zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Яқинда Самарқанд ҳокими Самарқанд бизнес, туризм бўйича энг йирик марказга айланади, кўчмас мулк олиб қўйинглар деб бекорга айтмади. Самарқанд аэропорти Халқаро аэропортлар кенгашининг Европа бўлинмаси рейтинггида йўловчи оқими ўсиши бўйича Европанинг энг йирик 5 аэропорти қаторига кирди. Октябр ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4 - ўринни эгаллади.

2019 йил октябрь ойига нисбатан 139 фоизга, 10 ой якунлари бўйича эса 3-ўринни эгаллаб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103,7 фоизга ўсди. Аэропортнинг йўналиш тармоғи кенгайишда давом этмоқда ва жорий йил бошидан буён Самарқанддан 7та маҳаллий ва 20та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилмоқда. Улардан тел-Авив, Урумчи, Жидда, Қувайт, Измир, Минералний Води, Уфа, Самара ва Урганч шаҳарларга биринчи бор авиақатновлар очилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирларда:

Кадастр агентлиги бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

➖ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори фуқародан ноқонуний тарзда 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, у Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси 3-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумни Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш муассасасидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли жазони ижро этиш муассасасига кўчирилишида ёрдам беришини ваъда қилган.

➖ Фарғона шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. собиқ ҳарбий хизматчи ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида маҳаллий фуқарони ички ишлар органлари тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Истанбул аэропортида навбатда турган Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Латвияда маст ҳолда машина ҳайдасангиз, машина мусодара этиларкан. Яқинда Латвия ҳукумати нархи бир миллион доллар турадиган мусодара қилинган машиналарни Украинага совға қилганида билдим. Жуда тўғри қилишаркан. Маст ҳолда рулга ўтириш бу била туриб қасд қилишга ўхшайди.

Ҳар йили бизда ҳам қанчадан қанча одамлар жабрланади, маст ҳайдовчилар сабаб. Вафот этганлари ҳам бисёр. Латвиядаги тартибни бизда ҳам жорий қилиб, мусодара қилинган машинани темир дафтарга киритилган бирор оилага бериш керак. Тайёр ижтимоий кўмак. Оила таксистлик қилиб ҳам оёққа туриб кетиши мумкин. Бир ўқ билан икки қуённи урса бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Xabaringiz bormi-yo‘qmi, Markaziy Osiyo mintaqasida suv muammosi allaqachon boshlangan.

Balki siz to‘g‘ridan to‘g‘ri kuzatuvchi sifatida ushbu muammo bilan yillar davomida yashab kelayotgandirsiz?

Shaxsan men Namanganning Norin daryosi va Katta Farg‘ona kanali bo‘yida ulg‘ayganimga qaramasdan, respublikamizdagi boshqa viloyatlarga chiqmagunimcha suv muammosi bilan jiddiy qiziqib ko‘rmaganman.

Hozir esa unday emas. Bilasizmi, mamlakatimizning turli joylarida aholi (ko‘proq ayollar) bir necha kilometr uzoqdan chelakda suv tashiydi, chuqur kavlab uni saqlaydi. Suv umuman bo‘lmaydigan vaziyatlarda esa baland narxda sotib oladi yoki qo‘shnilardan qarzga so‘rab turishadi.

Eng yomoni — bu muammo yildan-yilga kuchayib, mintaqaviy mojarolarga sabab bo‘lmoqda.

Biz sobiq deputat, hozirda vazir maslahatchisi sifatida Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligida faoliyat olib borayotgan Rasul Kusherbayev hamda ekofaol Mo‘tabar Xushvaqtova bilan “Ular” loyihasining navbatdagi sonida shu haqida suhbatlashdik. Befarq bo‘lmang.

👉 To‘liq podcast’ni ko‘rish uchun: https://youtu.be/61t06k-RlIo

@lazizhamidov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат раиси Захарнинг гапига муносабат берди😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш моддаси.

