mittihaqiqatlar | Неотсортированное

Telegram-канал mittihaqiqatlar - Nodirabegim

2070

Adiba va tarjimon Nodirabegim Ibrohimovaning ijodiy kanali. @nodirabegim_bot

Подписаться на канал

Nodirabegim

Ҳеч нима ёзмаяпман, ҳеч нима қилмаяпман. Ҳаммасини келаси йилга қолдирдим. Кўряпсанми, қанақа танбал одамга турмушга чиққансан!

Сен эса зерикма, меҳнат  қил, ўзинг ақллисанку, дангасалик қилма - бу сенга тўғри келмайди. Қувноқ бўл, шунда ўн йилга ёшарасан.

Антон Чехов

Читать полностью…

Nodirabegim

Узоққа бормайлик, ушбу китобнинг нашрга тайёрланаётганини эшитган бир ёш адабиётчи дўстимиз: “Бундай китобларни мутлақо нашр қилиб бўлмайди!” деб қолди. Мен “нега?” дея сўрадим. Биласизми, унинг жавоби қандай бўлди: “Бу билан биз буддизмни тарғиб қилиб қўямиз. Ахир, мусулмон бўлсак, тўғри эмас-да…”. Мана, савия, мана, адабиётни, санъатни тушуниш даражаси, мана, биздан ўзгачароқ миллатларга, уларнинг маданиятига, динига бўлган муносабат! Бу мен учун келажакдан огоҳлантирувчи даҳшатли жавоб бўлиб жаранглади. Чунки ёшларни кенг, катта ва мураккаб дунёда муносиб бўлишларини таъминлайдиган энг муҳим ўгитни бера олмаяпмиз. Таълим-тарбиямизда нуқсон бор. Йўқса, ўзимиздан бошқачароқ инсон ҳақидаги асарни таржима қилиб, нашр қилиш билан киши динию эътиқодини йўқотиб қўядими? Бу қандай эътиқод бўлдики, битта китобни ўқиш билан бой берилса!?.. Бу асар жаҳон аро машҳур олмон адиби Герман Гессенинг қаламига мансуб роман. Унда бир халқ, маданият ва эътиқод кишиларининг турмуш тарзларидан, дунёқарашларидан, юксалиш жараёнидан баҳс этилади. Сиддхартхалар қисматини куйлаган олмон миллатига мансуб ёзувчи Герман Гессе бир думалаб ҳиндга айланиб қолган эмас, буддавий бўлиб олган эмас. Худди шундай, романдан кейин олмонлар ҳам ёппасига буддавийликни қабул қилиб кетган жойи йўқ. Ёзувчи бор-йўғи ўзгаларни тушунишга интилган, холос. Ўзгаларни билмасак, уларни тушунишга ҳаракат қилмасак, сиз билан биз ҳам чин мусулмон бўла оламизми? Инсон-чи? Инсон деб аталамизми ўзимиздан бошқа ҳар кимнинг кўкрагидан итқиласак, инкор қилсак?.. Бу қайси динда, қайси эътиқодда, қаерда, ким томонидан маъқулланган?..

Улуғбек Ҳамдам: https://tarjimalar.uz/?p=592

Читать полностью…

Nodirabegim

Дўстлар, адабиётшунос Раҳимжон Раҳматга қўлдан келганча ёрдам берайлик. Совуқ кунда уйсиз қолиш азоб.

фейсбукка карта рақам қўйибдилар, имконингиз бўлса, кўмак қилинг.

9860 0803 9124 3013 (kuldasheva)

Читать полностью…

Nodirabegim

https://telegra.ph/Hudo-bizga-nima-degan-b%D1%9Elar-ehdi-02-19

Читать полностью…

Nodirabegim

Туркияда нашр қилинган шеърий тўплам етиб келди. Сифатли китоб бўлибди. Муаллифларнинг сара шеърлари танлаб олинган. Таржимон ва ташаббускор Рухсора Нурга ташаккурларимиз.

Читать полностью…

Nodirabegim

"Унинг тушларига кетаман" дедим.
Осмон қўлларига қиличин олди -
Яшин урди қалбимни.

