1-октябрдан синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?
Батафсил👉https://muallimlar.uz/?uz=1666
👉 ✅«Ўқитувчи» канали
👉 👍Ойлик маошни ҳисобловчи бот
❗️Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди
“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-98-сон, 02.07.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, Мактабгача таълим агентлиги (Агентлик) фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
🏢 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилди, жумладан:
🔹илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
🔹мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;
🔹мактабгача таълимнинг ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуаларини такомиллаштириш, уларнинг умумий ўрта таълим дастурлари билан узвийлигини таъминлаш;
🔹давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш.
Ўқитувчилар учун махсус каналга қўшилинг ва энг сўнги янгиликлардан хабардор бўлинг
👇👇
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
«Давлатимиз эртанги тақдири сизларнинг қўлингизда» - президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади
Шавкат Мирзиёев ёшларга янги ҳаёт остонасида туришганини, бу йўлда тинимсиз изланиб, янги марралар сари талпиниш, дадиллик ва қатъий ишонч ҳисси доимо ҳамроҳ бўлиши лозимлигини таъкидлади.
👉 https://kun.uz/kr/02673405
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг топшириғи билан:
Умумтаълим муассасаларида “Табиий фан“, «Тарбия» ва «Информатика ва ахборот технологиялари» фанларини бошланғич синфларда «Бошланғич таълим» ўқитувчилари, “Табиий фан“ни 5-6-синфларда эса «География», «Биология» ва «Физика» ўқитувчилари, 5-11-синфларда «Тарбия» фанини, Тарих, Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ мутахассислигига эга фан ўқитувчилари дарс ўтишларига:
“Табиий фан“ ва «Тарбия» фанидан дарс бераётган бошланғич таълим, шунингдек, физика, география, биология, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан амалдаги малака тоифаларига мос равишда ҳақ тўланишига розилик берилди.
👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Тошкентдаги мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларига игна ва “саморез” санчиб жазолагани аниқланди
Сергели туманининг 277-мактаб педагоги 1-синф ўқувчиларининг қўлига игна ва “саморез” санчиб, уларни жазолагани аниқланди. Ўқитувчи шундай усулда болаларни “тарбиялашга” уринганини билдирган. Ҳолат ортидан педагог ишдан кетган, Болалар омбудсмани вазиятни назоратга олган.
👉 https://kun.uz/kr/80842895
Kun.uz расмий канали
Мактабларда давомат пасайиши нима билан боғлиқ? – МҲТИ таҳлилларини эълон қилди
Таҳлиллар Ўзбекистонда болаларнинг мактабга боришига уларнинг бетоб бўлиб қолиши, ота-онасига ёрдам бериши, репетиторга бориши каби ҳолатлар тўсқинлик қилганини кўрсатди. Вазиятни ўнглашда педагоглар малакасини ошириш, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ота-оналарнинг фарзанд таълимидаги иштирокини ошириш кераклиги муҳим тавсиялардан бири сифатида кўрсатилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/18092749
Kun.uz расмий канали
Рамазон ҳайити 10 апрел куни нишонланади
«Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» президент қарори имзоланди.
👉 https://kun.uz/kr/85982087
Kun.uz расмий канали
#МАТЕМАТИКА
#АТТЕСТАЦИЯ
#Онлайн_репетиция
Математика фанидан аттестация тестлари!
Аттестацияга тайёрланиш учун тестлар.
Тест ишлаш учун сайтимиздан рўйхатдан ўтинг👉https://muallimlar.uz/?ru=1687
Сайтда рўйхатдан ўтиш бўйича
👉қўлланма
👉 ✅«Ўқитувчи» канали
👉 👍Ойлик маошни ҳисобловчи бот
⚡️"Йиллар давомида ўқитувчилар кўча супуришга, пахта теришга мажбурлангани учун бугун таълимда муаммолар юзага келяпти..."
- Исроил Тиллабоев
📱 @talim_obrazovaniye
👉 Ойлик маошни ҳисоблаш
❓Рамазон Ҳайитида неча кун дам олинади?