Эсдан чиқарманг, ижтимоий тармоқ алгоритми бўйича лайк босиш ҳам унинг кўрилиш сони ошиши, тарқалишига хизмат қилади. Нимага лайк босаётганингиз, ўша материал диний қўмита экспертизасидан ўтганми, йўқми, яхшилаб ўрганинг, ўйлаб кўринг. Жазолашларига сабаб топиб берган бўласиз, юқоридаги ҳаракатлар билан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун президент Шавкат Мирзиёев шундай деди:

"Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз".

Демак ушбу ҳолат, вазир-ҳокимлар "ови" ҳам, "кўча рейди" ҳам шахсан президент назоратида бўлган. Унинг иродаси билан амалга оширган. Биргина шу иш билан "ҳали ортга қайтишда қора ишлар кўча қўлиб билан қилинади" ва "энди вазир-ҳокимларга ҳеч қачон тегилмайди" деган қарашларни йўққа чиқарди. Ҳали ошкор қилинмагани ҳам бор)

Охирги вақтлар Антикоррупция каттакони Бурхоновнинг интервьюларини кўриб боряпман. Ислоҳотлар секин бўлсада олдинга қараб кетяпти. Биргина ошкор қилинаётган ҳужжатлар сони ҳам шуни кўрсатади. Акмал аканинг режалариям кўпакан. Тўғриси, умидсизланиб қолгандим. Ишончим қайтяпти. Мирзиёев яхши номда тарихда қоладиган президент бўлсин, ҳаммамизнинг хоҳишимиз ҳам шу.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энди «Cinema Park» ташкил қилинади

Ўзбекистонда «Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси» ишлаб чиқилади. Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрлар учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда Тошкентда «Cinema Park» эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади. «Cinema Park» учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Видеода мигрантлар сони урғуланиши орқали Кремль босимини ҳис қилиш мумкин. Уларнинг аксари эса аввалги ва ҳозирги ҳукумат хатоларининг ҳосиласи холос. Давлатчилик мустаҳкамланиши, фуқаролик жамияти ривожланиши, коррупция даражаси кескин камайишига хизмат қилувчи ва шу каби бошқа муҳим лойиҳалар ижроси ҳалиям пайсалга солиняпти. Бу эса босқинчи буюк давлатлар фойдасига хизмат қилаверади. Улар хоҳлаган кайфиятини кўрсатаверади.

Иккинчидан, эртага рус босқинчилари бостириб келса, дарвозани очиб берадиган сотқинлар юз минглаб топилса керак. Кремль тарғибот машинаси Ўзбекистонга ҳам узатиладиган телеканалларда айланиб ётибди. Ҳукумат на уларни тақиқлади, на қарши муқобил платформа яратди, на шу каби тарғиботга қарши муносабат берадиган, ҳақиқатни кўрсатадиган фаолларни қўллади. Депутатлар қаердаги бир шахснинг фикрига муносабат беришдан кўра муҳим саволларни ўзимизникиларга қаратсин. "Рус элчиси чақирилиб муносабат сўралади", "Нота юборилади", ҳммм, шунчалик романтикмисиз?)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат мажлисида келгуси йил бюджети муҳокамаси қизимоқда. Сизнинг, бизнинг, ҳаммамизнинг пулимиз, нимага сарфланиши, қайси бири муҳим экани масаласи. Вакилларимиз зарур саволларни ўртага ташлаяпти. Маълум бўлишича, Тошкент вилоятида 10 га яқин тиббиёт муассасаси, 14 та мактабгача ва мактаб даргоҳлари бундан 70 йил олдин фойдаланишга топширилган.

Айни вақтда улар эскирган. Таъмирлаш, реконстурция юзасидан ҳокимлик 10 йилдан бери бюджетга таклиф бераркан. Бироқ масъуллар ўрганмаскан, инобатга олмасакан. Сенаторлар нега бундай ёндошилаётганининг сабабини сўради. Норбоева ҳам конституциямизда ижтимоий давлат эканимиз ёзилганини урғулаб, бу борада ўз фикрини берди. Жуда ҳақли эътироз, таклифлар, бюджет шундай муҳокама бўлиши керак аслида. Бошқа масалалардаям жиддий саволлар кутамиз. Унинг ижроси масаласини Танзила Норбоева қуйидагича урғулади ва бу жуда тўғри:

"Бюджетни шакллантириш ҳамда назорат қилишда жамоатчилик фикри ва иштироки фаоллашиб бораётгани қувонарли ҳол бўлиши билан бирга ижро органлари зиммасига катта масъулият ҳам юклайди. Шу боис, бюджет маблағларини тасарруф этишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, жамоатчилик фикри билан ҳисоблашиш биринчи даражали вазифага бўлиб қолиши шарт.
Муҳими бу жараён фақатгина муайян воқеа-ҳодисалар, резонанслар, фактлар юзага келганда эмас, балки мунтазам давом этиши керак".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги йилни янги саёҳат таассуротларидан бошланг!

Бунинг учун Locas tour акциясида қатнашиш кифоя. Умумий қиймати 18 миллион сўмга тенг ваучерлардан бири айнан сизники бўлиши мумкин.

Ғолиблар 30.12.2023 санасида Instagram жонли эфирида аниқланади.

Батафсил

787777377 | Telegram: @LocasTourbot

Реклама

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Cенаторлар томонидан кўтарилган масалалар ижобий ҳал этилмоқда — Сенат раиси

"Аввалги мажлисларимизда дарёлар ўзанларини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш масалалари, қум-шағални бетартиб қазиб олишнинг экологик оқибатлари юзасидан Ҳукуматга юборилган парламент сўровида, мутасаддилар олдига қатъий вазифалар қўйган эдик.

Ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамаси соҳадаги ечимини кутаётган ҳолатларга жиддий эътибор қаратиб, вазиятни назоратга олди ва қонун бузилишларига нисбатан таъсирчан чоралар кўрилиши таъминланди. Мисол учун, бугунги кунда прокуратура органлари томонидан жами 58 та жиноят иши бўйича аниқланган ҳолатлар натижасида табиатга 60 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани ҳисоблаб чиқилиб, уларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Яна бир масала — ижтимоий-маиший қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакилларини давлат қабул комиссияси таркибига киритишда юзага келган муаммо кўтарилган эди.

Қатъий парламент назорати доирасида ушбу масала узил-кесил ҳал қилиниб, қонун устуворлиги таъминланди. Хусусан, қонун талабларига мувофиқ Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, унинг барча ҳудудий бўлинма вакилларига қурилиш объектларини қабул қилиш бўйича махсус электрон платформадан фойдаланиш учун имконият яратилган.

Инклюзивлик - тенглик ва адолатнинг муҳим асосидир. Бу жамиятнинг ҳар бир жабҳасида бўлиши керак, ҳар бир киши учун жамият ҳаётида иштирок этиш учун имконият яратиш зарур. Бу, айниқса, шаҳарсозлик ва транспортда муҳим аҳамиятга эга: биз ҳар бир инсон жисмоний чекланишларига қарамай эркин ҳаракатланишини таъминлашга интилишимиз керак

Шунингдек, олдинги мажлисларимизда аҳоли мурожаатлари асосида сенаторларимиз томонидан кўтарилган кўп қаватли уйлардаги лифтлар билан боғлиқ ҳамда “UZBEKISTAN AIRWAYS” АЖга қарашли авиакассалардан авиачипта сотиб олишдаги айрим муаммоли масалалар ҳам ўз ечимини топди.

Жумладан, “UZBEKISTAN AIRWAYS” АЖ томонидан республика ҳудудидаги ҳамда хорижий агентларга жорий йил 29 сентябрдан корпоратив тизим орқали авиачипта сотишда йўловчилардан паспортнинг асл нусхасини талаб этиш тўхтатилган. Қолаверса фуқароларнинг туғилганлик ҳолати қайд қилинганлиги ҳақида QR код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотномага ҳам авиачипта сотиш тизими тўлиқ ишга туширилган.

Бундан ташқари Ҳукумат томонидан лифт ускуналарини сифати, лифтларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнлари назоратини кучайтиришга қаратилган талаблар жорий қилинди
", — дейди Норбоева.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

#MeniEshiting #BolalarniAsraylik

Болага бепарволик, унинг қадр-қимматини оёқости қилиш, салбий муомала ва жазо унга нисбатан зўравонликдир. Ижтимоий ҳимоя агентлиги зўравонликка учраган ва ундан азият чекаётган болаларни қўллаб-қувватлаш учун кампания бошлади. Агентлик бу орқали бола ҳаётида ижобий ўзгаришлар ҳосил қилишга ва улар учун хавфсиз муҳит яратишга ҳисса қўшмоқчи.

Албатта, бизда боланинг ҳар бир сўзи ва фикрини тингланиши, улар ўз яқинлари томонидан уни тинглашаётгани, оилада унга нисбатан бефарқлик ҳисси уйғонмаганлигини маънан ҳис қилиши зарур. Шу орқали ундаги бор қобилият юзага қалқиб чиқади.

Аввалроқ "Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган ва унда буллинг ҳаракатларини амалга оширмаслик ҳақида сўз борган эди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кунларда давлат томонидан кутилмаган қадамлар бўлди. Коррупция, талон-тарожлик ва мансаб ваколатини суистеъмол қилишга қарши тадбирлар ўтказилди ва бу ҳақда хабар сиздирилди (Bugun.uz). Қўлга олинганлар анча йирик мансабдорлар ҳисобланади. Вазир, туман ҳокимлари, вилоят ҳокими ўринбосари, солиқ катталари ва бошқалар. Биргина туман ҳокими қўлга олингани ҳақида халққа берилган маълумотга ҳам 2 минг кундан ортиқ вақт ўтганди. Охирги марта вазир айблови ҳақида хабар берилгани эса эсимда йўқ экан.

Президентнинг "сенлар менинг вакилимсан" деган гапини суистеъмол қилиб келган ҳокимларга бўлган бу "рейд" бошқа ҳокимларни ҳам сергаклантириб қўяди. Қуйи тизимдаги коррупционерларни эса айтмай қўя қолай. Айни ҳолат ҳокимлардаги "дахлсизлик ҳуқуқи" муддати тугаганини кўрсатади. Ўрта бўғин коррупциясига чек қўйишнинг эса бундан яхшироқ йўли бор. Давлат хизматчилари учун даромадлар ва харажатлар декларациясини тезроқ жорий этиш. Ушбу лойиҳа тақдири нима бўлди? Ушбу тартиб қачон жорий этилади?

Давлат яна бир экспериментни синаб кўрмоқчи. Биринчи марта вазирлик ваколатлари қисқартирилиб, унинг ҳудудий бошқарма, бўлимлари тугатилиб, бу борадаги бошқарувни нодавлат-нотижорат ташкилотга бермоқчи. Жуда тўғри йўл. Ўзини оқламаган, айрим бошқарувчиларининг бурни осмонга кўтарилиб кетган,  бўрттирилган рақамларни президентга тақдим қиладиган ташкилотнинг бизга кераги борми ўзи? Айтганча, бу ташкилотда тинтув энди бошланди. Ҳали кўп нарса очилади, мендаги маълумотларга кўра.

Яна бир ҳолат. Президент ҳоким ёрдамчиларига ишонди. Бироқ уларга қарши "рейдлар" бўлиб, бир қанчаси қўлга тушди. ССП кучайтирилгач, бу ҳолат ушбу тизимдаям бўлади. Арзимаган пул учун тадбиркорларни алдаб, пул ундиришлар бўлмасин, агар ўз карьерангизни ўйласангиз. Назорат албатта бўлади. ССП раҳбари Воҳобовни қўлласангиз, сизларга барча қонуний шароитларни яратиб беради. Ойлик маошингиз яхшиланишидан тортиб, бошқаларигача. Беш қўлингизни оғизга тиқишдан тийилинг. Ишонинг, айни вақтда сиёсат учун жуда майда одамсиз, жуда майда. Битта хато, бир умрга "учасиз". Шу керакми сизга?

Айтганча, ўтган йиллари мажбурлаб ўрнатилган қуёш панеллари куйиб кетгани эсингиздами? "Катта операция" эди бу. Унга ҳам навбат келиб қолди, менимча. Қизиғи, бу ишлар ортида ёш коррупционер кадрлар турган дейишяпти. Давлатдан кейинги қадамни кутамиз. Аямаслиги керак, айниқса президент, халқини алдаганларни.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бизнесга оид янги лойиҳа

Охирги йилларда бизнес бобида ҳар томонлама ўсишга эришилди. Шубҳасиз, бугун тадбиркорлик субъектлари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг таянч омилига айланишди. Савдо-саноат палатаси шу каби субъектларнинг кўпайишини кўзлаган ҳолда янги лойиҳа ташкил этибди.

МТРК билан ҳамкорликдаги теледастур "ТАДБИРКОРЛИК –ТАҚДИРИМДА" номини олган бўлиб, "Ўзбекистон 24" орқали намойиш қилинаркан. Унда бизнесда ўзига яраша ютуқларга эришган, ташаббускор тадбиркорлар ҳикояси билан танишиш мумкин экан.

Тадбиркорнинг соҳадаги йўли – бизнесни қандай бошлаган, қандай хатолар қилган ва бизнесини қай усулда ривожлантирган. Ўзимга ҳам жуда қизиқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жамшид ака Туркиядаги бизнес форумдан қайтди. Ойликни олмаган бюджет ходимлари, сабр қилинглар, ойлигингиз шу кунларда тушиб қолса керак. Менга машнақа муаммода деб чиқманглар, ҳаммаси Жамшид аканинг назорати остида, қўрқманглар😁

P.S. Асосийси бюджет дефицити масаласи деярли ҳал бўлди))

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Paysend билан Ўзбекистондаги яқинларингизни хурсанд қилинг

Paysend – бу 100-дан ортиқ мамлакатлардан картадан картага пул ўтказиш имконини берадиган пул ўтказмалари иловаси.

Комиссия ҳақида ўйлаш керак эмас, чунки у доим белгиланган:
• Буюк Британиядан юбориш – 1 GBP;
• Европадан юбориш – 1,5 EUR;
• Канададан юбориш – 3 CAD;
• АҚШ-дан юбориш – 2 USD ;
• Қозоғистондан юбориш – 199 KZT.

Ўзбекистонга пул ўтказмаларини UZCARD, HUМО, Visa, Маstercard, UnionPay ва МИР карталарига ўтказиш мумкин.

Paysend билан яқинларингиз учун янги йил кайфиятини яратинг!

Ҳавола орқали иловани юклаб олишингиз ва ўтказмани юборишингиз мумкин:

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Республика бўйлаб барча вазирлик, идора ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари, 200дан ортиқ олий таълим муассасалари ректорлари, вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари шахсан ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ушбу мулоқотлар хўжакўрсинга ёки сараланган ёшлар билан эмас, барча йигит-қизлар учун очиқ ўтди, дейиш мумкин. Ташкилотлар раҳбарлари ҳам қўл остида ишлайдиган ёшлар билан учрашиб, уларнинг талаб ва таклифларига қулоқ тутди, ёшлар илгари сурган ташаббуслар раҳбарларнинг иш режасига киритилди.

Эътиборлиси, Сенат раиси ёшлар билан ўтган очиқ мулоқотида сўнгги кунлардаги воқеаларга ҳам муносабат билдирди. Танзила Нарбаева “Ўзбекистон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди”, дея ёшларга қарата дадил гапларни айтганида ҳам чуқур маъно ва сигнал бор, назаримда.

Умуман, Президент Шавкат Мирзиёев ҳар йили ёшлар билан жуда кўп марта шахсан учрашади, улар билан мулоқот қилади. Давлат раҳбарининг бу ташаббусини бошқа раҳбарлар давом эттираётгани шахсан мени қувонтирди. Йил сўнгида жуда яхши ўйланган ва ташкил этилган тадбирлардан бири бўлди.

Микрофонни ёшларга кўпроқ беравериш керак, бу ишлар давомли бўлаверсин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат раиси жадидлар масаласига ҳам бекорга урғу бермади шекилли. Таҳминимча, Мирзиёевнинг жадидларни Олий судда номини оқлаши, уларнинг меросини ўрганишга даъвати ва бошқалар ҳам Кремльдагиларга ёқмаган кўринади. Нисбатан олдинга интилаётган, ислоҳот қилаётган Марказий Осиё давлатларига босим ҳозирча шу кўринишда бўлмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзимни қаерга қўйишни билмаяпман. Бу кунни ўзбек халқи кутганди. Миллат орзуси амалга ошадиган бўлди. Бу лаҳзалар учун минглаб ота-боболаримиз жонини фидо қилган ахир. Дориломон кунлар келди. Кишанларни парчаланг. Ўзлигингиз намоён этинг. Ниҳоят, бир соатдан кейин Cobalt, Labo ва Damas автомобилларига онлайн шартномалар очиладиган бўлди.

Миллат мазза қилсин😎👉 http://savdo.uzavtosanoat.uz

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳар қандай ҳолатда ҳам таълим ислоҳоти тўхтамаслиги керак. Дунёга етиб олишимизга энг қисқа йўл шу. Шахсан мен шундай ҳисоблайман. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ислоҳотларни давом эттиряпти. Жойларда "Ўқитувчилар қурултойи" ўтказиляпти. Тадбирда "бир нечта қуён бир вақтда уриляпти".

Яъни меҳнат қилаётган устоз-мураббийлар тақдирланиши билан бирга, улар билан очиқ, таҳлилий диалоглар ўтказиляпти. Раҳбарият нима хоҳлаши, янги тизим қай йўсинда ишлаши ҳақида семинарларгача ўтказиляпти. Тизимдаги муаммони унинг ҳақиқий эгалари билан суҳбатлашиб биласиз. Аксар ҳолларда ечим ва таклифларниям шу ердан топасиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️Diqqat, Telegramda yana virus!
#firibgarlar

Hech kimning qiziga ovoz berish kerak emas. Shunaqa xabarlarni ko‘rsangiz, havolaga kirib o‘tirmang. Hattoki eng yaqin insoningizdan kelgan bo‘lsa ham.

Afsuski, shu kabi xabarlar kanallarda ham chiqib ketmoqda (kanal egasining profili buzilgani uchun) va doimgidek guruhlarga tarqatilmoqda. Iltimos, Telegramdan kelgan duch kelgan havolaga kiravermang, qayta-qayta tekshiring.

Mabodo ehtiyotsizlik sababli profilingiz buzilgan taqdirda ham, zudlikda profilni tiklash, virusdan tozalash choralani ko‘ring. Buning uchun Telegramda «‎Sozlamalar» => «Qurilmalar» => «‎Boshqa barcha seanslarni tugatish» buyruqlarini bosishingiz kerak.

Shuningdek, albatta 2 bosqichli xavfsizlik tizimini ulang. Buning uchun «‎Sozlamalar» => «Maxfiylik va xavfsizlik» => «Ikki bosqichli tekshiruv» buyruqlari orqali o‘zingiz mustaqil parol qo‘yasiz.

Bu nima beradi? Masalan, sizning profilingizga kimdir kirmoqchi bo‘lsa, Telegram orqali yuborilgan SMS-kodni kiritishdan tashqari, siz o‘ylab topgan parolni ham yozishi kerak bo‘ladi. Bu esa o‘z-o‘zidan xavfsizlikni kuchaytiradi. Faqat parolni siz ham esdan chiqarib qo‘ysangiz, uni tiklash uchun elektron pochta manzili kiritib qo‘yishni esdan chiqarmang.

Imkoni bo‘lsa parolni unutmaslik uchun biror yaqin insoningizning (o‘zingiznikini emas) pasport seriyasi va raqamini kiritib qo‘ying. Esdan chiqib ketsa ham, topish oson bo‘ladi.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқандда “Халқ банки”нинг Пайариқ филиали Челак банк хизматлари маркази Кичик бизнес бўлими бош мутахассиси пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.

“Халқ банки”нинг Пайариқ филиали Челак банк хизматлари маркази Кичик бизнес бўлими бош мутахассиси лавозимида ишловчи Ф.Қ. 1 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Гап шундаки, у Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Ш.Ж.дан турар-жой сифатида кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган Пайариқ туманида жойлашган 0,20 гектар сотиладиган ер майдонини туман ҳокимлигида ишловчи таниши ҳамда унинг туман Кадастр бўлимида ишловчи укаси орқали турар-жой ҳужжатларини нотурарга ўтказиб беришини ваъда қилган. Аммо у сўралган пулларни олаётганда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқандда Халқ банки ходими 631 миллион сўмни қиморга тикиб юборди ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Uzum Tezkor restoranlardan taomlarni buyurtma qilish uchun Telegram bot ishga tushirdi

Dekabr oyi oxirigacha Uzum Tezkor Telegram boti orqali berilgan buyurtmalar bepul yetkazib beriladi. Servis boti orqali EVOS, Oqtepa Lavash, KFC, Max Way, Feed Up, Les Ailes restoranlaridan yetkazib berishni buyurtma qilish mumkin, shuningdek Uzum Tezkor boti foydalanuvchilariga 30 daqiqa ichida buyurtmalarni tez yetkazib berish ham amal qiladi.

Botda
, Uzum Tezkor ilovasida bo'lgani kabi, siz restoran yoki kafeni tanlashingiz, buyurtma berishingiz, to'lashingiz va yetkazib berish holatini kuzatishingiz mumkin. Ammo servis sifati va yetkazib berish tezligi buyurtma qanday berilganidan qat'i nazar o'zgarishsiz qoladi: bot orqali bo’ladimi yoki ilovadan.

Batafsil

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат мажлисида ишламайдиган лифт ва эскалаторлар масаласи кўтарилди. Бу нормал жамиятларда катта муаммо ҳисобланади. Чунки бу ерда биринчи навбатда ногиронлиги бўлган шахслар ва ҳомиладор аёллар, ёш болалар манфаати ётади. Авваллари бузилиб қолмасин деб президент келишига ишлатилган лифт, эскалаторлар ҳозирда аҳоли учун хизмат қилиши кераклиги талаб қилиняпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатнинг йил охиридаги сўнгги ялпи мажлиси бошланди. Онлайн кузатинг.

Ютюб

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Euronews телеканали Silk Road Samarkand ҳақида гапиради 

Euronews телеканали томошабинлари байрам олдидан  Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази ҳақидаги бадиий лавҳани кузатиш имконига эга бўладилар. Мажмуа Самарқанднинг қадимий маданияти билан танишиш, шу билан бирга юқори даражадаги қулайликлар, сифатли хизмат, Silk Road Samarkand ҳудудидаги эшкак эшиш каналининг гўзаллиги ва ажойиб манзараларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Янги видео кўплаб томошабинларга Самарқанддаги мажмуа ҳақида маълумот олиш ва Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга эътиборларини қаратиш имконини беради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

​Операциясиз ҳам “зрениянгиз”ни қайтариш мумкин

DMC – Доктор Мақсудова клиникаси эса инновацион йўналишда фаолият олиб бораётган саноқли тиббиёт муассасаларидандир. Айни вақтда уни кенгайтириш борасида жадал ишлар давом этмоқда. Жумладан “Доктор Мақсудова клиникаси”нинг янги филиали ҳамда Ўзбекистондаги илк инновацион линзалар ишлаб чиқариш илмий-техник лабораторияси очилди. Шаҳримиз марказида жойлашган бу тиббий марказ асосан ёш авлодни саломатлигини тиклашга қаратилган.

Ўзбекистондаги илк инновацион линзалар ишлаб чиқариш лабораторияси Буюк Британия, Испания, Швейцария давлатлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда бу каби линзалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган.

Бу каби линзалардан Европа давлатларида фаол фойдаланиб келинади. Маълумот учун, мазкур линзаларнинг энг асосий фойдали жиҳати миопиянинг ўсишини тўхтатади. Яъни фақат яхши кўриш эмас, балки ДАЪВО ҳамдир. У тунда тақилади ва бемор ухлайди. Кундузи эса бемалол актив ҳаракат — спорт, сузиш ва бошқа машғулотлар билан шуғулланиши мумкин.

Умуман олганда Доктор Мақсудова операциясиз ҳам кўз нурини қайтариш устида ишламоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал