Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Айниқса, раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида эҳсон дастурхонлари ёзилиб, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширмоқда.
Ҳеч шубҳасиз, бундай савобли ва олийжаноб ишлар ер юзидаги барча инсонларни доимо дўст ва биродар бўлиб яшашга даъват этадиган муқаддас ислом динимизнинг эзгу ғояларини чуқур ҳис этган ҳолда, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни, турли миллат ва конфессиялар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлашга, бугунги ёруғ ҳаётимизнинг қадрига етиб, уни янада обод ва фаровон этишга хизмат қилмоқда.
Муборак Рамазон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўладиган ана шундай анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида:
1. Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрель – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2024 йил 10 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
🔗 https://islom.uz/maqola/22008
@islomuz
🏘 Uy sharoitida oʻtkazish mumkin boʻlgan qiziqarli kimyoviy tajriba.
🚦🚥 Suyuq svetofor 🚥🚦
1⃣ Kaliy permanganat (марганцовка)
2⃣ Kir yuvish vositasi (сода)
3⃣ Shakar (сахар )
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
👉Telegram🧪🌡YouTube👈
❓Кўз учун фойдали бўлган қандай табиий маҳсулотлар мавжуд?
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Кўриш қобилиятини меъёрий ҳолатда ушлаб туриш учун овқат рационига А, С ва Е витаминли маҳсулотларни қўшиш тавсия этилади.
▫️Қовоқ ва сабзи, умуман, сариқ ва олов ранг барча маҳсулотлар ушбу витаминларга бой;
▫️Денгиз маҳсулотлари таркибидаги ёғ кислоталари қон айланиш тизимини яхшилайди;
▫️Дуккаклилар таркибида цинк мавжуд бўлиб, катарактанинг олдини олади;
▫️Асал кўз ичи қон айланишини яхшилайди ва ҳужайралар тикланишини тезлаштиради;
▫️Цитрус мевалар кўз қон томирлари деворини мустаҳкамлайди;
▫️Ёнғоқ, сут маҳсулотлари, тухум ва кўкатлар, сули ёрмаси ҳам кўз учун фойдали ҳисобланади.
👨⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🚀 Kimyo fani oʻqituvchilariga yuboring👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
☪️ Лайлатулқадрни (топган ёки топмаганингни) табиат аломатларидан, қуёш ой ва юлдузлардан излама, ҳамда таъбир қилувчилардан сўраб юрма.. Уни қалбингни сидқидан, унинг Роббисига бандалиги, убудиятидан, душманлашиш ва адоватдан саломат, омонда эканидан изла. «Аллоқ хузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)», Шуаро сураси, 89-оят.
Роббингга салим қалб ила пешвоз чиқ, юзлан ва хурсанд бўл, башорат ол. Чунки сен карамлиларнинг энг карамлиси, сахийси бўлган Зотга ибодат қилмоқдасан. (У албатта ато қилади, беради)
Шайх, доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🏘 Uy sharoitida oʻtkazish mumkin boʻlgan qiziqarli kimyoviy tajriba.👇
1⃣ Kaliy permanganat🍷
2⃣ Shakar 🥡
3⃣ Tayoqcha 🥢
C₁₂H₂₂O₁₁+16KMnO₄=16MnO₂+8K₂CO₃+11H₂O+4CO₂
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
👉Telegram🧪🌡YouTube👈
Тарих сўзлаганда
📚 Мусулмон кимёгари, муҳандис ва ҳарбий ихтирочи Нажмиддин Ҳасан Раммоҳ ҳақида эшитганмисиз?
Айнан Нажмиддин Раммоҳ (вафоти ҳижрий 695 йил) портловчи моддаларнинг энг аввалги ихтирочиларидан ҳисобланади. Нажмиддин найза улоқтиришдаги маҳорати сабабли “Раммоҳ” (найза улоқтирувчи) лақабини олган эди.
