zavuchlardan | Неотсортированное

Telegram-канал zavuchlardan - O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

586

Xalq ta'limi xodimlari uchun maxsus kanal! 🇺🇿Ta'limga oid O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari; 🎓O'zbekiston Respublikasi MMT Vazirligining buyruqlari 📚 Zaruriy hujjatlar to'plami muhim siz uchun keraklilari

Подписаться на канал

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Бу фильм жуда қисқа: атиги 4 дақиқа. Айтишларича, фильм 30 дақиқада суратга олинган. Аммо... ундаги мазмун-маъно, инсон қалби ва руҳиятига таъсири бир олам.

Кўринг, қалб ғуборларидан покланиб олинг!

Бизни кузатишда давом этинг
👉 "O‘TIBDO‘lardan" kanali
👇👇👇
/channel/zavuchlardan

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмалари баҳоланади, сифат таркиби қайта кўриб чиқилади

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2021 йил 8 январда “Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув органлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.

Мазкур қарорга асосан Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув органлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда уларнинг сифат таркибини қайта кўриб чиқиш белгиланди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг бошқарув ходимлари икки босқичда баҳолаш жараёнидан ўтказилади.

🔵 БИРИНЧИ БОСҚИЧДА

✅ Баҳоланувчиларнинг халқ таълими соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси

Менежерлик қобилияти

Малака тавсифларида белгиланган лавозим мажбуриятларига мослиги

Касбий компетентлилиги, дунёқараши ва ақлий салоҳияти (IQ) суҳбат (5 та саволдан иборат билет) тарзида аниқланади.

🔵 ИККИНЧИ БОСҚИЧДА

Келгуси фаолиятини ташкил этилиши ва режалари юзасидан тақдимоти баҳоланади.

🔰Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирларининг умумий ўрта таълимни такомиллаштириш ва халқ таълими муассасаларини ривожлантиришга оид 3 йилга мўлжалланган истиқболли дастури;

🔰туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири ўринбосари, шўъба мудири ва мутахассисларининг сўнгги бир йил давомида амалга оширган ишлари, шунингдек, келгусидаги режалари бўйича слайдлар кўринишидаги тақдимоти баҳоланади.

Баҳолаш жараёнини ўтказиш жойи ва муддати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда саволнома билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

ТУМАН (ШАҲАР) ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИАХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ШЎЪБАСИ БОШ МУТАХАССИСЛАРИ БИЛИМ ВА КЎНИКМА ЛАРИНИ БАХОЛАШ УЧУН САВОЛЛАР

«Ўқитувчилар» каналига аъзо бўлинг ва барчага улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

ТУМАН (ШАҲАР) ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ИЖРО ИНТИЗОМИ ВА МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ МУТАХАССИСЛАРИ БИЛИМ ВА КЎНИКМА ЛАРИНИ БАХОЛАШ УЧУН САВОЛЛАР

«Ўқитувчилар» каналига аъзо бўлинг ва барчага улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

ТУМАН (ШАҲАР) ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МУДИР ЎРИНБОСАРЛАРИ БИЛИМ ВА КЎНИКМА ЛАРИНИ БАХОЛАШ УЧУН САВОЛЛАР

«Ўқитувчилар» каналига аъзо бўлинг ва барчага улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

​​«ДУШАНБА» СИНДРОМИ

​​Ҳаётимизда "Душанба синдроми" деган мужмалроқ тушунча бор.
Душанба куни ишга боришни ўйлаб юрагимиз увишади. Шошилиб эрталабдан ишга отланамиз.
Икки кунлик ҳордиқдан сўнг, ишхона томон борадиган йўллар олислашиб кетгандек, гуё...
Ҳафта охирини яна тўрт кўз муштоқ кутамиз.
Лекин билмаймизки, ҳаётининг ҳар куни хонанишин бўлиб қолган, қишни ҳам, баҳорни ҳам фақат дераза оиналаридан кузатадиган инсонлар бор...
Доим шикоятини қилиб чарчамаганимиз одатий ҳаётимиз нақадар буюк неъматдир!

Шикоятимиз, норозилигимиз, ношукрлигимизни кечир, Аллоҳим!..
Душанба - энг яхши кун!
Душанба - бизни яна қайноқ ҳаёт бағрига чорловчи йўл!
Душанба - янги марралар сари илк қадам!

Душанба тонггингиз муборак бўлсин!
"O‘TIBDO‘lardan" kanali
👇👇👇
/channel/zavuchlardan

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Детройтдаги электр компаниясида ёш механик ҳафтасига атиги 11 доллар топар, кунига 10 соатдан ишлар ва бундан мамнун эди. Кундузи ишлаб, кечаси ўз устахонасида двигатель яратиш устида ишларди. Отаси унга бекорчи ишлар қилмасликни уқтирар, қўшнилар эса уни тентак деб атарди.

Ҳеч ким йигитнинг қўлидан бир иш келишига ишонмасди. Унга фақатгина рафиқаси ишонч бағишларди. Аёл эрига тунлари тепасида керосин лампа тутиб турар, қўли мой бўлганда тозалаб қўяр, ишонч ила эрини қўллаб қувватларди.

Бир куни қўшнилар ҳайратдан қотиб қолишди. Чунки ўша тентак хотини билан кўчага аллақандай машина миниб чиқишди. От миниб ўрганган одамларга бу ускуна мўъжиза эди. Тентак йигитнинг исми тез элга ёйилди: Генри Форд...

Унинг номи остида машиналар ишлаб чиқарила бошланди.

Журналистлар унга саволлар беришарди. Жумладан:
— Айтинг-чи, кейинги ҳаётингизда ким бўлиб туғилишни истардингиз?
— Ким бўлсам ҳам фарқи йўқ. Фақат рафиқам ёнимда бўлса бас! — дерди Генри жилмайиб.
Буюк кашфиетлар ана шунақа яратилади.
"O‘TIBDO‘lardan" kanali
👇👇👇
/channel/zavuchlardan

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолиниши ва унга мос равишда ойлик маошлари тўланиши юзасидан

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим муассасаларида пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг малака тоифалари ва лавозимлари сақлаб қолиниши, шунингдек, уларнинг малака тоифалари ва лавозимларига мос равишда ойлик иш ҳақи тўловларини амалга оширилиши бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (кучга кириш санаси 2019 йил 14 май) билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандида аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолиниши белгиланган.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 79-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қарор кучга кирган санада, яъни 2019 йил 14 май санасида, аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолинади (агар пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар кейинчалик аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилиб, малака тоифаси ўзгармаган бўлса) ҳамда малака тоифасига мос равишда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур Қарор кучга кирган вақтгача, яъни 2019 йил 14 май санасигача, малака тоифа сертификати амал қилиш муддати тугаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга охирги малака тоифаси бўйича жалб этилади ҳамда мазкур Низомнинг 80-бандига асосан аттестациядан ўтгунга қадар уларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

#metod_xizmat
Metodik kengash faoliyati qanday tashkil etiladi?

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Педагогик кенгаш

Мактаб ишларини режалаштириш ва йўналтириш Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

Мактаб ишларини режалаштириш «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга оширишнинг асоси бўлиб, у қуйидагича устувор йўналишларда кўрсатилган:

✅Таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш.

✅Педагогик, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

✅Таълим жараёнини мазмунан ҳимоя қилиш.

✅Маънавий-ахлоқий ва маърифий ишлар.

✅Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшлар.

✅Таълим тизимини бошқариш.

✅Касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш тизимини шакллантириш.

✅Таълим тизимини молиялаш.

✅Моддий-техника таъминоти.

✅Таълим тизимининг яхлит ахборот майдонини вужудга келтириш.

✅Таълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш.

✅Таълим соҳасидаги ижтимоий кафолатларни таъминлаш ҳамда бу соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

✅Фан билан таълим жараёни алоқаларини ривожлантириш.

✅Ишлаб чиқариш ва таълим тизими интеграциялашувини ривожлантириш.

✅Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасининг халқаро ҳамкорлиги.

Таълим муассасасини “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ унинг раҳбари бошқаради. Мактабни директор бошқаради.

Педагогик кенгаш мактаб директори қошидаги маслаҳат органи бўлиб, мактабнинг ўқув-тарбия ишларини муҳокама қилиш учун тузилади. Педагоглар кенгаши мактаб раҳбарларининг мактаб олдида турган вазифаларини амалга оширишга ёрдам берадиган ташкилотдир.

Педагоглар кенгаши мактабда мустаҳкам бириккан педагоглар жамоасини яратишга, мактаб ишида ягона бир услуб, бир хил таълим тарбиявий талабларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Педагоглар кенгаши ўз ишини мактаб директори раҳбарлигида касаба уюшмаси, ота-оналар қўмитаси билан бирга олиб боради.

Педагоглар кенгашига мактаб директори, ўқув, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари, тарбиячилар, барча ўқитувчилар, кутубхоначи, мактаб врачи, Ёшлар етакчиси раҳбари ва ота-оналар қўмитасининг раиси аъзо бўлиб киради.

Педагоглар кенгашининг котиблигига ўқитувчилардан бири бутун ўқув йилига сайлаб қўйилади.

Кенгаш мажлислари директор томонидан ҳар ойда камида бир марта чақирилади. Зарур бўлганда директор педагогик кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини чақиришга ҳақлидир.

‼️Педагогик кенгашнинг қарори педагогик кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми қатнашгандагина қонуний ҳисобланади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.

Педагогик кенгаш аъзоларининг ҳуқуқ ва вазифалари.
Педагогик кенгашнинг ҳамма аъзолари ҳал қилувчи овозга эгадирлар. Ҳар бир кенгаш аъзоси мактабнинг таълим-тарбия ишларини яхшилашга қаратилган масалаларни ўз ташаббуси билан педагогик кенгаш муҳокамасига қўя олади. Педагогик кенгаш қарори директор томонидан тасдиқланади ва у ҳамма аъзолар учун мажбурийдир.

Педагогик кенгаш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими низомига мувофиқ мактабнинг фаолиятига тааллуқли жуда кўплаб муҳим масалалар билан шуғулланади.


Педагогик кенгашнинг иши бир йилга ёки ярим йилга мўлжаллаб режалаштирилади.

Бизни каналга уланиш учун шу ерни босинг!

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Фарзандингизни чекламанг аксинча, имконият беринг...

Ўзгалар фикри ҳамиша ҳам тўғри эмас!

@kquvonchbek

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Қабул–2021: Абитуриентларни қандай янгиликлар кутяпти?

2021 йилда Ўзбекистондаги ОТМлар бакалавриатига 1,6 миллион абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда.

ДТМ бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев Xpress.uz'га берган интервьюсида абитуриентларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Дунёда 4 та шаҳарда, Токио, Москва, Боку ва Тошкентда инсониятнинг буюк гениал шаҳсларидан бири ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали мавжуд.

Роппа роса бир йил олдин, 9-феврал куни атрофида 8 нафар ўқувчим билан ментал арифметика бўйича халқаро олимпиадага Боку шаҳрига олиб борган ва ғолиб қилган эдик.
Ўша кунлари ўқувчиларимни дунёда саноқли бўлган Алишер Навоийнинг Бокудаги монументини кўргани олиб борганман ва у ерда Навоий ҳазратлари ҳақида фаҳр билан гапириб берган эдим.

Сизларга ҳам бобокалонимизнинг Бокудаги монументини ғойибона таништиргим келди.

Таҳрирланди:
Navoiy haykallari bor shaharlar:
1. Moskva
2. Shanxay
3. Ashxobod
4. O'sh
5. Vashington
6. Tokio
7. Boku


@domlajon

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

#buyuk_ajdodlar_merosi

Эслатиб ўтамиз!

📣А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти #buyuk_ajdodlar_merosi хештеги остида танлов эълон қилди.

🔰Танлов ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 580 йиллиги ҳамда буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланади!

🔗Танлов тартиби:

🎬Ўз мактабингизда ҳар иккала мутафаккирларимиз ижодини ўқувчилар орасида тарғиб қилишга қарата ўтказилган тадбирлардан икки дақиқалик видео лавҳа тайёрланиб, #buyuk_ajdodlar_merosi челленжи остида 97-746-22-32 рақамига телеграм орқали юбориш лозим бўлади.

🔍Видеолар ишчи гуруҳ ёрдамида сараланади ва институтнинг телеграмдаги расмий /channel/avloniyuz канали орқали #buyuk_ajdodlar_merosi челленжи остида 👍👎 овозга қўйилади.


Видеороликларни баҳолашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

✅Видеоролик конкурс мақсадига мослиги;
✅Креатив ёндошув (ғоянинг янги эканлиги, оригиналлиги, фикрни тушунарли баён этилиши);
✅Видеороликнинг сифати;
✅Тарбиявий аҳамияти;

Видеоларни қабул қилиш: 2021 йилнинг 8-10 февраль кунлари
Сараланган видеоларнинг овозга қўйилиши 14 февраль

‼️Овоз бериш якунланиши 16 февраль соат 9:00
🎁Креатив ёндашув билан ўтказилиб, энг кўп овоз тўплаган мактаблар видолавҳаси учун институт томонидан совғалар билан тақдирланади.

1-ўрин 1-даражали Диплом +телевизор
2-ўрин 2-даражали Диплом +дазмол
3-ўрин 3-даражали Диплом +дазмол

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram | Facebook |Website

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Директор бўлмайман...

