womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

Шернинг 75% уриниши муваффақиятсиз тугайди! Лекин бу ҳол уни такрор ҳаракат қилиб кўришдан тўсмайди. Унинг бу қатъийяти очлик сабабидан эмас.

Балки табиатнинг ҳаммаси тан оладиган "Бой берилган ҳаракатлар" қонуниятига ишонганидан бўлади. Фақат инсонгина бу қонунни инкор этади. Бир неча ҳаракатда муваффақиятга эришмагандан кейин ўзини омадсиз ҳис қила бошлайди.



Ягона муваффақиятсизлик - уриниб кўришдан тўхташдир...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​🔴ҒАЗАБ ОРГАНИЗМИНГИЗГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ?

Аччиқланиш бизни нафақат атрофдаги одамларга ўдағайлашга мажбур қилади, балки бизнинг ички, жисмоний ҳолатимизда ҳам ўз аксини топади. Салбий ҳиссиётлар жўш урганда қайси аъзолар азият чекади?

📌Мия
Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан.

📌Юрак
Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан.

📌Тери
Юзнинг жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан.

📌Ўпка
Юқори “қайнаш даражаси” ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассисларнинг фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан.

Хулоса — ҳар қандай, ҳатто энг қалтис вазиятларда ҳам ақл билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг ва жаҳлнинг шахсий ҳаётингизга ва соғлиғингизга зиён етказишига йўл қўйманг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Эрини ишга кузатаётган аёл дийдиё қилиб:
— Яна ярим тунда кириб келасизми? Сизни деб ухламай ўтираманми? - деса,
Эри:
— Йўғ-е! Тонг саҳарда кириб келаман. Қотиб ухлаб ётган бўласан, - деямиш...

😳😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Беғубор чақалоқлар. 😁😂
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун.
✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🔥 Diqqat savol:

⁉️ Bu maqbara qayerda joylashgan?


👇👇👇

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🥕Сабзи, асал ва лимон = Мўжизавий махсулотлар!🍋

🧾РЕЦЕПТ;
➖сабзи - 2 дона
➖лимон - 2 дона
➖асал - 1 ош қошиқ.

📓ҚЎЛЛАШ УСУЛИ;
Сабзи ва лимонни майдалаб аралаштринг, сўнг асални қўшинг. 10 кун музлатгичда сақланг. Сўнг овқатдан 30 дақиқа олдин 1-2 ош қошиқдан истеъмол қилинг!

📖ФОЙДАСИ;
💡Кўзлар учун фойдали;
💡Жигарни токсинлардан тозалайди;
💡Кўз катарактасини даволайди!

Дори ичавермасдан шу усулни хам қўллаб кўринг, дўстларингизга хам етказинг!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ярим тунда уйга маст аҳволда кириб келган эрини ёнига хотини келиб:
— Сизга нима дейишни ҳам билмай қолдим, - деса, эри:
— Ҳайрият-ей, сени-ям гапинг тугар экан-а, - деямиш...
😳😂😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Позитив кайфият улашадиган видео. 👍

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли_тонг

Маълумотларга қараганда, "Хайрли тонг!" ва "Хайрли тун!" жумлаларини матнли хабар кўринишида қабул қилиш БАХТ ҳиссига жавоб берувчи мия тўқималарини фаоллаштирар экан.

Бугун тонгда яқинларингизнинг бахтини уйғотиб қўйишни унутманг! 😊

Хайрли тонг, Азизлар!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қандай холатда ухлаш керак.
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Гар ёдингга тушсам...
Шерзод Карим.
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Уйига қайтарманг аёлингизни.

@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Игнага ип ўтказиш😜😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📖 Мен у билан бирга турганимда, уни диққат билан тингладим ва хаёлга ботдим, аёлларни севиш ва қашшоқ бўлиш нақадар қўрқинчли.

Мария Ремарк

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўзингизни эхтиёт қилинг, менинг азиз соғинганларим.
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Чиройли қизларни кўрганда😳😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​Севишга лойиқ бўлмаган инсонни эслаш билан қадрлама!
Қайтмоқчими, яна бошқа бир имконият берма.
Унутма, севги юраги бор инсонга ярашади...

Ҳазрати Шамс Табрезий

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ОНАМГА ҲАМ ОЛИБ БОРАЙ

Кўрсам тансиқ ширинликлар,
Чўнтагимга солиб борай,
Боламгамас, тиригида,
Онамга ҳам олиб борай...

Қавоғини уйса ёрим,
Деса: йўқ, янги рўмолим,
Ёримгамас, тўкиб борим,
Онамга ҳам олиб борай...

Кимга ожиз чўкканим бор,
Ким изимда хайримга зор,
Риёлардан топиб бир ор,
Онамга ҳам олиб борай...

Дилим очмай дўстларимга,
Пулим сочмай дўстларимга,
Ҳақни тутиб кўзларимга,
Онамга ҳам олиб борай...

Ғамим чекар ғуссасида,
Муштдеккина жуссасида,
Камолимни ҳиссасида,
Онамга ҳам олиб борай...

Тўшагидан туролмаган,
Оёқ босиб юролмаган,
Роҳатини кўролмаган,
Қариб қадрин сўролмаган,
Ҳузурига тўлиб борай,
Онамга ҳам олиб борай...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​📝ОПА СИНГИЛЛАРИМИЗ УЧУН...
(ибрат учун ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом рахматлидан эшитгандим.
Бу вокеа опа сингилларга, аёлларга дарс берадиган мадрасада булиб утган. Кунлардан бир куни устоз укувчи аёлларга:
-- Эй кизларим, бугун мен сизлар билан савол жавоб тарикасида бир аклни синовчи уйин уйнамокчиман. Агар орангизда ким биринчи булиб бунда катнашмокчи булса илтимос доскага чиксин!- дея уларни билимини синамокчи булди.
Бир пайт укувчи аёллардан бири уз хохиши билан доскага чикади. Шунда устоз доскага чиккан укувчи аёлга :
-- Сенга якин булган йигирмата инсонларни доскага ёз!- дейди.
Шунда уша аёл бирма бир узига якин инсонларни доскага ёза бошлайди.
-- Отам, Онам, турмуш уртогим, болаларим, ака укаларим, опа сингилларим, тогам, аммам, холам, куни кушнилар....- хуллас йигирмата инсонларни мисол килиб ёзади.
-- Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини учиргин!- дейди устоз.
Шунда уша аёл икки кишини бу руйхатдан учиради. Шунда устоз:
-- Энди колганлар ичидан яна турт кишини учиргин!- дейди.
Шундай килиб бирма бир учиравериб доскада факат турт кишини исмини колдиради. Булар...
Ота, Она, турмуш урток ва фарзандлар....
Шунда бутун синф жим жит бу хеч кандай уйин эмаслигини англаганча уйланиб колишади. Шунда устоз:
-- Яна икки кишини шу руйхатингдан учир!- дея буйрук беради.
Шунда укувчи аёл доскага караса...Ота, Она, турмуш уртоги ва фарзандлари ёзилган турарди. Кайсисини учиришга иккиланиб турарди. Куз ёшлари билан Ота Онани бу руйхатдан учиради. Учирадию куз ёшларини тийиб туролмасдан уксиб йиглаб юборади. Буни кузатиб турган бошка аёллар хам хаёлида нималарнидир утказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш урток(эр)ва фарзанд ёзилган турарди холос. Шунда устоз:
-- Кани яна бир кишини бу руйхатдан учиргин!- дея буйрук беради.
Шунда бу аёл янаям каттикрок йиглай бошлайди. Устоз эса бу холатга парво килмасдан:
-- Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан учиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага якинлашиб минг бир уксик йиги билан уз фарзандларини бу руйхатдан учиради. Доскада эса ёлгиз турмуш уртоги(эр) исми колади. Кейин устоз унга :
-- Кани менга айтчи, Ота Онанг сени дунёга келтирди, не не азоблар билан катта килди, лекин сен уларни исмларини учирдинг. Ва охирида сенга азиз булган фарзандингни исмини хам учирдинг. Охир окибат ёлгиз турмуш уртогингни(эрни) танладинг. Буни кандай изохлайсан? - дея ундан суради.
Аёл укувчи эса куз ёшларини румолига артиб, шундай жавоб берди.
-- Ота Она бу Аллохнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзанд эса катта булгач уйланишади. Ва оёкка турганиёк турли бахоналар билан мендан узоклашади. Мен билан бир умр бирга коладиган инсон бу мени турмуш уртогим(эрим) колади. - дея жавоб берди.
Унинг бундай жавобини хеч ким кутмаганди.
Уша муслима синглимизнинг жавоби барча аёлларимизга дарс булсин. Чунки хозирги кунда купчилик аёлларимиз оддий бир кийим кечак деб, тилла такинчок деб жанжал чикаришиб уз эридан воз кечишиб ажралиб кетишяпти. Бугун кизлари нимани хохласа олиб беришаётган Ота оналарни булажак куёвлари кизларини инжикликларини кутарадими? Оиласида уз оиласини килдирадиган киз узининг янги оиласида кийинчиликга учрамайдими?
Азиз опажонлар, сингилжонлар...эрингизни рози килинг. Уз эрини рози килмаган аёл жаннат юзини курмайди. Агар бу сузларим кунглингизга теккан булса мени кечиринг. Мен барча муслима опа ва сингилларимизни жаннатда булишларини хохлардим....

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Аффирмация.

❄️МЕН МУТЛАҚ ХОТИРЖАММАН ВА КЕЛАЖАККА ИШОНАМАН!!!

❄️МЕН ЎЗИМНИ БАХТЛИ ҚИЛАДИГАН ВА ФАРОВОНЛИК САРИ ЕТАКЛАЙДИГАН ФИКРЛАРНИ ТАНЛАЙМАН!!!

❄️МЕН БУГУН ЯНГИ ДАРАЖАДАГИ ФАРОВОНЛИКНИ ЯНГИ ПОҒОНАГА КЎТАРИЛГАН ОНГ БИЛАН ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛАМАН!!!

❄️МЕН ҲАР БОСГАН ҚАДАМИМДА ЎЗИМДАН МУВАФФАҚИЯТ ВА ЮТУҚ ТАРАТАМАН!!!

❄️МЕН ПУЛЛАРНИ ҚУВОНЧ ВА МИННАТДОРЧИЛИК ТУЙҒУСИ БИЛАН ОЛАМАН ВА БЕРАМАН!!!

❄️ПУЛЛАР МЕНИ ЯХШИ КЎРАДИ, КЕРАКЛИ МИҚДОРДА, ҲАТТО КЕРАГИДАН ОРТИҚ ДАРАЖАДА ҲАЁТИМГА ОҚИБ КЕЛАДИ!!!

Сиз пул ҳақида, фаровонлик ҳақида қанча яхши гапларни айтсангиз, ўзингизга шунча пулни жалб қилувчи бўлиб борасиз.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Овора бўлманг дедим😜😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Сени десам, мен ақлдан озавердим,
Хатлар ёздим ҳар кун шеърлар
қўша-қўша.
Битта жавоб келмаса ҳам, ёзавердим,
Сен ўшами, ишқилиб?
Мен ўша-ўша.

Ўлмаяпман, ўлар ҳолда бўлсам ҳамки,
Келмасмидинг мабодо мен ўлсам ҳамки?
Билмайсан-да, сени шундай қўмсайманки…
Юрагим ҳам тугай деди жўша-жўша.

Тамом бўлдим.
Тамом нима, биласанми?
«Бўм-бўш икки томон» нима, биласанми?
Ёмон!
Ўзи ёмон нима, биласанми?
Тоқатим тоқ, изтиробим қўша-қўша.

Бир келсанг-чи!
Йиғласанг-чи бошим силаб,
Йиғласанг-чи юзимдаги ёшим силаб!
Ё шивирла майин-майин, қошим силаб,
«Майли, тўйиб би-и-ир йиғлаб ол, бўша, бўша!..»

Тамом бўлдим.
Тамом нима, биласанми?..

Азизбек Ҳакимов

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун, қадрдон!
Тақдиримиз гўзал бўлсин...
Туну кун тилларимиз ЗИКРда, ШУКРда бўлсин.
Эртага яна бир гўзал ТОНГни АССАЛОМУ АЛАЙКУМ деб, соғ- омонликда қарши олиш барчамизга НАСИБ бўлсин....
ИНШААЛЛАҲ.

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

Биз билан бирга бўлинг👇
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​#ибрат

Биз йўлда учрашдик. Азон эшитилди,
— Юр, жомеъга — дедим. — Бугун жумъа!
— Масжидга бормаслигимни биласан-ку, — деди.
— Биламан-у, аммо қачонгача бормайсан?!
— Нима десам экан, руҳим тўғри келмайди. Ҳали тайёр эмасман. Қолаверса, шимимнинг
тиззалари титилиб, дазмоли бузилишидан ҳам қўрқаман... арзимайди.
Кулгим қистади.
— Ҳазиллашяпсанми?
— Ҳазил-пазили йўқ. Оқ кийимни яхши кўришимни, доғ туширмаслигимни биласан-ку!
Ҳақиқатан ҳам, шундай эди. У кўпинча оқ кийим киярди. Кийимлари доим дазмолланган,
тоза, озода эди...
Орадан икки ой ўтиб, бехос, унинг жомеъ масжидида эканлигини эшитиб қолдим. Югурдим.
Жомеъдаги намоз сафларининг энг олдида эди.
Секин-аста олдига яқинлашиб паст овозда:
— Қани, оғайни, сенга нима бўлди? Масжидга бормайман демаганмидинг? — деб сўрадим.
Ундан садо чиқмади. Чунки бошдан оёқ оппоқ кафанга ўранганча тобутда ётар, унинг учун
жаноза намози ўқишларини кутар эди.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​#Ислоҳ

"Oдамлар билмаяпти" деб қилган яхшиликларингизга қайғурманг..

Ерда сизнинг яхшилигингизни биладиганлар йўқ бўлса, жон томирингизданда яқинроқ сизни яхшилигингиз учун олқишлайдиган Зот албатта бордир..

"Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади".

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бедана тухумини кунлик истемол меёри қанча

🔴Аёллар — ёшликни сақлаш учун 1-2 та;
🔴 Эркаклар — жинсий функция бузилишининг олдини олиш учун 1 та, даволаниш учун — 2-3 та;
🔴 Ҳомиладор аёллар — 2-3 та қайнатилган ҳолда;
🔴Мактабгача ёшдаги болалар — 1 та;
🔴 Мактаб ўқувчилари — 2-3 та.

Эслатма: қайнатиб истемол қилинганда 1-2 дақиқа қайнатилади, кўп қайнатилганда фойдали хусусияти йўқолади

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Афанди шустрий қизга уйланибди, орадан уч ой ўтгандан кейин хотини ўғил туғибди, Афанди бошини қашлаб хотинидан сўрабди: ⠀
— Хотин аёллар одатда 9 ойда туғарди сен эса уч ойда туғдинга деса, хотини:⠀
— Вой дадаси, менга уйланганизга қанча бўлди? ⠀
Афанди:
— Уч ой.
Хотини:
— Сизга эрга текканимгачи? ⠀
Афанди:
— Уч ой.
Хотини:
— Тўйимиз бўлганигачи? ⠀
Афанди:
— Уч ой.
Хотини:
— Учовини қўшса қанча бўлади? ⠀
Афанди:
— 9 ой!!! Шуни хисобламаганимни қара хотин, - деямиш...

😳😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бугунги мунаввар тонг билан дўст яқинларингизни табрикланг, дунёда қанчадан қанча инсонларга, бу тонгни кўриш насиб қилмади.
@womanuzzz

Читать полностью…
Подписаться на канал