❗️Talabalarni yotoqxona bilan ta’minlash va ijara pulini byudjetdan kompensatsiya qilish tartibi o’zgartirilmoqda
Xabaringiz bor, 2 yildan buyon talabalarning ijara xarajatlarining bir qismi davlat byudjetidan qoplanayotgan edi.
Aniqrog‘i, 2021-yil 1-maydan boshlab yotoqxona bilan qamrab olinmagan va o‘ziga, shu jumladan ota-onasi (qonuniy vakillari)ga tegishli bo‘lmagan uyda ijara huquqi asosida yashaydigan davlat OTMlari talabalarining 60 foiziga ular tomonidan to‘lanadigan oylik ijara to‘lovining 50 foizi Davlat byudjeti hisobidan qoplab berilishi belgilangandi.
Olingan maʼlumotlarga ko‘ra, mazkur tartib o‘zgartirilmoqda. Yaʼni ijarada turgan talabalar uchun yagona aniq summa belgilanmoqda. Bunda ijara puli:
➖ Toshkent shahrida – bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari (330 ming so‘m);
➖ qolgan hududlarda – bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravari (165 ming so‘m) miqdorida davlat tomonidan qoplanadi.
Ya’ni masalan talaba Toshkentdagi biror xonadonda kursdoshlari bilan birga 600 ming so’mdan ijarada tursa, shuning 330 ming so’mi davlat tomonidan qoplanadi.
✅ Shuningdek, sentyabr va oktyabr oylarida ijara puli qoplanishi uchun hech qanday ijara shartnomasi ko‘rsatish shart bo‘lmaydi, shartnoma bo‘lmasa ham qoplab berilaveradi.
Bundan tashqari OTMlardagi talabalar turar joylari endi tarqatiladi va bunda byurokratiya hamda inson omili minimal darajaga tushiriladi.
Yangi o‘zgarishlarda talabalarni yotoqxona bilan taʼminlashga oid boshqa yaxshi yangiliklar ham bor. Bu borada tegishli masʼullar bilan ovozli chat tashkil qilishni rejalashtiryapmiz.
👉 @xushnudbek 👈
“На словах ты Лев Толстой, а на деле — х*й простой».
Уятсизлик учун узр сўрайман. Бу сўзи ва амали бир-бирига тўғри келмайдиган одамлар ҳақида машҳур рус афоризмидир.
Сўзларга эмас, амалларга (ҳаракатларга) эътибор қилинг.
Бугун айниқса интернет сўзи ва амали фарқ қиладиганланга кенг имкон очди. Интернетда ўзидан кимнидир ясаш жуда осон. Бунақасини жуда кўп кўрамиз. Ҳаётда ҳам одамларнинг сўзлари амалларидан кескин фарқ қилишини кўп учрайдию, лекин реал ҳаётда амални ва ҳаракатни кўриб, одамлар шахс ҳақида тезроқ фикрга келишади. Интернетда бўлса у одам узоқ, шахсан танимасангиз, фақатгина у яратаётган контент (постлар, ликелар, изоҳлар) ёки имидж орқалигина хулоса қилишга мажбурсиз. Булар бўлса амал эмас, айнан сўздир. Баъзилар амаллари сўзларидан фарқ қилишини муваффақиятли яшириб билса, бошқалар яширишни уддалолмайди, амаллар сотиб қўяверади. Яширадиганларни англаб олиш учун узоқ кузатиш, синчков бўлиш керак бўлади. Сиз шахс ҳақида аниқроқ хулосага эга бўлишни хоҳласангиз, айниқса у билан бирор профессионал ёки бошқа алоқа эҳтимоли бор бўлса, сўзларга эмас, ҳаракатларга эътибор қаратинг.
Қилинадиган ишлар, хатти-ҳаракат сўзлардан кўра вазнлироқ бўлади. Ҳаракат, амал инсоннинг ҳақиқий мотивацияларини, руҳий ҳолатини, кечинмаларини, шахсиятини кўрсатади. Кимдир бирор мавзуда жуда кўп гапириши, ўзини кимдир ёки кимдирроқ қилиб кўрсатиши мумкин. Лекин, амал бунга муносиб бўлмаса, синчков одамларда у инсонга бўлган ишонч камайиб боради. Шу учун ҳам иккиюзламачи бўлмаслик учун ҳаракат ва сўзлар ўртасида мувофиқлик муҳимдир. Ким бўлишидан қатъий назар, айтаётган гапи қилаётган ишига тўғри келмаса, ишда ўша руслар айтган машҳур нарса бўлиб қолаверади.
Бизнесда, жамоа бошқарувида сўзларга эмас, ҳаракатларга эътибор бериш, реалликка яқин бўлиш муаммоларни самарали ҳал қилиш учун асосий қадам ҳисобланади. Чексиз мунозараларда адашиб қолиш эмас, ҳақиқий муаммоларни ҳал қилиш учун зукко раҳбар сўзларга эмас, амалларга, хатти-ҳаракатга эътибор қилишга мажбур.
Одатда сўз ва амал фарқ қилса, сўздан мақсад манипуляция бўлади. Сўзлар орқали манипуляция қилиш мумкин, аммо ҳаракатларни сохталаштириш қийинроқ. Ҳаракатларга эътибор қаратиш, кимдир сизни бўш сўзлар билан алдамоқчи бўлган вазиятлардан қочишга ёрдам беради.
Муаммога раҳбар сифатида қарасам, ишни доим ўзидан бошлаш ақллироқ қарор бўлади. Ўзаро муносабатларда, профессионал, ҳатто ишқий, оилавий ёки дўстона бўлсин, ижобий ва сўзларига мос ҳаракатлар алоқаларни мустаҳкамлайди. Одамлар сизнинг сўзларингиз билан изчил ҳаракат қилаётганингизни кўрганларида, улар сизга кўпроқ ишонишади ва ҳурмат қилишади.
Мен сўзларнинг, мулоқотнинг аҳамияти йўқ демаяпман чунки ҳар қандай муносабатларда мулоқот ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бироқ, инсоннинг самимийлиги, ишончлилиги ва сифатини баҳолаш учун унинг айтганларига эмас, балки нима қилаётганига эътибор қаратиш керак. Ҳаракатлар бизнинг ниятларимиз, шахсиятимиз ва қадриятларимизнинг энг аниқ аксидир.
Тепада рус ибораси билан бошлагандим, бошқа машҳур бир рус иборасининг таржимаси билан тугатаман:
Сўзда LTE,
Амалда шунчаки E.
@allaevuzb
Германия ички ишлар вазири Йоахим Штамп интервьюсини ўқиб қолдим. Интервьюда меҳнат миграцияси маласига алоҳида тўхталишган.
Вазир Германияга ҳар йили камида 400 000та малакали ишчи кучи кераклигини айтмоқда. Мавсумий меҳнат мигрантлари жалб этиш учун олтита мамлакат танлаб олинган ва музокаралар давом этмоқда: Молдова, Грузия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Кения ва Марокаш.
Европа иттифоқига қўшилиш эҳтимоли бор мамлакатлар сифатида аввало приоритет Молдова ва Грузияга берилади. Бизга ҳам бу яхши имконият. Бир вақтларда Жанубий Корея билан бошланган ҳамкорлик қанчалик таъсир қилганлигини яхши биламиз. Шу томондан Германия мигрантларимиз учун яқин ва узоқ келажакда яна бир муҳим йўналиш бўлиши мумкин.
Тил билиш, қонунларни ҳурмат қилиш, жамоат жойларида ҳатти-ҳаракат қоидаларига амал қилиш каби хоҳлаган мамлакатда минрантларга қўйиладиган стандарт талабларни ўрганса, яқин келажакда ўн минглаб Ўзбекистонлик Германияда ишлаши мумкин. Буни пиар учун маҳаллий амалдор эмас, Германияда вазирнинг ўзи айтмоқда.
@allaevuzb
Инсон қўйган мақсадига эришолмаслигига тузатиб бўлмас сабабгина жиддий тўсиқ бўлиши керак деб ўйлайман.
Қолгани баҳона. Алпинист бўламан деган одамнинг оёғи касал бўлса, бу жиддий тўсиқ ҳисобланади.
Лекин, инглиз тилини ўрганишга, китоб ўқишга, ўз ишини зўр ўрганишга вақтим етмаяпти дейиш бу жиддий тўсиқ эмас, бу баҳона. Дангаса одамга вақт, транспорт, интернетнинг секинлиги, атрофдагилар тушунмаслиги, хуллас хоҳлаган нарса баҳона бўлиши мумкин.
Орзу ва мақсадни эришиш учун қиламиз, баҳонани йиғиштириб ҳаракатни қилайлик, доимий қилайлик. Натижа албатта келади.
Жума муборак, дўстлар!
@allaevuzb
Извошчи
Телефонистка
Лифтёр
Муз ташувчилар
Бу 20 асрда технологиялар биғиллатган касблар. Яна қайсилар бор?
❗️“Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилиш оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган - Олий суд
Читать полностью…Сўнгги расмий маълумотларга кўра давлат бюджетидан молиялаштириладиган Бунёдкор футбол клуби 2022-йилда 27.5 млрд Сўм, Пахтакор футбол клуби 25.2 млрд Сўм зарар кўрган. Маълумот ўрнида айтиб ўтаман, бугунги кунда нашриётлар ҳар бир сотилган китобдан 12 % ҚҚС ва 12 % даромад солиғи тўлайди.
@allaevuzb
Ҳаётда ҳам, бизнесда ҳам муваффақият фақат ҳаракат, мақсад, омад ёки стратегияга боғлиқ эмас. Кўпинча эътироф этилмайдиган муҳим омил шахснинг менталитети ёки шахсиятидир.
Кучли шахсият бизга қийинчиликларни енгишга, муаммоларга креатив ечим топишга ва энг қийини энг оғир вазиятларда ҳам ўзизимга ишонишимизга кўмак беради. Таваккалчилик, стрессни бошқариш, мослашувчанлик, риск менежмент ҳаётда доим муваффақият омиллари рўйхатида бор.
Шу учун ҳам кўп айтилган гапни яна бир марта айтаман, ҳаётда энг яхши инвестициялардан бири шахс ўзига қилган яъни шахсиятига қилган инвестициядир. Уни сиздан ҳеч ким тортиб ололмайди ва у билан дунёнинг хоҳлаган нуқтасида яшаб кетиш мумкин.
@allaevuzb
Самарқанд халқаро аэропорти хизмат кўрсатган йўловчилар сони 400 000 тадан ошибди.
2023 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд халқаро аэропорти 400 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатибди. Бу Самарқанд учун яхши рақам! Йўловчиларнинг асосий қисми халқаро йўналишларга тўғри келар экан. Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти кучли бўлгани учун ҳам йўловчилар сонига таъсир кўрсатган бўлса ажаб эмас. Маълумотларга кўра, Самарқанддан Москва, Истанбул, Санкт-Петербург, Дубай ва Абу-Дабига парвозлар сони ҳам кўп бўлган экан.
Қолгани бу ерда 👉 /channel/samarkand_airport/313
Овозсиз филмлар даври "Бир асар тарихи" рукни остида
Ўзбек кино тарихи мана шу даражага етиб келгунига қадар қандай кўринишда бўлган, қачондан реал ҳаёт кинода акс эта бошлаганига аввалдан қизиқиб келганман. Айниқса, охирги пайтдаги киноларимизни кўриб, базан, аввалдан ҳам шундай бўлганми, киноленталаримиз маиший ҳаётга қоришиб шаклландими, деб, ўйланардим.
Яқинда, oyina.uz "Бир асар тарихи" рукни остида мақола чиқарибди. Унда илк кино тарихи ва ХХ асрнинг 20-30 йилларидаги реал вақеаларга асосланган "Авлиё қизи" ҳамда "Тонг олдидан" овозсиз филмлари ҳақида қизиқ маълумотлар ўрин олган.
Мавжуд техникалардан фойдаланиб, овозсиз бўлса-да, ўша қийин замонларда ҳам мамлакат кино саноатига тамал тошини қўйган ижодкорлар ҳақида ҳам маълумотлар санаб ўтилган.
Мазкур "Авлиё қизи" ва "Тонг олдидан" филмида актёр Сулаймон Хўжаев бош ролни ижро этган. Ижодкор кейинчалик қатағонга учраган. “Авлиё қизи” интернетдаги рус сайтлари ва архивларда бўлса, “Тонг олдидан” экранга чиқмасиданоқ йўқ қилинган.
U qaysidir ma'noda yaxshi oilada tug'ilgan.Ota-onasi uni yaxshi ko'rishadi. Juda qattiq yaxshi ko'rishadi. Nojo'ya vaziyatlardan ayashadi. Axir uni qiynalib qolishini xohlashmaydida.
Chunki, vaqtida ular qiynalishgan,qaysiki,yoshliklarida ular bilan hech kimni ishi yo'q edi.Ular kimdandir umid,yordam kutishgan, ko'proq e'tibor berishlarini, xohlashgan. Keyin esa tashqi olamdan nafratlana boshlashgan. Va bu travma ichlarida ko'milib qolib ketgan.
Shuning uchun, ular farzandlarini ham bu ko'yga tushishini xohlashmaydi.Unga qo'llaridan kelgancha hamma narsada yordam berishadi, qiynalib qolmasligi uchun muammolarini o'zlari yechib berishga harakat qilishadi, va albatta, tashqi muhit bilan aloqani cheklashadi.
U ulg'aya boshlaydi.Shuningdek, muammolar boshlanadi. Va endi ularni boshqalar emas, o'zi hal qilishi kerakligini anglay boshlaydi.
Biroq,u qiynaladi, u odamlar bilan bo'lishdan qo'rqadi( bu fanda sotsial fobiya deyiladi). Do'stlari bilan bo'lishdan.Axir, "yolg'iz ko'chaga chiqish xavfli". Kimdir unga qandaydir zarar yetkazib qo'ysachi? Tashqi muhit...
Ular farzandlaridagi xavotirni seza boshlashdi.Uni nima qiynayotganini aytishini,so'ng darhol u uchun nimadir qilishga doim tayyor ekanliklarni tinmay bong urishdi.
Biroq, u xuddi mana shundan qiynalayotgan edi. Har doim hamma narsani ular hal qilishadi, ular, ular, yana va yana ular. Bu yerda u yo'q. O'z hayotida u yo'q...
Ikki davrdagi avlod. Ikkalasi ham baxtsiz(hozircha). Xo'sh bu vaziyatga kim "aybdor"? Bu yerda "ayb" tushunchasi nisbiylashadi, ha.
#story
@mindset0914
Маиший мавзулардан қочаман, лекин бир нарсани айтмасам бўлмайди. Оиланинг соғлиғи ошхона, ҳаммом ва ҳожатхонадан бошланади. Нафақат соғлиқ, маданият ҳам шулардан бошланади. Яшайдиган уйнинг иссиқ бўлишидан кейин уйда энг биринчи вазифа шулар бўлиши керак.
Миллионлаб одам меҳмон кутадиган хонани тилларанг обой ёпиштириб ремонт қилиб, тўрт қаватлаб кўрпачани ташлаб, катта телевизорни деворга осиб, лекин ҳовлининг нариги бурчагига ҳожатхонага қатнаб яшаяпти. Аксар уйларда ҳаммом йўқ, ошхонада гигиена оғир аҳволда. Бошқаларга кўрсатиш учун яшашни бас қилайлик. Боламизнинг соғлиғи меҳмондан, оиламизнинг қулайлиги одамларнинг гапидан муҳим.
@allaevuzb
Инсон фактори нима учун муҳимлиги. Тошкент шаҳрида мусор ташланадиган жой. Билсангиз керак, одатда ўша жойда кичик уйчада кимдир, баъзан фарзанди билан оила яшайди.
Одатда одамлар алишгани билан ҳеч нарса ўзгармайди дейишса, инсон факторири эслаб ўтаман.
Расм твиттерда айланмоқда.
Яқинда бир китобда ўқигандим. Қаҳрамон келиб қандай қилиб атрофга, инсонларга яхшилик қилиши, жамиятни ўзгартириши мумкинлигини сўрайди. Донишманд унга ўзингни ўзгартир деб жавоб беради.
Расм твиттердан олинди.
@allaevuzb
Xususiy ta'lim nafaqat Toshkentda, balki chekka tumanlarda ham vaziyatni tez o'zgartirmoqda.
Olot tumanidagi Fitrat Academy bilan tanishib qoldim. Zamonaviy binodan tashqari, jamoa klassik Buxoro ta'limiga yangicha yondoshgan, sharoitlar bo'lsa poytaxtdan kam emas.
Maktab haqida:
🔺0.5 gektar maydonda joylashgan óquv kampusi;
🔺 160 órinli yotoqxona 🛏;
🔺 ratsional menyu asosidagi oshxona 🍽 xizmatlarini ôz ichiga oluvchi 5 yillik tajribaga ega regiondagi eng birinchi Xususiy Maktab va O’quv Markazi - "FITRAT Academy" da:
🔻 Matematika 🧮/ Mantiq 📈/ Ingliz tili 🇺🇸 ga ixtisoslashtirilgan 1️⃣-4️⃣-sinflar;
🔻Matematika🧮/ IT💻/ Ingliz 🇺🇸va Rus 🇷🇺tillariga ixtisoslashtirilgan 5️⃣-9️⃣-sinflar;
🔻Barcha Milliy va Xalqaro OTM yônalishlari qabul imtihonlari uchun ixtisoslashtirilgan maxsus 🔟-1️⃣1️⃣-sinflar Sizni kutmoqda❕
❗️FITRAT Academy - yuksak axloq va sifatli ta’lim markazi‼️
☎️ 77 005 27 00
📞 94 129 50 27
📱93 571 85 99
@FitratAcademy2023
Instagram | Facebook
Ваъда бергандим, бугундан амалга ошди. Энди Сиз "Asaxiy Books" лойихасида чоп этилган китобларни www.asaxiy.uz орқали харид қилсангиз, Asaxiy Books мобил иловаси орқали бу китобларнинг электрон варианти, мавжуд бўлса аудио варианти ҳам текин бўлади.
Шунда Сиз харид қилинган китобни хоҳлаган жойда ўқишингиз ёки тинглашингиз мумкин.
Ҳозирча бу фақат Asaxiy нинг ўзининг китоблари учун. Бошқа нашриётлар билан музокаралар бошладик.
12-avgust — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq xizmati xodimlari kuni!
Soliqchilarni bu bayram bilan chin qalbimizdan tabriklaymiz. Ham kasblariga, ham oilalariga baraka tilaymiz. Biz doim halol soliqchilardan biznesga do'st, yordamchi bo'lishni kutamiz.
Shu munosabat bilan bugun 23-50ga qadar barcha kitoblarga 12 % chegirma e'lon qilamiz. Chegirmadan foydalanish uchun kupon kodi: QQS
Buyurtma berish: https://asaxiy.uz/product/knigi
Bayram muborak!
Кечикиб бўлса-да, хабар топдим, газета уз ўн бешга кирибди. Профессионал ОАВ деса, Газета биринчилар қаторида хаёлга келаркан. Сўнгги вақтларда ўзбек редакция ҳам жонланиб қолгани қувонарли.
Газетани табриклайман, 150 ёшни кўриш ҳам насиб қилсин.
Ҳар қандай тушинарсиз ҳолатда «Яланғоч иқтисодиёт»ни ўқинг!
asaxiy.uz/u/63c5349ee5186
Холодильник кашф қилингунча бутун бошли машнақа касб ва унда ишлайдиган минглаб одамлар бўлган экан.
Читать полностью…Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева мисолида давлат ташкилоти раҳбарининг ишдан бўшатилиши турли ҳис-туйғуларга сабаб бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат. 2,5 йил ичида у ўн йиллар давомида кутилган кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. «Газета.uz» унинг ишдан бўшатилиш сабабларини ўрганишга уринди.
https://www.gazeta.uz/uz/2023/08/10/rano-djurayeva/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Яна битта.
Яндекс асосчиси Аркадий Волож Украинадаги Россия босқинини қоралаб чиқди. У ҳукуматни айблаб, жавобгарлик тўлиқ уларда эканлигини айтди.
Форбесда ёзилишича Аркадий 2022 йил февралда яъни уруш бошланиши билан Яндексни тўлиқ тарк этган. Шундан бери у Россиялик ноёб кадрларни чет элга кўчиб ўтишига ёрдам бериш билан шуғулланади.
@allaevuzb
1 АҚШ доллари бугун тонгдан қора бозорда 12 200 Сўмдан, банкларда 12 130 Сўмдан сотилмоқда.
@allaevuzb
Раъно Жўраева ва Uzbekistan Airports
Кеча, 7 август куни Транспорт вазирлиги Uzbekistan Airports Бошқарув раиси Раъно Жўраева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганини маълум қилди.
Бир қанча блогерлар бу бўйича ўз фикрларини бериб ўтди. Азиза Умар Раъно Жўраеванинг менежер сифатидаги қамровини баҳолаш учун икки йил давомида ишга тушириш шартлари бир хил бўлган компания Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports'да нималар ўзгарганини солиштиришни сўради.
“Ижтимоий тармоқлардаги барча шарҳловчилар мамлакат шаҳарлари ўртасида арзон рейслар зарурлиги ҳақида гапираётган бир пайтда у Таиланддан учта ATR самолётини индамай олиб келиб, Silk Avia’ни учирди. Жўраева ярим йил ичида ўз қўллари билан бошқалар 30 йилда ярата олмаган кичик самолётларни пайдо қилди”, — дейди Азиза Умар.
Таҳлилчи Тимурмалик Элмурадов эса Жўраева даврида Ўзбекистондаги аэропортлар қандай ўзгаргани ҳақида ёзди:
— самолётларга хизмат кўрсатиш учун тўлов ва тарифлар сезиларли даражада пасайди, шу сабабли хорижий компаниялар Ўзбекистонга парвоз қилишга қизиқиш билдиришни бошлади.
— аниқ бизнес-режа пайдо бўлди, бу компанияга нима қилаётганини тушунишга имкон берди.
— барча аэропортлар битта компанияга бирлаштирилди, бу эса уларга ягона стратегия доирасида ривожланишига имкон берди.
— Тошкент аэропортида эскисидан тубдан фарқ қиладиган ва йўловчилар вақтини сезиларли даражада қисқартирган янги жўнаб кетиш зали очилди.
“Давлетовуз” асосчиси, блогер Қобил Хидировнинг фикрлари шундай бўлди:
"Раъно Жўраеванинг Uzbekistan Airports компанияси раҳбари лавозимидан муддатидан олдин озод этилишини, назаримда, ҳаво транспорт тизими “эски бўрилари”нинг ғалабаси, дейиш мумкин. Улар аэропортнинг мустақил ва сердаромад компания сифатида эмас, балки доимий соғиладиган сигир бўлиб қолишидан манфаатдор эди."
Маълумот учун, 2022 йилда Uzbekistan Airports 384,8 млрд сўм, Uzbekistan Airways эса 294,2 млрд сўм фойда олган.
Uzbekistan Airports фойдаси кўпроқлиги, қисман Ўзбекистондаги аэропортларнинг ягонга компанияга бирлашгани билан боғлиқ. Лекин Жўраева давридаги ўзгаришларни инкор қилиб бўлмайди.
@bankir
Uzreport TV журналисти ва муҳаррири Нигора Ҳасанова китобхонликнинг муҳим тарғиботчиларидан биридир. У қийин бўлсада, китоб мавзусидан воз кечмайди.
Нигора бу сафарги кўрсатувда китобларнинг нархи ва у нимадан шаклланиши масаласини кўтарди:
https://youtu.be/D9wA1tmCzlM
Май ойида манга Samsung Galaxy S23 Ultra совға қилишди. Иккинчи марта. Шу вақтда Ливан ва Туркияга саёҳат тўғри келди. Қўлимдаги iPhone 14 Pro Max фақат электрон сим картада ишларди. Шу учун ҳам Самсунгни сотмасдан ўзим билан олдим. Сафар давомида параллел ишлатдим. Қайтгач ҳам Samsung қулайлик қилаверди. Қайсидир вазиятга келиб iPhone ни сотвордим. Apple нинг доимий мухлиси, Стив Жобс биографиясини ўзбек тилига таржима қилдирган, ундан Asaxiy учун илҳомланган одам сифатида айтаман, ман ишлатган смартфонлар орасида энг зўри Samsung Galaxy S23 Ultra.
У алоҳида йўналишда энг зўри бўлмаслиги мумкин, лекин хусусиятларни бирлаштирганда аниқ энг зўри.
Хуллас, бугун кимдир Asaxiy дан қайси флагманни тавсия қиласан деб сўраса, ўйлаб ўтирмасдан S23 Ultra дейман.
@allaevuzb
2023-yilning birinchi olti oyi davomida davlat byudjeti 400 mlrd. so‘m yo‘qotishga ulgurgan! Aytarli katta raqamlar, shunday emasmi? Davlat byudjyeti yo‘qotdi, kontrabandachilar esa pul ishlab oldilar!
Bularning barchasi tahlikaga soladi, shunday bo'lsada bu yangilik emas. Biroq kontrabanda tamaki ishlab chiqaruvchilarning o‘zlari o‘z mahsulotlari O‘zbekiston hududiga noqonuniy olib kirilayotgani va sotilayotgani haqida biladilarmi? Ya'ni, ularning mahsulotlari — uyushgan jinoyatchilik uchun jinoyat quroli.
Darakchi.uz jurnalisti ushbu savollarga javob topishga urinib ko'rdi.
Nazarimda, kontrabandaga qarshi umunlashtirilgan chora-tadbirlar ko‘rish zarur. Ya'ni, nafaqat sotuvchilar bilan, balki ushbu sigaretalar mamlakatimiz hududiga qanday va qayerdan kirishini ham tahlil qilib chiqishlari lozim. Zero, kontrabanda sigaretalar, noqonuniy moddalar va qurol-yarog'larni yetkazib berish kanallari bitta bo'ladi. Shuning uchun kontrabanda tamaki mahsulotlari — ular keltirib chiqaradigan xavfning faqat uchigina xalos deya hisoblanadi.
Нима учун дарахтнинг мияси йўқ? Бу саволга ирланд нейробиологи Шейн Омара чунки у ҳаракатланмайди деб жавоб беради. Денгизда умуртқасиз асцидия деган кичик жонзот бор. У жой излаб бир тошга бориб ёпишади ва бутун умр ўша ерда қолади. У тошга ёпишиши билан қиладиган биринчи иши ўз миясини еб тугатади. Шунингдек, туғилганда ҳаракатсиз полип шаклида бўладиган, вақт ўтиб ҳаракатланадиган медузалар бор. Бу медузаларда ҳаракатни бошлагандан сўнг мия шаклланади. Бундан хулоса шунақа: Агар сиз ҳаракат қилмасангиз, сизга миянинг кераги йўқ.
Мия табиатан ҳаракатланиш яъни қидириш, мўлжал олиш, масофани ўлчаш, хавфсизликни ўйлаш, йўлни эслаб қолиш учун яратилган органдир.
Шейн Омаранинг «Юрувчи одам» китобини ўқиб чиқдим. Китоб асосан пиёда юришнинг инсон миясига, айниқса ижодкорлик ва фикрлашга фойдасига бағишланган бўлсада, бошқа бир ажойиб хулоса олдим. Инсон фаол бўлиши, доим ҳаракатда бўлиши керак. Шунда мия ҳаракатдан ўзи учун керакли озиқ олади.
Фаолликда ва масъулиятни ўзига олиб ҳаракатчанлик кўрсатишда гап кўп. Шу ҳақида яқиндагина Жон Г. Миллернинг «CОC! Савол ортидаги савол» китобини ҳам таржима қилдиргандик. Хуллас, ҳар қанақа ҳолатда ҳам комфорт зонасидан чиқиб ақлан ҳам жисмонан ҳам ҳаракатланиш, психология тили билан айтганда “проактив бўлиш» мия фаолияти ва ҳаёт сифати учун жуда муҳим.
Ҳаракатдан тўхтаманг. Бизга мия ҳаракатсизлик учун берилмаган.
@allaevuzb
Давлетов Уз ёзги чўкиб кетишлар ҳақида ёзмоқда.
Кечагина бир яқин инсоним билан шуни муҳокама қилган эдик. Унинг фикрича, қанчалик қийин бўлмасин, ҳар бир мактабда бассейн қилиб, жисмоний тарбия дарсида сузишни мажбурий қилиш керак. Чўкишлар, ўлимлар сонини кўриб одам у қанчалик ҳақ эканлигини ўйлайди. Ҳақиқатдан, футбол ва валебол умр масаласи эмас, лекин сузиш умр масаласи. Олдиндан одам қанақа вазиятга тушишини билиб бўлмайди.
Қиммат бўлса ҳам, сузишни таълимга киритиш керак.
Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни сузишга беринг. Бу ҳаёт-мамот масаласи, яшаб қолиш учун муҳим кўникма.
@allaevuzb
/channel/davletovuz/18189
Дўстлар, юқоридаги каби видеоларнинг тўлиқ версияси Sinaps.uz жамоаси томонидан ўзбекчага ўгирилганини ва аллақачон ютубга жойлашганини айтиб чиқишди.
Sinaps.uz жамоаси юқоридаги видеонинг тўлиқ кўринишини, шунингдек яна кўплаб қизиқарли видеоларни ҳам муаллифларидан рухсат олган ҳолда ўзбекчалаштиришибди. Қолаверса, уларнинг yerdan-gapiramiz/videos">"Yerdan gapiramiz" номли каналидаги видеолар анча қизиқарли ва фойдали экан.
Жамоа анча катта ва фойдали лойиҳаларга қўл урибди. Жумладан:
📚 Sinaps.uz – илмий-оммабоп мақолалар ва лонгридлар, видеолар; болалар энциклопедияси; илмий инфографикалар мавжуд сайт.
🧪Davriy.sinaps.uz – Менделеев кимёвий элементлар даврий жадвалидан интерактив фойдаланиш мумкин бўлган илк ўзбекча сайт.
⏳ Tarix.sinaps.uz – тарихий воқеа ва ҳодисалар, биографиялар ҳақида сўзловчи, ўтмишга оид маълумотларга бой сайт.
👨🏫 Kasbing.uz – замонавий касблар ҳақида қизиқарли ва батафсил маълумот берувчи, шунингдек, олийгоҳ танлашга кўмаклашувчи сайт.
✅ Test.kasbing.uz – абитуриентлар олийгоҳга киришга тайёргарлик кўриш учун имтиҳонгача ўз билимларини синаб кўришлари мумкин бўлган сайт яратилибди.
Илм ва маърифат улашувчи шундай лойиҳа бошлангани одамни қувонтиради. Бу каби сайтларни албатта янада кўпроқ инсонларга етиб боришига умид қилиб қоламан. Сиз ҳам юқоридаги сайтлар билан танишиб чиқинг ва лойиҳанинг телеграм каналига аъзо бўлиб, уларни қўллаб-қувватланг – @sinapsuz
👉 @Zafarbek_Solijonov