Hammasiga sababchi o'zing!
Abu Barza Aslamiy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Sizlar uchun eng qo‘rqqanim – qorinlaringiz va farjlaringiz borasidagi toydiruvchi shahvatlar, zalolatga eltuvchi fitnalardir», dedilar».
Roziyn rivoyat qilgan.
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamning yettinchi va sakkizinchi nabiralari
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
Ота-онанинг фарзандига қилган дуоси тўсиқсиз қабул бўлади
Қиссалар насиҳат ва ибрат манбаидир. Қуръони Каримнинг маълум бир қисми айнан қиссаларни батафсил баён қилишга бағишланган. Шу боисдан ҳам Қуръони Карим билан бир қаторда ҳадиси шарифларда ҳам аввал яшаб ўтган умматлар ҳақидаги гўзал қисса ва хабарларни кўплаб учратиш мумкин. Зеро, ўтган пайғамбарлар ҳамда солиҳ зотларнинг ҳаётий қиссаларида кейинги келувчи авлодлар учун гўзал ўрнак ва намуна бордир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Намоз ўқимасликка баҳона йўқ!
Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.
Аёлидан «Болалар намоз ўқишдими?» деб сўради.
«Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди» деб жавоб берди аёли.
«Уларни уйғот!» деди эри.
Аёли «Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ» деди.
Бу гапни эшитган эри шундай деди: «Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Yolg‘on to‘qish iymonsizlarning ishi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Қор ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ
Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси
Маъноси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла.
Имом Бухорий ривояти.
🕋 @islomuz
Роббимизнинг қудрати олдида нақадар ожизмиз
Ҳаббл космик телескопи Ер орбитасидаги автоматик обсерватория бўлиб, астроном Эдвин Ҳаббл номига қўйилган.
Ҳаббл телескопи NASA (АҚШ Аэронавтика ва космик фазовий тадқиқотлар миллий бошқармаси) ва Европа космик агентлигининг қўшма лойиҳаси бўлиб, NASAнинг «катта обсерватория»си туркумига киради.
Ушбу телескоп денгиз сатҳидан 569 км баландликдаги орбитада парвоз қилиб, Ер атрофини 96-97 дақиқада тўла айланиб чиқади. Тезлиги сониясига 7500 метрга етади.
1990 йил 24 апрелда орбитага олиб чиқилган. 2030 йилдан кейин орбитадан чиқариб ташлаш кўзда тутилган.
Телескопнинг оғирлиги 11 тонна. Диаметри 2,4 метр, фокус масофаси (обеъктив билан окуляр ораси) 57,6 метрни ташкил этади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#жума
Жума кунида «Ҳаа мийм» ва «Инсон» сураларини қироат қилиш
Жума куни бомдод намозида «Ҳаа мийм сажда» ва «Ҳал атаа алалинсани» сураларини қироат қилиш суннатдир.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар. Бу ҳақда имом Муслим Ибн Аббос ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ҳадис келтирган.
Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
وَرُوِيَ عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ كَانَ يُصَلِّي قَبْلَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعًا، وَبَعْدَهَا أَرْبَعًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эди».
Термизий ривоят қилган.
Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ وَهُوَ فِي الْمَسْجِدِ فَلْيَتَحَوَّلْ مِنْ مَجْلِسِهِ ذَلِكَ إِلَى غَيْرِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَلْيَتَحَوَّلْ مِنْ مَجْلِسِهِ».
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан биров масжидда туриб мудраса, ўша ўтирган жойидан бошқа жойга ўтиб олсин», дедилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Қачон сиздан бирортангиз жума куни мудраса, ўтирган жойидан ўтиб олсин», дейилган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21532
@islomuz
«Hilol Nashr» нашриётига Индонезия делегацияси ташриф буюрди
2023 йил 7 декабрь куни пойтахтимизга Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф буюришди.
