womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

Жарроҳ доктор касалхонага кириб келди. Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳ докторга юзланиб бор овози билан: 
- Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи?, - деб бақириб кетди. 
Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди: 
- Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг панохида. 
Ота деди: 
- Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлардингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса. 
Доктор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига: 
- Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизни ахволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди. 
Чиқиб кетаётган хамширадан ота сўради. 
- Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор? 
Хамшира: 
- Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизни аҳволини билганларидан кейин йýқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизни ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, ўғилларини дафн этиш учун яна шошилиб кетдилар.

Бошқалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг, зеро биз бошқаларни ички кечинмаларини доимо билишга ожизмиз..

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​

МАРВАРИД  ҚОНУНИЯТИ

Марварид, қимматбахо дур қандай пайдо бўлади?

Шапалоқдек келадиган денгиз чиғаноғининг ичида молюска бўлади.

Молюсканинг майин танасига тасодифан дағал қумчалар тушганида, у ўзини ҳимоя қилиб, бу бегона нарсаларни садаф қатламлари билан ўрайди.

Натижада таъбиий қимматбаҳо дур пайдо бўлади.

Ўйлаб қарасак,  шу жараёндан ҳам ўзимизга ибрат олсак бўларкан...

Сағал чуқур ўргансангиз тажриба олишингиз ҳам мумкин.

Сизни йўқ қилиш учун отилган ҳар тошни шундай садаф билан ўраб- дурга айлантира оласизми?!

Кучли одамлар айнан шу ҳислатга эга одамлардир!

Улар аччиқ лимондан-лимонад ярата олишади,  муаммодан эса- мураббо!

Ким уларни ерга кўмса- улар қалбидаги муртак-яъни мақсадни шу даражада харакатга келтирадиларки,  тез орада уруғдек кўклаб чиқа олишади.

Ёмон одамлар ичида- уларга ўхшамаган яхши инсонлигингизни англаган кунингиз атрофни ўзгартиришга киришинг!

Ботқоқни ҳам нилуфар безаши мумкин,  тоғлар аро энг юқори босимга чидаган маъдангина- олмосга айланади!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Садақанинг фойдaлари:

1. Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2. У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3. У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4. У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5. У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6. У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7. Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8. У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9. У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10. У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11. Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12. У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13. У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

РЎЗАДОРИМГА.

Бугун  сизни  бир бор йўқлаб қўяй дедим.
Соғлигингиз, ишларингиз. билай дедим.
Она бўлиб,  опа бўлиб,  сингил бўлиб.
Рўзадорим,  аҳволингиз сўрай дедим.

Раҳмат,  мағфират ойи моҳи Рамазон.
Дўзахдан паноҳ ойи моҳи Рамазон.
Ўн икки ой Султони,  шоҳи Рамазон.
Рўзадорим,  аҳволингиз сўрай дедим.

Рўзғорингиз бутми, йўқми каму кўсти?
Ризқингизни сўраб дуо қилай дўстим.
Танингиз соғ, ишларингиз ҳам дурустми?
Рўзадорим,  аҳволингиз сўрай дедим.

"Чарчоқ йўқми?"- бермайман бундайин савол.
Рўза чарчаш эмас,  балки танга мадор.
Йиғаяпсиз охиратга заҳиралар.
Рўзадорим,  аҳволингиз сўрай дедим.

Барака ёғилиб турган саҳарликда.
Фаришталар меҳмон бўлган  ифторликда.
Қадр кечаси яширинган  кунларда.
Рўзадорим,  аҳволингиз сўрай дедим.

Уйқудан воз кечиб тунлар ибодатда.
Кундузлари қўлда Қуръон, тиловатда.
Бунга албат мукофот бор қиёматда.
Рўзадорим,  аҳволингиз сўрай дедим.

Биров билиб,  биров билмас эҳсон қилиб.
Бу ойга зеб бермоқдасиз закот бериб.
Етим, бемор, ночорлардан хабар олиб.
Рўзадорим,  аҳволингиз сўрай дедим.

Рўзғорларни бутлаб қўйган ўғилларим.
Хизмат қилган қиз, келинлар- ойдинларим.
Ажру савоб  олаётган азизларим.
Рўзадорим,  аҳволингиз сўрай дедим.

Бу ой кўплаб дуо қилинг,  Унга етар.
Фаришталар дуоларни дарҳол элтар.
Инша Аллоҳ. Сизни бешак Райён кутар.
Рўзадорим,  аҳволингиз сўрай дедим🌈🌈

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​#Ҳаётий_воқеа

Мен тақвода адашдим...

Устозим бирдан "Юр, бир жойга борамиз!" дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, "Ака, қаерга кетаябмиз ўзи?" дедим.
"Бир танишим бор, қалин жўрам. Тақволи оила. Бўйи етган қизлари бор экан. "Яхши куёв бўлса далолат қилинг" деганди. Совчиликка борамиз" дедилар. Ҳайратим янада ошди, "Нима, мени кўнглимга қарамайсизми?" дейишимни биламан, кулиб юбордилар. Ўзим ҳам уйалдим лекин ).



Хуллас айтилган манзилга келдик. Кичик ховли. Озода, саришта. Айримлар таъмирталаб, эски ховли деса, мени тилимда жуда файзли дегани бўлади. Чунки инсонларни уй-жойига қараб баҳо бермайман.

Бир киши бизни ичкарига таклиф қилди. Шеригим билан жуда қалин кўришди. Уларнинг гап-сўзидан қалин биродар эканликлари яққол сезилиб турарди. Мен хижолатомуз сўрашдим. Бироз хижолатдаман. Бундай учрашувга на тайёр эдим ва на кутган эдим.



Уйга кирдик. Мезбон бироз баланд овозда "Меҳмон!" деди. Дарров нариги хонада чойнак овози эшитила бошлади. Машааллоҳ, уйдаги тарбия ва бошқарув мени ҳайратда қолдирган эди.

Улар ёшликдаги воқеаларни эслашиб ўтиришар, мен эса ҳудди кўринмас одамдек - улар мени пайқамасди.

Бироздан сўнг суҳбат менда айлана бошлади. Устозим шунча танишлари орасидан биродарига мени раво кўрганини ва менга қанчалик ишонишини фаҳр ила гапирарди. Мен эса шу онда бу йердан ғойиб бўлиб қолсаму, хижолат чекмасам дердим.

Шу пайт ошхонадан 3марта тиқирлаган овоз келди. Мезбон "Мен ҳозир" дея туриб кетди.

Шеригим "Қизи жуда яхши қиз. Одобли. Бу уйда эркак бошлиқ, шу сабабли хонадонда тартиб бор" дедилар. Шу он хона бурчагидаги китоб жавони мени ҳалоскорим бўлди. Аҳамият бермагандай ўрнимдан тўрдим ва китоб олдига келдим. Бирин-кетин разм солар эканман, энг четдаги эски Қуръонга кўзим тушди. Қўлимга олдим. Ичини очиб, разм солдим. Китобнинг вароқлари деярли титилиб кетганди. Шу ондаёқ танамни титроқ босди.
Айрим саҳифаларни сиёҳи кўринмай кетганди. Диққат билан разм солсам, Жаҳаннам хақидаги оятлар экан. Қуръонхон айнан шу жойига келганида кўзидан дув-дув ёш тўкилиб, вароқдаги ҳарфлар оқай дебди. Мени танам энди музлай бошлаганди.

Шу пайт мезбон патнисда чой ва алланималардир олиб кирди. Унинг юзида мамнуният бор эди. Мен у кишига тикилиб "Бу Қуръонни ким ўқийди?" дедим. У киши таажжубланиб "Қизим!" дедилар.

Кўксимга ҳаво тиқилди, шу ондаёқ кўзимга ёш тўлди. Агар бир нафас олсам йиғлаб юбораман. Шундай ҳам бўлди...

"Кечирасиз, мен кетишим керак" деб уйдан чиқиб кетдим. Улар хайратда, мен эса кўз ёшда...

Кўчада йиғлар эканман, кўксим тез-тез тўлиб кетар, бир хўрсинсам, кўз ёшим шашқатор бўларди. Кўп ўтмай ортимдан устозим чиқди. "Нима бўлди?" дедилар тушунар-тушунмас.

"Мен бундай қизга мос эмасман. Бу қадар тақво соҳибаси мени қўлимда хор бўлса, эртага Аллоҳга нима деб жавоб бераман? Бу қиз хақиқий солиҳ ва зоҳид инсонга муносиб. Мени кечиринг" дедим...

Юл-юлакай минг хил ҳаёл билан уйга келдим. Хонамда мусхафим турарди: янги ва тиниқ.

Яна кўзларим ўзимга бўйсунмади. Ўзимга ачиндим. Мени ҳалок бўлганим шу!

Мен тақвода адашдим!
Мен тақвода адашдим!
Мен тақвода адашдим!

Жаҳонгир Иброҳимов

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Ким биландир дўстлашмоқчи бўлсангиз:
🍀 кўринмасангиз, излайдиган;
🍀 ғафлатда қолсангиз, огоҳлантирадиган;
🍀 ўзини дуо қилганда, сизни ҳам унутмайдиган;
🍀 ҳаёт денгизида қайиғингиз адашса, тўғри йўлни кўсатадиганлар билан тутунинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Туғуруқдан сўнг ич қотиши кузатилса, бу нимани англатади?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

▪️Гормонал ўзгаришлар - эмизиш даврида танадаги гормонлар ўзгаради.
▪️Қорин мушаклари чўзилган ва бўшашган бўлади.
▪️Бачадон аввалги ҳажмига қайтмайди, шунинг учун ичакни босишда давом этади, нажаснинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилади.
▪️Ҳомиладорлик пайтида ичаклари силжиган ва ўз жойига қайтмаган бўлади, шу сабабли унинг ҳаракати бузилади.
▪️Доимий стресс ва уйқусизлик.

✍️Нима қилиш керак:
🔸Овқатланиш менюсини тўғри танлаш (қора нон, кашалар, сутли маҳсулотлар, янги мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш).
🔸Ич сурадиган дорилар ичиш (ичишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим).
🔸Енгил жисмоний машқлар бажариш.
🔸Ўсимлик ва сабзавотлардан тайёрланган дамламалар ичиш.

❇️ Aввало, ич қотишининг табиатини аниқлаш керак. Қайси тур сизни безовта қилаётганини билиш орқали ҳомиладорликдан кейин ич қотишини қандай даволашни белгилаш мумкин.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Саккиз Жаннат дарвозаси сизга муштоқ бўлсин. 🤲

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди.
Бойлик айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан.
Илм айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан.
Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб:
- Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат:
- Мени йўқотиб қўйманглар. Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан.

P.S.: Биродарлар, орамиздан оқибат кўтарилмаслиги учун ушбу ривоятни яқинларимизга ҳам улашамиз!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Тасаввур қилинг, бирор меҳмонхонага жойлашдингиз ва у ерда ўзингизга қулайлик қилиш мақсадида дизайнерларни, усталарни чақиртириб фалон пулга таъмирлаб, жиҳозлаттирдингиз. Шу ишингиз мантиқдан бўладими!? Йўқ, чунки сиз бу хонада нари борса, 1-2 кун бўласиз. Аксинча, ўз уйингизни шундай таъмирласангиз, ақлдан бўлади.

Биз ҳам бу дунё карвонсаройида шундай меҳмонмиз. Шундоқ экан 1-2 кун қоладиган хонамизга зеб беравермасдан ўзимизнинг борадиган асл уйимизни обод қилайлик!!!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📹 Shamol | FULL HD Drama Filmi (O'zbek Dublyaji.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Агар сиз ҳеч кимга керак бўлмаганингизда, АЛЛОҲ сизни яратмаган бўларди.
АЛЛОҲ сизни яратдими, демак, олам - олам БАХТГА ҳаққингиз бор!

Янги кун эса - янги имкониятлар эшиги демакдир.
Янги кун - хатоларни тўғрилаш имконидир.
Бу кунни қандай ўтказиш ўзингизга боғлиқ.
Кунингиз то оқшомга қадар хайриятларга лиммо-лим бўлсин, азизлар!😘🌺

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Сингилларни асранг акалар.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Илон мучалида туғилганлар хақида.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📹 ЯНГИ ХИНД КИНО 2020 УЗБЕК ТИЛИДА
Хохишлар рўйхати.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ифторга яқин дуо қилинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қилган яхшилигингизни билмаганлардан хурсанд бўлинг....

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўзбек филъми.
Буни хаёт дейдилар.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

САХАРЛИККА ТУРГАНЛАР

Ассалому алайкум
Эзгу ўйда юрганлар.
Яхшилик илинжида
Саҳарликка турганлар.
🍃

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Жаннатда бир эшик бор.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Доим шукур қиламан....

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📹 Sher Uygacha olis yul Hind kino HD O'zbek tilida

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ахли
ЮРТИМ ҚАДРДОНЛАРИМ!!!➖

Элимиз тинч, юртимиз обод
Ўтганларнинг руҳи
бўлсин шод
Қуръон ўқиб қилмоқдамиз ёд
Омон бўлинг
СИЗ АЗИЗЛАРИМ!!!

Хар бир фурсат билинг ғанимат
Бу ойда қилинг
кўп химмат!!!

Яшаш тотли бу➖ энг буюк неъмат
ОМОН БЎЛИНГ СИЗ АЗИЗЛАРИМ!!!

БАХТИ БУТУН СИЗ➖ РЎЗАДОРИМ!!!

ЯНА БИР
МУНАВВАР РАМАЗОН ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН!!! 🕊

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Рўзадорларга аталган ажойиб шеър эшитиб қалбингиз ором олсин🥰

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Овқатланиш пайтида йўл қўядиган катта хато

✅ Тез (шошиб) овқатланиш. Бу овқат ҳазм қилиш жараёнининг ёмонлашишига ва секинлашишига олиб келади!

✅ Кўп шакар истеъмол қилиш. Кўп миқдорда шакар ошқозон ости безини ишдан чиқаради!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Сахарлик қилиш учун турган дўстларимизга тонг муборак бўлсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда улар маслаҳат қилиб бир қарорга келишибди. Агар бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.

Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто, эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.

Эй инсон, билгинки, бахт келувчи ва кетувчи нарсадир. Одам ўзини бир муддат бахтли ҳисоблаши учун бой бўлиши шарт эмас, балки бор нарсасига шукр қилса кифоя.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — Онанг.

Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — Онанг.

Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, «Нега йиғлаяпсан?» деб ёнингда турадиган — Онанг.

Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини «фидо» қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — Онанг.

Хурсанд бўлганингда, шодлигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — Онанг.

Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим» дея бағрига босадиган ҳам — Онанг!!!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Банан еб туриш керак

✅ Банан депрессияга қарши курашда ёрдам беради. Чунки ундаги триптофан бахт гормони синтезида иштирок этади.

✅ Суякларни мустаҳкамлайди. Айниқса бу кофени яхши кўрадиганлар учун муҳим. Чунки кофе организмдан кальцийни чиқариб юборади, банан эса аксинча.

✅ Қабзият. Банан ич қотиши билан оғриганлар учун жуда фойдали. Мунтазам банан истеъмол қилиш бу муаммодан халос қилади.

✅ Ошқозон яраси. Банан ошқозон ярасини даволашда ёрдам беради

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Рамазон тонгги муборак бўлсин !

Читать полностью…
Подписаться на канал