hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

11243

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг! Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobit01 __________________ 📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ни босинг ва OK.

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Bu borada sizning fikringiz qanday ?

Izohlarda bildiring.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

— Тўхта, ўтиш мумкин эмас! — деди у ва гранатани отишга ҳозирлаб, қўлини кўтарганча, алам ва нафрат аралаш афтини буруштириб, бир лаҳза туриб қолди.
Она ўғлининг қўлини шу даража сиқиб ушлаган эдики, сал бўлмаса у инграб юборай дерди. Шунда Аввалбек онаси қўлидан ситилиб чиқиб, отасига ташланмоқчи бўлган ҳам эдики, танк пулемётидан ўқ ёғдира бошлади, отаси эса кесилган дарахт сингари қулаб тушди. У ерда ағнаганча туришга ҳаракат қилди ва қўлларини кенг ёзиб, яна чалқанчасига йиқилиб тушди…
Киноаппарат бирдан жимиб қолди, уруш тўхтади. Фильмнинг биринчи қисми тугаган эди. Киночи лентани жойлаштириш учун чироқни ёқди.
Қочарда чироқ ёқилиши билан ҳамма кўзларини қисиб, киприкларини пирпиратиб кино оламидан, уруш даҳшатларидан холи бўлиб, яна одатдаги ўз ҳолатларига қайтдилар. Шу пайт бола юнг солинган қоп устидан сирғалиб тушиб, қувончи ичига сиғмай:
— Болалар, бу менинг отам! Кўряпсизларми? Менинг отамни ўлдиришди!!! — дея қичқира бошлади.
Ҳеч ким буни кутмаган ва нима содир бўлганини ҳеч ким англаб етмаганди. Аввалбек эса тантанали овозда қичқирганча биринчи қаторда, экран қаршисида ўтирган тенгқур дўстлари сари чопиб борарди, уларнинг фикрини билиш бола учун жудажуда муҳим эди. Қочарда аллақандай ноқулай бир жимжитлик ҳукм сурарди. Илгари ўз отасини бирон марта ҳам кўрмаган бу мурғак бола қалбидаги беҳуда, алдамчи қувонч мазмуни ҳали одамлар қалбига етиб борганча йўқ эди. Ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмасди, ҳамма саросимада, елка қисиб сукут сақларди. Киномеханик лента солинган тунука қутичани қўлидан тушириб юборди. У икки паллага бўлиниб, жаранглаганча ғилдираб кетди. Бироқ бунга ҳам ҳеч ким эътибор қилмади, киномеханикнинг ўзи ҳам уни ердан кўтариб олишга ошиқмасди. Ҳалок бўлган жангчининг ўғли эса ҳамон ўзиникидан қолмасди:
— Ўзларинг кўрдиларинг-ку, у менинг отам!… Уни ўлдиришди!—дер эди бола одамлар қанчалик сукут сақлаб турганини кўриб, шунчалик ҳовлиққанча, ҳаяжонланган ҳолда. Нега улар Аввалбек сингари унинг отаси учун қувониб фахрланмайдилар?!
Катталардан кимдир норози овозда:
— Ҳе, тентак бола, бундай гапни зинҳор гапира кўрма! — деди.
Аммо бошқаси унга эътироз билдирди:
— Нега ахир? Унинг отаси урушда ҳалок бўлгани ёлғонми?
Шунда қўшнининг ўғилчаси, дабдурустдан унга бор ҳақиқатни айтишга жазм қилди:
— Э, бу сенинг отанг эмас. Нега мунча қичқирасан? Сенинг отанг эмас, у артист-ку, ишонмасанг анави киномеханик амакидан сўраб кўр.
Катталар болакайни унинг қайғули ва ажойиб хом хаёлидан маҳрум этишни исташмади. Улар киномеханик воқеа қандай содир бўлган бўлса, ҳаммасини бемалол айтиб беришига умид қилишарди. Ҳаммалари унга ўгирилиб қарашди. Бироқ у иш билан жуда банд одамдай, аппаратга тикилганча кўзини узмай турарди.
— Йўқ, у менинг отам бўлади, менинг отам! — дея тинчимасди бола бечора.
👇

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қаердан ҳам шу гапни айта қолди? Нега энди? Балким шунчаки, ўша дақиқаларда ўйламасдан, тасодифан, эҳтимол, ҳаяжон аралаш эрини хотирлаб шундай қилгандир. Бу тентак бола эса бунга ишониб ўтирибди: номаълум ва кутилмаган қувончдан саросимага тушиб, гўё жангчи отаси билан учрашгандай фахрланиб, унга меҳр қўйиб, ўзида йўқ қувониб ўтирибди. Ҳақиқий ота шунақа бўлади-да! Бу қаҳрамон — унинг отаси, ҳа, айни ўзгинаси! Баъзи болалар уни отаси йўқ деб масхара қилишар эди. Энди улар унинг отасини кўриб қўйишсин, майли, чўпонлар ҳам кўришсин! Бу чўпонлар қишин-ёзин тоғу тошларда кезиб юриб, болаларни ҳам дуруст танимай кетганлар. Аввалбек қўйларни қирқим пункти ҳовлисига ҳайдаб киритишга ёрдамлашар, чўпон итлари талашиб уришиб қолишса, уларни ҳайдаб юборар, чўпонлар эса турли хил саволларни ёғдиравериб болани жон-ҳолига қўйишмас эди. Ҳар қайси чўпон, улар оламда нечтаки бўлса, ҳаммаси ҳам, албатта, шундай савол беришарди.
— Балли, балли, азамат, исминг нима?
— Аввалбек.
— Кимнинг ўғлисан?
— Тўхтасиннинг ўғлиман!
Чўпонлар гап ким ҳақида кетаётганлигини дарҳол англаб етишмасди.
— Тўхтасинни? — эгардан энгашганча улар қайта суриштира бошлашарди. — Шошма-шошма, бу қайси Тўхтасин?
— Мен Тўхтасиннинг ўғли бўламан,— дерди бола яна қатъий равишда.
Онаси шундай амр этганди унга, ожиз бўлиб қолган бувиси ҳам, отангни исмини унута кўрмагин яна, деб унинг қулоғини чўзиб, адабини берарди. Жуда баджаҳл эди…
— Ҳа-а, тўхта, тўхта, э, сен ҳалиги почта телефонида ишлайдиган жувоннинг ўғлимасмисан, шундай эмасми-а?
— Йўқ, мен Тўхтасиннинг ўғлиман! — давом этарди у яна ўз сўзида қатъий туриб. Шунда чўпонлар гап ким ҳақида бораётганлигини фаҳмлай бошлардилар.
— Дарвоқе, сен Тўхтасиннинг ўғлисан! Баракалла, ўғлим! Шунчаки биз сени кўрмоқчи бўлдик. Кўнглингга олма, йигит, йил бўйи тирикчилигимиз тоғда ўтади, сизлар эса бу ерда ўсиб-унаяпсизлар, бола-чақаларни ҳам танимай қоляпмиз.
Энди улар узоқ вақт унинг отасини ўзаро хотирлаб юрадилар. У фронтга жуда ёш кетган эди, шу боисдан ҳам кўпчилик уни яхши эслай олмасди. Ҳалиям, хайриятки, ундан ёдгорлик қолибди. Қанчалаб йигитлар фронтга бўйдоқ ҳолда кетганди, энди уларнинг номи фарзандларида абадийлаштирилмай қолди!
Мана энди онаси болага: «Кўряпсанми, буниси сенинг отанг» деб қулоғига шивирлаган лаҳзалардан бошлаб экрандаги жангчи унинг отаси бўлиб қолди. Бола уни беихтиёр ўз отасидай ҳис этиб, қалбига муҳрлаб олганди. Жангчи, чиндан ҳам, нимаси биландир отасининг армияда тушган суратига, пилоткадаги ёш аскарга жуда-жуда ўхшаб кетарди. Улар бу суратни кейинчалик катталаштириб, рамкага солиб осиб қўйишади…
👇

