islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

135357

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

83. Moida surasi (9-14-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari

Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy
Suxandon: Abdulqayyum Ismoil

#tafsir

🌐  YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Суннат

Кийимларнинг ранги (биринчи мақола)

قَالَ اللهُ تَعَالَى: وَيَلْبَسُونَ ثِيَابًا خُضْرًا مِّن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الْأَرَائِكِ نِعْمَ الثَّوَابُ وَحَسُنَتْ مُرْتَفَقًا

Аллоҳ таоло:

«…сундус (юпқа ипак) ва истабрақ (қалин ипак)дан яшил либослар киярлар. Улар у ерда пардали, баланд сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар. Қандай ҳам яхши савоб ва нақадар яхши жой», деган («Каҳф» сураси, 31-оят).

Шарҳ: Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари «Каҳф» сурасидаги бир оятнинг ярмидир. Ўша ояти каримада мўмин-мусулмон бандаларнинг жаннатдаги ҳоллари ажойиб услуб ила баён қилинади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 5 январдаги 03-07/16-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Табриклаш ва табрикланган кишининг жавоби

يُسْتَحَبُّ تَهْنِئَةِ الْمَوْلُودِ لَهُ، قَالَ أَصْحَابُنَا: وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يُهَنَّأَ بِمَا جَاءَ عَنِ الحُسَينِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ عَلَّمَ إِنْسَاناً التَّهْنِئَةَ فَقَالَ: (قُلْ: بَارَكَ اللهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقْتَ بِرَّهُ).

وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَرُدَّ عَلَى الْمُهَنِّئِ فَيَقُولُ: (بَارَكَ اللهُ لَكَ، وَبَارَكَ عَلَيْكَ)، أَوْ (جَزَاكَ اللهُ خَيْراً)، أَوْ (رَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ)، أَوْ (أَجْزَلَ اللهُ ثَوَابَكَ)، وَنَحْوَ هَذَا.

Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоят далилдир. У зот бир инсонга табриклашни қуйидагича ўргатдилар:

«Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал вааҳиба ва балағо ашуддаҳу ва рузиқта бирраҳу» «Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин».

Табрикланган киши ҳам қуйидаги жумлалар билан табрикловчига жавоб қайтармоғи маҳбуб амалдир:
«Баарокаллоҳу лака ва баарака ъалайка» ёки «жазокаллоҳу хойрон» ёки «розақакаллоҳу мислаҳу» ёки «ажзалаллоҳу савобака» ва шунга ўхшаш сўзлар.

Маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар билан мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин».

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ayol va erkak organizmida qanday farq bor?

Marhamat, «Sayr qilamiz» ko‘rsatuvini tomosha qiling:

🌐 https://www.youtube.com/watch?v=wjMovPvD2m0

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Суннат_ва_замонавий_илм

Анжир ва зайтуннинг фойдалари

Касалликларнинг олдини олиш ва организмга қайтадан куч-қувват бағишлашда анжир ҳамда зайтуннинг ҳайратланарли фойдалари…

Нега Аллоҳ таоло Қуръонда айнан шу икки неъмат билан қасам ичган?

Анжир ва зайтун Аллоҳ таоло инсонга ато этган энг буюк табиий неъматлардандир. Анжир дарахти билан зайтун дарахтининг ёнма-ён, ажойиб уйғунликда ўсиб турган манзараси кишининг эътиборни тортди. Шу заҳоти улуғ илоҳий қасам кўз олдимизга келади:

وَالتِّينِ وَالزَّيْتُونِ وَطُورِ سِينِينَ وَهَٰذَا الْبَلَدِ الْأَمِينِ لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

«Анжир билан ва зайтун билан қасам. Сийно тоғи билан қасам. Мана бу эминлик юрти (Макка) билан қасам. Батаҳқиқ, инсонни энг гўзал тузилишда яратдик» (Тийн сураси, 1-4-оятлар).

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 12 октябрдаги 03-07/8074-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Саҳобалар_ҳаёти

Таом ва тавозеъ

Абу Нуъайм сақифлик бир кишидан ривоят қилади. Али уни Акбарога омил қилган эди:

«У ерда намозхонлар истиқомат қилмас эди. У (ҳазрати Али) менга: «Пешин бўлганда олдимга бор», деди. Борсам, унинг қоровули йўқ экан. Мени ундан ҳеч ким тўсмади. Кирсам, олдига бир кўзада сув билан қадаҳ қўйиб олиб, ўтирган экан. У маҳкамланган сопол кўзани келтиришни амр қилди. Ичимда: «Иш зўр бўлди-ку, менга жавҳарми ёки яна ким билади, бирор нарса берадиганга ўхшаб қолди», дедим. Қарасам, муҳри ҳам бор. Бас, у муҳрни синдирди. Қарасам, унинг ичида толқон бор экан. У ундан қадаҳга солди. Устидан сув қуйиб, ўзи ичди ва менга ҳам ичирди. Сабрим тугаб:

«Эй мўминларнинг амири! Ироқда туриб, шундай қиласизми?! Ироқнинг таоми бунда кўп-ку!?» дедим.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Уламолар

Абдурашид қори Баҳромов

(1953-2011)

Абдурашид қори Баҳромов (Абдурашид қори) 1953 йил 8 январь куни Андижон шаҳрида туғилган. Дастлабки диний таълимни отаси Абдулмўмин қори Мулла Баҳром ўғлидан олган. (Абдулмўмин қори (1909 й. туғ.) Жоме қорихонасида, Булбул қори номи билан машҳур бўлган Комил қоридан таълим олган. У доим Қуръон тиловати билан машғул бўлган. Урушда қатнашган вақтида рўй берган бир воқеани эслаб, шундай айтиб берган: «Мени урушга олиб кетишди. Бироз вақт ўтиб, тақдир экан, оёғимдан ўқ едим. Кейин мени бошқа бир жойга қоровуллик хизматига қўйишди. Мен шу ерда хизмат жараёнида Қуръонни такрор қилишга муяссар бўлдим. Уруш ҳам ниҳоясига етди. Шунда қизиқ бир воқеа бўлди. Жанг қатнашчилари катта тадбир уюштирдилар, байрам бўлди. Байрамда ҳамма хурсандчилик қилиб, кимдир дил изҳорини айтди, кимдир шеър ўқиди. Навбат менга келди. Улар менинг доим Қуръон тиловат қилиб юришимни билганлари учун менга қараб: «Ҳалиги, доим айтадиганингни айт», — дейишди. Мен Қуръони Каримдан «Мулк» сурасини ўқиб бердим. Шунда хизматдошларим бироз сукут сақлаб, менга ташаккур айтишди»).

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 341-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Силаи_раҳм

Очни тўйдириш мағфиратни вожиб қилувчи амаллардан экани

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ رَفَعَهُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم أَنَّهُ قَالَ: «مِنْ مُوجِبَاتِ الْمَغْفِرَةِ إِطْعَامُ الْمُسْلِمِ الثَّغْبَانَ» أَيِ الْجَائِعَ.

Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мағфиратни вожиб қиладиган нарсалардан бири мусулмоннинг оч кишига таом беришидир», дедилар».

Шарҳ: Мўмин-мусулмон киши очларга таом бериб, уларнинг қорнини тўйдирса, унинг мағфират қилиниши вожиб бўлиб, гуноҳларининг кечирилиши ҳақиқатга айланиб қолар экан. Шунинг учун таом бераётганда айнан қорни очларни излаб, топиб, таом берилса, ниҳоятда яхши бўлади.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazrati Umarning sifatlari

«Amallar niyatga bog'liqdir» kitobi 4-son


📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning qalamiga mansub «Amallar niyatga bog'liqdir» kitobi suxandon lafzida

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://www.youtube.com/watch?v=PUp9GSy5TsI

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Faqat ayollar qila oladigan 3 narsa

Marhamat, «Sayr qilamiz» ko‘rsatuvini tomosha qiling:

🌐 https://www.youtube.com/watch?v=wjMovPvD2m0

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

✨ Oila – jamiyat asosi, uni asrash muqaddas burchdir

Suhbatni «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi imom-xatibi ustoz Ismoil Muhammad Sodiq olib boradilar

📹 Jonli efirni ko'rish

#juma

@islomuz & @hazratimuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Жума

Жума намози фарз бўлган кишилар

عَنْ حَفْصَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ رَوَاحُ الْجُمُعَةِ، وَعَلَى كُلِّ مَنْ رَاحَ الْجُمُعَةَ الْغُسْلُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир эҳтилом бўлувчига Жумага бориш лозимдир. Ҳар бир Жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, Жума намози ҳар бир балоғатга етган мусулмон эркакка фарздир.

Балоғатга етган мусулмон эркак узрсиз Жума намозини тарк қилса, гуноҳкор бўлади.

Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим. Чунки кўпчилик жамланадиган, бирга ваъз-насиҳат эшитиб, намоз ўқийдиган жойга ҳамма ғусл қилиб, покланиб бормаса, турли ҳидлар тарқаб, нохуш ҳолат юзага келади.

Шу боисдан бу ҳадиси шарифни ҳаётимизга жорий қилиб, барчамиз ҳар Жума намозига ғусл қилиб боришимиз лозим.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 03-07 / 7030-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Ёш боланинг танглайини кўтараётганда айтиладиган дуо

رَوَينَا بِالإِسْنَادِ الصَّحِيحِ فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: (كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُؤْتَى بِالصِّبْيَانِ فَيَدْعُو لَهُمْ وَيُحَنِّكُهُمْ)، وَفِي رِوَايَةٍ: (فَيَدْعُو لَهُمْ بِالْبَرَكَةِ) [د 5106].

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ёш гўдак олиб келинса, унга дуо қилиб, танглайини кўтариб қўярдилар.

Абу Довуд ривояти.

Бошқа бир ривоятда «Уларга барака тилаб дуо қилардилар», дейилган.

وَرَوَينَا فِي «صَحِيْحَيِ: «البُخَارِيِّ» وَ«مُسْلِمٍ» عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ أَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَتْ: (حَمَلْتُ بِعَبْدِ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِ بِمَكَّةَ، فَأَتَيْتُ الْمَدِينَةَ فَنَزَلْتُ قُبَاءً، فَوَلَدْتُ بِقُبَاءٍ، ثُمَّ أَتَيْتُ بِهِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَوَضَعَهُ فِي حَجْرِهِ، ثُمَّ دَعَا بِتَمْرَةٍ فَمَضَغَهَا، ثُمَّ تَفَلَ فِي فِيهِ، فَكَانَ أَوَّلَ شَيْءٍ دَخَلَ جَوْفَهُ رِيقُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ حَنَّكَهُ بِالتَّمْرَةِ، ثُمَّ دَعَا لَهُ فَبَرَّكَ عَلَيْهِ) [خ 3909، م 2146/25].

Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Зубайрга Маккада ҳомиладор бўлиб, Мадинага келгач, Қубога тушиб, ўша ерда туғдим.

Сўнгра уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келиб, қучоқларига қўйдим. У зот бир хурмо опкелтириб, уни чайнадилар, кейин оғзига туфлаб қўйдилар. Унинг ичига илк кирган нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тупуклари бўлди. Кейин хурмо билан танглайини кўтардилар. Кейин ҳаққига дуо қилдилар, барака тиладилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Одоб

Қилганига яраша жавоб қайтарган силаи раҳм қилувчи эмас


عَنِ الْأَعْمَشِ وَالْحَسَنِ بْنِ عَمْرٍو وَفِطْرٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ، وَلَكِنِ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا».

Аъмаш, Ҳасан ибн Амр ва Фитрдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қилганига яраша жавоб қайтарган силаи раҳм қилувчи эмас. Силаи раҳм қилувчи – бу қариндошлари алоқани узганида уни боғлаган кишидир», дедилар».

Шарҳ: Яъни бошқалар ундан қариндошлик алоқасини узса ҳам, у силаи раҳм қилаверади. «Сиздан угина, биздан бугина» деган ниятда бўлса, «У қилса, мен ҳам қиламан» деса, мукофот учун қилган бўларди. Бундай одам силаи раҳм қилган ҳисобланмайди.

Қариндоши ёмонлик қилса ҳам силаи раҳм қилаверган одам ҳақиқий силаи раҳм қилувчи бўлади. Бу ерда жуда катта гап бор. Ҳозирги кунда қариндошлик алоқаларининг бузилишига кўпинча ана шу омил, яъни «У қилса, мен ҳам қиламан, у қилмаса, мен ҳам қилмайман», деган тушунча сабаб бўлмоқда.

Лекин ушбу ҳадиси шарифга амал қилинса, «Майли, бошқалар қилмаса қилмасин, лекин бу менинг бурчим, қилавераман», деб силаи раҳмни давом эттираверса, бир-икки марталик ҳаракатдан кейин нариги тараф ҳам «Бу қиляпти, мен ҳам қилмасам, уят бўлади» деб, алоқалар икки томондан ҳам йўлга қўйилади.

Мусулмонлик бурчини англаб етган киши бу ишни аввалроқ қилишга уринади. Натижада ҳеч қачон қариндошлик, дўстлик, биродарлик алоқалари узилмайди.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қариндошлик алоқаси фойда кўзланган муносабат эмас, балки ҳақиқий инсоний алоқа экани.
2. Қариндошлар алоқани узганда ҳам, мўмин-мусулмон киши силаи раҳмни узмаслиги лозимлиги.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4380-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мўминларга_эслатма

Гуноҳда таскин йўқ, у оловдир

Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сиррух дейдилар: «Кейин тавба қилиб оламан, деб гуноҳга қўл уриш шайтоннинг ҳийласидир. Чунки, у шахс бир марта тавба умидида гуноҳ қилса, осонликча у гуноҳни тарк этолмайди. Чунки шу пайтгача унда гуноҳ қилишга журъат йўқ эди. Қачонки, бир марта гуноҳ қилиб олса, энди унда журъат пайдо бўлади. Журъат пайдо бўлса, ўша гуноҳни қилиш хоҳиши янада кўпаяди. Гунохнинг хусусияти шуки, у инсонга ҳеч қачон таскин бермайди, яна-яна «чанқатаверади». Бир марта гуноҳ қилгандан кейин ундан буткул узилиш жуда қийин иш. Гуноҳ худди қичима касалига ўхшайди, қичийди, қашлайверасиз, роҳат оласиз, лекин дард пасаймайди, қашиган сари қашигингиз келаверади. Гуноҳ ҳам шундай. Уни бир қилиб ўргангандан кейин нафс яна қилгиси келади. Гунох гуноҳга уланади. Қалб гуноҳлар олови ичида қолади. Бир марта гуноҳ қилиб, кейин чин дилдан тавба қилиб покланиб оламан, деб ўйлаш шайтоннинг васвасасидир. Унга мубтало бўлган инсонга тавба қилиш насиб этиши қийин».

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/1912-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ислом

Чала туғилган болага исм қўйиш

يُسْتَحَبُّ تَسْمِيَتُهُ، فَإِنَ لَمْ يُعْلَمْ أَذَكَرٌ هُوَ أَوْ أُنْثَى.. سُمِّيَ بِاسْمٍ يَصْلُحُ لِلذَّكَرِ وَالأُنْثَى؛ كَأَسْمَاءَ وَهِنْدَ وَهُنَيْدَةَ، وَخَارِجَةَ وَطَلْحَةَ وَعُمَيْرَةَ وَزُرْعَةَ وَنَحْوِ ذَلِكَ.

قَالَ الإمَامُ البَغَوِيُّ: (يُسْتَحَبُّ تَسْمِيَةُ السِّقْطِ؛ لِحَدِيثٍ وَرَدَ فِيهِ)، وَكَذَا قَالَهُ غَيْرُهُ مِنْ أَصْحَابِنَا.

قَالَ أَصْحَابُنَا: وَلَوْ مَاتَ الْمَوْلُودُ قَبْلَ تَسْمِيَتِهِ.. اسْتُحِبَّ تَسْمِيَتُهُ.

Чала туғилган болани исмлаб қўйиш маҳбуб амалдир. Агар унинг ўғил ёки қиз бола эканлиги билинмаса, Ҳинд, Ҳунайда, Хорижа, Толҳа, Умайра ва Зуръа каби ўғил болага ҳам, қиз болага ҳам қўйиш мумкин бўлган исмлар билан номланади.

