42687
Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
#Оила
Ғурурингизни муҳаббатингиз ва ғамхўрлигингиз учун тўсиқ қилиб қўйманг.
@IkromSharif
Кун бўйи телефони тинмади.
Аввал онаси қўнғироқ қилди:
— «Шу вақтгача чидаб келяпман. Хотинингга ҳам бир оғиз гапр-да».
— «Тўғри айтасиз, она».
Хотини қўнғироқ қилди:
— «Мени ҳеч ким ўйламайди, мен билан ишингиз йўқ».
— «Ҳақсан, хотин».
Ишхонадан хабар келди:
— «Бу сенинг ишинг эмас, тўғри, лекин сен ҳал қилиб берақол».
— «Маъқул».
Эркак гапиришдан чарчаганди.
Шунда синглиси қўнғироқ қилди:
— «Ака, бунақаси кетмайди. Ҳаммага “ҳақсан” дейиш билан иш битмайди, гапиринг мундай».
— «Сен ҳам ҳақсан, синглим».
Кечқурун уйга кирди.
Зинадан чиқаётганда боши айланиб, бўйи баравар ерга йиқилди. Гурсиллаган овоз чиқди.
Юқоридан хотини овоз чиқарди:
— «Нима гурсиллади?»
Одам ерда ётарди. Нафаси сиқиб қолган эди.
Аранг эшитиладиган овозда жавоб берди:
— «Пальтом ерга тушди…»
Аёл нолиб ёнига келди:
— «Битта пальто шунча овоз чиқарадими?»
Эркакнинг нигоҳи шифтга қадалган.
Пичирлаган овозда аранг гапирди:
— «Ичидa… мен ҳам бор эдим».
Бугунги эркаклар, Насриддин Афандига ўхшайди, кўпинча ҳақли ёки ноҳақ эканини унутиб, ҳамманинг риоясини қилишни танлайди.
Жанжал қилмайди. Бақирмайди.
Оғриқни ичига ютади, чунки у кучли бўлиши керак…
Иқтисодий қийинчиликлар, ўртага тушиш, воситачи бўлиш — унинг кундалик ҳаёти. Фақат ўзини унутиб қўяди.
Ва охирида…
Ҳеч кимни хурсанд қилолмасдан,
лекин ҳеч кимни ҳам хафа қилмасдан,
бу дунёдан жимгина кетиб қолади…
Туркчадан таржима.
@IkromSharif
Муҳаббат бу — айбу нуқсонларга тўла икки кишининг меҳр ва мулойимлик билан бир-бирини тузатиб, тўлдириб боришидир.
@IkromSharif
• Оила қуришга тайёргарлик кўрмоқчимисиз?
• Оилангидаги муносабатларни яхшиламоқчимисиз?
• Шахсан Икром Шарифдан жонли тавсиялар олишни истайсизми?
• Бахтли ва саодатли оила қуриш ниятингиз борми?
Эр-хотинга насиҳат!
Оилавий муаммоларнинг кўпини ўрганиб чиқсангиз, бу можаролар пайдо бўлишининг асосий сабаблари қуйидагилар эканига амин бўласиз:
— Эр-хотин ўртасида ҳақиқий мулоқотнинг йўқлиги;
— Иккала тараф ҳам бир-бирига нима фойда-ю, нима зарар эканини билмаслиги;
— Эр-хотинда ҳам оила маҳоратлари ҳақида етарли билим йўқлиги;
— Бир-бирининг ҳақларини вақтида бажармай, пайсалга солиши ёки умуман бажармаслиги;
— Ўртада самимийлик, очиқлик, ташаббускорлик йўқлиги.
@IkromSharif
Сўзсиз қилинган дуо — инсон қандай сўз айтишни билмай қолган лаҳзадир.
У узоқ сукутдан сўнг, кўз ёшлари билан, лабларидан фақат биргина сўз чиқади:
«Роббим…»
Бу илтижони фақат Аллоҳ таологина билади.
Чунки қалбни фақат уни яратган Зотгина тўлиқ англайди.
У сукут сақлаган пайтда,
унинг ўрнига қалби, кўз ёшлари сўзлайди…
@IkromSharif
Сен чин эркак бўлсанг, у ҳақиқий аёл бўлади!
Сен чин эр бўлсанг, у ҳақиқий хотин бўлади!
Сен подшоҳ бўлсанг, у малика бўлади!
Сен ошиқ бўлсанг, у севади!
Ўзинг «ҳеч нарса» бўла туриб, ундан ҳар нарса кутма!
Ҳой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганингда, аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса аёл қалбида эдинг!
Аёл омонатдир. Уни хорлама!
@IkromSharif
"Фароғат қасри" курси қабули якунланишига 9 кун қолди
Курс бўйича кўп бериладиган саволларга жавоб беришни давом этамиз:
1. Курсда нималар ўтилади.
Мавзулар ва дарслар ҳақида шу ерга босиб, расмлар орқали маълумот олишингиз мумкин.
2. Курсдан кейин сертификат бериладими?
Албатта, курс якунида барча дарсларда иштирок этган ўқувчиларга махсус сертификатлар берилади.
3. Дарслар ёзиб олинадими?
Ҳа, барча дарслар ёзиб олинади. Сизни дарсларни кўришга ундаш учун, кўришга маълум муддат берилади.
Севимли аёлингизга шундай деб туринг.
@IkromSharif
Қалблари ўзаро ошно инсонлар бир-бирларини сўзсиз ҳам тушунаверадилар. Аксинча, қалблари бегоналар минглаб сўзлар билан ҳам юракларга йўл топа олмайдилар.
@IkromSharif
“Неъматларга кўникиб қолиш”деган хасталик бор. Гўёки мунтазам яхшиликлар биз учун қарздорлик адосидек.
У қуйидагиларда намоён бўлади:
— Аллоҳ таолонинг беҳисоб неъматларига кўмилиб яшаймиз, ҳатто ўрганиб қоламиз, лекин ўзимизни улардан маҳрумдек ҳис қиламиз.
— Уйимизга кириб, оиламизни соғ-саломат кўрамиз, аммо бу учун Аллоҳга шукр қилмаймиз.
— Истаганимизда харид қила оламиз, лекин бу имкониятни берган Зотни унутамиз.
— Тинчликда, хавф-хатарсиз уйғониб, янги кунга етамиз, аммо ҳамд айтмаймиз.
Ҳолбуки, ҳар бир нафас — неъмат, ҳар бир тинч кун — раҳмат, ҳар бир соғлик — катта эҳсон.
Келинг, кўзимиз ўрганиб қолган неъматлар учун ҳам Аллоҳга шукр қилишда бардавом бўлайлик.
Зеро, шукр — неъмат учун Эгасига миннаддорлик ва уни бизда сақлайдиган, зиёда қиладиган ҳислатдир.
@IkromSharif
— Қандай қилиб узоқ вақт орадаги меҳр-муҳаббатни сақлаб қолдингиз?
— Орамизда гап ўтса, уни чўзиб юрмасдан, дарҳол узр сўраш ва бир-биримизни маъзур тутишга одатландик, холос.
@IkromSharif
Бир қози ҳикоя қилади:
Эр-хотин ажрашмоқчи бўлиб келишди. Ярашиб олишларига муҳлат бердим. Яна келишди. Яна муҳлат бердим. Учинчи марта келишганда иккисига топшириқ бериб, ҳар бирингиз бир қоғозга жуфтингиздаги ўнта яхши хислатни ёзинглар, хотиржам бўлинглар уни ўзларингиздан бошқа ҳеч ким ўқимайди, ҳатто мен ҳам ўқимайман, дедим.
Кейин эр ёзганларини аёлга бериб, ичингда ўқи, дедим. У ўқигани сари эрига қараб-қараб қўяр, бир уялиб, бир хурсанд бўлаётгани юзидан аён эди.
Кейин хотин ёзганларини эрга бериб, ичингда ўқи, дедим. У ҳам ўқигани сари хурсанд бўлар, бир аёлига, бир ерга қараб оларди.
Энди ҳеч гап айтмасдан кетаверинглар, ҳукмни эртага тушликдан кейин ўқийман, дедим.
Эртаси куни ҳар иккиси апоқ-чапоқ бўлиб келишди.
- Ажратиб юборайми? - десам,
- Йўқ, келишиб олдик. Хато қилган эканмиз, - дейишди.
Устоз Муҳқим Маҳмуд
@IkromSharif
Агар мағлубиятинг (йўқотишинг) муқаррар бўлса, уни ҳеч ким учун ғалабага айлантирма.
@ikromsharif
Оиладаги муаммолар сабаби асосан 3 омилга боғлиқ
➡️ Тўғри танлов қилинмагани;
➡️ Тўғри муносабат бўлмасиги;
➡️ Тўғри мулоқот йўқлиги.
Ўғил фарзандлар — авлод давомчиси, ота-онанинг ифтихори бўлса, қиз фарзандлар ор-номус, меҳр-муҳаббат манбаидир. Аллоҳ кимга қиз фарзанд берса, унга раҳмат эшикларини очади.
Аллоҳ таоло фарзандларимизни солиҳ ва солиҳа қилиб, қалбларини имон, ахлоқ ва тақво билан тўлдирсин.
Уларни бизга дунёда кўз қувончи, охиратда нажот сабабчиси қилсин.
@IkromSharif
Қачонки дуо сенинг одатингга айланса, мўъжизалар ҳаёт тарзингга айланади.
@IkromSharif
Аслида рашк ҳам аёл учун зийнат. Фақат меъёрида бўлиши лозим.
@IkromSharif
Эркак киши ўзи танлаган аёлдан рози бўлиши, ақлида ҳам, қалбида ҳам, ниятида ҳам битта мақсад бўлсин:
шу аёлни умримнинг охиригача асраш, ҳимоя қилиш ва солиҳ фарзандлани тарбия қилиш.
Аёлнинг ҳам қалбида ва ниятида ягона мақсад бўлиши керак:
Қадаримга ёзилган шу эркакни охирги нафасимгача севиб вафо қилиш, сабр билан асраш, хизматини қилиш ва ёнида қолиш.
Сизлар бирга экансиз,
ҳаёт давом этаётган экан,
Ҳар қандай вазиятда ҳам
бир-бирингизни қўйиб юбормасликка ҳаракат қилишингиз керак.
Оилавий ҳаётнинг асл мақсади мана шу:
вафо, сабр, қаноат ва Аллоҳ розилиги йўлида бирга қолишдир.
Аллоҳ барчамизни оилаларимизда муҳаббат, раҳмат ва барака билан сийласин.
@IkromSharif
Сизни тушунишмаса ёки нотўғри тушунишса, асло хафа бўлманг. Зарур бўлса, очиқроқ тушунтириб кўринг.
Чунки кўнгил, тушунча ва ҳиссиётлар ҳаммада ҳар хил бўлади. Ҳамма бир хил хатни ўқийди, бир хил гапни эшитади лекин муносабатлар турлича акс этади...
@IkromSharif
Фароғат қасри курсида ўқиганлар ўқимаганларга нима дейди?
Ўқувчиларимиздан "Фароғат қасри" курсида ўқишга иккиланаётганларга нима деган бўлардингиз деб сўрадик. Жавоблар:
Ҳилолахон. В.
Агар сизда нотўғри инсон танлаб қўйишдан, қайнона қайнота билан яшашдан, турмуш қуришда нималарга чуқур эътибор бериш кераклиги ҳақида қийинчиликлар бўлса албатта бу курсда ўқишингиз керак дейман) оилавий келишмовчиликлар бўлса ҳам....
Санжарбек
Оилавий муносабатларингизни янги босқичга олиб чиқиш "Фароғат қасри" курсидан бошланади.
Севинч. М:
Оилада ўз ўрнини тўғри топиш ниятида бўлганлар, доимо жуфтини қўллаб қувватлашни хоҳлаганлар...эр-хотин муносабатларини тўғри шакллантириб олишни хоҳлаганлар учун тавсия қиламан.
Мадинабону. Т.
Ўқинг ёки кейинроқ афсусланинг ;) "+ дарсларда ўзингиз кутмаган даражада кўп билимлар оласиз, баъзи жойларда билганларингизни янада чуқурроқ ўрганасиз, бу эса амалда татбиқ қилишга туртки бўлади" деган бўлардим.
Бир киши Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳни ҳақоратлади. У киши: "Агар қиёмат бўлмаганда сенга жавоб қилардим", дедилар.
@IkromSharif
"Фароғат қасри" курси қабули якунланишига 10 кун қолди
Бугундан курс бўйича кўп бериладиган саволларга жавоб беришни бошлаймиз:
1. Курс фақат оилали инсонлар учунми?
Курс оила қуриш ёшига етган ва оила қурган барчага бирдек мос келади. Мавзуларимизда икки тоифадаги ўқувчиларга ҳам зарур билимларни жамлаганмиз.
2. Дарслар қанақа тартибда ўтилади?
Шахсан Икром Шариф жонли дарс кўринишда онлайн ўтадилар. Мавзулар аёллар ва эркаклар гуруҳлари учун алоҳида-алоҳида тарзда ўтилади. Сабаби мавзуларни эшитувчидан келиб чиқиб, уларга хос қилиб тушунтирилади.
Нуҳ а.с кемани қураётган вақтларида ёмғир ёғмаётган эди…
@IkromSharif
Турмуш бахт қидириб борадиган жой эмас. Турмуш — бориб бахт қурадиган жой!
Икром Шариф
@IkromSharif
“Фароғат қасри” ўқувчилари фикрлари
Юқоридаги расмлар орқали олдинги қабулда ўқиган ўқувчиларнинг курсдан олган фойдалари, фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин
📅 Дарслар 2-февраль санасидан бошланади.
👤 Қабул менежерига ёзиш
“Фароғат қасри” оила қуриш ёшига етган ва оила қурган барчага бирдек мос келадиган, оилада тотувлик, бирдамлик, сакинатни бардавом бўлишига хизмат қиладиган курсдир.Читать полностью…
"Фароғат қасри" курси олдинги қабули ўқувчиларининг бўлажак ўқувчиларга мурожаатлари: [1-қисм]
*:
Ҳозир курсда ўқиш сизга келажакдаги муаммоларни осонроқ ҳал қилишга, муаммолар келиб чиқмаслигига ёрдам беради.
Алибоева. М:
Охирги пайтдаги ажримларнинг ҳаммаси илмсизликдан бўлмоқда. Шу сабабли ҳам айнан Фароғат қасри курсида ўқиш керак. Оилага тайёргарлик дейсизми, эр-хотин муносабатлар, келишмовчиликка ечимлар. Ҳаммаси бор.
Севара. Ш:
Ҳамма ўқиши керак билмаганларингиз ўрганасиз билганларингиз эслатма бўлади имкон бўлганда мен яна ўқиган бўлардим
*:
Устоз айтганларидек, Ҳар бир илмни устоз билан ўрганиш афзал.Оила илми ўрганилиши шарт бўлган илм. Менимча юртимизда ҳам аёллар ҳам эркаклар учун оила муносабатларини ўргатадиган курс фақат "Фароғат қасри"
Туропова. Н:
Бу курсга қатнашганлар албатта, "Эҳ аттанг вақтлироқ қатнашмабман, Эҳ қаерда юргандим шундай зўр курсда ўқимай" деб юришади
Қувончда ҳам, қайғуда ҳам. Кенгликда ҳам, торликда ҳам. Сўз билан эмас, балки умр бўйи ҳар жабҳада давом этадиган йўлда бирга бўлиш — оила дейилади.
Оила — йиллар ўтиб, қувват кетса ҳам, кучдан қолиб қадамлар секинлашса ҳам елкама-елка юришдир. Баъзан сукут сўздан афзал бўлган дамларда ҳам бирга қолишдир.
Аллоҳ таоло оилаларимизни асрасин, уларни сабр-тоқат, муҳаббат ва раҳмат билан тўлдирсин ва бизни офиятда бирга қариликкача етказсин.
@IkromSharif