63433
Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Доллар тушди
26 ноябрь учун долларнинг расмий курси 11 987,89 сўмдан🔽(-2,65 сўм) ҳисобланади.
@bankir
🔥 SARIQ HAFTA: 5 кун давомида 80% гача чегирмалар!
26–30 ноябрь кунлари Texnomart дўконларида KO‘Z TEGMASIN нархлар билан SARIQ HAFTA акцияси бўлиб ўтади.
Беш кун давомида турли маҳсулот тоифаларига 80% гача чегирмалар тақдим этилади. Акция доирасидаги маҳсулотлар ассортименти ҳар куни янгиланиб боради.
26 ноябрь куни акция доирасида қуйидаги маҳсулотлар таклиф этилади:
• Samsung VC15K4136HB/EV чангютгичи — 2 399 000 сўм ўрнига 479 000 сўм (−80%)
• OPPO A3 6/128GB Sparkle Black смартфони — 3 299 000 сўм ўрнига 1 319 000 сўм (−60%)
• LG 50NU900B6LA Smart телевизори — 8 699 000 сўм ўрнига 2 999 000 сўм (−66%)
Кўрсатилган нархлар фақат 26 ноябрь куни амал қилади.
Акция ҳақида батафсил
📞71-209-99-44
Telegram | Manzillar | Onlayn chat | Sayt
Олтин қуймалари нархи йил бошидан буён энг паст даражага тушди
Ўзбекистон Марказий банки 25 ноябрь куни учун ўлчовли олтин қуймалар нархларини эълон қилди.
Унга кўра, 5 граммлик олтин қуймасининг сотув нархи 8 млн 320 минг сўмни ташкил этмоқда.
Бу ўтган йилнинг 9 декабридан кейинги даврда кузатилган энг паст кўрсаткичдир.
Таққослаш учун, жорий йилнинг 3 март санасида 5 граммлик қуйма нархи 10 млн 864 минг сўмга етиб, рекорд ўрнатилган эди. Ўшандан бери нархлар 23,4 фоизга арзонлаган.
@bankir
25 ноябрь. Банклардаги энг яхши доллар курслари
Кун давомида банклардаги курслар ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir
Доллар тушди
25 ноябрь учун долларнинг расмий курси 11 990,54 сўмдан 🔽(-12.39 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Бир нечта йўналишда ишлайдиган корхонанинг асосий фаолияти қандай белгиланади?
15 октябрдан 30 ноябрга қадар Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда. Жараёнда корхоналарнинг асосий ва қўшимча фаолият турлари ҳақида ҳам маълумотлар тўпланади.
Kорхона бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариш ва савдо билан шуғулланса, қайси бири асосий ҳисобланади?
Бунда фақат тушум ёки савдо айланмасига қаралмайди. Асосий фаолиятни белгилашда қайси йўналиш кўпроқ қўшилган қиймат яратаётгани асосий мезон ҳисобланади. Савдо йўналишида эса товарнинг сотиб олиш ва сотиш нархи ўртасидаги фарқ ҳисобга олинади.
Агар қўшилган қийматни аниқлаш имкони бўлмаса, ишлаб чиқариш ҳажми, ходимлар сони ёки иш ҳақи фонди асос қилиб олинади.
Шунингдек, корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиши алоҳида савдо фаолияти саналмайди. Бошқа йўналишлар эса қўшимча фаолият сифатида қайд этилади.
@bankir
Ипотека субсидиялари учун аризалар 25 ноябрдан қабул қилинади
Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар 2026 йил 25 ноябрь соат 10:00 дан бошлаб қабул қилинади.
Субсидия олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаш керак.
Кредит тарихи эса дастурда иштирок этувчи камида битта банкнинг ички талабларига мос бўлиши лозим.
Шунингдек, фуқаро ва унинг турмуш ўртоғи номида республика ҳудудида турар жой бўлмаслиги керак.
Ўртача ойлик даромад ҳам белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши талаб этилади.
Аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.
@bankir
Доллар тушди
24 ноябрь учун долларнинг расмий курси 12 002,93 сўмдан🔽(-1.55 сўм) ҳисобланади.
@bankir
❗️Паркентда туризмга йирик инвестициялар жалб қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда
Шавкат Мирзиёевнинг Паркентга ташрифида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бугун Тошкентда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошланди.
Вазирлар Маҳкамаси, Туризм қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси вакиллари Паркент туманидаги туризм объектлари мисолида йирик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
🔴 Жонли эфир: https://www.youtube.com/live/wkynQSuo1gs
@bankir
23 ноябрь. Банклардаги энг яхши доллар курслари
Кун давомида банклардаги курслар ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir
24 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼9-10 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда.
@bankir
Emirates Ўзбекистонга уча бошлаши мумкин
Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Uzbekistan Airports ва Emirates вакиллари учрашув ўтказиб, авиакомпаниянинг мамлакат бозорига киришини муҳокама қилган.
Маълум қилишича, музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирган.
Ҳозирда Ўзбекистонда амирликларнинг Fly Dubai, Air Arabia ва Etihad Airways авиаташувчилари мавжуд.
Emirates авиакомпаниясининг Ўзбекистонга келиши йўловчиларга Дубай орқали бошқа давлатларга учиш учун қўшимча имконият яратади.
@bankir
Туронбанк бошқарув раиси жиноятда гумонланиб, қўлга олинди
Туронбанк бошқарув раиси Чори Мирзаев Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўлга олингани айтилмоқда. У йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.
Чори Мирзаев 2016 йил 23 сентябрдан буён Туронбанк бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Чори Мирзаев 1971 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Айтиш керакки, у 2022 йилда Президент Администрацияси раҳбари лавозимидан олинган ва ҳозирда Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилобиддин Низомиддиновнинг яқин қариндоши ҳисобланади.
@bankir
Доллар кўтарилди
23 ноябрь учун долларнинг расмий курси 12 004,48 сўмдан🔼 (+32,84 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Рақобат қўмитаси кўмир нархлари устидан текширув ўтказади
Рақобат қўмитаси кўмирни қазиб олишдан истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараёндаги нархларнинг асослилигини текширмоқчи.
Бунда йирик корхоналар кўмир нархини асоссиз оширмаётгани, аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб берувчилар эса ортиқча устама қўймаётгани текширилади.
Шунингдек, кўмир бозоридаги рақобат ҳолати ҳам ўрганилади. Қоидабузарликлар аниқланса, тегишли чоралар кўрилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг июнь ойида кўмир нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинганидан кейин аҳоли учун кўмир нархи 2 баравардан кўпроққа ошганди.
@bankir
TBC Bank иловаси Андроидда ҳам iOS қурилмаларида ҳам умуман ишламай қолди
Фойдаланувчилар банкнинг алоқа маркази ҳам ишламаётганидан шикоят қилишмоқда.
@bankir
Chery Tiggo 7 Pro 2026 учун қулай таклиф!
Замонавий дизайн, кенг салон ва ҳар қандай йўл шароитида ишончли ҳаракатни таъминлайдиган кроссоверни Chery’нинг барча расмий дилерлик марказларидан фойдали шартларда харид қилинг:
🔹 Ойлик тўлов — 2 999 000 сўмдан
🔹 Бошланғич тўлов — 40% дан
🔹 Йиллик ставка — 0% дан
Шартлар бошланғич тўлов миқдори, тўлов суммаси ва муддатига кўра ўзгариши мумкин. Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади.
⏳ Таклиф чекланган! Қулай шартлардан фойдаланишга улгуринг
Батафсил маълумот:
📞 +998-55-500-90-55
Реклама
Муддатли тўловга савдо қилувчилар учун янги талаб ишлаб чиқилмоқда
Марказий банк товарларни бўлиб тўлаш шарти билан сотувчи ташкилотларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Лойиҳага кўра, чораклик савдо айланмаси 500 млн сўмдан ошган ва бунинг камида 50 фоизи муддатли тўлов ҳиссасига тўғри келган ташкилотлар Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтиши ҳамда реестрга киритилиши керак бўлади.
Ишлаб чиқарувчи корхоналар бу талабдан мустасно.
❗️Эртадан ипотека субсидияси учун ариза қабул қилинади: Кимлар ўта олади?
Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилина бошлайди.
Эътибор беринг: аризалар янги квота ҳисобидан эмас, илгари берилган хабарномаларнинг муддатида фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан қабул қилинади. Яъни имконият чекланган. Қанча ариза қабул қилиниши маълум қилинмаган.
Асосий талаблар
— ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашда 30 ва ундан юқори балл тўплаш;
— кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши;
— ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида республика бўйлаб мулк ҳуқуқидаги турар жой бўлмаслиги;
— ўртача ойлик даромад белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши.
Ариза қаерга берилади
— Давлат хизматлари маркази;
— myGov иловаси;
— my.gov.uz портали.
Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.
Уч хил ҳолат
❗️Барча шартлар бажарилган тақдирда ҳам ариза кўриб чиқилади, аммо натижа қолган квотага ҳам боғлиқ;
❗️Балл 30 дан паст ёки номингизда уй бор бўлса талабга мос келмайсиз;
❗️Кредит тарихига чеклов қўйилган бўлса ариза рад этилади.
Учинчи ҳолатни олдиндан текшириш мумкин. Ариза топшириш даврида OneID тизимида банкларга кредит тарихидан фойдаланишга рухсат берилган бўлиши ва уни олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши керак.
Шунинг учун аризадан олдин OneID профилингиздаги рухсатларни текшириб қўйган маъқул.
Квота чекланган, шу боис ҳужжатларни эртага соат 10:00 гача тайёрлаб қўйиш фойдали.
@bankir
24 ноябрь. Банклардаги энг яхши доллар курслари
Кун давомида банклардаги курслар ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir
Янги алифбо туфайли амалдаги пулларни алмаштириш шарт эмас
Марказий банк ўзбек алифбосига киритилаётган ўзгаришлар амалдаги банкнот ва тангаларнинг муомаласига таъсир қилмаслигини тушунтирди.
2027 йил 22 апрелдан кучга кирадиган қонун талабларига кўра, муомалага янги чиқариладиган пул белгиларидаги ёзувлар давлат тилининг янгиланган алифбосига мос бўлиши керак.
Бу эса ҳозир муомалада бўлган банкнот ва тангаларни алмаштириш кераклигини англатмайди.
Амалдаги пуллар ўз қийматини сақлаб қолади ва улардан фойдаланишда давом этиш мумкин.
Марказий банкнинг маълум қилишича, агар янги банкнотлар муомалага чиқарилса, улар амалдаги пуллар билан бир вақтда муомалада бўлади.
@bankir
Туронбанк бошқарув раиси билан боғлиқ хабарлар юзасидан расмий баёнот берди
Туронбанк сўнгги кунларда банк бошқарув раиси Чори Мирзаев билан боғлиқ тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
Банк матбуот хизмати хабарлар жамоатчиликда саволлар туғдириши мумкинлигини тушунишини билдирган.
Бироқ баёнотда бошқарув раиси қўлга олингани ҳақидаги хабарлар на тасдиқланган, на рад этилган.
Банк маълум қилишича, ҳозирда банкнинг фаолияти белгиланган тартибда давом этмоқда.
Хизмат кўрсатиш марказлари, офислар ва рақамли платформалар орқали мижозларга хизмат кўрсатишда давом этилмоқда.
Шунингдек, Туронбанк омонатчилар, мижозлар, инвесторлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятлари ўз кучида қолишини таъкидлаган.
@bankir
Мутлақо янги Kia Seltos: ойига 2,33 млн сўмдан бошлаб!
1,5 литрли турбо двигател — 200 от кучи, ўртача ёқилғи сарфи 7,3 л/100 км. Панорамали дисплей ва олд ойнага проекцияланадиган дисплей, максимал комплектацияда — тўлиқ юритма.
5 йилга муддатли тўлов, йиллик ставкаси 0%.
📍 Батафсил маълумотлар Kia расмий дилерлик марказларида ва +998555001331 рақами орқали.
*Шартлар бошланғич тўлов ва тўлов муддатига қараб фарқ қилиши мумкин. Автомобиль суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади.
Реклама
Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жорий йилнинг июнь ойидан буён Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Умид Мамадаминов (расмда чапда) лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Ўзбекистон миллий электр тармоқлари бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Абдумалик Назиров тайинланди.
Умид Мамадаминов эса Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойидан буён Шерзод Ходжаев Ўзбекистон энергетика вазири лавозимида ишлаб келмоқда.
@bankir
IMAN компаниясида 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволар аудитда тасдиқланмади
Компания фаолияти молиявий, солиқ, юридик, регулятор ва шаръий йўналишларда мустақил ташкилотлар томонидан текширилмоқда.
17 ноябрдаги брифингда эълон қилинган маълумотларга кўра:
🔹 Russell Bedford: 20 млн долларлик камомад аниқланмаган. Бу рақам учта турли молиявий кўрсаткич йиғиндиси экани маълум қилинган.
🔹 Turon Himoyasi: 2024 йил бошидан буён 67,4 млрд сўм солиқ тўланган.
🔹 Baker Tilly: дастлабки хулосада молиявий пирамида белгилари аниқланмаган, фаолият қонуний деб баҳоланган.
🔹 Centil Law: компания Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратига ўтиш жараёнида.
🔹 Usmani’s: шаръий аудитнинг дастлабки хулосалари ижобий.
IMAN’нинг 9 ойлик тушуми 1 032,6 млрд сўмни, захиралари эса 82,5 млрд сўмни ташкил этган.
Ҳозирча махсус молиявий текширув натижалари расман эълон қилинган. Қолган йўналишлар бўйича якуний ҳисоботлар ҳам текширувлар тугагач очиқланиши билдирилган.
Батафсил
@bankir
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
21-22 ноябрь ҳафтанинг дам олиш кунларида 23 та банкнинг айрим филиаллари ишлайди.
Улар валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари каби хизматларни тақдим этади. Филиаллар рўйхати қуйидаги банкларнинг ҳаволасида берилган.
🔵 Agrobank
🔵 Asia Alliance Bank
🔵 Apex Bank
🔵 Biznesni Rivojlantirish Banki
🔵 Ipoteka bank
🔵 O'zmilliybank
🔵 Orient Finans bank
🔵 Tenge Bank
🔵 Trastbank
🔵 Hamkorbank
🔵 Anorbank
🔵 Garant bank
🔵 Hayot Bank
🔵 SQB
🔵 Asakabank
🔵 Xalq Banki
🔵 Ipak Yuli Bank
🔵 Mikrokreditbank
🔵 Poytaxt Bank
🔵 Turonbank
🔵 Universalbank
🔵 Saderat bank
🔵 InFinBank
Бундан ташқари, банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн тарзда, шунингдек, банкоматлар орқали ҳам валюта айирбошлаш мумкин.
@bankir
Ўзбекистонда давлат банкларини хусусийлаштириш жараёни кечикиши мумкин — Fitch
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги 19 ноябрь куни Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштириш бўйича кутилмаларини эълон қилди.
Агентлик баҳосига кўра, сўнгги икки йил ичида банк секторидаги ислоҳотлар жадаллашиб, унинг ўрта муддатли истиқболлари яхшиланган.
Бироқ давлат банкларини хусусийлаштириш белгиланган муддатдан кўпроқ вақт олиши мумкин.
Агентлик бунга активлар сифати билан боғлиқ мавжуд муаммолар ва чакана кредитлаш портфелининг ҳали етарлича шаклланмаганини асосий хатарлар сифатида кўрсатган.
Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида 2027 йилдан бошлаб бешта банкни сотиш ва бу жараённи 2030 йил охиригача якунлаш кўзда тутилган.
Ҳозирда СҚБ ва Асакабанкни хусусийлаштиришга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Fitch қўшимча тайёргарлик зарурлиги сабабли жараён 2028 йилгача кечикиши мумкинлигини билдирган.
@bankir
Бугун тўловлар соат 18:00 гача қабул қилинади
20 ноябрь куни банклараро тўловларни қабул қилиш вақти 18:00 гача узайтирилди. Тўловларни ўтказишга улгуриб қолинг.
@bankir
❓Қарз олишга мажбур бўлсангиз, қайси банкни танлаган маъқул?
“Банкир” канали онлайн-микроқарз олишни режалаштираётганлар учун фоиз ставкалари ва кредит шартларини ўрганиб, банклардaги фойдали таклифларни бир жойга жамлади.
🏦 Apex Bank
Фоиз — 22% дан 35% гача
Муддат — 6–36 ой
Миқдор — 1–100 млн сўм
22–30% ставкалар банкнинг иш ҳақи картаси эгалари учун. Бошқа мижозларга 28–35%.
🏦 Aloqabank — Zoomrad
Фоиз — 23% дан 28,9% гачa
Муддат — 6–60 ой
Миқдор — 5–100 млн сўм
23% ставка учинчи шахс кафиллиги билан берилади.
🏦 Hamkorbank
Фоиз — 23% дан 38% гача
Муддат — 6–36 ой
Миқдор — 1–100 млн сўм
📗 Agrobank — Ишончли микроқарз
Фоиз — 25 % дан
Муддати — 4 йилгача
Миқдори — 50 млн сўмгача
Микроқарзни расмийлаштиришда кафил, гаров ва суғурта полиси талаб қилинмайди.
🏦 БРБ — Онлайн микроқарз
Фоиз — 26% дан 40% гача
Муддат — 12–48 ой
Миқдор — 1–100 млн сўм
🏦 Garant Bank
Фоиз — 28% дан 42% гача
Муддат — 48 ойгача
Миқдор — 100 млн сўмгача
Муддат узайган сари фоиз ставкаси ошади.
🏦 Ipak Yuli Bank
Фоиз — 32,81% дан бошлаб
Муддат — 48 ойгача
Миқдор — 100 млн сўмгача
🏦 AVO Bank
Фоиз — 34,9% дан 49,9% гача
Муддат — 3–36 ой
Миқдор — 1–100 млн сўм
Қарз биринчи 30 кун ичида тўлиқ қайтарилса, фоиз ҳисобланмайди. Якуний ставка кредит муддати ва мижознинг кредит скорингига боғлиқ.
🏦 Davr Bank — Davr Online
Фоиз — 37%
Муддат — 60 ойгача
Миқдор — 100 млн сўмгача
Davr Online 2 тарифи бўйича ставка 45%.
Микроқарз олишдан олдин фоиз ставкасидан ташқари кредитнинг тўлиқ қиймати, комиссия, суғурта ва ойлик тўловларни ҳам солиштиринг. Энг паст ставкалар барча мижозларга ҳам тақдим этилмаслиги мумкин.
@bankir