#Tabriknoma
Hurmatli yurtdoshlar,
Aziz o‘qituvchilar, ta’lim sohasi fidoyilari!
Avvalo, barchangizni mehr-oqibat va ezgulik ayyomi – muborak Ramazon hayiti bilan chin qalbimdan tabriklayman hamda o‘zimning eng ezgu tilaklarimni bildiraman.
Barchamiz shu kunlarda Ramazon hayiti ayyomini katta xursandchilik bilan o‘tkazmoqdamiz. Cheksiz shukronalik bilan dildagi yaxshi niyatlarimizning amalga oshishini Yaratgandan so‘rab, yurtimiz ravnaqi va farzandlarimiz baxtu kamoli uchun bir-birimizga ezgu tilaklar bildiryapmiz.
O‘tgan Ramazon oyi bir-birimizga mehr va e’tibor ko‘rsatish, beg‘araz yordam berish, yaxshilik, sabru qanoat kabi ezgu fazilatlari bilan ham qadrlidir.
Qadrli ustozlar hamda jonkuyar hamkasblar!
Barchangizni yana bir bor Ramazon hayiti ayyomi bilan qutlagan holda, ona yurtimizga tinchlik, sizlarga sihat-salomatlik, baxt-saodat, xonadonlaringizga fayzu baraka va xotirjamlik tilab qolaman.
Xorazm viloyatidagi umumtaʼlim maktablarida o‘quvchilar o‘rtasida "Yashil chiroq-2023" musobaqasining 2-bosqichi bo‘lib o‘tdi.
————————————————
Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўртасида "Яшил чироқ-2023" мусобақасининг 2-босқичи бўлиб ўтди.
TelegramIYoutubeIFacebookIInstagramIWeb-sayt
#РАСМАН
⚡️РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
👉 Byudjet xodimlariga қўшилинг!
Ertaga 11-mart barcha xodimlar uchun ish kuni
Prezident farmoniga muvofiq 5 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun 11-mart — shanba dam olish kuni 20-mart — dushanbaga ko‘chirilgan.
Shu sababli ertaga, 11-mart - shanba barcha xodimlar uchun (6 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlarga odatdagi) ish kuni hisoblanadi.
👉 @xushnudbek 👈
♾Hurmatli umumta’lim maktablarining Informatika fani o‘qituvchilari!
GOOGLE FOR EDUCATION sertifikati bekor qilinganligi va unga to‘lanadigan ustama pullari to‘lab berilmasligi yuzasidan sizlardan ko‘plab savollar kelib tushmoqda.
Ushbu murojaatlarga javoban, to‘lovlar to‘xtatilmagani, tegishli sertifikatga ega bo‘lgan informatika fani o‘qituvchilariga ustamalar mazkur sertifikat olingan davrdan boshlab belgilangan tartibda to‘lab berilishini ma’lum qilamiz.
Ushbu sertifikat uchun to‘lovlar faqat Informatika fani o‘qituvchilariga tatbiq etilib, GOOGLE FOR EDUCATION sertifikati uchun boshqa fanlardan dars beradigan o‘qituvchilarga ustama to‘lanmasligi bo‘yicha qonuniy ko‘rsatma berilgan.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ИБТИДО
Баҳор айёмида қазо ножоиз,
Баҳор айёмида туғилмоқ фарздир.
Баҳор минбардаги биринчи воиз,
Баҳор яшамоққа берилган қарздир.
Ким учун муҳаббат айёмидир у,
Ким учун яшариш – томирдаги қон.
Бемор лабларига қўнди ним кулгу,
Ўлмас баҳорларга етиб келган жон.
Яна умид билан уйғонар олам,
Баҳор бу, ҳар нечук, илоҳий сасдир.
Олис уфқларга боқурман мен ҳам,
Баҳор ибтидодир, якун эмасдир.
Абдулла Орипов
Баҳор муборак, азизлар
Инсон умрининг энг гуллаган фаслини баҳорга қиёслайдилар. Янги келинчаклар ибосини баҳорга менгзайдилар. Яна қалби баҳор инсонлар бор, табассуми юзини ёритганларнида "ҳамиша баҳор" деб атаймиз.
Бу — шундай гўзал, бу шундайин ардоқли фасл.
Жалолиддин Румий "Самодан баҳор фармони келмагунча тупроқ ўз сиррини очмас", деган эди.
Ер уйғонмоқда, бағрини яшилликка буркамоқда. Сиз ҳам уйғонинг, азизлар. Бу баҳор сизга ўзлигингизни ҳадя этган баҳор бўлсин.
Шоирларга илҳом , яқинларга дийдорлашув , бир-бирига интиқ дилларга муҳаббат, чарчаган вужудга дармон фасли - баҳор муборак!
Кўкламнинг илк куни хайрли, барокатли , бугунги кунимиз эса гўзал хотираларга, эзгу ишларга бой бўлсин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ
Бугун тунда келармиш, Баҳор...
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё,
Бизга иқбол тилармиш Баҳор,
Бугун тунда келармиш Баҳор..
Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларни ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш Баҳор,
Бугун тунда келармиш Баҳор..
Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат этиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш Баҳор,
Бугун тунда келармиш Баҳор..
✍ Зулфия
🌸 Баҳорнинг илк кунида ҳаво ҳарорати 22 даражагача исийди!
"Ўзгидромет" февраль ойининг сўнгги кунлари ҳамда 1-март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Марказ маълумотларига кўра, 27-28 февраль кунлари Республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ орасида, кундузи эса 10-18 даража иссиқ орасида бўлиши куилмоқда. Ҳаво ўзгариб туради, бироқ ёғингарчилик кутилмайди.
Баҳор фаслининг илк куни – 1 март куни эса кечаси 2-5 даража илиқ ораси, кундузи эса 15-22 даража иссиқ орасида бўлади. 22 даража иссиқ ҳарорат Републиканинг жанубий вилоятларида кузатилади. Шунингдек, тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди ва ҳаво ҳарорати 5-10 даража оралиғида бўлади.
/channel/xorazm_talimi_yangiliklari
Ўзбекистонни АйТи хабга айлантиришга навбатдаги тарихий қадам ташланди. Бу эса ёшларимиз ўз юртида яшаб, интернет орқали қонуний юқори даромад топишлари учун янада яхши имкониятларни очади!
2017 йилда тегишли шароит яратилса АйТи соҳаси экспортини беш йилдан кейин 30 миллион долларга чиқарамиз деганимизда кўпгина мутассадилар қарши бўлишига қарамай, Давлатимиз Раҳбари томонидан ишонч билдирилиб, тарихий Фармон қабул қилинганидан кейин бу соҳа деярли йўқдан бор бўлди деса бўлади. Йиғилишда бу йил якунига экспортни 300 миллион долларга чиқариш бўйича жуда катта марра қўйилганда ҳам ўша вақтдагидек қаттиқ хаяжон бўлмади, чунки тегишли тизим яратилди. Ўтган йилнинг ўзида IT, BPO, KPO аутсорсинг билан шуғулланадиган экспортер резидентлар сони 3 баробар, чет эл капиталига эга бўлганлари эса 7 баробарга ортди.
Энди эса халқаро компаниялар янада кўпроқ ишонч билдириши учун IT Park Uzbekistan мажмуаси ҳудудида “Инглиз қонунчилиги” ва рақамли молиявий технологиялар ривожи учун қўшимча шароитлар яратиладиган бўлди.
Иқтидорли ёшларни танлаш бўйича қўшимча танловлар ташкил этилади. Ундан ташқари таълим муассасалари фақат пули борларни ўқишга келишини кутиб ўтирмасдан, айнан иқтидори ва ҳаракати бор, лекин молиявий имконияти чекланган ёшларни ўзлари танлаб, арзонроқ ёки керак бўлса бепул ҳам ўқитишлари мумкин бўлади. Чунки бундай битирувчиларни IT Park экспортер резидентларига ишга кирадиган даражада сифатли тайёрлаб берсалар, ҳар бир шундай битирувчи учун улар 25 миллион сўмгача, агар у ногиронлиги бўлган ёшлар орасидан бўлса, унда 35 миллион сўмгача давлат томонидан субсидия оладилар.
https://www.facebook.com/watch/?v=597230312249205
Xorazm viloyati Shovot tumani 2-son umumiy o‘rta ta'lim maktabining o‘zbek tili fani o‘qituvchisi Maxmudova Kamola Maxsudovna 8-9-10-sinf o‘quvchilari bilan birgalikda Xorazm elining asl farzandi, betakror shoir, tarjimon, publitsist Matnazar Abdulhakim tavalludining 75 yilligi munosabati bilan "Hayot bir yo‘l--so‘ngsiz, betimsol!" nomli adabiy kecha tashkil qildi.
Tadbirda O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Xorazm viloyati bosh mutaxassisi, shoir Boltaboy Bekmetov, Shovot tumani badiiy ijod maktabi rahbari Qadamboy Shodonov, shoira Kamola O‘rinova, Shovot tumani Til masalalari bo‘yicha hokim maslahatchisi Dildora Abdrimovalar qatnashdilar. O‘quvchilar Matnazar Abdulhakim hayoti va ijodi bilan tanishtirib, namunalar o‘qishdi.
"Darsdan so‘ng" she'rini sahnalashtirib, qo‘shiqlar ijro qilishdi. Tabdir barchaga manzur bo‘ldi.
IT хизматлар экспортини янада ошириш учун IT парк резидентларига хорижий буюртмаларни жалб қилишга қўшимча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.
Мисол учун, 80 фоиз буюртмалар АҚШ компанияларига тўғри келмоқда. Лекин, Европа, Канада, Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам жуда катта бозор борлиги қайд этилди.
Шу боис, паркда хорижий компаниялар учун “Рақамли молия технологиялари маркази” ташкил этилади.
Мутасаддиларга бугунги топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд бўйича ойма-ой вазифалар, аниқ режалар ва таъсирчан назорат тизимини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Айни пайтда йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланмоқда.
Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ёшларни ITга ўқитиш, уларга ишлаши учун шароит ва маҳсулоти учун бозор яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада 1 апрелдан “Электрон ҳукумат”, “Бизнес учун дастур”, таълим йўналишлари бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган республика танлови бошланади. Ҳокимларга бундай танловларни вилоят ва туманларда кўпроқ ўтказиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, ҳудудларда ёшлар яратган 50 та энг яхши дастур Рақамлаштириш жамғармалари ҳисобидан сотиб олинади.
1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади. Жумладан:
- ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;
- IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент барча бизнес жараёнларини ҳамда аҳоли учун энг зарур хизматларни тўлиқ рақамлаштириб, ўзаро интеграция қилиш вазифасини қўйди.
Ўтган йилда мактаблар, ФҲДЁ, ички ишлар идоралари ва боғчаларнинг маълумот базалари интеграция қилингани ҳисобига 350 миллиард сўм иқтисод қилинди.
Соғлиқни сақлаш, спорт, коллеж ва олийгоҳлар, маданият соҳаларининг маълумотлар базасини тўлиқ ишга тушириш ва бир-бирига интеграция қилиш орқали камида 1 триллион сўм маблағни иқтисод қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан буён рақамлаштириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи ITни ривожлантириш учун вазирлик ва ҳокимликларга қайтариб берилиши белгиланди.
Таъкидланганидек, Рақамлаштириш вазирлигининг асосий вазифаси лойиҳаларни бошида кўриб, маъқуллаш эмас, уларни ишга туширишга ёрдам бериш ва фойдаланишга қабул қилиш, дастурларнинг келгусида самарали ишлатилиши ва натижадорлигини назорат қилиб, вазирликлар ва ҳудудларнинг рейтингини юритиш бўлади.
Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнларини рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Мисол учун, Тошкент шаҳрида аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган портал ишга туширилди.
Бунда, аҳоли коммунал, йўл, ободонлаштириш ва энергетика каби муаммоларни телефонда расмга олиб, порталга жўнатади.
Мутасадди идоралар эса, ушбу муаммони ҳал қилганини “қуруқ гап” билан эмас, балки олдинги аҳвол ва камчилик бартараф этилган ҳолатни расмлари билан аҳолига юборади. Натижага қараб, аҳоли ҳокимият фаолиятига баҳо беради.
Тошкент шаҳрининг ижобий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти Рақамлаштириш вазирлигига ўтказилиши белгиланди. Департамент республиканинг барча ҳудудларини рақамлаштиришга масъул бўлади.
Facebook|Instagram|Twitter
O'zbekiston Respublikasining Prezidentining sovrini uchun xorijiy tillarni o'qitish bo'yicha "Xorijiy tillarni o'qitish bo'yicha eng yaxshi maktab" tanlovi shahar bosqichi taqdirlash marosimi bo'lib o'tdi.
Tadbirda Urganch shahar hokimi O.Xolboyev va Urganch shahar maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi mudiri M.Marimovlar tanlov g'oliblariga pul mukofotlarini tantanali topshirishdi.
Eslatib o'tamiz tanlovda
🥇-o'rinni 15-son maktab jamoasi
🥈-o'rinni 10-son maktab jamoasi
🥉-o'rinni 30-son maktab jamoalari egallashdi.
Urganch shahar MMTB axborot xizmati.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Hududiy_boshqarmalar
#Xorazm
XORAZM VILOYATI: VAZIRLIKNING HUDUDIY BOSHQARMALARIGA RAHBARLIK LAVOZIMLARIGA SUHBAT BO'LIB O'TDI
✅ Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi Xorazm viloyatidagi hududiy boshqarmasining rahbar lavozimlariga nomzodlar bilan suhbat jarayonlari bo‘lib o‘tdi.
Unda nomzodning ta'lim va boshqaruv sohasidagi bilimlari, zamonaviy pedagogik metodlardan xabardorligi hamda ta'lim sohasida qabul qilingan normativ hujjatlar to‘g‘risidagi bilimlari sinovdan o'tkazildi.
📍Suhbat jarayonlari Xiva shahridagi Prezident maktabida bo‘lib o‘tdi.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️🇺🇿 Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид қоида киритилмоқда.
Янги ўзгаришларга кўра, Қонунчилик палатаси Спикери, Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси, ҳоким, Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари, Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари, Марказий сайлов комиссиянинг раиси, Бош прокурор лавозимлари икки мартадан ортиқ сайланиши (тайинланиши) маън этилади.
👉 @burchakostida
#Davlat_dasturi
2023-yil “Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili” uchun Davlat dasturi tasdiqlandi.
Keng jamoatchilik muhokamalari natijasida ishlab chiqilgan dasturda bir qator muhim islohotlar ko‘zda tutilgan. Jumladan, boshlang‘ich sinf o‘quvchilarini bepul nonushta bilan ta'minlash, nogironlikni belgilashni soddalashtirish, tibbiy ma'lumotnomalarni qog‘oz shaklida talab qilish taqiqlash kabi vazifalar belgilangan.
Aholiga davlat xizmatlari ko‘rsatishda qanday qo‘shimcha qo‘layliklar yaratilishi haqida batafsil — #infografikada
Eslatib o‘tamiz, Davlat dasturi ijrosi to‘g‘risidagi ma'lumotlarni Jamoatchilik.uz portalida kuzatib borishingiz mumkin.
Siz ham 👉Yuksalish tarafdorlariga qo‘shiling!
@uzbyuksalish
✅✅✅ ✅✅✅ Aziz yoshlar! Siz uchun “Sumalak party“ tashkil qilinmoqda
😎 Yilning eng pozitiv, mega loyihasi 2-mart kuni Urganch shahridagi Amir Temur istirohat bog‘ida O‘zbekiston yoshlar ittifoqi tomonidan tashkil etiladi.
😎 Loyihaning maxsus mehmoni “Dj King Macarella”
✅ Barchangizni 2-mart kuni soat 17:00 da Yoshlar markazi binosi oldida kutamiz! Konsert dasturimiz mutlaqo BEPUL!
Bizning sahifalarimiz:
✅ Telegram ✅ Facebook ✅ Instagram ✅ YouTube
TA'ZIYA
Xorazm viloyati Urganch tumanidagi 14-son maktab direktori Ikrom Yo‘ldashevning 61 yoshida vafot etgani munosabati bilan Xorazm viloyati xalq ta'limi boshqarmasi nomidan chuqur ta’ziya izhor etamiz.
Oila a’zolariga, yaqinlariga sabr tilaymiz, farzandlariga hamdardlik bildiramiz.
Janoza namozi bugun soat 14:00 da Urganch tumani Yuqori Jirmiz mahallasidagi xonadonida o’qiladi.
Xorazm viloyati xalq ta'limi boshqarmasi Axborot xizmati
❗️Психолог ижтимой тармоқда узоқ ўтиришнинг хавфини айтди
Ижтимоий тармоқларни узоқ вақт кузатиш дофаминга қарамликни келтириб чиқаради, бу эса ташвиш, уйқу бузилиши ва ишчанликнинг пасайишига олиб келади, деди СамГМУ клиникаси психологи Любовь Благодарева
“Лентани кузатиб, инсон мияси қизиқарли, фойдали, ҳис-туйғуларни уйғотадиган нарсаларни қидиради. Бироқ, бу жуда қисқа муддатли завқ... Қисқа муддатли кичик дозада дофамин ажралиб чиқади, кейин у тезда йўқолади ва қарамлик ҳосил бўлади”, дейди мутахассис.
Унинг таъкидлашича, ётишдан 2-3 соат олдин телефонни ўчириш, шунингдек, соат 23:00 дан кечиктирмасдан ухлаш керак.
👉/channel/urganchmaktab
Endilikda eksternat tartibida imtihon topshirishda ariza berish uchun maktabga borishning hojati yo‘q
Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan soha faoliyatiga oid qator jarayonlarni raqamlashtirish orqali aholiga qulaylik yaratishda muhim ishlar amalga oshirilmoqda.
Natijada yurtdoshlarimiz maktablarga borish, turli ko‘rinishdagi hujjatlarni arxiv maskanlaridan qidirib topish kabi ortiqcha ovoragarchilikdan xalos bo‘lmoqda.
Bugungi kunga qadar turli sabablarga ko‘ra umumiy o‘rta ta’limni yakunlay olmagan, aniqroq aytganda, maktabni to‘liq bitirmagan fuqarolarning eksternat tartibida imtihonda ishtirok etish uchun ariza topshirishi uzoq va hujjatbozlik talab etadigan jarayon hisoblangan.
☝️O‘tgan o‘quv yilida 11 mingdan ortiq fuqaro eksternat tartibida ariza topshirish uchun kamida 3 marotaba maktabga borishga majbur bo‘lgan.
👨🏻💻Arizalar 2023-yilning 1-martidan 1-mayiga qadar (shu kuni ham) o‘z uyidan chiqmagan holda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali onlayn topshiriladi, natija 2 kunda fuqaroga ma’lum qilinadi. Eng muhimi, davlat xizmati bepul amalga oshiriladi.
Shuningdek:
📱 fuqaro faqat baholar tabeli va ma'lumotnomani elektron shaklda topshiradi (avval hujjatlar soni 5 ta bo‘lgan);
📲 arizalar 2 kunda ko‘rib chiqilib, natijasi fuqaroga onlayn yuboriladi.
Yakuniy davlat attestatsiyasidan muvaffaqiyatli o‘tgan fuqarolarga davlat namunasidagi shahodatnoma beriladi.
☝️Eslatib o‘tamiz: ushbu davlat xizmati joriy yilning 1-martidan ishga tushiriladi va 1-mayga qadar davom etadi.
Joriy o‘quv yilida eksternat tartibida yakuniy davlat attestatsiyasi o‘tkaziladigan maktablar ro‘yxati bilan ushbu havola orqali tanishishingiz mumkin.
🔰Ma’lumot uchun: hozirda maktab ta’limiga oid quyidagi davlat xizmatlari mavjud:
🔹 dublikat shahodatnoma olish;
🔹chet elda umumiy o‘rta ta’lim ta’lim olganlik to‘g‘risidagi hujjatni tan olish (nostrifikatsiya) uchun ariza berish;
🔹 chet el va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarning farzandlarini maktabga joylashtirish uchun ariza berish.
OSHIQ ERKIN VAFOT ETDI
Bugun oʻzbek sheʼriyatining buyuk vakillaridan biri, ijodi koʻplab Xalq artistlarining mashhurligiga hissa qoʻshgan Oshiq Erkin (Erkin Madrahimov) 85 yoshida bu dunyoni tark etdi.
Oshiq Erkin qoʻshiqnavis shoir, muhabbat va sadoqat, mehru vafo, sehrgar ishq kuychisidir. Uning mingdan ortiq sheʼr va gʻazallariga kuylar bastalangan. Qoʻshiqlarini mashxur sanʼatkorlar ijro qilishgan. Birgina Oʻzbekiston, Turkmaniston, Tatariston va Qoraqalpogʻiston xalq artisti, Davlat mukofoti sohibi Otajon Xudoyshukurov uning 50 ga yaqin, Oʻzbekiston xalq artisti Ogʻabek Sobirov esa 100 ga yaqin qoʻshiqlarini sanʼat shinavandalari eʼtiboriga havola qilishgan.
Uning koʻplab nasriy va nazmiy asarlari oʻzbek adabiyoti oltin javonidan oʻrin olgan.
Oshiq Erkinning joylari jannatda boʻlsin.
Janoza – 25-fevral kuni 16:00 da Urganch shahri, Al Xorazmiy koʻchasi, 251-uy. (Moʻljal: Sanjar toʻyxonasi)
Олис ва чекка ҳудуддаги ёшларни хорижий тилларга ўргатиш учун алоҳида телеканал ташкил қилинган. Рақамлаштириш вазирлигига ушбу телеканалда ITга ўқитиш бўйича ўқув курслари ва камида 30 фоиз қизиқарли контентларни жойлаштиришни таъминлаш топширилди.
Ҳар бир олийгоҳнинг битирувчилари ўз йўналишларидаги IT дастурларда ишлашни ўрганиши керак.
Мисол учун, қурилиш лойиҳалари учун чизмалар чизиш, сметалар тузиш, инфратузилмани яратиш ихтисослаштирилган дастурлар асосида 1-2 ойда якунига етказиш мумкин. Хорижда ёшлар бундай дастурларни олийгоҳда ўрганиб чиқиши кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан Олий таълим ва Рақамлаштириш вазирликларига:
- қурилиш, геология, машинасозлик, транспорт каби йўналишларда муҳандис-технологларни тайёрлаш учун замонавий дастурий маҳсулотларни ўрганиб, янги ўқув йилидан олийгоҳларда жорий қилиш;
- IT парк ва унинг филиалларини бундай олийгоҳларга боғлаб, ўқитувчи ва талабаларни янги дастурларда ишлашга ўргатиш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Умуман, Рақамлаштириш вазирлигига тегишли вазирлик ва ҳокимликлар билан биргаликда:
- аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича 26 та ахборот тизимини Ягона давлат хизматлари портали билан бирлаштириш;
- ушбу портал орқали кўрсатилаётган хизматларни ҳозирги 370 тадан 570 тага етказиш;
- янги автотранспортларни онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизимини жорий қилиш;
- яна 8 турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн шаклга ўтказиш;
- жами 11 мингга яқин сув хўжалиги объектларида сув ҳисобини юритишнинг рақамли тизимини жорий этиш;
- 2 мингдан зиёд мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлашган мониторинг тизимига ўтказиш;
- барча тиббиёт муассасаларини локал тармоқ билан қамраб олиш, уларни компьютерлар билан тўлиқ жиҳозлаш;
- тиббиётни рақамлаштириш бўйича 50 миллион долларлик лойиҳани бошлаш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳудудларни рақамлаштириш учун молиявий манбаларни кенгайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.
Бунинг учун “Рақамли ташқи реклама” порталини ишга тушириш, келгусида ташқи рекламадан тушган маблағларнинг 20 фоизини ҳар бир вилоятнинг ўзида рақамлаштиришни ривожлантириш учун қолдириш белгиланди.
Бош вазирга хорижий тажрибани пухта ўрганиб, намунавий лойиҳа асосида Тошкент шаҳрида 2 та, вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда 1 тадан кўчада замонавий ташқи реклама объектларини жойлаштиришга топшириқ берилди.
Умуман 1 июнга қадар “Рақамли ташқи реклама” тизимини ишга тушириб, ундан фақат Ягона интерактив портал орқали фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|Twitter
IT соҳада дастурий маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳам, экспортда ҳам ҳудудлар кесимида номутаносиблик кузатилаётгани, асосий қисм Тошкент шаҳрига тўғри келаётгани кўрсатиб ўтилди.
Салоҳияти юқори бўлган Навоийда атиги 20 минг доллар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бор-йўғи 170 минг долларлик экспорт бўлган. Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда ҳам иқтидорли ёшлар кўплиги, лекин уларга шароит йўқлиги учун IT хизматлари ривожланмаётгани таъкидланди.
Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятида ҳалигача IT парклар ташкил этилмагани танқид қилиниб, бу борадаги ишларни жадаллаштиришга топшириқ берилди.
Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун Президентимиз янги имкониятларни кўрсатди.
Энг аввало, рақамлаштириш бўйича Тошкентда синовдан ўтган лойиҳалар барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.
Facebook|Instagram|Twitter