Ҳақиқий севгида ишонч, садоқат, вафо бўлади
Шундай қалблар борки улар ҳақиқий муҳаббат эгаларидир. Улар учун бахт бу чин севги, меҳр ила бирга яшашдир...
Агар сизда шундай муҳаббат бўлса қадрига етинг!
Севги қайта-қайта берилиши мумкин, лекин икки томонлама муҳаббат инсонга бир марта берилади!
КЕЛИНГ, УРИШМАЙЛИК...
Келинг, уришмайлик, энди азизим,
Аразлар жонимдан ўтди тўғриси.
Майли, ҳаммасига айибдор ўзим,
Сиз эса ҳаловот, тинчим ўғриси.
Келинг, уришмайлик энди азизим,
Қаро булутларни ҳайданг фалакдан.
Қўйинг, билаяпман фақат бир ўзим,
Нима ўтганини қайсар юракдан.
Келинг, уришмайлик энди майлими,
Ширин яшаганга айтинг не етсин?!
Жаҳл сизни эмас, отгинасига,
Ола бўжиларни миндириб кетсин.
Гулим денг, гул каби ифорим сочай,
Жоним ден, жонимни берай ўшал он.
Заҳар текин бўлсин, ҳеч ким олмагай,
Болнинг ҳаридори кўпдир, ёрижон!
Малика Салимова
Руҳий чарчоқ ва уйқу бузилиши
Миянгиз 21:00 дан 23:00 гача фаол дам олади. Агар сиз соат 23:00 дан кейин ётсангиз, вақт ўтиши билан аста-секин руҳий чарчоқ пайдо бўлади.
Агар сиз соат 23:00 дан 1:00 гача ухламасангиз, унда ҳаётий кучингиз кетади ва асаб тизимининг бузилиши кузатилади.
Уйқу бузилишини белгилари: заифлик, летаргия, оғирлик.
Агар кечаси 1 дан 3 гача ухламасангиз, унда сизда ҳаддан ташқари тажовузкор ғоялар ва асабийлашиш бўлиши мумкин.
Одатда кам ухлаганларда семиришга мойиллик ортади.
⚡️ Йирик компания раҳбарларига қийин-да!
Ишхона тўла ўғри ва қаллоб. Ишдан бўшатай деса, ҳаммаси таниш-билишлари...!
😂😂😂
ОНА
Мунғайиб туради Она кўчада,
Тонгача кутади Она бечора.
Келмасанг индамай дейди начора,
Ташвишлари кўпдур болам бечора.
Тонг саҳар бомдотда қўли дуода,
Боласига умр тилайди Она.
Хуфтон пайтида сал ҳолидан тойиб,
Жойнамозда ўтирар хаёлин суриб.
Кечагина эдинг жажжи чақалоқ,
Зор эдинг Онани қучоқларига.
Мана энди улғайдинг керакми Она?
Ахир сени соғиндим соғиндим жуда.
Яна очар она қўлин дуога,
Оллоҳим мен сендан биргина ўтинчда.
Боламнинг умри бўлсин зиёда,
Ва Оллоҳ иймонидан уни айирма.
Хуфтон намозини ўқийди Она,
Шу дамда жойнамозда жони узилар.
Руҳи танадан ажраб фарзандин йўқлар,
Фарзанд эса беғам ширин уйқуда.
Тушларига кириб Онаси айтар :
Сен келмадинг болам мен сени кутдим.
Соғинч кўз ёшларим бе армон тўкдим.
Энди тургин жон болам ширин уйқингдан.
Ва жонсиз танамни тўй дийдоридан...
Тожиддинов Абдуссомад
– Сизни табриклайман!
– Нега?
– Сизга уйғониш бахти насиб этибди!
Тонгда уйғониш — бахт! Катта бахт! Хайрли тонг бахтлилар!
🌺 Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
🍃🌸🌸🍃
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Ассалому алайкум🌹
Хайрли тонг
Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир...
Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси...
Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз...
Майли, истаганларимиз бўлмасин,
Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин!
Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...
Аллоҳнинг раҳматию мағфиратини тилайман сизга🌸
Бу воқеа Канадада бўлган...
Сиз суръатини кўриб турган бу қария нон ўғирлагани учун суд қилиган. У айбини инкор этмайди, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини билдиради.
Ҳакам унга:
- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини ҳам биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.
Суд залида сукунат ҳукм сурарди...
Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:
- Сизларнинг ҳаммангизга ҳам ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти!.
Ўша онда 480 $ пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.
Ҳакам «Қаерда бир фақирнинг қорни тўйиб овқат емаяпти, демак у ерда бошқанинг ҳаққини еб ўтирган кимдир бор» деб судни якунлади.
P.S: Не замонки, мажусийлар диёрида исломий қоидалар ҳукмрон. Баъзи бир мусулмон юртида эса...
☘ Истайсанми йўқми, ҳаёт деганлари шу:
– Хато қилмагунча ўсмайсан;
– Синовсиз нажот топмайсан;
– Машаққатсиз роҳат топмайсан;
– Алам тотмагунингча улғаймайсан;
– Йўқотмагунингча севолмайсан;
– Иймон келтирмагунингча ҳаловат топмайсан...
#кун_тавсияси
Уч тоифа инсонларни ҳеч қачон эсдан чиқарманг:
1. Оғир вазиятда сизга ёрдам қўлини чўзганларни.
2. Оғир вазиятда сизни ташлаб кетганларни.
3. Сизни оғир вазиятга солиб қўйганларни...
ОНАСИЗ КИЗ УЗАТГАН ОТАНИНГ ДИЛ ИЗХОРИ.
•°Келин кизим кузларингда ёш тизим,
•°Онанг чехрасида гулгундек юзинг.
•°Бунча ёшга лимо лим каро кузинг,
•°Онанг учун остонада йиглаб кет.
°•Отажон деб оёгимга эгилма,
°•Онам йук деб уксинмагин эзилма.
°•Ёмгирдайин куздан ёшдек тукилма,
°•Онанг учун остонада йиглаб кет.
•°Кара бошинг узра парвона арвох,
•°Капалаклар дераза чертади гох.
•°Сенга онанг рухи булади панох,
•°Онанг учун остонада йиглаб кет.
°•Ок йул кизим ёр уйида бахтинг топ,
°•Йигламагин уксимагин кизим хуп.
°•Йиглаб мани юрагимни эзма куп,
°•Онанг учун остонада йиглаб кет.
•°Бугун кирди тушимга онагинанг, •°Туйларингда эмиш сенинг парвонанг. •°Кетаяпсан бушаб колгандек хонанг хам,
•°Онанг учун остонада йиглаб кет.
°•Мен йиглайин онанг бугун йук учун,
°•Хафа булма такдирга битди очун.
°•Пешонага битилгани булар чин,
°•Онанг учун остонада йиглаб кет.
•°Туйларингда онанг кириб келгандек, •°Мехмонларни кутиб хизмат килгандек.
•°Эгилиб салом бер онанг тургандек,
•°Онанг учун остонада йиглаб кет кизим.
#хайрли_тонг
Бир куни тонгда уйғонганингиздан кейин, ҳамма нарса кечаги кунда қолганини англаб етасиз. Яхшими ёки ёмон,
фарқи йўқ, чунки у аҳамиятини йўқотади.
Фақатгина сиз учун аҳамиятлиси янги кун,
янги ҳаёт,
тоза варoқ...
Энди эса ҳаммаси,
сиз қайси рангларда чизишни бошлашингизга боғлиқ...
Кунингиз хайрли ўтсин!
#Ривоят
ТУПРОҚ ВА ОЙНА
Тупроқ ойнага деди:
- Сенга жуда ҳам ҳавасим келади, чунки сенга қараган киши ўзини кўради. Менга боққанда эса фақат мени кўради, холос.
Ойна жавоб берди:
– Эй тупроқ, беҳуда ғам чекаяпсан. Мени юзимга боққанларга бугунини кўрсатаман. Сен эса уларга эрталаридан хабар берасан.
Жавоб тупроққа ёқди, аммо таскин бўлолмади. Бироздан кейин яна гап бошлади:
– Балки мени юпатиш учунгина айтаётгандирсан бу гапни. Чунки ҳеч ким ҳеч қачон сендан юз буриб, менга қарамайди-ку!
– Қарайди, - жавоб қилди ойна. - Менга қарашга юзи қолмаганларнинг кўзи доим сен томонга тушади...