▪️Кимёгар ва ҳарбий технолог бу олим “Китабул фурусия вал манасибал ҳарбия” асарининг муалллифи. Ушбу асарда у порох ишлатишнинг 107 та формула ва рецептларини батафсил ёритган.
Олим ўз асарида олов снарядларини, уларнинг қўлланилиши батафсил баён қилган. Шунингдек, у оловли снарядли найза ва ўқларнинг таърифларини, оловли шарларнинг (палахмон- катапульта услубида) улоқтириш услубларини тадқиқ этган. Яна бугунги кундаги механика фанига оид кўплаб мавзуларни ёритган.
▪️Кўздан ёш оқизувчи бомбани ва кемалар билан тўқнашиб уларни чўктирувчи бомба - торпедонинг ихтирочиси. У ушбу кашфиётини “ўзисузар ёнувчи тухум” деб номлаган эди.
Раммоҳ француз қироли Людовик IX бошчилигидаги салиб юришига қарши жангда иштирок этган. Айнан шу жангда у порохли снарядларни қўллаб француз қироли ва унинг қўшинини додини берган эди.
▪️Олимнинг илмий изланишларидаги қизиқ ҳолатлардан бири, у ракеталар устида ҳам иш олиб борган ва бир неча марта тажрибалар вақтида унинг уйи портлаб кетган экан. Шундан сўнг султон тадқиқотларини давом эттириши учун уни Шом диёридаги қишлоқлардан бирига кўчирган экан.
Олим жуда ёш, 30-40 ёшларида вафот этган.
▪️Нажмиддин Ҳасан Раммоҳнинг муҳим асарлари:
1.“Ғоятил мақсуди минал ъилми вал ъамали биҳи”
2. Ниҳаяти суал вал амнияти фий таъаллумил фурусийя”
3. “Албанууду фий маърифатил фурусиййа”
4. “Фурусияту вамакоидул ҳарбиййа” ва бошқалардир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
✅ Bromofenol ko'ki
❗️ Zamonaviy tagliklar eshitgansizmi🤔
❗️ Ana shularda rang o'zgarishida mana shu modda ishlatiladi.😅
❗️Elektroforezda kuzatuv bo'yog'i sifatida ishlatiladi.
2,3,5,6 Tetrametilpirazin haqida
/channel/icc_kimyo/1342
Manba👇👇👇
@ICC_KIMYO | Online KIMYO Maktabi 🏫
🔥𝙺𝚒𝚖𝚢𝚘 𝚏𝚊𝚗𝚒 𝚘ʻ𝚚𝚒𝚝𝚞𝚟𝚌𝚑𝚒𝚕𝚊𝚛𝚒𝚐𝚊 𝚢𝚞𝚋𝚘𝚛𝚒𝚗𝚐👇👇👇
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
#Kimyoviy_rebus
Javob 👉 Rasm BOSIM soʻzi haqida boʻlib soʻzni raqamlab chiqing. Shundan soʻng 34521 harflarni qoʻshib oʻqing. Javob 👉SIMOB😂
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (ўнинчи мақола)
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.
Тишларни тозалаш
Олимлар аниқлашдики, тишларни мунтазам тозалаш инсон хотирасининг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлади. Чунки оғиз бўшлиғидаги бактерияларни олиб ташлаш иммунитетнинг мустаҳкамланишига сабаб бўлади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
👉 Tўққизинчи мақола
👉 Cаккизинчи мақола
👉 Eттинчи мақола
👉 Олтинчи мақола
👉 Бешинчи мақола
👉 Тўртинчи мақола
👉 Учинчи мақола
👉 Иккинчи мақола
👉 Биринчи мақола
🕋 @islomuz
🤔 #Bilasizmi?
❓Allotropiya yunonchadagi «allos» so‘zidan yasalgan. Uning tub ma’nosi «o‘zga», «boshqa» degan so‘zlar bilan bir xil. Muayyan elementning allotropik shakllari uning o‘zidan tamomila farq qiluvchi xossalarga ega bo‘ladi. Masalan, kislorod va ozon; grafit va olmos bir moddaning turli allotropik shakllaridir.
