womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

Тунни меҳмонхонада ўтказаётган киши навбатчига дағ-даға қилиб:
— Мен хотиним билан хонада уришиб қолдик. У ўзини деразадан пастга ташламоқчи, — деса,
Навбатчи:
— Бу мутлақо шахсий масала! Бизга умуман алоқаси йўқ! — дебди.
Шунда эркак:
— Минг лаънат, алоқаси йўқ эмиш. Нимага хонани деразалари очилмаяпти ахир!? — деямиш...
😂😂😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Сабр!

Хаёт деган синовда,
Сабр қилинг азизим
Тўғри йўлни топволиб
Шукр қилинг азизим!

Бу дунё – синов дунё
Нолиманг хеч азизим!
Жаннатга умид бўлса,
Сабр қилинг азизим!

Ўнқир – чўнқир йўлларимиз,
Бир кун равон бўлади,
Хаётнинг бу синовидан,
Бир кун кўнглинг тўлади!

Соғ – саломат танамизга,
Шукр деймиз азизим,
Аллох берган ноз – неъматга
Шукр деймиз азизим!

Сабр қилиб бор у – йўқга,
Доим кулиб турамиз
Жаннатдан умид қилсак,
Сабр қилиб турамиз!

Сабрлигим сабрингизни
Мукофатин оласиз,
Бу дунёда сабр қилиб,
Жаннатдан жой оласиз!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН ✨🌙✨

💫 Меҳрингиз олдида эгиб бошимни...
Тангридан умрингиз тилаб
юраман.🌙✨🌙✨
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман!✨🌙✨🌙✨✨

Азизларим ✨✨
Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин! ✨🌙

Хайрли тун, яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз эртага ғойибдан кўришгунча !!🌙

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​Жуда таъсирли экан.
Ӯқиб кӯринг!

АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАГА ҚОДИР

Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. У пайтлар Россияга ҳам борилар эди. Йигит намозхон эди. Ҳарбий хизматда ҳам намозларини амаллаб ўқиб юраркан. Хизматдошлари уни устидан кулишар, лекин йигит уларга парво ҳам қилмас экан.
Бир куни уларни бошлиғи йиғибди. Ўша намозхон йигитга:
- Мана бу машинани калитини олиб, анави машинани анави ерга олиб бориб қўй, дебди.
Ҳалиги намозхон йигит:
- Мен машина хайдашни билмайман, машина хайдашни биладиган бола обориб қўя қолсин, - дебди.
Бошлиқ эса:
- Худойингдан сўра. У ҳамма нарсага қодир дер эдинг-ку? - дебди.
Ҳамма кулиб масхара қилибди.
Йигитга Аллоҳ устидан кулишлари ёқмабди. Аллоҳга таваккал қилиб машинага ўтирибди. Дуолар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўраб, бир амаллаб айтилган жойга машинани олиб бориб қўйибди.
Машинадан тушиб қараса ҳаммалари йиғлашаётган экан.
Йигит ҳайрон бўлибди.
Шунда бошлиқ:
- Сени Худойингга ишондик. У бор экан. Сен ҳақ йўлда юрган экансан, - дебди.
Намозхон йигит ҳайрон уларга қарабди.
Шунда бошлиқ машинани олдига бориб уни очибди. Не кўз билан кўришсинки машинанинг мотори йўқ экан.
Аллоҳ ҳар нега қодир Зот. Фақат ўзидангина кўмак сўрайлик. Бандаси эса фақат сабабчи бўлади, холос.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳом пиёз - ёшлик манбаи ва кучли ҳужайра регенератори!

🔶 Цинкнинг юқори миқдори туфайли пиёз терини ёшартиради ва ёшлигини қайтаради. Пиёзли ниқоб ажинларни юмшатади ва терини ёрқин қилади.

🔶 Битта пиёзни қирғичдан ўтказиб асал қўшинг. Юзингизни ўсимлик ёғи(зайтун) билан, билан ёғланг. Ёғли тери устида пиёз ва асалли маска қўлланилади. Бир қатлам қуриганида, яна икки марта бирма-бир қўлланг. Тахминан 30 дақиқа кутинг. Кейин илиқ сув билан ювиб ташланг ва юзингизни пиёз ҳидини кетказадинган қатиқ билан маска қилинг.

🔶Бу ниқобини 2 кунлик танаффус билан такрорлаш керак. Органик кислоталар туфайли пиёз терига сеҳрли тарзда таъсир қилади: тери порлайди, силлиқлашади, чандиқлар, пигментли доғлар, фреканслар каби кичик нуқсонлардан халос бўлади. Ниқобни нафақат юзга қўллаш мумкин, балки ҳар қандай муаммоли жойлар учун жуда яхши

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#кун_мавзуси

МУНОСАБАТ

Эркаклар урушиб қолгандан кейин хафагарчиликни хафталаб тахлил қилиб, аразлаб юрадиган "ақлли" аёлларни эмас, тортишувдан икки соат ўтар-ўтмас, илжайиб чой қўйиб узатадиган "тентак" аёлларни афзал кўрадилар.💜

Оилангиз тинчлиги учун "тентак" бўлсангиз бўлибсизда азизам....
😳👍

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Кайфиятни кўтаринг. 😘

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли_тонг

Маълумотларга қараганда, "Хайрли тонг!" ва "Хайрли тун!" жумлаларини матнли хабар кўринишида қабул қилиш БАХТ ҳиссига жавоб берувчи мия тўқималарини фаоллаштирар экан.

Бугун тонгда яқинларингизнинг бахтини уйғотиб қўйишни унутманг! 😊

Хайрли тонг, Азизлар!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📝 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бола, чўнтак харажатлари учун дадасидан олган пулларини вақтидан аввал еб қўйди. Яқинда таътил бошланади. Маза қилмайди. Йўлини топиш керак. Қўлига тушган журналда, ҳар бир хизмат учун ҳақ тўланиши лозимлигини ўқиб, кўзлари чарақлаб кетди. Бу мантиққа кўра, оиласи учун қилган ишларининг ҳар бирига ҳақ олиши керак! Дўкондан нон келтиришни беш юз сўмга, аҳлат тўкишни минг сўмга, онаси билан бозорга бориб келишини 3000 сўмга баҳоласа, қимматга тушмайдигандек эди.
Худди шундай қилди. Бир вараққа ой давомида бажарган ишларини ёзиб нарх қўйди. Умумий сумма 100000 сўмни ташкил этди. Хатни секингина онасининг ёнига солиб қўйди. Бойиш йўлини топганидан боши осмонда!
Эрталаб дарс столи устидан 100000 сўм пул ва бир энлик хатча топди:
«Сени ўлим билан олишиб дунёга келтирганим, йиллар бўйи устингни тоза тутганим, минг бир азоб билан ўстираётганимнинг ҳақи — фақат севгинг ва ёноғингдан олганим биргина ўпичдир! Ишлаб топган пулингни ўйнаб-кулиб ишлат, болажоним!..»

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Шукурнинг фойдаларидан

1. Шукур иймонинг мукаммалигидир.
2. Шукур Исломнинг гўзаллигига далолатдир.
3. Шукур неъмат берувчининг ва неъматнинг эътирофидир.
4. Шукур неъматнинг муҳофазасидир.
5. Шукур неъматнинг зиёда бўлишига сабабдир.
6. Шукур Роббнинг розилиги сабабидир.
7. Шукур Роббнинг муҳаббати сабабидир.
8. Шукур халқнинг муҳаббати сабабидир.
9. Шукур нафс хотиржамлиги ва ақл комиллигидир.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🍋Агар сиз, ётоғингиз ёнига бир бўлак лимон қўйиб ухласангиз, сизда шундай ўзгаришлар рўй беради...

Лимонни 4 та тенг бўлакка бўлиб, устига туз сепиб, ётоғингиз(диван) ёнидаги столга ёки ерга қўйиб ухласангиз, ажойиб ўзгаришлар гувоҳига айланасиз!

🍃Эрталаб ўзингизни бўш хис қиласиз...
🍃Ақлий қобилиятларингиз яхшиланади...
🍃Энергиянгиз ошади, тетиклашасиз...
🍃Ҳеч бир ҳашарот, ётоқхонангизга яқинлашмайди...
🍃Юқори қон босими ҳақида унутасиз...
🍃Хонангиз ҳавоси микроблардан тозаланади...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

— Ўртоқ биласанми, биргина сўзим учун хотиним мен билан бир йилдан бери гаплашмаяпти...

— Ростданми? Жон ўртоқ, илтимос бир оғайнигарчилик қил, менга ҳам шу сўзни ўргат..!

😳😜😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Асабларни тинчлантирувчи ролик.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар!
Тунингиз осуда ўтсин.
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хато қилган инсонга бақиргандан кўра мароми билан секинроқ қилинган таъна қулоққа яхшироқ киради, зехнига яхшироқ ўрнашади...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин 🌸

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ибрат вақти.
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

КАСАЛЛИКЛАРДАН ҲАЛОС БЎЛИШ МАШҚИ
☝️ (Амалиёт)

Сизга маълум касаллик, бу - инсонга муаммони ҳал қилмаганида, бирон бир вазиятга нисбатан салбий ўй-ҳаёлларга борганида, кечиролмаганида, хуллас ҳаётида тушуниши керак бўлган нарсани тушунмаганида, касаллик орқали тушyнтирилади.
Ёки ўзи тортиб олади.

Медицина томонидан ҳамма ечимларни ахтардингиз, руҳият илми томонидан шу касалликка асли даво борлигини билиб, қандай йўл тутишни ахтараётганлар учун амалий машқ ўргатаман:

⏰ Бунинг учун сизга атига 7 дақиқа керак бўлади.

УШБУ ТЕХНИКАНИНГ БАЖАРИЛИШИ:

✔️ Ҳотиржам жой танланг. Чуқур нафас олиб бир неча бор чиқаринг. Кўзингизни юминг. Қалбингизга тушинг. Танангизни ички томонидан қаранг. Қаерда, сизга соғлигингизда муаммо туғдираётган касаллик бор экан. Касал жойни топинг. 🎵(енгил мусиқа ҳам қўйиб олишингиз мумкин)🎶

Одатда эса, инсон бунга қандай муносабатда бўлади? Уни ҳафа қиладиган ёки касал қиладиган нарсалардан ҳалос бўлишни ҳохлайди.

✔️ Биз эса, бу ўринда бошқача ҳаракат қиламиз. Эсланг, қалбингизда ва юрагингизда оғриқни келтириб чиқарган касалликни меҳр билан қабул қилинг. Ва айтинг: “СЕН МЕН БИЛАН ҚОЛИШИНГ МУМКИН. АММО БИЛГИН, СЕН ОРҚАЛИ ОЛИШИМ КЕРАК БЎЛГАН ДАРСЛАРНИ ОЛДИМ. АНГЛАДИМ, ТУШУНИБ ЕТДИМ. СЕНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИМ. ШУ БИЛАН БИРГАЛИКДА, ЎЗИМНИ ҲАМ...”.
😢 (йиғи келиши мумкин, бу нормал ҳолат)

Шу билан бирга, танангизга таъсирини, ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни кузатинг. Кўпинча оғриқ сусаяди.

✔️ Кейинги босқичда, Сиз ушбу касаллик ёки оғриқ ким билан боғлиқлигини ҳис қилишга ҳаракат қилинг. Ким билан? Сизнинг ҳаётингиздан чиқариб ташланган ёки унутилган одам биланми? Эҳтимол, Сизга кимдир томонидан адолатсизлик бўлганми? Ким сизни кўнглингизни қаттиқ оғритган? Ушбу саволлар орқали жавобларни топинг. Балки, бошқа саволлар орқали топарсиз, фарқи йўқ.

Бироз фурсат ўтгандан сўнг, Сизнинг касаллигингиз билан боғлиқ инсонни топганингиздан кейин, унга миннатдорлик билан юзланасиз: ”ҲОЗИР МЕН СЕНИ КЎРДИМ, МЕН СЕНИ ҲУРМАТ ҚИЛАМАН. МЕН СЕНИ КЕЧИРДИМ. ЭНДИ МЕН СЕНГА ҚАЛБИМДАН ЖОЙ БЕРАМАН. СЕНДАН МИННАТДОРМАН" деб айтасиз.

Шундан сўнг, бир бор ўзингизга назар солинг, қандай ҳис қилябсиз? Оғриқларингиз босилдими? Қалбингизчи? Таскин топдими?

🎓 Ушбу машқ мутахассис кўмагисиз, бажарилиши мумкин. Қалбингизга қулоқ солинг ва уни тинглашни ўрганинг.
ЎЗИНГИЗДАН - ЭНГ ЯХШИ ЎЗИНГИЗНИ ЯРАТИНГ...!
❤️❤️❤️

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хотин пул сўраганда😳😂😂😂😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўзгаринг!

Бахт ҳамиша униб-ўсадиган, ривожланадиган, ўқиб-изланадиган кишига келади. Ўзгаринг, янги нимадир қидиринг, ҳаётингизни янги ўзанга қарата йўналтиринг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Камтар бўлсанг - майса каби босарлар,
Манман бўлсанг - маломат-ла осарлар.

Оқил бўлсанг - биров яқин олмагай,
Жоҳил бўлсанг - биров назар солмагай.

Яшнар бўлсанг - қақшатарлар ҳолсизлаб,
Қақшар бўлсанг - қолдирарлар ёлғизлаб.

Тозадурсан - чаплайдилар йўқ киринг,
Айбинг бўлса - гаплайдилар бор сиринг.

Яхши бўлсанг - насибангдир киноя,
Ёмон бўлсанг - Аллоҳ сенга кифоя!

Не кўйларга солса ҳамки бу тақдир,
Ким бўлсам ҳам ўзимдирман - бу ҳақдир!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
Оллохнинг панохида бўлинг.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#назм
Болам😢
Раъно Зокирова.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Корейс актрисалари йил сайин ёшарарканей😳

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Рўзғорбопи шу... 😳😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

«Дунё- тоғ, бизнинг қилаётган амалларимиз - акс-садо: тоғда янграган акс-садо ўзимизга қайтиб келади».

Жалолиддин Румий

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📝ШУ КУНЛАРДА

Ким қолибди, етганида гал,
Келган эдик, кетмай қолмаймиз.
Кимдир эрта, кимдир туриб сал,
Манзилга ҳам етмай қолмаймиз.

Одамзотнинг дарахтдан фарқи -
Тўкилади, фасл танламай.
Омонату, мўртлигин балки
Қолар баъзан ўзи англамай.

Яхшиликни эртага қўйманг,
Нархи бўлар "эрта"нинг қиммат.
Бир ҳикматни соддага йўйманг:
"Дам ғанимат, одам ғанимат!.."

Бобур Бобомурод

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌤 Ассаламу Алайкум! Якшанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📝АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ

Бир йигит донишманддан маслахат сўради:
- Биз турмуш қурганимизга бир неча йил бўлди... Аёлимдан совудим, олдинги хис-туйғум йўқ... Уни ортиқ севмайман... У хам шундай... Нима қилсам экан?

Донишманд жавоб берди:
- Аёлингизни севинг

Йигит хайрон бўлиб сўзини қайтарди:
- Тушинмадингиз чоғи... мени аёлимга ҳис-туйғум йўқ, деяпман...

Донишманд бош силкиб давом этди:
- Бу аёлингизни севиш учун яхши омил...

- Қандай севай, ҳис-туйғум бўмаса...- жиғибийрон бўлди йигит. Донишманд жавоб айтди:

- Аёлингизни асранг, дардига шерик бўлинг, қадрланг, ғамхўрлик қилинг, фидойи бўлинг... чунки, эркак учун севиш ҳис-туйғуни эмас, ҳаракатни англатади...

Рус тилидан Дилбар таржимаси.

Читать полностью…
Подписаться на канал