Имом Бағавий: «Ҳадисда ворид бўлгани учун чала туғилган болани исмлаш маҳбуб амалдир», деганлар. Бошқа соҳибларимиз ҳам шуни айтишган.

Баъзилар: «Агар бола исмланишдан аввал вафот этадиган бўлса, уни исмлаб қўйиш маҳбуб амалдир», дейишган.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Vaqt - bebaho ne'mat

Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, ўтган йили юртимизда Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан Чокардиза қабристони ҳудудидаги мажмуани қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошланган эди.

Умумий майдони 10,2 гектар бўлган ҳудудда зиёратчилар учун янги масжид барпо этилди. Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний мақбаралари тўлиқ реконструкция қилинди. Мажмуа таркибида аллома меросини чуқур ўрганишга мўлжалланган илмий марказ, кутубхона ва музей ташкил этилди.

Президентимиз ушбу илм масканларининг аҳамиятига алоҳида тўхталди.

– Бундай илм ўчоқларини ташкил этишдан мақсадимиз – буюк аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш ва ёшларимизга етказиш. Бизга бугун бу илм жуда керак. Бу ерда қанча ёшларимиз Мотуридий бобомизнинг минг йил олдин ёзган асарларини ўрганади. У зот минг йил олдин ҳар бир масалани чуқур илм ва аниқ далиллар билан асослаб, одамларни жаҳолатдан огоҳлантирганлар. Ушбу асарларни ўрганиш, уларнинг мазмун-моҳиятини ёшларимизга етказиш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Зиёратгоҳнинг кириш қисмида пештоқ, ташриф буюрувчилар учун меҳмонхоналар ва автотураргоҳ барпо этилди. Мажмуа ҳудудига маҳаллий ҳамда юртимиз иқлимига мос хорижий дарахт ва бута кўчатлари экилди.
Алломалар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Давлатимиз раҳбари мажмуага келган инсон Имом Мотуридийнинг илмий-маънавий мероси ва ислом оламидаги ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

– Бундай буюк қадамжоларни обод қилиш замирида катта маънавият, маърифат, таълим ва илм бор. Одамлар бу ерга келиб, нафақат зиёрат қилсин, балки билим олсин, ўзлигини англасин, – деди Президентимиз.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Гуноҳи_кабира

Хамр ҳақида ворид бўлган нарсалар

(биринчи мақола)

Аллоҳ таоло:

«Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Дарҳақиқат, бунда ақл юритгувчилар учун албатта оят-белги бордир», деган («Наҳл» сураси, 67-оят).

Шарҳ: Наҳл сурасидаги ушбу ояти карима Қуръони Каримдаги хамр ҳақида нозил бўлган оятларнинг биринчисидир. Хурмо ва узумларни ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи яратгани ҳаммага маълум. Эътибор қилган одам уларда ҳам улкан илоҳий мўъжизаларни кўради. Ҳозир у мўъжизаларни бир томонга қўйиб турайлик-да, ушбу оятда зикр қилинган нарсага эътибор берайлик.

«...хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз».

Хурмонинг ҳам, узумнинг ҳам меваси бор. Ўша мевага маълум бир усулда ишлов берилса, ундан маст қилувчи ичимлик олинади. Яна ўша меванинг ўзидан бошқачароқ йўсинда яхши ризқ олиш ҳам мумкин. Ушбу меваларга бундай қобилиятни – турли ҳолатни қабул қилиш истеъдодини ким берди? Албатта, Аллоҳ таоло берди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳикматлар

Оқил инсон

Оқиллар тўрттадир:

1. Дунё уни тарк этмасидан аввал дунё(муҳаббати)ни тарк этган киши;
2. Қабрига кирмасидан аввал уни (солиҳ амаллари ила) обод қилган киши;
3. Холиқига рўбарў бўлишидан аввал Уни (тоатлар ила) рози қилган киши;
4. Унга (жаноза) намоз ўқилишидан аввал намоз ўқиган киши.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Энг осон шарҳ» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 17 октябрь куни «Hilol-Nashr» нашриётининг мажлислар залида устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан таржима қилинган «Энг осон шарҳ» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда устоз Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғли ва Қудратуллоҳ домла Сидиқметов меҳмон бўлишди ҳамда китоб ихлосмандлари ташриф буюришди.

Ушбу китоб Шаръий ва исломий фанлар доценти Жалолуддин ибн Абдуллоҳ Шиҳата ҳазратларининг «Шукрона» номли сатрлари билан бошланиб, унда: «Улуғ неъматлари, буюк атолари учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, шукр изҳор қиламан.

Аллоҳга шукроналар айтгандан сўнг фазилатли устоза Одинахон бинту шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хонимга ташаккур билдираман, чунки бу китобнинг таълиф қилинишига шу киши сабаб бўлганлар. Бу ҳодиса Миср Араб Республикасидаги марказлардан бирида дарс бераётган пайтимда юз берган. Мен у киши билан бир илмий анжуманда кўришиб, ушбу китоб ҳақидаги фикримни айтганман, устоза бу ишни маъқуллаб, китобни охирига етказишимни сўраганлар, келгусида ўзбек тилига таржима қилинишини ҳам айтганлар. Бунинг учун устозага катта раҳмат айтаман, Аллоҳ таолодан умрларига, илм йўлидаги, толиби илмларга хизмат йўлидаги саъй-ҳаракатларига баракотлар сўрайман...», дея китобнинг ёзилиши борасида маълумотлар берилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

📣 «Энг осон шарх» китобининг тақдимоти бошланди

🌐 YouTube орқали томоша қилинг: https://www.youtube.com/live/yCfVlD2Z_Rg?si=1-CAIq9xQZd4F5pk

@hilolnashr & @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳикматлар

Ҳар бир тақдирда ҳикмат бор

Хотиржам бўлинг, сиз омонликдасиз. Сизнинг тақдирингиз юксак ҳикмат, битмас-туганмас лутф ва чексиз меҳрибонлик билан битилган. Ҳаётда бошингиздан кечираётган барча синовларингиз зоҳиран аламли ва оғриқли туюлса-да, аслида ўз бағрида муҳаббат ва раҳматни яширган. Эҳтимол, ҳозирги лаҳзада бошингиздан ўтаётган бу кунлар сизга жуда кўп яхшиликлар олиб келаётгани ҳақиқатини англаб етмассиз. Лекин вақт ўтиб, буни албатта тушунасиз. Ўшанда Аллоҳ таол сизга ато қилган неъматлари учун ҳам, сизни асраб, ман этган нарсалари учун ҳам Унга шукроналар айтасиз...

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Энг осон шарҳ» китобининг тақдимотига марҳабо

Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан таржима қилиниб, нашрга тайёрланган «Энг осон шарҳ» китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Тадбирда устоз Исҳоқжон домла Бегматов ва Қудратуллоҳ домла Сидиқметов меҳмон бўладилар.

Тақдимот «Hilol-Nashr» нашриётининг мажлислар залида 17 октябрь шанба куни соат 14:00 да бошланади.

Марҳамат, китоб тақдимотига ташриф буюринг!

@islomu

Читать полностью…

Islom.uz

Islom — ilm-ma'rifatga chaqiruvchi din

Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳикматлар

Тағофул — беғубор қалблар санъати

Муносабатлар бардавом бўлиши учун (баъзи нарсаларни) кўрмаганликка олиш - тағофул шундай бир санъатдирки, уни фақатгина пок ва беғубор қалб эгаларигина мукаммал уддалай оладилар.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳикматлар

Шаҳватни тарк қилиш

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ: «Ер юзида шаҳватни тарк қилишдан қийин нарса йўқ», дедилар.

«Ҳилятул авлиё» асаридан.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ona bo‘lish arafasidagi har bir ayol bilishi kerak bo‘lgan haqiqatlar

Ayol kishining birgina farzandni dunyoga keltirishi va uni parvarish qilishi tasavvur ham qilolmaydigan ulkan jasoratdir.

💖Nega ona sutining o‘rnini dunyodagi hech bir narsa bosa olmaydi?
💖Farzandlar orasida kamida 3 yil farq bo‘lishining tibbiy sababi
💖Erkaklar hech qachon his qila olmaydigan uch holat

Har bir oila ko‘rishi muhim bo‘lgan ilmiy ko‘rsatuv.

Ko‘rsatuvni tomosha qilgach, oilangizdagi ayollarga hurmatingiz yanada ortishiga ishonamiz.

🌐 https://youtu.be/wjMovPvD2m0

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ислом_адабиёти

Юсуфбек ҳожининг мартабаси

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романидаги Юсуфбек ҳожи айнан ҳожилиги эътибори билан юксак бир мартабага чиқиб олган қаҳрамондир. Бу инсон маиший ва ижтимоий жиҳатдан ақл-заковати, фаҳм-фаросати, гўзал одоби, муомала-муносабати, қўйингки, барча-барча фазилатлари билан бошқалардан ажралиб туради. Бу нурюзли сиймо талъатидан таралган ёғду бутун роман борлиғига ойдинлик бағишлайди.

Ҳожилик сифати Юсуфбек ибн Мусобекнинг дин арконларини тўкис адо этгувчи ҳалол-покиза бир инсон эканини англатади. У умрининг баҳори ўтиб, шоми яқинлигини, ҳисоб-китоб фурсати келишини юрак-юракдан ҳис қилади. Шу боис Юсуфбек ҳожининг фарзанди ўйида: «Парвардигор, кексайган кунларимда доғини кўрсатма», деган муножотлари ўта табиий эшитилади. Шунингдек, солиқ йиғиш масаласида эгнига кимхоб чопон ёпилган Ҳожи халққа қилинаётган жабр-зулмни кўриб, қонхўрлик ва зулмга рози эмаслигини: «Мен қонхўрлик учун Худонинг фарз қилған ҳажини адо қилмадим: олдимда ўғлим бор, менда бошқаларнинг ўғлини даррага ётқизиш чоғида кўндаланг келадиган виждон бор, дин бор, диёнат бор», деган гаплари орқали ифодалайди. Комил инсон қиёфасидаги бу қаҳрамон халққа ҳам, ўз эътиқодига ҳам хиёнат этишни истамайди. Зеро, «халқ Юсуфбек ҳожидан бир зарра ёмонлик ёки бўлмағур бир кенгаш эшитмаган...». Душманлар ҳам унинг айнан мансаб борасида «ниҳоятда таъмасиз» эканини, «халқ манфаатини кузаткувчи бир одам экан»лигини эътироф этади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Туғилган боланинг қулоғига азон айтиш

رَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» وَ«التِّرْمِذِيِّ» وَغَيْرِهِمَا عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ - مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: (رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَذَّنَ فِي أُذُنِ الحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ - حِيْنَ وَلَدَتْهُ فَاطِمَةُ - بِالصَّلَاةِ) رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 5105، ت 1514].
قَالَ جَمَاعَةٌ مِنْ أَصْحَابِنَا: يُسْتَحَبُّ أَنْ يُؤَذِّنَ فيِ أُذُنِهِ اليُمْنَى وَيُقِيمَ الصَّلَاةَ فِي أُذُنِهِ الْيُسْرَى.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Фотима Ҳасан ибн Алийни туққанида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қулоғига намознинг азонини айтганларини кўрганман».

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий буни ҳасан, саҳиҳ ҳадис деб айтганлар.

Уламолар: «Боланинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига иқомат (такбир) айтиш маҳбуб амалдир», деганлар.

وَقَدْ رَوَينَا فِي «كِتَابِ ابْنِ السُّنِّيِّ» عَنِ الحُسَينِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ وُلِدَ لَهُ مَوْلُودٌ فَأَذَّنَ فِي أُذُنِهِ اليُمْنَى، وَأَقَامَ فِي أُذُنِهِ اليُسْرَى.. لَمْ تَضُرَّهُ أُمُّ الصِّبْيَانِ»[1] [سني 623 وانظر الملحق].

Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бола туғилганида ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига иқомат (такбир) айтилса, (жинларга эргашувчи умму сибён) жодугар зарар бера олмайди», дедилар.

Ибн Сунний ривояти.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel