hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

11243

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг! Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobit01 __________________ 📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ни босинг ва OK.

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

​​Оврўпада яшайдиган Файзиддин Мўмин ака ёзяптилар:

Католик насронийларининг олий руҳонийси Поп Франсис Италияликларни кўпроқ бола кўришга чақирди. У сиёсатчиларни оилаларни бола кўриш учун ундайдиган чора-тадбирлар кўришга даъват этди. Демографик инқироз давлат келажаги учун жиддий хатар эканидан огоҳлантириб — Чақалоқ кўриш келажакка бўлган ишончнинг ёрқин инъикосидир ,  гўдакларсиз ва ёшларсиз давлатнинг келажаги бўлмайди — деб огоҳлантирди.

Тўғриси, ёш ўтиб борган сари дунёга келиб бирор нарсани уддаладимми деган саволга "мана алҳамдулиллаҳ оила қуриб фарзандли бўлдимку" деб жавоб бераркансиз. Яна уйланиб яна кўпроқ бола кўргингиз,  ўзингиздан солиҳ зурриёт қолдиргингиз келаркан. Уларни катта қилишдаги машаққатлар унутилиб кетаркан...


Кўпроқ фарзанд кўраверинглар. Қанчаси солиҳ бўлса, шунчасидан ҳиссадор бўласиз. Инсон ўз келажаги учун солиҳ фарзандлардан яхшироқ инвистиция тополмаса керак. “Сифат-чи?” дейдиганларга айтамизки, фарзандни яхши тарбиялашда кўплиги ижобий натижа беради. Чунки илк фарзандлар билан тарбиядаги тажриба ошади, кейингиларида яна қўшимча услубларни кашф қиласиз. Унгача катталари ҳам ёрдамчи бўлиб қолади…
Хуллас, ғайрат қилинг.))

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

@vaqf_rasmiy

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Таассуф

Ҳар кунгидек ишга шошиб келар эканман ортимда йиғлаб гапираётган аёл товушини эшитдим. Аёл шу қадар ўпкаси тўлиб гапирардики, минг уринса ҳам дувиллаб тўкилаётган ёшларини яширолмасди. Ўфка, алам, афсус қоришиқ эди унинг овозида:
-Касал бўлиб қолдим, биттаям доримни олиб бермади. Касалвандсан, браксан дейди доим. Бир нарса десам аямай уради. Кеча эрталаб ухлаб қолибман. Қайнам жавраб ўғлини чақирди. Кийиниб чиққунимча куёвингиз келиб тепиб кетди. Нафас ололмай қолдим. Шу туриш қолиб кетдим. Кейин мажбур сизларни чақирдим...
Аёл велосипед орқасида ўтириб кетарди. Билишимча, рулдаги отаси. Умуман, буни билиш қийинмасди. Агар аёлнинг овозни "беззвук" қилиб қўйилса ҳам уни отаси тинглаётганини англаш қийинмас. Чунки ота рулни бор кучи билан қаттиқ ушлаган, қовоқлари уйилиб пешонаси тиришган, тобора қадди букчайиб бораётганди. Гўё унинг елкасига тўнналаб юк ортилгану қизи гапиргани сари бу юк кўпайиб борарди. Ота йўлдан кўзини узмасди. Бир сўз ҳам демасди. Жим, айни пайтда чорасиз...
Бу ҳолнинг оғирлигини қиз ўстирган ва ўстираётганлар жуда яхши англайди. Еру кўкка ишонмаган, эркалаб-суйиб, фахрланиб катта қилган қизингни кимдир хўрлаб-хақоратлаб турсаю, бунга аралашолмасанг, азобку!
Биз аёллар бир-биримизнинг дардимизни тушунамиз. Жабрланган жинсдошларимизнинг ҳолига қараб ҳар аёлнинг бир чиғириқдан ўтиши бор, яхши бўлиб кетади. Сабр қилса бўлмайдими, деймиз. Аммо ўша чиғиқдан соғлиғини, қадр-қийматини, ғуруру орзуларини тўкиб, йўқотиб ўтишини ҳисобга олмаймиз.
Кўплаб эркаклар кўчадан орттириб келган "нервчит"ларининг аламини ҳам келиб аёлидан олади. Ёмоннинг кучи япалоққа етар экан. Аёлнинг жони қирқта бўлгани билан қалби битта. Бу қалб сингач, синиқлари бир кун келиб қизингизда қайтиб келиб, юрагингизга санчилишини ҳам ҳисобга олиб қўйинг, ҳурматли эркаклар!..

