SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar... Muallif: Abror Zohidov Murojaat uchun: @Abror_Zohidov Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1
✋Ҳоким тайинланса:
1. Янги ҳоким албатта янги амали ҳақида билмаган, “ҳеч қўйишмагани” учун рози бўлган;
2. Янги ҳоким албатта қўлини кўксига қўйиб расмга тушиб бериши керак;
3. Янги ҳоким албатта халқ учун ишлашни ваъда қилади;
4. Депутатлар кенгаши бир овоздан қўллайди, ҳатто уни танимаса ҳам;
5. Янги ҳоким тайинланаётганда йиғилиш бўлади. Бирор киши (бирорррр жонзот) қаршилик қилмайди, ҳеч бўлмаса бир калом танқид ҳақида гапирмайди.
P.S.: Яккабоғ тумани янги ҳокимининг айби йўқ. Шунчаки бугун шу одамнинг расми тўғри келиб қолди. Бу гаплар либбой янги ҳокимга тўғри келаверади.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👁 Азизлар! Мунавваройни таниб қолдингиз а?
👏 Энди унинг 30 млн сўм пули бор! Қизалоқ яхши инсонларга берган пуллари учун раҳмат айтяпти.
Яхши хабарлар бор, Мунавварой даволаняпти. Бугундан янги курсга киришди, яна 20 кун даволанади. Яқинлари билан гаплашиб турибман, жуда хурсанд бўлишди.
– Йиғилган пул бизга ҳозирча етарли, бошқа ўтказманг. Операциясигача ўзимизни ўнглаб оламиз. 30 млн сўмдан ортиғини бошқаларга ўтказиб берамиз – дейишди.
💯 Дўстларим! Сизга ишонардим...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✍️ Бир укамиз аёлидан айрилди, бешта боласи қақшаб қолди
👁 Жудаям-жудаям ажойиб, ёш йигит. Хотини вафот этди, рак деган бало енгди ваниҳоят.
Беш йил аёлини даволатди, кўзига қараб ўтди. Ҳеч нарсаси қолмади, эзилмаган куни бўлмади. Иложсиз экан, ҳаёт давом этади-да. Беш нафар болани парваришлаш, тарбиялашнинг ўзи бўладими?!
Яқинлари, биз ҳам уйланмаса бўлмаслигини айтдик. Болаларини ўйлаб “йўқ” деди, болаларини ўйлаб “ҳа” деди. Розилик билан ўзи битмас экан. Келишган, соғлом йигит. Лекин кимга борса, андиша қилади, беш болани ўйлаб ҳадиксирайди.
Бир қизни топишди. Онаси эрта ўтган, тўрт нафар ука-синглисига қараб қолган экан. Жигарлари деб турмуш қилмабди, ҳаммасини уй-жойли қилибди.
Анча кўнмади. “Болаларга онасининг ўрнини босолмайман” дебди. Укамиз бир чора қилибди: учрашувга чақириб, эсини таниб қолган катта қизини етаклаб олиб борибди. Онага ташна бўлиб турган қизи қучоқлаб олибди. Болага кўзлари меҳри тўлиб турган қиз йиғлаб бағрига босибди.
Кеча укамиз бир иш билан кирганди. Янгиликка қизиқдим. “Ўзи олдингизга хабар айтгани келдим. Эртага "ЗАГС"дан ўтяпмиз...” – деди.
🤲 Кетди. Йиғладим. Хурсанд бўлдим...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✅ Лох!
👏 Шунчаки содда ҳам эмас, суперЛОХ!!!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🤷🏻♂️ "Жони ош"ни биласизми?
Албатта, ҳар жойнинг оши ўзи учун зўр. Аммо Самарқанд оши борган сари оммалашиб бормоқда.
Самарқандда “Жони ош” деган марказ бор ва яна учта филиали ишлаб турибди. Ўзи оддийгина йигит, суҳбатлашганман. Қизиғи, Жони (балки исми Жонибекдир, ўйлаб қолдим) ҳатто Душанбеда филиалини ишга туширибди.
