womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

❓Аёлларга эркакларникидан кўра кўпроқ уйқу кераклиги ростми?

Аёлнинг уйқуси эркакникидан камида ярим соат кўпроқ давом этиши керак.

🔆 Бунинг сабаби шундаки, аёл мияси кун давомида эркакларникига қараганда кўпроқ энергия сарфлайди, чунки у кўпинча кўп вазифали режимда ишлайди. Шунинг учун, аёлнинг мияси тикланиши учун кўпроқ вақт талаб қилади ва кўпроқ ухлаш тавсия қилинади.

🌧 Бир соатлик уйқусизлик руҳий ҳолатга таъсир қилади ва юрак-қон томир касалликлари ва депрессияни ривожланиш хавфини оширади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​#Ривоят

– Энг яхши совға нимадир? – деб сўрашди донишманддан.
– Меҳр-муҳаббатдир,– деб жавоб берди донишманд.
– У қандай кўрсатилади?
– Эътибор ва эҳтиром билан.

Далай Лама


🥀 Унутманг !
Аёлни эъзозлаган эркак ҳар ишда омадга маҳкумдир...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Муслима аёл
Эрта тонг шошасиз ибодат томон,
Қўлингиз дуога очилган ҳар он,
Хонадон сиз билан доим нурафшон
Эй, қалби гўзал муслима аёл.
Аллоҳ ёриштирган ойдек юзингиз,
Хақни ёд айлайди доим сўзингиз,
Номаҳрамга боқмас асло кўзингиз,
Эй, қалби гўзал муслима аёл.
Шайтон раҳна солмас пок дилингизга,
Чунки Раҳмон эрур бол тилингизда,
Савоб бор, ажр бор бу йўлингизда
Эй, қалби гўзал муслима аёл.
Яшайсиз манманлик, кибрни билмай,
Бойлик, дур,инжуни назарга илмай,
Рўза-ю намозни ҳеч канда қилмай
Эй, қалби гўзал муслима аёл.
Яралгансиз бунчалар гўзал, бекам,
Дилингизда чин эътиқод мужассам,
Сизга муштоқ жаннатда боғи Эрам
Эй, қалби гўзал муслима аёл.
Сиз билан қалбларда ҳузур-ҳаловат,
Бошлаган йўлингиз нуру хидоят,
Чин иҳлос ортидан топинг саодат
Эй, қалби гўзал муслима аёл.
Юлдуз Алимова

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙

/channel/womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ибрат вақти.
/channel/womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

АБАДИЙ ЖАННАТ

✍Малика Салимова
🎙Шерзод Карим


@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ САНАСИ ҚАНДАЙ ХОСИЯТГА ЭГА ЭКАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#сарказм

Ҳалокатимиз...😳😳

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Секинлик билан ўсишдан қўрқманг, ўзгармасдан бир жойда қотишдан қўрқинг.

Xар қандай натижаларингизга эришган тақдирда ҳам янада ривожланишга ва ўсишга ҳаракат қилинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​#маслаҳат_шеър 😊🙈🤗



ЖУФТИНГНИ МАҚТА, АЁЛ

Не бўпти бўлса ёмон
Жаҳли сал тез зўравон,
Гапга кириб бу замон,
Сурмай асти хом хаёл
Жуфтингни мақта , аёл

Тинч уммон тинч деса ҳам ,
Меҳмон бошлаб келса ҳам ,
Жиззали нон еса ҳам ,
Сурмай асти хом хаёл
Жуфтингни мақта аёл...

Рашкдан ким ҳам ўлибди ,
Рашк қилса не бўлибди,
Тоълеингиз кулибди,
Сурмай асти хом хаёл ,
Жуфтингни мақта аёл...

Қизғонса оздан кўпдан,
Рашк қилса хатто чўпдан,
Бўшамай ҳеч хўп- хўпдан ,
Сурмай асти хом хаёл ,
Жуфтингни мақта аёл...

У ёмон - сиз ёмонсиз ,
Кибр деган томонсиз ,
Муросасиз вайронсиз,
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл...

Ўзин астаса ҳоқон,
Сўзин атаса фармон,
Хўп бўлади деб шу он,
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл...

Ҳоқон ёри - хўп эрка,
Ҳоҳиши ҳозир бека,
Аталгайсиз - Малика !
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл...

Қорани деса ҳам оқ,
Оқ денг сиз ҳам ўша чоқ,
Кўтарилсин кўнгли тоғ,
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл..

Куйлаб "Ғайра- ғайра"син
Қумриқушдек сайрасин,
Даврингизда яйрасин,
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл...

Оилада устивор,
Лек , мақтовга умидвор,
Денг: сиздайин қайда бор ?
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл...

Сиз- бор дунё бе кам денг,
Сиз бор менда йўқ ғам денг,
Тиллойим сиз , эркам денг,
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл...

Ҳақиқат ҳеч синмайди,
Рўзғорим деб тинмайди,
Кам бўлмайсиз ҳа майли,
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл...

Эр бор яшнар хонадон,
Беш маҳал қайнар қозон,
Сиз- ку ўқ ўтмас қўрғон,
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл...

Барчангизга чин дилдан,
Маслаҳатим кўнгилдан,
Хазонрезги сингилдан,
Сурмай асти хом хаёл,
Жуфтингни мақта аёл...

Муаллиф: Хазонрезги

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Узоқ Африканинг қабилаларидан бирида одамлар бир бири билан бурнини бир бирига теккизиш билан саломлашаркан.Қизиғ-а? Шу тарзда биродарига яхшилик тиласа керак-да! Мен эса СИЗГА тонгги саломни ҳаво лардан жўнатаман. Ушлаб олинг! Унга гулларни ҳидини, баҳорни гўзаллигини, қушларнинг ажиб овозини, ҳавонинг ҳалимлигини қўшиб юбордим!
Қани қабул қилиб олингчи!
Бугун дўсту душманларингизга шу ҳаво саломидан юборинг. Дўстлар қувнасин. Душманлар эрисин.
Эртага СИЗГА бурун саломини бермаса ҳам, ажабтовур бош эгиб салом берса не ажаб.
Бу дунёда нималар бўлмайди дейсиз!😉
Сир синоатли дунёда ажойиб янгиликлар ҳам бўлиб туради.
Хайрли тонг, азизим!
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Юрагимгача музлаб кетдим. Бошим айланар, ҳаммаёқни сариқ туман қопларди. Бироз вақт ўтиб ўзимга келдим.
-Муҳаммаджон?! Ҳей, укам, яхшимсиз? - опанинг гаплар хаёлимни бўлди. Аста сўрадим.
-Опа, уни нима учун ўлдиришган? Ким ўлдирган? Қотил топилганми?
- Йўқ, сувда кўп қолиб кетгани учун экспертиза қотилни тополмади. Лекин ўша куни уни олиб чиқиб кетган йигитларни топишди. Бироқ далил йўқ, исбот йўқ. Қизиғи ўша йигитлар бегона бўлмаган, албатта. Қайнотамни талабалари бўлишган. Дадажон билан ораларида қандайдир нифоқ ҳам бўлган менимча. Аммо буниси ҳам бизга қоронғу. Чунки Бекзод йўқолган куннинг эртасига қайнотам ҳам вафот этганди...
- Уларни ҳам а? Қотиллик?! - ҳайрон бўлиб сўрадим.
- Йўқ. Улар ўз ажаллари билан кетдилар. Саратондан...
Ҳаёлимга биринчи келган саволни бердим
- Қайнотангиз қайси фандан дарс берганлар, опа?
- Атеизмдан...

Мана шундан кейингина мен учун ҳаммаси ойдинлашди. Ҳаёлларим жойига келди. Кечгача ишлолмадим. Дўконни эртароқ ёпдиму, уйимга равона бўлдим. Йўл -йўлакай ичимда “Ясин“ни қайтариб кетарканман, оятлар лаззати вужудимни қуршаб олди ва биринчи ўнталик оятлар маъносини хотирлай кетдим
“Батаҳқиқ, уларнинг кўпларига (азоб) сўз ҳақ бўлди. Бас, улар иймон келтирмаслар. Биз уларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Улар иякларигача етадилар. Бас, улар кўзлари юмуқ, осмонга қараб ғўддайиб қолдилар“
“Ҳайрият, эсимдан чиқмабди“ - дея жилмайдим!

Руқайя Юсуфий

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Сиз қайси санада туғилгансиз. Бу куннинг хосиятини биласизми? Ҳозир сизларга туғилган кунингиз замиридаги айрим сирларни воқиф этамиз. Демак бошладик:

Ойнинг 1-санасида туғилган инсон фикрлаш ва хатти-ҳаракатларнинг ўзига хослиги, феъл-атворнинг эркинлиги ва сардорлик қобилияти билан бошқалардан фарқ қилади.

2-санада туғилганлар таъсирчан ва қалби ҳис-туйғуга тўла бўладилар. Улар ўз ҳис-туйғуларини яшира олмайди. Шодлик, хафалик, жаҳл, ҳайратда қолиш – бунинг барчасини унинг юзидан очиқ китобни ўқигандек билиб олиш мумкин. Бундай инсонга жамоада ишлаш яхшироқ, якка ҳолдаги иш уни ғамликка олиб келиши мумкин.

3-санасида туғилган инсон артистларча маҳоратли ва ҳазил-мутойиба туйғусига эга бўлади. Бундай инсон самимий ва мулоқотда очиқ бўлади, фақатгина идора ташқарисида. Болалигидан ўткир зеҳнли бўлади ва бор кучини жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашга қаратади.

4-санасида туғилган инсон ўта покизалиги билан бошқалардан фарқ қилади. Кичкина доғ ёки чанг изи уни асабийлаштириши мумкин. Бундай инсон ҳаётидаги барча нарсалар ўз-ўзидан бўлишини хоҳлайди, ўзини ҳеч уринтирмайди. Ишда кўпинча у иккинчи даражали эътиборини қаратади ва ўз фаолиятининг туб мақсадини унутади.

5-санасида туғилган инсон ҳар томонлама ривожланган шахс. Ижод билан боғлиқ бўлган иш унга шодлик бахш этади. Бундай инсон эс-хушини йўқотгунча ижод қилиши мумкин. Назарий билимларни мустаҳкам эгаллаганига қарамай бундай инсонга амалиёт етишмайди. Баъзан улар замонавий ҳаётга умуман мослашмаган бўлади.

6-санасида туғилган инсон ўз уйи ва оиласига боғланган бўлади. Қариндош уруғларнинг муаммоларини ечиш учун ҳамма нарсага тайёр. Дам олишни ҳам, ишлашни ҳам бирдек хуш кўради. Бундай инсон куй ва оҳангларни яхши фарқ қилади ва бирор чолғу асбобида мусиқа чалади.мусиқа унинг бўш вақтини ўтказиш учун севимли машғулотига айланади.

7-санасида туғилган инсон ёрқин шахсиятпараст. Унинг бир ўзи ҳеч хижолат тортмай бутун жамиятга қарши тура олади. Фикрини ўзига ўтказмоқчи бўлган инсонларни кескинлик билан тўхтатади. Шу тариқа уларда ўз ишларига аралашиш хоҳишини йўқотади.

8-санасида туғилган инсон том маънода пулларни ўзига тортади. У йўқ нарсадан ҳам пул қила олади. Ҳар қандай ҳолатни у ўз фойдасига буриши мумкин. Бундай инсонда миллионер бўлиш учун барча имкониятлар бор. Унга хардамҳаёллик хос, лекин ўзи буни сезмайди.

9-санасида туғилган инсонга олижаноблик эркинлик ва ўзига хос муросасизлик хос. Ўзини тез-тез сахий қилиб кўрсатиб, ўзи бундан завқланади.

10-санасида туғилган инсон яхши санъаткор. У барча ишни мукаммал даражага етказадиган ҳақиқий идеалист. Бундай инсон ижод қилишни яхши кўради.

11-санасида туғилган инсоннинг ҳам ҳиссиётлари жўшқин. Бошқаларнинг хафа қиладиган сўзлари ва ҳаракатларига умуман бефарқ бўлсада бироқ у атрофдаги ҳайвонлар ва табиат ҳодисаларидан қаттиқ таъсирланади. Ўз ички дунёсини воқеа ҳодисалар томон йўналтириб, табиат ва ҳайвонот дунёсидан илҳом кутади. Кўпинча бундай инсон келажакни олдиндан кўрадиган ёки экстрасеанс бўлиб чиқади.

12-санасида туғилганлар интизомлилиги ва жавобгарлилиги билан ажралиб туради. Бундай инсонга бирор ишни топшириб, вақтида бажарилишига ишониш мумкин. Унинг ҳаддан ташқари ишбилармонлиги катта харажатлар эвазига яшаш истаги билан яқин туради.

13-санасида туғилган инсон оғир ишдан қочмайди. У жуда ҳам жиззаки одам ва келажакдаги муваффақиятлар ҳозирда қилинган ҳаракатларга боғлиқ деб ҳисоблайди. Кўпинча у ўз кучига ишонмайди. Бундай инсонлар орасида руҳи тушган инсонлар кўп учрайди.

14-санасида туғилган инсон доимо ўз-ўзи билан курашади. Бу нарса унинг иккиюзламачилиги туфайли содир бўлади. Атрофдаги инсонларнинг фикрига қарамай, 5 дақиқа ичида ўз фикрини қарама-қарши фикрга алмаштириши мумкин.

15-санасида туғилганлар сардорлик қобилиятига эга, қатъий ва қайсар, мансабпарастдирлар. Агар ўзини бироз тийиб турмаса, у ҳолда эртами кечми жаҳли тез ва тажанг золимга айланади. Бу моҳир, ҳийлагар, ғазабланган инсонни ўз ишларини ҳал қилиш учун бошқаради, уни осонликча ўз ихтиёрига бўйсундира олади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ишхонанг сенга хайитлик ташлаб берганда😜😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қурбон хайитингиз муборак бўлсин.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Эшак билан сигир ким ақиллилиги тўғрисида тортишиб ўтирган экан, одам келиб қолибди ва бахс нима ҳақида кетаётганини сўрабди.
Сигир одамга қараб:
— Мен ақллиман десам манави эшшак "йўқ, мен ақллиман" деябди, шунга нима дейсиз? — дебди.
Шунда одам сигирга қараб:
— Сен катта йўлдан ўтаётганда, одамлардек, аввал чапга, кейин ўнгга қараб оҳиста ўтасан... Манави эшшак эса, йўлдан ўтаётганда молга ўхшаб ҳеч қаерга қарамай ўтиб кетади! — деямиш...

😳😜😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Гўзал Саловот. ❤️👍
/channel/womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Жума муборак.
/channel/womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун қадрдон. ✨
/channel/womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📝МАКТУБДАГИ СИР...

Эр ҳотин урушди. Бир бирларини хақоратлашди. Шунда аёл жахл отига миниб, жавобини беришини эридан сўради. Эр хам жахлини босмай хонасига кириб бир оздан сўнг аёлига бир конверт тутқаздида уйдан чиқиб кетди. Эрини чиқиб кетканидан сўнг аёл нималар деганини ўйлади. Сиқилди, йиғлади. Конвертни очишга эса қўли бормади. Ахир конвертда эри жавобини бериб юборгани ёзилган. Аёл эса буни кўтара олмайди. Анчадан кейин эр келди. Аёл кечиришини билмай айтиб юборганини, эрини эса сўзидан қайтишини илтижо қиларди. Роса йиғлади.
Эр эса конвертни очилмаганини кўриб очиб ўқишини аёлидан сўради. Аёл қўрқа - писа конвертни очиб ўқиди. Конвертда эса шундай ёзилган эди.
- Мен сен билан ажрашишни истамайман. Бунга сабаб хам кўрмаяпман. Мен сенсиз хечам яшай олмайман. Ховурингдан тушиб сен хам бироз ўйлаб кўр. Мен сени севаман. Аёл номани ўқиб бўлиб эрининг қучоғига отилди. Эридан узрлар сўраб, бошқа кайтарилмаслигини айтди. Улар бошқа урушмай тинч тотув яшай бошлади!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

16-санасида туғилган инсоннинг таҳлил қилиш қобилияти зўр бўлади. Унинг энг хуш кўрган машғулоти ўзининг ва атрофдаги инсонларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилишдир. Бундай инсон киришимли ва содиқ дўст бўла олади.

17-санасида туғилган инсонда ҳам пул билан муомала қилиш қобилияти бор. Ундан яхши ишбилармон чиқади. У ўзига келажакда катта фойда келтирадиган ишларни топади. Бундай инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Бу одам ўз оиласини ҳеч қачон охирги ўринга қўймайди.

18-санасида туғилган инсон жиззаки ва ички ҳиссиётлари беқарор шахс.Барчанинг диққат марказида бўлишни яхши кўради ва бировнинг ўзи устидан устунлик қилишини кўтармайди. Бундай инсон дўстларига жуда боғланган бўлади. Вазиятга қараб бошқаларга раҳм қилади, уларга нисбатан меҳрибон бўлади ва ғамхўрлик қилади.

19-санасида туғилган инсонни фикридан қайтариб бўлмайди. У ўз эркинлиги билан ажралиб туради, ўзининг фикрлаши билан атрофдагиларни хижолатда қолдиради.

20-санасида туғилган инсон хушмуомала бўлади ва деярли ҳеч қачон ноқулай вазиятга тушмайди. Ажойиб дипломат бўлиб, бу инсон ашаддий душманларни ҳам осонликча яраштира олади.

21-санасида туғилганлар фақат биттагина иш билан шуғулланишни ёмон кўради. У бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага қўл уради ва нарсанинг уддасидан чиқади. Бундай инсон ҳар хил нарсаларга қизиқади. Агар бирор нарсага эриша олмаса қаттиқ асабийлашади ва тез аччиқланади.бундай инсон катта тадбирларни хуш кўради ва барча жамоат ишларида қатнашади.

22-санасида туғилган инсон ўзининг ички ҳиссиётига ишонади. Бу ички ҳис ҳар доим ҳам унга ёрдам беравермайди. У жуда бадгумон одам.

23-санасида туғилган инсон кўплаб мавзулардан хабардор. Унинг фикрлаш жараёнини кузатишнинг ўзи бўлмайди, чунки бу инсоннинг фикрлаш тезлиги жуда ҳам юқори. Бундай инсон учун пул ҳар доим биринчи ўринда туради.

24-санасида туғилган инсон жуда ҳам меҳрибон ва мулойимдир. Унинг душманлари умуман бўлмайди ёки жуда кам бўлади. Бундай инсон ўз эҳтиёжларини унутиб бошқалар ҳақида қайғуради. Улар кимгадир ёлғон гапиришига ишониш жуда қийин.

25-санасида туғилган инсон анча зид шахс. Романтик шижоат унинг қалбида тамоман моддий қадриятлар билан ёнма-ён мавжуд бўлади. Бундай инсон тарозига ўхшайди. Тарозининг икки палласи унинг ҳаётида икки томонга оғади, бироқ эртами-кечми дастлабки ҳолатига қайтади.

26-санасида туғилган инсон жуда яхши ташкилотчи. У ҳиссиётга берилиш хусусиятига эга бўлсада, анча ҳушёр. Бундай инсон ўз ҳис-туйғуларини очиқчасига намойиш этмайди. Хиёнатни ҳеч қачон кечирмайди. Бундай инсонни ҳокимият ўзига тортмайди, ўринбосарлик билан кифояланади. Бироқ анча ишларни ўзи бошқаради.

27-санасида туғилган инсонда эртами-кечми жуда катта ҳаётий куч намоён бўлади. У жуда ҳис-ҳаяжонга берилувчан ва хушчақчақдир. Саёҳатларни ва одамлар орасида бўлишни хуш кўради.

28-санасида туғилган инсон хаёлга кўп берилади. Бундай инсоннинг ишга амалий ёндашуви бизнинг замонамизда кам учрайдиган хаёлпарастлик билан мужассам бўлган. Бироқ қатъий характер ва кучли иродаси туфайли уни ҳам уни йўлдан уриш мумкин.

29-санасида туғилган инсон ўз нуқтаи назарини бошқаларга ўтказишни яхши кўради. У ўз қарашларини бошқаларга ўтказа олгач мулойим ва ёқимли инсонга айланади. У ўзини кучли ва иродали инсон сифатида кўради ва бошқалар буни кўрмаётганига ажабланади.

30-санасида туғилган инсон ҳиссиётга берилувчан. У ўз хатти-ҳаракатини беихтиёр ва кўп ҳолларда аввал ҳаракат қилади, кейин эса ўйлайди. Артистлик маҳоратига эга бўлиб, кўпинча давраларни қиздиради. Нотаниш одамлар орасида ўзини эркин ҳис қилади ва янги танишлар орттиради.

31-санасида туғилган инсон ташкилотчилик фазилатларига эга. У кўпинча жамоат ишлари билан боғлиқ бўлган касбни танлайди. Бундай инсон жуда фаол бўлади. У ўз бўйнига жавобгарлик ишини олишдан қўрқмайди.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Йодли сетка шамоллаш ва гриппда ёрдам берадими?

Йодли сетка шамоллашни тезда бартараф қилишга ёрдам беради. Фақатгина бурун ва унинг қанотларига эҳтиёткорлик билан тўғри чизиқ тортиш керак бўлади.

Юз ва бўйин қисмига йод билан ишлов бераётганда эҳтиёт бўлинг. Сабаби тананинг бу қисми юпқа тери қатламига эга ва куйиб қолиш эҳтимоли юқори.

Бундан ташқари, шамоллаган вақтларда товонга ва тизза кўзига ҳам ёдли сеткалар қилиш яхши самара беради.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

— Бемор, сизни операциянгиз унчалик оғир эмас, шунинг учун операцияни икки йил онлайн ўқиган, магистр практикант шогирдим қилади...
— Ия! Доктор, агар ўлиб қолсамчи?
— Унда уни зачёткасига 2 қўяман.

😳😳😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Макияж сабоқлари: қош бўяш.
/channel/womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тонг азизлар.
/channel/womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН ✨🌙✨

💫 Меҳрингиз олдида эгиб бошимни...
Тангридан умрингиз тилаб
юраман.🌙✨🌙✨
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман!✨🌙✨🌙✨✨

Азизларим ✨✨
Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин! ✨🌙

Хайрли тун, яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз эртага ғойибдан кўришгунча !!🌙

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳаётий ҳикоя

ЖАЗО
Бугун дўконни эртароқ беркитдим. Икки  кун олдин қўшни дўкон эгаси Зарифа опа илтимос қилган эдилар:
- Янги уй олдим Муҳаммаджон! Шунга кичикроқ қилиб худойи қилмоқчи эдик. Уни устига раҳматли қайниукам ҳам негадир тинмай тушимга киряпти. Шунга келиб бир Қуръон ўқиб берсангиз...
  Шулар ёдимга тушдию, дўконни ёпиб, манзилимни  Юнусобод томон бурдим. Негадир оёқларим тортмас, қадамларим чалкашиб кетарди...
Таниш такси тўхтаганини кўриб беихтиёр кўнглим ёришди. Ҳайдовчи маҳалладошим, иккита уй нарида турадиган Мурод ака экан. Вазиятни тушунтириб хамрох, бўлишларини сўрадим. Улар ҳам рози бўлдилар. Катта кўприк устидан ўтиб, Зарифа опа яшайдиган маҳаллага бурилдик. Опа кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватида яшар экан. Бизни кўриб хурсанд бўлдилар. Турмуш ўртоқлари ҳам кўп илтифот билдирди. Овқатландик, сўнгра Зарифа опа,
- Муҳаммаджон , энди қайниукамни ҳаққига бир Қуръон тиловат қилиб берсангиз ,-дедилар
- Ҳўп, опа.
Аъузубиллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир Роҳманийр Роҳийм. Табарокаллазий биядиҳил мулку ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр...
  Тиловат қилар эканман, доимгидек руҳим мамнун, лаззат олганча кўзларимни юмдим. Шу пайт ғалати воқеа содир бўлди. Юмиқ кўзларим устида турган қоронғулик тарқалиб, ҳаммаёқни сарғиш туман қоплади. Ва... ва кўз олдимда юзлари ҳаддан зиёд шишиб кетган, сарғиш ботқоқ сув ичида ётган йигит пайдо бўлди. Қўрқиб кетганимдан дарров кўзларимни очдим. Ҳамма менга тикилиб ўтирарди. Бир амаллаб якунладим-у,  тоза ҳаво истагида балконга чиқдим. Юрагим гупиллар, томоғим қахрар, ҳаво етмасди... Зарифа опа аҳволим яхшимаслигини билибми, совуқ сув келтирдилар. Муздек сув димоғимни очди. Юзларимни ювиб ичкарига, меҳмонлар олдига кирдим. Шунда қари бир онахон - Зарифа опамнинг қайнонаси
-Ўғлим, қироатингиз жуда чиройли экан. Илоҳим умрингиздан барака топинг. Ота-онангизга минг раҳмат. Менинг раҳматли чолим ҳаққига ҳам бир тиловат қилиб беринг, -деб қолди. Аҳволим яхшимас, лекин онахоннинг илтимосини ерда қолдиргим келмасди...Рози бўлдим.
Шу кун мен умримда қилмаган ишимни қилдим - “Ясин“да адашдим!
Ўзимни жуда ёмон ҳис қила бошладим. Миямда оятлар чалкашган,  “Ясин“ негадир “Фотиҳа“ га аралашиб кетганди. Қўрқиб кетдим. Жуда қўрқдим. Секин ёнимдаги хамроҳим Мурод акага пичирладим. “Ўзингиз ўқинг, мазам бўлмаяпти.“ Мурод ака билганларича қироат қилдилар. Сўнгра ижозат сўраб кетадиган бўлдик. Кичкина даҳлиздан чиқиб кетар эканман, кўзим деворга осиғлиқ суратга тушди. (Қизиқ, кирганимда пайқамаган эканман!) Қалин қошли, жаҳлдор, кўзойнак таққан, ўткир нигоҳлари одамни “тешиб юборадиган“ чолнинг сурати. Беихтиёр уй эгаси- Зарифа опанинг эридан сўрадим.
-Ким бу одам, ака?
- Раҳматли отам!
  ...Шу кеч негадир ухлолмай чиқдим. Кўзимни юмдим дегунча сарғиш туман, ботқоқ ичида жонсиз ётган йигит сурати кўз олдимда гавдаланаверди.
  Эртаси куни нонушта ҳам қилмай ишга шошилдим. Дўконни очиб, уёқ буёқни тозалаган бўлиб тургандим, Зарифа опа кириб қолдилар. Салом бердим
- Ва алайкум ассалом. Яхшимисиз Муҳаммаджон? Кеча яхши етиб олдингларми? Тобингиз жойидами? Бироз мазангиз йўқдек эди.
- Ҳа, раҳмат, яхшиман. Келинингиз аччиққина мастава қилиб берди!- дея жилмайдим
-ҳа, барака топсин келин.
-опа, сиздан бир нарса сўрасам майлими?-дедим ўйланиб.
- Сўранг, бемалол!
- Қайниукангиз нимадан оламдан ўтганлар? Неча ёшда?- берган саволимдан бироз ҳижолат тортдим.
- Эээҳ, укам... Бекзоджон жуда яхши йигит эдилар. Энди институтга кирган кезлари эди ўшанда. Бир куни тўрт- бешта йигитлар чақириб келиб қолди. Ташқарига чиқиб алланималарни гаплашишди. Кейин биргаликда кетишди. Ўша куни Бекзод уйга келмади. Эртасига ҳам, индинига ҳам. Қўрқиб кетдик. Милицияга хабар бердик. Орадан бир ҳафта ўтиб қайниукамни шишиб кетган  жасадини кўл ёқасидан топишди.  Уни ўлдириб, сўнг жасадини сувга ташлаб кетишган эди...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ САНАСИ ҚАНДАЙ ХОСИЯТГА ЭГА ЭКАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қурбон хайитингиз муборак булсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қурбон хайитингиз муборак бўлсин укажоним.

Читать полностью…
Подписаться на канал