@qodirova_g

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

9-may — Xotira va qadrlash kuni
Yurtimiz tinch, xonadonlarimiz osoyishta bo‘lsin.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Siz yana boshqacha matematikani bilasizmi ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Энг қайғули ҳикоя
Уч киши тўқсонинчи қаватга зинапоядан кўтарила бошлашди. Лифт душанбагача ишламас экан, дам олиш кунлари Сэмга у-бу ҳужжатлари керак бўлиб қолганди. Қаватма-қават кўтарилишаркан, вақтни ўлдириш ҳамда зерикиб қолмаслик учун галма-гал турли-туман – қувноқ ва қайғули ҳикояларни айтиб беришга келишиб олишди. Ниҳоят, тўқсонинчи қаватга чиқишганда, энг қайғули ҳикояни Сэм айтиб берди.
– Пастда калитни унутиб қолдирибман, – деди-ю, беҳуш бўлиб йиқилди.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қанақасини исташимни айтайми?

— Хуллас, ёш бўлсин лекин қайсар бўлмасин. Беозор шўхлиги бўлса майли. Тозаликка эътиборли бўлсин. Оппоқ бўлса яна яхши. Кўчага чиқаман деявермасин минғиллаб. Уйда ўтиришга ўргангани маъқул. Қисқа қилиб айтганда, тарбияли ва ёқимтой бўлсин. Мен-ку унчалик талабчан эмасман, аёлим бўлса, шундай бўлсин бўлмаса, йўқ деяпти. Истаганидек бўлмаса, рухсат йўқ яъни. Аслида буни фарзандларим исташяпти ва қаттиқ кутишяпти. Ўзи шулар учун олиб келмоқчиман. Тўғри-да, шу ёшга кириб мушук боқиб нима қилардим? Болалар хурсанд бўлсин деб кўнар экансиз-да. 🤭

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bo'ri va it hikoyasi...

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эсингизгами 90-йиллар, кўчаларни оқ рўмолли, қўлларида қуръонли малаклар кезар эди

Ўтиб туринг кўчамдан гоҳ-гоҳ,
Кўнгил яйрар кўрганим сари.
Эй гулбадан, эй кийикнигоҳ,
Ўзбекойим набиралари —
Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,
Ойдан тушган оқ рўмол қизлар!..

Ерданми ё кўкдан сўрайми,
Пойингизда жоним берайми?
Сизни шундай кўриб қувончдан
Ёрилмаган юрак — юракми?..
Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,
Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

Қонимда-ку абад-азалсиз,
Аммо ёддан чиққан ғазал —сиз.
Дарёларнинг ортида қолган
Афсонавий Тожимаҳалсиз.
Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,
Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

Юрса йўлга ёғдулар изи,
Париларга орзулар изи.
Сиз — онамнинг ёришган юзи,
Сиз — отамнинг йўқотган қизи...
Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,
Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

Ўсма ўпган қошми бу зулук,
Бунча поксиз, бунчалар суюк?
Сиз борсизки, муҳаббат ҳам бор,
Сиз борсизки, Муҳаммад буюк.
Ойдин қизлар, ойжамол қизлар,
Ойдан тушган оқ рўмол қизлар.

Муҳаммад Юсуф

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кеча бир ҳайдовчи (киракаш) йигит айтади...
Бундан қариб 3 ёки 4 йил аввал, уйим ёниб кетди. Ўша вақтда ўзим талаба бўлиб ўқиб юрган кезларим эди, оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун дадамларга ёрдам бўлиши учун ишлар эдим. Бир кун нимаям бўлдию уйимизда олов чиқиб ёниб кетди. Ҳамма нарсамиздан айрилдик. Устига-устак дадамлар ҳам бўлиб ўтган ишдан сўнг қаттиқ сиқилиб инфаркт ортириб олдилар. Оила масулияти энди росмана ўзимга тушди. Бир ёғда дадам оғир аҳволдалар, бир ёғда уйимиз ҳалиги аҳволда қаёққа боришни билмай қолдим. Бир одам депутатларга мурожат қилишимни айтиб қолди. Ўша кезлари бир аёл депутат эди. Ўша аёлни ёнига ёрдам сўраб бордим. У аёл эса (ҳудди устимдан кулгандек) президентни йўлига чиқиб туринглар у сизларни кўриб ёрдам беради, деб қолди. Мен эса :«Сиз ҳазилашяпсиз шекилик а? Аҳир ҳечким президент уёқда турсин ҳатто у ўтадиган йўлига яқинлаша олмидику» деб жавоб қилдим у аёл эса бундан бошқа ёрдам қила олмаслигини айтиб мени қайтариб юборди. Охири Аллоҳдан ўзга нажоткорим йўқлигини билгач, ўзим пул топишга ҳаракат қила бошладим. Ака, ишонсангиз ёниб кетган уйимда оиламиз билан бирга ётдик, қора куяни устида.

Аввалига роса ҳўрлигим келиб йиғлагудек бўлиб қолдим ҳечким на ёрдам, на бирон бир кўмак бермасди. Аллоҳим дедим бошқа ҳеч нима деяолмасдим. Бир куни уйда деворларни суваб, қайтатдан кўтариш учун лой аралаштираётганимда эшик тақилатиб қолди. Ёнимда 5-6 ёшлик жияним борлиги учун унга: «Бор қарачи, ким экан?!» дедим. Бир оз вақтдан сўнг эса жияним иккиала қўлида қора салафан пакетни зўрға кўтариб кираётганини кўриб унга ёрдамлашгани бордим.

«Ким экан? Ким эшикни тақирлатибди?» деб сўрасам :« Билмайман. Бир амаки уйда катталар борми деб сўраган эди сизни чақирмоқчи бўлиб қайтиб кирмоқчи эдим у амаки мени тўҳтатиб мана буларни ўша одамга бериб қўй, деб қўлимга тутқазганича кетиб қолди» деди.

Ака, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг иккала салафан пакетнинг ичида тўла пул экан, (чамаси 100 миллонча эдийов). Салфан пакетларни ким берган, ким ташлаб кетган ҳалигачан номалум бўлиб қолди. Лекин салафани биттасини очиб қарасам ичида бир парча қоғозга: «Мени ҳаққимга дуо қилинглар, фарзандим йўқ, Аллоҳ менга фарзанд ато этсин!!!» деган ёзув турар эди.

Мана шунча йил ўтсаҳамким бирор номозим йўқки, ўша одамни ҳаққига дуо қилмасам.

Аллоҳни меҳрибончилигини қаранг ака?

Нақадар чевар Зот-а?!

Деб ҳайдовчи ўз ҳикоясини тугатди, мен жуда қаттиқ тасирландим унинг бу ҳикоясига. Аллоҳ ана шундай соҳиби эҳсонларга ўзи ғойиби ҳазинасидан бераверсинким улар сабаб бошқа муҳтожмад бандалар баҳраманд бўлаверсинлар!!!

Эҳсонинг мукофати албатта эҳсондир!

Абу Зар. 28.08.2021

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Hayot falasafasi🌿
Misrlik 10 yashar Maryam salfetka sotib tirikchilik qiladi. Yoshlar o‘rtasida yugurish marafoni xaqida eshitib ishtirok etishga qaror qildi. Biroq ishtirokchi 200 funt to‘lashi kerak. Bu pul Maryamda yo‘q. Tashkilotchilar o‘n yoshli qiz nimayam qila olardi deb unga pulsiz ruxsat berdilar. Keyin yana muammo tug‘ildi, uni yuguradigan oyoq qiyimi yo‘q.. Mayli yalangoyoq yugura qoladi..
Xullas qizcha marafonda qatnashdi. U yalangoyoq xolda xar kuni salfetka sotib yuradigan masofasini yarminiyam bosib o‘tmadi.. Lekin marra chizig‘ini birinchi bo‘lib bosib o‘tdi...

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

🔥 Фарзанд ва яна фарзанд!

🥀 Бир қадрдон укамизнинг оиласи бузилаётганини эшитиб қолдим. Отаси, яқин биродаримиз “Бир насиҳат қилиб қўйсангиз, балки гапингизга кирар” деди.

👨‍👧‍👧 Уйига борсам келин кетганига икки ойча бўлган, икки қизини шу куни олиб келишган экан. Қизалоқлар отасидан бир қадам ҳам жилмайди, бири елкасида, бири тиззасида. Чой устида секин гап бошладим:
– Болаларни нариги хонага чиқариб тура оласизми?
Йигит “хўп” дедида қизларини чиқариб эшикни ёпди. Ҳали гап бошлаб улгурмай кичик қиз эшикни тирнаб бор овозда йиғлай бошлади, каттаси уни юпатаман деб ўзи ҳам қўшилиб кўзёш тўкди. Дарҳол эшикни очдик. Болаларнинг ўша ондаги нигоҳи қалбимга бир умрга муҳрланиб қолди.
Отаси мажбур бўлиб, икковиниям яна қучоғига олиб ўтирди.
– Ука, қизларингиз сизсиз бир умр тугул бир дақиқага чидай олишмаяпти. Қандай қилиб ажрашмоқчисиз? Хўп, оилангиз бузилди ҳам дейлик. Хойнаҳой “қизларим истаган пайти келаверишади” деб ўйларсиз. Лекин эртага бошқа аёлга уйланишингиз билан фарзандларингизнинг қадами узилади. Энг муҳими – ҳаёт давом этади, хотинингиз ҳам турмушга чиқади. Энди шу гўдакларнинг ўгай отага муте бўлиб яшашини бир тасаввур қилиб кўринг...

🍃Ўша онларда гап қаердан қуйилиб келди, билмадим. Бироқ самимий ва ўртаниб сўзлаганим рост. Мукаммал инсон йўқ, фарзандлар учун бўлсада яшашимиз шарт!