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Чингиз Айтматов. Аскар бола (ҳикоя)

У беш ёшларида отасини биринчи марта кинода кўрди.
Бу воқеа ҳар йили совхознинг жун қирқими ўтказиладиган ўша катта қочарида содир бўлган эди. Қочар шифер билан ёпилган, у шундоққина адирнинг этагида, йўл ёқасида жойлашган бўлиб, узоқдан оқариб кўриниб турарди.
Аввалбек бу ерга онасига эргашиб ўйнаб келарди. Онаси, Жиянгул, совхознинг алоқа бўлимида телефонистка эди. Ҳар йили қирқим мавсуми бошлангач, у қирқим пунктига ёрдамчи бўлиб ишга жойлашарди. Бунинг учун Жиянгул ўзининг отпускасини ва экиш, қўзилатиш мавсумида коммутаторда кечаю кундуз иш вақтидан ташқари ишлаганлиги учун бериладиган дам олиш кунларини ҳам олиб, бу ерда ҳам қирқимнинг то охирги кунларигача тиним билмай меҳнат қилар эди. Жун қирқишга ҳақ тўлаш ишбай асосида бўлиб, яхшигина даромад олиш мумкин эди. Эри урушда ўлган бир бечора бева учун ҳар бир тийиннинг ўз ўрни бор-да ахир! Ҳалиям оила катта эмас, улар ниҳояти икки жон: ўзи-ю, боласи. Барибир каттами-кичикми, оила оила-да: озиқ-овқат, ўтин-чўп, кийим-кечак ва яна аллақандай нарсалар дегандай, ҳаммасини ўз вақтида ғамлаб қўйиш керак.
Ташлаб кетадиган кишиси бўлмаганлиги учун Жиянгул ўғлини ҳам ўзи билан бирга ишга олиб борарди. У эса бу ерда қирқимчилар ва чўпонларнинг ўзи тенги кир-чир босган болалари ва паҳмоқ юнгли чўпон ити билан куни бўйи чопқиллаб ўйнагани-ўйнаган эди.
Кунларнинг бирида Аввалбек қочарга кўчма кино келганидан биринчи бўлиб хабар топди ва бошқаларни ҳам кутилмаган бу қувончли воқеадан хабардор қилишга ошиқди:
— Кино келди! Кўряпсизларми, ана кино келди!
Кино ишдан сўнг, қоронғи тушиши билан бошланди. Бунгача эса кутавериб унинг тоқати тоқ бўлди. Аммо кино ҳам ўйлаганидек уруш ҳақида экан. Қочарнинг тўридаги иккала устунга осилган оппоқ матода шиддатли жанг бошланиб кетди, ўқ овозлари гумбурлади, визиллаб осмону фалакка учаётган ракеталар тун зулматини яшиндек ёритиб, ер қучиб ётган разведкачиларни айнан ёритар эди.
Ракеталар ҳам тинди, разведкачилар яна олға ташланди. Пулемётчилар эса ярим тунда шунақаям ўқ ёғдиришардики, ваҳимадан боланинг нафаси ичига тушиб кетди. Ҳа, уруш деб мана буни айтса бўлади!
У билан онаси одамларнинг ортида, жун солинган кандир қопнинг устига ўтириб олишганди. Бу ёқдан, юқоридан яхши кўринарди. Унга қолса, албатта; шундоққина экраннинг ёнгинасида, совхоз болалари жойлашган биринчи қаторда ўтиргани маъқул эди. У бунга интилиб ҳам кўрди, аммо онаси уни ушлаб қолди:
— Бас қил, эртадан кечгача югурганинг югурган, ўтир ёнимда,— деди-да, уни тиззасига олиб ўтирди.
Киноаппарат лентани бир маромда ямлаб-ютар, уруш эса давом этарди. Одамлар уни чурқ этмай ҳаяжон билан томоша қилишарди. Онаси уларни мўлжалга олиб, яқин келаётган танкларни кўриб хўрсиниб кетарди. Шунда уларнинг ёнгинасида ўтирган аллақандай бир аёл ўзича пичирлаб қўйди:
— Э, худо, нималар бўляпти, ўз паноҳингда сақла!..
👇

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

РАМАЗОННИ БОЙ БЕРМАЙЛИК РАМАЗОННИ…

Биродарим, шукроналар айтинг бугун,
Дуолар-ла ўтказайлик отган тонгни.
Гуноҳларни мағфиратлар этмоқ учун,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Фаришталар ҳамроҳ бўлсин изингизга,
Парвардигор нурин сочсин дилингизга,
Иймон тиланг ҳам ўғилга, қизингизга,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Гоҳо билмай гуноҳ қилдик ожиз банда,
Туғилгандай покланмоқлик, жисм танда,
Улуғ ойнинг фазилатин ҳар қадамда,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Таровиҳлар ўқилгайдир нурли ойда,
Қуръон тиловати зиёдадир нурли ойда.
У дунё - чун қиёматда берар фойда,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Занжирларга банди бўлгай лаъин шайтон,
Охиратни обод қилмоқ, бизда имкон,
Огоҳликка чорладим-да, эй мусулмон,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Рўза тутинг,
Тангрим берсин сабрингизни,
Малоиклар кўкка элтсин қадрингизни,
Артсинлар юракдаги дардингизни,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Биродарим, шукроналар айтинг бугун,
Лаббайка, деб қарши олинг Ҳақ азонни.
Яратганнинг жаннатига етмоқ учун,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Рамазонни бой бермайлик, рамазонни...

© Абдувоҳид Сувонов
/channel/Adabiyot_olami

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bazibir insonlarga jo’natib qo’yadigan joyi ekan .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Хикоя

ЯХШИЛИК...

У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насихат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими? Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди...
Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй харажати турибди.
Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Телефони жиринглади. Синглиси.
—Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади.
Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майли-да, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради.
Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
—Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасиз-ми?-деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб.
Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан!
Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учун ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса.. Чол уни таниди
—Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда!—дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата
—Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шу-ку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди.
Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
—Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, —деди.
Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
—Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Она.

Она бедаво дардга йўлиқди. Давонинг нархи баланд эди...
Онанинг беш фарзанди бор эди. Икки ўғил ва уч қиз. Улар уйли, жойли бўлиб, бир-бирига суяниб яшашарди. Чунки уларнинг ҳам фарзандлари бўлиб, рўзғорларини амаллаб тебратишарди. Оталари икки йил бурун қазо қилган эди...
Фарзандлар ўзаро маслаҳатлашиб қўлларидан келганча оналарига мадад бўлиш, бирор-бир ёрдам бериш учун йиғилдилар. Она уларнинг ҳол-аҳволини кўриб, дардини достон қилмади. «Дўхтирлар ташхис қўйишда янглишибди, – деди. Сўнг секин шивирлади: – Мен соппа-соғман, жоним болаларим, ҳеч нарсани ўйламанглар, ташвиш чекманглар». Болалар аста бошларини кўтариб, бир-бирларига «хайрият» дегандай енгил нафас олдилар. Она улуғ, болалар эса ҳали бола эди.

Она, шўрлик ва меҳрибон она бир ҳафтадан сўнг вафот этди. Доно ва оқила она дардини ўзи билан олиб кетди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«Эркаклар аёлига нафақа бериши керак. Кўп эркаклар нафақа бермайди, аёллари ҳатто нафақа олиши мумкинлигини ҳам билмайди....»ми?

Эркакнинг аҳлига ўз гарданидаги фарз нафақасидан ортиқча қилган ҳаражатлари — озиқ-овқати, кийим кечаги, совға-саломи, уй анжомлари нафақа ўрнидадир. Эрлар хотининиг шунча хизматига бир-икки сўм бермайди ҳам, деганлар диққатига:
Эр топганига уй қуради;
Болаларини кийдиради;
Болаларини ўқитади;
Оила аъзоларидан бирортаси касал бўлса, даволатади;
Уйига олиб келганини ҳисоб-китоб қилиб, хотинидан ҳисобот сўрайвериб хуноб қилмайди;
Булардан ҳам орттирса, боласига тўй қилади;
Фарзандларига уй-жой қуради;

Энди ташвишлардан халос бўлса, қариб бўлган бўлади! Хали ўртада рўзғор қиламан деб қанча машаққатлар, диққатчиликлар чекиши бор.

Шулар нафақа эмасми?!
Шулар оила учун ҳаракат эмасми?!
Шулар ҳиммат эмасми?!

(Рўзғор қилиш эрнинг мажбурияти лекин майонез ва кетчуп ҳам олиб келиши мажбурияти эмас. Писта-бодом, банан, ананас ҳам...)

Эрнинг ўзи бир коса овқатга тўяди, бир коса овқат пулини эса ярим кунда топа олади. Лекин у йил-ўн икки ой тонг саҳардан тун қоронғусигача шу оиласи учун тинмай ишлайди...

(Хотин ҳам бекор ўтирмайди, буни жуда яхши биламиз.)

🌐Telegram  |  🌐Instagram  |  🌐Facebook | ▶️IkromSharif">You tube

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Айюб Сулаймоннинг беқиёс хотирага эга бўлиши, муқаддас китобни ёд олиши, қул қилиб олиб кетилиши, қамоққа ташланиши, ҳуқуқшунос билан учрашуви ҳамда мактубнинг кутилмаганда англиялик йирик киборнинг қўлига тушиши, озод этилиши ва қадр топиши ... -- буларнинг барчаси ягона ҳикматнинг хосиятли кетма-кетлиги. Шу орқали Яратган Ғарб оламига Исломга ва унинг қанчалар ҳақ дин эканига ишора берган. Зеро, унга эргашганларнинг мақоми икки дунёда юксак бўлади.
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

Шуҳрат Сатторов тайёрлади.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ramazon taqvimini qadab qo’ydik InshaAlloh manfaatli bo’ladi deb umid qilamiz !

Ramazon muborak .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Harom bilan odamni davolab bo'lmaydi...

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

У умрининг 30 йилини Исломда ўтказди, унинг ҳаммасини Африка халқларини Аллоҳнинг йўлига чақириш билан ўтказди. Ва унинг қўлида миллионлаб инсонлар мусулмон бўлди.

Жадуллоҳ Қуръоний 2003 йилда Африкада инсонларни Аллоҳ йўлига чақириб юрган бир пайтда ўзларига етган хасталик туфайли 54 ёшида вафот этди. Унинг ўлими ҳам ҳаётидек Исломга даъват бўлди.

У нима учун мусулмонликни қабул қилди?

Жадуллоҳ Қуръонийнинг ўзи шундай дейди:

“Иброҳим амаки 14 йил ичида менга бирор марта ҳам “Эй кофир!” ёки “Эй яҳудий!” ёки ҳеч бўлмаса, “Мусулмон бўл!” деб айтмади.

14 йил давомида унга дин ҳақида ёки Ислом ҳақида ёки яҳудийлик ҳақида бирор оғиз ҳам гапирмади.

Чунки ўз ҳаётини тақво билан безаган бу қария қаршисидаги боланинг қалбини Қуръонга қандай қилиб боғлашни билган эди!”

Умму Шамсиддин тайёрлади

Рустамжон домла сахифасдан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​БИР МУҲАББАТ ҚИССАСИ

(Боши олдиги постда)

...Олти йилдан кейин Абу Ос бир карвон билан Маккадан Шомга сафар қилди. Йўлда бир қанча саҳобаларга дуч келди ва карвонини йўқотиб қўйди.

Бомдоддан сал олдинроқ Зайнабнинг уйи ёнига келди ва эшикни қоқди. Зайнаб уни кўриб:
- Мусулмон бўлиб келдингизми? - деб сўради. (УМИД)
- Қочиб келдим.
- Мусулмон бўласизми? (ТАЛАБИДА ҚАТЪИЙ ТУРИШ)
- Йўқ.
- Қўрқманг. Холамнинг ўғли хуш келибдилар. Али ва Умоманинг отаси хуш келибдилар. (АЖРИМ ВА АДОЛАТ)

Пайғамбар алайҳиссалом бомдод намозига имомлик қилдилар. Намоз ўқиб бўлингач, масжиднинг охиридан бир овоз келди:
- Мен Абу Ос ибн Рабиъни ўз ҳимоямга олдим.
- Нимадир эшитгандек бўлдим, сизлар ҳам эшитдингларми? - дедилар Пайғамбар алайҳиссалом.
- Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди саҳобалар.
Зайнаб деди:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Абу Ос узоқдан келадиган бўлсам, холамнинг ўғли, яқиндан келадиган бўлсам, болаларимнинг отаси, мен уни ўз ҳимоямга олдим.
Пайғамбар алайҳиссалом ўринларидан туриб:
- Эй одамлар, куёвимиздан ёмонлик кўрмаганмиз, рост гапирган, берган ваъдасига вафо қилган, маъқул кўрсангизлар, унга молини қайтариб бериб, шаҳрига қайтиб кетишига қўйиб беринглар, шундай қилишинглар менга ҳам ёқади, маъқул кўрмасангизлар, унинг масаласи сизларнинг қўлингизда, қандай ҳукм қилсангизлар ҳам сизларни айбламайман, - дедилар. (ШЎРО)
- Молини қайтариб берамиз эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди одамлар. (АСКАРЛАР ОДОБИ)

Пайғамбар алайҳиссалом Зайнабга қараб:
- Сен ҳимоянгга олган одамни биз ҳам ҳимоямизга олдик, - дедилар.
Кейин Зайнабнинг уйига бориб:
- Зайнаб, уни яхшилаб меҳмон қил, ҳурматини жойига қўй, у холангнинг ўғли, болаларингнинг отаси, лекин унга яқинлашма, у сенга ҳалол эмас, - дедилар. (МЕҲРИБОНЛИК ВА ШАРИАТ)
- Хўп бўлади, отажон, - деди Зайнаб. (ИТОАТ)

Зайнаб уйга кириб, Абу Осга:
- Бизни ташлаб кетиш сизга шунчалар осонми, ундан кўра мусулмон бўлиб, шу ерда қолавермайсизми? - деди. (МУҲАББАТ ВА УМИД)
- Йўқ, - деди Абу Ос ва молини олиб, Маккага қайтиб кетди.
Маккага етиб келгач:
- Эй одамлар, мана молинглар, менда яна бирон нарсанглар қолдими? - деб сўради. (ҲАЛОЛЛИК, ОМОНАТДОРЛИК)
- Худо хайрингни берсин, жуда гўзал вафо қилдинг, - дейишди одамлар. (ТАБИИЙЛИК)
- Ундай бўлса, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. (НЕЪМАТ)...

Бомдодда Мадинага кириб борди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига бориб:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, кеча мени ўз ҳимоянгизга олгандингиз, мана бугун ёнингизга келдим ва гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва сиз Аллоҳнинг расулидирсиз, - деди. (ЭНГ ГЎЗАЛ СУРАТДА ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК ҚАЙТАРИШ)
Кейин Пайғамбар алайҳиссаломдан, Зайнабнинг олдига қайтсам бўладими, деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом эса унинг қўлларидан тутиб, юр кетдик, дедилар. Зайнабнинг эшиги олдига келиб, эшикни қоқдилар ва:
- Зайнаб, холангнинг ўғли яна келиб, яна қўлингни қайта сўраяпти, розимисан, - дедилар.
Зайнабнинг юзи қизарди ва табассум қилди. (ДОИМИЙ РОЗИЛИК)

Шу воқеадан бир йил ўтиб, Зайнаб оламдан ўтди...

Абу Ос шу қадар қаттиқ йиғладики, ҳатто одамлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари уни юпатганини кўришди. У шундай дерди:

- Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг пайғамбари, Зайнабсиз яшай олмайман, тоқатим етмайди. (УМР ЙЎЛДОШИ)

Зайнаб ўлимидан бир йил ўтиб, у ҳам вафот этди. (РУҲЛАР УЧРАШДИ, ҚОВУШДИ)

Aрабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
t.me/IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Рамазон ойига ҳозирлаш лозим бўлган нарсалар

Қиёми лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.
Турли чалғитувчи (смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар)  нарсалардан халос бўлинг.
Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.
Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.
Нафл ибодатларга одатланинг.
Рамазон ойи кириб келгани, етганига Роббингизга дуо қилинг.
Бу ой учун аниқ режа, жадвал ишлаб чиқинг.
Ўзингизни рўза тутиб юришга одатлантиринг.
Қуръон ёдланг ёки такрорланг.
Садақа ва эҳсонлар беришга одатланинг.
Қуръондан кунлик вирдларингизни орттириб боринг.
Ейиш-ичишни камайтиринг.
Масжидда бўлиш вақтларингизни узайтиринг.
Харидларингизни Рамазондан аввал қилиб олинг.
Рўзадан қолган қазоларингиз бўлса уларни тутиб, ўтаб қўйинг.
Фарзандларингизни эҳсон беришга одатлантиринг.
Қалбингизни Аллоҳга машғул қилинг.
Аллоҳ зикрини кўпайтиринг.
Нафл ибодатларга риоя қилинг.
Уйқу соатларини камайтиринг ва қайлулага риоя қилинг.
Уйингиз ва оилангизни Рамазонга зарур нарсалар билан тайёрланг.
Чекишдан халос бўлинг.
Рўза аҳкомларини ўрганинг.
Тунда ухламай бедор юришдан узоқлашинг.
Дуони кўпайтиринг.
Камчилик ва нуқсонлар учун нафсингизни маломат қилиб боринг.
Ниятингизни яхшилаб олинг.
Амалларингизни тартибга солиб олинг.
Рамазонни тавба билан бошланг.
Ўзингиздан ўзгаларнинг ҳам ҳолини ўйланг. (Уларга ҳамдард бўлинг, қайғуринг, имкон қадар ёрдам қўлини чўзинг).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

— Қайсиси сенинг отанг? — дея яна баҳслаша бошлади ҳалиги қўшнининг ўғли.
— У танкни ўққа тутди-ку! Наҳотки сен уни кўрмаган бўлсанг? У мана бундай қилиб йиқилиб тушди-ку!..
Бола ўзини ерга отиб, отаси қай тарзда йиқилганлигини думалаб кўрсатди. У қўлларини кенг ёзганча экран қаршисида ётиб олди.
Томошабинлар беихтиёр кулиб юборишди. Бола эса кулмасди, ўлганга ўхшаб чўзилиб ётарди. Яна ноқулай вазият юзага келганди.
— Бу нимаси, қаёққа қараяпсан, Жиянгул? — деди кекса бир чўпон аёл. Ва ҳамма беихтиёр Жиянгулнинг кўзларида ёш, қайғу-алам аралаш, мотамсаро жиддий қиёфада боласи томон бораётганини пайқади.
У болани ердан кўтариб олди.
— Юр, болам, юрақол. У сенинг отанг, — деди Жиянгул оҳистагина шивирлаб ва ўзи билан бирга болани қочардан олиб чиқиб кетди.
Ой кўкка бўй чўзган эди. Тиниқ мовий тун қаърида тоғ чўққилари оқариб кўринарди, пастда эса гирдоб сингари бепоён даштлик ястаниб ётарди…
Фақат эндигина, ҳаётида биринчи бор бола жудолик дардини қалбдан тушуниб етганди. Уни ногаҳон урушда ҳалок бўлган отанинг чидаб бўлмас ғам-андуҳи чулғаб олган эди. У бирдан онасини қучиб, аламдан дод солиб йиғлагиси келди ва онасининг ҳам ўзига қўшилиб йиғлашига умидланди. Бироқ она ўзини бардам тутиб турарди. Бола ҳам муштчаларини қаттиқ қисиб, кўз ёшларини ичига ютган ҳолда йиғидан тинди.
Худди мана шу дақиқаларда аллақачонлар урушда ҳалок бўлган ота боланинг қалбидан мангу жой олди, аммо буни боланинг ўзи ҳам билмас эди.

Асил Рашидов таржимаси

“Шарқ юлдузи” журнали, 1990 йил, 1-сон

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шу дамда Аввалбек отасига меҳрибон ўғил нигоҳи билан назар ташларди; унинг нозик қалбини ҳали бошидан кечмаган аллақандай қайноқ, муқаддас бир туйғу, болаларга хос меҳр ва қувонч чулғаб олган эди. Отаси экранда гўё ўзини ўғли кузатиб турганлигини сезгандай, гўё ўзининг кинодаги бир лаҳзалик ҳаётини, ўтган урушда қаҳрамонлик кўрсатган жангчини умр бўйи эслаб қолишини ва у билан мангу фахрланиб юришни истаётгандек эди. Шу дақиқалардан бошлаб уруш болакай учун томоша майдонидан ҳақиқий уруш майдонига айланди, одамларнинг ўққа учиб қулашлари ҳам унинг учун кулгули бўлмай қолди. Уруш қизигандан-қизиб, тобора даҳшатли тус олиб борарди. Бола эса энг яқин кишиси учун, эндигина топган қадрдон кишиси учун биринчи бор қўрқиш ҳиссини туймоқда эди.
Киноаппарат чархи шириллаб айланар, уруш эса давом этарди, Олдинда ҳужумга ўтган танклар кўзга ташланди. Улар ғилдираклари билан ерни тилкалаб, даҳшат солиб, милларини бурганча йўл-йўлакай ўқ узиб боришарди. Бизнинг артиллериячиларимиз эса шу пайт ҳолдан тойиб, қурол-аслаҳаларини юқорига судраб чиқай деб қолган эдилар. «Тезроқ, тезроқ бўлинг, отажон! Танклар келяпти, танклар!» дея отасини шоширарди бола. Ниҳоят улар тўпларни тепаликка чиқариб олгач, ёнғоч буталари орасига жойлашиб, танкларга қарши ўқ ёғдира бошладилар. Танклар ҳам уларга қарши ўт очди. Улар кўпчилик эди. Даҳшатдан боланинг юраги ҳаприқиб кетди.
Гўё отаси билан бирга унинг ўзи ҳам олатасир отишмалар ичида юргандай туюларди. Аввалбек танклар қоп-қора тутун ичида ёнаётганда ғилдиракларидан занжирлари отилиб чиқиб кетганда ва рақиблар бир-бирига ўчакишиб даҳшат, адоват билан калла қилаётганларида, онасининг тиззасидан сакраб туриб кетарди. Бизнинг жангчиларимиз замбараклар ёнида ўққа учиб қулаётганларида у жим бўлиб, кесакдек қотиб қолди. Улар энди дам сайин камайиб бораётган эди. Онаси юм-юм йиғларди, унинг юзи қизиб, кўз ёшларидан жиққа ҳўл бўлиб кетган эди.
Киноаппарат бир маромда тириллаб, лентани ямлаб ютар, жанг эса давом этиб, қизигандан-қизиб борар эди. Танклар тобора яқинлашиб келарди. Отаси тўп ўрнатилган станокка энгашиб, дала телефони трубкасига жон-жаҳди билан бақирганча ниманидир айтаётган эди, бироқ суронли отишмалар ичида бирон нарсани илғаб олиш мумкин эмас эди. Мана, жангчилардан яна бири замбарак ёнига қулаб тушди: у инграганча туришга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ туртиниб яна йиқилди. Унинг қонидан ер қорайиб қолди. Ниҳоят, улардан икки киши — отаси ва бир жангчи қолди, холос. Улар яна бир бор, сўнгра қаторасига икки бор ўқ уздилар. Аммо танклар ёпирилиб келарди. Мана, замбаракнинг ёнгинасида яна бир снаряд ёрилди. Чақин ва зулмат. Бу гал ердан фақат бир киши, Аввалбекнинг отаси бош кўтарди, холос. У гандираклаганича яна замбарак сари ташланди. Ўзи ўқлаб, ўзи мўлжалга олди. Бу — у отган сўнгги ўқ эди.
Яна экранни портлаш манзараси қоплаб олди. Бу сафарги чийиллаб учиб келган снаряд отасининг замбарагини бир чеккага улоқтириб ташлади. Бироқ ҳали унинг ўзи тирик эди. У гарангсиб, ётган еридан аранг туриб, куйиб, илма-тешик бўлиб кетган уст-бошда, қўлида гранатаси билан яқинлашиб қелаётган танкка қарши чиқди. У ҳеч нарсани кўрмас ва эшитмасди. Ниҳоят, сўнгги кучини тўплади.
👇

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Булар Аввалбек учун унчалик қўрқинчли эмас, аксинча, баъзида, айниқса фашистлар ўққа учиб, кунпаякун бўлган пайтларда ҳатто завқли эди. Бизникилар қулаганда эса, бола уларнинг яна туриб, жангни давом эттириб кетишларига катта умид боғлар эди.
Умуман олганда урушда кишиларнинг ўққа учишлари ўзгача бир томоша. Уруш-уруш ўйнаган болаларнинг айни ўзгинаси, югуриб бораётиб бундай йиқилишни унинг ўзи ҳам қойиллатади. Аммо ўзига яраша азоби ҳам бор-да, тўғрими, лат ейишинг мумкин, бироқ ҳечқиси йўқ, ирғиб турасан-у, яна ҳужум бошлайсан, оғриқни унутасан. Булар эса ўринларидан турмай йиқилган буйича ербағирлаб қолишар экан. Аввалбек ўққа учишнинг ўзгача йўлини ҳам биларди. Масалан, болалардан бирининг қорнига ўқ тегди деб фараз қилайлик. Шунда у дарҳол қулаб тушмайди, аввало қорнини ғижимлаб ушлаганча букчая бошлайди, сўнгра қўлидан қуролини тушириб юбориб, секин-аста ўт устига ағанаб тушади. Орадан сал ўтиб, «мен ҳали тирикман» дея яна жангга кириб кетади. Булар эса ётган бўйича ўринларидан туришмас экан.
Киноаппарат лентани бир маромда ямлаб-ютар, уруш эса давом этарди. Энди экранда артиллериячилар пайдо бўлди. Улар қасир-қусур портлашлару бурқсиб ётган дуд аралаш оловли жанг майдонларини кечиб, тўпларни итариб-судраганча ён-бағирлардан, ўйдим-чуқурликлардан ўтиб тепалик сари танкларни тўғри нишонга олиб борар эди. Тепалик осмонни ярмисигача тўсиб турарди. Ана шу чўзилиб кетган қияликлар орқали қора қуюн, портлашлар аралаш бир тўда артиллериячилар олға томон ёпирилиб боришарди. Уларнинг бутун ҳаракатларидан, қиёфаларидан боланинг юраги ҳаприқиб, ачишиб, ифтихор туйғуларига тўлганча аллақандай даҳшатли ҳодиса юз беришини кутар эди. Тўпчилар ҳаммаси бўлиб етти киши эди. Улардан бири кўринишидан русларга ўхшамасди. Эҳтимол, онаси ишора қилмаганда, бола бунга эътибор ҳам бермаган бўлармиди. Онаси унга:
—Кўряпсанми, буниси сенинг отанг,— деб шивирлади.
Шу дақиқадан бошлаб ўша жангчи боланинг отасига айланди. Шундан бошлаб бутун фильм у ҳақда, боланинг отаси хусусида ҳикоя қилди. Отаси унинг кўзига совхоз йигитлари сингари ҳали жуда ёш кўринарди; жуссаси кичкина, кулча юзли, кўзлари эса ўйнаб турарди. Тутундан қорайиб кетган юзида кўзлари ғазаб билан ёнарди, умуман, у туриш-турмуши билан арслондай паҳлавон, чаққон, шиддатли эди. Ана: у елкаси билан тўп ғилдирагини итариб борар экан, пастга ўгирилиб қаради-да, кимгадир: «Қани тезроқ шайланинг!» дея қичқирди. Унинг қичқириғи янги портлаш овозларини босиб кетди.
— Ойи, бу менинг отамми? — сўради Аввалбек онасидан.
— Нима деяпсан? — она унинг сўзини дарҳол тушунмади.— Тинчгина ўтириб томоша қил, ана, кўряпсанми?
— У сенинг отанг, деб айтдинг-ку ўзинг.
— Ҳа, албатта, у сенинг отанг. Аммо гапирмай ўтир, бошқаларга халал берма.
👇

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#ана_холос

Хеч бўлмаса шу сохада пора йўқ деб ўйлаган бўлсангиз керак

Тошкент вилоятида “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи пора билан ушланди

У тадбиркордан дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига $2 минг талаб қилган.

Yangi Davr maktabi -
@yangidavr_school
Биз билан булинг👇
/channel/bagdaddrivers

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚИММАТГА ТУШГАН!
Уҳуд кунида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни(бошқа ривоятда Убай ибн Каъбни) шаҳид бўлганлар ва ярадорлар ичидан Саъд ибн Рабиъни қидиришини, агар топса у зотнинг номларидан унга салом айтиб ўзини қандай ҳис қилаётганини сўрашини тайинладилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ўликлар орасидан уни қидиришни бошлади. Охири уни топди. Ҳали жони узилмаган экан. Етмиш жойидан жароҳатланган экан. Зайд розияллоҳу анҳу унга деди:
- Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сенга салом айтдилар. Ўзингни қандай ҳис қилаётганингни сўрадилар!
Саъд розияллоҳу анҳу деди:
- Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳам, сенга ҳам саломлар бўлсин. У зотга айтгинки, мен жаннатнинг ҳидини ҳис қилаяпман. Қавмим бўлмиш ансорларга тайинлагинки, агар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса қилса улар учун Аллоҳнинг олдида узр йўқ!
Шу сўзларни айтиб Саъд розияллоҳу анҳунинг жони узилди!

Бизга бу дин қандай етиб келганини билдингизми?!
Бу дин бизга бадани душман ўқидан ғалвирга айланган саҳобалар танаси устидан ўтиб келган.
Бу дин бизга саҳобаларнинг Набий алайҳис саломнинг қўйинларига тўккан моли устидан ўтиб келган. Биргина Усмон розиёллоҳу анҳу бир ғазотда қўшиннинг учдан бирини жиҳозлаб берган эди.
Бу дин бизга саҳобаларнинг мустаҳкам ақидаси орқали ўтиб келган. Меърож ҳақидаги мушриклар етказган хабарни Абу Бакр розияллоҳу анҳу эшитганида уларга: "Агар буни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган бўлсалар рост айтибдилар!", деб заррача иккиланмай жавоб берган эди.
Бу дин бизга саҳобаларнинг жасорати билан етиб келган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳижрат қилаётиб мушрикларга шундай деган эди:
"Ким хотини бева, фарзандлари етим қолишини истаса йўлимни тўссин!".

Бу дин жуда қимматга тушган. Уни зое қилмайлик!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ota onamning sochlaridagi oq dog’lar menman …

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Зўр муштлашганга – Tahoe, бозорда овқат сотганга – тепки!

⚡️ Бокс бўйича зўрлигини кўрсатиб келган Исроил Мадримовга қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ Tahoe автомобили совға қилинибди.

❓ Ўйлааааб қоламанда, Майк Тайсон, Эвандер Холифилдларга ҳам Оқ уйнинг дарвозаси ёнида Ford машиналари, уйлар беришармикин? Барака топгур, рингга чиқсанг, ўзинг учун муштлашгансан. Пулини жарақлатиб олгансан. Бўлдида энди, болам!

😡 Tahoe тантанавор топширилаётган пайтда интернетда бир видео тарқалди ва кўпчиликнинг қалби зирқиради. Бозорда овқат сотиб ўтирган аёлларнинг тоғоралари лойга ағдариб ташланди, ўзлари судраб ҳайдалди. “Ўғирлик қиляпманми мен? Ишласам бола чақам учун иккита нонга ишлайман, рўза кунлари шунча хор қиласанми?” йиғлади аёл...

🤷‍♀️ Қизиқ, битта боксчининг кўнглини овлаш учун неча кишини қақшатиш керак бўларкин?

P.S.: Мадримов мардлик қилиб, шу мошинани сотиб юборсада пулларни муҳтожларга хайрия қилса, тан бераман ва узр сўрайман!

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Iftorlik paytigacha ozroq yaxshi kayfiyat ulashay dedik 😊

Yana kimni qizi shunaqa? Havas qilganlar bormi ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

⚡️Google sun’iy intellekt ishlab chiquvchi xodimlari uchun yangi ofis qurdi, lekin u yerda Wi-Fi o’rnata olmadi. Endi ishchilar Ethernet kabellarini noutbuklariga ulashlari yoki o'z telefonlaridan internetni tarqatishlari kerak bo’lmoqda.

Muammo ofis tomida — u to’lqinsimon dizayni tufayli butun Wi-Fi signalini yutib yubormoqda. Ko’p milliard dollarlik kompaniya muammoni oddiygina hal qildi: xodimlarni shunchaki yaqin atrofdagi kafeda o’tirib ishlashga yuborishyapti.

Kuchli sun’iy intellekt ishlab chiqadigan gigant kompaniya bitta Wi-Fi'ni ishlata olmasaya, qiziq :)

📟 DigiTech

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Сиз кўриб турган, “The Fortunate Slave” ("Омадли қул") деб номланган мазкур портрет оддий сурат эмас. Унда акс этган Айюб Сулаймон Диалло 1701 йилда Сенегалда, тақводор оилада туғилган (https://en.m.wikipedia.org/wiki/Ayuba_Suleiman_Diallo). Айюбдаги фавқулодда истеъдод эрта назарга тушди: у болалигиданоқ Қуръони каримни тўлиқ ёд олди, Исломий фиқҳнинг асосий мактабларидан бўлган Малики мадҳабдан воқиф бўлди.

Айюб Сулаймон навқирон ёшида африкалик қул савдогарлари қўлига тушиб, 1731 йилда Америкага сотиб юборилади. Мэриленд штатидаги тамаки плантацияларига эгалик қилувчи хонадонда қулликка мажбурланган Айюб машаққатларга қарамасдан кундалик ибодат ва исломий амаллардан воз кечмади. Хонадон эгалари уни таҳқирлашар, намоз маҳали унга ахлат отишар эди. Унинг қочишга уринишлари бесамар кетди. Бир гал уни қамоққа ташлашди.

Айюб Сулаймон қамоқхонада Томас Блуэт исмли инглиз ҳуқуқшуноси билан учрашади. Ёш африкаликнинг тақводорлиги, саводи ҳамда ақл-заковати, эътиқодига садоқати Блуэтни бағоятда таъсирлантиради. Ҳуқуқшунос кейинчалик ўзининг "Касбим билан боғлиқ айрим хотиралар" номли китобида Айюб Сулаймон тўғрисида шундай ёзади:

“У бетакрор хотира соҳиби эди; ўн беш ёшида Қуръонни ёддан сўзма-сўз айтар эди…”

Тақдир тақозоси билан, Айюбнинг қамоқхонада отасига ёзган мактуби Англияга бориб қолади. АҚШ нинг Жоржия мустамлакаси асосчиси Жеймс Эдвард қўлига тушган арабий тилдаги мактубни таржима қилдириш учун Окфордга йўл олади.

Жеймс Эдвард мактубнинг баён услуби, ҳуснихат ва Айюб тасвирлаган машаққатлардан ниҳоятда ҳаяжонланади. Ёш ҳомили Қуръон билан тезроқ учрашиш истагида Жеймс зудлик билан Айюб Сулаймонни харид қилади ва озод инсон сифатида уни Англияга чақиради.

1733 йилда Англияга етиб келган Айюб инглиз киборлари каби тантанали кутиб олинади. Гарчи, қораларга маҳаллий аҳоли билан сўзлашиш тақиқланган бўлса ҳам, Айюб бундан мустасно эди. Африкаликларга паст назарда қараш, уларни ақлан қолоқ деб ҳисоблаш бу ерда оддий ҳақиқат бўлган. Айюб Сулаймоннинг насроний ва яҳудий руҳонийлари билан баҳслари тез орада Лондоннинг энг қизиқ томошаларидан бирига айланади.

Айюб Сулаймон нутқларида барча инсонлар тенг қилиб яратилгани, эътиқоднинг замири инсонийлик, адолат жамиятнинг бош эҳтиёжи эканига урғу қаратади. Ёш мусулмоннинг диний билимлари, тақвоси ҳамда илгари сураётган далиллари илмий давраларда ҳурмат қозонади. Бундан таъсирланган Жеймс Эдвдард Жоржияда бир муддат қулликни тақиқлаб ҳам қўяди.
Айюб Сулаймоннинг таниқли сурати 1734 йилда -- она юртига қайтиш олдидан рассом Уильям Ҳоар томонидан чизилган.

