Мана бу мақола одамни эсанкиратиб қўяди. Мақолада номзодлар илмий даражасини олиш қай даражада бўлиб кетгани ҳақида сўз боради. Масъуллар ҳолатга изоҳ бериши, чора кўриши керак. Бу бутун Ўзбекистон фан оламини шубҳа остига олади. Дунё миқёсида жуда катта обрўсизланишимиз турган гап.
Агар мақоладаги гаплар рост бўлса, бу ишлар ортида жуда катта илм "мафияси" ва соққа ётибди. Соққанинг энг охирги нуқтаси жуда катта ташкилотга бориши турган гап. Президент Мирзиёев ҳолатга реакция билдириши керак. Махсус ишчи гуруҳ тузилиб, охирги йилларда доктор унвонини олган ҳамма плагиат ва бошқаларга бошқатдан текширувдан ўтказилиши лозим. Қайтараман, ҳамма.
Ўзи твиттерда "PhD олдим, урраа" деганларнинг айримлари аҳволиниям кўрдим, гап-сўзлари, фикрларини кузатдим. Жуда бир умумий гаплар гапиради, фикрларидан илмнинг "ҳиди" умуман келмайди, ўта содда ечимлар берадиганлари (ҳатто соҳаси бўлса ҳам) кўп. Булар қандай PhD олдикан деворасан беихтиёр. Нетга кирмайдиганлари қанча экан? Ноҳақ олганларичи?
Мақола
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кунига 1000 $ топадими йўқми билмайман, лекин Кореяда юрганимда нефт соҳасига роса қизиқиб қолгандим, ойлиги жуда катта дейишганди. Машаққати ҳам шунга яраша.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Японияда 7.6 балли зил-зилалар бўлди, ҳеч бир қурувчи, қурилиш мансабдори қўлга олинмади. Зерикарли давлат)
👉 @Zafarbek_Solijonov
Хитой ёшлари учун қайғуряпман... Хитойдаги иқтисодий пасайиш ёшлар орасида мисли кўрилмаган ишсизлик даражасига сабаб бўлди. Ҳозирда мамлакатда 16 ва 24 ёшлар ўртасидагиларнинг 20 фоизидан кўпроғи ишсиз. Бу рақамларни аниқлаш қийинлашган, чунки Хитой статистикани чоп қилмай қўйди. Битирувчилар ўз дипломлари бир тийинга қиммат эканини кўрсатиш учун мана бундай чалленжлар ўтказишяпти экан.
Ибрат Сафо
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан кўрилган чоралар натижасида “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК бош директори Шерали Абдужаббаров, Миробод туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари Абдушукур Садиков, “Ахборотлаштириш Бош Маркази” УК раҳбари Дилшод Сариходжаев, Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова, “Миллий ПР-Маркази” ДУК директори Дилфуза Самандарова, Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолиятлари тугатилиши таъминланди.
Манба
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кўпчиликка ёқса-ёқмаса барибир фикримни айтганман. Давлат 80 бензинга бўлган имтиёзни йўқ қилиб тўғри қилди. Имтиёз берилди дегани унга пул барчадан бирдек қайсидир кўринишда барибир ундирилади дегани. Эндиликда машинаси йўқлармас, машинасига 80 бензин қуядиганлар, ундан фойдаланадиганларгина нарх ошганини ҳис қилади. Тор доирага бериладиган ҳамма имтиёз, субсидиялар тугатилиши керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Давлат хизматчиси ва пахтакорларга расман эслатма:
"Ўтган етти йил давомида олиб борилган ислоҳотлар натижасида эмас", "ўтган саккиз йил давомида...", энди 2024 йилдамиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Туркийлар кинода ҳам бирлашмоқда. Туркий маданият халқаро ташкилоти — ТУРКСОЙнинг кино вакиллари учрашуви бўлди. Учрашувда Туркий тилли мамлакатлар киночилари уюшмаси тузилиб, ушбу тузилманинг штаб-квартираси бевосита Тошкент шаҳрида фаолият юритиши белгиланди. Йиғилиш иштирокчилари Туркий тилли мамлакатлар киночилари уюшмаси ташкил этилишини тарихий воқеа сифатида баҳолаб, ушбу ташкилот келгусида туркий халқлар ва давлат ўртасидги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Бу кинематографиядаги энг муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Ҳамкорликнинг кенгайиши, янги лойиҳаларнинг амалга ошишида имкон яратади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Энг яхши кўрган сайтларимдан бири Spot.uz. Бизнес ва технологиялар ҳақида таҳлилий, ҳаммага тушунарли тилда маълумотлар тақдим этиб борувчи сайтнинг сал ноқулай тарафи ўзбекча версиясининг тўхтаб қолгани эди. Энди бу масала ҳам ижобий ҳал бўлибди. Ўтган йили бир очилиб тўхтаб қолган Ўзбекистондаги биринчи бизнес-нашрлардан бири Spot.uz'нинг ўзбек версияси яна қайтадан ишга туширилибди. Унда бизнесни йўлга қўймоқчи, ишга кирмоқчи ёки хорижга ўқишга кетмоқчи бўлаётганлар учун фойдали мақолалар бериб борилмоқда.