Хажвия

Бугун РайОНО мудири хузурига чақиртирди.
- Энди ука, ўсадиган кадрсан. Мен сендек ёшимда директор бўлганман. Шаҳарлик амакинг телефон қилдилар. Шу жиянни қўллаб юбор дедилар. Сен қишлоғингдаги мактаб директори бўласан. Эртага хужжатларингни олиб кел. Буйруқ чиққунича ўриндош бўлиб ишлаб турасан.
Уйга қайтишда Бутикдан 2 млнга янги костюм шим олдим. Шу нархга бозорда 4 та костюм шим олса бўларди. Лекин Бутик Бутикда.
Уйга хурсанд бўлиб қайтдим. Миямда 1000 хил режалар. Мактабни гуллаб яшнатиб юбораман. Хаттоки уйдаги хўкизни сотиб бўлса ҳам янги иссиқхона, қуёнчилик фермаси қураман. Дарсларни назорат қиламан. Ўқитувчиларга кўмак бераман...
Ширин хаёлларимни телефон қўнғироғи бузди. РайОНОдан методитс экан. Эртага эрталаб 7.30 да пратаколний кийимда йиғилишга боришимни тайинлади.
Эрталаб қўшним Ф Аросатбойдан илтимос қилиб машинасида туман марказига келдим. Соат 8.00 да бошланган йиғилиш 11.30 да тугади. Таксида қишлоққа қайтдим. Мактаб дарвозасига етканимда телефоним жиринглади. Хокимиятдан экан. Соат 14.00 га махалладаги 2 нафар нуроний билан протоколний кийимда йиғилишга боришимни тайинлади. Обед ҳам қилмай Ҳа Лим бобо ва Нор Пошша момоларни таксида шаҳарга олиб бордим. Аксига олиб йиғилиш 16.00 да бошланди. Зўрға 18.00 да тугаган йиғилишдан чиқиб, шом қоронғусида таксилар олдига бордик. Таксистлар 3 баробар нарх айтади. Илтимос қиламан. 30 км жойга, яна қоронғуда бориш. 50 мингдан камига кўнмайди. Э, нима бўлса бўлди дедим. Қишлоққа келгунча Ҳа Лим бободан дакки эшитиб келдим. Нор Пошша момо пиқ-пиқ йиғлайди. Чолимга нима дейман? Кеч қолганимга теримни шилади дейди. Қисқаси, уларни эсон омон уйларига кузатиб, хориб чарчаб уйга келдим. Уйда эса маънавиятчи кутиб турар эди. Эртага эрталаб текширувчилар келар экан. Давоматни, формани, кундаликларни текширар экан. 20 та бола касал. 10 та бола 3 кундан бери сабабсиз мактабга бормайди. Аксарият ўқувчиларни формаси йўқ. Кундаликлари ёзилмаган. Нима қиламиз?-деб кўзимга жавдираб қараб турибди. Э, қанақа маънавиятчисан, шу ишларни эртароқ бажариб қўйсанг бўлмайдими, эплай олмасанг ишдан бўшатаман десам, нима дейди денг? – Сиз мени бўшата олмайсиз. Ваколатингиз етмайди. Мени РайОНО мудири бўшатади...
Қисқаси, бир хафта ўриндошлик асосида ишлаб, директорлик менинг ишим эмас экан деган хулосага келдим.
Хурматли директоримизга осон тутиб, баъзи нарсаларни ёзганим хато эканини, ҳар куни 5-6 соатлаб йиғилишларда бўлган, 30 км масофани хар куни бир неча мартадан босиб шаҳар-қишлоқ ўртасида бўзчининг мокисидек бориб келган, қўл остидаги ўз ишини эплай олмаган завуч-у маънавиятчини бўшатишга ҳам ваколати йўқ, уларнинг ўрнига ҳам юқоридан ўзи танбеҳ эшитган бечора директоримизни аҳволларини кеч бўлсада тушундим. Мен аҳмоқни кечиринг директор бова...
"O‘TIBDO‘lardan" kanali
👇👇👇
/channel/zavuchlardan

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

ТУМАН (ШАҲАР) ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МАЪНАВИЙ-АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯ ВА БОЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ
ШЎЪБАСИ МУДИРЛАРИ БИЛИМ ВА КЎНИКМА ЛАРИНИ БАХОЛАШ УЧУН САВОЛЛАР

«Ўқитувчилар» каналига аъзо бўлинг ва барчага улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