Уйғониши биланоқ тушида кўрган нарсаларни эслай олмаслик кўпчиликка таниш холат. Кўрган тушингизни бировга айтмасангиз ёки ёзиб қўймасангиз бир неча дакиқа ўтган тушингизга нима кирганини эслай олиш эхтимоли кескин камаяди.
Тушларни эслаб қолиш қобилияти бош мия пўстлоғи сохаларини фаоллиги, шунингдек, тез ва секин туш фазаларини алмашинишига боғлиқ.
Туш кўриш асосан тез уйқу фазасида, яъни бош мия пўстлоғининг чакка-тепа қисмларини спонтан фаоллиги ошган пайтида кузатилади. Аммо уйқу пайтида инсон тушини эслаб қола олмайди, яъни маълумот узоқ муддатли хотирага ўтмайди (ёзилмайди). Уйқусини эслаб қолиш учун инсон тез уйқу пайтида уйғониши ва кўрган тушини кимгадир айтиб бериши ёки ёзиб олиши керак бўлади.
Кўпинча қўрқинчли кўрувчи инсонлар тушини яхши эслаб колади. Негаки улар кечаси билан бир неча марта уйғонишади. Чуқур уйқуга кетадиган инсонлар эса аксинча бир ухлаб бир тургани учун эрталабда туриб тушини эслай олмайди ёки айрим сюжетларинигина эслаши мумкин.
🥔Картошка🥔
🥔Картошка нафакат мазали сабзавот балким жуда фойдали хамдир.
⭕️200 г скайнатилган картошка есангиз 1 суткада керак буладиган С витаминини олишингиз мумкин. Бундан ташкари картошкада аеллар учун ёшариш элексири Е витаминини хам олишингиз мумкин. Бундан ташкари организм учун керакли каротин моддаси хам куп микдорда. Картошка канчалик сарик булса шунча каротинга бойдир.
⭕️картошкани теркадан чикариб шишган жойга кукарган жойга куйилса даво булади.
⭕️картошка шарбати ошкозон огригига даво булади. Кабзиятда ошкозон ва ичак ярасида хам жуда фойдалидир.
⭕️Картошка соки жигилдон кайнашини тухтатади.
⭕️якинда аникланишича картошка шарбати кондаги канд микдорини камайтираркан. Шунинг учун диабет бошланишида ичиш жуда фойдали экан.
⭕️картошка кайнатилган бугга юз тутилса шамоллаш ва тумовда жуда фойдалидир.
⭕️хом картошка киргичдан чикарилиб юзга куйилса ва 15 дакика утиб илик сувда ювилса юз териси юмшаб майинлашади.
⭕️хом картошка теркадан чикарилиб куйган жойга куйилса даво булади
⭕️картошкани кесиб свеча ясалади ва геморойга тунда куйилса огрик камаяди. Эрталаб картошка шарбати ичилса тез орада геморойдан кутулиш мумкин.
⭕️Картошка суякларни мустахкамлайди, куз нурини уткирлаштиради.
Дўстларга хам улашинг.
#Табассум
Хотин эрталабдан хурсанд оҳангда эрига юзланди:
-Адажониси, биласизми ғаройиб туш кўрдим. Сиз манга бриллиантли билакузук совға қилибсиз. Бу нимани англатиши мумкин?
Эри унинг пешонасидан ўпиб қўйиб:
-Кечки пайт биласан,- деб қўйди.
Хотин кеч яқинлашган сари ўзини қўярга жой тополмай ҳамма ёқни тозалади, қозон кабоб тайёрлади, пардозни зўрини қилиб энг чиройли либосини кийиб олди.
Эр ишдан қўлида бир ўрамда совға олиб келди. Хотин севиниб кетиб уни дастурхонга таклиф қилди. Романтик шароит, шамлар ёқилган. Тамадди қилиб бўлишгач эса эри унга ўрамни узатди. Хотин севиниб уни очди.
Зарқоғоз ичида эса "Тушлар таъбири" деган китобча бор эди...
😳😳😳
🔸Она хурмони дарахтдан ўзи узиб ейишни ёқтирар экан. Шунинг учун ўғли волидасига шу зинани ясатиб берибди.
Читать полностью…🌛ХАЙРЛИ ТУН
✨Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу
✨Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!
✨Аллохга омонатсизлар!
✨💫Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.