xorazm_talimi_yangiliklari | Неотсортированное

Telegram-канал xorazm_talimi_yangiliklari - Xorazm ta'limi yangiliklari |

745

Хоразм вилояти бўйлаб таълим соҳаси янгиликлари каналига барча вохамиз ахолисини таклиф этамиз. Каналда таълим муассасаларида ва ташкилотларда ўтказилаётган янгиликларни ёритиб боришингиз мумкин. Реклама бериш пуллик. Канал админи: @Mr_artikovv

Подписаться на канал

Xorazm ta'limi yangiliklari |

14 январь.
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланади.


НОМУС ЎЛДИРАДИ

Қоқилса йиғламас чекмайди қайғу,
Аллоҳ ўзи ўнглар йигит ишини,
Ажал сўқмоғидан омон чиқар у,
Номус  ўлдиради йигит кишини.

Бошини эголмас зўр ташвишларинг,
Кўнглини тилолмас аёз қишларинг,
Кўксига ўтмайди ҳанжар нишларинг,
Номус  ўлдиради  йигит  кишини.

Имони ҳам номус ори, ҳам номус,
Виждони ҳам номус, бори ҳам номус,
Синглиси ҳам номус, ёри ҳам номус
Номус  ўлдиради  йигит  кишини.

Кимлардир йўлида қазийдилар чоҳ,
Кимлардир ортидан чалади оёқ,
Дунё ғамларини кўтарар бироқ,
Номус ўлдиради йигит кишини.

Тумор бўлгин унга бўлгин кўзмунчоқ,
Юлдуз бўл осмонда бўл кўкларда моҳ,
Унинг ҳисларини қилма ўйинчоқ,
Номус ўлдиради йигит кишини.

Қисамидан қўрқмайди, кулфатдан қўрқмас,
Зимистондан қўрқмас, зулматдан қўрқмас,
Билгин эй нотовон сен отган ўқмас,
Номус ўлдиради йигит кишини.

Ғурбат йўлолмайди йигит мардига,
Кўксини тутади хаёт зарбига,
Чидайди дунёнинг ҳамма дардига,
Номус ўлдиради йигит кишини.
                
✍Хуршид Карим

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

TA'ZIYA

Xorazm viloyati Urganch tumanidagi 45-son ixtisoslashtirilgan maktab-internati direktori Egambergan Qazaqovning 72 yoshida bevaqt vafot etgani munosabati bilan Xorazm viloyati xalq ta'limi boshqarmasi nomidan chuqur ta’ziya izhor etamiz.

Oila a’zolariga, yaqinlariga sabr tilaymiz, farzandlariga hamdardlik bildiramiz.

Janoza namozi bugun soat 16:00 da Urganch tumani G’oybu qishlog’idagi xonadonida o’qiladi.

Xorazm viloyati xalq ta'limi boshqarmasi Axborot xizmati

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Тўлов-контрактни тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

❗️Дам олиш тамом ҳамма ишга

👨🏻‍💻Эртага ҳамма давлат ҳодимларига иш куни, унутманг!

Эртага, 4-январь Ўзбекистон бўйлаб 2023-йилнинг биринчи иш куни.

Ҳамкасблар ва дўстларингизга эслатинг!

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

⚡️​​Ўқитувчилар ҳақида ҳақиқатлар ва уларга насиҳатлар

-Дунёда битта касб бор: ўқитувчилик. Қолган касблар унинг ҳосиласидир.

-Миллатнинг эртаси мактаблардан бошланади.

-Ўқитувчи бир умр бола бўлиб қолади.

-Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида она, ота, бобо, буви, ака, опа, дўст бўла олади.

-Ўқитувчида отанинг қаттиққўллиги, онанинг меҳри бўлиши керак.

-Ҳеч кимнинг 30 нафар фарзанди йўқ. Ўқитувчида эса бор.

-Ҳамма ўз боласини севади. Ўзганинг боласини севиш, унга таълим-тарбия бериш эса ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.
Бунинг учун инсонда катта юрак керак бўлиши керак.

-Болаларни сева олмаган кишидан ўқитувчи чиқмайди.

-Ўқитувчилик-бу ҳали устозлик дегани эмас.

-Ўқитувчилик-бу касб.
Устозлик эса бахтдир.

-Ҳаётингиз давомида ҳеч бўлмаса битта шогирдингиз сизни устоз сифатида тан олмаса, умрингиз шамолларга соврилибди.

-Ўқувчиларим мени устоз сифатида эмас, аввало, инсон сифатида яхши кўришларини истайман.

-«Дарсимда пашша учса билинади»-дейдиган ўқитувчилар рост гапиради. Уларни фақат пашша қизиқтиради.

-Амир Тимур дунёни тиғ билан, Навоий қалам билан олган бўлса, устозлар дунёни бўр билан олади.

-Бу ҳаётда оддий синф раҳбар бўлмайди. Синф раҳбар бўлдингми, чида. Муштни муштга тугиб чида, тишни тишга қўйиб чида. Синф раҳбарликни чидаганга чиқарган.

-Бугун синф раҳбарлик олиб, унинг масъулиятига чидолмай, эртага ташлаб юборадиган ўқитувчининг ўзини «ташлаб» юбориш керак.

-Устоз яқинми, ота?
-Ота. Агар у устоз бўлса.

-Ҳақиқий ўқитувчининг қаҳрида ҳам болага нисбатан меҳр уфуриб туриши керак.

-Энг ёмон ўқувчимни бошқа синфдаги 10 нафар энг яхши ўқувчига алишмайман.

-Ўқувчингиз ҳаётий масалада сиздан маслаҳат, ёрдам сўраяпдими, демак, устоз даражасига етибсиз, муборак бўлсин.

-Ҳеч қачон ўқувчиларингизга одам бўлмайсан, деманг. Унингку танлаш имконияти бор. Сизда эса ҳатто шу ҳам йўқ.

-Бугунги жиноят кечаги тарбиянинг маҳсулидир.

-Биз устозлар ўқувчиларимизга мактабда эмас, ҳаётда аълочи бўлишлари учун кўмак беришимиз керак.

-Устознинг ҳаттоки қадам ташлаши ҳам тарбия бўлиши керак.

-Шогирдларига фақат таълим берган ўқитувчи мутахассис тайёрлайди. Шогирдларига таълим-тарбия берган ўқитувчи инсонни етиштиради.

-Ўқувчингиз сизни ота-онасининг ноўрин айбидан ҳимоя қилаяпдими, демак сиз унинг қалбидан жой олибсиз.

-Устозлар фарзандларининг ютуқларидан кўра, шогирдларининг ютуқларига кўпроқ қувонади.

-Юксакларга чиқмоқчи бўлсангиз, пастга тушиб ўқувчилар билан бирга бўлинг. Кун келиб уларнинг ўзи сизни юксакларга олиб чиқади.
Эркин Ярашев

Изоҳ: Ушбу фикрлар эгаси Эркин Истамович.

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Ассалом, Янги йил!

Барчамиз орзиқиб кутган янги 2023 йил кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолди. Айни дамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган вилоятнинг бош арчаси атрофида юртдошларимиз билан суҳбатлашиб, Янги йил билан табрикламоқда.

Халқимизнинг байрам кайфияти жуда юқори! Элдошларимиз юртимизда тинчлик осойишталик барқарор бўлиши, Янги йил ҳар бир хонадонга қут-барака, бахт ва омад олиб келишини ният қилиб, байрам тилакларини билдиришмоқда!

Янги йилингиз қутлуғ бўлсин, азиз юртдошлар!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

#Тайинловлар

⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари — вазирликка кўрсатилган 13 нафар номзодлар маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан улар ушбу лавозимларига тасдиқланди.

Шунингдек, Президентнинг тегишли фармони билан Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Етти нафар амалдаги вазирлар ўз лавозимида қолди.