Юртимиздаги азиз меҳмонлар зиёратлари давомида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ҳам келишди. Делегация аъзоларини нашриёт раҳбари Исмоилжон домла Муҳаммад Юсуф кутиб олдилар. Учрашув асносида меҳмонлар бу ердаги диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Хусусан, «Тафсири Ҳилол», «Олтин силсила» асарлари ҳамда бошқа китобларни кўздан кечирдилар. Ташриф жараёнида Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильм ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.
Учрашув сўнгида азиз меҳмонларга нашриётда чоп қилинган китоблар ҳадя қилинди.
🔗 https://islom.uz/maqola/21531
@islomuz & @hilolnashr
Индонезия делегацияси Тошкент ислом институтига ташриф буюрди
Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кутиб олиб, юртимиздаги диний таълим муассасалари, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, институт тарихи ва фаолияти билан таништирди.
Делегация таркибидаги ИУК ЖС раҳбари ўринбосари, Муҳаммадия Макассар соғлиқни сақлаш политехникаси раҳбари Мустари Босра, ИУК ЖС бош котиби, Индонезия Макассар ислом университети ректори Муаммар Бакри, ИУК ЖС ташқи алоқалар ва халқаро ҳамкорлик соҳаси раҳбари Мустари Мустафо, ИУК ЖС фатво комиссияси раиси Русиди Холид ва бошқалар дўстона қабул ҳамда ҳамкорлик учун ташаккур изҳор қилдилар.
🔗 https://islom.uz/maqola/21529
🕋 @islomuz
Ўзбекистон Президенти Конституция байрами муносабати билан 334 нафар шахсни афв этди
Президент фармонига кўра, Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 45 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
🔗 https://islom.uz/maqola/21526
🕋 @islomuz
Қозон шаҳрида қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилади
2023 йил 16 декабрь куни Қозон шаҳрида қиз ва аёллар ўртасида ٍ Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади.
Танловда 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизлар иштирок этиши мумкин. Мусобақа Қозон ислом университети қошида очилган Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу номидаги ўқув маркази томонидан ташкил этилади. Мусобақа икки йўналиш бўйича ўтказилади:
– Қуръони Каримнинг охирги 10 сурасини ёддан ўқиш (5-8 ёшли қизлар);
– Қуръони Каримни 30 жузини ёддан ўқиш (9-15 ёшли қизлар).
Мусобақа соат 9:00да бошланади.
Барча йўналишлар бўйича асосий талаблар:
– Махраж ва тажвидга эътибор;
– Қуръони Каримни тараннум билан ўқиш.
Ҳар бир иштирокчи фақат битта йўналишда қатнашиши мумкин.
Дастлабки учта ўринни эгаллаган танлов ғолибларига қимматбаҳо совғалар берилади. Қолган барча иштирокчилар эса рағбатлантирувчи эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Аризалар 2023 йил 13 декабргача қабул қилинади.
🔗 https://islom.uz/maqola/21524
🕋 @islomuz
Намозда хушуъга эришиш учун нима қилиш керак?
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
«Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир» (Муъминун сураси, 1-2-оятлар)
Ушбу оятдаги «зафар топдилар» деган жумла арабчада «афлаҳа» бўлиб келган. Афлаҳа феълининг ўзаги «фалаҳ» сўзидир. Бунинг маъноси зафар топиш, муваффақиятга эришиш, ютуқни қўлга киритишдир. Ҳар биримизнинг мақсадимиз жаннатга киришдир. Оятда намозларида хушуъ қилувчилар зафар топишлари айтиляпти.
Хушуъ қалбда қўрқув бўлиб, унинг сабабидан тана аъзоларда сокинликнинг юзага келишидир. Хушуъли намозхон намозда турганда оила, бозор, тирикчилик, пул, молу дунё, одамлар каби намоздан ташқаридаги нарсалар уни чалғитмайди. Хўш, намозда хушуъли бўлиш учун нима қилиш керак?
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ёлғончи, хатокорларни пешонасидан тутамиз
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Йўқ! Агар қайтмаса, пешона сочидан шиддат-ла тутамиз! Ёлғончи, хатокор пешона сочидан!» (Алақ сураси, 15-16-оятлар).
Қуръони Каримнинг ушбу ояти жуда ажойиб ҳақиқатни ўз ичига олади. Оятда ёлғончи тоифаларни жазолаш учун уларнинг пешонасидан ушланиши ҳақидаги башорат кўпчилик тиббиёт соҳасидаги олимларининг қизиқишига сабаб бўлди. Аллоҳ таоло шунчаки, уларни ушлаймиз деса ҳам бўлар эди, аммо «пешонасидан тутамиз» дея, бош қисмининг маълум бир соҳасига урғу беряпти.
Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бош мия катта яримшарларининг пешона қисмида умумий асаб тизимининг маълум фаолиятини бошқарадиган ҳудуд мавжуд. Қуръонда 1400 йил муқаддам берилган миянинг бу қисми ва унинг функциялари ҳақидаги маълумотлар фақат сўнгги 60 йил ичида кашф этилган, ўрганилган ва мантиқий изоҳ олган.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#янгилик
Ҳиндистонлик олим Муҳаммад Абу Бакр Содиқ ҳазратлари «Hilol Nashr»да
2023 йил 11 декабрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига Ҳиндистон бош муфтийси, машҳур олим, «Сунний маданият маркази» раҳбари, фазилатли шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратларининг шогирдлари Муҳаммад Абу Бакр Содиқ ҳафизаҳуллоҳ ташриф буюрдилар.
👉 Батафсил
@islomuz
Ислом маданияти музейида «Қозон Қуръон» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Ислом маданияти музейида жойлашган «Қозон Қуръон» кўргазмаси 2024 йил 29 февралига қадар узайтирилди. Бу ҳақда «Қозон Кремл» музей қўриқхонаси матбуот хизмати хабар берди.
👉 Батафсил
@islomuz
Musiqa va qo‘shiq eshitishning hukmi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Онангиз бўлса, айтинг...
Саҳл Исфаройиний айтади: «Менга Сулайм, яъни Абул Фатҳ Розий айтиб берганди: «Рай шаҳрига сафар қилганида ўн ёш атрофида бўлган экан. Сафари ҳақида ҳикоя қилиб шундай деди:
«Бир шайхнинг олдига бордим, у таълим бериб турган экан. Менга: «Кел, сен ҳам ўқи!» - деди. Фотиҳа сурасини ўқиб беришга роса ҳаракат қилдим, лекин тилим келишмади. Шунда шайх: «Онанг борми?» - деди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Мнемоника ва исломий билимлар
Бугунги кунда мнемоника атамаси билан юритиладиган эсда сақлаб қолиш маҳоратлари ўйлаб кўрсак қадимдан исломий билимларда жуда кенг кўламда қўллаб келинган экан.
Оддий мисол жуда кўп исломий билимлар, жумладан, тажвид қоидалари, наҳв қоидалари, ҳадис илмларига оид асарлар, ақида матнлари ва бошқа кўплаб фанлар аксар ҳолларда ражаз баҳрида қофиядош мисралар билан ёзилган.
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
Xaridor bilan go'zal muomalada bo'lish
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 10-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Дания парламенти Қуръон ва бошқа муқаддас матнларни ёқишни тақиқлади
Қонунбузарларни жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.
Дания парламенти муқаддас матнларни таҳқирлашни тақиқловчи қонунни маъқуллади. У мамлакатда террорчилик хавфини ошираётган «тизимли таъқиблар»ни тўхтатиш мақсадида қабул қилинди.
Янги қонунга кўра, «диний жамоалар учун муҳим бўлган муқаддас матнларга, шунингдек, муқаддас китобларга ўхшаш нарсаларга оммавий равишда нотўғри муносабатда бўлиш жиноят ҳисобланади». Тақиқ «муқаддас матннинг кичик бир қисмини» ўз ичига олган санъат асарларига тааллуқли эмас.
Янги қонунни бузганларни жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Қонун кучга киришидан олдин уни Дания қироличаси Маргрете II имзолаши керак. Қонун йил охиригача имзоланиши кутилмоқда.
Reuters агентлигига кўра, биргина 2023 йилда қиролликда 500 дан ортиқ марта Қуръон ёқиб юборилган. Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва унинг кўплаб аъзолари бундай ҳаракатларни кескин қоралаган эди.
🔗 https://islom.uz/maqola/21534
🕋 @islomuz
Дунёқарашингиз қандай?
Муҳаммад Ғазолий раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ, Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ, Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ ва Абул Ҳасан Надвий раҳимаҳуллоҳ каби аллома ва мутафаккирларнинг асарларини ўқир экансиз, диний дунёқарашингиз, маънавий уфқларингиз кенгаяди. Мўътадиллашасиз, таассуб, маҳдудлик ва кескинлик торлигидан бағрикенглик ва васатийлик кенгликларига қадам қўясиз. Зеро, Ислом аслида олийжаноблик, мўътадиллик динидир. Ислом учун фойда келтиряпман деб аслида зарар келтирувчи тор фикрли жоҳиллардан бўлиб қолишдан сақланишда ҳам мазкур шахсларнинг асарлари фойда беради.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
⚡️Анонс
Тез кунда Bintu Sodiq ижтимоий тармоқларида "АДИБЛАР СЎЗЛАГАНДА" деб номланган туркум кўрсатувларимизнинг илк сонини кутиб олинг!
Бу кўрсатувларда сиз дунёга машҳур адибларнинг ҳикматлар уммонидан терган дурдоналаридан баҳраманд бўласиз.
#adiblar
#anons
@BintuSodiq
Насимхон тўра Надимий
XIX асрнинг охири XX асрнинг 90-йилларида яшаб ўтган ҳофизи Қуръон, олим ва шоир Насимхон тўра Надимий 1892 йил Наманган шаҳри Сардоба даҳаси собиқ «Тўра» маҳалласи (ҳозирги «Зафар» кўчаси)да маърифатли хонадонларнинг бирида дунёга келди.
Унинг насл-насаби Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Шайхул-Ислом Зокир хўжа эшон авлодларига етиб боради. Отаси Азизхон тўра ўша даврнинг таниқли илм аҳилларидан бўлиб, шўролар қатағони қурбони бўлган. Бобоси Сулаймонхон (1844-1910) эшон Бобохон Нодим, катта бобоси Улуғхон тўралар замонасининг кўзга кўринган олим ва фозилларидан бўлганлар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Олаётган жойинга қара
Бизнинг азиз ва жонажон юртимизда 130 дан зиёд миллат ҳамда элатлар ўзаро аҳил-иноқ, асрлар давомида миллатидан, динидан қатъий назар фуқароларимиз тинчлик-осойишталикда ҳаёт кечириб келмоқда. Улар бир мусаффо осмон остида бирдамликда бир-бирларига самимият ила муносабатда бўлишиб, яхши кунда ҳамдам, ёмон кунда ҳамнафас бўлиб, миллий ва диний қадриятларимизга ҳамоҳанг миллатимизга хос бағрикенгликда ва ўзаро ҳамжиҳатликда яшаб келаётганликлари фаровонлик асосидир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ташингизни эмас, қалбингизни безанг
Буюк бир зот бошидан кечирганларини шундай ҳикоя қилади:
– Мен бир буюк зотни зиёрат этиш учун оқшом пайтида унинг уйига бордим. У шом намозининг фотиҳасини ўқимади. Мен: «Ибодатимиз бузилди», деб қўрқдим. Эрта тонгда таҳоратга чиққанимда, у ерда менга бир арслон ҳужум қилди, бақирдим. Уй соҳиби ташқарига чиқди ва арслонга:
«Мен сенга меҳмонларга тегма, демаганмидим?» деган эди, арслон нари кетди. Таҳоратимни олиб уйга кирдим. У буюк зот менга шундай деди:
Сиз ташингизни (устки томонни) тозалашга интиласиз. Шунинг учун арслондан қўрқасиз. Биз эса қалбимизни тозалаш билан машғул бўлганимиз учун арслондан қўрқмаймиз. Аксинча, арслон биздан қўрқар».
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz