hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Масжидул ҳаромдаги жаноза ҳолатидан фото лавҳа.

Расмга аҳамият бериб қарасангиз, маййитлардан бирининг боши ва юзи очиқ. Сабабини биласизми?
У одам эҳромдалик ҳолида вафот этган. Бундай эркак юзи ва боши очиқ, ўша эҳромига ўралади.
Саҳобийлардан бири эҳром ҳолида вафот этганида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар:
“Уни ўзини кийимида кафанланглар, бошини ва юзини ёпманг, чунки у қиёмат кунида талбия айтган ҳолда тирилтирилади”…


🤲Хотимамизни чиройли қилгин я Роббал аъламин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
▫️Телеграм каналимизга уланиш учун ҳавола👇

✅/channel/RUSTAMJONDOOMLA

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

🌿 Sevish gunoh deydilar, lekin adashadilar. Sevish gunoh bo’lganida Rasulullah sallallahu alayhi va sallam sevarmidilar? Bir kuni Hazrati Aisha ulardan;

⁃ “Meni sevasizmi ya Rasulullah?” deb so’raganlarida..
⁃ “Albatta sevaman ya Aisha!” degandilar.

Lekin bu javob, Hazrati Aishaga yetmadi. Yana xam ko’prog’iga qiziqtilar.

⁃ “Meni qanday sevasiz ya Rasulullah?” deb so’radilar.

⁃ “Ko’r tugum kabi!” degandilar sarvari olam sallallahu alayhi va sallam.

Ko’r tugum nima bilasizmi? Ko’r tugum, xech qachon yechilmaydi. Sirga to’la ko’r tugum. Toki kesilmaguncha, uni xech kim yecha olmaydi. Ora orada yana so’rardilar Hazrati Aisha radiyallahu anhu;

⁃ “Ko’r tugum qanday ahvolda ya Rasulullah?”
Fahri koinot esa;
⁃ “Ilk kungi kabi!” derdilar doim.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

АЖОЙИБ ВА ҒАРОЙИБ СУДЬЯ

АҚШнинг Огайо штати, Пейнсвил шаҳрида Майкл Чикконетти деган одам судьялик қилган экан. У: "Жазо, амал (жиноят)нинг жинсидан бўлади" деган қоида асосида ҳукм чиқарган.

Масалан, кўчадаги дарахтларни кесиб, ўтин сифатида сотиб юборганларга; "70 туп дарахт экиш" жазосини тайинлаган.

Кекса одамни урган ўсмирга; "икки ой қариялар уйида хизмат қилиш" жазосини тайинлаган.

Маст ҳолда келиб, мушугини печга ташлаб, қийнаган кимсага; "икки ой ҳайвонот боғида мушукларни овқатлантириш" жазосини тайинлаган.

Видеокассета дўконидан кассета ўғирлаган кимсага; "икки ҳафта дўкон олдида, "ўғрилик иснодга сабаб бўлувчи ишдир..." деган ёзув ёзилган лавҳани кўтариб туриш жазосини тайинлаган.

Полиция маст ҳолда машина ҳайдаш айби билан қўлга олган кимсани; "олти ой қамоқ ёки мактабларда спиртли ичимлик ичишнинг зарари ҳақида лекция ўқиш" жазосидан бирини танлашга ҳукм қилган.

Баланд овоз, шовқин билан қўшниларига озор берган кимсага; "бир кунини ўрмонда жим ўтказиш" жазосини тайинлаган.

Машинасидаги мусиқани баланд қилиб, одамларга азият етказган кимсани; ўрмонда уч соат жим ўтиришга ҳукм қилган.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, Чикконеттининг бундай ҳукмлари жиноятнинг олдини олишга сабаб бўлишдан ташқари, жиноятчининг тарбияланишига хизмат қилади ва давлатнинг маҳбусларга сарф этадиган маблағи тежалади.

Шунақа гаплар...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

❗️🇸🇦 Саудия Арабистонини 1964-йилдан 1975-йилгача бошқарган Қирол Файсaл шу даражада мард бўлган эдики, у Фаластинга бостириб кирган Исроилни қўллаган ҳар қандай давлатга нефт сотишни таъқиқлайди. Натижада Ғарб катта миқдорда зарар кўради ва Қирол Файсалга ялинишга тушади.

1975-йилда эса қиролни АҚШда ўқиб қайтган хоин жияни отиб ўлдирган, ундан кейин ҳеч бир Араб давлати шижоатли подшо кўрмади...
Аллоҳ Таъоло Файсaлни раҳматига олсин
!

Биз билан булинг👇
/channel/bagdaddrivers

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бу - Абдукибр! У автомобилларни "выкуп"га чиқариб, уйида ётиб даромад кўради. Пулини тўлай олмаган қорачиғлардан уловни тортиб олиб, бошқасига янги нархга пуллайди.

Негадир машина савдоси сустлашди. Савдони юргизиш учун Абдукибр Умрага отланди.

Аслида Умрага анча олдин ҳам борган. Аммо бу сафар бормаса бўлмайди. Чунки "круги"дагиларнинг ҳам кўпи бориб келди, чойхоналарда ҳам шу "тема".

Қолаверса, ҳозир умра мода: тантаналар билан кутиб олинади, совға-саломлар берилади, "оформленя"чилар ҳовлини безаб, "Умра муборак" баннерларини илади.

Бориши керак-да! Ахир у борган вақтлари ундай удумлар бўлмаган, кўпчиликни хабари бўлмаган. "Ҳожака"ни исмига қўшишмаган ҳам!

*

Абдукибр - чаққон тақводор!
Умра амалини бир пастда бажарди. Қайтиш кунига эса ҳали 10кун бор. Зерика-зерика маҳаллий бозорни айлана бошлади.

Қавм-қариндош, қўшни ва танишларга ҳадя учун мушк, тасбеҳ ва жойнамозлар олмоқчи бўлди. Қарасаки, "Ўрикзор"ни нархидан унча фарқ қилмас экан. Кўтариб юрадими?
Тошкентдан олади!

*

Абдукибр - дуогўй.
Ижтимоий саҳифаларида йиғламсираб Маккаларни кезади. "Сизларга ҳам насиб қилсин" деб дуолар қилади.
Каъба қаршисида стикерга турли исмлар ёзиб, расмга олиб эгаларига жўнатиб чиқади.

*

Деразасидан Ҳарам кўринадиган қиммат меҳмонхонага жойлашган Абдукибр Инстаграмда шу ерда бир умр қолиш орзуси ҳақида пост қўймоқчи эди, эсига тушди - "Жентра"ни олган мижоз бугун унга ижара пулини олиб келиши керак, ўзи эса Умрада юрибди. Кайфияти тушди. Уйга бориши билан унга қўнғироқ қилади.

*

Абдукибр намозга унчалик бефарқ эмас.
"Бу ерлардаги 2ракат уйимдаги 100.000ракатдан кўпроқ ажр беради" деди-да, ҳисоб-китоб билан 24ракат намоз ўқиб қўйди. Ҳотиржам бўлди.

*

Саёҳати тугар куни ҳаммадан олдин самолётга чиқиб олди.
"Иш қилиб яхши кутиб олишсин, эл-юрт олдида шарманда бўлмай. Меҳмонларни кутиш учун болаларимга нақд 3000$ бериб келганман-а?" деб, уҳ тортиб қўйди.

*

Абдукибр силаи-раҳмни билади - уйи тўла меҳмон.
Виқор билан уларга сўзлар экан, ўғлига қараб деди:
- Ўткан йилги умрадан қолган Зам-замни олиб кел. Нима ниятда ичилса - шунга ижобат бўлади.

*

Энди ҳаммани кўзида у Абдукибр ҳожи бўлди. Автомобил савдоси ҳам жонланди - думалаган машиналарини ҳам ижарага чиқараяпти.

*

Бу - Абдукибр! У шундай яшайди. Сиз ундай бўлманг!

(c)
Shaydoi Jannat

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бинту Содиқ канали тарихига назар...

....
Саҳифани “Бинту Содиқ” деб номладик.
Бу номнинг ҳам ўзига хос тарихи бор. Ҳазрат раҳматуллоҳи алайҳ билан мусулмон уламолари умумжаҳон уюшмаси мажлисларида бирга қатнашар эдим. Ўша ердаги уламолар мени “Бинту Содиқ”, яъни “Содиқнинг қизи”, деб чақиришарди. Хусусан, машҳур олим Ибн Байянинг ўғиллари менга мана шу ном билан мурожаат қилганди. Ҳазрат эса мисрлик Бинту Шотеъ исмли олима аёлни мақтаб гапирганларида уларга чин дилдан ҳавас қилгандим. Шулар сабаб бўлиб, саҳифага “Бинту Содиқ” дея ном берилди. Бунинг хабарини Ҳазратга етказганимизда жуда хурсанд бўлдилар, дуолар қилдилар.

...
Вақт-соатим келиб, умрим поёнига етганида ҳам ортимдан хизматлари давом этиб туришидан умидворман! Омин!

https://telegra.ph/Bintu-Sodi%D2%9B-kanali-tarihiga-nazar-02-02

@BintuSodiq

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Tasavvur qiling!
Jonajon vatamizga nasl-nasabini tayini yo’q kimsalar bostirib kelishni boshlasa, siz ushbu xolatda qanday yo’l tutar edingiz?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan 50.000 so’mlik VAUCHERni qo'lga kiritadi.

Suhbat uchun manzil....
👇
@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Баъзи аёлларимиз: «Хотин эрининг хизматини бажаришга мажбур эмас», деб (айрим фақиҳлар томонидан) айтилган фатволарни нақл қилиб қолишади.

Шу билан бирга (баъзи) фуқаҳоларнинг: «Эр агар хотини касал бўлса, унинг даволаш муолажаси учун маблағ сарфлашга ёки вафот қилса, кафани учун пул беришга мажбур эмас», деган сўзлари ҳам бор эканидан умуман бехабардирлар.

Шахсан мен учун эримга хизмат қилиш шарафдир. Завжимга бўйин эгишни, унга меҳр-муҳаббат кўрсатишни, унинг розилигини олишга интилишни бурчим деб биламан. Шу сабаб, уйимда хизматчилар бўлсада, эрим уйдан чиқишидан олдин пойафзалини артишга ошиқаман.

Эҳсон Фақиҳ.


©️arabic uz

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#воқеа

Озорсиз Мадина

Мадинаи Мунавварада меҳмонхонамиз ёнидаги дўкондаги бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди:

- Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми, сўрадим дўкончидан.

- Ахи, дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас. Аёлингиз танлаган куйлагини бемалол меҳмонхонангиздаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар, деган жавобни олдим.

- Битта хонача ажратмабсизлар-да? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?

- Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингиз-ку?! Нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?

- Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмаслик ҳам мумкин-ку?

- Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас!

Мудиримиз муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса, биздан ҳадя денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувох қиламан, деб тайинлаганлар.

- Мудирингиз арабми?

- Йўқ, афғон ўзбекларидан.

- Сизчи?

- Мен ҳам афғон ўзбеклариданман.

- Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?

- Шу ерда туғилганман.

- Мудирингизчи?

- Мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим мени отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шаҳарга мухожир бўлиб кўчиб келишган экан.

- Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллат вакиллари билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?

- 8 та тилда бемалол гаплашаман.

Кўйлакни олиб меҳмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.

- Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.

- 60 риёл.

Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.

"Бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас".

Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда ҳам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувоҳ бўлиб қоламиз ва шуларга ҳам дўкончи йигитни
сўзларини ҳайқириб такрорлагимиз
келади:

Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор
мумкин эмас, мумкин эмас...

©“Дафтар ҳошиясидаги битикларим”дан олинди

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Чеховдан ажойиб ҳикоя.

Яқинда мен болаларимнинг мураббийси Юлия Васильевнага ҳақини бериш учун кабинетимга чақирдим.
— Ўтиринг, Юлия Васильевна! дедим. — Сизга пул керак бўлса ҳам, соддадиллигингиздан ўзингиз сўрагани уяласиз… қани, ўзаро ҳисоблашиб чиқайликчи. Маошингизни ҳар ойга ўттиз сўмдан гаплашган эдик…
— Қирқ сўмдан…
— Йўқ, ўттиз сўмдан… Менда ёзилган… Мен мураббияларга ҳамма вақт ўттиз сўмдан тўлаб келганман. Хў-ўш, сиз бизда икки ой турдингиз…
— Икки ойу беш кун…
— Менда ёзилган. Роса икки ой… Демак, сизга олтмиш сўм тегади… Сиз Коля билан якшанба кунлари машғулот ўтказганингиз йўқ, ўша кунлари дам олдингиз, шунинг учун тўққиз якшанбани чиқариб ташлаймиз… Уч кун байрам…
Юлия Васильевна бирданига қизаринди, куйлак бурмасини ғижимлади-ю, лекин ҳеч нима демади!..
— Уч байрам куни… Демак, ўн икки сўм… Коля касал бўлиб қолиб, тўрт марта дарс бўлмади, ўша кунлари сиз машғулотни фақат Варя билангина ўтказдингиз… Уч кун тишингиз оғриди, хотиним пешиндан кейин уйга қайтишингизга ижозат берди… Ўн икки сўм ва етти сўм, демак, яна ўн тўққиз сўмни чиқариб ташлаймиз… Қолади қирқ бир сўм. Тўғрими?
Юлия Васильевнанинг чап кўзи қизариб, ёшга тўлди. Ияги титради, асабийлашиб йўталди, бурнини қоқди, лекин ғинг демади.
— Янги йил олдидан бир тарелка билан чашкани синдирдингиз. Бу икки сўм дейлик, идишга фамилия ёзилган эди, қимматроқ бўлса ҳам, майли, розиман! Бизнинг ҳақимиз кимларда кетмаган дейсиз! Сўнгра сизнинг бепарволигингиз натижасида Коля дарахтга чиқиб, камзулини йиртиб тушди, бу ҳам ўн сўм… Яна сизнинг яхши қарамаганлигингиз натижасида уй хизматчиси Варянинг ботинкаси ўғирланган. Ахир, сиз маош оласиз, шуларнинг устидан назорат қилиб туришингиз керак. Демак, яна беш сўм… Ўнинчи январда мендан ўн сўм қарз олдингиз…
— Мен олганим йўқ, деди Юлия Васильевна, секингина.
— Менда ҳаммаси ёзилган.
— Хўп, майли… яхши.
— Қирқ бир сўмдан йигирма етти сўмни чиқариб ташласак, ўн тўрт сўм қолади…
Мураббийнинг икки кўзи жиққа ёшга тўлди… Узун, чиройли бурни терлаб кетди. Бечора қиз!
— Мен фақат бир мартагина олувдим, деди у, қалтироқ товуш билан.
— Бекачингиздан фақат бир марта уч сўм олганман, холос… Шундан бошқа пул олганим йўқ…
— Ҳали шундайми? Мен буни ёзиб қўймаган эканман! Ўн тўрт сўмдан уч сўмни чиқарсак ўн бир сўм қолади… Олинг пулингизни, жоним! Мана, уч… уч… уч… бир, тағин бир сўм… олинг!
Мен унга ўн бир сўмни бердим… Пулни титроқ қўллари билан олиб, чўнтагига солди.
— Мерси! деди пичирлаб.
Мен ўрнимдан сакраб туриб кетиб, уй ичида юра бошладим. Жуда жаҳлим чиқиб кетган эди.
— Нега менга «мерси» дейсиз? дедим.
— Пулингиз учун…
— Ахир, пулингизни ўғирлаб ўтирибман-ку, мен сизни таладим-ку! Пулингизни ўғирладим! Нега тағин менга «мерси» дейсиз?
— Бошқа жойларда менга шуни ҳам беришмас эди…
— Беришмас эди? Ажаб эмас! Мен сизга ҳазиллашдим, сизга унутилмас сабоқ бердим. Сизнинг саксон сўм пулингизни бераман, ана, конвертга солиб тайёрлаб қўйганман. Одам ҳам шундай латта бўладими? Нега ҳақингизни талаб қилмайсиз? Нега тек турасиз? Бу замонда одам ўткир тишли бўлиши керак!
Одам шундай бўшанг бўладими?
У бўшашиб кулди. Унинг юзидан: «бўлиши мумкин!» деган маънони уқдим.
Унутилмас сабоқ учун ундан кечирим сўрадим-да, қўлига саксон сўмини бердим. У қўрқа-писа чиқиб кетди… Унинг кетидан қараб туриб: бу дунёда кучли бўлиш осон... - деб ўйладим...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Отанг сени кийинтириб, ясантириб, кўтариб, эркалатиб ўқитиб, уйлаб-жойлаб бировга мақтаниб юрмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!

Сен эса уларни дуолари билан барака топганингда, битта автомобил олиб бериб интернетда тарқатиб мақтаниб юрибсан. Негаки ҲАЁ қилмайсан.

Онанг сени гўдаклигингдан парвариш қилиб вояга етказганини бирор марта тасвирга тушириб оммага намойиш этмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!

Сен эса онангни муқаддас жойларга олиб бориб, онангга қилаётган хизматингни тасвирга тушириб оммага МАҚТАНИБ ёйиб юрибсан. Негаки ХАЁ қилмайсан.

Ота-она учун энг катта эхсонинг бу доимо улар билан бирга хамсухбат бўлиб ўтиришинг бўлади.

Фаросат мана шунақа жойларда ишлаши керак!!!

Энди "бошқаларга ибрат бўлиб хавас қилишадику, нимаси ёмон" деб ўйлайдиганлар диққатига!!!

Фарзандлар ота-онаси ва бошқа ўзидан катта инсонларни хурмат қилиши, гўзал хулқу одоби билан ибрат бўлиши афзал деб биламан. Ана шунда кўпчиликни дуоси билан барака топади.

Риё ва кибрдан узоқда юрган афзал.

Саломат бўлинглар!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️​Мукофот

Совчилар келиб кетди. "Ёшлар бир-бирини кўрсин", —дейишибди.
Учрашувгв чиқди. Йигит камгапгина экан. Ҳеч нарса ваъда қилмади. Ортиқча мулозамат ҳам йўқ. Оддийроқ кафега кирдилар. Йигит овқатга чорлади. Зуҳро ҳеч нарса емади. Назарида, ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди.
Қиз уйига хомуш қайтди.
— Ёқдими?Онасининг саволи жавобсиз қолди.
Зуҳро кўп китоб ўқиган, сал романтикроқ. У кутган шахзода оқ отда келмаса-да, лоақал гул олиб келиши, илтифот қилиши, кузатиб қўйиши керак эди..
Ҳаммасини отаси ҳал қилди. "Таг-зоти тоза, бегона эмас, узоқроқ бўлса ҳам қариндош, шунга бераман!"
Тўйдан олдин бир-икки кўришдилар, шу ҳисоб! Тақдир экан тўй бўлиб ўтди. Турмуш ўртоғи чиройли гапиришни билмасди. Китоблардаги, кинолардаги муҳаббатдан асар ҳам йўқ. Аммо Зуҳрога янги оиласи жуда ёқиб қолди. Катта оилага биринчи келин келди!Атрофида қайнилари, қайнисингиллари парвона, қайнонаси сал пишиқроқ, ортиқча ҳаражатни ёқтирмайди, лекин, ҳар гапини "болам" билан бошлайди. Қайнотаси беш маҳал номозни канда қилмайди, битта чой дамлаб берса ҳам эринмай дуо қилади. Эрка келин бўлди, аммо Рустамдан илтифот кутиб яшашдан чарчади. Югур-югурлар билан бир пасда бир йил ўтиб кетибди.
Эрталаб барвақт турган Зуҳро шиппагини киймоқчи бўлди-ю, бир пойи иккига айрилиб яроқсиз бўлиб қолганини кўриб, уйга қайтиб кирди. Кийим жавони тагида турадиган оёқ кийимларни титкилаб, уйга кийишга яроқлисини топа олмади.
—Нима қидиряпсан?
—Уйга кийишга шиппагим қолмабди, нима кийсам экан? Мана топдим! —У чиройли, аммо пошнаси бироз баландроқ пойафзални чиқарди. Шуни кия қоламан. Кейин югуриб ҳовли супургани чиқиб кетди...
Қулай оёқ кийим ҳам яхши экан, бу оёқ кийим уни чарчатди. Ечиб ташлаб қайнонасининг шиппагини кийиб олди.
—Зуҳро, манга қара болам, оёғингдаги меникими? Сарпангдаги шиппакларинг қани?
—Соб бўпти, ойижон, нуқул ноқулайлари қолибди, иш қилишга ҳалақит беряпти. Шунга сизникини...
—Маникини жойига қўй, болам, эрта-индин уйингга борсанг, қудам қулайроғидан олиб берадилар, ҳозир борини кийиб тур, маниям бошимда мингта иш, ана қайнисинглингга совчилар келяпти...
Зуҳро биринчи марта қайнонасидан дили оғриди, аммо, билдирмади
—Хўп бўлади, ойижон!
Кейинги пайтларда тез чарчаб қоляпти. Қайнисингиллари билан ҳамма ёқни саранжомлаб, ҳовлига сув сепаётганда турмуш ўртоғи ҳам ишдан келди.
Дарҳол истиқболига шошди.
—Уйга кир!
—Тинчликми?-бироз ҳавотир билан эргашди Зуҳро.
—Бу— сенга, кийиб кўр! —эри қора елим қопчиққа солинган бежирим шиппакларни узатди.
—Вой, вой, қандоқ чиройли, вой, лоп-лойиқ экан, раҳмат, Рустам ака!
Шиппакни маҳкам бағрига босиб турмуш ўртоғига тикилар экан, унинг кулиб турган кўзларида ўзи бир йилдан бери кутгани меҳр ва муҳаббатни кўриб турарди.
—Зуҳро! Қаердасан? Қайнонасининг овозини эшитиб
бир йиллик сабрининг мукофоти ўлароқ етишгани шиппакни оёқларига чаққон илиб шодумон ҳовлига отилди
—Лаббай, ойижон!

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Абу Толиб бу таклифни ўринли деб топди:
— Бажонидил розиман. Аммо бизнинг кучимиз дуодан бошқасига етмайди.
Салдан кейин уйидан чиқди. Ёнига суюкли жиянини олиб, йўлга тушди. Каъбага келди, Каъбанинг деворига суянди. Бошини кўтарди ва дуо қила бошлади. Халқ унга қўшилиб такрор-такрор «Омин» деб турди. Ҳар доимгидек, бу кун ҳам осмон булутсиз эди. Дуо қабул бўлган такдирда икки-уч кун ичида ёмғир ёғиши мумкин эди. Абу Толиб бутларга эмас, Жаноби Ҳаққа илтижо қиларди. Зотан, улар Жаноби Ҳақнинг борлигини тан олишар, бутларни эса, Оллоҳ таоло билан одамлар ўртасидаги воситачи, ҳомий деб билар эдилар.
Шу аснода Абу Толибнинг ёнидаги маъсум гўдакнинг ҳам кўлларини кўтариб, бармоқлари билан кўкка ишора қилгани маълум бўлди. Бу ишора билан кўкда кўринган бир нарсани кўрсатардими ёки Буюк Яратувчи томонидан кўтарилган эдими у қўлчалар? Бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Аммо яхшилаб қараганларида, Муҳаммад бармоғи билан кўрсатган томонда бир булутнинг уфқдан ошиб ўтгани ва шамол тезлигида илгарилаб келаётгани кўринди. Орқасидан такрор ва такрор пайдо бўлган булутлар уни таъқиб эта бошладилар. Кўп ўтмай, Макка устини қора булутлар қоплади. Абу Толиб ҳали дуосини тамомлаб ҳам улгурмаган эди. Пастга тушган бир неча ёмғир томчиси шодлик қичқириқларига сабаб бўлди. Баланд овозда янграётган «Омин» сўзлари бу сафар севинчга тўла эди. Ёмғир дуоси учун тўпланганларни ёмғир тарқаб кетишга мажбур этди. Юзлардан оқаётган томчилар ёмғир суви эдими ёки шодиёна кўз ёшларими, буни фарқлаш қийин. Гарчи дуони Абу Толиб ўқиган бўлсада, Қодир Эгамиз ёмғирни кимнинг хурмати учун берди?!
Абу Толиб бу саволнинг жавобини жуда яхши биларди...

Ўша кеча кўпгина оилаларда Абу Толибнинг дуога чиққани тўғрисида баҳс юритилди.
Зотан, дуони бошидан охиригача ўз қулоқлари билан эшитганлар бор эди. Улар Абу Толибнинг қайта-қайта:
— Оллоҳим, ушбу маъсумнинг ҳурматига, Оллоҳим, бу етим ҳурмати... — дея ёнидаги нурли гўдакни шафоатчи қилганидан хабардор эдилар.
Улардан бири:
— Нима бўлса ҳам, у бола бармоқлари билан кўкка ишора қилгач, бўлди. Гўё кўкдан булутларни бу ёққа чорлагандек кўринди менга, — дерди.
Бошқаси:
— Бу болада бир гап бор. Икки йил олдин Абдулмутталибнинг дуосини эшитган эдим. У ҳам «Бу етим ҳурматига...» деб дуо қилган эди, — деди. Аёллардан бири:
— Хўш, бутларимизчи? Бутларимиз нима қилди? —деб сўради.
— Нима қилардилар, ҳеч нарса, — деди унинг эри. Бошқа бири янада очиқроқ қилиб айтди:
— Яъни, тош қотиб туравердилар.

Ташқарида ёмғир ҳамон селдек қуярди...

Аҳмад Лутфийнинг "Саодат асри қиссалари" китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЭНГ ОҒИР ВИДОЛАШУВ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарча пардасини туширдилар ҳамки, аламлари олдингидан-да кучая бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бошларини Оиша онамизнинг қўйнига қўйдиларда қўлларини самога кўтариб: "Рафийқи Аъло, Рафийқи Аълога...” дедилар. Сўнг қўллари ёнларига тушди. Ўлим фариштаси энг покиза руҳни олиб кетди. Ана шу лаҳзада буюк шахс соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт қиссалари ўз ниҳоясига етди. Бир-бирининг гўштини еяётган, ўзаро зулм, куфр ва туғён ботқоғига ботган оламни қутқариб, уларга нур таратган, устиларидан куфр машаққатларини итқитиб ташлаган зотнинг ҳаёти ниҳоясига етди. Ана шундан сўнг катта фожиа юз берди. Саҳобалар хабарнинг қўрқинчидан эсанкираб қолишди! Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу хабар Мадина четроғидаги Сунҳ деган жойда эканлигида етиб келди. Ўша лаҳзада у зотнинг ҳолати ҳақида сўраманг. У киши ҳеч қаерга қарамай тўғри ҳужраи муборак томон йўл олди. Бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини очди. У зотнинг юзларида нурни, ҳурриятни, ҳидоятни, бутун тарихни, эски хотираларни кўрди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни видолашув ўлароқ ўпар экан, кўз ёшлари дарё бўлди, оғриқли йиғи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳуввиллаб қолган қалбини ўртарди. Шундан сўнг: “Эй Аллоҳнинг Расули, тириклигингизда ҳам хушрўй эдингиз, ўлимда ҳам хушрўй бўлдингиз”, дедилар. Суюклиларига видолашув назарини ташладилар. Бу инсонни танимасдан илгари ўзининг ҳам қалби акс-садолар билангина тўлган уйга ўхшарди. Танигандан кейин эса, илм, ирфон ва иймон-ла тўлди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Кошки кетмасангиз эди”, дея ҳайқирди. У зотнинг уни чиқмаса-да мазкур ҳайқириқни бутун борлиқ ешитди. Ўрнидан турар экан, елкасида оғир жудолик деб аталмиш залворли тоғ бор эди. Боз устига уммат ўртасида бўлинишга йўл қўймаслик юки ҳам бу зот гарданига тушганди. Ногоҳ Умар розияллоҳу анҳуга кўзи тушди. Умар масжидда қиличини яланғочлаб одамларга: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлди деса, бошини оламан!" дея ҳайқирардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган, у зотни энг яхши таниган, шариатлари ва буюк муваффақиятларини энг яхши биладиган киши Умарга: “Жим бўл, эй Умар!” деди. Сўнг қалблари тилка-пора бўлиб, турли ҳаёлларга борган одамларга қарата: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ибодат қилган бўлса, бас, у зот вафот этдилар. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ ҳаргиз ўлмас!” деди. Шу гапдан кейин Умар розияллоҳу анҳу чўккалаб қолдилар. Умар розияллоҳу анҳу ҳушидан кетди: “Шу йўсинда вафот этдилар! Мен билан хайрлашмасдан кетиб қолдилар!" Чўриларни калтаклаб, болаларни қўрқитишнигина қойил ҳиладиган, оддий ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб юрган кишидан инсу жиннинг шайтонлари қочадиган Умарул Форуқни ясаган зот энди йўқ! Умар розияллоҳу анҳу энди у зот билан бирга ўтира олмайдилар, қўлларидан тутолмайдилар, муаттар бўйларини ҳидлолмайдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу эса мутлақо гапирмай қўйдилар. Инсонлар у зотга гапирар, лекин Усмон уларга жавоб қайтармас эди. Саросимага тушиб қолганлари учун ушбу борлиқда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанозаларидан бошқасини кўрмай, гўёки ҳаётдан зериккан одам сингари бўлиб қолдилар. У зотни етаклаб юришди, холос. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса хабарни эшитибоқ, кучдан қолиб, ерга йиқилдилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эса Мадина кўчаларини фақат зулматли ҳолда кўрадиган бўлиб қолди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эса қўлида таёқ билан тупроқ ўйиб: "Пайшанба куни. Пайшанба куни қандай кун? У Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам беморни зиёрат қилган кун", дерди тинмасдан.

«Буюк шахсият» китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​... ​​Бир кишининг онаси тикувчилик қиларди. Оилани шунинг эвазига боқар, ўғлини ҳечам ишлашга қўймасди. Ўғли ишлайман деса ҳам, ўқишни мукаммал битириб олишини насиҳат қиларди. Онаси хоҳлагандек яхши ўқиди ва ўқишни битириб ишга кирди.

Ўғил ойлигининг кўпроқ қисмини онасига беришликни ният қилиб, шу билан онасини хурсанд қилиб туришни хоҳлади.
Аллоҳ таолонинг тақдир тақозини қарангки, она Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига риҳлат қилди. Онасидан айрилган ўғил жуда кўп йиғлар, онасига ойлигини беролмаганидан жуда ҳам хафа бўлар эди.

Аллоҳ учун онаси номидан ойлигининг тўртдан бирини фақиру фуқароларга бериб туришликни назр қилди. Онасининг вафот этганига ўттиз йил ўтди. Шу йиллар асносида намоздаги ҳар бир саждада онасининг ҳаққига дуо қилмасдан турмасди. Савоби онасига бориб туришлиги учун. Бир нечта масжидга намозхонлар фойдаланишликлари учун, махсус сув идишларини қўйди. Кунларнинг бирида намоз ўқиш учун маҳалла масжидига чиқди-да жамоатни қилаётган ишини кўриб ўзидан хафа бўлиб кетди. Маҳалла оқсоқоллари масжидга махсус сув идиш қўйишаётган эди. Чунки, у ўзи яшаб турган ердаги масжидга бошқа масжидларга қўйган сув идишларидан қўймаган эди.
Машриқу мағрибдаги масжидларга қўйибман-у, лекин кунда намоз ўқиш учун чиқадиган масжидга қўйишни унутибман, деб ўзини-ўзи койиб юраги сиқилиб турганида масжид имоми келиб "эй фалончи, масжидимизга юборган сув идиш учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин", деди. Ҳалиги киши шошиб қолиб "йўқ-йўқ уни мен юборганим йўқ", деди. Имом "бугун ўғлингиз келиб "буни отам юборди", деб айтди".
Ўғли ҳам шу ерда эди.
Шу пайт ўғли отасини бошидан ўпиб "отажон, савоби сизга ёзилиб туриши учун сизнинг номингиздан мен олиб келиб қўйдим", деди. "Отажон, Аллоҳ таоло сизни жаннат анҳорларидаги сувларидан ичирсин", деб дуо қилди.

Ота ҳайратланиб "ўғлим (!) сен мактаб ўқувчиси бўлсанг, бирор жойда ишламасанг пулни қаердан олдинг?!" - деб сўради. "Сизни (Аллоҳ раҳмат қилсин) бувамнинг номидан хайр-эҳсон қилиб, бувамга яхшилик қилганингиздек мен ҳам сизнинг номингиздан садақа қилиб, сизга яхшилик қилиш учун беш йилдан буён сиз менга ишлатиш учун берган пулларни йиғдим", - деб жавоб берди.

Субҳаналлоҳ, олдингиларнинг айтгани қандай ҳам рост-а!? "Катталар (ота-она)га яхшилик қилсанг, фарзандингдан кўрасан".

Биз-чи, биз?! Ота-онамиз учун нима қилдик, нима қилоляпмиз?!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ота-она ўнта болани боқа олар экану, ўнта бола битта ота-онани боқолмас экан.

Маҳалламизда Азимжон ота деган мўйсафид бўлар эдилар. Кўримсизгина, деворлари нураб қолган уйда ёлғиз яшардилар. Ош овқатларини ҳам, кирларни ҳам, супур сидирни ҳам ўзлари қилардилар. Қўшнилар ахилмиз. Бир кун унимиз, бир кун бунимиз дегандек хабар олиб турамиз.
Фарзандлари йўқдирда деб ўйлаётгандирсиза? Йўқ фарзандлари бор. Бир ўғил, бир қизи бор. Ўғли бир хафтада бир келиб бозорлик ташлаб кетади. Қизи эса чет элда.
Азим ота, ҳар доим ҳам қўни-қўшниларни хабар олишини ёқтиравермайдилар. Қаричиликда одам кўпчиликни ёқтирмайдида десак. Ўғлим уришади кирманглар дейдилар. Маҳалла раиси ўғилларини топиб гапирди ҳам фойдаси бўлмади.
Бир куни Азим ота кўчага чиқиб, мени эртага ўғлим дўхтирга олиб борар экан. Овқат олиб чиқиб юрманглар деб ҳаммага айтиб чиқибдилар.
Эртаси куни қарасак дарвозаларига қулф осилган. Ростанам ўғли олиб кетибдида, инсоф киргани рост бўлсин деб ҳаммамиз қувонибмиз. Икки кун ўтди. Отанинг ҳовлисидан кўланса ҳид кела бошлади. Ўтган кетган бурнини беркитиб ўтади. Қўшнилар ҳайрон бўлиб, отани дарвозасини бузиб кирдик...  Кириб не кўз билан кўрайликки, Азим ота ўз иягини боғлаб нариги дунёга рихлат қилган эканлар. Қўни қўшнилар югур югур қилиб қолдик. Биримиз маҳаллага, биримиз қабристонга, биримиз тез ёрдамга. Ўғлини ҳам бир амаллаб топиб ҳам келдик. Хуллас отани ерга қўйдик...

Бу воқеага ҳам мана икки йил бўлди. Ҳозир ўша нураб ётган уйни ўрнида қаср пайдо бўлди. Ишни кўплигидан, тирикчилик важидан бўша олмаётган уғил ҳар куни шу ерда.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"КЕТМА МАСТУРАМ, КЕТМА!"

Бу воқеага гувоҳ бўлганимга ўттиз йилдан ўтди. Бир неча марта ёзишга шайландим, ёза олмадим. Сабаб-исмлар, манзиллар ёзмаслигим, ўз услубимга хилоф эди. Бугун Марғилонга қиладиган сафарим яна ёдимга солди, ахири ҳикоямиз қаҳрамонларининг исмлари билан битишга журъат этдим...

Қариндошларимиздан бири касби юзасидан Бухоро шаҳрига оиласи билан кўчиб боради. У ердаги қўшни аёлнинг кун бўйи дарвоза эшиги олдидаги курсичада хаёл суриб, узоқ-узоқларга тикилгандай ўлтириши қариндошимиз аёлининг диққатини тортади. Кунларнинг бирида икки ҳамсоя суҳбатлашиб қолади, пайт келганидан фойдаланиб, хомушлик сабабини сўрайди. Қўшни аёл чуқур хўрсиниб қўяди, айтгиси келмайди. Орадан вақтлар ўтади. Уйларига таклиф қилади. Қариндош аянинг айтишича, фарзандлари ҳам онанинг қаровисиз, ўз кунини ўзи кўргандай, кийимларини ўзлари ювиб, дазмоллар, таомларини ҳам ўзлари тайёрлайди...

Аёл бир кун дардини очади...

«Мен асли Марғилонданман. Ёш эдим, чиройли эдим. Қуръони Каримдан бир неча пора ёдлагандим. Фиқҳ, тафсир китобларидан бир қанчасини ўқигандим. Аҳли солиҳ хонадондан совчи чиқди. Куёв бўлмиш кишининг оиласи манзур бўлгани учун кўп суриштирмай турмушга узатилдим. Аввалида у кишининг намоздаги қироатлари мени ажаблантирди. Билсам, талаби илм қилмаган, устоз кўрмаган одамга узатилибман. Қистовим билан дарсга қатнай бошлади. Бирор ойлар ўтгандан кейин қўлимга дафтари тушиб қолди. Не кўз билан кўрайки, оятлар кирилл ҳарфида ёзилганди. Чидай олмадим, дод дедим, ўша куниёқ орамиздаги совуқчилик кучайди. Кечки пайт тортишувимиз жанжалга айланди, дадам хабар топиб, эртасига етиб келди. Бор-борича айтиб бердим. Дадам ҳайратдан жим бўлиб қолди. Анчагина сукутдан кейин "қизимни бундоқ одам билан яшатмайман" деди-да, юк мошинаси топиб келди. Ҳамма нарсаларимни юклашди. Куёв кўзида ёш билан йиғлаб юрди. Мошина ўрнидан қўзғалганда ортимиздан кўча бошигача югуриб чиқди. Бурилаётганимизда тупроққа йиқилганини кўрдим. Ўрнидан туролмай ётганча ерни икки қўли билан муштлаб, "Кетма, Мастурам, кетма!" деб қичқирарди...

Орадан йиллар ўтди. Дадам Бухородаги танишлари олдига бориб келди. Мен ҳақимда гап очилибди, дадамдан икки ёшгагина кичик, илмли одамдан совчи чиқибди. Мажбурлаб узатилдим. Яшай бошлаганимда бу одамнинг илми фақат "кўча учун" эканлигига гувоҳ бўлдим. Пешонам шўр экан. Не қилайки, ўлганимнинг кунидан дардим ичида яшаяпман. Ҳар кун қулоғимга "Кетма Мастурам, кетма!" деган овоз эшитилади»...

Катталар бу воқеа ҳақида гаплашишганда мен ўн ёшлардаги бола эдим. Бир четда эшитиб ўлтиргандим. Унчалик ҳайратланмагандим. Ҳайратим, ундан ўн йиллардан кейин ошди...

Ўсмир йигит бўлиб сафарга чиқдим. Бухорога бордим. Қариндошимизни зиёрат қилмоқчи бўлдим. Манзилда адашиб, ўша ён қўшнининг хонадонини чақирибман. Қўлида сигаретли бир одам тутунини бурқсиратиб эшикни очди. Эшик ортида, у одамнинг орқасидан эса, тахланган яшикларда ҳар хил бўшатилган шишалар кўриниб турарди. Мен бу воқеанинг на қадар аянчлилигини ўшанда тушундим. Салом бердим-у, бошқа эшикка юзландим. Менга ҳам бир нотаниш кишининг аёлига "Кетма Мастурам, кетма!" деган товушлари эшитилгандай бўлди...

Салим АЙЮБИЙ

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

⚡️Xitoy va AQSh'dagi do’konlarda mahsulotlar uchun to’lovni hech qanday naqd pul, karta va smartfonsiz, faqatgina qo’lingiz bilan to'lashingiz mumkin.

Hech qanday sehr yo’q — hisob raqami kaft izi bilan aniqlanadi va to’lov yechiladi. Shunga o’xshash qurilmalar metroda ham ishlaydi.

Ehh, mana shunday texnologiyalar bizga qachon kirib kelarkin…

📟 DigiTech

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

/channel/Tarix_va_biz_official

Siz Turkiylar...  💪🏻

Xamma yo‘llar rimga olib boradi...  👏🏻

Sochidagi Stalin dacha  🤨

Bilmasanggiz uyat bo‘ladi ❤️

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳазрати Исо алайҳиссаломда кулиш ғолиб экан. У киши бир гапириб, бир табассум қилар эканлар. Ҳазрати Исонинг қариндошлари Яҳё алайҳиссалом эса кўп йиғларканлар. Бир куни Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломдан сўрабдилар:

— Эй Исо, Аллоҳдан қўрқмайсизми? Мунча куласиз?

Исо алайҳиссалом:

— Аллоҳдан умидингиз йўқми? Нега йиғлайверасиз?

Иккалаларининг ўрталарида ҳукм қилиш учун Аллоҳ таоло бир фариштани юборибди. Фаришта шундай жавоб берган экан:

— Кўпчиликнинг орасида Исо алайҳиссаломнинг ҳолати яхши. Чунки одамларни маъюс, ноумид қилиб қўймаслик керак. Хилватда эса Яҳё алайҳиссаломнинг ҳолати яхши.

Карим Бахриев

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Жаннатдаги “ҳамд уйи”

Ким фарзандининг ўлимига сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умид қилса, унга жаннатда “Ҳамд уйи” бунёд этилади. Абу Мусо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар банданинг боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг боласи жонини олдиларингми?” дейди. Улар: "Ҳа", дейдилар. У Зот: “Унинг қалби меваси жонини қабз қилдиларингми?” дейди. Улар айтишади: “У сенга ҳамд айтди ва истиржоъ айтди”. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни “ҳамд уйи” деб номланглар", дейди" (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таолонинг раҳмати шу қадар кенгки, мўмин банданинг бирор яқини, дўстими, қариндошими вафот этса, унга сабр қилиб, савоб умид килса, Аллоҳнинг раҳмати ила жаннат мукофот қилиб берилади. Кўпчилик якинларининг вафотига сабр қила олмайди, Аллоҳдан савоб умид қилмайди, ўлимнинг сабабини Парвардигор қадари эмас, балки бошқа сабабларга боғлайди. Қуйидаги ҳадисни диққат билан ўқинг: Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Мўмин бандам учун унинг дунё аҳлидан яхши кўрганини қабз қилсам, сўнг ундан савоб умид қилса (сабр этса) Менинг ҳузуримда фақат жаннат мукофоти бор” (Имом Бухорий ривояти)”.

📲Яқинларга ҳам улашинг

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

O'Z KASBINI SEVUVCHI USTOZLAR UCHUN AJOYIB IMKONIYAT!

"BAYON" loyihasi jamiyatimiz uchun yangiliklar ulashishlikda davom etadi.
Hozirgi davrda ko'pchilik tarafidan qiziqish bildirilayotgan BIZNES va BOSHQARUV sohasiga yo'naltirilgan "BAYON TA'LIM" xususiy maktabi loyihasini siz azizlarga taqdim qilish arafasidamiz.

Shu munosabat bilan "BAYON TA'LIM" xususiy maktabi o'z jamoasiga malakali ustozlarni ishga taklif qiladi.   

Bizning jamoaga qo’shilish uchun ushbu havola orqali ro’yxatdan o’ting!
1. Xorijiy tillar fanlari uchun ro'yxatdan o'tish
2. Umumiy fanlari uchun ro'yxatdan o'tish

Eslatma!
Ro’yhat to’liq to’ldirilmagan holatda anketa hisobga olinmaydi!
Manzil: Bag’dod tumani, Bag’dod shaharchasi

To’liq ma’lumot maktabimizning telegram kanalida berib boriladi.
@bayonmaktabi

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шундай ҳикоялар кўпинча ўқувчининг кўзи ёшланишига сабаб бўлади.

Фарзандларимга нима иш қилишимни айтмаганман. Мени деб уялишларини истамайман. Кичик қизим нима иш қилишимини сўраганда, оддий ишчиман қизалоғим, дердим. Уйга қайтиш олдидан кўчадаги умумий ҳаммомда ювиниб, кейин борардим. Токи улар менинг нима иш қилишимни сезмасинлар.

Ҳамма қизларимни мактабга юборишни, уларнинг таълим олишларини, келажакда инсонлар олдида азиз ва ҳурматли шахс бўлиб етишишларини хоҳладим. Уларга бирор киши менга қилганидек муомала қилмаслигини, паст назар билан қармаслигини истадим. Одамлар мени менсимасликка ўрганиб ҳам қолишган.

Топадиган ҳамма пулларимни қизимни ўқитиш учун йиғиб қўйдим. Ҳеч қачон ўзимга янги кўйлак сотиб олмадим. Бунинг ўрнига фарзандларимга китоблар олиб бердим.
“Эҳтиром”. Мана шу мен орзу қилган нарсадир. Ҳа, мен кўча тозаловчи бўлиб ишлайман.

Ўтган куни қизимнинг ҳужжатларни топшириш вақти эди. Аммо мен керакли пулни тополмадим. Ўша куни қўлим ишга бормади. Ишлолмай, кўз ёшимни яширишга уриниб, ахлат қутиси ёнига ўтирдим. Ҳамкасбларим менинг аҳволимни кўришди, аммо ёнимга кела олишмас, бирорталари мен билан гаплашишга ботинишолмасди. Қизимнинг ўқишга кириш орзуси рўёбга чиқмади. Жуда сиқилдим, ичим эзилди. Бугун уйга борганда қизим билан қандай кўришишимни, агар у мендан пул ҳақида сўраса, нима дейишимни билмайман.

Мен фақир оилада туғилганман. Бугун ишдан сўнг ҳамкасбларим ёнимга ўтиришди-да, “Бизни ўзингга дўст деб биласанми?” деб сўрашди. Ҳали сўзлашимга улгурмасимдан барчалари бугунги иш ҳақларини менга узатишди. Пулларни олишдан бош тортдим. Шунда улар “Биз бугун нари борса оч қолармиз. Аммо қизинг албатта ўқиши керак!” дейишди. Бу гапларини эшитиб ўзимни тута олмай йиғлаб юбордим. Шу куни ҳаммомга ҳам кирмай уйга бордим. Ҳаммаёғим кир эди.

Бугун эса... Қизларимдан бири университетни тугатиш арафасида. Қизларим мени кўча тозалаш ишига юборишмади. Катта қизим университет қошидаги бир бўлимда ишлайди. Қолган учтаси эса университет стипендиясини олишади.

Гоҳида катта қизим олдин ишлаган жойимга мени олиб боради. Борганимиздан сўнг ўша ерда ҳалиям меҳнат қилаётган ҳаммкасбларимга овқат улашиб келамиз.

Бир куни ўша ердаги ҳамкасбларимдан бири кулиб туриб қизимга бир савол берди: “Нега бизга доим овқат олиб келасан?”
Қизалоғим уларга шундай деди: “Мен бу мартабага эришишим учун сизлар ҳаммангиз бир кун оч қолгансизлар. Шу боис Яратганга дуо қилинглар, У Зот менга сизларга ҳар куни овқат олиб келишимни насиб этсин!”

Ҳа, бугун мен ўзимни фақир ҳисобламайман. Қандай қилиб фақир бўлайин, ахир Роббим менга шундай қизларни ато этган-ку!

Интернет маълумотларидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ота меҳри онаникидан кам эмас, фақат яширин бўлади.
Она меҳри сўзга кўчса, отаники юракка кўчади. Ўзи қурбон бўлсада фарзандини асло қурбон қилмайди!


+18

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тажриба қилиб кўринг!

Ижтимоий тармоқ воситаларидан (четга қўйиб) бироз узоқлашинг. Шунда кашф қиласизки, уни ичида юриб бирон нарсани йўқотганинглар йўғу, лекин ташқарисида (яъни, воқеий ҳаётда) улкан нарсаларни қўлдан чиқарибсизлар. Ота-оналарингизнинг ёшлари анча кексайиб, сезмай қолибсизлар. Ўғил-қизларингизни тарбиясига эътиборсиз бўлиб, унутиб ҳам  қўйибсизлар. Яқинларингиз, севганларингиз кетиб қолишибди ҳам.

Кўплаб фурсатлар, қимматли вақтлар зое бўлибди ҳамки, ғофил қолибсизлар. Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон қироатлари, ота-оналар билан бирга ўтиришинглар, болаларингизни парваришлаб, кузатишларингиз, азон сўзларини такрорлашларингиз, саҳарлардаги истиғфорларингиз, намозлар ортида ўтириш, дуолар қилиш, Набийга саловотлар айтиш ва яна кўп-кўп нарсалар зое бўлиб кетибди...

Ҳеч вақт ўзингиздан сўраб кўрганмисиз, интернетдаги ижтимоий тармоқлар нега арзон, деярли текин? Жавоби оддий, бирон маҳсулотга ҳақ тўламаяпсизми, билингки, асли сиз маҳсулотсиз!

©arabicuz

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.

Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

БУЛУТЛАРГА ҚИЛИНГАН ИШОРА

Кунлардан бир куни бойлардан бирининг эшиги очилиб, ундан бир қул чиқди. Қўлида бир товоқ тўла қаймоқ бор эди. Каъба томонга тўғри йўл олди. Юзида акс этаётган ифодани тушуниш қийин эди. Юраги сиқилган, истаган нарсасига эришолмаган бир кишига ўхшар эди. Каъбагача келди. Бир тўда бутларнинг орасидан ўтди. Хўжайини исмини айтган бутнинг қошига борди, товоқни унинг олдига қўйди ва орқасига қайрилди.
Бу қаймоқ хўжайини томонидан, ёмғир ёғишига шафоатчи бўлар, деган умидда бу бутга берилган бир порадек гап эди. Эҳтимол, бу қаймоқнинг ҳурмати учун еру кўкнинг эгаси бўлган Улуғ Мавлога ёлворар, ёмғир ёғдириш изнини олар. Қул қуп-қуруқ жонсиз тошнинг олдида истар-истамас қолдирган қаймоқдан ҳеч кўзини узолмасди. Шу тариқа ўн беш қадамча орқага юрди, ўтирди: жуда ғамгин эди. Бу биринчи марта келиши эмасди. Шу кунгача қанча-қанча тансиқ ноз-неъматлардан олиб келган, бу жонсиз тошнинг олдига юраги ачиша-ачиша қолдириб кетган.
Умри бўйи жон дили билан хизмат қилган бу уйда ўша хошчалик қадри, ҳурмати йўқ эди унинг. Шу товоқда келтирган қаймокдан на бирон марта татиб кўрган ва на татиб кўриш учун таклиф этилган. Қаймоқ ўрнига еган калтакларининг эса, сон-саноғи йўқ. Елкасидан еган калтакларининг қатор-қатор излари бор. Доимо беминнат хизмат қилган, хизмати эвазига хўрланган, камситилган, уриб, дўппосланган. Ҳолбуки, бу жонсиз тошнинг у оилага берган ҳеч қандай фойдаси йўқ. Аммо дунёқараши тор бўлган хўжайини ҳар сафар фурсати келганда, энг тансик ноз-неъматларни унга жўнатишдан тийилмас эди.
Мабодо эшитиб қолсалар, қамчилар остида ўлдириб юбормасликларига ишончи йўқ, бўлмаса, ўтириб бу қаймоқни маза қилиб ейишга рози эди у. Аммо юрак-юрагигача сингиб кетган кўрқув ҳисси бунга йўл қўймади.
Ўтириб, ғам-андуҳ ва ҳасрат билан қаймоққа қарай бошлади. Кўп ўтмай, югуриб келган бир кучук қаймоқни тўйиб, зўр иштаҳа билан паққос туширди. Салдан кейин оёғини кўтарди ва бутнинг устини булғаб, яна югуриб кетди.
Қулнинг бутун вужуди титраб кетди, юрагига муздай сув сепилгандек бўлди. Ичи ёнди. Чунки оғзининг суви оқа-оқа, ҳидлаб-ҳидлаб келтирган, аммо бир луқма олиб ейишга ҳам журъат қилолмаган қаймоқ бир кучукнинг нафсига ем бўлган эди. Аммо шундан кейин итнинг тап тортмай, бутни ҳўллаб кетиши унга берилган жазо, ундан олинган ўчдай таъсир қилди. Турли бемаъни одатларга бой бу шаҳарда қанчадан-қанча озиқ-овқат, совға-саломлар бутларга ҳадя этилар, аммо ноз-неъматларнинг ҳузурини дайди мушуклару итлар кўрар эди.
Эрта тонгдан бошлаб куни бўйи, баъзан кечалари ҳам қошларига келиб, сажда қилиб, ёмғир сўраганлар етарли даражада ёлворганликларига, лозим бўлган даражада илтижо этганликларига ишонгач, у ердан кетишар, аммо келганларида қанчалик лоқайд ва сокин бўлсалар, кетганларидан кейин ҳам шунчалик ҳиссиз қолган бутларнинг устларини ҳўллаб кетадиган итларни қувиб юборишга ҳам ожиз бўлган тош парчалари эканликларига ё ақллари етмас, ё парво қилмас эдилар.
Берилган ҳадялар, қилинган назру ниёзлар, ҳамма-ҳаммаси бекор кетди. Кўкда ҳамон на бир парча булут, на ёмғирдан дарак бор эди. Ер яна сувга чанқоқлигича ҳасрат ичида қолди. Ҳайвонлар очликдан азобланиб, сувсизликдан қийналиб қолавердилар.
Қаерда бир суҳбат ёки йиғин бўлса, ягона муаммо қурғоқчилик эди. Қўлдан келган барча чоралар синаб кўрилгани, аммо ҳеч қандай натижага эришилмагани баҳс этилар, илоҳларнинг кўнгилларини ололмаганликларидан сўзлашар эди. Бу орада икки йилча олди Абдулмутталибнинг Абу Қубайсда ўқиган ёмғир дуосини эсладилар. Ҳозир орамизда бўлса эди, яна ёмғир дуосига чиқишни таклиф этардик, деганлар бўлди.
Ахийри Ҳошим ўғилларининг йўлбошчиси Абу Толибга илтимос қилишга қарор берилди. Нима бўлганда ҳам Абу Толиб
Абдумутталибнинг ўғли эди. Унинг қони жўш урарди юрагида. Абу Толиб уйига келган бир қанча қурайш қарияларини илтифот билан ичкарига таклиф этди. Саломлашдилар. Келганлардан бири:
– Сенинг ҳузурингга бош уриб келишимизнинг асл сабаби, эй Абу Толиб, ёмғир дуосига чиқишингни сўрашдир. Ўзинг ҳам кўриб турганингдек, сувсизликдан қирилаётирмиз. Ҳайвонларимиз ҳолдан тойди. Биз учун ёмғир дуосига чиқсанг, қандай бўларкана?!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Кўчирилди

"Умра саёҳати"га келаётган (баъзилар) учун қўлланма

Ўзингиз билан
1) Учта сочиқ, уч хил ўлчамда;
2) Ҳожатхона қоғози, бир қоп;
3) Новвот, ўн кило;
4) Асал, бир бочка;
5) Кашанда бўлсангиз, попирис;
6) Қимматбаҳо кийимларингизни илиб қўйиш учун 10 та илгич (вешалка);
7) Ярим фура дори-дармон (иложи бўлса, битта укол билан бирдан тузатиб қўядиган дорилар бўлиши шарт);
😎 Битта катта қўй, ярим қоп картошка, ярим қоп гуруч, иложи бўлса, девзира ва лазер – маза қилиб ош ва қовурдоқ ейиш учун;
9) Яна нафсингиз тортган, менинг эса эсимга келмаган нарсалардан ҳам кўпроқ оволинг!

Аллоҳнинг қадари билан рейсингиз кечикиб қолса, уйга қайтиб кетишга битта ракета ёки парашют оволинг: бу – йўл, сафарда ҳар-хил ҳолат бўлиши мумкин.

Ҳа, яна Мадинада Равзага кира олмасангиз, сизни ўша ергача олиб бориб, шундай "муқаддас ибодат"дан маҳрум қилган сайёҳлик фирмаси ходимларини отиб ташлашга икки дона ўқи бор тўппонча ҳам оволинг ("Макаров" тўрт ярим калибрли тўппончасини тавсия қиламан, олиб юришга енгилроқ). Равзага кира олмасангиз, умрангиз қабул бўлармикин, энди?

Яна ҳар куни хонангизни ифлос қилиб қўядиган фирма ходимларига тозалатиб туришингиз учун чангютгич, узр, супурги оволақолинг. Уларга чангютгич увол. Сизни умрага олиб борган фирмадагилар одам эмас, робот: ярим кечаси бир дийдиё қилсангиз, ўзингиз ифлосини чиқарган хонани чиннидек тозалатиб оласиз.

Хуллас, "умра саёҳати"га шу каби матоҳлар зарур бўлади. Буларсиз сиз "умра саёҳати"га келманг, илтимос.

Умра ибодатига келадиган мўминлар учун эса кейинроқ яна бир маслаҳат бергайман.

Эслатиб ўтаман! Ёшим 32 да, соғлиғим Алҳамдулиллаҳ зўр. Ҳеч қандай гиёҳванд ва шу каби нарсалар истеъмол қилмайман.

Бу гапларни ақл-ҳушим жойидалигида, ўз қўлларим ва ўз хоҳишим билан, Макка шаҳридаги Иброҳим Халил кўчаси, VOCO меҳмонхонасининг 7-буржи (минораси) кириш қисмида ўтириб, ҳадя қилинган iPhone 14 Pro Max телефонимда ёздим.

Имзо. Сана

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Совчиликнинг, қиз сўрашнинг эшитилмаган, кўрилмаган усули...

Даня 17 ёшли фаластинлик қиз эди. Бир куни у мактабдан уйга қайтаётиб, қаҳва ичаётган сионист аскарнинг ёнидан ўтиб кетади. Данянинг нигоҳидан безовта ва шубҳаланган аскар дарҳол Даняга ўқ узади ва уни шаҳид қилади. Қизнинг муборак қони теварак-атрофни ўраб олади.

Даня вафотидан кейин суратлари ҳамма жойда тарқалди.
Бу хабарни эшитган ва суратларни кўрган Раид исмли фаластинлик йигит ижтимоий тармоқда, қуйидаги жумлалар билан мусулмонларни сезгир бўлишга чақиради: Агар бу сизнинг синглингиз бўлса, нима қилган бўлардингиз?

Кейинчалик Раид Данияни отган аскарни топиб, пичоқлаб ташлайди. Сионистлар Раидни пешонасига отиб шаҳид қилдилар. Раиднинг пешонасидан мушк ҳидли қон бўлиб оқа бошлайди...

Данянинг отаси ҳам Раиднинг жанозасида қатнашади. Ҳеч ким кутмаган бир пайтда шаҳид Раиднинг отаси ўрнидан туриб, шаҳид Данянинг отасига мурожаат қилди:

- Мен шаҳид қизингиз Даняни шаҳид ўғлим Раидга сўрайман, дейди у...

Данянинг отаси, Раиднинг отаси нутқини тугатмасидан:
— Мен шаҳид қизимни шаҳид ўғлингизга бердим. Муборак бўлсин.
Иншаллоҳ Тўйларини Жаннатул Фирдавсда қиламиз дейди. ʼʼ

Қиз сўрашнинг эшитилмаган, кўрилмаган усули...

Читать полностью…
Подписаться на канал