😳Rasmga qarang👆
😱 Kimyo faniga oid #eng_qiziqarli maʼlumotlarga ega boʻlgan kanalga obuna boʻling
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
👉Telegram🧪🌡YouTube👈
“Bolaligimning oxirgi daqiqalarini yashashni xohlayman” – G‘azodagi lagerda futbol bilan ovunayotgan bolalar
G‘azodagi qochqinlar lagerida bolalar Ramazondagi futbol turnirlaridan bir lahzalik bo‘lsa-da quvonch topyapti. Bu yil g‘olib jamoalarga kubok emas, oziq-ovqat paketlari sovg‘a qilinyapti. “O‘ldirilishimizni bilamiz, lekin bolaligimizning oxirgi daqiqalarida quvonch olishni xohlaymiz”, – deydi futbol klubi a’zolaridan biri.
👉 https://kun.uz/55529245
Kun.uz rasmiy kanali
☕️ #Qiziqarli_kimyo 46-soni 📖
🤔Shakar yonishi mumkinligini bilarmidingiz?
◦ Organik moddalar, shu jumladan shakar, kislorod ta'sirida yonish qobiliyatiga ega. Shakar (C₁₂H₂₂O₁₁) normal sharoitda yonmaydi. Shakarni gugurt bilan yoqishga harakat qilinsa, shakar eriydi, lekin yonmaydi. Biroq, agar shakarda bir oz kul bo'lsa, u birdan yonishni boshlaydi. Bunda kul katalizator, ya'ni reaksiyani tezlashtiruvchi modda vazifasini bajaradi. Odatda, shakar yoqilganda hosil bo'lgan olov sarg’ish-ko'k rangga ega bo’ladi.
C12H22O11 + 12O2 = 12CO2↑ + 11H2O.
◦ Qizig'i shundaki, shakarni yoqish uchun katalizatorlar ishlatilmaydigan holatlar ham mavjud. Bu moddani yoqish uchun haroratni oshirish kerak bo’ladi, va shakar yonishni boshlaydi. Ammo gugurt bu moddaning alangasini keltirib chiqarish uchun yetarlicha kuchli emas. Ushbu kimyoviy reaksiyadan so'ng shakar yangi rang, hid va yangi ta'mga ega bo'ladi. Yonishdan keyin shakar qora kukunga - ko'mirga aylanadi.
◦ Tarkibida ishqoriy metall tuzlari, asosan karbonatlar bo'lgan kul ushbu moddaning yonish jarayonini tezlashtiradi. Shakarni kul yordamida yonishining sababi, kul tarkibida litiy metalli bo'lishidir.
Maqola muallifi: ©Islomova Sitora
☕️ #Qiziqarli_kimyo 49-soni 📖
🐦Nega konchilar o'zlari bilan kanareykalarni olib yurishgan?
◦ Kimyo haqidagi ko'plab qiziqarli faktlar hayvonlar dunyosi bilan ham bog'liq. Ilgari, konlarga hayot uchun xavfli gazlar mavjudligini tekshirish uchun kanareyka qushlari olib kelingan. Kanareykalar havodagi eng kichik gaz aralashmalariga, shu jumladan metan (CH₄) va is gaziga (CO) juda sezgir. Bunday qushlar hatto havodagi ozgina bu gazlar aralashmasidan ham nobud bo'lishi mumkin.
◦ Shuning uchun, agar qushlar nobud bo'lsa yoki noodatiy harakat qila boshlasa, konchilar darhol xavfli joyni tark etishi kerak edi. Bundan tashqari, bu qushlar doimo sayraydilar, bu esa ovozli signal edi. Sayrash eshitilar ekan, xotirjam ishlash mumkin edi. Agar kanareykalar sayrashni to'xtatsa, konchilar darhol tepaga ko'tarilishi kerakligini anglatar edi.
