Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226
Қурбон хайитингиз муборак бўлсин овсинжонлар.
Читать полностью…Қурбон хайитингиз муборак бўлсин қариндошларим.
Читать полностью…Хайрли тун, яхши дам олинг.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Ўй хаёл қаерда бўлса, энергия ўша ерга кетади. Нимани тортиб олишни хохласангиз ўша нарсани кўпроқ энергия билан тўлдиринг!!!
Вазият яхшими ёмон фарқи йўқ. Энергия билан тўлдирсангиз кифоя 😍😍😍
ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ БУ:
1) ҲАР ОВҚАТЛАНИШДАН 20 МИНУТ ОЛДИН ИККИ СТАКАН ТОЗА СУВ ИЧАМИЗ
2) БИР КУНДА 2-2;5 ЛИТР ТОЗА СУВ ИЧАМИЗ
3) ЗАРАРЛИ ЮҚОРИ КАЛОРИЯЛАРНИ КАМ МИҚДОРДА СОАТ 12 ГАЧА ЕЙМИЗ
4) САБЗАВОТЛАРНИ КЎПРОҚ ЕЙМИЗ ЖУДА МАЗАЛИ САЛАТЛАР ҚИЛИШ МУМКИН
5) СОСИСКА, БУЛОЧКА, КОЛБАСАЛАРНИ УНУТАМИЗ
6) ҲАР 2;5-3 СОАТДА ОЗ-ОЗДАН ОВҚАТЛАНАМИЗ
7) УХЛАШДАН УЧ- ТЎРТ СОАТ АВВАЛ ОВҚАТЛАНАМИЗ
8) ҲАФТАДА БИР КУН ТАНАГА ДАМ БЕРАМИЗ( ҚАТИҚ, ОЛМА ЕБ ЮРАМИЗ)
9) СПОРТ БИЛАН ОШНО ТУТИНИНГ, КЎПРОҚ ЮРАМИЗ, ЛИФТНИ УНУТАМИЗ, МАШҚЛАР ҚИЛИБ ТУРАМИЗ
10) ОВҚАТЛАНГАНДАН СЎНГ ИЛОЖИ БОРИЧА БИР СОАТ СУВ ИЧМАЙМИЗ
11) КУНИГА 20 ГР ЁҒ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛАМИЗ(ИЛОЖИ БЎЛСА ЗАЙТУН ЁҒИ)
12) НОНУШТАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ЎТКАЗИБ ЮБОРМАЙМИЗ
13) УН ВА УН МАҲСУЛОТЛАРИДАН ВОЗ КЕЧИБ ТУРАМИЗ
14) ЭРТАЛАБКИ ФИЗКУЛЬТУРА
Заиф эркакнинг 9 та белгиси:
1) Йўқ дея олмаслик 2) Доимо нолиш 3) Яқинларини бошқалар олдида камситиш 4) хурматсизликка кўниш 5) Қизлар ортидан югуриш 6) Ғийбат қилиш 7) доим бировларни айблаш 8) Хис туйғуларни жиловлай олмаслик 9) Ота-онага бехурматлик
Хайрли тун азизлар.
Оллохнинг панохида бўлинг.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨
БАХТ КУЛИШДАН БОШЛАНАДИ.
Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Бир бор кулдингизми, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар боради. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.
Кулги билан атрофдагиларга қувонч улашиш мумкин...
Кулгу — юқумли. Сиз кулсангиз, ўз-ўзидан ён-атрофингиз қувончга, яхши кайфиятга тўлади... Табассум учун сабаб шарт эмас.
Огоҳ бўлинг, аёл макри:
1. Севдиради, уйланасан
2. Ширин овқатлар қилади, семирасан
3. Қочиб кетгинг келади, лекин энди югура олмайсан🤣😂😂
📝ТОНГГИ ТИЛАКЛАР.
Эрта тонгда дўстларим,
Қайноққина саломлар,
Сизга эзгу тилаклар,
Тилагим бор одамлар.
Омон бўлинг ҳар доим,
Дунё тургунча туринг,
Йиғламанг сиз ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг.
Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар, кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликка тушманг ҳеч.
Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон-у,
Чеҳрангиз очсин чирой.
Меҳрларга йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.
Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой-ю,юлдузлар,
Йигитлар бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар.
Қувнаб,қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар.
Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин.
Қалблар қувончга тўлсин,
Ҳар сония,ҳар онда,
Ҳамма бахтиёр бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.
Хуршид Карим.
🌛ХАЙРЛИ ТУН
✨Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу
✨Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!
✨Аллохга омонатсизлар!
✨💫Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.
Институтда имтихон кетмоқда...
Домла талабаларни назорат қила туриб, бир талабани хотиржам китобдан кўчираётганига кўзи тушиб қолибди ва ҳеч нарса демасдан талабани эслаб қолди...
Имтиҳон вақти тугаб, барча талабалар бирин-кетин ўз имтихон варақаларини ўқитувчи столига қўйиб, чиқиб кета бошладилар. Оҳирида бояги талаба домланинг столига яқинлашади...
Шунда домла:
— Мен сизни имтихон варақангизни қабул қилмайман, сиз барча жавобларни китобдан кўчириб ёздингиз! — деса,
Талаба:
— Сиз мен кимлигимни биласизми ўзи? — дебди.
Шунда домла:
— Вазирни ўғли бўлсангиз хам қабул қилмайман! — деса,
Талаба:
— Тўғрисини айтинг, ростан ҳам мени кимлигимни билмайсизми? — дебди,
Домла жахл билан:
— Йўқ дедимку аҳир, кимсиз ўзи? — деса,
Талаба:
— Унда жуда яхши... — дебдида, ўз имтизон варақасини тўпланиб турган имтихон варақалари орасига қўшиб, уларни бир-бирига аралаштириб, югурганича хонадан чиқиб қочиб қолибди...
😳😳😂
Қурбон хайитингиз муборак бўлсин аммажонлар.
Читать полностью…🎊🤲💐«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎁🤲💐
😊Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🎁💐 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» муборак бўлсин!
🎁💐 Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.
🎁💐 Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!
🎁💐 Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб қоламан!
🤲 АЛЛОҲИМ, ШУНДАЙ УЛУҒ КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!🤲
Бир яқиним сурункали бир беморга Аллоҳ розилиги учун ёрдам бериш мақсадида аптекага кириб аптекачига "мана шу инсон ўзи учун аптекангиздан нима олса менинг номимга ёзиб қўйинг. Мен тезда тезда келиб тўлаб кетаман" деб айтган. Негаки муолажа олиб туриш учун мавсумига қараб хар ойда 700 мингдан 1 миллион сўмни атрофида дори дармон керак бўлиб туради. Бу гапга хам бир йил бўлиб қолди. Шу кунларда аптекага кирсам ўша бемор инсон аптекачидан дори дармонларни олаётиб, битта рўйхатдаги дориларни пулини ўзи тўлашини айтди. Аптекачи "дафтарга ёзиб қўяверай. Бу хам пича пул бўлар экан" деган эди, беморнинг жавоби мени хайратга солди. Бемор: "Менинг хомийим мени ўзимга зарур нарсаларни зиммасига олган. Аллоҳ у йигитдан рози бўлсин. Бу рўйхатдаги эса фарзандимга. Ўзимдан бошқалар учун эса мен у одамни розилигини олган эмасман, шунинг учун пулини ўзим тўлайман" деб айтди. Бу сухбатни эшитиб турган аптекадаги бошқа йигит "Жон ака. Аллох розилиги учун бу рўйхатдагисини мен тўлай. Сиз хаққимга дуо қилиб қўйсангиз мамнун бўламан" деб дориларни пулини тўлаб қўйди. Кейин беморни машинасида уйига олиб бориб қўйишга кўндириб олиб кетди. Ёмон одамлар хам кам эмас. Лекин мен уларни ёмонлигини дархол унутаман. Шунинг учун менга худди жамиятда яхши одамлар барибир кўпроқдек таассурот уйғотаверади. Мен яхшиларни ва яхшиликни қилаётганларни кўп кўраман. ЁКИ ЯХШИЛАРНИ КЎРИШНИ ХАМ БИЛИШ КЕРАК! Хикмат излаганга хикматли дунё. Иллат излаганга иллатли дунё. Саломат бўлинглар!
Лутфиддин Мукаррам
#Ибрат
Бир жинни "Алдадим, алдадим" деб бақириб қувониб юрган экан. Ундан бир йигит сўрабди:
— Кимни алдадинг?
— Такси ҳайдовчисини!
— Нима деб алдадинг?
— Пулини тўлаб, машинасига ўтирмай қочиб кетдим...
😂😂😂
АЛЛОХ УЗИНГ ИНСОФ БЕР.
Хаёт узи тилсимот,
Унда шохсан ёки мот.
Булмаса хам учкир от,
Аллох узинг инсоф бер.
Майли килсин хиёнат,
Дунёда бор диёнат.
Жавоби бор киёмат,
Аллох узинг инсоф бер.
Кимлар юрди зинода,
Манманлиги бинода.
Шаккок булма дунёда,
Аллох узинг инсоф бер.
Сизхам бизхам кетгувчи,
Манзил,мозор элтгувчи.
Роббим Аллох кургувчи,
Аллох узинг инсоф бер.
Харом лукма егунча,
"Хе онангни" дегунча.
Яшаб тургин бугунча,
Аллох узинг инсоф бер.
Ортдан пичок ургунча,
Даюс булиб юргунча.
Ибодат кил улгунча,
Аллох узинг инсоф бер.
Утиб кетар бу кунинг,
Зулмат булмасин тунинг.
Ганимат бил хар онинг,
Аллох узинг инсоф бер.
Шайтон йулда юрмасин,
Кузлар ёшга тулмасин.
Яратганим кулласин,
Аллох узинг инсоф бер.
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Яна бир тонгни,жума тонггини осуда ва хотиржамликда қарши олдик
Алҳамдулиллаҳ.!
Бу Дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир... Барчанинг, шунингдек сизнинг хам ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз белгиланган... Шундай экан, Ўзи берган хушвақт дамларида шукрда, махзунликда эса сабрда бўлинг..!
Аллоҳ юртимиз ахлини тинч - омонликда ва ризқимизни барокатда барқарор қилсин ва барчамизни яхшиликлари ила қувонтирсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..!
Жума айёмингиз муборак!🕋
@womanuzzz
📝ЗУЛМНИНГ ОҚИБАТИ.
(Ибрат албатта укинг)
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди.У ерда бузуқчилик қилди.Унинг хотини, фарзандлари бор эди.У сафардан бемор бўлиб қайтди.Хотинига айтишга хижолат қилди.Чунки у хотинига хиёнат қилган эди.У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди.Шифо топгунича беҳисоб пули кетди.Ўзининг дўстига шундай дейди:
"Аллоҳга қасамки,шу гуноҳимни эсласам қалбим ёнади".
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди.Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.
Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!.
Бир йигитни биламан.Ёшликнинг авжида у.Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор.Аммо Аллоҳни танимайди.Араб шаҳарларидан бирига борибди.Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди.Умуман эшитмайдиган бўлди.Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши яхши,тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди.Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади.Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди.Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди.Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди.Унинг кўзи ўйиб олинди.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди.Хотинининг айби еттита қиз туққани эди.Саккизинчисига ҳомиладор эди.У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади.Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди.Аёл қаттиқ йиғлади.Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!.
Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади.Фарзандлари тақдиридан хавотирланди.
Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди.Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди.Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".
Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди.Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!.
Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди.Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди.Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".
Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.
Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!
Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан қўрқмаган инсон аҳмоқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади.
Аллоҳ таолонинг тенгсиз санъатига қоил қолмасдан иложингиз йўқ!
Чаён билан зирҳли танк орасида деярли фарқ йўқ.
- Чаён 2 кун нафас олмасдан сув остида тура олиши мумкин;
- 3 йил ҳеч нарса емасдан яшай олиши мумкин;
- 24 соат ўта юқори даражадаги музлаткичда қолгандан кейин ҳам яшаб кетиши мумкин;
- Чаён радиотўлқинга чидамли. Заҳар миқдори қанча ортса, радиотўлқинга чидамлилиги ҳам шунча ортади;
- Чаённинг заҳаридан атом бомбасига қарши вакцина тайёрланади;
- Чаённинг қони оқ бўлади. Бу суюқлик атом бомбаси туфайли очилган яраларни битиради, ҳужайраларни янгилаб қайтадан фаолиятини тиклашга ёрдам беради.
Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
#Мулоҳаза
"Номуносиб кишига рақиб бўлишни хоҳламайман. Душман танлаш ҳам бир санъат".
Читать полностью…#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин 🌸
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Йўлчи ва от
Бир отни ўтлоқ ерга қўйиб юборган эдилар. От у ўтлоқдан ўтлаб, истаган ерига чопиб, сакраб ўйнаб юрарди. Ўтлоқнинг охиридаги чуқурроқ бир йўлдан ўтиб кетаётган йўлчиларни от ора-сира томоша қиларди.
Бола-чақаларига озиқ-овқат олиб кетиш учун қишлоқдан шаҳар бозорига бораётган яхши қалбли бир одам ўша чуқурлик йўлдан ўтаётганда, от гўё салом берган каби унинг ёнига «ҳи-ҳи» лаб келди. У одам ҳам тўхтаб отнинг юз-кўзидан сийпаб, эркалаб, яна йўлида давом этди.
Бир оздан кейин қаттиқ кўнгилли, қўпол табиатли бир одам ҳам ўша йўлдан ўтаётган эди, от «ҳи-ҳи» лаб кишнаб унинг ёнига кела бошлади. Бу киши бир тош олиб отга отди, тош отнинг бошига тегиб яраланди. Бечора от яраланган бошини қуйи солиб қочиб кетди.
Бу икки одам шаҳар бозорига етган вақтларида сел қуйиб, чуқур йўл сув билан тўлди. Яхши қалбли одам шаҳардан юмушини битириб қишлоғига қайтаркан, ўша чуқурлик ёнига келди, фақат қандай ўтиш керак? Сув тиззагача чиққанди, ё сувга тушиб ҳамма либосини шалаббо қилиб ўтиш ёки сувнинг силжиб оқиб тамом бўлишини кутиш керак эди. Сув ичига тушиб ўтса, тумов бўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Яхши қалбли киши нима қилишини билмай ҳайрон бўлиб турганди, шу пайт отнинг «ҳи-ҳи»лаган товушини эшитиб дарҳол уни ёрдамга чақирди. От ҳам ўзига яхши муомала қилган бу одамнинг овозини эшитиб дарҳол ёнига келди, уни устига миндириб сувдан ўтказиб қўйди. Яхши қалбли одам ҳеч бир ери ҳўл бўлмасдан сувдан ўтиб кетди.
Шу вақт отни тош билан урган қўпол табиатли одам ҳам келиб қолди. От яхши қалбли одамни сувдан ўтказиб қўйганини кўриб, бу ҳам уни ёрдамга чақирди. От бу одамни ҳам таниб ёрдам беришни истамади. «Ҳи-ҳи»лаб кишнаб ўтлоқнинг бир томонига қочиб кетди. Қўпол табиатли одам сувнинг оқиб тамом бўлишини кутиб у ерда қолиб кетди.
АХЛОҚИНГ БИЛАН БОЙ, ҚАНОАТИНГ БИЛАН БЕҲОЖАТ, ТАВОЗЕНГ БИЛАН УЛУҒВОР БЎЛ!
👳🏻♂️Бобо ўз набирасига деди:
🔷"Яхши кўрган инсонингни кўп мақтама!
🔸Роббисига итоат қилмайдиган билан бирга юрма!
🔸Мажлисларда кўп гапирма!
🔹Ўтирган ҳолингда салом берма!
🔸Сени ташлаб кетган дўстга яқин бўлишга интилма!
Динимиз васатийлик (уртахоллик) дини:
🔹Ўзингни хор қилма, такаббур ҳам бўлма!
🔸Ўта мулойим ҳам, ўта бешафқат ҳам бўлма!
🔹Ростгўй қасам ичмайди.
🔸Ишончли киши ўзини оқламайди.
🔹Ихлосли киши надомат қилмайди.
🔸Олийжаноб киши миннат қилмайди.
🔹Муҳаббат қилган малолланмайди.
🔸Сен бошқалар хоҳлагандек бўлма, балки қандай бўлсанг, шундайлигингча қол!
🔹Одамларни ҳурмат қилишинг уларга эҳтиёжинг борлигини англатмайди, балки ўз динингдан олган таълим-тарбиянгни намоён қилади.
🔸Ҳурмат қил, ҳурмат кўрасан!
🔹Ахлоқинг билан бой, қаноатинг билан беҳожат, тавозенг билан улуғвор бўл.
🔸Ортингдан гапирадиганга парво қилма, чунки у ҳақиқатда ортингдадир, сендан олдинда эмас.
🔹Одамларга Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг ҳақида гапириб ўтирма, уларнинг ўзлари сенда Қуръонни кўришсин.
🔸Очни таомлантир, етимга раҳм қил, ёмонлик қилганни кечир, ота-онангга яхшилик қил, қариндошлик алоқаларини тикла, барчага табассум эт.
🔹Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг муҳим эмас, муҳими
Қуръон сенда қаергача етиб борганида.
🔸Кишиларга доимо хурсандчилик олиб киришга ҳаракат қил!
КАРДИОЛОГ МАСЛАҲАТИ
✅ Қандай қилиб сувни тўғри ичиш керак. Сув ичиш учун тўғри вақт. Жуда муҳим.
Муайян вақтларда ичимлик суви тананинг самарадорлигини оширади:
✅Уйғонганингиздан кейин 2 стакан сув - ички органларнинг фаоллашишига ёрдам беради
✅Овқатдан 30 дақиқа олдин 1 стакан сув - овқат ҳазм қилишга ёрдам беради
✅Ҳаммом олишдан олдин 1 стакан сув - қон босимини туширишга ёрдам беради
✅Ухлашдан олдин 1 стакан сув - инсульт ёки юрак хуружининг олдини олади
Ғам-ташвишларингизни Аллоҳнинг совғаси деб қабул қилинг! Аллоҳ сизни яхши кўргани учун, гуноҳлардан поклаш учун, Ўзига муқарраб бандаларидан қилиши учун синаётганини фикр қилинг!
Читать полностью…