Ўзбек маънавий оламининг улкан бир чинори қулади!
Энди Шерали ЖЎРАЕВ каби ҳодиса қачон такрорланади, билмаймиз...
Ҳофизимизни Оллоҳим раҳмат қилсин!
@Shodmonqul_SALOM
***
Бул орзуга бул умр кам – биладурмен,
Билиб туриб тағин хуштор бўладирмен.
Ичи қора, юзи гулгун бағритошнинг
Қаршисидан кетолмасдан турадирмен.
Яралмасдан аввалимда жамғарганим
Арзон-гаров дўконига берадирмен.
Қўлидаги болдай ширин зақумлигин
Тотмай туриб – Ҳақ сездирди – билган эдим.
Дарёдаги чўп устида жуфт чумоли
Ишрат қилиб ўтган эди, кўрган эдим.
Билиб туриб такрор хато қиладирмен,
Бундан зиёд яна қандай ўладирмен.
Азоб бериб кулган сайин севадирмен,
Етолмасим билган сари қувадирмен.
Аё, гардун, кири кетмас оёғингни
Юрагимнинг ёши билан ювадирмен.
Айтмишларки, бир кун кўзга тушади кўз,
Бундан ортиқ қандай расво бўладирмен.
Эй, оғзидан кўпик сочган тентак туя,
Эй, Эгаси излаб юрган дайди қулун.
“Воҳ! Мани ҳам қумсағучим бор эди-я!?
Дод! Бўйнимда қирқ йиллик ип – бунча узун!..”
Арқонимни судраб қаён борадирмен,
Биладурмен, охир тутар – биладурмен!
Билгунимча бунча нодон куладирмен...
Азоб берган сайин қаттиқ суядирмен...
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
ЎЗБЕКИСТОН
Жаҳон харитасининг ранги минг бор алмашди,
Тарих мундарижасин керак жойлари куйган.
Қай замонда аждодим орият деб талашди,
Шунда у қадаган туғ — ерни тўхтатиб қўйган.
Юлдузларни музлатган заминдан сачраган қон,
Ўзи пайдо бўлганмас биз суйган Ўзбекистон!
Ер сўфийдир, ер марддир — ҳаммасини айтмайди,
Тинглаб, англаб олмоққа гоҳ сабримиз етмайди.
Отангга ўхшар Ватан, сен ундан тўрагансан,
Кечирар, кек сақламас, шунингдек, унутмайди.
Лочиннинг тухумидан бойқуш чиқмас ҳеч қачон,
Ўзи пайдо бўлганмас биз билган Ўзбекистон!
Тақдир тарозисини адолат узра қурган,
Ер остига олтинлар ернинг устидан борган.
Бобомнинг орзулари армонларга айлангач,
Шул армон ганжга дўниб, насибамни жамғарган.
Бир жилғамда ўн тўрт минг кўзи очиқ қатағон*,
Уларнинг нидосидир заҳматкаш Ўзбекистон.
Ҳа, ернинг остидадир тиллоларим, зарларим,
Тарбиячи пирларим, ушлаб турган зўрларим.
Тағин шунда ботиндир, шу Ватан остидадир,
Пешонаси торларим, пешонаси шўрларим.
Бул тупроқни сев, болам, тавоф қилгин ҳар қачон,
Бу оддий тупроқ эмас — табаррук Ўзбекистон.
Оломон эмас, халқ бўл, дея битмиш шоирлар,
Элининг бахтин кўрса — руҳлари шод ётирлар.
Улуғ тоғларга қара — юракларинг улғайсин,
Отаси ботир бўлмай туғилмас баҳодирлар.
Орзу ҳам суяк сурар, умидинг бўлсин омон,
Шу халқнинг орзусидир безавол Ўзбекистон!
Кошки, шу шеърим билан аждод руҳин шодладим,
Хотираси панд берган замонларни ёдладим.
Шом қирғоғида эдим, тонг соҳили кўринди,
Бу тун кулдим, йиғладим, қувониблар додладим.
Қандай ширин ухлайсан, болам, кўзинг оч, уйғон,
Сени йўргаклаётир оппоқ тонг — Ўзбекистон!