Вазирларнинг тўлиқ рўйхати навбатдаги #инфографикамиздан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Қуйи палата депутатлари маъқуллаганидан сўнг, Бош вазир тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;

- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:

- Норов Владимир Имамович в связи с переходом на другую работу освобожден от должности министра иностранных дел Республики Узбекистан;

- Саидов Бахтиёр Одилович назначен на должность исполняющего обязанности министра иностранных дел Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности министра народного образования Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

❗️Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар учун имтиёзли ипотека кредитлари фоизини яна туширишни таклиф қилди.

«Ўқитувчиларнинг шароитини янада яхшилаш учун яна нима керак бўлса, қилишга тайёрман. Керак бўлса, уларга бериладиган ипотека кредитлари [фоизини] туширишга ҳам тайёрман. Ўқитувчиларимиздан бу борада таклифларни эшитишга тайёрман», деди президент Конгресс-ҳоллда бўлиб ўтаётган бошланғич синфлар учун жорий этилаётган янги авлод дарсликларининг тақдимотидаги нутқида.

👉 @Kunxabariofficial

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

❗️Маошларингизни оширдик, келажакда яна кўпайтирамиз — Шавкат Мирзиёев педагоглар билан мулоқот қилмоқда

“Биз йигирма йилдан ортиқ таълим, мактаб, дарслик билан шуғулланмадик. Хўш, бундан ким ютди?” — савол қўйди президент.

👉 @Kunxabariofficial

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

#ибрат

Математика қоидаси

Бирлашиб юксалиш — юксалиб бирлашишдан аълодир!

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

2023 йил 1 январдан бошлаб барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
3. Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
8. Табиат ресурслари вазирлиги;
9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
11. Сув хўжалиги вазирлиги;
12. Рақамли технологиялар вазирлиги;
13. Адлия вазирлиги;
14. Транспорт вазирлиги;
15. Маданият ва туризм вазирлиги;
16. Мудофаа вазирлиги;
17. Энергетика вазирлиги;
18. Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
19. Ташқи ишлар вазирлиги;
20. Ички ишлар вазирлиги;
21. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

❗️Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолади.

❗️2023 йил 1 январдан бошлаб барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади.

@XORAZMLIKLAR kanali👇🏻
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFX4R5ZzkvGRQ2m7yw

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Сегодня, во 2 классе "Ж" студент- практикант 3 курса Латифбаева Ширин Равшанбековна провела интересный урок по русскому языку. На уроке были интересные факты о Новом годе, загадки, игры. Ребятам было интересно, все активно участвовали на уроке, за что были вознаграждены.

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 31-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Урганч шаҳрида 2023 йил 6 январь ҳолатига бўш иш ўринлари рўйҳати.

Барчага тарқатинг🔥

Хоразмбугун хабарлари👈

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

​​“Kundalik” платформасидан фойдаланишнинг энг юқори кўрсаткичлари Наманган, Хоразм, Жиззах, Сирдарё, Бухоро вилоятларида қайд этилди

“Kundalik” платформаси Ўзбекистон ҳудудларида фаол жорий этилмоқда. 2022 йил давомида ривожланиш динамикасига кўра, электрон журнал ва кундаликлардан фойдаланишнинг энг юқори кўрсаткичлари: Наманган, Хоразм, Жиззах, Сирдарё, Бухоро вилоятларида қайд этилган.

Шунингдек, ота-оналар ва ўқувчилар учун ўтган йили тақдим этилган Kundalik.Family иловаси 1 миллиондан ортиқ марта юклаб олинган.

Kundalik.Family иловасида баҳолар ва уй вазифалари ҳақидаги билдиришномаларни кўриш 52 фоизгача ошган.

👉Xalq ta'limi Info

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

⚡️📚 Бошланғич синф дарсликлари вазни 300 граммдан оширилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди

Бошланғич синф дарсликлари вазни 300 граммдан оширилмайди. Бу ҳақда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган (726-сон, 28.12.2022 й.) регламентда назарда тутилган.

❗️Регламентга кўра эндиликда нашр вазни дарсликлар учун:

🔹1-4-синфлар учун 300 граммдан;
🔹5-6-синфлар учун 400 граммдан;
🔹7-9-синфлар учун 500 граммдан;
🔹10-11-синфлар учун эса 600 граммдан ошмаслиги керак.

👉 http://t.me/UZBEKISTANUZ

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

#Премьера
⚡️"Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови 2022 йилги мавсум ФИНАЛ беллашуви.

Кўринг мазза қилиб кулинг!

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

🎄 Янги йил бу...

Бугун, 31-декабрь йилнинг сўнгги куни — Янги йил байрамини кутиб олиш куни. Бугун энг кўп жаранглайдиган самимий дил изҳорларига йўғрилган севимли тароналаримиздан бирини биргаликда тинглаймиз (яқинларга улашинг)

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

#XalqTalimi #Raqamlashtirish #2022yil #Natijalar

Ushbu natijalarga erishishga yordam berib qo'llab-quvvatlagan barcha hamkor tashkilotlar va tizimdagi har bir hodimlarimizga o'z minnatdorchiligimni bildiraman!

Erishilgan yutuqlar davlatimiz rahbarining raqamlashtishga hamda ta'lim tizimiga bo'lgan e'tiborlari va qo'llab quvvatlaganlari natijasidir 🇺🇿🇺🇿🇺🇿.

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Интервью 24 | Баҳодир Тиллаев - Хоразм вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари
#30dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Kirib kelayotgan bayram bilan!

Yangi 2023-yilda obunachilaringiz soni keskin ortib borishini, qamrovlar koʻpayishini, sifatli faol auditoriyaga ega boʻlishingizni va, albatta, baxt va salomatlik tilab qolamiz.

Bizdan anʼanaviy sovgʻa — kanalingiz uchun bu yil qanday oʻtgani haqidagi maktub.

2023-yilda koʻrishguncha,
@TGStat jamoasi

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

❗️Шавкат Мирзиёев: “Фарзандларимизни алдаб бўлмайди”

“Муаллимнинг ўрнини конституцияда мустаҳкамлаш менинг энг катта ниятим. Токи ўзгарувчан қонунлар билан бу масала ўзгармасин” – деди президент таълим соҳаси вакиллари билан учрашувда.

👉 @Kunxabariofficial

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

#Бугун_сенинг_кунинг
💥 Бугун, 29 декабрь, Бутунжаҳон чуқур ухлаш куни

Бугун хамма ишни четга суриб, куннинг исталган вақтида яхши ухлашингиз мумкин бўлган кун. Яқинларингизга улашинг.

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилдаги фаолиятида энг муҳим ва ёрқин воқеалар.

Ўтиб бораётган 2022 йилда Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий ва маҳаллий ташрифларни амалга ошириб, муҳим тадбирларда иштирок этди.

👉 @PATRUL_UZ

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

❗️Вазирлар Маҳкамаси штати 55%га қисқартирилмоқда.

Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.

Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади.

Тугатилмоқда:
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.

Унинг ўрнига Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.

@XORAZMLIKLAR kanali👇🏻
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFX4R5ZzkvGRQ2m7yw

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

Фрагмент урока на тему "Создание новогодних открыток" учеников 2 класса Ж школы # 3 города Ургенч Учитель Уразбаева Мехрибон Рустамовна

Читать полностью…

Xorazm ta'limi yangiliklari |

👍 Xalq ta'limi vazirligining "milliy_talim_resurslar/featured">Milliy taʼlim resurslari” kanalida eng ko'p ko'rilgan videodarslar 🔝10 ro'yhati (2-qism) bilan tanishing:

🔝6. Ko'rishlar soni 25 ming - Qiziqarli Matematika (1-4 sinflar uchun)

🔝7. Ko'rishlar soni 22 ming - Videomontaj

🔝8. Ko'rishlar soni 15 ming - Android dasturlash

🔝9. Ko'rishlar soni 15 ming - AutoCAD, 3D Max design

🔝10. Ko'rishlar soni 12 ming - Frontend, Javascript, web development

You Tube dagi “Milliy ta’lim resurslari” rasmiy kanali hamda maktab.uz platformasiga yuklangan 800dan ortiq videodarslarni ko'rishlar soni 1 milliondan oshdi.

Siz ham zamonaviy bilimlarni egallayotgan yoshlar qatoriga qo'shiling!

Читать полностью…
Подписаться на канал