Портрет ёруғлик ва сояларнинг маҳорат билан тасвирланиши эвазига жонлидек тус олган. Бироқ, суратнинг ўзига хослиги бу эмас.

Ўн саккизинчи асрда африкаликлар иштирокида ишланган суратларга эътибор қилсангиз, қиёфаларнинг нотабиий, жиркантирадиган қилиб ёки қораларнинг оқ танлиларнинг фонида тасвирланганига гувоҳ бўласиз. Ирқий нотенглик ва камситилиш санъатда ҳам йўл қўйилгани -- ҳақиқат.

Айюб Сулаймоннинг суратига боқинг: салобати ва нигоҳидаги ишонч ҳар қандай инглиз киборини доғда қолдиради. Унинг қалбидаги эътиқод суратда намоён бўлган. Мазкур портрет африкалик мусулмон, собиқ қул инглиз киборлари каби акс эттирилган илк санъат асаридир. Бу ўзига хослик Айюб Сулаймоннинг қад-қоматини тутиши, қатъий ишонч мавжуд кўзларида акс этган.

Аммо, суратдаги бош ўзига хосликка энди тўхталамиз, бу -- Айюб Сулаймоннинг бўйнида осиғлиқ жилд. Унда ўзи ёддан қайта кўчирган Қуръони карим нусхаси сақланар эди. Айюб унинг суратини солишлари учун икки шарти борлигини айтган. Бири, миллий-анъанавий одми кийимда бўлиши, иккинчиси -- уни муқаддас китоб билан тасвирлашлари керак эди. Шу тахлит Ғарб тасвирий санъатида илк маротаба Қуръон туширилган мусулмон портрети ишланган.

Икки йиллик машаққат ва хўрланишларга қарамасдан африкалик бу йигит эътиқоди, ўзлиги ва илмини йўқотмади. Ўз навбатида, эътиқоди, илми ва амали унинг ҳаётини сақлаб қолди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ўз она тилига эътиборсизлик ва уни менсимаслик ўтмишда кўп кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлган. Улар орасида қуйидаги мудҳиш воқеа жуда ҳам таъсирли.

1812 йилда Наполеон Бонапарт армияси Россияга бостириб киради. Бу вақтга келиб рус зодагонлари француз тилида мулоқот қилишни урфга киритиб олишганди. Айни шу жиҳат урушда уларга жуда қимматга тушган.
Чунки, тунда қўриқчилик қилаётган оддий аскарлар французча сўзлашаётган ўз офицерлари ва зодагонларини душман деб ўйлаб уларга қарата ўқ узаверишган.
Натижада кўплаб французпараст руслар тилларини тишлаб асфаласофилинга равона бўлишган.

Дўстлар, ўз она тилимизни ҳурмат қилайлик!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bu yigitlarni 2 ta videosini ko’rdim insonni o’ylantiradigan darajada video ishlashibdi .

Do’st haqida menimcha bunday do’stlar yuz mingdan bitta bo’lsa kerak.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Францияда тахминан эллик йиллар олдин бир киши яшарди. Унинг исми Иброҳим бўлиб, ёши элликларда эди. У озиқ-овқат дўконида ишларди.

Дўкон шундай бир бинода жойлашган эдики, ундаги бир хонадонда яҳудий оила яшарди. Ва бу оилада Жад исмли бола бўлиб, унинг ёши еттида эди.

Жад дўконга уйининг кундалик эҳтиёжлари учун ҳар кун келишга одатланган эди. Ва ҳар гал Иброҳим амакини чалғитиб, шоколад ўғирлаб кетарди.

Аммо бир куни чиқаётиб, шоколад олишни эсидан чиқарди. Шунда уни Иброҳим амаки чақириб, бугун шоколад олишни унутганини айтди!..
Жад қўрқиб кетди. Чунки бу сирни Иброҳим амаки билмайди, деб ўйларди. Тезда Иброҳим амакидан узр сўраб, энди шоколад ўғирламасликка ваъда берди. Унга Иброҳим амаки:

– Йўқ, ҳеч қачон ўғирлик қилмасликка, ҳаётингда қайтиб бирор нарса ўғирламасликка менга сўз бер! Чиқаётиб яна битта шоколад ол, у – сенга, – деди.

Бола севиниб кетди ва дарҳол рози бўлди.

Орадан йиллар ўтди. Бу ватқ давомида Иброҳим амаки яҳудий бола – Жаднинг отаси, онаси ҳамда дўстига айланди. Жад бирор-бир ташвишдан ёки қийинчиликлардан сиқилса, Иброҳим амакининг олдига келиб, унга қийинчиликлари ҳақида арз қиларди. Унинг шикояти тугагач, Иброҳим амаки ўз тортмасидан қандайдир китоб чиқарар ва Жадга бериб, ундан таваккалига бирор-бир саҳифасини очишини сўрарди. Жад саҳифани очгандан кейин Иброҳим амаки ундан икки бет ўқир, кейин китобни ёпар ва дуо қиларди. Бундан болакайнинг кўнгли таскин топар, тинглаб ўтиришининг ўзида ташвишлари узоқлашар, фикрлари тиниқлашиб, руҳан енгил тортганча уйига қайтарди.
Икки дўстнинг ҳаёти бир неча йил шу тарзда кечди. Ўн етти йилдан сўнг Жад 24 ёшга кирди, Иброҳим амаки бу пайтда 67 ёшда эди.

Иброҳим амаки вафот килди. Вафотидин олдин сандиғини фарзандларига қолдирди. Сандиқ ичига Жад ҳар гал уни зиёрат қилганида ўқийдиган китобни солди. Ушбу китобни унинг номидан Жад исмли яҳудий йигитга ҳадя қилишларини васият қилди. Жад Иброҳим амакининг вафотини унинг ўғиллари сандиқни олиб келганида билди, қаттиқ хафа бўлди. Шунда Иброҳим амакининг дўстона муносабати билан бирга қийинчилик онларида ўзини қандай ҳимоя қилгани кўз олдидан бир-бир ўтди...

Кунлар ўтди. Кутилмаганда Жад яна қийинчиликка дуч келди. Шунда Иброҳим амакини эсларкан, ўзига ташлаб кетилган сандиқ хаёлига келди. Сандиқни очиб, ундан ҳар гал Иброҳим амакини кўришга борган пайтларида очган китобини топди.

Жад китобни очди, лекин араб тилида ёзилганини кўрди, у бу тилни билмас эди. Ўйлаб-ўйлаб, тунислик биродарининг олдига борди. Ундан икки саҳифа ўқиб беришини сўради. Дўсти ўқиб берди. Жад ўзининг қийинчилиги ҳақида дўстига айтиб бергач, у Жадга ечимни топиб берди. Жад ҳайратга тушди ва ундан сўради:

– Бу қанақа китоб?

Тунислик деди:

– Бу – Куръони карим, мусулмонларнинг китоби.

Жад яна сўради:

– Қандай қилиб мусулмон бўлади?

Тунислик деди:

– Шаҳодат айтиш, шариатга эргашиш билан.

Жад шаҳодат қандай айтилишини ўргатишини сўради. Сўнг:

– Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадур Росулуллоҳ! – деди...
Жад мусулмон бўлди ва исмини “Жадуллоҳ Қуръоний” дея ўзгартирди. Бу исмни ушбу илоҳий китоб шарафига танлади, қолган ҳаётини Қуръони карим хизматида ўтказишга қарор қилди. Жадуллоҳ Қуръонни ўрганди, унинг маъноларини тушунди. Сўнг Европада Аллоҳнинг йўлига чақиришни бошлади, ҳаттоки унинг қўлида яҳудий ва насронийлардан 7 мингдан кўпроқ киши мусулмон бўлди.

Бир кун у эски варақларни кўзидан кечираётиб, Иброҳим амаки унга берган Қуръонни очди. Шунда унинг бош саҳифасидан сўнг дунё харитаси қистирилганини кўрди. Харитада Африка қитъасининг устига Иброҳим амакининг имзоси билан қуйидаги ояти карима ёзилганини кўрди:

“Аллоҳнинг йўлига ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат ила чақир!”

Жадуллоҳ ўзига келгач, ишонч ҳосил қилдики, бу Иброҳим амакининг унга қилган васиятидир. Бу гўзал васиятни амалга оширишга қарор қилди. Европани тарк этиб, Аллоҳнинг йўлига чақириш учун Кения, Судан яқинига, Угандага ва унга яқин давлатларга борди. Унинг қўлида 7 миллиондан кўпроқ халқ Исломга кирди.

Қуръонийнинг ўлими

Жадуллоҳ Қуръоний – ҳақиқий мусулмон, оташин даъватчи.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​БИР МУҲАББАТ ҚИССАСИ

Абу Ос Пайғамбар алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин олдиларига бориб, катта қизлари Зайнабнинг қўлини сўради. (ОДОБ)

Унга Пайғамбар алайҳиссалом:
- Ўзидан рухсат олмагунимча бу ишни қилмайман, - дедилар. (ШАРИАТ)

Пайғамбар алайҳиссалом Зайнабга:
- Холангнинг ўғли қўлингни сўраяпти, унга тегасанми? - дедилар.
Зайнабнинг юзлари қизарди ва табассум қилди. (ҲАЁ)

Пайғамбар алайҳиссалом қизлари Зайнабни Абу Осга узатдилар. Шу билан бир муҳаббат қиссаси бошланди. Улардан Али ва Умома дунёга келди.

Кейин бир катта муаммо пайдо бўлди. (ЭЪТИҚОД)

Пайғамбар алайҳиссалом пайғамбар бўлиб юборилдилар. Абу Ос сафарда эди. Сафардан қайтганида хотини Зайнаб мусулмон бўлган эди. Зайнаб унга:
- Муҳим янгилик бор, - деди. Абу Ос ўрнидан туриб, чиқиб кетди. (ЭҲТИРОМ)

Зайнаб даҳшатга тушиб, унинг ортидан борди ва деди:
- Отам пайғамбар бўлиб юборилди ва мен мусулмон бўлдим.
- Олдин менга айтиб, кейин бўлмабсан-да...
- Мен отамни ёлғончига чиқара олмайман-ку. Отам ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. У ростгўй ва ҳалол одам. Бир ўзим эмас, онам, ака-укаларим, амакиваччам (Али ибн Абу Толиб) ҳам, аммангизнинг ўғли (Усмон ибн Аффон) ҳам, дўстингиз (Абу Бакр Сиддиқ) ҳам мусулмон бўлишган.
- Лекин мен одамлар, хотинини рози қилиш учун қавмидан юз ўгирди ва ота-боболарига куфр келтирди, дейишларини истамайман. Айни пайтда отангни ҳам айбламайман. Тўғри тушунасан ва узримни қабул қиласан, деб умид қиламан. (КЕЛИШУВ)
- Сизни мен тушунмасам, ким тушунади? (Сизни тушунмай ўлибманми?) Лекин мен сизнинг завжангизман. То ҳақиқатни тан олишга қодир бўлгунингизга қадар сизнинг ёрдамчингиз бўлиб қолавераман. (ОҚИЛАЛИК ВА ҒАМХЎРЛИК)

Зайнаб шу сўзига 20 йил вафо қилди... 20 йил!!! (АЛЛОҲ УЧУН САБР ҚИЛИШ)

Ҳижрат пайтида ҳам Абу Ос ҳали Исломга кирмаганди. Зайнаб Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига бориб:
- Эрим билан қолишимга рухсат беринг, - деди. (МУҲАББАТ)
Пайғамбар алайҳиссалом рухсат бердилар. (МЕҲРИБОНЛИК)

Бадр ғазоти. Абу Ос урушга Қурайш сафида чиқди. Эр отага қарши урушади. Бағри қон Зайнаб йиғлаб-йиғлаб, шундай дуо қиларди:
- Аллоҳим, отамни йўқотиб қўйишдан ҳам, боламнинг етим бўлиб қолишидан ҳам қўрқаман. Шундай кун келишини бошимга солма! (ҲАЙРАТ ВА УМИД)

Абу Ос Бадр жангида асир тушади. Зайнаб отасининг ғалабасидан қувониб, Аллоҳга сажда ва шукр қилади. Эрининг асир тушганини эшитиб, уни қутқариб олишни ўйлайди. (ОҚИЛАЛИК ВА УЗОҚНИ КЎРА БИЛИШ)

Эрини қутқариб олишга онасидан қолган бўйнидаги тақинчоқдан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўша тақинчоқни Абу Оснинг укасидан бериб юборди. Пайғамбар алайҳиссалом асирларни фидясини олиб қўйиб юбораётганди. Хадича онамизнинг тақинчоқларига кўзи тушиб:
- Бу кимнинг фидяси? - деб сўрадилар.
- Абу Ос ибн Рабиъники, - деб жавоб беришди. Пайғамбар алайҳиссалом йиғладилар ва:
- Бу Хадичанинг тақинчоғи эди, - дедилар. (ВАФО)
Кейин ўринларидан туриб:
- Эй одамлар, куёвимиздан ҳеч ёмонлик кўрмагандик, уни шундоқ қўйиб юборсам майлими? - дедилар. Ҳамма:
- Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дея жавоб қайтарди. (АСКАРЛАР ОДОБИ)
Пайғамбар алайҳиссалом унга тақинчоқни бера туриб:
- Зайнабга тайинла, онаси Хадичанинг шодасини эҳтиёт қилсин, - дедилар. (КОФИР БЎЛСА ҲАМ УНИНГ ХУЛҚИГА ИШОНЧ БИЛДИРИШ)
Кейин Абу Осга, сенга бир сирни айтай, дея уни бир чеккага тортдилар-да:
- Эй Абу Ос, Аллоҳ менга муслимани кофирдан ажратишни буюрди, қизимни ўзимга қайтариб юборасанми? - дедилар.
- Хўп, - деди Абу Ос. (ЭРКАКЛИК)
Зайнаб Абу Осни Макка остонасида кутиб олди. Абу Ос унга:
- Мен кетаман, - деди.
- Қаерга?
- Мен эмас, сен отангнинг олдига кетасан. (ВАЪДАГА ВАФО)
- Нима учун?
- Иккимизни бир-биримиздан ажратиш учун. Бор, отангнинг олдига кет.
- Сиз ҳам мусулмон бўлиб, мен билан бирга кетмайсизми?
- Йўқ.
Зайнаб ўғли ва қизини олиб, Мадинага кетди. (ИТОАТ)

Олти йил совчилар кети узилмади. Эрининг келишини умид қилиб, ҳаммасига рад жавобини берди. (ВАФО)

(давоми кейинги постда)
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
t.me/IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Siz nima sovg’a bermoqchisiz ?
Ayollarga bahona o’tmaydi 😎

Читать полностью…
Подписаться на канал