◦ 1815-yilda ingliz fizigi Hamfri Devi atmosferada zaharli gazlar mavjudligini bildiruvchi birinchi gaz analizatorlaridan birini ixtiro qildi va u yaratuvchisi sharafiga Devi lampasi deb nomlandi. Ammo u paytlarda, qushlar ancha arzon edi.
Maqola muallifi: ©Islomova Sitora
#layfxak
#siz_uchun_foydali
❓Qaysi #moddalar kiyimdagi qaysi dog'ni ketkazadi?
📣 Ayollarga yuborib qoʻying.!
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
🤲 Лайлатулқадр дуоси
- Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт...
🔹Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин...
🔹Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
🔹Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
🔹Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
🔹Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...
🔹Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт...
🔹Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт...
🔹Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин...
🔹Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн..
@arabicuz
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
🌙Jumaning hayri va barokati barchamizga bo'lsin.
Ramazon oyining so'ngi jumasida barcha uchun 🤩🤩🤩🤩🤩
Barcha test baza, qo'llanma-to'plamlar uchun 5️⃣0️⃣🔣 #chegirma.
🫴 Repetitorlik va qo'shimcha kurs o'tishga baza, qo'llanma to'plamlar.
▶️Barcha qo'llanma-testlar sifati kafolatlanadi:
1️⃣ ➡️Umumiy kimyo
➡️Anorganika
➡️Organika
--Maktab programmasiga ham mos tushadigan;
--sinflashgan joylari mavjud;
--organikaga slaydlari mavjud;
--kurs o'tishga kerakli barcha narsa mavjud.
baza eng muhimi word holida
Narxi: 150 ming
2️⃣Organika- 2023 eng yangi ajoyib testlar. Sifat kafolatlanadi.
Word holati 100 ming.
3️⃣DTMda tushgan sof testlar yig'indisi bor 20ta variant 30tadan
U ham eng muhimi word holida + kaliti bilan birga
Narxi: 100ming so'm
4️⃣ MILLIY SERTIFIKAT savollar varianti 25ta word variant +5ta bonusga pdf variant
Albatta, kaliti bilan birga
Narxi: 100 ming so'm
⚠️ Faqat bugun uchun.
💻Qo'llanmalar haqida to'liq ma'lumot olish uchun: @Magistr571
Тарихдаги буюклар...
🎓 Изуддин Жалдакий: кимёвий бирикмалардаги нисбатлар қонуни ихтирочиси
Ушбу "Кимёвий бирикмалардаги нисбатлар қонуни"ни француз кимёгар олими Жозеф Луи Пруст ёлғон асосида ўзининг номига ўзлаштириб олган. (Joseph Louis Proust - 1754 -1826 йилларда яшаган олим, Париж Фанлар Академияси аъзоси бўлган) Ваҳоланки, у қонуннинг ҳақиқий асосчиси Изуддин Жалдакий ( Izz al-Din Aydamir al-Jildaki) дан 5 аср кейин туғилган.
Батафсил 👉ҳаволада
#кун_эслатмаси
☪️ Рамазон ойининг сўнгги жумаси муборак бўлсин!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
💧🔠🔠🔠🔠🔠🔠🅰️🔠🔠🅰️
🅰️🔠🔠🔠🔠🅱️
🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰
🤩🤩🤩🤩🤩
Assalomu alaykum, qadrli ustozlar.
Kimyo fanidan quyidagi to'plam va bazalar sotuvda:
⬇️repetitorlik faoliyatini boshlashga
⬇️qo'shimcha kurslar o'tishga
⬇️maktab darsliklari bilan ishlashga
⬇️ "Milliy sertifikat" va " DTM" standartidagi variant savollar
Siz uchun eng yangi va foydali testlar, bazalar to'plamlari mavjud.
Barcha ustozlarimiz bulardan bag'oyatda mamnun.
▶️Eng yangi va mutlaqo ajoyib baza-to'plamlar⬇️
🔺Umumiy kimyo mavzulari
🔹Anorganika mavzulari
🔹Organika mavzulari
💠 So'nggi yillarda 💯 tushgan testlar to'plami.
[ 25ta variant + word + javobi bilan ].
💠 Milliy sertifikat imtihonlarida tushgan va shu tipdagi variantlar [ 25ta variant +word+javobi bilan ]
1⃣🎓Eng muhim yangilik:
OTM kirish imtihoni va "Milliy sertifikat" imtihonlariga tayyorlanayotganlar uchun ham maxsus yopiq kanal mavjud. U yerda 2oy [ 8hafta ]davomida
25ta DTM variant va 25ta sertifikat variant test va kalitlari tashlab boriladi. To'liq ma'lumot uchun ko'k ylzuv ustiga bosing yokida @Magistr571 ga yozing.
2⃣ So'nggi yillarda tushgan testlardan iborat 30talik test variantlarini video yechimi ham boshlangan. 8-apreldan yopib kanalda videoyechimlarni joylash boshlanadi. Yopiq kanalda 30•30=900ta testning yechimlari
🅰Videoyechim holatda
🅰Pdf holatda
🅰Kalit holatda tashlab beriladi.
Testlarning o'zini ohirida word variantda kaliti bilan birga tashlab beriladi.
Sizga kerak bo'lgan barcha qo'llanma, test bazalari pdf va word holida mavjud. Qo'llanma-bazalarning ko'ngildagidek.
Qo'shimcha 👍👍👍 > faqat maktab ustozlari uchun.
Qo'llanma-bazalar haqida ma'lumot olish uchun adminga murojaat qiling: @Magistr571
Тинчлик-омонликда, иссиққина масканларимизда хотиржам саҳарлик ва ифторлик қилиб, рўзаларимизни тутаётганимиз учун Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Мазлум мўминларга ҳам бу бахтлар насиб қилсин!
☕️ #Qiziqarli_kimyo 47-soni 📖
🗼Nega Eyfel minorasi yozda balandroq bo'ladi?
◦ Eyfel minorasi Parijning ramzi va dunyodagi eng mashhur diqqatga sazovor joylardan biridir. U 1889-yilda qurilgan va hozirgi kunga qadar butun dunyodan juda ko'p sayyohlarni jalb qilmoqda. Ajablanarlisi shundaki, minora qishga qaraganda yozda balandroq bo’ladi. Yozning jaziramasida minora 15 sm ga o'sishi mumkin. Qanday qilib minora balandligi har yozda o’zgaradi?
◦ Ma'lum bo'lishicha, bu haroratning o'zgarishi bilan bog'liq. Eyfel minorasi maxsus temirdan yasalgan. Parij isishi bilan minorani tashkil etuvchi temir kengayadi. Qurilish materialining o'ziga xos xususiyatlaridan kelib chiqqan holda, Eyfel minorasi vaqti-vaqti bilan o'z hajmini o'zgartiradi, ba'zan kamayadi, ba'zan esa kattalashadi. Bularning barchasi temirning fizik xususiyatlari tufayli sodir bo'ladi. Yozda harorat ko’tarilib, metallar kengayadi, shuning uchun Eyfel minorasi biroz kattalashadi. Va aksincha, sovuq havo boshlanganda, minora o’zining normal hajmiga qaytadi. Shuning uchun qish va yozda minora balandligi 15 sm ga farq qiladi.
Maqola muallifi: ©Islomova Sitora
@pkatdi_bot
Hamma Ustozlar diqqatiga shu botga kimyo fanidan attestatsiyada kalkulyator berilishini talab qilib yozing, nimaga kerak kalkulyator asoslab yozing
Hozir bu masala yana bir koʼrib chiqilmoqda ekan.
Agar talab koʼp boʼlsa albatta inobatga olishadi.