Ватан, меҳрингни узма, меҳрингдан тўймагунча,
Кимлигинг билмас эдим, фарзандни суймагунча.
“Она тупроқ” дейишни бир оқшомда ўргандим,
Бунча азиз эмасдинг, онамни қўймагунча.
Кун сайин томирларим ботиб боргувчи бўстон,
Шундай бино бўлгандир она юрт — Ўзбекистон!
_______________________________________
Шаҳидлар хиёбони жойлашган манзил назарда тутилмоқда.
Бу жойда 14 мингдан зиёд юртдошимиз қатл этилган.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
***
Мен уч қатор шеърдай туғилдим,
Тиниш белгим нуқтадир юрак.
Қофияли шеърдай эшилдим,
Шу учликни тугатмоқ керак.
Мен уч сатр шеър бўлиб келдим,
(Ундов билан тугасам керак.)
Бошим вергул, қўлларим сўроқ,
Йироқ, фироқ — қофия такрор,
Икки кўзим мангу қўштирноқ.
Шу учликни тугатмоқ даркор,
Минг бор таҳрир бўлишим керак,
Сўнг ёзилар тўртинчи қатор.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Фарзандингга қайси тилда билим берсанг, бир кун келиб шу миллатга хизмат қилади.
Мустафо Чўқай
@VAXSHIY_TARIX
#табассум
*
Юзлардаги табассум аста-секин қалбларга кўчиб боради.
Э.Кант
/channel/Aytolmagan_dilim
* * *
Сарвигулни йиғлатиб,
Сўнг кулганин кўргандим.
Ўшанда ҳам иккимиз
Сув бўйида тургандик.
Ўшанда ҳам тонг эди,
Бўйимиз ҳам тенг эди.
Олам эса Сарвининг
Кўзларидай кенг эди.
Сарви буни биларди,
Кўзмунчоқлар иларди.
Кетаман, деб кетмасди,
Келмайман, деб келарди.
Отаси биргад эди,
Отиям Қулмат эди.
Ерга ғўза экарди,
Мендан нос об чекарди.
Мен жўшқин қондай эдим,
Юқорига оқардим.
Сарвининг отасига
Кулиб-кулиб боқардим.
Толлар сувга эгилиб,
Қўшиқ сочар бошидан.
Кўкда арқон турналар,
Сарвигулнинг қошидай.
Ўшандаги қоратол,
Яқинда ўтин бўлди.
Сарвигулга тўй келди,
Оҳимиз тутун бўлди.
Қоратолдан учган қуш,
Энди қайтиб қўнолмас.
Сарвигулнинг челаги
Сув олишга келолмас.
Ўшанда ҳам тонг эди,
Кўнглим қаро тун эди.
Қоратолнинг панаси
Бу оламдан кенг эди.
Шодмонқул СAЛОМ
2005 й.
@Shodmonqul_SALOM
МАЙХОНАДА
Узоқ ўтирдикми, нималар дедим,
Исминг нима эди, мен маст бўлдимми?
Тонг онам юзидай оқарган пайтда,
Ўттиз етти йилда уйга келдимми?
Кимўзарга кулиб, кимўзарга йиғлаб,
Кимўзарга яшаб, йўқ, яшагандай...
Ёлғон айтай десам, айланмас тилим,
Ростин айтай десам, кайфим ошгандай.
О, минг турли шароб: «Орзу» тугади,
«Умид» ерга тушиб синди, майли, жим.
Соқий, «Соғинч»дан қуй, «Ҳасрат» кўп тахир,
«Тақдир»га сув қўшиб ичаётган ким?
Нега йиғилгандик, ким бошлаганди,
Ким хасислик қилди, сахо бўлди ким?
Алёрлар айтилди, ичаман десам,
Жуда аччиқ эди, менинг «Қисмат»им.
Маст бўлган дўстларга ҳаваслар қилиб,
Ичаман, руҳимда «қилт» этмас девор.
Қадаҳ жарангида вайрона бўлиб,
Юрак ингроғидан бўламан ҳушёр.
Ҳўв, узоқ ўтирдик, бошим айланди,
Бошимдай айланди теграмда дунё.
