hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Қизиқ…

Бир неча сўздан иборат қисқагина ҳикоя романчалик кишини ўйга толдирса-я?!

Узун ҳикояларни ўқишга вақтингиз бўлмаганида, ушбу қисқа ҳикоялар каналини тавсия қиламиз!

😊
Бу канални узоқ таърифлаб ўтирмайман. Сиз учун манфаатли бўлса, кифоя.

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

➡️
/channel/+7VZRMT_i9rtkMjgy

👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻

@drabllar — қисқа ҳикоялар канали

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Таҳминан икки ойча аввал, бир танишим иккинчи хотинга уйланган эди. Валиймага таклиф қилган эди айрим сабабларга кўра бораолмай қолган эдим.

Диндан кўп ҳам хабари йўқлиги учун баъзида тушунмаган ва билмаган нарсалари ҳақида каминадан сўраб турар эди. Аллоҳ қодир қилганича берган саволарига жавоб берар агар ўзим билмасам биладиган, илмлироқ кишилардан сўраб жавоб тариқасида унга айтар эдим.

Яна бир аёлга уйланмоқчи экалиги ҳақида айтиб бу ҳолатда ислом кўрсатмалари қандай бўлишини сўраган эди. Камина қўлдан келганича тушунтириб ўтган эдим.

У иккинчи аёлга уйланди. Орадан таҳминан икки ёки уч ойдан сўнг телфон қилиб қолди.

-Алло! Яхшимисан, ишларинг бўляптими?

-Алҳамдулиллаҳ яхши, раҳмат. Ўзиздачи?

-Мендан сўрасанг аҳволим чатоқ!

-Ия, нега чатоқ бўлади, тинчликми?

- Бу хотинимни бўйнида бўлиб қолибди.

-Эйй табриклиман, муборак бўлсин, иймонли эътиқодли, отам онам дедиган фарзанд бўлсин!

-Раҳмат! Сендан бир нарса сўрамоқчи эдим?

-Ҳоп, сўранг!

-Болани қандай ҳолатда олдириб ташласа бўлади? Аборт қилдирмоқчидик.

-И! Ока, бу нима деганиз, тушунмадим?

-Ўзин биласан бола туғулса унга уй жой қилиб бериш керак менда эса ундай шароит йўқ.

-А, шу вақтгачан қаерда яшадинглар? Ўша ерда яшайверинглар. Нима учун болани аборти ҳақида ўйлаб қолдилар?

-Ишхона ётоқхонасида яшаб келдик. Ундан кейн уни отаси, ака-укалари билмайди эрга текканини. Шунга, кундан кунга қорни қапайиб боряпти. Шунга нима қилишни билмай болани олдириб ташлашни ўйлаётгандик. Кейин аввал сендан ҳам сўрайчи бу ишни қилса бўладими ёки йўқми деб сенга телфон қилаётгандим.

-Эҳҳ! Ака, агар шу ишни қилсангизлар қиёмат кунида олдириб ташланган фарзандингиз ўз ҳаққини сўрайди, устига устак Аллоҳ каломида : “Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса. У нима гуноҳ учун ўлдирилган?” деб айтиб қўйган бўлса бунинг учун нима деб жавоб берасиз?

Яна бошқа ўринда:« «Кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни, ўлдиришдан бош тортса ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди» деган.

-Ака, ризқ масаласи бўйича ҳовотир олманг!
Расулуллоҳ ҳадисларида шундай деб марҳамат этадилар:«Уйланинг уйланишлик билан ризқингизни кенгайтиринг»

-Ака, ризқдан қўрқманг, фарзанд дунёга келса Аллоҳ ўша фарзандингизни ризқини сизникига қўшиб беради, уни боқаолмайман деб олдириб ташлаш бу жуда катта хатодир!

Қуръонда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:“Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир”.

-Ака, мен сизга яна айтяпман болани ризқидан қўрқманг, Аллоҳ буни ҳам чорасини кўриб қўйган.

-Қандай?

-Мана бундай: “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир”

-Ака, жаа бола боқишдан ёки боқаолмасликдан қўрқсангиз туғдириб менга беринг мен ўзим боқиб оламан.
Ёки моддий ёрдамни бериб тураман.

Фақат олдириб ташлашни ўйламанг!
Агар хотинингизни оила аъзоларига айтишдан қўрқаётган бўлсангиз мен бориб гаплашаман. Бирга кўндирамиз. Ахир улар ҳам одамку, бунақа вазиятларни тушунишадику!

-Бўлди, бўлди укам ҳоп. Сендан шуларни сўраб олай дегандим, раҳмат анча ёрдам бердинг.

-Ака, қўполигим учун узуркуя лекин хотини олишдан мақсад уни бир улов қилиб миниш бўлиши керакмасда ака. Ниятни ҳолис қилиш керак мана шунда ҳамма ишларингизда енгиликлар бўлади. Амаллар ниятга боғлиқдир ака!

-Ҳоп! Укам тушундим, раҳмат сенга яна бир бора. Телфонлашамиз яна, омон бўл укам!

Суҳбатимиз мана шундай якун топди. Суҳбатку якун топди аммо нияти бошқа бўлган эркаклару аёллар ҳали бери якун топмаяпди.

Тўғри ёлғизлик яхши эмас. Инсон жуфт қилиб яратилган. Баъзи тибб соҳа мутахассислари ҳам айниқса аёл киши кўп вақт эрсиз яшаши бедаво дардларга олиб келиши ҳақида такидлаб ўтишган.

Бу дегани дуч кеганига уйланиб, эрга тегиши керак дегани эмас!

Сўзимни мухтасар қилар эканман, ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг қуйдаги ҳадислари билан якун ясашни лозим деб билдим:

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бу - Бельгиядаги ҳайкал ва унинг қайғули бир тарихи бор экан: қаҳратон қиш бирида тунда кўчада қаровсиз қолган кичкина болакай ва дайди бир ит шу ерда совуқ қотиб ўлган ҳолда топилган. Ит кетиб юбориб, жонини омон сақлаб қолиши мумкин эди, лекин ундай қилмаган. Болакайга "кўрпа" бўлган…😓😓

Энг ачинарлиси, шу кўчада яшовчилар тунда бир итнинг уввиллаётганини эшитишган (балки, совуқдан ўлаётган болакай учун ёрдамга чақиргандир), аммо ҳеч ким иссиқ ўрнидан туриб ҳеч бўлмаса деразадан кӯчага қараб қўйишни лозим топмаган...!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Деҳқон ўроғини олиб буғдой бошоқларини ўргани келди. Уни кўрган бошоқлар бир-бирларига дейишди:
"Бир пайтлар қўшиқ айтиб бизни сув ила суғорган киши шу эмасмиди?!".
----------------
Мағзини чақинг!

#Facebookdan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Момонинг ўлган чолига мактуби...(Дилдаги гаплар)
Охирги кунларда келин жудаям қўполлашди. Чойимни хам ярим пиёла беряпди...
Яхшиямки қулоқларим кар, эшитмайман нима деганини. Аммо ҳис қиламан...
Менимча мени бу уйда кўришни ҳоҳламаяпди. Ўғлингиз хам икки йўл орасида қолди...
Хатто мени хотинидан яширинча қучоқлаяпди. Кеча кечаси ухлаётганимда келиб ўпди...
Жудаям АЛАМ қилди.
Менга бошка холва олиб келмай қўйди. Тишларим
йўқку, ейётганимда чапиллаётган эканман.
Невараларим хузурсиз бўляпти экан.
Аллох шоҳид мен чапиллатиб нарса ермидим бегим?. Келин энди болаларга эртак айтиб беришимни хам таъқиқлаб қўйди.
Сиз билан гаплашаётганим учун девордаги
расмингизни хам беркитиб қўйди. Майли...
Ич чўнтагимдаги расмингизни билишмайди. Мен уни қарғамайман бегим. Нима бўлса хам ўғлимни хотини.Невараларимни онаси. 2-3-кун аввал қўшнилар келди...
Мени эшитмасин деб хонамни эшигини қулфлаб қўйди. Эшитмадим. Эшитолмадим. Лекин ҳис қилдим.
Мени қариялар уйига олиб бориб қўйишмоқчи.
Росаям алам қилди...
Ха айтгандай адаси, сиз ўғлингизга бир кўриниб қўйинг. Нима бўлса хам отасисиз. Сизни гапингизга киради.
Сўз бераман хонамдан чиқмайман умуман. Холва хам емайман майли. Болаларга хам эртак айтиб бермай қўяқолай. Нима бўлса хам мени бу уйдан айирмасинлар. Яшайолмайман.
Хатто нафас хам ололмайман....
Сизни хотираларингиздан узоқда мен қандай яшайман. Бу уйда ойнада суратингиз бор. Жавонда бармоқ изларингиз бор. Хассангиз халиям деворда осилиб турибди.
Хохлашмаябди мени бу уйда.
Бегим... Ёнизга чақиринг мени...олиб кетинг! Ёки сиз хам унутиб юбордингизми мени.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

* * *

Гоҳ ёмғирдек ёғдинг юракка,
Гоҳ қуёшдек чиқдинг фалакка.
Айтгин, яна не қийноғинг бор,
Фироғингда жони ҳалакка?!

Ўзинг келдинг тинчимни бузиб.
Энди кўзим ёшида сузиб,
Кетаяпсан жонимни узиб,
Яна қанча озоринг бор,  ёр?!

Кечмоқликка қўймадинг имкон,
Қуриб олдинг кўнглимдан макон,
Энди юрак-бағрим этиб қон,
Яна қанча озоринг бор,  ёр?!

Суйдургунча қилдинг кўп чора,
Шу иш билан бўлдинг оввора,
Энди бағру-дилим сатпора,
Яна қанча озоринг бор,  ёр?!

Гоҳ оёғим узасан ердан,
Гоҳ муз бўлиб оласан бирдан,
Қўрқмайсанми дил оғришидан,
Яна қанча озоринг бор,  ёр?!

Мен аслингни билолмай толдим,
Бор гуноҳни зиммамга олдим,
Шунча ширин қийноққа қолдим,
Яна қанча озоринг бор,  ёр?!

Ўтинчимдан ўт чиқди, қара,
Ишқ юртида бўлдим масхара,
Энди раҳм айласанг зора,
Яна қанча озоринг бор,  ёр?!

Малика Тавфиқ

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

-Баҳор...
- Дугонажон, мен келдим..-Баҳора ёнига учиб келди – тузукмисан.
-Сени соғиндим..
Атрофдагиларнинг кўзлари ёш тўлди. Икки дугона эса бир бирининг қўлларини тутганича аста - аста гаплаша бошладилар.
- Бир -икки кун ўзига келиб олсин, чет элга олиб кетаман! – Олим ака йиғи аралаш қатъий гапирди –Бор будимни сотиб бўлсада даволатаман. Шундоқ қизимни ўлиб қолишига чидай олмайман!
- Дада! –Мурод унинг қўлтиғидан олди –Дилноз кўрмасин ҳолатингизни.
- Аллоҳ меҳрибон. Дилноза тузалиб кетади! – деди Фарруҳ ака ишонч билан.

- Намунча қовоғинг солиқ? Эрталабдан бери ўрнингдан турмайсан? –Хумора опа қизининг ётоғига кириб, унинг бошига келди – нима бўлаяпти ўзи?
- Билмадим,ғалати лоҳас бўлаяпман –Баҳора бошини кўтаришга уринди.
Хумора опа шошиб қизининг пешонасидан ушлади:
-Вой-бу, иссиғинг бор-ку! “тез ёрдам ”чақираман, ўрнингдан қимирлама.
Баҳора қайта бошини ёстиққа қўйди.
-Опа, биз биринчи ёрдамни кўрсатдик, аммо сал ўзига келгач дўхтирларга кўрсатинглар. Бекордан бекорга иситма кирмайди. – навбатчи шифокор кета туриб тушунтирди
-Хўп,хўп – Хумора – икки уч кундан бери чанқаб кетаяпман деб совуқ сув ичган эди.
- Ҳар қалай кўнгил хотиржам бўлади текширтириб олсангизлар!
- Тўғри айтасиз! Эртагаёқ поликлиникага олиб чиқаман!
Хумора опа уларни кузатар экан, ичига ваҳима тушди.
“Ростдан ҳам анчадан бери бўшашиб юрибди. Дилнозни соғиниб эзилаяпти, деб ўйловдим. Аслида асабийлашавериб шунақа бўлди чоғи. Худо ўзинг сақла,боламни.”
- Опа, авлодингизда қанд касалига чалинганлар борми? – Баҳора топширган тахлилларнинг натижаларини кўздан кечираётган шифокор Хумора опадан сўради.
- -Йўққ- опанинг юраги “шув” этди.
- -Қизиқ -шифокор пешонасини тириштирди – натижалар қизингизда қанд касали бошланганлигини кўрсатаяпти. Устига устак қанд миқдори анча баланд.
- Йўғ-эй, мени қўрқитманг, дўхтир! –Хумора опанинг баданига титроқ турди.- Аҳволи жиддийми?
- Очиғини айтаман. Жиддий! Чунки илк кўринишларидан анча ўтибди. Сезмасдан юраверган.
- Оғридим демасди-да. Аммо ..-Хумора опа тўхталиб қолиб,сўнг қўшимча қилди – кейингги пайтларда кўп сиқилди.
- -Во,ана! –шифокор қўлини силкитди – бу касаллик айнан сиқилиш ёки қаттиқ кўрқишдан келиб чиқади.
- -Қўрқишдан..-Хумора опанинг нафаси ичига тушиб кетди.
- Ҳа. Қизингиз ёки қўрққан ёки ҳаддан ташқари сиқилган.
- Ҳар иккиси ҳам..
- -Нима дедингиз? – шифокор унга ажабланиб қаради.
- Даволатсак тузалиб кетадими? –Хумора опа дарҳол ўзини қўлга олиб сўради
- Албатта,тузалади, бунинг учун доимий даво, парҳез,тинчлик ва хотиржамлик керак. Бўйига етиб қолибди, ишқилиб яқин орада узатмайсизларми?
- Бу ёғи тақдир..-Хумора опа ортиқча изоҳ бермади
- Аввал яхшилаб даволатиб олинглар, узатиш қочмас. Ҳар қалай она бўлади қизимиз. Ётиб даволанишга йўлланма бераман.
- -Хўп. Сиз нима десангиз шу.
- Тақдир чархпалагини қаранг. – Фарруҳ ака бошини қуйи солганича хўрсиниқ аралаш гапирди – Дилноза тузала бошлаганида, Баҳора касалга чалинди. Худойим буларнинг қисматларини шунчалар ўхшаш қилган экан-да!
- Шуни айтинг –Олим ака ўзининг бошидан ўтаётган синовлар энди бу отанинг юрагини ўртаётганига чин дилдан ачинди – Аммо сиз тушкунликка тушманг,мана бизни кўринг, дўхтирлар неча марта ана ўлади, мана ўлади, деди.Яртаганга шукур, умри бор экан, оёққа турди. Турибоқ Баҳорани кўрай деди. Жуда қалинда бу дугоналар. Кўз тегмасин!
Икки ота нарироқдаги сўрида гурунглашиб ўтирган қизларига боқар эканлар, эртага уларни не кутаётганларини билмасликларидан юраклари ўртанарди.
- Дангаса экансан, жиндек оғришингга ётиб олганингни қара?! –Дилноза ўпкалади –тезроқ тузал, бу йил қаттиқ тайёрланиб ўқишга кирамиз. Акс ҳолда дадам мени турмушга узатармиш –у шундай дея пиқиллаб кулди.
- Унда атайлаб тестдан йиқила қолайлик, мазза қилиб тўй ўйнаймиз –Баҳора кўнглига ҳазил сиғадиган ҳолатда бўлмаса ҳам дугонасининг кайфиятини бузишни истамасдан зўраки кулди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ТАҚДИР ЧИЗИҒИ

- Мени ташқарига олиб чиқинглар!
- Қизим, ҳаво салқин, совқотиб қоласан! – Фарруҳ ака Баҳорани жойига ётқизишга уринди – сал офтоб чиқсин, кейин олиб чиқаман.
- Иссиқ ўрасангиз совқотмайман, ҳовлимизга чиққим келаяпти!
- Дадаси, олиб чиқа қолинг...- Хумора опа ичидан ҳуриб келаётган йиғисини зўрға тўхтатиб, отани муросага чақирди. – Қўзичоқларни кўргиси келаяпти. Қаранг, бир йўла учта туғдия, жонивор!
- Ҳаая.. –Фарруҳ ака хотинига ён босди – қани бўлмаса, иссиқ кийинамиз!
Эр-хотин бемор қизларини ўраб чирмаб,икки ёнидан етаклаб ҳовлига олиб чиқишди. Қишнинг поёни, баҳорнинг ҳиди шундоқ димоққа урилади.
- Ялпиз чиқибдими? – Баҳора нурсиз кўзлари билан томорқа томонга жавдиради.
- Йўқ ҳали.–Хумора опа қизининг бошини силади – чиқиши билан акаларинг сенга териб берамиз, деб туришибди.
Баҳора ғамгин кулимсиради.
-Қара, қўзичоқларни, қўрасига сиғишмасдан ташқарига чиқиб олишаяпти, жуда шўх эканда! –Фарруҳ ака уни чалғитди.
- Бирам чиройли улар... Гуллола, Гулнора, Гулзора, майлими шунақа деб чақирсам.
Хумора опа эрига “индаманг” дея имлади.
-Ҳммм. Бўлаверадию, аммо булар қизлар эмас, ўғил болалар –табиатан ҳамма нарсани очиқ ойдин айтишга ўрганган Фарруҳ ака барибир ўз билганидан қолмади.
-Шунақами.. –Баҳоранинг кайфияти тушиб кетди.
-Уларга ҳам исм топсак бўлаверади,қизим..
-Истамайман...- Баҳора инжиқлик қилди.
Эр-хотин у ёқ бу ёққа дикирлаб чопишаётган қўзичоқларга термулганича жим қолишди.
Баҳора атрофга боқаркан, бу дунёга тўйиб улгурмаган кўзлари тобора нурсизланди, сўнгра эса аста юмилди....

-Ҳой қизлар, намунча кулдинглар, сизлардан бошқа одам йўқми бу оламда! - ҳамма Назокат Бўриевна, деб чақирадиган юзлари тунд ўқитувчи Баҳора билан Дилнозани койиди – боядан бери хиринглаганинг хиринглаган. Дарсга киринглар!
Дилноза ўқитувчига кўрсатмай юзини буриб кулгули қилиқ қилди. Баҳора баттар кулди ва “бор-эй” дегандек дугонасини итариб юборди. Дилноза чайқалиб кетди ва гандираклаб бориб дераза рахига боши билан урилди. Бари шунчалар тез юз бердики, аввалига ҳар иккиси нима содир бўлганини англамади. Баҳора хиринглаб келиб деворга суяниб қолган Дилнозани қўлидан тортиб турғизмоқчи бўлди, бироқ у ёнига “шилқ” этиб тушди, девор эса қонга бўялди.
-Аааааааа!!!!
Баҳоранинг қичқириғи бутун бинони тутди. Дарс ўтилаётган хоналарнинг эшиклари бир -бир очилиб ҳамма шу ёққа югурди. Бу пайтда Дилноза ҳушсиз ҳолда қонига беланиб ётар, Баҳора эса унга қараганича карахт ҳолда турарди.

- Операция уч соат давом этди. Хайриятки, организм ёш бўлгани учун чидади, худо қайтиб берди қизимизни - деди Олим ака хижолатли тарзда ҳол аҳвол сўраган Фарруҳ акага
- Илойим қайтиб бергани рост бўлсин. Баҳора шўрлик ҳам нима бўлганини тузук қуруқ эслолмай жинни бўлаяпти, келаман деб бирга отланувди, олиб келмадим. Эзилиб кетаяпти.
- Келгани билан дугонасининг олдига киролмайди. Бир -икки кундан кейин рухсат беришаркан, ўшанда опкеласиз.
- Ўқитувчиларининг айтишича иккаласи роса ҳазиллашиб турган экан коридорда, чамаси Дилнозанинг боши айланганга ўхшайди – Фарруҳ ака мавриди бўлмасада гапирди.
- Шунга ҳайронман, ўз-ўзидан боши билан деразага урилиши ғалати –Олим ака таъкидлаб айтди бу гапни – аяси “ишқилиб ҳазиллашиб итариб юбормаганмикан” деяпти.
- Йўғ-эй..-Фарруҳ ака сесканиб кетди – кулиб туриб орқага кетиб қолибди. Баҳора ушлашга улгурмабди.
- Шунақа денг...Майли, ўзига келаверсинчи. Тузалиб қолса бўлгани.

-Баҳора, тўғрисини айт қизим, ўртангларда бирор келишмовчилик бўлмаганмиди? –Хумора опа қайта сўради
-Йўқ дедимку! Иккимиз ҳазиллашиб турувдик.- Баҳора қайсарлик билан ўзиникини маъқуллади. - Ана ишонмасангиз, Назокат Бўриевнадан сўранг. У бизни дарсга кир, деб уришиб бергандан сўнг энди хонага кирамиз деб бурилаётганимизда Дилноза ўзидан ўзи чайқалиб кетди, кейин “вой” деб туриб орқаси билан бориб дераза чеккасига урилди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

25-апрель - Халқаро қиз фарзанд куни.

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.

Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Ҳар бир хонадонда қиз фарзандлар бор бўлсин.

Қиз фарзанди борлар, сизлар дунёдаги энг бахтли одамсизлар🤲

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

нглар ўйинчоқларни йиғиштириб олингларчи дастурхон олиб келаман.-Гапим тугамасдан деворга суяниб турган Дилшоджон менга умрида илк бор гапириб «хўп» деб, биринчи бор мени айтганимни қилди, тезда бориб стол устидаги ўйинчоқларни йиғиштириб олишни бошлади. Ич-ичимда севиндим. Чунки келганига олти ой бўлсада бир марта менга гапирган бола эмасди. Доим жим юрарди. -Болалар акангизга қарашингчи!
Эртаси куни:
-Дилшоджон бир хафтадан кейин мактабга чиқасиз дадангиз билан бозорга бориб ўзингиз ёқтирган формани кийиб кўриб сотиб олинг хўпми?
-Хўп,-дедида дадасига эргашди. Ортидан мени икки кичикларим ҳам бизам борайлик деб эргашди.
-болаларим сизлар ҳам борасизлар фақат ҳозирмас мактабга чиқсаларингиз борасизлар ҳозир акангизнинг навбати. Хўпми?
-Хўп,-деб акасини чақириб ортидан югуриб кетди.
-Ака бизга бозордан нимадир олиб келинг хўпми?
-Хўп.

Орадан бир хафта вақт ўтгач Дилшоджон мактабга чиқадиган кун келди. Аксига олиб дадасини ишдан қўйишмади.
-Дилшоджон сизни мен кузатиб қўйсам майлими? Сўрадим
Аста бош ирғаб ҳа ишорасини қилди.
уни мактаб дарвозасигача кузатдим.
-Яхши ўқиб келинг хўпми?
-Хўп,- аста қадам ташлаб ичкарига киргач тўхтаб ортига қараб кимнидир қидирди. Тушундим у кимнидир кутди, отасиними, онасиними? Кимнидир? Аста қўлимни кўтариб ҳаммаси яхши бўлади ишорасини қилдим.
Тушлик вақти бўлай деб қолди. Дилшоджонни мактабдан олишга борсамми, кимнидир кутса-ю ҳеч ким бормаса кўнгли ранжимасин деб мактаб олдига бордим. Узоқдан уни кўриб кимнидир қидираётганини тушундим, ўша қидираётгани менмас, отаси ё онаси эканини ҳам тушундим, лекин ҳозир ёлғизмаслигини билдириш учун ҳам олдига бориб уни кутиб олдим.
-Салом полвон, қалай экан мактаб яхшими, бу сизга совға. Бир пайтлар эрим менга деб олиб келган сунний атиргулни унга тутдим.
-Раҳмат,-деб олиб яна ўзимга қайтариб берди.- сизда турақолсин гул,-дея.
Магазин олдига етканимизда ўғлим аста магазинга қараб юраётганини кўриб
-магазинга кирамизми? Бугун байрамингиз, нима десангиз олиб бераман, бутун магазинни оламан десангиз ҳам олиб бераман чунки ойлик олганман, мана дедим. Пулни кўрсатиб.
-Ростдана?
-Ҳа ҳоҳлаган нарсангизни олинг.
-хўп,- деб ичкарига кирди Дилшоджон.
-менга иккита суҳарик беринг!
-Хўп яна нима оласан, мана,-савдогор гапирди.
-Бўлди бошқа нарса олмайман керакмас раҳмат,- деди
-Унда минг сўм бўлди сизлардан,- деди савдогор.
-Яна бошқа нарсалар ҳам ол болам,- мен аралашдим гапга.
-йўқ, бошқа нарса керакмас,-деди.
Йўлда келарканмиз гапирдим.
-Суҳарикни яхши кўришингни билганимда уйга кўп-кўп олиб келиб қўярдим, болам!
-Йўқ, менга суҳарик ёқмайди.
-Вой, унда нега олдинг уни?
-Бу суҳарикларни укамлар яхши кўради, мактабдан қайтишингизда бизга нимадир олиб келинг деб тайинлашганди, шунга олдим буларни,-деб жавоб берди. Тилим айланмай қолди. «Укаларим» деганига бир қувонсам уларни айтганини унутмаганига яна бир хурсанд бўлдим.
-Мен эса ўша болаларнинг Дилшод деган акасини жуда яхши кўраман- дедим.
Қилган сабрим ўз мевасини беришни бошлаган эди, бундан жуда хурсанд бўлдим.

тамом

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Olqishlarga sazovor sinfdoshlar...😢
@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Маугли - Болалар.

19 асрнинг охирида Италиянинг бир қишлоқ чўпони бўрилар тўдаси орасида тўрт оёқлаб харакатланаётган инсон боласини пайқаб қолади. Чўпонни кўрган бўрилар чекинишганда бола чўпонга тикилиб қолиб, турган пайитда уни ушлаб олади. Бола 4 -5 ёшларда бўлиб, бўрилардак йиртқич эди. Болани Миландаги психиатрия институтига жойлаштиришади. У хайвонларга хос тусда қичқирар ва хеч нарса истеъмол қилмас эди. Инсон фарзанди бўлиб, бўрилар орасида катта бўлгани шифокорларда катта қизиқиш уйғотгани тушунарли эди. Аммо уни инсонлар ичига қайтариш вазифаси турар эди. Бироқ буни удасидан чиқа олишмайди. Овқатланиши ёмон эди. Бўрилар каби инграр, ғамгин ва каравотда йотмай ерда соатлаб қимирламай йотиши мумкин эди. Бўрилар орасига қайтиш истаги шунчалик кучли эдики, болани юраги бунга бардош бера олмай бир йилдан сўнг вафот этади.

Дина Саничар Real- Life Mawgli,- деб аталиши ҳақиқатдан бўрига ўхшар эди. Бошқа топилган болалардан фарқли, бутун танаси жуда кўп тук билан қопланган эди. 1867 йили овчилар Хиндистонни Буландшахр ўрмонида бўрилар тўдаси ортидан харакатланаётганда ушлаб олишади. У топилганда 6 ёшда эди. Болани одамлар Аградаги "Sikandra Mission" болалар уйига топширишади. Шу уйда Дина Саничар деб номлашади . Биринчи болалар уйига олиб келишганда ювиб , тозалаб янги туғилгандак қилишади, шу кун хафтани шанба куни эди. Урди тилида "саничар" шанба дегани эди. Уни устида кўп ишлашади.... Гўштни пишириб беришса емас, хўм гўшт ва суякларни бўридак ғажир эди. Бўрилар орасида яшаган умридан кўп йил мехнат сарф этишади. Аммо натижа жуда оз эди. Энг этиборли томони инсонларга таълуқли ёмон одатлардан тамаки чекишни тез ўзлаштиради ва кашандаликга мутолаа бўлади. Узоқ умур кўрмай, сил касаллигидан 1895 вафот этади. Бўйи 1 м 60 см, оғирлиги 55 кг эди.
Рудюард Киплингни "Jangle Book" хикоясидаги Маугли менимча шу бола бўлса ажаб эмас.

Сўнги 100 йил ичида ўнлаб мауглилар аниқланган. 20 асрнинг 30 йилларида Хиндистонни Лакнау шахаридан унчалик узоқ бўлмаган Прадеш вилоятида, темир йўл ходими вагон ичида ғалати жонзотни ушлаб олади. Бу тахминан 8 ёшли, қўл ва тиззалари қавариб кетган, хайвонга ўхшаш инсон боласи эди. Одамлар нутқини тушунмас, тўрт оёқлаб харакатланар эди. Болани касалхонага жойлашади. Орадан бир ой ўтиб, 8 йил аввал боласини ховлидан бўри илиб кетган мева сотувчи аёл болани кўрсатишини талаб қилади. Бўйнидаги чандиғидан таниб, уйига олиб кетади. Шундай қилиб бола ойиласига берилади. Аммо бир йил давомида инсоний хусусиятларни ўзлаштира олмай вафот этади.

Маугли болалари энг машхури икки хинд қизлари Камала ва Амала воқеаси бўлса керак. Улар 1920 йили бўри уясидан топилган. Кулранг бўрилар орасида ўзларини жуда қулай хис қилиб яшаган. Камала 6 ёш ва Амални 5 ёшда эканлигини шифокорлар аниқлашган. Амала тез орадан вафот этади, Камала 17 ёшгача умур кўрган. 11 йил шифокорларни илмий кузатиш давомида бечора қиз оловдан қўрқар, фақат хом гўштни тишлари билан узиб олиб емоқни авзал билар, тўрт оёқда юрарди. Кундузи ухлаб, кечаси касалхона ховлисида айланиб юрар ва бир вақтда 21:00 да ва 24:00дан 03:00 оралиғида инграб увулар эди. Камалани "инсонлаштириш" жуда қийнчилик билан амалга ошди. Узоқ вақт кийим киймади, кийгани хам оз вақтда йиртилиб, яроқсиз холга келар, фақат 2 йил ўтиб икки оёқлаб одамлардан юра бошлади аммо тез харакат қилиш керак бўлганда яна тўрт оёқлаб чопқилар эди. Шифокорларни ақил бовар қилмас мехнатидан сўнг тунда ухлашни ва қўлда овқатланиши, стаканда сув ичишга эришилди. Афсус инсон тилида гаплашишга 7 йил сарфланди, атиги 45та сўз ўрганади. 15 ёшга келиб ақлий даражаси 2 ёшли бола даражасида эди.17 ёшида тўсатдан юраги шунчаки тўхтади.

1925 йили Хиндистоннинг Ассам штатида содир бўлган яна бир холат. Овчилар леопард инидан болаларидан ташқари 5 ёшли инсон боласи топишади. У леопард ака- сингиллари сингари хирилаб, тишлаб ва тирнаб қаршилик қилади. Уни энг яқин қишлоқдан бир ойила танийди. Бу ойилани сўзларига кўра 3 йил аввал ойилавий далада ишлаётганида 2 ёшли боласини леопард овзида олиб қочганини кўришади. 5 йил ўтиб идиш - товоқда оқаланишни ўрганади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ТУЗ ҲАҚҚИ
Усмонийлардан қолган бир гўзал одат бор. Эркак киши Рамазон ҳайитидан уйига қайтганида хотини уйларни тозалаб, чиройли кийимларини кийиб унга бир финжон қаҳва тутади. Қаҳвани ичган эр уни бўш қайтармайди. Финжоннинг ичига ё тилла узук, ёки тилла билакузук солиб қайтаради. Бу аёлининг Рамазонда қилган меҳнатларига мукофот бўлади.
Бу одат шахсан менга ёқади. Бу одат ҳақида эшитганимдан буён унга амал қиламан. Аммо бизникида қаҳва тутиш одати йўқ. Нимадир совға қиламан ва пешанасидан ўпиб: "Бу туз ҳаққи!", дейман.
Гоҳида қўлига пул бериб: "Бозорга бориб истаганингни сотиб ол!", дейман.
Менга нисбатан бу иш кўр-кўрона тақлид эмас. Кишининг гўзал ва буюк ишларда бировга тақлид қилишининг зарари ҳам йўқ. Аммо мен бировларнинг меҳнатини қадрига бориш, фидокорлигини эътироф қилиш уларни нечоғли хурсанд қилишини яхши биламан!
Эр хотинининг уй ичидаги заҳматларини қадрлаши, хотин ҳам эрнинг кўчадаги меҳнатларининг қадрлаши лозим. Йўқса сакийнат қаердан келади?! Муҳаббат ва раҳмат булутлари остида йўқса қандай сояланамиз?!
Эр агар хотини тайёрлаган ҳар-бир овқат учун хотинини тақдирласа бундан ҳеч бир зарар кўрмайди. Гоҳида ширин гап кифоя қилади. Лутфнинг ўзи ҳам ҳадядир. Аммо бу лутф, бу ширин сўзларга бирор моддий совғани ёки унинг пулини тож қилсангиз нур устига нур бўлади!
Хонадонларни нарсага тўлдиргандан кўра муҳаббатга тўлдириш заруроқдир. Қалбдаги совуқликни дунёдаги барча ўчоқлар ҳам қизита олмайди. Аммо қайноқ қучоқ, ширин сўз, ўзаро раҳмат уйларимизни жаннатга айлантиради!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

-  Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний - Аллоҳим, Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт...

-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин...

-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

  -Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

  -Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...

-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт...

-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт...

-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин...

-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн..

©arabicuz

🌐Telegram  |  🌐Instagram  |  🌐Facebook | ▶️IkromSharif">You tube

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.


#Facebookdan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Отангизга пул берсангиз хеч қачон санаб берманг....

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

“Кирпич” — ғишт. Буни Кошғарий ўз асарида кўрсатган: кэрпич — кирпич, ғишт. Бишиғ кэрпиш — пишиқ ғишт. Хоразм шеваларида “карпич” деб ҳозир ҳам ишлатилади. Адабий тилимиздаги ғишт — форсийча. Навоий ҳазратлари ҳар иккисини ҳам қўллаган:
Лаб-балаб ул май била хуми сипеҳр,
Оғзидағи кирпич анга хишти меҳр.
(“Ҳайрат ул-аброр)

“Йогурт” — Навоийда жуғрот шаклида учрайди. Бу сўз луғатда “қатиқ” деб изоҳланган. Бунинг мисоли “Садди Искандарий”дан:
Ани уйга келтурди тортиб инон,
Равон моҳазар чекти жуғроту нон.
Мазмуни: уни уйга келтириб, олдига тайёр турган жуғрот ва нонни қўйди. Жуғрот ҳозир бошқа туркий тилларда, хусусан, татар тилида ишлатиладиган “йуғурт” сўзининг Навоий давридаги шакли. Бу сўзнинг “йоғрут” фонетик шакли “Қутадғу билиг”да ишлатилган: қимиз, сут йа йун йағ йа йоғрут қурут (қимиз, сут ёки жун, ёғ ёки қатиқ, қурут). Йогурт туркий тиллардан рус тилига ўзлашиб, ҳозир шу шаклда фаол қўлланмоқда.

“Стакан” — рус тилига туркий тиллардан ўзлашиб, бундай шамойилга кирган бу сўз эски ўзбек тилида: тустағон — қимиз ва май ичадиган ёғоч идиш; қозоқ тилида: тостаган, тустаган — чоғроқ ёғоч коса; қирғиз тилида: тостукан — камёб чоғроқ ёғоч коса каби шакл ва маъноларга эга бўлган. Владимир Даль уни достакан — қадимги идиш тури деб кўрсатган. Е. Н. Шипова ўзининг “Рус тилидаги туркизмлар луғати”да Даль, Юдахин, Радлов сингари тилшуносларга асосланиб буларни қайд этган. Ушбу китобга беш мингга яқин туркий сўзлар киритилган.

Утю‌г. Заимств. не позднее XVII в. из тюрк. яз. (ср. татарск. өтөк «утюг», өт «скользить» > «гладить»). Утюг буквально — «то, с помощью чего гладят».

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ko’zingizga yosh kelmadimi ?
Unda takror ushbu videolavhani tomosha qiling.

Ibrat uchun boshqalarga xam ulashing.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кулги сеники, меники, бизники!

Бир кулдиришга ҳаракат қилай, кўп диққат бўлаётганга ўхшайсиз.

Самарқандлик яқин дўстим Тошкентга келди. Уни ва тошкентлик умумий танишимизни тушликка таклиф қилдим. Самарқандлик дўстим иккимиз ош буюрдик. Тошкентлик оғайнимиз окорошка айтди.

Билмаганларга учун маълумот: окорошка нимасидир гўжани, айрим жиҳатлари бўйича айронни эслатадиган, ичида қаттиқ нон, картошка бўлаклари қўшиладиган совуқ таом. Тошкентда жуда оммабоп, ёзда айниқса кўп ичилади. Қоринни тўқ тутиш билан бирга иссиқ кунларда ҳароратни оширмайди.

Хуллас официант нон-чой билан окорошкани биринчи келтириб қўйди. Мен ошни кутиб турган пайтим самарқандлик ошнам нонни синдириб, тошкентлик дўстимизнинг окорошкасидан бир қошиқ олиб ичди. “Татиб кўрмоқчидирда” деб ўйладим.

Кейин ош келди, ея бошладик. Қарасам самарқандлик дўстим ҳар икки қошиқ ош еганда бу дўстимизнинг ёнидаги косадан бир қошиқ олиб ичиб қўяди. Орада нон ботириб ейдимией...

Тошкентлик дўстимиз ҳайрон бўлиб, ёнидаги косани сал олдинроққа суриб қўйди. Яна қарасам, ошдан бир олиб, дўстимизнинг окорошкасига бир қошиқ тиқади.

Шунда тепди ниҳоят. Кулгидан ўрмалаб қолдим ва дедим:
– Ҳой, бу сен ўйлаган айронмас. Дўстимизнинг овқати!

(Узоқ ва давомли қаҳқаҳаааа))

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ishtahani o‘zidan itaradigan och qizil emas, balki to‘q qizil rangdagi, pishib yetilgan, og‘zingda eriydigan katta-katta qulupnaylarni po‘chog‘idan mevasini ajratib, o‘zining shirasi baland bo‘lsa-da, baribir ustidan shakar sepib idishga solib tayyorlab, vilka bilan endi yeyishga hozirlanganingda eshik taqillab qolsa nima qilgan bo’lar ediz ? 😀😀

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

- Оғрияптими? –бирдан Дилноза жиддий тортди – мендан яширма, шундоқ сезиб турибман.
Баҳоранинг кўзларига “ғилт” этиб ёш келди:
- Кундан кун мадорим қолмаяпти. Иштаҳам йўқ. Дадам билан аямни хафа қилмаслик учун ноилож овқатланаман. Аммо у ҳазм бўлгунча қийналиб кетаяпман.
- Сен кучлисан, ҳаммасини енггасан! Мен яна келаман. Узоқ ўтириш мумкин эмас, кета қолай! –Дилноза Баҳоранинг юзларидан ўпди – Кўришгунча!

-Қизим, агар истасанг, тўйга олиб бораман, борасану ўртоғингни табриклаб қайтасан! – Хумора опа ич ичидан келаётган йиғини зўрға ютиб, Баҳорани кўндиришга уринди.
- Аяжон, ҳолим йўқ. Шовқинни кўтаролмайман. – Баҳора шундай дея устидаги чойшаб билан юзини тўсиб олди.
Она шўрликнинг бўғзига тиқилган нола кўзларига ёш бўлиб қуйилди. Оғзини кафти билан тўсганича ташқарига отилди.
Шу томонга ўйчан боқиб ўтирган Фарруҳ ака хотинининг аҳволини кўрдию, даст ўрнидан туриб кетди.
-Онаси!
-Ортиқ чидолмайман! Соппа соғ қизим ўлим тўшагида! Эрта индин ўлиб қолади деган қизнинг эса тўйи бўлаяпти. Бу қандай адолатсизлик, эй худо!
-Бас,бас! Шаккоклик қилма!
-Унда нима қилай, додимни ким эшитади? Ким қизимни қайтариб беради? –Хумора опа хўнграб йиғлади – Унга қараган сари умрим қисқараяпти. Кучим ҳам, сабрим ҳам қолмади, дадаси!!!
-Сен йиғлаб ғуборингни тўкаяпсан, мен нима қилай, айт, қайси деворга бошимни урай! Майлийди, худо менинг жонимни олиб Баҳорага берса, ўлимимга розийдим.
-Дадаси!!!

“ Дугонажон! Ўшанда сенинг ўлиб қолишингдан қанча қўрққан бўлсам, ёлғонимни яширганимдан шунча азобландим. Ўйласам, сен менинг айбимни беркитиш баробарида, садоқатимни синабсан. Мен аҳмоқ эса “индама” деганингга осонгина “хўп” деб қутилибман. Балки ўша пайтдаёқ ота-онангга ростини айтганимда, улар ё оқларди, ё қораларди.
Шунда ҳаммаси бошқа бўлармиди? Хадик ва виждон азоби мени касалликка, кейин эса ўлимга гирифтор қилди. Аммо, ҳозир сенинг бахтли эканлигингни билганимдан хурсандман. Сен шунга лойиқсан. Мени ёдингдан чиқарма. Ота-онамни тез тез йўқлаб тур. Улар сенда мени кўришлари аниқ...”
- Бу хатини ҳар куни неча марта ўқийман. Уни жудаям жудаям соғинаяпман –Дилноза Баҳоранинг сўнгги мактубини авайлаб тахлар экан, йиғлаб гапирди – Тушларимга киради. Ҳамиша бир хил ҳолатда кўраман. Оппоқ кўйлакда мен томонга югуради, бироқ ҳечам етиб келмайди.
- Ҳурлар ичида юргани рост бўлсин! –Хумора опа хўрсинди –Ёзуғи шу экан қизимнинг. Осмон узоқ,ер қаттиқ. Тирик бўлиб тирик эмасман, ўлиб бўлиб ўлик...
- -Онажон!!! Ундай деманг, Баҳоранинг руҳи чирқайди.-Дилноза бир бурда бўлиб қолган Хумора опанинг елкасига бошини қўйди - Ўртоғим жаннатларда учиб юрибди.
- Илойим,айтганинг келсин, қизим.
Остонада миттигина,оппоқ юзли қизалоқ кўринди
- Ана,кичкина Баҳора...–Дилноза ирғиб ўрнидан турдида, қизалоқни азот кўтариб келиб, Хумора опанинг қучоғига қўйди.- унинг тафтини озгина бўлсада босар,қаранг, кўзларининг қоралиги ҳам худди Баҳораникидай..
- Қарая...Ўхшаб кетаркан.Умринг ўхшамасин, тақдиринг ўхшамасин, болажоним...

✍: Матлуба Юсуф Охун ижоди.


@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

- Ота-онаси шубҳаланяпти. Дугонанг ҳеч қачон бош оғришидан ёки айланишидан шикоят қилмаган экан. Соғлом эди, дейишаяпти. Ўзига келиб, бошқача гап айтса, унда балога қоламиз. - Хумора опа қизига синовчан қаради –Шунинг учун менга ростини айт. Ахир,онангман-ку!
- Яна қанақа ростини айтишим керак? Бор гапни юз марта айтдим! –Баҳора тўсатдан бақириб юборди.- Уни қонга беланганини кўриб ўзим ҳам қўрқиб кетдим.
Сўнгги гапи йиғи аралаш чиқди.
-Бўлди,бўлди, ўзингни бос...-Хумора опа қизини бағрига босди.

-Дилноз, қара, Баҳора келди, - дугонасининг онаси Дилбар опа уни илиқ қаршилади
-Дугонажон!!-Баҳора югуриб келиб, Дилнозни қучоқлади. –Тузук бўлиб қолдингми? Мен қўрқиб кетдим!
-Тузукман..-Дилноза кулишга уринди –сени соғиндим.
Баҳоранинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилди. Аста энгашиб, Дилнозанинг қулоғига “мени кечир” деди. Дугонаси юзларини силади:
-Қўрқма,мен яхшиман –дея қайтарди.
-Баҳора! – икки қизнинг ҳолатидан ажабланиб турган Дилбар опа шартта очиқ сўрай қолди – Ўша куни Дилнозни итариб юборибсиз-а?
Баҳоранинг кўзлари олайди. Дилноза эса дарров:
-Ая, бу нима деганингиз? Ўзимнинг бошим айланиб кетди! –деди.
-Мен ўртоғингдан сўраяпман!
-Ая!!! –бирдан Дилнознинг рангги оқариб, қалтиради.
-Бўлди, бўлди қизим, ўзингни бос! –Дилбар опа шошиб келиб, хаста қизини бағрига босди –Ўзимнинг жоним болам...
Баҳора лабларини қаттиқ тишлади. Гапиришга чоғланди, шунда Дилнозага нигоҳлари тушди. У “индама” дегандек калласини ликиллатди.
Ҳар иккисининг қалби жунбушга келди, аммо ҳислар икки хил эди. бириникида садоқат, бириникида эса виждон азоби..

-Яна бордингми, ўша ёққа! –Хумора опа қизига зарда қилди - умринг касалхонада ўтаяпти.Ўқишларинг қолиб кетаяпти.
- Дилноз зерикиб қолаяпти. Бормасам бўлмайди-да! –Баҳора қайсарлик билан жавоб берди.
- Нечинчи марта банисада ётиши? Кунинг касалхонада ўтаяпти! Агар ўшанда йиқилгани учун ҳанузгача соғаймаяпти, десанг хато қиласан, аввалдан касали бор!
-Аяжон! Дилноз соппа соғ эди. –Баҳора барибир айтганидан қолмади - Унинг ўрнида мен бўлишим ҳам мумкин-ку!
-Туф,туф,туф! Нафасингни ел олсин! –Хумора опа уни койиган бўлди – Ўқишларинг қолиб кетаяпти, бу аҳволда институтга киролмайсан!
- Ўқишга кирмайман! –Баҳора шартта кесди.
-Вой, нега? –Хумора опа ҳайрон бўлди.
- Дилноз соғайса, бирга топширамиз!
-Ия, бу қандай гап энди? Жаа ошириб юбординг,ўртоқчиликни!
-Мени унатишга уринманг!
-Бекорини айтибсан, шунча вақтдан бери кўнглингга қарадик, етар! –Хумора опанинг астойдил жаҳли чиқди – дадангга айтаман!
-Аяжон..-бирдан Баҳоранинг овози титради – ўшанда Дилнозни мен итариб юборгандим!
-Аааа!!!!

- Аяси, Баҳора қани? –Фарруҳ ака кўчадан кира солиб сўроқ савол қилди.
- -Ана, ичкарида! –Хумора опа деразаси очиқ хонага имо қилди.
- Ҳаа...-Фарруҳ ака хотинига яқин келдида,секин шипшиди: -Дилноз оғирлашиб қолибди. Дўхтирлар қайтариб юборишибди.
- -Вой ўлмасам???-Хумора опанинг овози баланд чиқиб кетди.
- -Нима бўлди? – Баҳора деразадан мўралади.
- -Ҳеч...- она дарров ўзини қўлга олди. Айни шу паллада Баҳоранинг қўл телефони жиринглади.
- Алло... Ассалому -алайкум. Нима...Ҳозир, ҳозир етиб бораман. –зум ўтмай Баҳора ҳовлига чиқди. Ранглари дув оқарган, ҳаяжони шундоқ билиниб турарди – Дилнознинг аяси телефон қилди, у мени..сўраяпти экан.
- Юра қол, мен ҳам бирга бораман! –Фарруҳ ака унинг қўлидан тутди.
-Тўхтанглар мен ҳам.. - Хумора опа бошидаги рўмолини тўғрилаб,эргашди.
Уларни кўча дарвозаси олдида Дилнозанинг акаси Мурод кутиб олди:
- Тузукми? –уччаласининг саволи тенггидан чиқди.
- Тузук, уйга келгач дадиллашиб қолди.
- Илойим. Тузалиб кетсин –Фарруҳ ака шошиб дуо қилди.
- Айтганингиз келсин.-Мурод уларни ичкарига етаклар экан, қўшимча қилди – Энг кўп сўрагани шу Баҳора. Агар иложи бўлса бугун ёнида қола қолсин.
- Бўпти, биз рози. –ҳаммадан аввал Хумора опа жавоб берди.
Очиқ айвонга қўйилган диванда ётган Дилноза уларни кўрибоқ бошини кўтарди:

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#оила
Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, уни кўргани ота-онаси келибди. Қизининг йиғидан қизарган кўзларини кўрган ота-она табиийки, хавотирга тушди.
— Тинчликми, қизим? Нега бунча йиғладинг?
Қизи мунгли юзини ним табассумга айлантириб, шундай деди:
— Айтсам ишонмайсизлар, сизларни жуда соғингандим, кўргим келганидан ичим гумириб йиғлаб ўтиргандим. Не ажабки, эшик қоқиб келиб ўтрибсизлар!

Бу гапни нарги хонадаги эр эшитиб турганди. Хотинининг матонати, оила сирини дийдиё қилмаганидан унга ҳурмати ошди, ўз қилмишидан эса хижолат торти.

Оила ҳикмат, сабр-тоқат ва матонат билан қўриқланади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

О Н А.

Мен эримга иккинчи бўлиб турмушга чиққанман. Мени иккита ўғлим бор, бири беш ёшда, иккинчиси тўрт ёшда, олдинги турмушидан эса битта ўғли бор у ҳозир етти ёшда. Олдинги хотини билан эрим кўп яшамаган, ҳомиладор вақти ажрашган эди. Бир йил бўлай деганда менга уйланганди. Собиқ хотини бошқа жойга уй қилиб кетган, лекин тинч яшамаётганди. Эрим билан собиқ хотини битта маҳалладан эди. Бир кун эшитиб қолдик, ажрашиб келиб қўйибди ота уйига деб, орадан кўп ўтмай ортидан эри ҳам келиб шу ерда алоҳида яшай бошлашди. Эрим ўғли билан кўришиб турарди. У киши жуда меҳрибон яхши инсон эдилар, уйга ҳам бир кун Дилшоджонни(собиқ хотинининг ўғли) олиб келди. Таҳмин қилдим барибир мени ёқтирмаса керак кўзига кўринмай қўя қолай деб олдига чиқмай у яхши кўрадиган овқатни қилиб бердим. Яхши келиб кетди. Ўзи собиқ хотини билан ҳозирги эри шу бола деб тортишаркан деб бир эшитгандим, эри «ўгай» деб кун бермас экан. Дилшоджон уйига боргач онасига
-Мен отам билан яшайман,-дебди.
Онаси ҳам эрини қилиғини билиб руҳсат берибди. Шундан Дилшоджон биз билан яшайман деб келди. У дарвозадан кириб келар экан, мени онанг деб таништирганда юзимга шунчалар нафрат билан қаради-ки, буни маъносини уқиб олиш қийинмас эди. Мен бу бола учун ўз онасини отасидан айирган бир бегона эдим ҳалос. У жудаям камгап ва жуда-жуда оғир, вазмин бола эди. Қарашидан сездим бу бола мени она деб тан олиши жуда қийин бўлишини. Менга келган вақти:
-Ассалому алайкум,- деди. Бошқа гапирмади.
Уйимизга келиши билан мени болларимда нима бўлса унга ҳам ҳаммасини олиб келиб бердик. Лекин булар уни қизиқтирмади. Мен ҳам иложи борича унга ҳалал бермасликка уринардим. Ишларимни аста-аста ўзим билиб қилиб юрдим.
Болларимга ҳам акаси ҳақида яхши гапириб, ҳимоя қилиб юришларини тушунтирдим. Катта ўғлим Дилмуроджон жуда ақилли, ҳаммасини тушунди маслаҳатларимни, акаси билан гаплашиб турарди. Нима десам айтганимни қиларди. Кичигим эса, Достонжоним бироз эркатой эди. Юзимга қараб акаси хўп деса у ҳам хўп деб қўярди.
Бир кун ошхонада манти букаётсам Достоним йиғлаб олдимга борди.
-ая, ая акам, ак акам мени урди, Дилшод акам мени урди,- деб келиб қолди. Ортидан Дилмуродим келиб
-йиғлама Достон акам қаттиқ урмадилар-ку, мени ҳам урса йиғламайман-ку, хафа бўлма акамдан. . .
Достонимни бошини силаб ўпиб қўйиб
-Оғримаяптими?-десам
-Йўқ,- деди.
Кейин аста олдимга олиб насиҳат қилишга ўтдим.
-Болам, сен ўғилболасан, бу нима қилганинг, аканг сени ёмон бўл деб урушмайди-ку, сен хато қилгандирсан, тўғри қил деб ургандир, нима бўлганда ҳам эркак киши бировдан таёқ еса тезда дадасига ё аясига айтиш керакмас, бу чақмачақарликка киради. Буни ёмон боллар қилади, мени болам ёмон боламас-ку, тўғрими? Акангни менга чақиб айтиб берсанг, акангни сен урсанг аканг менга айтиб келмайди-ку, нега шуни тушунмайсан?-
Катталарни ақли етмайдиган саволни мен тўрт яшар ўғлимга бердим. Катталар амал қилмайдиган вазифани мен мана шу жажжи ўғлимга топширдим.
-айт айб кимда энди, чақмачақарлик қилган сендами ё акангдами?
-энди бошқа чақмачақарлик қилмайман.-ўз тилида бийронгина сўзлади ўғлим.
-Қани юр акангдан кечирим сўрайлик.
-Хўп
Ташқарига чиқар эканман айвонда ўтирган Дилшоджонни ойнадан кузатиб аста уйга томон келдик. Мени кўрган Дилшоджон сакраб жойидан туриб орқага деворга тиради ўзини ва кўзларини бир менга, бир Достонжонга қаратиб пирпиратиб турарди. Унинг мендан қўрқаётгани шундоққина маълум эди.
-Қани Достонжон акангдан кечирим сўра!
-Ака мени кечиринг, мен ёмон бола бўлмийман бошқа, энди сизнинг яхши укангиз бўламан. Бийронгина гапирди болам.
Дилшоджон бирдан менга қаради ва бироз уялгандек ерга қаради.
-Шундай бўлсин ўғлим, мен ҳаммангизни яхши кўраман, Дилшоджон укангиз айтганингизни қилмаса уни уринг майли, ёмон бола бўлиб кетмасин хўпми? Достонжон ҳам рози бўлди шунга тўғрими ўғлим.-
Ўғлим аста бошини силкиб ҳа ишорасини қилди. -Сизлар ака укасиз шундай экан бир-бирингиздан бунақа хафа бўлиш яхшимас. Ана энди эса тушлик қиламиз, каттаотангиз ва каттаонангизни чақириб чиқингизларчи? Бугун ҳаммангиз уйдасиз Дилшоджон яхши кўрган мантини букиб осганман. Чой ичамиз, Дилмуроджон, Достонжон бори

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кўпинча инсон боласини бўрилар боқиб олгани кўп учраган. Бундай холат одамлар ёввойи хайвонат билан ёнма ён яшаб келишганда учраб туради. Қаровсиз қолган гўдак йиртқичга онсон ўлжа бўлиб, инига олиб борганда ночор йиғлаётган чақалоқга оналик инстинкти уйғониб, ўлжага болалари қаторида қарайди. Дастлаб сут билан боқади, оз вақт ўтиб ярим ҳазм қилинган гўшт олиб келиб беради. Хаммаси текис кечмайди, бўри болалари 8-9 ёшдан мустақил хайотга ўтади аммо инсон боласи ожиз бўлишни давом этади. Бўрилар биргалашиб харакат қилиши ва ночор, қари шерикларини қўллаб қувватлаши инсон боласини яшаб кетишига олиб келади.

Хулоса қилиб шуни такидлаш керакки инсоний мулоқатдан маҳрум бўлган болалар ақлий ривожланишида оддий жамиятда яшовчилардан орқада қола бошлайди. Маугли болалари бунинг инкор этиб бўлмас исботидир. Янний инсонни психикаси ривожланиш энг мухим даври туғилгандан 5 ёшгача. Айнан шу йилларда боланинг психикаси асосий асосларини ўрганади. Қандай ойилада катта бўлиши, атрофидаги одамларни харакати, бошланғич таълим ва боғча даври катта таьсир қилади. Қуш уясида кўрганини қилади, - деган мақол ҳақиқатга яқин, аммо қушни уяси фақатгина туғилган хонадони эмас балки бутун жамиятдур. Агарда ушбу дастлабки 5 йиллик давр ўтказиб юборилган бўлса, унда тўлиқ ҳуқуқли одамни тарбияси деярли мумкин эмас. Японияда шу ёшдаги болларга жиддий этибор бериши бежизга эмас.Тўлиқ ҳуқуқли бола бўлиб котта бўлиши учун атрофидаги катталар хайвон эмас, инсон бўлиши керак.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Менталитет ва “мегапробка”

Ҳайит арафасида уйга – Водийга қайтадиган бўлдик. 15:00 да сельхоз чорраҳасига яқин жойдаги уйдан йўлга чиқдик, 17:00 да “Роҳат” айланасига етиб келдик (!).

Йўлдаги “пробка” – тирбандлик даҳшат, бунақасини кўрмаганман. Лекин “Роҳат” айланасидагиси даҳшатнинг кульминацияси эди. Халқа йўл катта-кичик машиналарга тўлиб кетган. Юриб бўлмайди. Биров-бировга йўл бермайди, беролмайди, тиқилиб қолган. На ҳайдовчи амал қилади, на ДАН ходимлари бор ҳаракатни тартибга солишга.

Оҳангаронда бир, Ангренда бир-икки, довоннинг ўзида яна тирбандлик. Бу сафаргисида ҳайдовчиларнинг ўзларида ҳам бор. Икки бўлаклик (полосалик) йўл. Икки қатор бўлиш керак. Йўқ. Тўрт қатор бўлиб кетди. Устига-устак, бешинчи қаторни ҳам ҳосил қилмоқчи бўлганлар чиқади. Асфальтнинг ёнидан – тупроқйўлдан “солганлар” қанча! Ит эгасини танимайди. Бизнинг бу йўлларни кўрганлар савиясизлик ва фаросатсизикнинг энг қуйи нуқтаси қандай бўлишини тушунар балки. Биз маданият, тартиб, савия ва фаросатдан анча узилиб қолган эканмиз. Аччиқ бўлсада тан олишга мажбурман.

Шу тариқа, соат 21:45 лар атрофида, тахминан етти соатлардан сўнг довондан тушишдаги “Набижон ота”га келдик, тузук-қуруқ ифтор қилмагандик. Овқатланиб кассага пул тўлагани бордим. Пулни узатдим. Кассир йигит қайтимни энди узатишга чоғланганида ўртага бир киши суқилиб, мен ва кассир ўртасига туриб олди. Кассир мени, мен кассирни кўролмай қолдим. Кассир суқилган кишига: “акага қайтимни берволай” дегандан кейин ҳалиги киши ёнга сурилди. “Шопирмисиз?” десам аллақандай ғурур билан “ҳа, ака, даҳшат бўлди-я ўзиям!” (мегапробкага ишора қилиб) деди. “Сизга ўхшаган учарлар ўртага бурнини суқавермаганда бунақа ишлар бўлмасди!” дедим жаҳл билан. Индамади. Қайтимни олдим.

Ҳаётда тарбиясиз, фаросатсиз... одам рулда ҳам шундай бўлади. Бунақаларни оддий ҳаётда кўрмайсиз, лекин рулга ўтириб кўчага чиққанда биласиз. Йўлда санаб кетинг, бундайлар қанча эканини. Қанчадир ҳисобга етади. Кейин хулоса қилинг, ён-атрофингизда шунча шундайлар бор. Нафақат йўлда, балки бошқа ерда ҳам шу ишини қилади. Кейин эса бошқаларни айблаб юради.

Фаросат, тарбия, гўзал хулқ улуғ неъмат эканини ҳар қадамда тушуниб бораверасиз.

Бахтиёр Абдуғафур

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эрини аёлига бўлган мехр-муҳаббати уни хаётга қайтарди 😢

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шифохонадан чиққанимда аҳволим яхши эмасди. Болаларим ва кундошим мени уйга олиб кетишди. Бир ой кундошим мени парвариш қилди. Қариб қолган онам олиб кетолмасди. Укам эса рафиқаси олдидан ўтолмай мени олиб кетмади.
Ўзимга келиб аста-секин қўлтиқтаёқда юра бошладим. Нега менга яхшилик қиляпсан, деб сўрадим кундошимдан. “Уйимизга уч болали эркакдан совчи борганда болалар учун тегишга розилик бердим. Шунда отам олдиларига ўтирғизиб, қизим, агар болаларга зуғум қиладиган бўлсанг, бу қарорингдан қайт. Бундай қилсанг мен ҳам гуноҳкор бўламан, дедилар. Ўзим шунча йил тирноққа зор бўлиб, уларга озор етказишим мумкинми, ҳеч қачон ундай қилмайман, деб сўз берганман.
Сиз шу болаларни дунёга келтиргансиз, мен улар билан оналик бахтини ҳис қиляпман, шунинг учун қараяпман сизга”, деди. Менинг эрим, менинг болаларим билан ўзга аёл аёллик, оналик бахтини ҳис қилса-ю, нега мен шуларни ҳис қилмадим? Нега бахтимни қўшқўллаб бировга топшириб қўйдим? Жисмонан тузалиб бораётган бўлсам-да, кундан кун руҳан синиб, ич-этимни еб борардим.
Кетдим. Ўз оиламда бошқа бир аёлнинг бахтли юришини ортиқ томоша қилолмасдим. Ҳозир квартирада яшаяпман. Ўз кунимни ўзим кўряпман. Ҳар ҳафта болаларим озиқ-овқат бериб кўриб кетишади”.

@Hikoyalar

Читать полностью…
Подписаться на канал