Birlashaylik❗️
Birlashgan oʼzar🤝
Mana bu manzilga yozing👇
@pkatdi_bot
Ta‘limda sifat, samaradorlik va rag‘bat
❓Mamlakatimizda pedagoglar maqomini oshirish, ta‘lim sharoitlarini takomillashtirish borasida qanday ishlar amalga oshirilmoqda?
▶️“O‘zbekiston24” teleradiokanalining studiya 24 dasturida shu kabi masalalar doirasida A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti katta ilmiy xodimi Dilafruz Azamatova.
⚠️Milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring
📱 Telegram | 📒Facebook
📹YouTube | 📸 Instagram
#Kimyoviy_boshqotirma
❓Tarozining ikki pallasi teng bo'lishi uchun soʻroq oʻrniga qaysi kimyoviy idishni qo'yish kerak?
#Javob 👉 Linkni bosing
Link👇👇👇
/channel/kimyo_fani_maktabda/3940
🚀Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
2024-yilda talaba bo'lishni xohlovchi abituriyentlar uchun
🚀 Doʻstlaringizga yuboring
👇👇👇
@kimyo_fani_maktabda
11518. Чумолиларда ўлим ҳолатининг ажойиботлари
Чумоли ўлгач, унга мотам тутилади. Лекин бу қандай амалга ошади? Гап шундаки, соҳа мутахассислари, олимлар чумоли ўлими яқинлашганда ўзидан махсус, хос бир ҳид тарқатишини аниқладилар.
Ушбу ҳид унинг шерикларини бошқа турли ҳашаротларни ўзига жалб қилмасдан аввал уни дафн этишга шошилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиради. Чумолилар ушбу ҳидни искашлари билан ўша чумоли ўлганини биладилар ва дафнига кузатишга турадилар.
Ушбу ҳидни тарқатувчи модда фан тилида - حمض الزيتيك أو الأوليك ёғли кислота ёки олеин кислотаси деб номланади.
Худди инсонлар ўликларини дафн этганлари каби чумолилар ҳам ўз ўликларини дафн этишади. Улар ҳам инсонлар яқинларини икром билан дафн этиш лозим деб билганлари каби ўз чумолиларини икром ва эҳтиром билан кўмиш лозим деб билишади.
Баъзида шундай бўладики, чумолиларнинг бир неча ўн ёки юзи ўлган бўлади. Уларнинг кўмиш ишларида ва ўликлар билан яқин масофада бўлгани боис бошқа тирик чумолиларга ҳам уларнинг ҳиди ўрнашиб қолади.
Шунинг сабабидан ҳам дафн маросимига қатнашиб келган чумоли ўзини бутун жисмини ялаб, ўша ҳиддан халос бўлади. Чунки бу ҳолида жимга ўрнашган модданинг ўзига хос ҳиди сабаб яқинлари уни ўлик ҳукмига йўйиб, тиригича кўмиб юборишлари мумкин.
Аллоҳ таоло айтади: “Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар”. Анъом сураси, 38-оят.
Изоҳ: Олимлар ўлган чумолидан тарқаладиган ўша модда (ёғли кислота ёки олеин кислотаси)дан бир миқдорини бошқа тирик чумоли устига томизиб кўрганларида, бошқа чумолилар шошиб унинг олдига келишган ва тириклиги, ҳаракатланиб турганига қарамасдан уни дафн этиш, кўмишга шошилишган.
Шунингдек, чумолиларда махсус дафнгоҳ бўлиб, у жамоавий қабристон кабидир. Чумоли жуда покиза мавжудот бўлиб, у қабристонда уларнинг яшаш ўрнидан анча узоқда барпо этилади. Дафн маросими эса чумолиларда ўзига хос маросим бўлиб, унда ўнлаб, баъзан юзлаб чумолилар иштирок этадилар ва бу ҳам худди инсонларнинг марҳумни охирги йўлга кузатиш маросимига жуда ўхшаб кетади.
@arabicuz