ℹ️ Бу ҳақда маълумот беришдан олдин алоҳида таъкидлаш керакки, Рамазон Ҳайитининг биринчи куни ҳозирча аниқ эмас. Шариат қоидалари бўйича, Ҳайит куни янги ой кўринишига қараб белгиланади. Шу сабабли ушбу постда айтилган маълумотларни "Ҳайит куни аниқ бўлди" деб талқин қилинмаслигини сўрайман.
Ҳозирги режага кўра, Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Булар:
🔴 10 апрел, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;
🔴 11 апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
🔴 12 апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
🟢 13 апрел, шанба — барча учун ИШ КУНИ;
🔴 14 апрел, якшанба — барча учун дам олиш куни.
📖 Шарҳ:
Рамазон ойининг 30-куни 9 апрел, сешанба кунига тўғри келмоқда. Демак, агар янги ой кўриниши ўзгармаса, унда Рамазон Ҳайити 10 апрел, чоршанба кунига тўғри келиши мумкин.
Президент фармонига кўра, 11 апрел, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 12 апрел, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни бўлади.
Демак, 13 апрел, шанба куни барча ходимларга, 6 кунликларга ҳам, 5 кунликларга ҳам ИШ КУНИ бўлади.
Агар мабодо янги ой кўриниши ҳозирги тақвимдан фарқ қилиб қолса, унда дам олиш кунларига ҳам ўзгариш киритилиши мумкин.
📃 Изоҳ: қўшимча дам олиш кунлари 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармони асосида белгиланган.
©хушнудбек
👉 ✅«Ўқитувчи» канали
👉 👍Ойлик маошни ҳисобловчи бот
Дарс режаларини электрон журналга киритиш бўйича йўриқнома
➡️ https://idum.uz/ru/archives/14500
————————————
Инструкция по импортированию календарно-тематических планов в электронный журнал
➡️ https://idum.uz/ru/archives/14500
📱 @talim_obrazovaniye
👉 Ойлик маошни ҳисоблаш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
Дунёдаги вазият тобора мураккаб ва таҳликали тус олаётган ҳозирги кунда Наврўз Ер юзида турли халқлар ва миллатлар ўртасида тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдек эзгу мақсадга хизмат қилаётгани таъкидланди.
👉 https://kun.uz/kr/95213198
Kun.uz расмий канали
Мактабларда давомат 97,7 фоизга етди — Миллий гвардия
Таълим-тарбия борасидаги мажбуриятларни бажармаган 124 минг ота-она расмий огоҳлантирилган, 4 мингга яқини маъмурий жавобгарликка тортилган.
👉 https://kun.uz/kr/97408603
Kun.uz расмий канали
Мактабларда «Ҳалоллик» тўгараклари йўлга қўйилади
Мактабларда «Ўқувчи ёшлар ҳалоллик тарафдори» 10 кунлиги ва «Ҳалоллик» тўгараклари йўлга қўйилади.
👉 https://kun.uz/kr/05057881
Kun.uz расмий канали
Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади — президент фармони
1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар 15 фоизга оширилади. 1 октябрдан эътиборан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши 10 фоизга, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маоши эса 15 фоизга кўтарилади.
👉 https://kun.uz/kr/20831563
Kun.uz расмий канали
Азиз ва муҳтарам юртдошлар!
Барчангизни кириб келган улуғ байрам “Ийд ал-Адҳа” – Қурбон ҳайити билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Фидокорлик рамзи бўлган қадимий ва илоҳий бу байрамни барчамизга муборак қилсин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Уйингизда файзу-барака аримасин!
➖➖➖
Дорогие соотечественники!
Поздравляем вас со светлым праздником Курбан хайит. В этот славный праздник наполненный добротой желаем чтобы сбылись все ваши заветные желания. Пусть всегда наше небо будет чистым, мирным, а семье сопутсвует благополучие и счастье!
📱 @talim_obrazovaniye
O‘qituvchilarga ustama olish uchun beriladigan milliy sertifikat yuzasidan
Shu kunlarda ko‘plab o‘qituvchilar tomonidan murojaatlar kelib tushmoqda. Unga ko‘ra, ustama olish uchun milliy sertifikat testidan o‘tib, tegishli ball to‘plagan o‘qituvchilar ayrim tushunmovchilikka duch kelishmoqda.
Ya’ni avvallari milliy sertifikat uchun test natijalari 100 ballik reytingda chiqarilardi, endilikda BMB testlar natijalarini hisoblashda Rash modeliga o‘tdi (batafsil).
Ammo o‘qituvchilarga ustama berishga oid hujjatlarda eski shkala qolib ketgani, hali hujjat yangilanmagani uchun tushunmovchilik yuzaga keldi.
Mazkur masalada Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi mas’ullari bilan bog‘landim va masalaga oydinlik kiritishga harakat qildim.
Vazirlik ushbu muammodan xabardor hamda yechim sifatida amaldagi qonun hujjatlariga o‘zgarish kiritish haqidagi loyiha ishlab chiqilgan. Hozirda hujjat loyihasi tegishli tashkilotlar bilan kelishilib, eskpertiza uchun Adliya vazirligiga kiritilgan.
Yangi loyihaga ko‘ra, avvalgi hisoblash tizimida olingan milliy sertifikatlar uchun 80 balldan yuqori ball olganlarga ustama belgilanadi. Yangi Rash modelida esa A va A+ darajadagi sertifikat uchun ustama berish rejalashtirilmoqda.
Boshlang‘ich ta’lim (matematika va ona tili va adabiyot) yo‘nalishi uchun esa avvalgi hisoblash tizimida 60 ball olganlarga, yangi Rash modelida esa C+ yoki undan yuqori darajadagi sertifikat uchun ustama berish rejalashtirilgan.
Albatta, bu hali loyiha xolos. Hozircha tasdiqlangani yo‘q.
❗️Taklif: o‘qituvchilarga ustama berish uchun talab etiladigan darajani avvalgidan ko‘tarib qo‘yilishi (har holda bir qarashda shunday tuyilmoqda), o‘qituvchilar orasida noroziliklarni keltirib chiqaryapti. Bu bo‘yicha ijtimoiy tarmoqlarda e’tirozlar yozilmoqda. Mas’ullar B+ daraja uchun ham ustama berish variantini ko‘rib chiqishi maqsadga muvofiq.
“Savollar oson, bu test aslida abituriyentlar uchun” degan vajlar o‘tmaydi. Bunda o‘qituvchilarning aybi yo‘q. O‘qituvchiga mos imtihon tashkil qila olmayotganlarning muammosi bu aslida.
👉 @xushnudbek 👈
Мактаб ўқувчиларининг хорижга вақтинча чиқиш тартиби ўзгариши мумкин
Муҳокамага қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, ўқувчи хорижий давлатга чиқишидан олдин мактаб директорининг розилиги олиниши талаб этиладиган бўлади.
👉 https://kun.uz/kr/81894407
Kun.uz расмий канали
#Live
🔴 O‘qituvchilar uchun malaka toifa sinovlari faollik bilan o‘tkazilmoqda
➖ Eslatib o‘tamiz, joriy yil 15-16-aprel kunlari informatika, qolgan fanlardan esa reja grafigiga asosan o‘tkazilishi belgilangan.
___
❗️Fotolavhalarda Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Buxoro, Sirdaryo, Andijon, Qashqadaryo, Xorazm, Namangan, Toshkent viloyatlari va poytaxtimizdagi jarayonlar aks etgan.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
❤ Telegram 🌐 Facebook
🌐 Youtube 🌐 Instagram
🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Президент Рамазон ойида қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айлашини тилади. Давлат раҳбари ўз табригида “ҳозир дунёда юзага келган ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда диёримиздаги тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизни янги босқичга кўтариш зарурлигини” таъкидлади.
👉 https://kun.uz/kr/23757945
Kun.uz расмий канали
📣 Malaka toifa sinovlari o‘tkaziladigan sanalar belgilandi
✅ Avval xabar qilinganidek, maktabgacha, umumta’lim va maktabdan tashqari ta’lim muassasalari pedagoglari 2024-yil 15-apreldan boshlab attestatsiyadan o‘tkaziladi.