Ўзин билмаганга олди Яратган,
Ўзим мастга солсам, тушунгин, Худо.
Вақтнинг рашки ёмон, олади ўчин,
Кўксимда қадаҳдай тўлишди юрак.
Мен бу ташқариси йўқ майхонадан
Ташқарига чиқиб кетишим керак.
Ўғлимнинг кўзидай ёруғ оламда
Ёрнинг зулфи каби кунлар сим-сиёҳ.
Сендан бол тиласам, маст деб биласан,
Аччиқ ғуссамга ҳам сув қўшган дунё.
2007 й.
Шодмонқул СAЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
МАКТАБ ЙЎЛИДА
Жим кетяпти,қадди ундов, қалби сўроқ,
Жим кетяпман, кўзлар нуқта, кўнглим савол.
Орамизда ўн қадамча яқин-йироқ,
Ўртамизда ичи куйиб ўлар шамол.
Жим кетяпти, жимлигидан тани титраб,
Тонг камондай тортилади, отолмайди.
Бу ой ўтиб кетган кеча кечар ўздан,
Юрагимнинг уфқига бир ботолмайди.
Бўй таратар кўйлагининг қизил гули,
Ҳар қадамда тонгнинг қўли қолар синиб.
Йўл четида ёнбошлаган тошлар қолар,
У ҳатлаган кўлмакларнинг кўзи тиниб.
Жим кетяпмиз, ўртамизда масофалар,
Ва йўлларнинг хатм қилган оятлари.
Ва тошларнинг ой қирраси тилиб ўтган,
Юрагимга чекиб кетган дастхатлари.
Жим кетяпти, дим оҳида бир хиргойи,
Вужудимга югуради олов қўшиқ.
Хаёлимни дарахт шохи илиб қолар,
Ўртамизда ўн қадамча буюк бўшлиқ.
Шу бўшлиққа йилларимни тошдай отиб,
Ўн қадамни қисқартолмай тезлайдирман.
Қадди – ундов, нигоҳлари зўр топишмоқ,
Топишмоққа ҳануз жавоб излайдурман.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Эй, баднафс, табаррук жомни булғадинг,
Маъно майин тўкдинг — комни булғадинг.
Аввал ғофил бўлдинг, шом сирларидан,
Тун бўйи алаҳсиб, тонгни булғадинг.
Кўзёшмас, иддао қилдинг фалакка,
Ибодат қилмадинг — онни булғадинг.
Ташрифингдан жаҳон қувонган эди,
Кетмай туриб номи инсонни булғадинг.
Эй, нокас, эгнингда мазлум либоси,
Қилмишинг-ла ҳалол деҳқонни булғадинг.
Даъвонг олимлигу, амалинг риё,
Одамийлик деган фанни булғадинг.
Гоҳ жубба, гоҳ ридо, гоҳи бўйинбоғ,
Кийиб неча аср-у замонни булғадинг.
Бекорга булбуллар бағри қон эмас,
Қутлуғ қоғоз, қаламу рангдонни булғадинг.
Шоирдан инжима, ғўр машқи учун,
Ҳайфки, умр отлиғ достонни булғадинг.
Қуш ташлаган нажас денгизга ҳечдир,
Аммо парвоз деган шонни булғадинг.
Сўнгагинг ўтини дўзахга етгай,
Билмассан, билишдек имконни булғадинг.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
O‘zbekiston Qahramoni, xalq shoiri Abdulla Oripov haqidagi filmning tizeri
Ushbu kinokartinada adibning bolaligi, o‘smirlik va yoshlik davri, taqdir sinovlari, o‘y-kechinmalari hamda hayotining so‘nggi damlari aks ettirilgan.
Mazkur film 2023-yilning mart oyida premyera qilinib, O‘zbekiston Ë
Yozuvchilar uyushmasi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi hamda adabiyotshunos olimlar ko‘rigidan o‘tkazilgan va kinokartina bo‘yicha xulosalar olingan edi. Bildirilgan takliflar asosida film qo‘shimcha sahnalar bilan to‘ldirildi.
Film bosh rejissyori Muzaffarxon Erkinov
Ssenariy mualliflari Abduqayum Yo‘ldoshev va Muqaddas Usmonova (Minhojiddin Mirzo, Furqat Usmonov ishtirokida)
Bosh operator Ravshan Mirzakamolov
Bosh muharrir Erkin Aʼzam
Badiiy rahbar Shuhrat Rizayev
Bosh prodyuser Firdavs Abduxoliqov.
Kinematografiya agentligi Axborot xizmati
ҲОЛИМ
I
Қадаҳни ҳижроннинг гарди-ла артди,
Ўзига тўлдириб қуйди Шодмонқул.
Жон деди – юраги бўғзига келди,
Жонидан бунчалар тўйди Шодмонқул.
Фақат вафо топди Беминнатидан,
Бевафони бунча суйди Шодмонқул.
Ўзи ўтин ташиб, чўғлар келтирди,
Бир лаҳза тўхтамай куйди Шодмонқул.
Бўталоғи ўлган мояни соғди,
Ичмади – қисматин чайди Шодмонқул.
II
Бемурод оламнинг молини урдинг,
Беқора шу қалбинг бойдир, Шодмонқул.
Кўзёшинг лой этди тўрт томон йўлни,
Шу йўлда ёлғонни тойдир, Шодмонқул.
Кимнинг мотам куйи кимларга тўйдир,
Очкўз туйғуларни тўйдир, Шодмонқул.
Отанг айтолмаган сўзларни тингла,
Бу нидо – энг мунис куйдир, Шодмонқул.
Воҳ! Шуни увуллаб айтиб юрибди —
— Одам шаклидаги найдир Шодмонқул.
Шодмонқул САЛОМ
T.me/Shodmonqul_SALOM
13 август — Усмон Азим туғилган кун
ДАШТ ҲАҚИДА БАЛЛАДА
Шеър муаллифи: Усмон Азим
Ўқиган: Усмон Азим
Видео муаллифи: Фозил Фарҳод
Мусиқа: Михаил Огинский
Мусиқа номи: Полонезнинг ватан билан хайрлашуви
Жойлашув: Боботоғ
Монтаж устаси: Фозил Фарҳод
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев вафот этди
Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев, 4 сентябр куни 77 ёшида вафот этди.
👉 https://kun.uz/75241750
Kun.uz расмий канали
ТАШАККУРНОМА
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов оиласи номидан, аввало, адабиётимизнинг ҳақиқий жонкуяри, улуғ шоир номини деярли ҳар бир нутқида ёдга олиб, халқимизга ҳам эслатиб турувчи инсонпарвар раҳбар, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга чин юракдан таъзим қиламиз.
Абдулла ака ҳақида бадиий фильм суратга олинишига шахсан давлатимиз раҳбари юксак эътибор қаратгани, кўрсатма бергани биз учун фахр ва ифтихор бағишлайди. Бу ҳақдаги қарорни ўқиганимдан буён кўнглимда кечаётган туйғуларим (ҳаяжон, изтироб, фахр ва миннатдорлик)ни сўз билан ифодалай олмайман. Бутун умрингизни қайта кўриш ҳаяжони, соғинч ва дийдор изтироби, камдан-кам одамга насиб этадиган эътибор, ғурур, ҳеч бир ганж билан узиб бўлмайдиган миннатдорлик ҳисси кечаётир қалбимда. Бунинг учун Президентимизга ва “Абдулла Орипов” бадиий филмини олишга бош-қош бўлган Кинематография агентлиги раҳбариятига, фильмни саҳналаштиришда сидқидилдан меҳнат қилган ижодий жамоага, барча ижрочи актёр ва актрисаларга оиламиз номидан миннатдорлик изҳор қиламиз. Шунингдек, ушбу фильмнинг ғояси ва моҳиятини тўғри англаб етиб, шоир яшаган тарихий давр руҳини тасвирлай олган ва Абдулла аканинг туйғуларини, изтиробли, ҳасратли сукутини, ички дардини ҳаққоний ёрита билгани учун саҳналаштирувчи режиссёр Музаффархон Эркиновга алоҳида ташаккур билдирамиз. Фильм бадиий тўқималар билан бойитилиб, айнан шоирнинг ҳаётидаги реал воқеаларга асосланган.
Шуни айтишим керакки, оила аъзоларимиз билан фильмни тасвирга олиш жараёнида шахсан иштирок этдик. Фильмдаги воқеалар – шоирнинг болалиги, ўсмирлиги, машаққатли ижод йўли, юртимизнинг Мустақиллиги эълон қилиниши ва мадҳиямизнинг қабул қилиниши каби саҳналар фактлар асосида суратга олинган. Шу билан бирга, бошқа ижодий жараёнлар, Абдулла аканинг сўнгги йиллари ҳақидаги саҳналар, оила аъзоларимиз билан бамаслаҳат ҳолда акс эттирилган. Тўқима образлар жуда кам. Ижодий жамоа тарихий давр муҳитини, Абдулла ака образини яратиб бера олган. Абдулла ака айтардилар: "Кимнидир яхши кўриш учун ҳам, ёмон кўриш учун ҳам аввало уни билиш керак". Фильм ижодкорларининг ҳалол меҳнати ва фидойилиги таҳсинга лойиқ.
Яна бир бор ушбу хайрли ишга бош-қош бўлган барча-барчага чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Ҳанифа Мустафоева,
шоир Абдулла Ориповнинг рафиқаси
2023 йил, 2 сентябр.
Эртага 30 август куни соат 18:00 да "Киночилар уйи"да "Абдулла Орипов" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Барчангизни фильм намойишида кутиб қоламиз.
Елдай ёвқур эдим, синдирди ҳаёт,
Селдай шошқин эдим, тиндирди ҳаёт.
Бежилов тулпордай зўр эдим, ота,
Кўнмас ишларига кўндирди ҳаёт.
Қарсиллаб кетдику ҳамма суягим,
Қўлимдан келганча дилни суядим.
Самарқанд нонидай пишдимку, она,
Ҳосилимни божга ундирди ҳаёт.
Йўлбарс боласидай ўкириб қолдим,
Ер тирнаб, эмгаклаб чинқириб қолдим.
Дунёда ўт қўйиб юбордим, ота,
Ўтимда ўзимни ёндирди ҳаёт.
Тизилган турнадай эгачиларим,
Дарз кетган дилимга чегачиларим.
Бирининг қабоғи, бирининг қоши,
Ўхшайди... шу билан қондирди ҳаёт.
Дўмбира авжидай авжим келганда,
Қароғимдан тошиб мавжим келганда.
Онасиз болалар байрам қилганда,
Мени чапак чалиб ёндирди ҳаёт.
Она, сира тўлмас камдир бу дунё,
Сен ўт қўйиб кетган тандир бу дунё!
Мана, сен синглимнинг ёноғидасан,
Қизимнинг ўт ёнган нигоҳидасан.
Шундай оғир ўйга толдирди ҳаёт,
Ёндирди, куйдирди, кўндирди ҳаёт.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Йўлда
“Есениннинг бир шеъри борку,
Олтин бошоқ... яна бир нарса...”
У гапимга ишонмади-ю
Ишонмаса ҳам бир жилмайса.
Қани энди маъсум жилмайса,
Жилмайтирса, синиқ баётим.
Кокилининг равишларига
Бир илова бўлса ҳаётим.
Қарамаса ёмғирга, йўлга,
Бизни олган авто бузилса.
Кейин менга исмин айтса у
Ундан олдин озроқ сузилса.
Бармоғига титроқ югурса,
Ҳаётимни тутсам қўлига.
Ёмғирдайин суҳбат бошланса,
Ранжигандай бўлса, ...йўлига.
Сўнгра мени кўзёшдай тўкиб,
Қай манзилда тушиб қолса у.
Мен шу йўлни эсласам ҳар гал:
Есениннинг бир шеъри борку.
2006 йил
© Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
“Исботим йўқ, аммо барин билурман!”
Гунг ва кўр бир тутқун бўзлаб турадир.
Бўйнидаги ғулнинг шиқирлашидан,
Юрак тубигача музлаб борадир.
(Шу ҳолида нени кўзлаб борадир!?)
Сайёралар — тасбеҳ Тангри қўлида,
Яшамоқ — ғўр ташбеҳ тақдир тилида.
Ўзича мақсаду манзил йўлида,
Адоғи кўринмас қисмат чўлида,
Чумоли ҳам шошиб, тезлаб борадир.
Вақт тўфони бору йўқни қучганда,
Асрлар кемадай илкис кўчганда,
Бир-бирига тегиб лаби учганда,
Не-не маънолардан маъно ўчганда,
Одам... ҳақиқатни излаб борадир.
Сезаман — заминга келгандир ярмим,
Ярмимни қайгадир яширган Раббим.
Бўлмаса, серсавол бўлмасди қалбим,
Уйғонай дейману етмайди қурбим,
Руҳим тўзонларда бўзлаб турадир.
Умрим — туш. Уйғонгум — мавжудман, чинман.
Тушимда одамман, уйғонсам кимман?
Қирқ йил ухладингиз десалар, жимман,
Аммо тош эмасман, руҳдан қисмман,
Ерга маъно бўлган битта исмман,
Ҳали менга мени сўзлаб берадир,
Кўнгил шу суҳбатни излаб борадир.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Ҳўв, узоқ ўтирдик, бошим айланди,
Бошимдай айланди теграмда дунё.
Ўзин билмаганга олди Яратган,
Ўзим мастга солсам, тушунгин, Худо.
@Shodmonqul_SALOM
Meni otib, keyin otar tong,
Erta mensiz to‘y qilar kunduz.
Tangrim! Menga bir malham yubor,
Lablarimni kuydirdi yulduz.
Shodmonqul Salom she’ri
Mahliyo Asqaraliyeva ijrosi
📺“Qaqnus”
@mm_telekanal
Бир карвон келяпти Дашти Қипчоқдан,
Бўйнида қўнғироқ — менинг тилимдир.
Унга эргашмагил савдойи шамол,
У менинг кечмишим — ўтган йўлимдир.
Бир карвон келмоқда Дашти Қипчоқдан,
Тарих — ёлғонлардан зериккан Илоҳ.
Уни тавоф этиб, бир рост айтайин,
Менга юрак беринг, Шайбоний бобо.
Бир карвон келяпти Дашти Қипчоқдан,
Норларга ортилган динлар, имонлар.
Икки алп дарёни мешларга жойлаб,
Оқинларда оқиб келар достонлар.
Ёлғон урҳо-урга менда лузум йўқ,
Хино-ла чизилмас харита Ватан.
Бобур қаламидай одил лаҳзалар,
Менга Ватанимни қайтариб берган.
Бир карвон келяпти Дашти Қипчоқдан,
Энасой ёд билар аллаларини.
Тарихни чақирманг, тарихга боринг,
Зиёрат этгайсиз қалъаларини.
Мен бир айтгувчиман, созимни чалдим,
Бунга Қошғарийнинг изоҳи керак.
Оқ байроқ кўтарган асрлар билан,
Қанот қоқолмайди мендаги тилак.
Бул туркий арк узра ўзбакий сўзим:
Шумердан мактуб бор — авлодлар очсин!
Шоир юрагини ўртага қўйди,
Юраги йўқ навкар йўлимдан қочсин.
2007 йил
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
ЎЗБЕК ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАРИНИНГ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ РЎЙХАТИ:
Абдулазиз Аҳмад - @Ijoddardi
Азиз Нур - @dilistoon
Азиз Саид - @vaqt_manzili
Акром Малик - @Akrom_Malik_rasmiy
Алишер Файзуллаев - @perezagruzka_2021
Алия Темурийзода - @UmidimSendan
Анвар Ботир - @Seningdirman
Анвар Обиджон - @Anvar_Obidjon
Аржумандбегим - @Arjumandbegim
Аҳмад Али - @ahmadali_writer
Бахтинисо Маҳмудова - @baxtiniso
Башорат Отажонова - @Bashorat_Otajonova
Беҳзод Фазлиддин - @Behzod_Fazliddin
Бобур Элмурод - @Bobur_Elmurod
Гулжамол Асқарова - @Guljamol_Asqarova
Гули Нигор Авазова - @guliinigor
Гулноз Мўминова - @dil_siniqlari
Гулрух Худоёрова - @Gulrux_Xudoyorova_ijodi
Дадахон Муҳаммадиев - @dadaxonmuhammadiy
Дилмурод Дўст - @Dil_Dost
Дилобар Аслиддин қизи - @dil_undovi
Дилора Холиқова - @Aytolmagan_dilim
Дилфуза Қосимова - @ohujon
Дурдона Бобомурода - @Durdona_Bobomurodova
Жавлон Жовлиев - @javlonjovliyev
Жонтемир - @Jontemir_t
Жуманазар Йўлдош - @Jumanazar_Yuldash
Зулхумор Орифжонова - @zulxumor_orifjonova
Зебо Мирзо - @Zebo_Mirzo
Икром Искандар - @Ikrom_Iskandar_ijodi
Ирода Умарова - @GarashaliKungil
Ирода Холбекова - @gullayotganyurak
Иқбол Мирзо - @Iqbol_Mirzo_ijodi
Кумуш Ўсарова - @Oykumushingiz
Кумуш Абдусаломова - @kumush_abdusalomova
Лайло Собир қизи - @meningquyoshlidunyoyim
Лобар Хайруллаева - @xayrliuz
Мадина Норчаева - @Madina_Norchayeva
Манзура Абдуллаева - @sayhunqizi
Мансур Жумаев - @Mansur_Jumayev
Матназар Абдулҳаким - @M_Abdulhakim
Маъруфжон Йўлдошев -
@hayot_deganlari
Маҳлиё Умурзоқова - @mahliyoxon_umurzoqova
Маҳмуд Жаҳонбахш - @Mahmud_Jahonbaxsh
Меҳриноз Аббосова - @abbosova_mehrinoz
Мирзо Кенжабек - @m_kenjabek
Моҳира Эшпўлатова - @altruistning_qizi
Муслимбек Мусаллам - @qalbic
Муфаррида - @Mufarridaa
Муҳаббат Йўлдошева - @muhabbatyuldashevaijodi
Муҳаммад Сиддиқ - @Muhammad_Siddiq
Муҳаммад Ҳодиев - @Hodi_Muhammad
Муҳтарама Розиқова - @Macxar
Наврўза - @navroza_m
Нажмиддин Эрматов - @Najmiddin_ERMATOV
Наргиза Асадова - @Nargiza_Asad
Наргиза Одинаева - @Nargiza_Odinayeva_ijodi
Нафиса Омон - @nafisaomon
Назар Шукур - @Nazar_Shukur
Нигора Ғаниева - @shunchaki_kayfiyat_uchun
Ниятулло Элбек- @Qalb_yoli
Нодира Назар - @nodiranazar
Нодирабегим Иброҳимова - @mittihaqiqatlar
Нозима Хабибуллаева - @Nozima_Habibullayeva
Носиржон Жўраев - @Nosirjon_Jorayev
Нуриддин Зиё - @ijoduyi
Нурияхоним Улуғбек қизи - @NURIYAXONIM_UZ
Ориф Толиб - @oriftolib
Ориф Тўхташ - @Orif_Toxtash_ijodi
Отабек Бакиров - @otabekbaxtiyor
Паризода Рўзибоева - @parizodaruziboyeva
Рауф Парфи - @Rauf_Parfi
Рахшона Аҳмедова - @RaxshonaAhmedova
Раҳимжон Раҳмат - @Rahimjon_rahmat
Раҳмат Бобожон - @Rahmat_Bobojon
Рустам Мирвоҳид - @Rustam_MIRVOKHID
Ситорабону Шомуродова - @sitorabonu_audiolar
Ситора Шамсиддин - @SitoraShamsiddin
Суҳроб Зиё - @suhrob_ziyo1
Тилланисо - @tillanisoen
Усмон Азим - @usmon_azim
Фарида Афрўз - @Farida_Afroz
Фарҳод Эшон - @literaman
Феруза Хайруллаева - @FeruzaXayrullayeva
Фурқат Алимардон - @mezonlar
Хосият Рустамова - @xosiyat_rustamova
Хуршид Абдурашид - @xurshidabdurashid
Хуршид Даврон - @xurshiddavronkutubxonasi
Хушнудбек - @Xushnudbek_kutubxonasi
Чори Аваз - @choriavaz
Чўлпон Эргаш - @Cholpon_Ergash
Шабнам Қувонч - @mavhumf
Шаҳзод Эргашалиев - @ilhomlar
Шаҳриёр Шавкат - @shahriyor_shavkat
Шерзод Комил Халил - @Sherzodkomilkhalil
Шодмонқул Салом - @Shodmonqul_SALOM
Шоди Отамурод - @Shodi_Otamurod
Шоҳрух Даврон - @sezimlarim
Шоҳрух Усмонов - @usmonosphere
Шоҳсанам Нишонова - @Shohsanam_Nishonova
Шуҳрат Ориф - @shomuz
Эшқобил ШУКУР - @Eshqobil_Shukur_ijodi
Эзо Исматова - @Sarvarovna
Эркин Ҳожимуҳаммад - @EHojimuhammad
Эъзоза Обиджонова - @ezoza_obidjonova
Юлдуз Ўрмонова - @yulduz_ormanova
Ҳалима Худойбердиева - @Halima_Xudoyberdiyeva_ijodi
/channel/Aytolmagan_dilim
МАНЗАРА
Мусофиротдаги ота умридай,
Булутлар ортида ой сузар эди.
Сунбула сочини юларди кўкда,
Август кузак билан шарт тузар эди.
Кундуз шовқинидан ҳорган соқчидай,
Устунга суяниб мудрайди бекат.
Кўҳна бешик каби чайқалар Термиз,
Уйқунг келмадими ҳей, Саидаҳмад?
Йиғлоқи боладай уйқу элитиб,
Афғон шамоллари тинган эдилар.
Август ёзган мактуб баргдай узилиб,
Кузакнинг бағрига қўнган эдилар.
Авралган илондай эшилган дилни
Мастона этганди сокинлик найи.
Пирлар ечган белбоғ — Амударёда
Оқиб кетар эди Термизнинг ойи.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Майлими, кутганим, йитганим,
Бошланиб-бошланмай битганим,
Қачондир руҳимдан кетганим,
Йўл бўлиб тураман, юриб кел,
Юракка айлану уриб кел.
Майлими, ўзимдан бошланган,
Бир тутам тўзимдан ишланган,
Руҳимнинг чоҳига ташланган,
Туш кўрмай, билиб кел, сезиб кел,
Кўл бўлиб тураман, сузиб кел.
Майлими, киприги найқамиш,
Кўзлари ҳижрондан куйламиш,
Тушунмай, англамай йиғламиш,
Фарёд қил, дунёни бузиб кел,
Ва янги бир дунё тузиб кел.
Озод эт жонимни буровдан,
Оғриқлар тилаган бировдан,
Деворим суяб қол нуровдан,
Кўк бўлиб тураман учиб кел,
Қувган мен, сен мендан қочиб кел.
Кундузим – кимсасиз биёбон,
Кечалар – тўхтаган бир даврон,
Осмоним – йиртилган соябон,
Қўйиб юбор уни, Художон,
Дил куйди – ёмғирдай томиб кел,
Очилиб қолганман кўмиб кел,
Рухсат олиб қўйдим, фақат кел.
Рухсат бериб қўйдим, фақат кел,
Фақат кел...
Кел...
✍ Шодмонқул САЛОМ
🎤 Шуҳрат Дарё
@Shodmonqul_SALOM
Эрондаги Кожарлар сулоласи асосчиси, форс шоҳи Оға Муҳаммадхон (1779-1797) 1797 йилда ўзаро жанжал пайтида жуда баланд овозда бақиргани учун икки хизматкорини ўлимга маҳкум этади.
Жума (муқаддас кун) бўлганлиги сабабли, Шоҳ қатл қилишни бир кунга қолдиради ва хизматкорларига ўз вазифаларига қайтишни буюради. Кечаси эса улар шоҳни ухлаб ётганида ўлдиришган...
@VAXSHIY_TARIX