Нолдан бизнес бошлаган ўзбекистонлик тадбиркорларнинг муваффақияти ва қийинчиликлари ҳақида материаллар, содда тилда тушунтирилган видеоқўлланмалар, ҳамда грант дастурларини мунтазам етказиб турибди.
Нашрнинг Telegram-каналини кузатиб боришни тавсия қиламан: @spotuz_uz
Реклама | Instagram | SpotOzb">YouTube
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги яна бир фойдали лойиҳага қўл урди. Агентлик аудио форматдаги жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзида жамлаган Зиё таратамиз телергам каналини ишга туширди.
Зиё таратамиз саҳифасидан ҳамма мутлақо бепул фойдалана олади. Сизни ҳеч қандай рекламалар безовта қилмайди ва китобларни Телеграмдан чиқмасдан тинглайверасиз.
Қайд этилишича, талаб кўп китоблар ҳам аудио форматда ўзбек тилида тадқим қилиб борилади. Саҳифага киринг ва таклифларингиз билан ўртоқлашинг.
👉 @Zafarbek_Solijonov
АҚШдаги собиқ элчига ниҳоят иш топилди
Жавлон Ваҳобов дипломатия соҳасидаги энг етук мутахассисларимиздан бири ҳисобланади. У бир қатор масъулиятли, юқори лавозимларда фаолият юритган. Илгари Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, кейинчалик Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаган.
Эндиликда Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти директори сифатида ишлайди.
Умуман, ушбу тайинлов тушунарсиз ҳолатда содир бўлди. Сабаби Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси юртимизга қайтгач, Ташқи ишлар вазирлигида иш бошлаши кутилаётганди. Аммо якунда 8 ойдан ошиқ вақтни ишсиз ўтказган Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
🏁 Нукусда Technovation Girls Uzbekistan ва Yandex Go ҳамкорлигида ҳакатон бўлиб ўтди
Мамлакатимиз бўйлаб қизиқарли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Яқинда Нукус шаҳрида Yandex Go билан ҳамкорликда ва Олий таълим вазирлиги кўмагида “Technovation Girls Uzbekistan” ҳакатони бўлиб ўтди.
Ҳакатонда иштирокчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ундан фойдаланиш учун 13 та технологик ечимни намойиш этишди. Бу мавзу бугунги кунда жуда долзарб ҳисобланади. Yandex Go эса хавфсизлик технологияларини яратиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди ва халқаро амалиётдан мисолларни бўлишди.
👩💻 Technovation Girls Uzbekistan – бу Ўзбекистондаги барча қизлар учун ажойиб лойиҳа бўлиб, у IT мутахассиси сифатида каръера яратишда муҳим саналади. Агар сизда ёки фарзандларингизда ҳ бу соҳага қизиқиш бўлса, 2024-йил январидан бошлаб янги ўқув мавсумига рўйхатдан ўтинг. Рўйхатдан ўтишда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ўрта ва юқори синф ўқувчилари қатнашиши мумкин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда уйлар сезиларли қимматлаяпти. Бунга нима сабаб бўлаётгани ҳаммага қизиқ. “Банкир” канали уйлар нархи нега ошаётгани, кўчмас мулкка пул тикиш, “Янги Тошкент” лойиҳаси ва бошқа мавзуларда кўрсатув тайёрлади. Уни қуйидаги линк орқали тўлиқ кўриш мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=mllghpkQCRY
@bankir
Омбудсман тўлов қобилиятига эга бўлмаган ота-она ўрнига таълим харажатларини қоплаётган фарзандларга ҳам солиқ имтиёзи қўлланилишини таклиф қилмоқда
Солиқ қонунчилигига мувофиқ, ота-оналар олий ўқув юртларида ўқийдиган фарзандларига таълим тўловларини ўз ойлик иш ҳақларидан тўлаб берсалар, 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олишлари мумкин. Бу тартиб ўзи ишлаб ўз контрактини тўлаган талабалар ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга ҳам амал қилади.
Эндиликда Омбудсман таълим харажатларини қоплаётган бошқа фарзандлар, яъни опасини, синглисини, акасини, укасини ўқишига ёрдам бераётган ака-ука ва опа-сингилларга нисбатан ҳам солиқ имтиёзини қўллашни таклиф қилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Анави текин кийимга навбат, жанжаллари видеоси қаттиқ муҳокама бўляпти. Бу ҳар давлатда, ҳар ким билан бўлиши мумкин. Текиннинг йўли шу. Шунинг учун текин нарса фақат қопқонда қолиши керак, яхшилик қилмоқчи бўлсангиз, рўйхат қилинг, кейин тарқатинг.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сўз эркинлигисиз жойингизда муаллақ қимирламай туришнинг ўзиниям иложи йўқ. Фақат орқага ҳаракатланасиз, сўз эркинлигисиз. Хитойпараст ўзбек мансабдори, "журналист"ларига саломлар.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Президентнинг ПФ-82-сон Фармонига кўра, бир қанча ижтимоий тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди.
Бу жуда тўғри қарор бўлди, сабаби ижтимоий сиёсат бир нуқтада жамланаши лозим. Чет эл тажрибасида ижтимоий хизматларга битта орган масъул, бизда эса қайсидир ижтимоий тўлов палон вазирликда, қайсидири палон ташкилотда бўлиб, тизим сал тарқоқ эди. Энди тизим марказлаштирилаётганининг ижобий натижасини тез орада кўрсак ажабмас.
ИҲМАга кўра, эндиликда ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча саволларга туман ва шаҳарлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари жавоб беради. Инсон ижтимоий хизматлар марказлари манзиллари ушбу ҳаволада келтирилган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яқинда bugun.uz сайтида "comeback" бўлганди. Ахборот майдонини инсайд маълумотлар билан тўлдирганди. Эндиликда бу қаторга ўзимизнинг қадрдон ОАВ — anhor.uz ҳам қўшилмоқда. Сайт севимли автокомпаниямиз фаолияти бўйича материал тайёрлади.
Халқдан 12 триллионга "фоизсиз кредит" олган UzAuto Motors 5 миллиард сўмга пиар хизматларини кўрсатувчи компания учун танлов эълон қилди. Қизиқ. Батафсил қуйида линк қолдираман. Бизга профессионал журналистика керак. Бунинг учун ОАВлар сони ортиши зарур. Anhor.uz каби. Телеграм канали линкини қолдираман.
Мақола батафсил
Телеграм канали: /channel/anhor_uzb
Ҳолат бўйича Маданият вазири Озодбек Назарбеков тушунтириш бериши керак. Қонун бўйича никоҳ ёши 18 ёшни ташкил қилади. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахс тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчилар илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин. Қолган ҳолатларда жавобгарлик белгиланган, никоҳ ўқиганга ҳам.
Қонунни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бўлмаса, Қашқадарёдаги оддий одамларга келганда дод-вой солинган ҳолат иккиюзламачиликдан бошқасимас. Икки хил стандартлик дейилади. Давлат эса бунақа ҳолатлардан тийилиши керак. Агар қонун оддий одамларга ишлаб, Назарбековга келганда оқсаса, Ўзбекистон қонун эмас, қўл бошқарувида. Бу эса яхшиликка олиб бормайди. Айни вақтда вазирлик очиқлик индексларида ҳам охирги ўринда кетяпти.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Вазият шу даражага етибдики, Тошкент шаҳри, парк, боғ ва бошқалари дам олиш кунларига тайёр эмаскан. Дам олиш жойлари одамларга тўлиб кетган. Болалар ўйингоҳи ҳақидаку гапирмасаям бўлади. Талаб катта, жой эса етишмайди. Йўллар эса стрессдаги одамларга лиқ тўла. Норози қиёфалар кўпайган. Ҳамма ерда тирбандлик.
Тошкент шаҳар маъмурияти одамлар чарчаб, бориб, чарчоғини чиқарадиган, дам оладиган жойлар сонини кўпайтириши керак ёки шу каби фаолиятлар қўлланилиши лозим. Иложи бўлса, яшил ҳудудлар сони ортиши зарур. Одамлар кўп қаватли уйидан чиқиб, дам олиб турмаса, энг камида тушкунлик кўпаяди. Жамиятдаги норозилик кайфияти балансда ушланиши керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Дўстлар, янги йилингиз муборак бўлсин. 2024 йилда ёшларнинг барча эзгу тилак-орзулари ушалиб, бизнеслар кўпайсин. Украина ғалаба қозонсин. Фаластинга ҳудуди ва тинчлиги қайтсин!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этилади
Тадбиркорлар учун ажратиладиган эркин иқтисодий зоналардан хабарингиз бор. Энг қизиқарлиси Ўзбекистонда энди “эркин иқтисодий киноҳудудлар” ҳам барпо этилади.
Кинематография агентлиги 2023 йил сўнггида ташкил этган Кинофорумда Президент топшириқлари асосида киноижодкорларга мурожаатнома йўлланди. Унга кўра, миллий сериаллар бўйича мавжуд тизим тубдан ислоҳ этиш учун эркин иқтисодий зона — “Cinema park”лар ташкил қилинаркан.
Бундай тизим тадбиркорликка фойда келтираётганидан хабарингиз бўлса керак. Миллий кино янада ривожланиши учун ташкил этиладиган “Cinema park”лардан ҳам умидимиз катта.
👉 @Zafarbek_Solijonov
2023 йил Ўзбекистон учун сермаҳсул йил бўлди. Ортда қолаётган йилда муҳим халқаро тадбирлар бўлиб ўтди. Дунёнинг етакчи давлат раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилди. Давлатлар билан мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этадиган узоқ йиллик ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
1 апрелдан таркибида шакар бўлган газли ичимликларга акциз солиғини жорий этиш таклифи кўриб чиқилмоқда. Агар таклиф амалга ошадиган бўлса, бир дона газли ичимлик нархи истеъмолчи учун ўртача 500 сўмдан кўпроққа ошиши мумкин.
Uzreport каналида намойиш этилган кўрсатувда мутахассислар ушбу ҳолатни иқтисодиёт учун зарарли деб баҳолаяпти.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яқинда ташкил этилган БРБ - Бизнесни ривожлантириш банки ишни жамоатчилик вакиллари билан дўстлашишдан бошлади. Журналист ва блогерлар билан учрашув ташкил қилди. Банк ребрендинг бўлгани яхши бўлди. Аввалги номи Қишлоққурилишбанк номи қандайдир эскича туюларди менга.
Янги логотипиям яхши чиққан. Менга ёқди, танланган ранг ҳам. Жориждаги кимгадир юз минглаб доллар бериб, қаердаги аҳмоқона ишлар қилишмаган. Банкнинг айтишник ходимлари ўзлари тайёрлашган. Пул тежашган. Банк ўз олдига катта мақсадлар қўйгани кўриниб турибди. Барчасига эришиши тарафдоримиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят бошқармаси мансабдори "100 минг долларлик иш" устида қўлга олингани айтилмоқда. Бу ҳолат айнан инспекция раҳбариятида юз минг долларлик ваколат борлигини кўрсатади. Нарх шу суммага чиққан.
Шу билан бирга, айнан шу кейс бошқа ҳудудий раҳбарлар фаолиятини ҳам шубҳага солади. Яъни "улар ҳам шу иш билан шуғулланиб юргандир" деган фаразни уйғотади. Давлат эса бошлиқларнинг халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлиги, даромад ва харажатлар декларациясини жорий этиш кабиларни кечиктиришда давом этяпти.
👉 @Zafarbek_Solijonov
❓Омадингизни синаб кўришни ва "Асл Белгиси"дан смартфон ютиб олишни ҳоҳлайсизми?
👨💻 Асл Белгиси (iOS ва Android) иловаси орқали Data Matrix кодларини топинг ва сканерланг ҳамда Instagram ва Telegram расмий каналларга обуна бўлинг.
‼️Телеграм каналига обуна бўлишни ва юқоридаги «Иштирок этиш» тугмасини босишни унутманг. Шунда, сиз иштирокчилар рўйхатида кирган бўласиз!
🏆4та совринли ўрин бўлади ва ажойиб смартфонлар тақдим этилади!
Aкция шартлари ва совринлар
@aslbelgisi
Реклама
Ёшларимиз учун энг яхши стартаплардан бири бу — ёшлар академияси бўлса керак. Айнан шу каби ташкилотларда бизнинг келажагимиз эгалари ўз устида ишламоқда. Айнан бўлажак олимлар, кашфиётчи ва катта-катта стартапларни яратувчиларини бир жойда Ёшлар академияси йиғган.
Ҳукумат ҳам энг тўғри йўл — бу ёшларга инвестиция эканлиги тўғри англаган ҳолда аста-секин бўлса ҳам бу каби лойиҳаларни ривожлантириб келмоқда. Масалан ушбу академиянинг ўзида бир нечта йўналишда платформалар бўлиб, улар турли йўналишларда ўз иқтидорини ривожланириб келаётган ёшларга ёрдам беради. Уларга бошқа жойда йўқ шароитларни яратиб беради. Агар сиз фарзандингизда мана шундай иқтидор борлигини сезган бўлсангиз ёки бундай ёшларни танисангиз уларга ушбу академия ҳақида маълумот беринг. Академия 40 ёшгача бўлган ёшларни турли лойиҳалари билан қўллаб-қувватлай олади.
Батафсил маълумот ва ариза топшириш учун қуйидаги линкка босинг.
👉 @Zafarbek_Solijonov