bintusodiq | Неотсортированное

Telegram-канал bintusodiq - Bintu Sodiq

110550

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун @hamkormuslimaat_bot

Подписаться на канал

Bintu Sodiq

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🩷 Ёсин сураси (441-бет)

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Бойлик ва камбағаллик фитнасидан паноҳ тилаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида:

اللَّهُمَّ إنِّي أعُوذُ بكَ مِن فِتْنَةِ الغِنَى، وأَعُوذُ بكَ مِن فِتْنَةِ الفَقْرِ

“Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатил ғинаа, ва аъузу бика мин фитнатил фақри”,

дер эдилар. Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

🔹Маъноси: “Аллоҳим, мен Сендан бойлик фитнасидан ва камбағаллик фитнасидан паноҳ тилайман”.

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🩷 Ёсин сураси (440-бет)

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

#Juma
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🩷 Фотир сураси (439-бет)

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

«Пешқадамлар карвони» жамоаси гуллар шаҳри – Наманганда

Хабарингиз бор, «Пешқадам Карвони» лойиҳасининг «Кутубхоналар ташкил қилиш ва уларни китоблар билан таъминлаш" йўналишига кўплаб ҳамюртларимиз аъзо бўлиб, бу йўналишда баҳолиқудрат фаолият юритиб келмоқдалар. Раҳбаримиз уларга олиб бораётган ишлари қанчалик улкан аҳамиятга эга эканлигини тушунтириб, уларни қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб келмоқдалар. Айнан мана шу мақсад бугун муассасаса ходималарини устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ раҳбарликларида Наманган шаҳри томон етаклади.
Мазкур йўналиш аъзоси Отажонова Умида опа «Aisha Home» аёллар тикувчилик корхонасида китобхонлик тадбири уюштириб, унга лойиҳа жамоасини таклиф қилдилар.

Тадбир устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг хотираларига бағишланди. Корхона ходимлари у зотга бўлган ҳурмат-эътиборлари қанчалар юксаклигини баён этиб, дил изҳорларини билдиришди.
Сўнг устоз Одинахон Муҳаммад Содиққа сўз берилди. У киши инсон ҳаётида илмнинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзладилар. Тадбир гўзал дуолар билан якунланди.

Тадбирдан сўнг меҳмонлар Наманган шаҳрида қад кўтарган "Ёшлар зиё маскани"га – киобсеварлар учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган кутубхонага, шунингдек, Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган "Увайс Қараний" зиёратгоҳларига бордилар.
Баҳорнинг дилларга хуш ёқувчи салқин кунларида довон оша уюштирилган саёҳат шу билан якунланди.

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🩷 Фотир сураси (438-бет)

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Ҳакимлардан биридан: "Содиқ дўстлар ҳақида нима дейсиз?" деб сўрашди.
У зот: “Улар турли жисмларда бўлган битта жондирлар”, деди.

“Муҳозаратил адиббаи” асаридан

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🩷 Фотир сураси (437-бет)

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Киши учун энг катта фахр бу — илм ва одобдир. Бу иккисидан-да юксак фазилат бўлиши мумкин эмас.


Алишер Навоий

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🩷 Фотир сураси (436-бет)

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Комил нарса ортиқчаликни ҳам, камчиликни ҳам қабул қилмайди.


Абу Райҳон Беруний

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

🩷 Фотир сураси (435-бет)

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Дийдор

Мaтн муаллифи: Шаҳноза Раҳмонова
https://youtu.be/wk0aYgjGkwU
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Эҳсон қилишнинг ҳам ўзига хос шартлари бор

Эҳсон қилишнинг ҳам ўзига хос шартлари бор. Яъни мол-мулкимизнинг энг яхшисидан беришимиз лозим. Чунки бу Аллоҳ учун, Аллоҳнинг розилиги учун адо этилаётган амалдир. Аммо биз энг кераксиз нарсаларимизни бировларга берамиз-да, инфоқ қилдим, дея керилиб юрамиз. Минг афсуски, қилажак хайр-эҳсонимиз охиратга захира бўлишини кўп ҳолларда унутиб қўямиз.


«Гўзал ўрнак» китобидан

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Эркак аёлдан устундир!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

https://youtu.be/9riEtcrTo4w

#munosabat
#Shorts
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Унаштирув ва никоҳнинг ораси қанча
бўлиши керак?


Ассалому алайкум! Мусулмон йигит ва қиз қанча муддат фотиҳаланишлари мумкин (унаштирув ва никоҳ ораси)? Динимизда ушбу муддат белгиланганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Шариатимизда бу борада маълум бир муддат тайин қилинмаган. Лекин уламоларнинг тавсиясига кўра хайрли ишни тезлаштириш керак. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

МЕҲРНИНГ ЖАВОБИ

Видео матни интернет саҳифаларидан олинди.
https://youtu.be/OLgZHbjdhec
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Сизни нима мақсадда бу даргоҳга юбордик?!

