hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Sogʻinchning ismi - Ona.
Uning yana ismi juda ham kam sonli kishilargagina tanish, lekin u joylashgan yurtning ismi - Oʻzbekiston. Sogʻinchning ikkinchi ismi - Oʻzbekiston.

Alloh Sogʻinchlarimni doim ofiyatda qil. Har birining ostonasini koʻzga surib, omonlikda koʻrishishni nasib et. 🤲🌹🕊🌹


/channel/ilmSafariAmman

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#уламолар
ОТА-ОНА АФЗАЛМИ ЁКИ УСТОЗ?

Шайхулислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Кунларнинг бирида Мисрнинг катта фақиҳларидан бўлмиш шайх Абдулаҳад Азҳарий каминанинг ҳузурида меҳмон бўлдилар ва бир мажлисда кўпчилик жамоатнинг олдида ниҳоятда гўзал тарзда Қуръон қироат қилдилар.Сўнгра ўзаро суҳбат бошланди.
Шунда мажлисда ўтирганлар ўртасида “Қуръон Араб диёрида нозил бўлган,Мисрда қироат қилинган ва Ҳинд диёрида тушунилган”,-деган гап айлана бошлади.

Бу гапни эшитгандан сўнг Абдулаҳад Азҳарий ўзлари билан бўлиб ўтган қуйидаги воқеани сўзлаб бердилар:
“Бир куни мен Масжиди Набавийда ҳозир бўлдим.Айрим мухлис уламолар каминани юқорига ўткизиб,уларга насиҳат қилишимни айтдилар.Уларга ваъз қилганимдан сўнг ўзаро савол-жавоблар бошланди.Шу орада кимдир “Устознинг мартабаси улуғми ёки ота-онанинг мартабасими?”,-дея савол берди.
Мен:
“Баъзи уламолар узтознинг мартабаси улуғ эканини ёзганлар.Чунки ота-она фарзандни пастликка,яъни дунё тарафига юришига кўмаклашсалар, устоз эса, болани пастдан юқорига кўтарилиши йўлида меҳнат қилади”,-деб жавоб бердим.
Шунда ўрта ёшли бир киши:
“Сизнинг бу жавобингизни тушуна олмадим”,- деди.
Мен унга:
“У ҳолда ўзингиз тушунтириб беринг”,-дедим.
У киши деди:
“Саҳобалар замонидан буён аввало, Аллоҳнинг китоби,сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатлари,сўнгра саҳобаларнинг амаллари ва охирда қиёс жорий бўлиб келмоқда.
Сиз юқорида айтган гапингизда биринчи қиёсдан далилландингиз.
Ҳолбуки, ота-онанинг мартабаси насс (яъни ояти карима) билан собит бўлган.Сиз келтирган далил эса,қиёсдир.Зеро, Қуръони карим бирор нарсанинг фазилати борасида ворид бўлган бўлса ва унинг хилофига бошқа бир насс (матн) келмаган бўлса, у ҳар ҳолатда афзал саналади”.
Бу гап мен учун катта дакки каби бўлди ва ўзимга ўзим бу дакки етишига қандай йўл қўйдим, деб ўйлай бошладим.Ваҳоланки, усулий қоидага биноан, бирор нарсанинг фазилати ёки савоб ҳамда азобга ҳақли бўлишини исбот қилиш учун дарҳақиқат насс (яъни ояти карима) бўлиши ёки муттасил санад билан келган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари лозим бўлади.
Кейин мен у кишига:
“Ҳақиқатда, мендан хато ўтибди.Бу борада яна тушунча берсангиз”,-дедим.
У киши деди:
“Абу Лаҳабнинг Сувайба исмли озод қилган чўриси бор эди.У бир неча кун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни гўдаклик чоғларида эмизганди. Кейинчалик,Сувайба бир бор ташриф буюрган вақтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг муборак саллаларини унинг йўлига ёздилар ва у аёлга жуда юксак эҳтиром кўрсатдилар. Ўйлаб кўрингчи,сут эмизганга шунча ҳақ берилса, туғиб, катта қилган кимсага қандай улкан ҳақдорликлар бўларкин?
Бошқа жиҳатдан қараганда,ҳазрати Жаброил алайҳиссалом бир эътибордан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг устозлари бўладилар.Лекин, Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига ташриф буюрганларида юқоридаги каби икром қилиш ҳолати кузатилмаган”.
Кейин мен дедим:
“Мен сизнинг жавобингиздан хотиржам бўлдим.Аллоҳнинг каломи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амалларидан сўнг менга бошқа бирор нарса зарур эмас”.
Сўнгра у киши чиқиб кетди.
Мен:
“Эҳтимол,у киши катта фақиҳ олим бўлса керак”,-деб ўйлаб қолдим.
Шунда мажлисда ўтирганлар:
“Бу киши Ҳиндистондаги Дорул-улум Девбанднинг ҳадис фанидан устози шайх муфтий Саид Аҳмад Боланпурий* бўладилар” дейишди. (Мажалису Усмоний)дан.
Абиев Ҳикматуллоҳ
“Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом ноиби.
fitrat.uz

*Устоз Ёрқинжон домла рохимахуллох сўнгги пайтларда қилган кўпгина сухбатларида: "Хазрат домлам айтдилар...",-деб шу кишини айтардилар ва
"Сунани Термизий"га ёзган шархларидан илмий маърузалар қилардилар.
Аллоҳ икковларини ҳам ўз рахматига олсин!
Омийн!
20/05/2023 йил.
Odilhon Aliev

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bolalaringizni begona bilan ketmaslikni o'rgating!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Хаётий.
Ўқишни тугатишим билан ишга жойлашгани ҳам қўймай дадамнинг танишига узатишди. Куёв бўлмиш мусиқа билим юртини тугатган, дунёқараши кенг, хушмуомала йигит бўлиб, биринчи учрашувдаёқ кўнглимга ўтиришди. Тўйдан олдин одамларнинг қайноналар ёмон бўлади, минг қилсанг ҳам келинни ўз фарзандидек кўрмайди деган ваҳималарини кўп эшитганим учун бегона уйда бироз чўчиб юрдим… Лекин қайнонам на муомаласи, на муносабати билан ёмонлик қиладиганга ўхшамасди. Аксинча, кундан-кунга у кишини ўз онамдек яхши кўриб борардим. Айниқса, биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимда қайнонамни янада яқиндан билганман. Маҳалладаги бошқа келинлар инқиллаб каллаи саҳарлаб кўчага сув сепиб, супуриб юрса, қайнонам оғироёқ ҳолингизда ҳар куни челак-челак сув кўтаришингиз шартмас, тонг-саҳардан турманг, бироздан кейин қайнсинглингиз ёки ўзим супириб оламан, деб қўймасди. Уйдаги оғир ишларни ўғлига айтиб қилдирар, хотининг ҳомиладорлигида яхши қарасанг, болаларинг соғлом бўлади, аксинча қилсанг, эртага умринг болаларингни дўхтирма-дўхтир олиб юриш билан ўтади. Кун бўйи тик оёқда иш қилиб, асаблари чарчаган аёлнинг боласи ҳам инжиқ, йиғлоқи бўлади, деб тушунтирарди. Турмуш ўртоғим баъзида Ойи, келинингизни жуда эркалатиб юборяпсиз, эртага дангасаликка ўрганиб қолса, ўзингизга малол келади, деб кулиб қўйса, қайнонам: Ишинг бўлмасин, келинимнинг фаросати жойида, деб қўярди. Қўшни келинларнинг менга роса ҳаваси келарди. Улар ҳомиладор ҳолида ҳам иссиқ ошхонада тоғора-тоғора пишириқ пишириш, хамир қилиш, ҳовлию кўчаларни супириш, қучоқ-қучоқ кирларни ювиш каби юмушларни бажаришарди. Бизнинг уйда ҳам бу юмушлар бажариларди, фақат уни қайнонам, мен ва қайнсинглим бараварига қилардик. Бир куни қўшни келинлардан бири: Сизга мазада, қайнонангизнинг бурнидан ип ўтказиб олгансиз, ҳамма ишни ўзи қилади. Бунга қандай эришгансиз, бизга ҳам ўргатинг. Мен у ёғим оғрияпти, бу ёғим оғрияпти, деб ёлғондан инқилласам ҳам қайнонамнинг сира жони ачимайди. Артистликни қўйиб, ишингизни қилинг, биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз, дейди. Лекин сиз жуда шум экансиз, деб қолди. Уятдан ерга кириб кетай дедим. Ҳеч қанақа шум эмасман, дедиму, қайнона-келин муносабатимиз ташқаридан қандай кўринишини тасаввур этиб, хижолат чекдим. Бу гапларни ичимга сиғдиролмай қайнонамга айтдим. Улар индамай тингладиларда, кейин: Кўчани гапига эътибор берманг, туринг, кечки овқатга уннайлик ҳозир дадангиз билан эрингиз ишдан келади, деб яна ишга киришиб кетдилар. Шу тарзда аҳил-иноқ яшаб, кетма-кет фарзандлар кўрдим. Бу орада қайнсинглимни узатдик. Эрим мусиқа ўқитувчиси эди, шаҳар маданият бўлими бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Қайнонам гоҳ койиб, гоҳ яхши гапириб рўзғор ишларини ўргатди. Барча ишларни ўз зиммамга олиб, болаларни биргаликда катта қилдик. Мактабда бошланғич синфларга дарс берардим. Ишдалигимда қайнонам болаларимга қарар, уларни ўқитиш, мусиқа мактабига олиб бориш, майда-чуйда ишларни ўргатиш барча-барчаси қайнонам ўз зиммасига олганди. Уларга ўзингизни кўп уринтирманг, десак бекордан Худо безор деб қўярдилар. Лекин ҳаёт ҳаммавақт ҳам бир текис кечмас экан. Эрим кундан-кунга инжиқ, қўрс бўлиб бораётгани етмагандек бу ёқдан қайнсинглимнинг ҳам оиласи нотинч эди. У кетма-кет уч қиз фарзанд кўргани учун ўғил ниятида яна ҳомиладор бўлганди. Лекин эри эри яна қиз туғадиган бўлсанг, туғруқхонада тўғри онангникига жўнайсан, деб таҳдид қилишини қўймасди. Оиласи тинч бўлмаганга яраша соғлигини ҳам йўқотган қайнсинглимга шифокорлар туғишни тақиқлашди. Қайнонам гоҳ қизига, гоҳ ўғлига қараб, нима қилишни билмасди. Ҳар куни базму жамшидлардан ярим кеча маст ҳолда келадиган эрим бир куни менга: Учта болангни олу, уйимдан йўқол, деди. Мастликда нима деяётганини билмаяптида, деб индамай қўя қолдим. Лекин у жиддий гапирарди... Қўл остида ишлайдиган аллақандай хонандага ўралашиб қолган эрим энди кунда жанжал қилар, менга хотин сифатида ўлгудек зерикарлисан, нуқул уй-жойни қиртишлаганинг қиртишлаган, эрни кутиб олишларни, ноз-карашмаларни билмайсан! деб таъна қиларди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Фарзандларимизга ўз ватанида маоши четда ишлагандан баланд бўлган иш бериш қудратига эга бўлайлик! Фарзандларимизга яхши билим бериш имкониятидан хар бир юртдош фойдалана олар даражада кенг эшиклар бўлсин!

Ижтимоий тармокларда ру́й бераётган вокеа-ходисаларни, яъни бири у́з фарзандини йил давомида калтаклаган бу́лса, иккинчиси шафкатсизларча бир эмас, икки фарзандини бу́гиб у́лдирган иблисларни ку́риб, бир хикоя ёдимга тушди:

"Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:

- Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим.

Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир.

Фарзандларимизга илм, билим берайлик, токи мудхиш жиноятларга ку́л урмасин!

Фарзандларини гўдаклик чоғиданоқ уриб ташлайдиган ота-оналарга улуғ олим Пифагорнинг бир гапини эслатаман: «Қабрингиз устида йиғлай олишлари учун фарзандларингизнинг кўз ёшини тўкманг»

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​​​ЭНГ  ЯХШИ  AKA...

Банкнинг ёнида катта-қоп қора ўта ҳашамдор Ламборджини машинаси турарди. Унинг ёнида эса кичикина етти–саккиз яшар болакай унга тикилиб қолганди.
Кўзларини катта катта очиб  ҳаяжон ва ҳавас билан атрофида айланиб томоша қиларди.
У хайратдан кўзлар  чақнаб тикилиб қолганидан, ортидан келган қоп-қора анча қимматбаҳо элегант кастюм шим кийган йигитни пайқамай қолди.


— Ҳа болакай машинам сенга ёқиб қолдими?

Ўта замонавий кийинган соч соқоли ўзига ярашган бойвучча йигит бўлса керак, юпунгина кийинган озғингина бу болакайга менсимай қаради..
У банкдан катта пул олиб чиқаётган бўлса керак қўлида қора кейс уни бир қўлида  айлантириб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди. Сўнг эса  қўлида иккита буханка нон ушлаб олган болакайга қараб қўйди:

— Бу менинг акамнинг совғаси, у сеҳргар эмас, шунчаки энг кучли банкир, битта-ю битта укасига энг зўр машинани совға қилади-да.
— Машинангиз жуда хам чиройли ва зўр экан. Акангиз хам жуда бой экан, оҳ, қанийди мен хам.... Болакай гапини тугата олмади.
— Шунақа аканг бўлишини  хоҳладингми ? — сўради бойвучча йигит:
— Йўқ, мен худди сизнинг акангиздек ака бўлишни истайман..

Бу жавобдан йигитнинг юраги увишиб жуда ҳам ғариб бўлиб кетди, бироз ўйланиб қолди.
— Хоҳлайсанми сени айлантириб келаман?
Болакай шу қадар севиниб кетдики бахтдан сакрарди..

Машина йўлга тушди..

Қимматбаҳо чарм қопланган ўриндиқларда икки хил дунё — бирининг онги шуурида  ғиж-ғиж бойлиг-у давлат, иккинчисининг қалбида меҳрдарё муҳаббат лиммо-лим тўла икки инсон кетиб борарди.
Болакай шунақа  қимматбаҳо машинада миниб кетаётганидан мағрурланганича, кўчадагиларга ғурур билан қўл силтар экан, сал нарида кўринган кўп қаватли уйларни кўриб қўл силкиди ва:
— Ака майлими мана шу домнинг подъезди ёнигача мени олиб бориб қўйинг сиздан илтимос , у  қўшниларига хам мақтанмоқчи шекилли, деб йигит мийиғида кулиб  бош ирғади ва машинани бола айтган подъезд ёнигача олиб келиб тўхтатди..

Шундай қимматбаҳо машина подъезд ёнига келиб тўхтаганини кўриб, хамма қўшнилар деразаларидан мўралай бошлашди. Болакай ғайрат билан эшикдан тушиб йигитга ўгирилиб қаради.
– Ака беш дақиқа мени шу ерда кутиб туринг илтимос сиздан.
Ўзи эса шамолдек подъездга кириб кетди ва иккинчи қаватга уйига кирди.
Хонада эса беш яшар укачаси  қанақадир расмли китобчани варақлаб ўтирарди.
Укаси туғма оёқ фалажлиги билан туғилганди. У хеч қачон юра олмасди, фақат ногиронлар аравачасига  боғланиб қолганди.
Акаси укасини бир амаллаб кўтариб ташқарига олиб тушди.
«Қара кўрябсанми  Санжар, қара қанақа  дахшат зўр машина , мана бу аканинг акаси укасига  совға қилибди! Сўнг эса гўёки қасамёд этаётгандек ишонч билан укасига қаради:
-- Мен катта бўлсам бой бўламан , кейин сенга хам худди шундай зўр машина совға қиламан. Кейин уйдан магазинга магазиндан уйга бемалол бориб келаверамиз!  Сенга  кўп  ўйинчоқлар сотиб оламиз..
Кейин эса машинангда Худонинг уйига бориб  сеннинг  оёқларингни тузалиб кетишини  сўраймиз».

Йигит ҳўнграб йиғлаб юборди ва машина эшигини очди:
— Кутиб нима қилдик? Мана менинг машинам борку, сизларни магазинга ҳам элтиб қўяди.. Агар сўраб суриштирсак Худонинг олдига ҳам йўлни топамиз ….

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

МАСЖИД

"Диёримда калишимни ўғирлашди. Уларнинг диёрида эса қалбимни...

Шарқий Европада жойлашган мен яшайдиган Болқон ерларида бир масжид бор. У масжидда шанба ва якшанба кунлари қуръон ёдлаш дарслари бўлади. Аввал мен бу кунни оддий кун деб ўйладим.
Имом ўтиради. Болаларга қуръонни талқин қилади. Уларнинг хатоларини тузатади. Бу биз барча араб давлатларида кўришга одатланган тақлидий услуб.
Шомни ўқиб масжиддан чиқмоқчи бўлганимда болачалар намоз ва зикрдан сўнг қимирлашиб қолишди. Масжид хонақосининг олд томонини ўйин майдонига айлантиришди. Дарҳол теннис столи олиб келиб ўрнатишди. Ракеткаларни қўлга олишди. Масжид бир зумда хурсандчилик ва сурурдан карнавал залига айланди.
Масжид имоми ҳам худди болаларга ўхшаб қолган эди. У энди сал олдинроқ болалар уни қўлини ўпаётган устозга эмас, болалардан бирига ўхшар эди. Уларга таажжубланиб қараб турган эдим устоз менга яқинлашди ва деди:
"Ўйлайманки сизнинг араб диёрингизда масъуллар бизни шу ҳолда кўришса аниқ бидъатчи ёки фосиққа чиқаришар эди".
Унинг нима демоқчи эканлигини билдим. Унга дедим:
- Нима демоқчи эканлигингизни англадим. Аммо менга бу масжиддаги янги тарбия услубингиз ҳақида гапириб берсангиз.
У деди:
- Ҳаммаси оддий. Мунофиқликни ўлдирмоқчимиз.
Субҳаналлоҳ! Мен кутмаган жавоб бўлди. Мен мутахассис сифатида, йигирма йиллик тажриба эгаси сифатида барча услуб ва йўналишларни биламан деб ўйлар эканман.
Ундан сўрадим:
- Қандай қилиб?!
У деди:
- Сизда болалар қуръон ёдлатиш мактабларига ўқишга киради. У иймоний муҳитда ўқийди. Сўнг ҳар қандай бола каби ўзининг болалик рағбатларини қондириш учун кўчага чиқади. Дўстлари билан ўйнайди. У ўз истакларини тартибга солинмаган шароитда қондиради. Сўкишлар, фаҳш сўзлар, жанжаллар...
У ўз рағбатларини қондириш учун шу шароитга мослашишга мажбур бўлади. Қуръон ёдлатиш мактабига келса диндорлик йўлини, қуръон одоблари ила адабланиш йўлини тутади. Чунки у ерда ундан шуни талаб қилишади. Бола ўзгарувчан ҳолатда яшайди. Бу эса мунофиқликка олиб боради. Болаларимизни нима учун масжидда тарбиялашимизни, қуръон ёдлатишимизни, улар билан масжидда ўйнашимизни ва дарс қилишимизни сабабини энди англадингизми?! Ислом сизларда, араб диёрларида нозил бўлган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бутун ҳаётлари масжидда эди. Ҳатто жиҳодга кетаётиб Оиша онамиз билан мусобақа ўйнаган эдилар. Сиз эса динимиздан фақатгина жасадини олдингиз. Руҳини эса ташладингиз.
Унинг гапларини эшитиб кўзларимга молик бўла олмадим.

Европадаги ислом марказларидан бирига ўз боласини исломга кириши учун олиб келган ғайридин она ёдимга тушди. Бола имомнинг ҳузурига кирганида имом сўради:
- Ким билан келдинг?
- Онам билан. У киши ташқарида турибдилар.
- Нега сен билан кирмадилар?
- У киши мусулмон эмаслар.
Имом ажабланиб боладан онасини олиб киришини сўрайди. Аёл кирганида имом сўрайди:
- Ўғлингизнинг айтишича, сиз мусулмон эмас экансиз. Унда нега ўғлингизни мусулмон бўлишини истаяпсиз?
Аёлнинг кўзлари ёшга тўлиб деди:
- Бизнинг бир мусулмон қўшнимиз бор. Уни фарзандим тенги фарзанди бор. У чиқса ҳам, кирса ҳам онасининг қўлини ўпади, салом беради. Ўғлимни ўшанга ўхшашини истайман".

Азизлар!
Фарзандларимизга диннинг асосий қисми бўлмиш руҳиятни, муҳаббатни, бағрикенгликни, юмшоқликни, кечиримли бўлишни ўргатайлик.

Абдулкарим Муҳаммадий.
"Турма нозирининг Болқон ерларига қувилиши" китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#МЕН_ЎН_ОЛТИ_ЙИЛ_КУТГАН_ШАҲОДАТ

-Она мусулмон бўлинг!
-Овозингни ўчир! Мен сени туққанманми сен мени туққанмисан?
-Сиз мени туққансиз!
-Унда менга ўргатма! Даданг қайси динда кетган бўлса мен ҳам шу диндаман!
-Хўп.

Шу тахлит орадан йиллар ўтаверарди.
Яна даъват бошлардим.
Онам: Мусулмончиликда мажбурлаш йўқ деб айтишган экан тўғрими шу?
-Ҳа.
-Унга тинч қўй мени.

Яна вақтлар ўтаверарди.
-Она бир китоб ўқиб берайми?
-Диний бўлса керакмас.
-Майли.

Шунга қарамай она-ўғилнинг ораси доим яхши бўлиб келган.
Онам ўзи мусулмон бўлмасада саҳарлигимни, ифторлигимни тайёрлаб бераверарди.
Жойнамозларимни ювиб, жумаларга кузатиб, таровеҳларга чиққанимда қувонган ҳам онам.
Ҳеч ким пайғамбарликни даъво қилаётгани йўқ аммо онам ўз вақтида менинг Абу Толибим эди, ўз ўрнида акамнинг ҳам.
Акам мусулмон бўлгани ортидан отамдан эшитмаган хақорати қолмаган шўрлик онамнинг.
Қариндошларнинг сиқуви, отам ва акам аро икки ўт орасида қолган волидам...
Мен мусулмон бўлганда ҳам онамга қаттиқ босим бўлди.
Кейинчалик феълим билан ҳаммасини енгдим.
Онам шу динсиз яшай олмаслигимни кўргач ҳамманинг овозини ўчирди.
Менга биров теголмайдиган, гапиролмайдиган бўлди.
Катта оғамнинг кўчадан овози келса, қўрқиб пешинни саккизинчи ракаатидан бузишларим ҳам, жумага чиқишни яширишларим ҳам якун топди.
Аммо онамнинг ўзи мусулмон бўлмади.
Франциядаги қариндошларимиздан ва катта акам билан ораси бузилишидан қўрқди.
Мен узоқ йиллар роппа роса ўн олти йил қўрқувда яшадим.
Ҳар тонг онам вафот этмадимикан деб уйғонардим.
Ҳар кеч онам эртага уйғонармикан деб қўрқиб ёстиққа бош қўярдим.
Ҳар ким мен хақимда нима деб ўйласа ўйлайверсин лекин мен онамни қандай кўмаман деб сиқилардим.
Аввало ким қачон вафот этишини бир Аллоҳ билади аммо ҳаётий хақиқат шуки ё ўғил онасини кўмади ё она ўғлини тупроққа қўяди.
Насроний ҳолатда ўлса қабрининг устига ҳоч қўямизми, онам жанозасиз қоладими, қабрининг бошида тиловат қилолмайманми хажжи бадални ўтай олмайманми... Ҳаёлларимнинг андуҳларимнинг чегараси йўқ эди.
Бу азоблардан қутилганимга беш кунгина бўлди.
Бир хожи она бўларди исмлари ёдимда йўқ.
Ўғиллари билан уйимизга келиб туришарди.
Кўп яхшиликлари сингган бизга.
Онамни шу қадар йиғлаб дуо қилардики ўзимни йиғламасликдан зўрға тиярдим.
Ёшлари саксонга яқин бу аёл бизникига фақат онамнинг даъвати учун келарди.
Ўша аёл бир куни "Яқинда ҳайит, бизнинг байрам деса, онам ҳам дабдурустдан "Яқинда бизнинг ҳам байрам пасха" дебдилар.
Воқеа тепасида турган янгам "Хожи онам ранжиб хафа бўлиб қолдилар" деб айтгандилар менга.
Кейинги кун онам билан орамизда шундай суҳбат ўтганди.
-Она бугун тухум бўйяйсизми?
-Йўқ нафақам келмади.
-Мен пул бераман, бўянг, тарқатинг.
Менга бу байрамни нишонлашингиз умуман ёқмайди лекин мен сизга ақл ўртагишга хақли эмасман сизни шу хурсанд қилса нишонланг байрамингизни.
Лекин мен ўлгунимча мусулмон бўлишингизни кутаман".
Шу беш кунда ҳар куни онамни "Қалайсиз мусулмон онам"деб эркалаб қўяман.
Акам қамоқдан чиқишидан бир кун аввал онамга истиғфор айтишни ўргатдим.
Онам қийналмасин ёдидан чиқмасин деб қисқагина "Астағфируллоҳ"ни қайта-қайта сабрингиз етгунча такрорлайверинг" деб уқтирдим.
Волидам: "Балки ўрнига Лаа илаҳа иллаллоҳ"ни айтишим керакдир дедилар.
Мен ўргатгандимда илгари.
Йўқ бу сафар истиғфор айтинг бўлди дедим.
Онам айтганимни қилдилар.
Акам чиққанига уч кун ўтгач онам мураббо қилиш учун қулупнай тозалаётганларида ёнларига бордим. Даъватимни бошладим.
"Мен ўранинг демаяпан зотан деярли ўрангансиз.
Ҳозироқ намоз ўқинг ҳам демаяпман бунинг ҳам вақти келади динда мажбурлаш йўқ.
Лекин қаранг Аллоҳ сизнинг нолаларингизга қулоқ солиб ўғлингизни қайтариб берди, мусулмон бўлмасангизда истиғфорингиз хуш келиб уни бағрингизга қайтарди.
Бир умр мусулмон давлатларда яшадик.
Озарбайжонда, Ўзбекистонда...
Мусулмонлардан ёмонлик кўрмадик, бизни биров ҳайдамади, камситмади.
Мусулмон бўлақолинг.
Доим сиз учун яшадим.
Фақат ва фақат сиз хурсанд бўлишингиз учун ҳаракат қилдим.
Мен сизга ёмонлик тилайманми она?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Rustamjon Domla facebook sahifasidan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Закот бермаган ҳожининг наркоман ўғли...
Куни кеча акам билан суҳбатлашиб қолдик. Гап орасида айтиб берган бир воқеалари мени жуда мутаассир қилди. Уйқум қочди... Ғоят ҳаётий ва ибратли воқеа бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим.

“Бир қадрдонимиз бор. Ўзи таниқли шифокор, аёли ҳам олий маълумотли. Тадбиркорлик орқали унча-мунча бойлик ҳам орттирди. Уч нафар қизини яхши жойларга узатган, уч нафар ўғлига ҳам тагли-тугли оилаларнинг одобли қизларини келин қилган. Қисқаси, оиласига ҳамма ҳавас қилади.

Бир куни шу ҳожи акам қўнғироқ қилиб қолди. Кутилмаганда фарзанди орқали синовга тутилибди. Обрўли бир ташкилотда ишлайдиган ўғли наркоманларнинг сиртмоғига тушибди. Тоғдаги дала ҳовлисини ва бир офисини арзон-гаровга сотиб юборибди. Тошкентдан водийга – қадрдонимнинг ёнига учиб бордик. Қийин кунида ёнида бўлгим, бу ҳам Аллоҳнинг синови эканини эслатиб, унга далда бергим келди. Йўлма-йўл акамизнинг ҳаёт йўлини таҳлил қилиб кетдим. Ўзи намозхон, бойлигиниям ҳалол йўл билан топган. Ҳаромдан ҳазар қилади. Лекин...

Мени чиройли чойхонада кутиб олди. Овқатланиб бўлгач, дардини дастурхон қилди. Уларни айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Фақат жудаям обрў-эътиборга эга қудасининг олдида боши хам бўлганини ва айниқса мана шу ҳолат қаттиқ изтиробга солганини таъкидлашим кифоя, менимча...

“Ҳожи ака! Билишимча, ўғлингизни “мелиса” ҳам, духтир ҳам, насиҳат ҳам бу балодан қайтара олмайди. Аммо битта йўли бор, қиламан десангиз, айтаман. “Албатта қиламан, укажон, тезда айтинг!” дедилар. Мол-дунёнгизни ҳисоблаб, домладан қанча закот беришингиз кераклигини ҳисоблатиб олинг. Кейин маҳалла-кўйдан ночор яшайдиган оилаларга закотингизни бўлиб берасиз” дедим. Бўлди, албатта шундай қиламан дедилар. Яна битта иш бор, дедим у кишини ҳайрон қолдириб, Содирхонни дуо қиласиз, бошқа танбиҳ бермай турасиз. Рози бўлди.

Олти-етти ойлардан сўнг яна қўнғироқ бўлди. “Укажон, Тошкентга келувдим, уйдамисиз?” – ҳожи ака довон ошиб, атайин менинг ёнимга келибди. Кўришдик. Гапиролмай йиғлаяпти, мен хавотир аралаш охирини кутяпман. Ўзига келиб айтишича, ўғли бутунлай “қутилибди”. Беш вақт намозни канда ўқияпти экан. Ҳатто вилоят ҳокимлигига ишга ҳам кирибди.

Субҳаналлоҳ... Яратганнинг санъатига, чеварлигига яна бир карра лол қолдим.

“Укажон! Энди айтангиз бўлар, бунинг сири нимада?”

“Ҳожи ака, қачондан бери пул топасиз, бирор марта закот берганмисиз?”

...У киши жавоб беролмай жим қолди.
“Топган бойлигингизда камбағалларнинг ҳақи бўлади. У ҳақ ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Агар ўз ихтиёрингиз билан бермасангиз, бошқа йўл билан чиқиб кетади барибир, аммо бу жуда оғриқли бўлади. Закот камбағалларнинг бойда турган омонати, уни тезроқ бериб, елкадаги оғир юкдан қутилиш керак!”, дедим.

“Тўғрисини айтсам, биринчи марта ночор оилаларга маҳсулот олиб борганимда қандайдир ичимдан йиғи келаверди. Тушунмайману лекин ичимдан ўтган ўша туйғуни умрим давомида биринчи марта ҳис қилиб тургандим. “Бериш” роҳат дегандингиз. Чиндан ҳам шунақа экан...”

Бу орада собиқ наркоман уч марта қўнғироқ қилиб, дадасидан ҳол-аҳвол сўради, камчилик йўқми, деб хабар олди. Ўзим ҳам роҳат қилдим.

Бу ҳаётий воқеа. Мана шу кунларда бўлиб ўтди. Ўшанчун бой бўламан деган одам эҳсон қилиши керак. Закоту садақаларини ортиғи билан бериб юрса, топган-тутганида барака бўлади, яхшиликларга буюради. Чунки Аллоҳ эҳсоннинг мукофоти эҳсондир деган...”

Даврада ўтирган дўстларимиз ҳам бу ҳикоядан қаттиқ таъсирланди. Ибратли бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим. Зеро, Рудакий ҳазратлари айтганларидек:

Кимки бу ҳаётдан олмаса таълим

Унга дарс беролмас ҳеч бир муаллим.

Абдулазиз Муборак.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Mehribon ona it... Qayta qayta ko'riladigan video...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

⚔️ Бир киши ҳамма учун…

Бизни анчадан буён кузатиб юрган обуначилар билишади, каналга умуман реклама жойламас эдим.

Анча пайт фаолиятимизда узилиш бўлиб, сафимиз анча камайиб қолди. Ва биз каналимизни яна аввалгидек жонлантириш мақсадида ўзимизнинг аудиториямизга яқин каналлар билан реклама алмашишга қарор қилдик.

🤗 Уч кун ичида мингдан зиёд адабиётга, илмга қизиқадиган, самимий ва эътиборли обуначилар қўшилишди. Алҳамдулиллаҳ!

Бу ўсишда @Shamsinurijodi , @Xazon_rezgi , @hikoyalar, @ibratli_nomalar
каналлари яратувчиларининг бағрикенглиги ва зиё тарқатиш олдида ҳар қандай моддий манфаатни бир четга суриб қўя олишига тасанно айтмай илож йўқ.

Борларига шукур!

Бугун сиз обуначиларимдан ҳам сафимиз кенгайиши учун ўз ёрдамингизни аямаслигингизни сўрамоқчиман.

Қадрли обуначиларим, каналга сиз учун жойлиб бораётган ҳикояларимизга реаксия(👍❤️😘🥹😢…) қолдираётганинигизда уни ўзингизга ўхшаган китобхонлар йиғилган гуруҳга, ҳеч бўлмаса битта дўстингизга юбориб қўйинг.

Бу ёрдамингиз бизни ишимизга янада меҳр билан ёндашишга ундайди!

Илтимосимизни тўғри қабул қиласиз ва биз билан елкама-елка турасиз деган умиддамиз!

⬇️ Сарлавҳанинг давомини изоҳларда ёзиб қолдирамиз. ☺️
Қани кеттик!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Uzr xotin deyish kerak 😀

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кичкина бир дўкон эшигига «Мушукчалар сотилади» деган эълон ёпиштирилди. Бу ёрлиқ бирпасда болаларнинг эътиборини тортди. Кўп ўтмай дўконга бир болакай кириб келди. У дўкончи билан саломлашгач, журъатсиз бир шаклда мушукчаларнинг нархини сўради.
– 30 минг сўмдан 50 минг сўмгача, – деб жавоб берди сотувчи.
Бола чўнтагидан ҳамёнини олиб, пулларини санай бошлади.
– Ҳозир икки минг сўмгина пулим бор экан, холос, – деди хўрсиниб. Сўнг: – Ҳеч бўлмаса, мушукчаларни кўришга рухсат беринг, – деб илтимос қилди.
Дўкончи жилмайди ва катта қутидан мушукчаларни чиқарди. Эркинликни ҳис қилган мушукболалар миёвлай бошлашди ва ҳар ёққа чопиб кетишди. Фақат биттаси ҳаммадан ортда қолган, орқа оёғини ичига тортиб ҳаракатсиз турар эди.
– Бу мушукчага нима қилган? – деб сўради бола.
– Панжасида туғма нуқсони бор. Ветеринар айтди, бу бутун умр шундай оқсоқланиб ўтар экан.
Бу гапдан бола негадир қаттиқ ҳаяжонга тушди.
– Мен мана шу мушукчани сотиб оламан, – деди у.
– Нима, менинг устимдан куляпсанми, болакай? Ахир бу норасо бир жонзот бўлса! Унинг сенга нима кераги бор? Жа-а шунақа раҳмдил бўладиган бўлсанг, уни сенга текинга бераман.
Бу гапдан боланинг ҳафсаласи пир бўлгани кўриниб турарди.
– Йўқ, мен уни текинга олмоқчи эмасман, – деди у қатъият билан. – Бу мушукчанинг нархи бошқалари билан бир хил! Ҳозир пул олиб келаман, ҳақини тўла тўлайман!
Болакайга ҳайратланиб қараб турган сотувчининг юраги титради.
– Ўғлим, сен гапимни тушунмадинг. Бу бечора мушукча бошқаларига ўхшаб югуролмайди, сакролмайди, сен билан ўйнолмайди. Ҳеч қачон!
Бу гапдан сўнг болакай чап оёғининг почаларини қайиришга тушди. Унинг оёғи буришиб-майишиб ётар, унга қадалган темир гардишларгина оёқни тик тутиб турарди. У туғма ногирон эди.
Бола сотувчига қаради:
– Мен ҳам ҳеч қачон югура олмайман, сакрай олмайман. Бу мушукчага ҳам уни тушунадиган, қанақа қийналаётганини биладиган бир ғамхўр керак... – деди бола мунгли, титроқли товуш билан.
Раста ортида турган дўкончи лабларини қаттиқ тишлаб олган, кўзларига жиққа ёш тўлган эди.
Бироз жимликдан сўнг у ўзини зўрлаб жилмайди:
– Ўғлим, мен Худодан ҳар бир мушукчанинг сенга ўхшаган меҳрибон, раҳмдил эгаси бўлишини сўрайман. Ҳаққингга дуо қиламан, болам!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ғийбатнинг зарарлари.

1.Дуо қабул бўлмаслиги.
2.Яхшиликларнинг номайи аъмолдан камайишлиги.
3. Ёмонликларнинг номайи аъмолда кўпайишлиги.
4. Яхшиликларнинг қабул бўлмаслиги.
5. Қиёмат куни ҳақ эгаларининг фарёди.
6. Ҳисоб китобнинг қаттиқ бўлишлиги.
7. Қиёмат куни ҳасрат ва надомат зиёда бўлишлиги.
8. Қиёмат куни ғийбати қилинган кимса ғийбат қилган кимсанинг гўштини ейишлиги.
9. Қиёмат куни ўз гўштини ейишлик.
10. Қиёмат куни баданини тирноқлари ила тирнашлиги.
11. Жаҳаннамда қичима касалига мубтало бўлишлик.
12. Жаннатга энг охири ва дўзахга энг биринчи киришлик.
13. Охиратда маймунга айланишлик.
14. Қабр азоби жуда қаттиқ бўлишлик.
15. Мунофиқнинг сифати пайдо бўлишлик.
16. Охиратда хеч қандай эътибори бўлмаслик.
17. Мусулмонларга зулм қилишлик.
18. Шайтоннинг яхши кўргани бўлишлик.
19. Аллоҳ таъолога осийлик ва хилофлик қилишлик.
20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилофлик қилишлик.
21. Тутган рўзаси макруҳ рўза бўлишлик.
22. Ғийбат эшитгандан кейин адоват пайдо бўлишлик.
23. Сирлари ошкор бўлишлик.
24. Ғийбат сабабли таҳорати нуқсонли бўлишлик.

Ҳазрат Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий раҳматуллоҳи алайҳ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#нимадир.

Кеча ҳудди шу вақтда уйимни ёнидаги тез тиббий ёрдам бўлимига укол олгани чиққандим, ҳўжайиним билан.

Астматиклар ҳуруж пайти кўчага чиқса кўзи фақат скамейкаларни ёки қўл билан ушлаб суяниш мумкин бўлган жойларни кўради.

Манам ичкарига кириб амал-тақал битта ўриндиққа ўтириб олганман. Юрак тезлаб кетган, секинлашишини, сокинлашишини кутяпман. Чунки бу аҳволда муолажа олиш ҳавфли...

Сал ўзимга келгач, атрофни бир четдан кузата бошладим. Қарасам, фаррошлар плиталарни шунақанги ярақлатиб артибди-ки, қараб ўтириб завқим келди.

Чеҳрам яшнаганини кўриб турмуш ўртоғим ҳам "ҳа, яхшимисиз?" деб савол бериб қолдилар.

"Барака топсин, бўлмаса шу фаррошлар ўзи ҳеч қанча маош олмайди. Аммо сидқидилдан меҳнат қилгани таҳсинга сазовор. Биров дўқ уриб қилдирганми, яхши гапириб қилдирганми, нима бўлган тақдирда ҳам инсон ҳаққини ҳалоллагани қандай яхши!" деб жавоб бердим.

Тўғри, сал нарида шуваштириб артилган жойлариям бор. Аммо ман фақат тоза артилган жойларига қарадим. Юрагим секин аста эски ритмига қайтди ва камина муолажа хонасига қараб йўл олдим.

Бир қарашда постимда очиқламоқчи бўлган мавзуйим кўпчилик учун оддий мавзу! Аммо ақл эгалари учун бунда ҳам ўзига яраша ибратлар бор.

Тўғри, ҳозир бировнинг меҳнатини кўриб завқ оладиган, уни "ўлма, барака топ!" деб ғойибона дуо қиладиган инсонлар кам. Аммо "кўзи ёғ босиб қолган, назари қурумга тўлган ва яхшиликларни кўролмайдиган бўлиб қолган" фаришта зоти йўқ.

Улар яхшиликларни ҳар доим кўришади, гувоҳи ва шоҳидига айланишади. Қиёматда тўрт томондан тўртта фаришта келиб ҳатто ўзингизнинг ҳам эсингиздан чиқиб кетган қандайдир бир яхши амалингизни Парвардигорга эслатса, шоҳидликка ўтса бу дунё ҳазиналаридан ҳам аълороқ бўлган бир ҳазина эмасми?

Яхши инсоннинг шаънини қаердадир копток қилиб тепишаётган бўлса Аллоҳ розичилиги учун уни бир оғиз оқлаб қўйинг! Жим ўгирилиб кетманг...

Майли бу ишингиз ҳеч қаерда айтилмас, ҳеч қаерда очко ишлаб олиш ва чиройли кўринишнинг имкони йўқдир бироқ бу асли садақаи жория!

Сизни содда дейишадими, гўл дейишадими, фарқи йўқ. Биров биладими ёки билмайдими, нима бўлган тақдирда ҳам ўз ишингизни зўр, биров гап тополмайдиган даражада бажаринг!

Агар шунақа ҳар бир ишни сидқидилдан бажариш сифатингиз бўлса сиз фаррош бўлсангиз ҳам академиклар даражасидаги одамсиз!

Қиёматда Аллоҳ таоло "бу қулим дунё ҳаётида байтимни тозаловчи эди!" деса, "йўқ ман кичкинагина шаҳарда, умрим бўйи доим бир касалхонанинг полини артганман!" деб раддия билдиролмайсиз. Буни ҳатто зарурати ҳам йўқ.

Аммо ҳеч ўйлаб кўрганмисиз сиз ишлаган ўша кичкинагина касалхона остонасини босиб ҳар куни ҳар хил одам келиб-кетади. Ўша жойда туриб Азроил алайҳиссалом билан учрашиб, олди-бердисини ҳал қилиб оладиганлар ҳам бор.

Инсон яшаса аслан шундай яшаши керак: Ҳамма ишни асл устаси каби бажариб, одамларга завқ бериб, ишонч улашиб...

Кетса, дарахтларни мунғайтириб қўйиб, биноларни ичиктириб, остоналарни бўзлатиб...

Мен хаёл қиламанки: одамлар нима экан, сидқидилдан ишлаётган, ҳаққини ҳалоллаш устида заҳмат чекаётган бандасининг ишини, юмушини манимча Парвардигорнинг ўзи ҳам завқ билан кузатиб туради.

Комил ижодида комиллик нуқсини кўриб севинади...

Раҳмат ва мағфират назари билан боқади...

Ишимизга, қалбимизга, амалларимизга, юзимизга пок Парвардигорнинг ҳар кун, ҳар лаҳза назари тушиб турадиган одамлар бўлайлик.

©️Азизахон Исмоилова

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Оилам бузилиб кетишидан қўрқиб кўрмаган чорам қолмади: эримга яхши гапириб ҳам кўрдим, ўша хонандага одам жўнатиб ​​йўлга солишга ҳам ҳаракат қилдим, лекин эрим кундан-кунга мендан совиб борарди. Аслида ўзига қарамай юрадиган аёллардан эмасдим, аммо барибир эримга ёқмай қолгандим. Рўзғордаги жанжаллар билан бўлиб, қайнсинглимдан хабар олиш ҳам ёдимдан кўтарилганди. Уни муддатидан олдин туғруқхонага олиб кетишганини эшитиб, қайнонам иккаламиз ўша ёққа югурдик. Аҳволи оғирлашиб қолган қайнсинглимни тезда жарроҳлик столига ётқизишди, лекин кўп қон йўқотгани сабаб аҳволи жуда оғир эди. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан болани олиб Қизалоқ, ҳолва дейишдию, қувонишга ҳам улгурмай онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун киришишди. Қиз деган сўзни эшитган куёв қутириб кетгандек бақириб-сўкиниб дарахтларни тепа бошлади, қизингиз ҳам, қизи ҳам керакмас, олиб кетинг, деб қайнонамга удағайлаётган маҳалда ичкаридан ёмон хабар чиқди… Ўзини ҳолсиз курсига ташлаган қайнонам, кетди... дея олди, холос. Бунақа бўлишини кутмаган куёв нима қилишни билмай довдираганча қолаверди… Қизининг ҳасратида соғлигидан ҳам айрилган қайнонамнинг умри укол-дори билан ўтарди. Қайнсинглимнинг чақалоғига қараб қийналаётганимни кўрган қайнонам бироз ўзини қўлга олди, қизининг уч қизини ҳам олиб келди. Қудасига: Сизникида қизим рўшнолик кўрмаганди, қизлари кўрармиди. Ўлмасам ўзим қарайман, ўлсам келинимга топшириб кетаман, дебди жаҳл билан. Қудаси ҳам қўйинг, олиб кетманг демади. Шундай қилиб энди еттита бола бўлгандик. Синглисининг ўлимдан кейин бироз ақлини йиққандек бўлган эрим, кўп ўтмай яна эски ҳунарини бошлади. Энди янги баҳона топганди: Бу уй эмас, бозор деб тўнғиллаб чиқиб кетарди. Аслида булар шунчаки баҳона бўлиб, эрим ўша хонандага аллақачон уйланиб олганди. Бир куни ишга кетгани бўйича қайтиб келмади… Биз бир уй одам хавотир олиб ярим кечаси барча таниш-билишларга қўнғироқ қилиб, қидирсак, у эса жазманининг уйида туғилган кунини нишонлаётган экан… Эримни ўша хонандага бой бердим. Уйга қайтариш учун кўп ҳаракат қилдим. Ҳозир улар ҳақида гапиргим, ўзимни ерга урганларимни, ҳақоратларга, мазахларга чидаганларимни эсга олгим келмаяпти… Хуллас, эрим барибир кетди. Шундан кейин қайнонам билан қайнотам ўзгариб қолишди. Улар кўзимга қараёлмай мунғайиб ўтиришар, қайнсинглимнинг қизлари менга ортиқчалк қилмаяптимикан, деб хавотирланишаётганини сезардим. Эримнинг номардлигидан йиғлаб адо бўлмаслигимга ишим ёрдам берди. Энди бутун оиланинг ташвиши бир ўзимнинг зиммамда эди. Бир куни қайнонам: Келин, бизга ва қизимнинг болаларига қараш мажбуриятини олмагансиз, истасангиз ота-онангизникига кетишингиз ёки алоҳида яшашингиз мумкин. Бу нодон бола сизнинг қадрингизни билмади, қўшнилар ўғли ташлаб кетганига бир йилдан ошган бўлсада, келинининг бахтини боғлаб, хизматкорликка олиб ўтирибди дейишяпти… деди йиғламсираб. Менинг ҳам кўнглим бузилди кейин озиб-тузиб бир бурда бўлиб қолган қайнонамни бағримга босдим. Кўчанинг гапига эътибор берманг, ойижон. Юринг, овқатга уннайлик ҳозир болалар мактабдан, боғчадан келишади… дедим. Шундай қилиб, қайнонамникида умрбод қолдим. Болаларимни оёққа қўйишга ёрдам берган, оғир кунимда суянчиқ бўлган одамни ёрдамим керак бўлганда ташлаб кетармидим. Унда қайнонамнинг: Фаросатли келин танлаганман, деб мақтанишлари қаерга кетади…
Эрим бизни ташлаб кетганига беш йил бўлди, оғир кунларимиз ҳам ортда қолди. Қайнонам иккаламиз етти болани оёққа қўйиб, катта қилдик. Яқинда биринчи қизимни узатяпмиз. Қайнонам: Дадасини ҳам тўйга чақирайлик, деяптилар. Орқаворотдан эшитиб юрибман, эрим қилган ишидан қаттиқ пушаймон эмишу, аммо қайтиб келишга юзи чидамаётган экан. Балки қизининг тўйи баҳона келар… ​Хуллас, мен шундай яшадим. Кимдир эри бўлмасада, умрини қайнона-қайнотасига бағишлаган аҳмоқ, деди яна бошқа биров тўғри қилибсан, меҳнатингнинг самарасини болаларингдан топасан, деди… Кейин нима бўлишини эса фақат Худо билади, асосийси, кўнглимга қарши иш қилмадим, сизларга етказмоқчи бўлган ҳақиқатим шу эди…

Тамом...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Диққат #Тарқатинг

⚡️Экстремизм ва терроризмга оид деб топилган материаллар номлари эълон қилинди

Ўзбекистонда тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган канал, гуруҳ, нашида номлари эълон қилинди.

❗️Яқинларга улашинг, ўзингиз билмаган ҳолда турли ақидапараст террористик оқимларга тушиб қолманг, огоҳ бўлинг👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Madaniyat va zamonaviylik bazi insonlar nazarida….

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мактаб ремонтига битта сигарет пули жалка

Танишим телефон қилди. Қариндошининг уч боласи бор экан. Уч боласининг ҳар бири учун 35 минг сўмдан мактаб ремонтига пул сўрашяпти экан. Учови учун 105 минг оғирлик қилибди хуллас.

“Шу қонунийми?” деган саволни кўндаланг қўйяпти. Қонуний эмас албатта. Лекин ҳаётингиздаги ҳар бир ҳаракатни қонуний олиб бораётганмидингизмики энди ўқитувчини қийнасангиз?

“Битта бола учун тўлов битта тушлик ёки битта сигарет пули ҳам эмас экан. Болалар шўх, синфхоналар тез ёмон бўлади. Шу ўзининг боласи таъмирли хонада ўқиса яхшику” деб муросага ундадим.
“Сиз нима деяпсиз, директор шу йиғилган пулнинг ортидан машина олибди”, – деди ҳайратга солиб.
“Ўзингиз ўйлаб кўринг, синфдан 30 бола бўлса, нари борса 1 млн пул йиғилади. Бу пулга уйингизнинг неча квадрат жойини ремонт қила оласиз? Яна бундан ошириб ким ҳам мошина оларди?” – деб тушунтирган бўлдим. Тушунди!

Албатта, боласи тоза-озода синфларда ўқишини ҳамма ҳам хоҳлайди. Шу билан бирга яхши таъмирни сақлаб/янгилаб туриш ҳам ўзига яраша харажат талаб қилишини унутмаслигимиз шарт. Буни ҳам тўлиқ давлатга юклашнинг ёмон томонлари бор: мулкка муносабат кескин ёмонлашади, ажратилган пуллардан ўғрилик кўпаяди, катта эҳтимол билан сифат кўпчиликни қониқтирмайди...

Тўғри, йиғимлар ёмон. Ким учундир оғир ҳам. Лекин битта чойхонада бундан кўп сарфлаётганларни, тўйда жилпанглаган раққосанинг устидан пул сочаётган эркакларни, битта соч турмагига фалон юз минг берадиган аёлларнию туппа-тузук юриб турган машинасига бир неча миллионга қўшимча безаклар ўрнатаётган олифталарни, ана шундан кейин мактабдан арзимас пулларни қизғонаётганларни, ўқитувчилар билан тортишиб, боласини изза қилаётган ота-оналарни тушунмай ўтиб кетаман!

P.S.: Дарров ақлтошни ёқволиб “Мактабда пул йиғиш ноқонуний, таълим бепул...” деб ваъз ўқийдиганлар! Сизга конкрет савол – синфхона таъмири учун қайси манбадан маблағ олиниши лозим ва у механизм ишлайдими? Ишламас экан, аламингизни нега бечора ўқитувчидан оласиз?

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

АЗРОИЛНИ ҲАЙРОН ҚОЛИШИ.

Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир одам шошиб кириб келди. Қўриқчиларга: “Жуда муҳим масалада ҳазрати Сулаймон билан учрашмоқчи эканлигини”, айтди. Қўриқчилар бу кишини дарҳол ҳукмдорнинг ҳузурига олиб кирдилар. Ҳазрати Сулаймон ранги оқариб, қўрқувдан титраётган бу одамдан:
- Нима бўлди? Нега бунча титрамоқдасиз? Нима дардингиз бор, - деб сўради.
Одам шошилганча:
- Бугун тонг пайти қаршимдан Азроил чиқди. Менга қаҳр билан бир қараб қўйди-да, ёнимдан узоқлашди. Билишимча, у менинг жонимни олишга қарор қилганга ўхшайди, - деди.
- Хўш, мендан нима истайсиз?
У Сулаймонга ёлвора бошлади:
- Эй Сулаймон қуртлар, қушлар, тоғлар ва тошлар сизнинг амрингизда. Шамолга айтинг, мени Ҳиндистонга олиб бориб қўйсин, балки Азроил мени у ердан топа олмас. Шу йўл билан жонимни қутқариб қоларман. Ёлғиз умидим сиздан.
Ҳазрати Сулаймоннинг бу одамга раҳми келди. Шамолни чақириб, унга:
- Бу одамни дарҳол Ҳиндистонга олиб бориб қўй, - деб амр қилди. Шамол бир лаҳзада бу одамни Ҳиндистондаги узоқ оролга етказиб қўйди.

Пешинга яқин ҳазрати Сулаймон девонни тўплаб, йиғилганлар билан кўришди. Қараса, Азроил йиғилганлар ичида ўтирган экан. Ундан:
- Эй Азроил! Эрталаб нега бир кишига қаҳр билан қарадинг.
Нега у бечорани қўрқитдинг? - деб сўради.
Азроил шундай жавоб берди:
- Эй дунёнинг султони! Мен у одамга ғазаб билан қарамадим. Аксинча, ҳайрат кўзи билан қарадим. У мени нотўғри тушуниб, ваҳимага тушди. Чунки Аллоҳ таоло менга: “Бор, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол”, - деган эди. “Мен бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам бу оқшом Ҳиндистонга етиб бора олмайди. Бу қандай иш бўлди, дея ҳайратга тушган эдим. Унга ҳайрат билан қарашимнинг сабаби ҳам шундан иборат эди”.

©️ "Шарқ ҳикояти ва ривоятлари" китобидан

P.S.: Ўлим қочиб бўлмайди. Шундоқ экан бир лаҳза унинг келишини, қиёмат кунини унуматлик! Зора, ёмон амаллардан сақлансак!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мен бу дунёда сизга нон-чой тутиб, сизни очликдан сақлай оламан, яхши кийимлар кийдириб хушнуд қила оламан аммо мусулмон бўлмасангиз сизга у дунёда ёрдам бера олмайман.
Мен шундоқ ҳам бахтсизман, бахтсизлигимга бахтсизлик қўшиб нима қиласиз, агар Аллоҳнинг борлигига чин дилдан ишонсангиз...
-Мен шундоқ ҳам Аллоҳнинг борлигига болалигимдан бери ишонаман.
-Муҳаммад Алайҳиссалом унинг элчиси эканигачи?
-Сен ишонасанми? У қандай одам?
-Энг яхши одам.
-Унда мен ҳам ишонаман.
-Унда мен ҳозир иймон калималарини айтаман сиз ортимдан такрорлайсиз.
-Хўп.
-Фақат тил билан эмас дил билан ҳам.
-Буни биламан неча йиллардан бери айтасанку.
-Ашҳаду-
-Ашҳаду
-Алла илаҳа-
-Алла илаҳа
-Иллаллоҳу
-Иллаллоҳу
-Ва ашҳаду анна-
-Ва ашҳаду анна-
-Муҳаммадан абдуҳу
-Муҳаммадан абдуҳу
-Ва росулуҳ.
-Ва росулуҳ.

Шунақа қувондим.
Ўша вақт йиғламадим.
Лекин кейин...

Уйда, йўлда, масжидда, далада, ҳар жойда йиғлаб юрибман. Шоирман лекин қанчалик қувонганимни қуюқ бўёқлар билан тасвирлай олишдан ожизман.
Волидамни шу қадар кўп одам дуо қилган эканки...
Ким умрага кетса "Ўзим учун дуо сўрамайман мен арзимайман бунга, онамни дуо қилинглар" деб илтимос қилардим.

Энди менинг ҳам онам мусулмон.
Алҳамдулиллаҳ.

Абдураҳмон Мешаян.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ланд Круизер керакми?
Унда шу йигитни эшитинг:

«Сенга хам меникидек 200 минг долларлик Ланд Круизер керакми? Олмотада шаҳрининг яхши туманидан уй, оборотида 15-20 миллион доллар пули бор бизнес керакми? Кел, сен менинг бойликларимни ол, сен эса менга соғлиғингни бер...»


Хўш, алиштирасизми?

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Фойда...

Анвар ярим соатдан бери телефондан бўшамаётган хотинининг гапларига беихтиёр қулоқ сола бошлади
— Ўтган куни Наима шундоқ дилимни оғритди. Нима эмиш, ёмон ишлаётган эмишман. "Эпласангиз ишланг", - дейди. Ўзига айтмасам ҳам ичимда қарғадим. Кеча машинанинг остига кириб кетай дебди.

Гулруҳсорни айтмасанми, асабимга тегишдан бошқа иши йўқ. Дилим оғриди. Қарғишим уриб, бола-чақаси билан "Ковид" бўлиб ётибди.

Кеча ишга келган тирранча борку Ситора, қарасам ўзидан кетяпди. Жойига ўтказиб қўяй десам, "Катталигингизни болаларингизга қиласиз!", —дейди. Кўнглим қолди." Илойим юзинг қора бўлсин! "-деб қарғасам, тунов кунги мажлисда роса пўстагини қоқдилар. Қарғишим уриб, юзи қора бўлди. Ўзи менинг дилимни оғритганлар хор бўлади...

Анварнинг тоқати тоқ бўлди!
—Каромат!-чақирди хотинини.
—Майли, Садоқат, поччанг чақиряпти, кейин гаплашамиз. Телефонни ўчириб югуриб келди.
—Менга қара, сенга бир таклиф бор. Кароматнинг диққат билан тинглаётганини кўриб давом этди.
—Сен Ўзбекистон Қуролли Кучларига ишга киргин,—деди жиддий оҳангда, —шунда мамлакатимизга жуда катта фойда келтирасан.

Хотинининг анқайиб турганини кўриб яна изоҳ берди
— Юртимизга душман ҳужум қилса, ҳеч қандай ядровий қуролларсиз ҳам бемалол ғалаба қозонамиз. Бир қарғаб берсанг бўлди-да, хотин, ҳаммаси қирилиб еетади.

© Феруза Салходжаева

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".

Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".

Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".

Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".

Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: "Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...".

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қадим замонда Абдусалом деган бир ҳалол инсон ўтган экан. Унинг якка - ягона фарзанди бўлиб, у боласини жуда яхши кўрар, еру кўкка ишонмас экан. Кунлар, йиллар ўтиб, бола катта паҳлавон йигит бўлибди.Бир куни у отасига маслаҳат солибди:
-- Эй, ота! Энди нима касб қилай?
Отаси:
-- Эй, ўғлим! ,, Бўйнидан боғланган ит овга ярамас",,-- деган гап бор. Энди сен бир ҳунар ёки касбни ўзинг танла ва шунга меҳр қўй.
Шунда ўғли:-- Энг яхши касб ўғрилик бўлса керак,--дебди.
Отаси шунда дебди: -- Майли, ўғлим, ўғрилик бўлса ўғрилик- да. Қўшнимизнинг қўйини ўғирлаб кўрчи. Ўғли қўшни хонадондаги битта қўчқорни ўғирлаб олиб келибди.
Отаси хурсанд бўлибди ва -- Ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз бир ҳафта уйдан чиқмай, шу қўйни мазза қилиб еймиз, дебди.
Хуллас, астойдил бир ҳафта мазза қилиб маишат қилишибди. Қўйни еб бўлгач, ўзларини тарозида тортишибди.Ўғил бир ҳафтада уч килограммга озибди. Ота эса тўрт килограмм семирибди. Ўғил ҳайрон бўлиб отасига қарабди.
Ота кулиб:
-- Эй, нодон ўғил! Билиб қўй, сен ўғирлаган қўйнинг пулини мен бир кун олдин қўшнига бериб қўйганман. Шунинг учун мен хотиржам семирдим. Кўрдингми, ҳаром луқмада ҳаловат йўқ, еганинг ўзингга юқмайди, сен ўзингга ҳалол касб танла. Шунда у дунёинг ҳам, бу дунёинг ҳам обод бўлади......

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, уни кўргани ота-онаси келибди. Қизининг йиғидан қизарган кўзларини кўрган ота-она табиийки, хавотирга тушди.
— Тинчликми, қизим? Нега бунча йиғладинг?
Қизи мунгли юзини ним табассумга айлантириб, шундай деди:
— Айтсам ишонмайсизлар, сизларни жуда соғингандим, кўргим келганидан ичим гумириб йиғлаб ўтиргандим. Не ажабки, эшик қоқиб келиб ўтрибсизлар!

Бу гапни нарги хонадаги эр эшитиб турганди. Хотинининг матонати, оила сирини дийдиё қилмаганидан унга ҳурмати ошди, ўз қилмишидан эса хижолат торти.

Оила ҳикмат, сабр-тоқат ва матонат билан қўриқланади.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"MENI KUTMANG"

(Urushda halok bo‘lgan yigitlar va umrining so‘ngigacha
o‘g‘lini kutgan onalar xotirasiga bag‘ishlayman)

Xotira va qadrlash kuni muborak bo’lsin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Саодатли интиҳо ёҳуд ҳавас йиғиси...
Ҳикоя бугунги кунимизда Тошкет шаҳрида жойлашган шифохоналардан бирида бўлиб ўтган. Иттифоқо, шифохонага даволаниш учун келган икки киши бир хонага жойлашибдилар. Улардан бири ёши ўтиб қолган рус миллатига мансуб киши, иккинчиси ўзбек миллатига мансуб ёшроқ инсон. Икки бемор бир хонада даволана бошлаганлар. Орадан бир муддат ўтгандан сўнг рус киши ўзбек йигитдан: Нима учун сени кўргани жуда кўп одамлар келишяпти? деп сўради.
- Биз мусулмонмиз. Динимиз беморларни зиёрат қилишга, улардан ҳол сўрашга чақирган ва бу иш учун савоб берилишини таъкидлаган, дебди йигит.
- Менимча, бошқа мусулмон беморлардан кўра сенинг ҳузурингга зиёратчилар кўпроқ келияпти, дебди рус миллатига мансуб бемор.
- Менинг диний илмим бор, шогирдларим ҳам келишяпти, депти қори йигит. Ушбу суҳбатдан кейин уларнинг орасида савол жавоблар, сўраб суриштиришлар бўлиб турипти. Рус миллатига мансуб бемор ўзини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоблар олишга сазовор бўлибди. Ўзбек миллатига мансуб бемор ўз дини ҳақида билганларини айтиб берипти. Кўп ўтмай, рус миллатига мансуб бемор мусулмон бўлиш истагини билдирибди. Аллоҳ таоло унга шаҳодат калималарини нутқ қилиб, мўмин мусулмон бандалардан бўлиш баҳтини ато этибди. Фурсати етганда намоз ўқишга тайёргарлик кўрилибди.
Билимли мусулмон янги мусулмонга керкакли маълумот ва таълимотларни тақдим қилибди. Таҳоратлар олиниб, жойномозлар солинибди. Билимли мусулмон имом бўлиб, янги мусулмон иқтидо қилиб, намоз ўқиш бошланибди. Такбири таҳрима айтилиб, қулоқ қоқилибди. Қироат қилиниб, рукуъга, сўнгра саждага кетилибди. Имом саждадан кейинги ракъатга турибди. Аммо иқтидо қилган янги мусулмон турмабди. Имом шошилиб, салом бериб қараса, янги мусулмон ўз Роббига жон таслим қилган экан...
Бу ажойиб ҳикояни бизга айтиб бераётган ибодати, тақвоси билан танлган инсон жон таслим қилган экан деган иборани айтиши билан кўзидан дув-дув ёш тўкиб, йиғлаб юборди. Бу йиғи оддий йиғи эмас эди. Бу йиғи йиғиларнинг ичида тенги йўқ йиғи эди. Бу йиғи ҳавас йиғиси эди. Ҳа, ота бобосидан тортиб, мустаҳкам эътиқодли, бардавом ибодатли сулола фарзанднинг янги мусулмон бўлган, Роббига биринчи сажда қилиш жараёнида жон таслим қилган саодатманд инсонга ҳавас қилиб йиғлаши эди. У ўша умридаги биринчи саждаси пайтида Роббига жон таслим қилган, абадий саодатга аниқ ишонган кекса ёшдаги янги дин қардошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди. Ҳа, Ислом ана шундай ажойиб дин. Инсонларга икки дунё саодатини тақдим қиладиган дин. Фақат инсонларнинг ўзлари бу диндан бехабар қолиб, бахтидан мосуво бўладилар, холос. Юқорида келтирилган ҳикоя уни айтиб берган кишининг йиғиси билан қўшилиб, менда катта тассурот қолдирган биринчи ҳикоя эди.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Читать полностью…
Подписаться на канал