Ҳалигача Тошкентда марказ очмагани ғалати. Пойтахтда зўр ошлар сафига қўшиларди, харидорларда танлов кўпаярди, масалан мен Жони ошига бориб турардим.
✅ Лекин ошни ўрмалатиб қўядидаа...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
❓Замҳокимларга чидаб тургандик, шу даражага тушдикми?
Нукусдаги оддийгина мактаб директорининг оддий замдиректори ўқитувчидан 1000 АҚШ доллари пора олган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинибди.
🤷🏻♂️ Номингиздан от ҳуркадиган ташкилотсизларку – хижолат бўлиб кетдимееей!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😄 Муштдай бола ҳам иссиқдан қочяпти 🔥
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🤷🏻♂️Янги таклиф: ўзим ҳам хижолатман)))
Суратга қаранг, Ҳожилар оиласига ҳавас қилинг.
Укамиз Иномиддин Нозимов ота-онаси билан маслаҳатлашиб, улкан дўппини яна ҳадя қилиб беришди. Ҳам пул, ҳам дўппи бизда. Зўр а?! Фахрланаман!
✅ Яна таклифлардан фақат хурсанд бўламиз. Дўппини бу сафар олиб кетишса, янаям яхши бўларди.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🏆 Улкан дўппи учун аукцион жуда зўр ўтди – 40 млн сўм йиғилди! Ким 5 млн сўм таклиф этса, дўппи бирданига топширилади
🤝 Эсингизда а, хижолатли ҳолат бўлганди. Ҳаммаси чиройли якунланди – андижонлик йигитлар 10 млн сўм ҳадя қилишди.
Хуршидбек Кадиров ва жамоаси алоқага чиқди ҳамда 10 млн сўм тушириб бериб, каттакон дўппини қайта ҳадя қилиб беришди, барака топишсин. Олдин 25 млн йиғилгани ҳақида хабар берган эдик, булар ва бошқа эҳсонлар билан бирга 40 млн маблағ тўпланди.
Гематология шифохонаси ёнида 7 та сумкада кийим-чечак, 24 кишига озиқ-овқат тўплами, бевосита ёки карта орқали 17 кишига 500 мингдан 1 млн сўмгача тарқатиб берилди. Дорихонага қўшимча захира туширилди, энг зарур ҳолатда дори олиш мумкин. Жуда-жуда оғир вазият учун 3-4 кишига захира қилиб қўйдик, қўшимча тушириб берамиз.
✅ Шу тарзда жами 45 кишига эҳсонлар тарқатилди. Ўзбегим – фахрланамиз!
🤝 Дарвоқе, улкан дўппи Нодирбек ака Тўйчиев эгаси томонидан сақланяпти. Бу сафар аукцион қилимаймиз – ким биринчи бўлиб 5 млн сўм таклиф қилса, улкан дўппи топширилади ва ғолиб сифатида эълон қилинади. Тушган 5 млн сўм бир болага яхлит берилади.
✋ Азизларим, сизга ишонамиз!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🚕 Тошкентда бемалол такси қилаверинг, бироқ...
✍️ Пойтахтда фақат “прописка” билан кира қилиш ҳақидаги бемаъни фикри туғилмай ўлди. Ҳартугул, қонунчиликми, ҳукуматми, вазирликми – калласи ишлади.