❗️ Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan mazkur malaka toifa sinovlari o‘tkazilish vaqti belgilandi. Unga ko‘ra:
➖Informatika va axborot texnologiyalari fanidan — 15-16 aprel kunlari (2 kun);
➖Boshlang‘ich ta’lim fanidan — 17-22 aprel kunlari (5 kun);
➖O‘zbek tili (Davlat tili), Ona tili va adabiyot fanlaridan — 23-25-aprel kunlari (3 kun);
➖Matematika fanidan — 26-29-aprel kunlari (3 kun);
➖Fizika, Kimyo fanlaridan — 30-aprel — 1-may kunlari (2 kun);
➖Biologiya, Geografiya, Iqtisodiy bilim asoslari fanlaridan — 2-3 may kunlari (2 kun);
➖Musiqa madaniyati, Tasviriy san’at va chizmachilik, Texnologiya (servis xizmati yo’nalishi-qiz bolalar uchun), Texnologiya (texnologiya va dizayn yo’nalishi - o’g’il bolalar uchun) fanlaridan — 4-6 may kunlari (2 kun);
➖Rus tili (milliy maktablarda), Rus tili va adabiyoti (rus), Qoraqalpoq tili (Davlat tili) fanlaridan — 7-8 may kunlari (2 kun);
➖Fransuz tili, Hind tili, Ingliz tili, Koreys tili, Nemis tili, Qirg‘iz tili va adabiyoti, Qozoq tili va adabiyoti, Tojik tili va adabiyoti, Turkman tili va adabiyoti, Xitoy tili, Yapon tili fanlaridan — 10-13 may kunlari (3 kun);
➖Davlat va huquq asoslari, Tarbiya, Tarix fanlaridan — 14-15-may kunlari (2 kun);
➖Chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorgarlik, Jismoniy tarbiya fanlaridan — 16-17-may kunlari (2 kun);
➖Maktabgacha ta’lim muassasalari tarbiyachisi, Maktabgacha ta’lim tashkiloti psixologi, Tarbiyachi-metodist, O‘qituvchi-defektolog, O‘qituvchi-logoped, Musiqa xodimi (Musiqa rahbari), Psixologlarga — 18 may kunlari (1 kun);
➖Qoraqalpoq tili va adabiyoti fanidan — 20-21 may kunlari (2 kun) malaka toifa sinovlari o‘tkaziladi.
👉 Ma’lumot uchun: malaka toifa sinovlari o‘tkaziladigan joy manzillari quyida keltirib o‘tilgan.
Аттестация тест синовлари вақтида педагоглар кўчада навбат кутишмайдими?
#устама
#надбавка
Айрим ўқитувчиларга 350% устама тўлаш тартиби жорий этилади
Айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади.
Батафсил:
➡️ https://idum.uz/ru/archives/21230
——————
Для некоторых учителей вводится надбавка в размере 350% их базовой ставке
В некоторых школах вводится практика преподавания предметов на иностранном языке.
Подробно:
➡️ https://idum.uz/ru/archives/21230
📱 @talim_obrazovaniye
👉 Ойлик маошни ҳисоблаш
Bilimli yoshlar endi bir oyda 1 mln so‘m qo‘lga kiritishlari mumkin!
Yoshlar ishlari agentligi va “Mening yurtim” telekanali hamkorligidagi “Mavzu” onlayn olimpiadasini taqdim etadi. Endilikda fanlar kesimida – matematika, fizika, kimyo, biologiya, tarix, ona tili va adabiyot fanlaridan @mavzubot Telegram botida onlayn olimpiadada ishtirok etish mumkin.
Olimpiadaning birinchi mavsumi 2-apreldan 30-aprelga qadar o‘tkaziladi. Bunda ishtirok etishni istagan barcha @mavzubot orqali ro‘yxatdan o‘tadilar va o‘zlariga mos fanni tanlaydilar. Bitta ishtirokchi bir mavsumda faqatgina bitta fanni tanlashi va shunda ishtirok etib, g‘olib bo‘lishi mumkin.
Har bir mavsum 4 ta turdan iborat bo‘lib, har dushanba kuni soat 00:00 da yangi tur savollari @mavzubot Telegram botida avtomatik e’lon qilinadi va bu shu haftaning yakshanba kuni soat 23:59 gacha faol bo‘ladi. Ya’ni hafta davomida ishtirokchilar o‘zlariga qulay paytda test ishlash imkoni bor.
Har bir ishtirokchi bitta fanni tanlagach bir oy davomida (4 ta turda) aynan shu fandan taqdim etilgan testlarni ishlaydilar va ball yig‘ib boradilar, oy oxirida natijasi eng yuqori bo‘lgan ishtirokchilar, ya’ni har bir fandan 5 tagacha g‘oliblar aniqlanadi va ularning har biriga 1 mln so‘mdan mukofot beriladi.
Barcha yoshlarga omad tilaymiz. Olimpiadaning 1-turida hoziroq @mavzubot orqali ro‘yxatdan o‘tib, ishtirok etishni boshlang!
@muallimlar
Педагог ходим қандай ҳолларда малака оширишга жалб этилмайди?
Батафсил:
➡️ https://idum.uz/ru/archives/18899
——————
В каких случаях педагог не привлекается к повышению квалификации?
Подробно:
➡️ https://idum.uz/ru/archives/18899
📱 @talim_obrazovaniye
👉 Ойлик маошни ҳисоблаш
Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади
Таътил 7 кун давом этади, дарсларга 28 март кунидан қайтилади.
👉 https://kun.uz/kr/64377560
Kun.uz расмий канали
MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI VAZIRLIGI 16 YOSHGA TO‘LGAN MAKTAB BITIRUVCHILARIDAN O'Z VAQTIDA PASPORT (ID KARTA) OLISHLARINI SO'RAYDI
✅Ma’lumki, abituriyentlarning oliy ta’lim muassasalariga kirish uchun tegishli hujjatlarni onlayn topshirish uchun bitiruvchilarning pasport (ID karta) ma’lumotlarini ABITUR elektron dasturiga kiritish talab etiladi. Shuning uchun 16 yoshga to‘lgan har bir bitiruvchi o‘z vaqtida pasport (ID karta) olishi zarurligini eslatib o‘tamiz.
🧑🏻💻Ushbu jarayonda bitiruvchilarga yanada qulaylik yaratish maqsadida Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining elektron ma’lumotlar bazasi Bilim va malakalarni baholash agentligining ABITUR elektron dasturi bilan integratsiya qilingan.
❗️Bugungi kunga qadar joriy o‘quv yilida maktablarni tamomlayotgan 400 mingdan ortiq o‘quvchining 16 yoshga to‘lgan 55 ming (14%) nafari pasport (ID karta) olmaganligi sababli ularning ma’lumotlari elektron bazaga hozircha kiritilmagan.
Hurmatli ota-onalar, aziz bitiruvchilar!
⚡️Farzandingizning konstitutsiyaviy huquqidan foydalangan holda, 16 yoshga to‘lgan farzandlaringizni o‘z vaqtida pasport (ID karta) olishini ta’minlashingizni, maktab ma’muriyatidan esa bitiruvchilarning pasport (ID karta) ma’lumotlarini elektron bazaga kiritib, ularni kelgusida oliy ta’lim muassasalariga hujjat topshirishida zarur ko‘mak berishingizni so‘raymiz.
📍Ma'lumot uchun: Pasport (ID karta) olish uchun hududiy ichki ishlar organlarining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘limlari va Davlat xizmatlari markazlariga murojaat etishlari zarur.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, республикада 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи тамаки чекади. Ўсмирларнинг 7,7 фоизи ҳаётида бир марта бўлса ҳам чекиб кўрган. Ота-оналардан чекмаслик борасида фарзандларига намуна бўлиш сўралмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/25745175
Kun.uz расмий канали