ТУМАН (ШАҲАР) ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШЎЪБАСИ БОШ МУТАХАССИСЛАРИ БИЛИМ ВА КЎНИКМА ЛАРИНИ БАХОЛАШ УЧУН САВОЛЛАР

«Ўқитувчилар» каналига аъзо бўлинг ва барчага улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

ТУМАН (ШАҲАР) ХАЛҚ ТАЪЛИМИ КАДРЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ МУТАХАССИСЛАРИ БИЛИМ ВА КЎНИКМА ЛАРИНИ БАХОЛАШ УЧУН САВОЛЛАР

«Ўқитувчилар» каналига аъзо бўлинг ва барчага улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

ТУМАН (ШАҲАР) ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МУДИРЛАРИ БИЛИМ ВА КЎНИКМА ЛАРИНИ БАХОЛАШ УЧУН САВОЛЛАР

«Ўқитувчилар» каналига аъзо бўлинг ва барчага улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

БОБУР

Қовунни кесдилар. Қирмизи мағиз.
Таралди саройда Aндижон бўйи.
Ватан туҳфасига урмасди оғиз,
Фақат йиғлар эди тўйиб ва тўйиб.

Фақат юксакларда муҳташам руҳи,
Бутун мулки Ҳиндни файзиёб этиб.
Ё Aллоҳ!.. Қовуннинг ҳар бир уруғи
Кўҳи Нур эди!..

© Матназар АБДУЛҲАКИМ "O‘TIBDO‘lardan" kanali
👇👇👇
/channel/zavuchlardan

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимят органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

#buyuk_ajdodlar_merosi
Республикамизнинг қайси ҳудудидаги умумтаълим мактаби танловда ғолиб бўла олади?

📣А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг #buyuk_ajdodlar_merosi хештеги остида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 580 йиллиги ҳамда буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган танловига келган видеолар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, 15 нафар иштирокчилар саралаб олинди.

🎬 Эртага 14 февраль кун сараланган видеолар институтнинг телеграмдаги расмий /channel/avloniyuz канали орқали 👍👎 овозга қўйилади.

Овоз бериш 16 февраль соат 9:00 да тўхтатилади.

✅Сизнинг фикрингиз ғолибни аниқлашда муҳим!!!

Марҳамат танлов иштирокчиларига баҳо берамиз.
Совринлар
1-ўрин 1-даражали Диплом +телевизор
2-ўрин 2-даражали Диплом +дазмол
3-ўрин 3-даражали Диплом +дазмол

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатишда давом этинг 👇👇
Telegram | Facebook |Website

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

#ҳудудий_малака_ошириш

ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР ЎЗ УСТИДА ИШЛАГАН, ИЗЛАНУВЧАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА БОҒЛИҚ

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг👇👇

Telegram |Facebook |Website

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Ўқув-педагогик ҳужжатлар

Узлуксиз таълимнинг фаолият олиб бориши давлат стандартлари асосида турли даражалардаги таълим дастурларининг изчиллиги асосида таъминланади. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига раҳбарликнинг амалга оширилиши кўп жиҳатдан ушбу таълим муассасаларидаги ҳужжатларни тўғри юритишга, дастлабки ахборотларни ўз вақтида ҳисобга олиш, маълумотларнинг тушунарли бўлиши ҳамда такомиллашиш принципларига риоя қилинишига боғлиқ.

Мактабнинг ўзига юкланган вазифаларни бажариши, унинг фаолияти натижалари ўқув-тарбия ишларини режалаштириш ҳамда хўжалик тадбирларини амалга ошириш билан, ўқув педагогик ишлар ҳисобини юритишга мактаб ишларини бошқаришни ташкил этишга, дастлабки бухгалтерия ҳисобини таъминлашга доир статистик ишлар билан боғлиқ бўлган махсус ҳужжатларда акс эттирилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг асосий кўпчилигига марказлаштирилган бухгалтериялар хизмат кўрсатади. Бу бухгалтериялар Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмалари ва услубий йўл-йўриқлари ҳамда махсус идораларнинг кўрсатмаларида белгиланган шакллар ва қайдлар бўйича харажатлар таркибини ҳисобга олиб борадилар.

❇️Турли ҳужжатлар учун ҳар хил сақлаш муддатлари белгиланган.
Сақлаш муддатини кўрсатиш қулай бўлиши учун қисқартмалар жорий этилган.
✅ДС-доимий сақлашга, ВС-3 вақтинча сақлашга. Сақлаш муддати 3 йил ва ҳ.

❗️Мактаб ҳужжатлари ўз вақтида, аниқ, тушунарли қилиб расмийлаштирилиши, уларда келтирилган маълумотларнинг тўғрилигига ишончсизлик туғдирадиган доғ ва бўёқлар бўлмаслиги керак.
Ҳужжатлардаги ёзувлар сиёҳ ёки ёзув машинасида ёзилади.
⁉️Ҳужжатдаги текстда ёки рақам маълумотларида йўл қўйилган хатолар қуйидагича тузатилади: хато ёзилган сўз ёки рақам ўқиш мумкин бўладиган тарзда чизилиб ўчирилади, устига эса тўғри маълумотлар ёзилади. Барча киритилган тузатишлар келишилган ва ҳужжатни расмийлаштирган шахслар томонидан имзо билан тасдиқланган бўлиши лозим.

‼️Ҳужжатдаги маълумотларнинг тўғрилиги ва уларнинг яхши расмийлаштирганлиги учун ҳужжатга имзо чеккан мансабдорлар жавоб берадилар.

1. Мактабнинг ўқув-педагогик ҳужжатларига: ўқувчиларни рўйхатга олиш алфавит дафтари, ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари, синф журналлари, факультатив машғулотлар журналлари ва бошқа журналлар, ўрта маълумот тўғрисидаги бланкаларни ва бериладиган аттестатларни ҳисобга олиш дафтари, «Аъло даражадаги муваффақиятлари ва намунали хулқи учун» бериладиган мақтов қоғозларнни ҳисобга олиш дафтари, педагоглар кенгашининг баённомалари дафтари, мактаб бўйича буйруқлар дафтари, мактабнинг педагог ходимлари шахсий таркибини ҳисобга олиш дафтари, қолдирилган ва бошқа ўқитувчи ўтган дарсларни ҳисобга олиш журналлари киради.

‼️2. Ўқувчиларни ҳисобга олиш дафтари (ДС)га мактабнинг барча ўкувчилари ёзилади. Бу дафтарга ҳар йилги янги қабул қилинган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади.
Ўқувчилар қайси синфда ўқишларидан қатъи назар рўйхатга алфавит тартибида ёзиб борилади. Алфавитнинг ҳар бир ҳарфи учун алоҳида варақлар ажратилади ва ҳар қайси ҳарф юзасидан ўз тартиб номери олиб борилади. Ўқувчининг мактабдан кетиши директор буйруғи билан кетиш сабаби кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.
Агар олдин мактабдан кетган ва кетиши буйруқ билан расмийлаштирилган ўқувчи мактабга яна қайтиб келса, у тўғрисидаги маълумотлар мактабга янги келган ўқувчи каби ёзилади. «Мактабга кирган вақти» графасида эса ўқувчининг мактабга қайтиб келган вақти кўрсатилиб, «қайтиб келди» деб ёзилади. Ўқувчиларнинг шахсий делоси (ВС-3) ҳар бир мактабда ҳар қайси ўқувчи учун унинг мактабга келган вақтидан бошлаб мактабни битириб чиққанига қадар олиб борилади.

‼️3. Синф журнали (ВС-5) давлат ҳужжати бўлиб, уни юритиш ҳар бир ўқитувчи ва синф раҳбари учун мажбурийдир.

‼️Синф журналларининг икки тури: I-IV ва V-XI синфлар учун синф журналлари белгиланган. Мактаб директори ва унинг таълим-тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари синф журналларининг сақланишини таъминлайдилар ва бу журналлар ўқитувчилар томонидан тўғри юритилишини мунтазам равишда назорат қилиб борадилар.


Бизни каналга уланиш учун шу ерни босинг!

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда асосий байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланди

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида:

Фарғона – Урганч – Фарғона, Термиз – Урганч – Термиз ҳамда Қарши – Урганч – Қарши авиарейслари йўлга қўйилади;
Андижон – Хива – Андижон темир йўл қатнови сони оширилади;

2021 йил 1 апрелгача Термиз – Қарши – Хива, Хива –Урганч – Нукус ва Термиз – Қарши – Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатновини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

Қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатлари 2021 йил 31 декабргача узайтирилади:

туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;

камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш;

туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари)ем кўрсатиш бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;

улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.

Фармонга кўра Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

Ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий қилинади.

2021 йил 1 мартдан Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

⚡️⚡️⚡️Онлайн репетициялар давом этмоқда!

❇️ Бугун, 11 февраль куни Биология, Кимё, Физика фанларидан ташкил этилган онлайн репетициялар давом эттирилмоқда‼️

⚠️ Эртага, 12 февраль соат 10-00 дан бошлаб Математика, Она тили ва адабиёт фанларидан онлайн-репетициялар бошланади ҳамда 15 февралга қадар давом эттирилади.

‼️ Қолган ўқув фанларидан ҳам онлайн -репетициялар навбатма-навбат ташкил эттирилади.

Шу ўринда онлайн-репетициялар бўйича энг кўп тушаётган саволларга жавобларни эслатиб ўтмоқчимиз:

❓Савол:
10 февралдан бошланадиган Онлайн-репетицияда барча хохловчилар иштирок эта оладиларми?

⚠️
Жавоб: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилаётган онлайн-репетицияларда фақатгина 2021 йилда ўтказилаётган аттестацияда Олий ва биринчи малака тоифаларига талабгорлик қилаётган педагоглар иштирок этишлари мумкин;

❓Савол: Онлайн-репетицияга қайси электрон манзил орқали кириш мумкин?

⚠️ Жавоб: 👉 http://test.tdi.uz/Teacher/EnterTest

Савол: Онлайн репетицияга кириш учун қандай "логин ва пароль" орқали кириш мумкин?

⚠️
Жавоб: Логин-test, пароль-test


Савол: Онлайн-репетициядан фойдаланиш бўйича қандай талаблар мавжуд?

⚠️
Жавоб: Бу ҳақида каналимизда эълон берганмиз 👉 /channel/pka_tdi_uz/911

Савол: Онлайн-репетицияга кириш учун танланадиган жойларда менинг фамилиям чиқмаяпти?

⚠️ Жавоб: Агар Сизнинг ФИШ танлашда кўринмаётган бўлса бунинг учта сабаби бўлиши мумкин:

❇️ 1. Сизнинг амалдаги малака тоифангиз мутахассис;

❇️ 2. Онлайн репетицияга ўзингизни фанингиз учун белгиланган кунда эмас, бошқа фанлар учун ажратилган кунда киришга ҳаракат қиляпсиз. (Фанлар бўйича ўтказиладиган онлайн-репетицияларнинг саналари эълон қилинмоқда.)

❇️ 3. Сиз тўғрингиздаги маълумотларлар электрон базага масъуллар томонидан киритилмаган
(шу ҳолат аниқланганда туман (шаҳар) масъулига мурожаат қилиб, маълумотларингизни электрон базага киритишингиз мумкин! Аттестация жараёнлари билан боғлиқ саволларингиз бўлса Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг ҳудудий (вилоят) бўлимига мурожаат қилинг!

P.S. Саволлар матни таҳрирланмасдан эълон қилинмоқда.
🙏🙏
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot👈

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

⚡️⚡️⚡️Долзарб саволларга жавоблар (14) ⁉️

❓Савол: 10 февралдан бошланадиган Онлайн-репетицияда барча хохловчилар иштирок эта оладиларми?

⚠️
Жавоб: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилаётган онлайн-репетицияларда фақатгина 2021 йилда ўтказилаётган аттестацияда Олий ва биринчи малака тоифаларига талабгорлик қилаётган педагоглар иштирок этишлари мумкин;

❓Савол: Онлайн-репетицияга қайси электрон манзил орқали кириш мумкин?

⚠️ Жавоб: 👉 http://test.tdi.uz/Teacher/EnterTest

Савол: Онлайн репетицияга кириш учун қандай "логин ва пароль" орқали кириш мумкин?

⚠️
Жавоб: Логин-test, пароль-test


Савол: Онлайн-репетициядан фойдаланиш бўйича қандай талаблар мавжуд?

⚠️
Жавоб: Бу ҳақида каналимизда эълон берганмиз 👉 /channel/pka_tdi_uz/911

Савол: Онлайн-репетицияга кириш учун танланадиган жойларда менинг фамилиям чиқмаяпти?

⚠️ Жавоб: Агар Сизнинг ФИШ танлашда кўринмаётган бўлса бунинг иккита сабаби бўлиши мумкин:

❇️ 1. Сизнинг амалдаги малака тоифангиз мутахассис;

❇️ 2. Сиз тўғрингиздаги маълумотларлар электрон базага масъуллар томонидан киритилмаган
(шу ҳолат аниқланганда туман (шаҳар) масъулига мурожаат қилиб, маълумотларингизни электрон базага киритишингиз мумкин! Аттестация жараёнлари билан боғлиқ саволларингиз бўлса Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг ҳудудий (вилоят) бўлимига мурожаат қилинг!

P.S. Саволлар матни таҳрирланмасдан эълон қилинмоқда.
🙏🙏

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot👈

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

OʻN YETTI DONA GʻISHT ( Ibratli voqea )

Masjid qurilayotgan edi, katta qurilish…
Imom mavʼizadan soʻng eʼlon qildi:
– Birodarlar, kim qancha qurbi yetsa…
Bir hafta oʻtdi: jimlik. Nahot yurtdan himmat koʻtarilgan boʻlsa?!
Imom keyingi juma mavʼizadan soʻng yana xayru saxovatdan gapirdi.
– Birodarlar, kim nima topsa…
Yana jimlik.
Qurilish orqaga qarab ketaverdi. Imom duo qildi: “Yo, Rabbiy, gunohlarimizni avf et!..”

Mahallada Mirzaahmad ismli bir devona yashardi. Kimdandir eshitib qoldi: ka-at-ta masjid qurilarmish.
Ombordan zambilgʻaltagini olib chiqdi-da, uyida bor gʻishtlarni yukladi: oʻn yettita chiqdi. Masjidga surgaladi.
Imom boshi qotib oʻtirgan edi.
– Ma, machitingni qurib ol,– dedi, Mirzaahmad devona.
Imomning koʻzi mayuslandi:
– Shugina gʻisht bilan machit qurib boʻladimi?
Mirzaahmad:
– Man qattan bilay? – dedi-da, gʻishtlarni bir chekkaga agʻdarib, zambilgʻaltagini gʻildiratib, hovlidan chiqdi-ketdi.

Keyingi jumada imom duo qildi:
– Birodarlar, Mirzaahmad aka masjidimiz qurilishiga oʻn yetti dona gʻisht ehson qildilar, Alloh dargohida qabul etsin…
Izdihom bir qalqiganday boʻldi: ”Omiy-yn…“
Ertasi kimdir masjid eshigiga oʻn yetti ming dona gʻisht toʻktirib ketibdi. Keyin kimdir yana oʻn ming… yana… ...kimdir yogʻoch, qum deganday…
Shunday qilib, bor-yoʻgʻi oʻn yetti donagina gʻisht va yana ozgina himmat ila mahallada tez orada ulkan va koʻrkam masjid qad rostladi.

Baʼzida shu oʻn yettita gʻisht yetmay turgandek boʻladi...

Hulosa o'zingizdan! "O‘TIBDO‘lardan" kanali
👇👇👇
/channel/zavuchlardan

Читать полностью…

O'TIBDO'lardan_Uyda qoling!

Нима учун мактаб доскалари яшил рангда?

Замонавий мактабнинг муҳим жиҳози саналган - мактаб ёки синф доскаси ўқув муассасаларида ХIХ асрда пайдо бўлган. Ҳар бир ўқувчининг ёнига шахсан келиш ўрнига эндиликда ўқитувчилар фанни бирваракайига бутун синфга тушунтириш имкониятига эга бўлишди. Бундай доскалар ёғочдан тайёрланиб, кейин қора рангга бўялган. Бу вариант ўзининг арзонлиги сабаб кенг тарқалди.

Кейинчалик ривожланаётган саноат мактабларга пластик ва металдан тайёрланган доскаларни таклиф этди. Металдан тайёрланган бундай мактаб жиҳози магнитлилик хусусияти сабаб, кундалик фойдаланиш учун жуда қулай эди. Дастлаб бундай доскалар қора бўёқ билан қопланган – бу рангни бошқасига ўзгартириш ҳақида ҳеч ким ўйлаб кўрмаган. Қора фонда оппоқ бўрда ёзилган ёзув аниқ кўринади, дея ҳисобланган.

Бироқ илм-фан бир жойда турмайди. ХХ асрнинг ўрталарида мутахассислар тасвирлар билан узоқ ишланганида яшил ранг кўз учун қулай эканини аниқлашди. Тўқ яшил рангга бўялган досканинг синов партиясини олган мактаб ўқитувчилари бу ранг, айниқса, қуёшли кунларда ишлаш учун анча яхши эканини айтишди.

1960 йилларда яшил рангдаги мактаб доскалари дастлаб АҚШ мактабларини «тўлдирди», кейин эса Ғарбий Европага келтирилди. Кейинчалик яшил рангдаги мактаб доскалари Шарқий Европага ҳам кириб келди. Бугунги кунда қора рангдаги доскаларни ҳамма ерда ҳам учратавермаймиз.

(с) Мумтоза Каримова

@domlajon

Читать полностью…
Подписаться на канал