Вилоятлардан келиб ишлаётганлар бемалол ишлашсин, тирикчилигини қилсин, омон бўлишсин. Фақат ўйлантирган, сўнгги пайтлар норозиликка сабаб бўлаётган айрим (!) ҳайдовчилар ҳақида фикр билдиргим келди:
1. Пойтахтда (умуман, ҳамма жойда) “правило”га жиддий қаранг! Ҳудудларда, қишлоқларда босиб юраверишади, йирик шаҳардаям “йўл меники” деган фикрда бўлишади. Табиийки норозилик туғилади;
2. Кира қилиб юрган экансиз, телефонда ё гаплашманг, ё қисқа қилиб алоқани узинг. Бир йигитни кўрдим – мен келаётганда телефонда эди, мени шунча юриб тушириб, яна гаплашиб кетди. Гаплари ҳам бетайин – “Гаштак қачан? Тўйлар бўляппа? Борганда жиз апперасанма?..”. Уят бу!;
3. Балки сизда доимий чўмилиш имкони бўлмас, мусулмон покиза юриши шарт. Ўзингиз ўрганиб кетгандирсиз, лекин ҳидга жиддий қараш керак. Тўғри, “Яндекс”да эътироз билдириш мумкин, бироқ кўпчилик андиша қилади, ёзиб ўтирмайди;
4. Тилни ўрганиб олишингиз керак. Албатта, давлат тили бор, аммо рус тилининг ўрни ҳали катта;
5. Хушмуомала бўлинг. Кўпчилик жайдари ва содда одамларда сўкиниш шунчаки оддий гапдек қабул қилинади. Сўзга эҳтиёт бўлинг;
6. Аёллар билан муносабатда икки карра кўпроқ ўйлаб гапиринг.
❓Биласиз а? “Яндекс”да буюртма қилаётганда кўпчилик рақамига қараб бекор қиляпти. Ҳеч қандай қонун йўқ, лекин мижоз танлаш ҳуқуқига эга, демак ўйлаб кўриш пайти келди.
P.S.: Маҳаллийчиликдан нариман, ўзим жуда ёмон кўраман, ўзим ҳам ғирт жайдариман. “Вилоятлик ҳам тартибли, тошкентликлар орасида ҳам бетартиблар кўп” дейишингиз мумкин. Ҳақсиз, ҳар хили бор. Бироқ узоқдан бола-чақам учун деб йўлга чиққанлар янада эътиборлироқ бўлишлари шарт.
✋Азиз вилоятликларимиз – Тошкент ҳаммангизники!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✅ Ҳатто янгилари ҳам бор!
Яхши инсонлар тоза, яхши ҳолатдаги кийимлар юборишди ва келишда давом этяпти. Бир опамиз яп-янги кийимлар жўнатди. Эртага эҳсон билан қўшиб тарқатамиз. Ким олса ҳам маза қилиб ишлатади.
Биз ҳам болалигимизда ишлатилган кийимларни индамай кияверардик. Ҳозир жуда кучайиб кетдик.
Эслатма: Эртага 15 июнь, 14.00 да, Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👁 Нострадамус билан Ванга кампирга нон қолмади))
Роса бир йил олдин "200 долларга қурбонлик қўй олдик, бу кетишда яна яқинларда 300 доллар бўлиб кетса керак" деб ёзган эканман. Ёрвораманей...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✍️ Боғланиш фақат телеграм орқали: /channel/Abror_Zohidov
* Эҳсонлар 15.06.25 й,14.00 да, Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади;
* Ўзингизга ортиқ бўлган тоза ва бус-бутун кийим-кечаклар қабул қилинади. Илтимос, ўзингиз билмаган ҳолатда хўрламанг!
* Тошкент шаҳри, Чилонзор туманига етказиб бериш шарт (тўлиқ манзил телеграм орқали берилади). "Дастафка"сига ўзингиз тўласангиз, савоб яхлит бўлади;
* Бериш ниятида бўлганлар кийим-кечакларни аввал суратга тушириб юборинг. Аввалдан раҳмат!
👁 Фақат ҳақиқий муҳтожларга берилади!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✅ Улкан дўппи учун эҳсон рейтинги – 25 млн пул йиғилди! Аукцион давом этмоқда
Нақд орқали:
1. Шаҳриёрбек Тоштемиров – 7.000.000 сўм, суперқаҳрамон;
2. Асқархон Ғозихонов – 5.000.000 сўм, суперқаҳрамон;
3. Ойбек Нажмитдинов – 3.000.000 сўм, суперқаҳрамон.
Карта орқали:
1. Nodira MUKHAMMADIYEVNA – 2.500.000 сўм, суперқаҳрамон;
2. Муҳаммаджон домла Ҳайдаров – 2.000.000 сўм, вицеқаҳрамон;
3. IKROMOV SHAMSIDDIN – 1.500.000 сўм, қаҳрамон;
4. Шахсини сир тутган йигит – 1.500.000 сўм, қаҳрамон;
5. Улуғбек Ҳодиев – 1.000.000 сўм, қаҳрамон.
11 июнь 12.00 дан 12 июнь 21.00 га қадар 10 млн сўмдан ортиқ пул келиб тушди. Табриклар ва қутловлар келишда давом этмоқда!
🏆 Демак, бемор болажонлар учун йиғилган жами пуллар 25 млн сўмдан ортди!!!
🔥Аукцион давом этмоқда. Сиз навбатдаги қаҳрамон бўлишингиз мумкин!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✍️ Каримовни даврини соғинадиганлар, шахсини қўмсайдиганлар бор
Албатта, Ислом Каримов мураккаб инсон бўлган. Яхшими, ёмонми, ҳар бир киши ўз фикрига эга. Тарих ўзи баҳосини беради.
Интернетда биринчи президентга оид видеолар тарқаляпти. Ислом Каримовнинг онаси Самарқанддан бошқа ҳеч жойга бормагани ҳайратланарли. “Онасини кўп жойларга олиб бориш энди менга армон”, дегани таъсирли. Энг қизиғи, “давлат президентида эмас, бошқа самолётда онамни олиб борардим” деган. Яъни катта бир давлатнинг раҳбари бўлса ҳам президент самолётида онасини олиб юришга ноқулай бўлган.
⭕️ Буни кўрганлар ўзи яшаган босқичини эсга олади, хотирасини тиклайди, ҳар бир ўтмиш каби бу даврни ҳам қўмсайди. Соғинганлар бўлса, бир дуо қилиб қўямиз.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👁 Бу қизгина мўлтираб туришига чидаб бўлмайди...
✍️ Муштдай боланинг бир буйрагини олиб ташлашга тўғри келяпти. Беш ёшли қизгина қон сийиб азоб чекаётганини эшитишнинг ўзи қийин.
Мунавваройни кўрсангиз кўзлари мунгли. Эсини таниб қолган – ҳар бир нигоҳга нажот билан қарайди. Миллий марказда узоқ вақт даволаниши керак, операцияга милён-милён харажат зарур. Вилоятдан келиб яшаш осон эмас, яқинлари дарвоза ёнида янгилик кутавериб тинкаси қуриб кетган.
Айтдим, хайрия қандай бўлишини, бу бир омаддек гап. Баъзан битта болага 50-60 млн сўмлаб пул йиғилади, баъзан ўнлаб болаларга 5-6 млн ҳам йиғилмайди. Аммо шу қизгинага бошқача ачиниш ва умид билан қарадим. Соғайиб кетсин илоҳим.
🤲 Азизларим, сизга ишонаман! 9860120119792220
Tursunova Mohigul, онаси, NBU;9860120119758023
Chunaxunova Zuhra, бувиси, NBU.
P.S.: Бу қизчанинг бувиси уйғурлар авлодидан экан. Ген таъсири бўлса керак, кўзлардаги мунг шундадир балки...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
😡 Лопес ва Собчак учун 820 млн сўм давлат гарданига!
Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концертини Ксения Собчак инстаграм саҳифасида реклама қилиш учун 820 млн сўм ажратилибди.
Энг даҳшатлиси – бу пулни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўлабди.
🤷🏻♂️ Ёрвординглар борку!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
Банкларда курс жудаям шафқатсиз-ку! Олдин 50-60 сўм фарқ қиларди. 200 сўм-а, инсоф билан-да?!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🏠 Сизга уй керакми?
🏦 Жайдари таҳлил қилиб кўрдим: 2023 йилнинг ёзида доллар нархи 12.000 сўм бўлган. Бугунги кун ҳолатига 12.500 сўм.
2023 йилнинг айни шу пайтлари пойтахтда, Чилонзор мисолида 1 хона уй тахминан 37-38 минг доллардан сотилган, бугун тахминан 40 минг доллар атрофида.
Бир йил аввал нархлар анча қиммат бўлган. Бир хоналар камида 45 мингга, 2 хоналилар 55-60 мингга чиқиб кетганди, доллар 13.200 гача етди.
❓Хўш, нима қилмоқ лозим?
* Агар уй олишингиз, яшашингиз керак бўлса, ўйланмай дарҳол сотиб олинг. Доллар ҳам тушди, уй ҳам. Ишонинг, катта эҳтимол билан иккови ҳам ошиб кетади;
* Кўчмас мулкни шунчаки мулк сифатида олиб қўймоқчи бўлсангиз, дейлик 2-3 йилда ўғлингизни уйлантирсангиз, шошилмай олаверинг. Яқин икки-уч ой ичида танлаб бир фикрга келсангиз бўлади;
* Инвестор сифатида тезкор пул фойда қилишни режаласангиз, айниқса четдан туриб, бу соҳага кириб келиб даромад кутаётган бўлсангиз – уй олманг. Бир вақт шундай бўлди: ким борки пул тикаверди, соққа қилаверди. Аммо охирги бир йилда тажрибаси бўлмаганлар катта зарарга кирди. Сиз ундай қилманг!
✅ Диққат қилинг, бу тавсиялар бугунги кунга мос. Эртага қандай бўлади, фақат Аллоҳ билади.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
Ленинград блокадаси: одамлар очликдан инсон мурдасини еган пайтда 2 тонналик бегемот сақланиб қолган
Албатта, ҳайвонларга озор бермаслик, парваришлаш керак. Лекин одам қадри ҳаммасидан устун эмасми?!
Иккинчи жаҳон уруши пайтида СССРнинг энг йирик шаҳри – Ленинград қамалга олинган. Салкам 3 йил давомида 1,5 млн киши қирилиб кетган. Бир кунда 100 грамм нон берилган, дори-дармон, энг зарур егуликлар бутунлай йўқолиб кетган.
Инсонпарварлик дея мақтанилади: Ленинград блокада пайтида ҳайвонот боғида “Гўзал” номли бегемот сақланиб қолинган. Евдокия Дашина деган аёл ҳайвонни парваришлаган. Бегемот учун ҳар куни сабзавот ва ўтлар билан атала қилиб, 40 кило овқат беришган. Ҳайратланарлиси – бегемотга музларни ёриб, сув ташиш учун йўлга чиққанлар ўққа учиб ўлганлар.
Ҳайратланарлиси қани, энг даҳшатлиси – ўша пайтда каннибализм кўп кузатилган, айрим одамлар оддий ҳолатларда очликдан инсон жасадини, ўлган болалар мурдасини ейишни ўрганган (ўқишнинг ўзи оғир, бу ҳолатлар ҳужжатларда қайд этилган).
Бирорта калласи бор одам бўлмаганми дейман? 2 тонналик бегемотни сўйиб, 5 минг боланинг жонини бир кунга бўлса ҳам сақлаб қолиш мумкин эди-ку. Барибир эртами-кечми бу ҳайвон ўлиб кетарди-ку!
Бегемот сақлаб қолингани ҳақида ҳалигача ғурурланишади. Ўрисча мантиқни тушунмасам керак...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🤷🏻♂️ Тошкентдаги тўйда ўрис артистларига 650 минг доллар берилди
Филипп Киркоров, Иван Ургант, Ксения Собчакларга 8 млрд сўм берилибди. Яна қистир-қистир ҳам бўлгандир.
Миллионлаб одам тирикчилик кўйида юрган, минглаб бола дард билан олишиб турган бир пайтда Тошкентда катта тўй қилинибди. Россия пропагандонларидан иборат гуруҳини ким таклиф қилгани ноаниқ. Тўй ўшаники, пул ўшаники, қонун бўйича ҳақи бор албатта.
Энг ачинарлиси, шу қўшиқ учун пул бергани жалька. На овоз, на шоу бор. Филипп саҳнага чиққандан кўра фонограмма қилгани яхши эди. 650 минг доллар ҳавога учибди.
✅ "Азоблаш хизмати" бўлибди-ку бу санъат 😄
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🙋♂️ Ғолиб аниқ – улкан дўппи 5 млн сўм билан Самарқандга кетди!
✍️ Самарқандлик қадрдон укамиз Иномиддин Нозимов шу ондаёқ алоқага чиқди ва 5 млн сўм тушириб берди.
Шахсини сир тутишни хоҳлади, лекин ўзимиз мажбурлаб эълон қилдик. Чунки ибратнинг ҳам ўрни бор.
Тушган 5 млн сўм саратонга чалинган 8 ёшли қизгина – Моҳларойимга берилмоқда. Ғурурланамиз!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
☝️Мирзакаримбойни ёмон кўриб, гўрига ғишт қалабмиз. Ўўўўйлаб қарасак, бой ўша пайтлардаёқ бекорга гапирмаган экан...
Аброр Зоҳидов
👉 Дарра билан савалашга муносиб!
Мана шу иркит матоҳ учун вақт, электр энергия, тозалаш воситаларини ишлатганларни жазолаш лозим.
Энг муҳими ва оғриқлиси, тиллодан ортиқ неъмат – сув. Экологияга оқизаётган, оби-ҳаётни аямай сочганларни шафқатсиз уриш керак. Ўша чириган гиламинг қимматбаҳо ва қадимий бўлса ҳам ташлаб юбор, ноинсоф!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🙋♂️ Диққат!
Соат 8.00 га қадар 86 та мурожаат келди. Шу боис қабулни муддатидан олдин тўхтатдик. Ўзи 35 кишига бериладиган эҳсонда кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас.
Бунга қадар жўнатганлар навбати билан ўрганилади. Янги мурожаатлар қабул қилинмайди. Ҳаммага раҳмат!
✋ Шу тарзда бу эълон ўз кучини йўқотди!
🔥 Улкан дўппи учун аукцион орқали йиғилган пуллар тарқатилмоқда!
Бу сафар фақат оққонга ва саратонга чалинганларга жами 35 нафар муҳтожга пул ва/ёки озиқ-овқат тўплами тарқатилади.
Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар!
⚡️ Демак:
* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон, пластик карта каби қисқа маълумотларни киритиб, /channel/SWT9999999 телеграми орқали йўлланг. Фақат шу ерга ёзинг!;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин ижарада яшовчи муҳтожлар, ундан сўнг талабалар, мусофирлар ва ҳ.к.;
* Пул ва озиқ-овқат эҳсонлар 15.06.25 й,14.00 да, Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади. Пул ёки озиқ-овқатни бирини танлаш керак. Озиқ-овқатнинг ўрнига пул берилмайди. Узоқ ҳудудларга жўнатиш имкони йўқ;
* Пулларнинг максимал кўрсаткичи 1 млн сўмгача, минимум 500 минг сўмдан. Пуллар катта эҳтимол билан дорихонага тўғридан-тўғри тўлаб берилади. Фақат узоқдагиларга карта орқали ташланади;
* Мурожаатлар 14.06.25 йил соат 16.00 гача қабул қилинади, кечикманг!
⚡️ Диққат: Мурожаатлар сони 60 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас;
* Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!
✨Мурожаат намунаси:
1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта (карта эгаси билан);
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик, талабалик, ижара бўлса, у ҳолат...);
3. Шартларга қўшимчалар киритилиши мумкин.
* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг.
* Мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса эътиборсиз қолдирилади.
🔥 Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз жавоб ёки изоҳ берилмайди. Нега сиз танланмаганлигингиз ёки нима учун бошқалар мослиги ҳақида маълумот тақдим қилинмайди. Қайта сўрайверманг!
✨Ҳаммага раҳмат!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
⭕️ Ваъда вафоси билан!
Эҳсон дарҳол тушириб берилди – 2.000.000 сўм!!!. Муҳаммаджон домланинг илмига, топганларига барака берсин!