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

O'tgan ulamolarimiz o'z davridagi ta'lim dargohlarida 30-40 yil ta'lim olishgan. Keyin esa o'z sohalarida yetuk mutaxasis bo'lishgan. Biz shu me'rosni qabul qilmadik va ulardek yetuk shaxslar bo'lib yetishmayapmiz.

@muhammadsharif_rasmiy

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

МАККАДА БИРИНЧИ БЎЛИБ ТАЛБИЯ АЙТГАН ОДАМ

Пайғамбар алайҳиссаломга суиқасд қилмоқчи бўлган подшоҳ Ислом тарихида илк "Талбия"ни айтди...

…Мадинага кўчишнинг олтинчи йилида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ дини таъсирини кенгайтириш учун араб ва ажам ҳукмдорларидан саккиз нафарига мактуб ёздилар ва уларни Исломга чорлаб чопар юбордилар. Пайғамбар алайҳиссалом номалари етиб борганлардан бири Сумома ибн Усол ал-Ҳанафий эди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ эди, чунки Сумома жоҳилият замонида араб оламида таниқли ва баобрў шахслардан, Бани Ҳанифа қавмининг эътиборли саййидларидан эди. Ямома ўлкасининг раҳбарларидан бири бўлгани сабабли унинг айтгани айтган, дегани деган эди.

Сумома Пайғамбар алайҳиссалом мактубларини норози ҳолда, энсаси қотиб ўқиб чиқди. Унинг кибру ҳавоси, гуноҳлари эзгуликка чақириқни эшитишдан тўсиб турарди. Сўнг шайтон уни йўлдан оздириб, Аллоҳнинг Расули жонига қасд қилиш ва шу йўл билан унинг чақириқларига чек қўйиш режасини тузди. Сумома Расули акрамни ғафлатда қолдириб, манфур ниятини амалга оширишга қулай пайт пойларди. Агар амакиларидан бири уни шаштидан тушириб, ниятидан қайтармаганида, унинг бу қабиҳ жиноятни амалга ошириши ҳеч гап эмасди.

Шу тариқа Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарини Сумоманинг ёмонлигидан асраб қолди. У Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдириш режасидан воз кечган бўлса ҳам, саҳобалардан аламини олиш мақсадида қулай имкон кутарди. Ҳатто бир нечаларининг жонларига қасд ҳам қилди. У тобора қутуриб, ҳалокат сари интиларди…

Бу воқеалардан кўп ўтмай Сумома Каъбани тавоф этиб, бутлар учун қурбонлик қилиш ниятида Ямомадан чиқиб, Маккага жўнади. Мадинага яқин жойга етганида етти ухлаб ҳам тушига кирмаган бир воқеа содир бўлди. Расули акрам душманнинг қўққис ҳужумидан ғафлатда қолмаслик учун Мадина ташқарисига қўйган соқчилар гуруҳи танимай Сумомани қўлга олиб, Мадинага келтирди. Пайғамбар алайҳиссалом масжидга кирганларида у ерда оёқ-қўли боғланган Сумомани кўриб қолиб:
— Унинг кимлигини биласизларми? – деб сўрадилар.
— Йўқ, – дейишди саҳобалар.
— У Сумома ибн Усол ал-Ҳанафий, унга яхши муносабатда бўлинглар, – дедилар ва уйларига бориб, аёлларига: – Қандай таомингиз бўлса, Сумомага юборинглар, – дея тайинладилар.

Сумома Исломга мойиллик билдирмаганини кўрган Расули акрам уни бир неча кун ўз ҳолига қўйдилар. Лекин суви-таомидан хабардорликни канда қилмадилар. Бир куни унга кетишга изн берилди. Сумома Масжидун-Набийдан чиқиб кетди. Мадина атрофидаги Бақий қабристонига яқин бир хурмозорга келиб, туясини чўктирди. Ўша ердаги чашма сувида тўкис ғусл қилди ва масжидга қайтиб келди. У Пайғамбар масжидига кирар-кирмас: – Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу, – дея иймонини изҳор қилди.

Сўнгра Пайғамбаримизга юзланиб:
— Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Аллоҳга қасамки, бугунгача юзингизни кўргим келмасди, энди у мен учун энг севимли юзга айланди. Аллоҳга қасамки, бугунгача динингизни асло ёқтирмасдим, энди у менинг севимли динимга айланди. Аллоҳга қасамки, бугунгача шаҳрингиз менга хунук кўринарди, энди у мен учун энг гўзал маскан бўлиб қолди.

Сумома шундай дегач, аввалги гуноҳлари учун жазолашни илтимос қилди.
— Сен энди маломат қилинмайсан, эй Сумома, чунки Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни ювиб юборади, – дедилар. У бу гапдан севиниб кетди ва: — Жоним, куч-қувватим ва молу мулкларим динингизга кўмакчи бўлсин, – деди.

Сўнгра Пайғамбар алайҳиссаломдан сўради: – Эй Аллоҳнинг Расули, умра ниятида кетаётганимда мени ушлаб олишганди, энди нима қилай?
— Умрангни Аллоҳ ва Унинг Расули шариатига биноан адо қил, – деб жавоб бердилар Расули акрам ва уни умра тартиби билан таништирдилар. Сумома йўлга тушди ва Маккага етганида овозининг борича «Лаббайка Аллоҳумма лаббайк…Лаббайка ла шарика лака лаббайк… Иннал ҳамда ван-неъмата лака вал-мулк…Ла шарика лак», деб талбия айта бошлади. Бу билан Сумома Маккада энг биринчи талбия айтган одам сифатида тарихга кирди.

Minbar.uz

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat Tayyormisiz?

Savol: Jamiyatimizda nega ilmiy kashfiyotlar qilish koʻrsatkichi past?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar doʻkonidan "Islom hazorasi" kitobini qo'lga kiritadi.

🫂Ushbu postni doʻstlaringizga ham ulashib qoʻying❗️


✈️ @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бахилнинг уйида...

Ҳикоя қилинишича, бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.
Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.
Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим” деди.
Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.
Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бепарволик билан айтиб қўйиладиган баъзи ёлғонлар ҳақида


Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу айтади: «(Болалик пайтимда) бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг уйимизда ўтирганларида онам менга: «Ҳой, буёққа кел, бир нарса бераман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Болага нима бермоқчи эдингиз?», дедилар. «Хурмо бермоқчи эдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Билиб қўйинг, агар ҳеч нарса бермаганингизда сизга битта ёлғон ёзилган бўларди», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий келтирган ҳадисда Баҳз ибн Ҳаким отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамларни кулдириш учун гапириб, ёлғон сўзлайдиган киши ҳолига вой бўлсин, вой бўлсин, вой бўлсин!!», деганларини эшитганман».

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эшитган ҳар бир нарсани сўзлайвериши кишининг ёлғон сўзлаб қўйишига кифоя қилади».

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абу Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: ««Айтишларича» (яъни, эмишки) деган сўз кишининг (мақсадга етказувчи) нақадар ёмон уловидир», деганларини эшитганман.

Шарҳ:

Одамларни кулдириш, болаларни юпатиш учун ёлғон сўзларни сўзлаш кўпчилик бепарво бўладиган, аслида ҳаром ва гуноҳи кабира бўлган ишларга киради. Шунингдек, киши ўзи эшитган ҳар бир гапни яхши текширмай туриб бошқаларга айтишлиги ҳам уни ёлғончиликка олиб боради. Чунки, эшитганлари орасида рости ҳам, ёлғони ҳам бўлади. Эшитганини айтавериш билан ўзи сезмаган ҳолда ёлғон тарқалишига сабаб бўлиб, ёлғончига айланиб қолади.

@Oybek_Muallim

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир камбағал деҳқон тўплаган пулларига эшак сотиб олади. Уни боғлаб қўяй деса арқон топа олмайди. Қўшнисини эшигини таққилатади. Қўшни чиқиб:
-Менда ҳам арқон йўқ эди. Бироқ бир маслаҳат бераман, деди.
-Майли, айтинг.
-Эшагингизни бўйнидан қўлингизни ўтказиб боғлагандек ҳаракат қилинг. Шунда у ҳеч қаерга силжимайди. Деҳқон қўшни айтгандек қилди. Эртасига чиқиб қараса эшак жойида турган эмиш. Уни миниб, ишига бормоқчи эди. Эшакни жойидан бир қадам ҳам силжита олмади. Қанча ҳвракат қилди, лекин фойдаси бўлмади. Яна қўшнисини ёргамга чорлади. Қўшнига бўлган ишларни айтиб берди. Қўшни деди:
-Боғлаган арқонингни ечдингми?
-Нима боғлабманки уни ечсам. У ерда ҳеч нарса йўқ-ку боғланган?!
-Сенингча йўқ. Аммо у бор деб ўйламоқда. Деҳқон бориб кўринмас арқонни ечган эди, эшак юра бошлади.
Хулоса
Одамлар одатларга шундай кўринмас арқон билан боғлангандир.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

СУКУНАТ
(Бўлган воқеа)

Аёл турмуш қурмади... Турмуш ўртоғидан сўнг... беш фарзандини ўгай ота қўлига топширишни истамади. Фарзандлари катта бўлди. Улар ўқидилар, ишларга жойлашдилар. Бириси Америкага оиласини олиб кетди. Бириси Англияга оиласи билан кетди. Қизлари турмушга чиқиб кетдилар ва улар ҳам вақти келиб, ўз оилалари билан бириси Дубайга, бириси Хитойга, бириси яна аллақатгадир кўчиб кетди.

Аёл, унга раҳм қилганларга: "Ҳали ёшман, белимда қувватим бор. Ўз ишимни ўзим қила оламан, киримни мошина ювса, идишимни мошина ювса, яна нима керак?", дерди. Дерди-ю, аммо ичидан зил кетарди...

Аёл баъзан бир боласиникига кетса, баъзан бошқаси боласиникида туриб келарди. Умри йўлларда ўтди... Умри кўкларда ўтди... Уйидаги фарзандлари қилиб берган "люкс" шароитлар ҳам кўзига кўринмасди. Гоҳида опасининг фарзандлари кўргани келишади... Бирпасда улар ҳам уйларига равона бўлишади. Аёлга суянчиқ бўлса... Елкасига бошини қўйса... Бирга юрса, бирга еса, бирга ўтирса... У шуларни ўйлар экан: "Фарзандлар ўз йўлига экан, ҳаёт йўлингда ёнингда шеригинг, жуфтинг бўлгани бошқа экан", деб пичирлайди.

Зулфия Махмуд


Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli
@Hikoyalar shu yerda

📜📚📖
@Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Азизлар,яқинда болаларимнинг шифокори,яъни ёшлигида бизга қарашли бўлгани учун  фарзандларимни чвқалоқлигидан парвариш қилган поликлиника врачини йўқлаб  уйига бордим.Моҳинур опа жуда дилкаш,беғубор,болаларни жони дилидан севувчи аёл эди.Шу кунларда нафақада бўлсада,маслаҳат сўраб чиққан қўни қўшнилардан сира ёрдамини аямасди.
    Мен ҳовлисига кирганимда ичкари уйдан қизининг бўғиқ товуши эшитилди.
_ Ойи,шошиб турибман...бир пас гапирмай туринг.Шу ичаётган чойимни заҳарга айлантирманг!
-Майли,қизим,чойингни ичақол.Мен гапирмай тураман
—Уфф..гапирмаганингиз шуми?Майли,ишга отланаяпман.Бирор гапингиз борми?
-Гапиришга қўймаяпсанку ,қизим,
майли ишингга борақол..
-Гапирақолинг энди,шошиб турибман.Кеча нималардир деб гап бошлагандингиз...
-   Нима деганим эсимда йўқ..гапиргани бермайсану ўзинг...
-Уфф,яна вақтимни олаяпсиз..
--Ҳа эсимга тушди.Кўз докторига борувдим,у...
- Кўз доктори дори ёзиб берди.Шуни олиб келишим керак,тўғрими?Майли,эрта индин маош
оламан  ўшанда,аввал  сиз айтган дориларни ҳам сотиб оламан.Уфф мунча қиммат бўлмаса бу дорилар...Яхшиям болам йўқ.Эримдан ажрашмасам бир-икки чурвақага боғланиб ўтирармидим...яхшиям   Аллоҳ бола бермади.
    Қиз шошилганча уйдан чиқди.Онаизор нимадир деб зорланганича  кўзига ёш келди...
    Қандай гўзал,меҳрибон аёл эдия шифокорим.Ҳамма болаларга онасидек эътиборли эди.Аммо афсус..эри ўлиб, шу қизчаси билан бева қолганида  кўп совчилар чиқди.Унга уйланаман деганлар кўп эди.Аммо Моҳинур бошқа оила қуришни истамай, ёлғиз қизчасига меҳр қўйиб умрини ўтказди.Қизи турмушга чиқди.Аммо  боласи бўлмагани учун ажрашди.
   Мовлуда ёшлигидан тажанг,  бетга чопар қиз бўлиб ўсди.Каттаю кичикни,қўнию қўшнини  ҳурмат қилмаслиги сабабли ҳамма уни ёқтирмади.Бир куни онасининг  ҳурмати учун совчи чиқиб бахти очилдию,аммо узоқ яшамай ажрашди.
   Энди  бутун заҳрини онага сочади.Қиз бўлиб кунига ярамайди.Уйига меҳмон чақирмайди.Онаизор ўз уйида сиғиндидай кун кечираяпти...
   Қиз деган оила шамчироғи бўлиб,уйни ўз тафти билан иситса  бўлмайдими?Онаизор дори  учун нафақа пулидан берган пулни олиб,вақтида дори олиб келмаса, нима деб аташ мумкин бундай фарзандни?
Шунинг учун,азизларим, болани кўпи яхши,
атласни тўпи яхши.. Аллоҳим, ҳечкимни ёлғиз фарзандга  муте қилмасин.!
Ёш пайтингизда,ҳохи эркакдир,хоҳи аёл,турмуш ўртоғингиздан бевақт ажралган бўлсангизу,катталар сўзига  кирмай,оила қуришдан бош тортган бўлсангиз  катта хато қилибсиз.Айниқса,ёлғиз бола билан  бева қолиш икки баробар қийин бўлади.Чунки ёлғиз бола худбин бўлиб ўсади. Агар 2 ёки 3 нафар фарзандларингиз бўлсачи?!..

Онага ҳам,ёлғизликда катта бўлаётган болага ҳам осон бўлади.
   Яхшилаб ўйлаб кўринг,
келажак сизнинг қўлингизда.Мен айтдим,қўйдим,яна ўзингиз биласиз.


Ҳафизахон Хайитметова

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

O’zimni do’ppim yaxshi ekan .

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ўлаётган одамларнинг армонлари

Австралиялик ҳамшира Бронние Варне сўнгги беш йил давомида шифохонада ишлаб ўлаётган беморларнинг армонларини ёзиб борибди.

У яқинда бир конференцияда ўлаётган одамларнинг энг кўп айтилган бешта армонини ҳақида гапирибди.

1️⃣Мен йиллар давомида бошқалар мендан кутган ҳаётни эмас, балки ўзим яхши кўрган ҳаётни яшашни истар эдим. Мен эса одамлар мендан кутган ҳаётни яшадим, ўзим бўла олмадим.

2️⃣Бунчалик қаттиқ ишга берилмасам бўлар экан, деярли ҳар бир аёл ишга берилиб фарзандларининг болалиги ва  ёшлигини ўтказиб юборганидан армонда.

3️⃣Ўз ҳис-туйғуларимни очиқ айта олишга жасоратим бўлганда эди.

4️⃣Дўстларим, яқинларим билан кўпроқ вақтимни ўтказишим керак эди.

5️⃣Бахтли бўлиш менинг танловим эди, ўзимни янада бахтиёр ҳис қилишим, бахтли яшашим учун барчаси бор эди, лекин мен бошқача йўлни танладим.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Буни ролик деймизми, видеопарчами, мини-филмми, билмадим, моҳият бунда эмас.

Моҳият шундаки, оддийгина кўринган воқеалар кетма-кетлигида сизу бизнинг ҳаётимизнинг бир бўлаги кўрсатилган. Умримизнинг бир куни. Мазмунли куни.

Оддийликда гап кўп. Ҳаммаси айнан оддий бўлгани учун дилга яқин. Сизга яқин. Манга яқин. Безакларсиз. Эффектларсиз. Жимжималарсиз. Ўзимни кўрдим бунда. Дўстларимни кўрдим. Шунақароқ тўртликмиз биз ҳам.

Шунақа яқин ва ростакам дўстлари бор одам бахтли! Бир-бирининг насиҳатига қулоқ солиб, тўғри қабул қиладиган дўстлар кўпайсин! Биродарини ислоҳ қиладиган дўстлар кўпайсин!

Ўзингиз томоша қила қолинг. МБ сал кўп, аммо арзийди!

@boburakmalov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

***
Усмонийлар подшоҳи Султон Аҳмад жангга кетишидан олдин рафиқаси, гўзал маликани хосхонага қулфлаб, калитни яқин дўсти Мусога беради ва унга “Агар тўрт кунда қайтиб келмасам, хонани очасан ва хотиним сеники бўлади”, дейди.
Кейин Султон сакраб отга миниб, жангга кетади. Орадан ярим соат ўтгач, у орқасидан елдек учиб етиб келган дўстини кутиб олади ва ундан “Нима бўлди?”, деб сўрайди. Мусо эса ҳовлиққанча ҳансираб “Менга адашиб бошқа калитни бериб кетибсиз”, дейди.

... Салтанат соҳибларининг дўсти бўлмайди, деганлари шу бўлса керак.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#malumot

Bolaning xato qilish borasidagi fikrida erkin qo’yish kerak. Chunki nazariy ko’nikmadan amaliyot ta’siri birmuncha manfaatliroq hisoblanadi.

Bundan tashqari bola kichiklikda xato qilsa, xatosini noto’g’ri ekanligi to’g’rilangan holatda
, amaliy ko’rinish ila taqdim qilinishi unga “Xato qilding” deb jirkishdan ko’ra samaraliroq bo’ladi.

Bolani yoshlikdan kichik bir segment doirasida emas, kattaroq sferada harakatlanishi uchun zamin yaratilishi, uni kelajakda turli xil doiralar orasida ham o’z konsentratsiyasini saqlab qoluvchi bo’lib yetishida asosiy poydevor bo’lib xizmat qiladi.

@muhammadsharif_rasmiy

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Siz kimni aldayabsiz ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарга чиққан эди. Йўлда қароқчилар уларнинг йўлини тўсиб, мол-мулклари ва таомларини олиб қўйишди. Кейин ўғрилар ўтириб, тортиб олинган таомларни ея бошлашди. Ўғриларнинг бошлиғи овқатланишда уларга шерик бўлмаётгани Суҳайл ибн Амрнинг эътибрини тортди ва ундан:
- Нега сиз улар билан овқатланмаяпсиз? - деб сўради.
- Мен рўзадорман, - деб жавоб берди у.
Суҳайл ҳайратланиб:
- Ўғирлик қилиб яна рўза ҳам тутасизми? - деди.
Шунда у:
- Мен ўзим билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдираман, шоядки бир куни ўша эшикдан кирсам, - деди.
Орадан бир ёки икки йил ўтгач, Суҳайл уни ҳажда Каъбанинг олдида кўрди. У зоҳид ва обид кишига айланган эди. Суҳайл уни кўриб таниди ва унга:
- Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдирса, бир куни албатта ўша эшикдан киради, - деди.

Гарчи кўп гуноҳлар қилган бўлсангиз ҳам, ўзингиз билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасидаги барча эшикларни ёпиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Шоядки, биргина эшик сизга кўплаб эшикларни очиб юборса...

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Албатта ўқинг ва хулоса қилинг!

Бир дўстим янги туғилган фарзандининг ақиқасига ош берадиган бўлди. Шундай кунида ёнида турайлик деб, хаммамиз ресторан кираверишида бир қатор бўлиб, салобат тўкиб турардик.
— Азим келмадими? — деб сўраб қолди ош бераётган дўстим. — Келиб қолар, ҳали вақт бор-ку, — дедим. Тонг ёришиб, тумонат одам йиғилиб кетди. Одамлар ресторанга саф-саф бўлиб киришар, саф-саф бўлиб чиқишар эди. Бу орада дастурхон эгаси яна менга яқин келди. “Азим келмадими“, сўради яна. “Йўқ“, дедим паст овозда. “Билардим келмаслигини, ўғиллик бўлганимни ҳазм қилолмади у. Ичи қоралигича қолибди“, деди жахл билан. Суҳбатга бошқа дўстларимиз хам аралаша бошлашди:
— Ўзи, охирги пайтларда қўмитада катта лавозимга кўтарилиб, одамни менсимай қолган! 
— Эй, хотини рухсат бермаган...

Хуллас ош тугагунча Азимнинг ғийбати тўхтамади. Меҳмонлар тарқаб, ош ейиш навбати бизга етди, ҳаммамиз дастурхон атрофига йиғилган ҳам эдик, хизмат қилиб юрган болалардан бири шошиб келиб, мени имлаб чақира бошлади. Ўрнимдан туриб, олдига бордим. Ранги оқариб кетганди. Унинг етказган хабаридан мениям рангим оқарди. Азим тонгда ўз машинасида ошга келаётганда автоҳалокатга учрабди. Ўша заҳотиёқ жони узилган экан. Чўнтагидан ош бераётган дўстимизга деб конвертга солинган 500$ тўёна ва машинасидан чақалоққа олинган ўйинчоқ самолёт чиқибди. Ош ҳам емай, ҳаммамиз жанозага отландик.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Usmoniy

Эски Усмоний туркчасида:
“Танишсак бўладими?” - нинг ўрнига:

“Ниятим зоти олийингизни таъжиз этиш эмас албатта, афкори умумийда муҳаббат ҳосил этмоқдир. Жавоби мусбатингиз маҳзун қалбимни таъмир ва таъмин этганлиги сабабли, дасти-муҳаббатингизга толибдирман” - дея мурожаат этилган.😊

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЛАТИФА ЭМАС.....! АСЛ ХАКИКАТ, УКИБ ХУЛОСА ЧИКАРИНГ!

Бир қишлоқда бир кишини 2 ўғли бор. Қаерда уруш-жанжал, қаерда ўғирлик безорилик бўлса ўшаларни қўли бўлар экан.
Охири уларни тарбия қилолмай отаси қишлоқ имомига мурожаат қилибди. Имом уларни чақириб келишни буюрибди. Ота икки ўғлини олиб имом ҳузурига келибди.

Имом катта ўғилни чақириб "ҚИБЛА ҚАНИ?",- деб сўрабди. Бола ҳеч ким ўргатмаганидан тушунмай анқайиб қолибди. Имом: "Сенга қибла қаёқда деябман",- дебди. Бола индамай қараб тураверибди, Жахли чиққан имом "Ҳой мусулмоннинг боласи, қибла қани? деябман" деб бақирибди. Шунда ака-ука туриб қочишибди. Укаси "Ака нима бўлди, нега қочдик?" деб сўраса. "Ука, қоч, имомни қибласи йўқолибди, мендан кўришяпти. Сен олмаганмидинг?"

Ҳулоса: кулишга шошилманг!
Ахир бу ерда фарзандларнинг айби йўқ. Ҳамма айб Отанинг ўзида. Ўша отанинг ҳолига тушмасдан олдин фарзандларимизга
дин таълимини бериб қўйишни унутмайлик!!!
Фарзандга тўғри тарбия бериб, сўнгра хаққиммизни талаб қилайлик....!

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…
Подписаться на канал