#Хотира
1970 йиллар. Муҳаммад Юсуф ҳожи дада одатларига мувофиқ ўғли Муҳаммад Содиқдан хабар олгани Андижондан йўл босиб, Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасига намозшомга яқин кириб келди. Мадраса дарвозасидан кираркан, қоровулхонадан талабаларнинг шовқини эшитилди. Қоровулхонада ўнларча талаба йигитлар зангори экранга термулиб, футбол кўришмоқда.Улар орасида Муҳаммад Содиқ ҳам бор. (Тахминан ўша вақтдаги Пахтакор жамоаси тўп сурмоқда.) Ҳожи дада ҳам секин кириб, эшик ёнидаги бўш жойга ўтириб, жимгина кузата бошлади. «Гоооол!» талабалар шовқин-сурон қилиб голни нишонлашди. Бир талаба йигитнинг кўзи бирдан ҳожи дадага тушди. У Муҳаммад Содиқни туртиб, ҳожи дада шу ердалигига ишора қилди. Муҳаммад Содиқ ҳожи даданинг вазмин нигоҳларига қараб, ранги оқариб, қотиб қолди. Талабалар каловланиб, бири салом берган, бошқаси телевизорни ўчириб, бирин-кетин қоровулхонадан чиқа бошлади.
Ҳожи дада мадрасанинг иккиничи қаватидаги Муҳаммад Содиқнинг ҳужрасига чиқиб, йўл чарчоғидан ерга тўшалган кўрпага ўрнашди. Қаршисида Муҳаммад Содиқ айбдорларча минг ҳижолатда турарди. «Чой дамлаб келайми?» Базўр шу савол чиқди. Йилларга татийдиган сукутдан сўнг ҳожи дада вазмин нигоҳини ўғлига қадаб деди: «Сизни бу даргоҳга нима мақсадда юборгандик?» Муҳаммад Содиқнинг рангида ранг қолмади, айбдор нигоҳини ерга қадаб, ҳужрадан чиқиб кетди.
Тонг отди. Ҳожи дада одатдагидек мадраса устозларини зиёрат қилди. Ўз қўллари билан ош дамлаб, устозу талабаларни меҳмон қилди. Ҳамма зиёфатдан ҳурсанд. Аммо Муҳаммад Содиқ кўринмасди.
Сафар қариди, ҳожи дада мадраса устозларидан дуо олиб, ўғлига эътиборли бўлишларини тайинлаб, Андижонга қайтди.
   Ҳожи дада кетганига ишонч ҳосил қилган талабалар Муҳаммад Содиқни излай кетишди. Муҳаммад Содиқ мадраса томидан секин пастга туша бошлади. Кўзлари қизариб кетган, туни билан ухламагани билиниб турарди. Қўлида қалин муқовали бир китоб...

Муҳаммад Амин домланинг хотира дафтаридан.

Мубашшир Аҳмад


@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Жамоамиз Чортоқ туманида жойлашган "Увайс Қараний" зиёратгоҳида

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Ғазабини ютувчилар ҳақида

Одинахон Муҳаммад Содиқ


https://youtube.com/shorts/0_dKYQ5PBTE
#munosabat
#Shorts
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

«Хизмат қилсанг, сенга хизмат қилишади»

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ҳадисларида: «Қавмнинг саййиди уларнинг ходимидир», дейилган. Бундан ҳам чиройли васф борми? Бундан ҳам ажойиб даражот борми? Агар шаъним улуғ бўлсин десангиз, бошқаларга хизмат қилинг. Мартабам баланд бўлсин десангиз, бошқаларга хизмат қилинг. Ажойиб бир ҳикматда: «Хизмат қилсанг, сенга хизмат қилишади», дейилган.


«Гўзал ўрнак» китобидан

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

"Соғлиқ учун зарур нарсаларни емаслик тақво эмас..."


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


https://youtube.com/shorts/MHqHJ_POJaA?feature=share
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Aёл эрини намоз ўқишга кўндира олмаса...

Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Агар намозхон аёл эрини ҳеч қандай йўл билан намоз ўқишга кўндира олмаса, нима қилиши керак?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳдан дуоларида сўраши, сабр қилиши ва мулойимлик билан насиҳат қилиб боравериши керак. Гапи ўтадиган кишиларга арз қилиб, эрини тўғри йўлга солиб беришларини илтимос қилса ҳам бўлади. Аммо эр учун хотин жавобгар эмас. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

"Бенуқсон инсонни қидирманг, ўзингиз бенуқсон бўлишга интилинг"

https://youtu.be/5cd5-FiGvbE
#Shorts
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Диний, илмий-маърифий мавзуларда қалам тебратган (китоблари чоп этилган) аёл-қизларга бағишланган «Қалам ва битик аҳли» кўрсатувининг иккита сони эътиборингизга тақдим этилган.

Уларни мазкур ҳавола орқали  кўришингиз мумкин.

1-сон
2-сон

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Ҳидоят Аллоҳдандир

Одинахон Муҳаммад Содиқ

https://youtube.com/shorts/Eb3XbbUHHDM?feature=share
#munosabat
#Shorts
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Кийилган кийим инсоннинг тақвосига, хулқ-атворига албатта таъсир қилади. Динга, миллийликка, жинсга, одобга тўғри келмайдиган кийимларни кийган одам номаъқул ишларни қилишга ўзида журъат топади, ахлоқ-одоби нуқсонга учрайди. Аксинча, сипо, ёпиқ ва камтар либослар кишини тақво, тавозе ва гўзал ахлоқ сари етаклайди. Балки шу сабабдан ҳам тушда кўрилган либоснинг катта, кенг ва мўл-кўллиги соҳибининг дини мукаммал эканига таъвил қилингандир.


«Гўзал ўрнак» китобидан

@BintuSodiq

Читать полностью…
Подписаться на канал