"Унинг тушларида яшайман" дедим.
Занжирбанд ғамларим кўтарди исён -
Чиқиб кетдим қалбингдан!

Югуриб, улоқиб, қоқилиб, йўқотиб,
Пешонамни қонатиб кетмоқдаман!
Кетмоқдаман! Кетмоқдаман!

Сиз эса шафқат қилинг -
Олиб боринг унинг ойдин тушларига
Шамоллар тошбўрон қилган бошимни!

Дилрабо  МИНГБОЕВА

Читать полностью…

Nodirabegim

Борлиқ тушунчаси зид (тескари), яъни йўқлик ҳақида у ёки бу тасаввурни шакллантиради. Йўқлик ҳам мураккаб тушунча бўлиб, у ҳам турлича тушунилади:

1. Йўқлик борлиқ сингари мавжуд, лекин ҳозирда эмас, балки ўтмишда ёки келажакда. Борлиқ йўқликдан пайдо бўлади ва йўқликка айланади.
2. Йўқлик мавжуд, лекин борлиқдан ташқарида бўлиб, борлиқ билан алоқа
қилмайди. Йўқлик - аксил оламнинг (анти олам) ўзи. ХХ асрда физиклар аксил оламни кашф этдилар. Олдин анти заррачалар кашф этилган. Бу асосда анти олам мавжудлиги ҳақида фараз илгари сурилади. Агар бизнинг олам анти олам билан алоқага киришса,
аннигиляция, яъни оламимизнинг йўқ бўлиши, унинг ёруғлик оқимига айланиши содир бўлади.
3. Йўқлик – бу атиги сўз, қуруқ, маъносиз тушунча, у мавжуд эмас. Борлиқ ҳамма ёқни ўзи билан тўлдириб туради.

Онтологик фалсафадан

Читать полностью…

Nodirabegim

Bir soatlik hikoya

Keyt Shopen

U birga kechirgan hayotlari davomida erini ba'zida sevgan. Ammo ko’pincha bunday deb bo’lmasdi. Endi buning nima ahamiyati bor. Agar hozirgina anglashilgan erkinlik uning eng kuchli istagi bo’lib kelgan bo’lsa, muhabbat unga nima berolgan — bu yechimi topilmagan sir.

– Erk, – deb takrorlardi u, – Tana va ruh erki!

Muxlisa Eshpo’latova tarjimasi: https://tarjimalar.uz/?p=588

Читать полностью…

Nodirabegim

Бахтли кунларни кутиш баъзан ўша кунларнинг ўзидан анча яхшироқ бўлади.

К. Г. ПАУСТОВСКИЙ

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Sergey Dovlatov

— Eslashimcha, men sendan qarzdorman, — dedi bashang kiyingan janob.

— Roppa-rosa 200 frank, — javob berdi savdogar, — ayni damda menga pul juda asqotardi.

— Hozir yonimda pul yo’q, — dedi janob, — akamizga unchalik yaxshi haq to’lashmaydi. Lekin men senga qarzimni albatta qaytaraman, do’stim. Senga qarzimni… mangulik ko’rinishida qaytaraman!

Nazarbek Nazarov tarjimasi: https://tarjimalar.uz/?p=585

Читать полностью…

Nodirabegim

Tush

Anif ✍🏻
Nargiz Hamid 🎙️

Читать полностью…

Nodirabegim

...қайдадир менинг ҳам гулим бор, деб шивирласанг бас, кўксинг тоғдек юксалиб кетади.

Антуан де Сент-Экзюпери

Читать полностью…

Nodirabegim

Mен ташқарига чиқдим, эримнинг қадри ва “Россия кимни йўқотгани” ҳақида маърузаларни тингладим. Уч кун кўплаб ҳамдардлик маърузаларини тинглаб, ниҳоятда умидсизликка тушиб, ўзимга шундай дедим:

“Худойим, улар мени бунча қийнашди! Россия кимни йўқотганининг энди нима аҳамияти бор? Бу дақиқаларда Россиянинг ўзи мен учун қанчалик аҳамиятли? Кимни йўқотганимни эслайсизми? Ҳаётимнинг шодлиги, фахри ва бахти, қуёшим, худойим бўлган дунёдаги энг яхши инсонни йўқотдим! Менга раҳм қилинг, шахсан менга раҳм қилинг ва ҳозир Россия уни йўқотганини айтманг!”

"Хотиралар"дан Достоевский ўлими берилган парча:

https://telegra.ph/Hotiralar-Parcha-11-11

Китобни ҳарид қилиш: +99871 230 00 50
🛒 @bookuzbot | @bookuzbek

Читать полностью…

Nodirabegim

Ishning mazmunsizligi va undan begonalashganimiz mutlaqo dangasalikka ehtiyojni paydo qiladi. Inson o'zining ishini yomon ko'radi, chunki ish uni o'zini mahbus va qallob sifatida his qilishga majburlaydi. Mutlaq dangasalik uning idealiga aylanadi, bunda u hech qanday harakat qilishiga hojat yo'q, barcha jarayonlar Kodak shioridagi kabi ro'y beradi: «Tugmani bosing, qolganini o'zimiz bajaramiz». Ichki bozorning kengayishi uchun zarur bo'lgan iste'molchilik qiyofasi tufayli hosil bo'lgan ushbu tendensiya Haksli o'zining «Ajib yangi dunyo» asarida tasvirlagan tamoyillarga qarab bormoqda. Hamma yoshligidan ko'nikib kelgan shiorlardan biri: «Bugungi o'yin-kulgini ertaga qoldirma». Agar men o'z istaklarimni qondirishni kechiktirmasam (va albatta, men faqatgina o'zimning qurbim yetadigan narsani istashga moslashtirilganman), menda hech qanday nizo, shubhalar bo'lmaydi; hech qanday qaror qabul qilishimga ham hojat yo'q. Men hech qachon o'zim bilan yolg'iz qolmayman, chunki doim bandman - yo ishlayotgan yoki vaqtichog'lik qilayotgan bo'laman. Menda o'zimni anglashga hech qanday ehtiyoj qolmaydi, chunki muntazam ravishda iste'mol qilishga moyilman. Men xohish-istaklar va lazzatlanish tizimiman; men o'z xohishlarimni amalga oshirish uchun ishlashim kerak va ushbu istaklarim iqtisodiy mashina tomonidan muntazam ravishda tomonidan shakllantirilib, boshqarilib turiladi.

...ular o'zlarining dunyosini ham, o'zlarini ham vayron etadilar, chunki ular mazmunsiz hayotning zerikarliligiga ortiq bardosh bera olmaydilar.

Erix Fromm

Insoniyatning bugungi ahvoli

Читать полностью…

Nodirabegim

Ҳазон инграр қадамимда

Читать полностью…

Nodirabegim

Гулноз Мўминова шеърияти – бу аёлнинг нафақат руҳияти, балки жамиятдаги ўрни, ижтимоий адолат ва инсоний қадр-қиммат ҳақидаги мулоҳазаларини ифода этувчи бетакрор адабий ҳодисадир. Унда тириклик ва ўлим, тақдир ва эркинлик, гуноҳ ва кечирим каби умумбашарий мавзулар қаламга олинади. Бу шеърлар ўқувчига нафақат эстетик завқ беради, балки ҳаёт ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга ҳам ундайди. Гулноз Мўминова замонавий аёлнинг овози бўлиб, у ўз ижодида аёлларнинг қудратини, оғриқларини ва интилишларини кўрсатади.

«Ҳаво» тўпламидаги шеърларга мулоҳазалар:
https://telegra.ph/MU%D2%9AADDASLIKDAN-ZHUDO-B%D0%8ELGAN-ODAM-11-21

Читать полностью…

Nodirabegim

Укам Прагага борган экан, мен учун Кафка қабрини зиёрат қил дедим. Қабрига улгурмапти, аммо кўчаларда ҳар қадамда кафка тимсоллари тўла экан. Музейига борибди, фотолар эса канал учун махсус 🔥

Читать полностью…

Nodirabegim

Уйим ёниб кетди.
Касал ҳолимда ноқулай вазиятга тушиб қолдим.
Дори-дармонларим ҳам ёнди.
Совуқ кунда кўчада қолдим.
Тўсинларгача ёнди. Том ўпирилиб тушди. Касал ҳолимда шунақа балога йўлиқдим. Энди ҳозир келиб укамнинг уйида ўтирибман.
Бахтсизлик ҳам эгиз келади дейишади. Бандамиз. Сабр қиламиз. Кўнамиз. Насиб. Дўстлар ёрдамида уйни тиклаб оларман. Шу ҳолимда халқ мени ташлаб қўймас.

Читать полностью…

Nodirabegim

Менинг Худомнинг шакли йўқ. Оқ либосда ё узун соқолда эмас. Унинг қоидалари, догмалари, муқаддас ёзувлари йўқ.
У на мукофотлайди, на жазолайди. Ҳеч нима туҳфа қилмайди ва тортиб олмайди. Жаннат ваъда қилмайди, жаҳаннам билан қўрқитмайди. Иссиқми, совуқми - у ҳамиша қалбимда мавжуд.

Мураками

Читать полностью…

Nodirabegim

Book.uz дўконига Изламчилар келибди. Ҳозирча бир қисмини ҳарид қилдим. Шеърлар, ҳикоялар, эсселар, мақолалар тўплами - ҳар бири ўзига хос, ўз услубига эга муаллифларнинг ижод маҳсули. Ўқиб, фикрлашамиз.

Читать полностью…

Nodirabegim

Бир ой аввал ёзганимдек, кеча Маргарет Атвуд билан учрашув бўлди.

2538 кишига мўлжалланган Northern Alberta Jubilee Auditorium лиқ тўлди. Биттаям ўрин бўш қолмади. Ишонинг, ёзувчи билан учрашувга ошиқиш, зални тўлдириб ўтириш, ҳатто бутун оила жамланиб келиш мумкинлигини биринчи марта кўрдим. Хоним билан канадаликлар чинакамига фахрланаркан.

1,5 соат қандай ўтди-кетди – эслолмайман. Атвуд хонимнинг юморга бойлиги, жавоблари ўткирлиги, 85 га кирганига қарамай, ҳамон тетиклиги, тиклиги лол қолдирди.

1961 йилдан шу чоққача унинг 18 та шеърий китоб, 18 та роман, 11 та нонфикшн, 9 та қисқа ҳикоялар тўплами, 8 та болаларга бағишланган асар, 2 та график роман ва шеърият, адабиётга бағишланган бир қанча танқидий мақолалари жамланмаси чоп этилган.

Менимча, одам ўзини бошқа ракурсдан (айниқса, аёллар) кўргиси келса, Маргарет Атвудни кўп ўқиши керак.

Чарос Низомиддинова
Канада

Читать полностью…

Nodirabegim

Давид Робакидзе

* * *
Инсон бу:
Қачонки сен лойдан ақчадон ясасанг одам шаклида ва қовурғаси ўрнига чақа ташлаш учун қолдирсанг ёриқ.

Инсон бу:
Қачонки сен лойдан ақчадон ясасанг одам шаклида ва бозор пештахтасида қолдирсанг сотиш учун.

Инсон бу:
Қачонки сен лойдан ақчадон ясасанг одам шаклида ва унинг ёнига кетиб бораётган ота-онаси орқасидан мўралаётган болаларни қўйсанг.

Инсон бу:
Қачонки сен лойдан ақчадон ясасанг одам шаклида. Шундан сўнг уззукун сота олмай уйга обкелсанг уни ўрамасдан.

Инсон бу:
Қачонки сен лойдан ақчадон ясасанг одам шаклида ва фарзандингга васият қиласан, токи бу чақалар томоғини ёпмасдан синдириб олишни.

Инсон бу:
Қачонки сен лойдан ақчадон ясасанг одам шаклида ва ҳеч қачон ҳеч кимга англата олмасанг буни қандай бажарганингни.

Даврон Ражаб таржимаси

Читать полностью…

Nodirabegim

"АКС" тўплами муаллифларининг Очиқ микрофон лойиҳасидаги видео чиқишлари:

Гулноз Мўминова: https://youtu.be/dGbsYzeCmQg?si=hSMDgtAVnY9_T73p

Алишер Файзуллаев: https://www.youtube.com/watch?v=lBCE9wwGIA4

Рахшона Аҳмедова: https://www.youtube.com/watch?v=ZBuBwukgpGw

Шаҳзод Шомансуров: https://www.youtube.com/watch?v=IOd79OrbwP8

Тилланисо: https://www.youtube.com/watch?v=ipa_5wsFKV0

Нодира Иброҳимова: https://www.youtube.com/watch?v=yfGPXbdS_2E&t=69s

Читать полностью…

Nodirabegim

Siz taniydigan kitob blogerlarning koʻpchiligi oʻz sohasining ustasi faranglari hisoblanadi. Safimizda sanʼatkor va ijodkordan to adabiyotshunosgacha bor.

Quyida esa oramizdagi tarjimonlar bilan tanishtiramiz. Har bir tarjimondan bittadan asarni keltirdik. Qolganini ularning kanallaridan bilib olasiz.

Abu Bakr Fozilov — @phaziloff
Tarjima qilgan asari: Jeyms Cheyz — “Venetsiya missiyasi”

Temur Tangriberganov — @timur_books
Tarjima qilgan asari: Jyul Vern — "Parij XX asrda"

Raxshona Ahmedova — @RaxshonaAhmedova
Tarjima qilgan asari: Shin Kyong Suk — "Onamni asra"

Samandar Nazirjonov — @stoik_kutubxonasi
Tarjima qilgan asari: Koyoharu Gotoge — "Iblislar qotili"

Ma'rufjon Ochilov — @marufjonblogi
Tarjima qilgan asari — Endi Veyer – "Marslik"

Nazarbek Nazarov — @bookerberg
Tarjima qilgan asari: Nassim Taleb — "Qora Oqqush"

Nurali Qahramon — @santuagaraoflibrary
Tarjima qilgan asari: Allen Ginsberg — "Uvvos"

Nodira Ibrohimova — @mittihaqiqatlar
Tarjima qilgan asari: Virjiniya Vulf — "Shaxsiy xona"

Alisher Fayzullayev — @perezagruzka_2021
Tarjima qilgan asari: U. Sorayan — "Daho"

Shohrux Usmonov — @usmonosphere
Tarjima qilgan asari: Astrid Lindgren — "Uzunpaypoq Peppi"

Mirzohid Muzaffar — @bobil_kutubxonasi
Tarjima qilgan asari: Jorj Martin — "Taxtlar oʻyini"

Ilhom Salimov — @salimov_blogi
Tarjima qilgan asari: Sara Jo — "Londondan muhabbat ila"

Barchasiga birdan a'zo boʻlish uchun quyidagi link ustiga bosing

Читать полностью…

Nodirabegim

Кимки роман ёзаётган ёки ўқиётган бўлса, моҳиятан ғалати ҳолатга дуч келади. Асли ғирт уйдирмадан иборат бу воқеаларга инсон нега бунчалик эҳтиёж, ташналик сезади?! Агар бу ғалати эҳтиёжга ёзувчи ёки ўқувчидан қониқарлироқ жавоб олинган тақдирда ҳам имоним комилки, барибир одамзот яна шу уйдирма билан ўз эҳтиёжини қондиришда давом этаверади ва унга бўлган қизиқишига заррача путур етмайди.

Хўш, биз роман ўқиш билан хаёлимизни нимадан олиб қочамиз? Қора турмуш ташвишлариданми? Бироқ ҳаётда етишмовчилик нималигини тасаввур қилолмайдиган одамлар ҳам бойлигини санашу ҳашамлардан ортган пайтлари роман ўқийди-ку?

Альбер Камю

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Халқаро адабий мукофот — Букер ғолиби маълум бўлди.

Бу гал ҳам улоқ аёлларда кетди. (Мукофотга даъвогарлик қилган олти ёзувчининг бештаси аёл эди).

Саманта Харви — инглиз адибаси, файласуф ва саёҳатчи. Мукофот "Орбита" романи учун берилди. Асар космик станциядаги олти нафар астронавт ҳақида сўзлайди. Улар Ерни кузатиб, инсон зоти бўлмаса Она замин қандай бўларди, деган савол устида бош қотирадилар.

Китоб атиги 136 бет. Ўқиб чиқиш керак экан.

Читать полностью…

Nodirabegim

— Если он еще любит вас, то придет к вам сам. А если нет, тогда…
— Что тогда?
— Тогда отпустите его на все четыре стороны, он не стоит того, чтобы вы так унижались.

Г. Гессе «Гертруда», беседа главного героя и Лотты.

Читать полностью…

Nodirabegim

​​❤️ Shaxsiy xona
✍🏻 Virjiniyia Vulf


Garchi, qashshoqlik va zulmat aro kurashlarimiz mashaqqatli kechsa ham, behuda ketmasligiga ishonaman.

Meni oldindan kuzatadiganlar biladi, har doim radikal feministlarga qarshi bo'lganman va ularni xushlamaganman. Lekin ko'p o'ylardim, biz-ku Islom ummatimiz, ayollar ancha-muncha qadrlanadigan va o'z huquqlariga ega bo'lgan jamiyatda yashayapmiz, lekin bu oqimning aynan g'arbda asrlar avval faydo bo'lishining o'ziga yarasha va arzirli sababi bo'lsa kerak, deb. Aynan "Shaxsiy xona"ning mutolaasi o'sha fikrlarimning amaliy isboti bo'ldi.

Eng aqlli ayol ham aqliy jihatdan qoloq erkakdan past bo'ladi, farzandli bo'lish zarurati yo'qolsa, jamiyatda ayollarga bo'lgan zarurat ham yo'qoladi, erkaklar tug'ilganidan tanlov erkinligiga ega, yaxshi parvarish etilgan, tarbiyalangan, hech qachon yo'ldan ozmagan va hech qachon qarshiliklarga uchramagan ong mahsuli, erkaklar imtiyozli jins vakillari... Yana shunga o'xshash oxiri ko'rinmaydigan yozilmagan qonunlar ustuvor bo'lgan jamiyatda feminizmga ehtiyoj sezilishi aniq edi.

"Shaxsiy xona" bundan 1 asr avval biz havas qiladigan Angliyaning ayollarga bo'lgan munosabati haqida hikoya qiladi. O'qib ichingiz hijil bo'lishi turgan gap. "Adabiyot va ayollar" mavzusining o'zi o'sha davrdagi holatni tushunib olishingiz uchun kifoya qiladi. Har bir ijodkor ayolga pul va shaxsiy xona kerak. Chunki qorni och va tinchligi yo'q ayolning har qancha iste'dodi bo'lsa ham, qalam tebratish u uchun ilojsizligicha qolaveradi.

O'zidan avval yashab, ijod qilgan opa-singil Brontelar, Jeyn Ostin va Jorj Eliot kabi yozuvchilarning asarlari va ularning yashagan davrlarini tahlil qilar ekan, Virjiniyia Vulf ular shaxsiy xonaga ega bo'lganlarida bundan ham yaxshiroq yozishlari mumkinligini ta'kidlaydi. She'riyatga iste'dodliroq bo'lgan ijodkor ayollarning ham faqat roman yozish bilan shug'ullanganining ham sabablarini keltirib o'tadi.

Umuman olganda, bir (ijodkor) qiz o'laroq shunchalik ko'p anglashlarga ega bo'ldim-ki! Asar tarjimasiga qo'l urgani uchun Nodirabegim Ibrohimovadan minnatdorman! Endi Virjiniyia Vulfning ingliz tilidagi boshqa asarlariga ham murojaat qiladigan bo'lib turibman))

#taqriz 📚

Читать полностью…

Nodirabegim

Шу китобни кечадан бери ютоқиб ўқияпман. Шундай йўналишдаги китоблар кўпайсин.

Ҳаёт истасанг, ўлимга тайёрлан!

Муаллифларнинг фалсафий қарашлари уммонида сузиш роҳат. Таржима ва таҳрир ҳам зўр, икки карра роҳатдаман.

Читать полностью…

Nodirabegim

Кутубхонамга янги келган китоблар.

"Ишонч телефони"дан ўқишни бошладим.

Читать полностью…
Подписаться на канал