womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.

Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан, деб, бузиб хилватинг,
Босиб келар дўстларинг бўлсин.

Севин, улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир.
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.

©️ Эркин Воҳидов

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

💐🍃🌿🌸🍃🌾🌼
🍃🌺🍂
🌿🍂
🌸
🌹
Кўнгилни оғритиш осон.... Дилни тиғлаш ҳам. Юракни парчалаш хеч гап эмас. Лекин булардан кейин қадр топиш қийин... Яқинларингизни қадрланг!

Ассалому алайкум. Бу омонат дунёда омонмисиз олисдаги яқинларим....

Янги тонг, янги кун бошланди... Барчангизга ҳалол ризк, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида хамрох бўлсин!

🌹
🌿🎊
🌹🌷🎉
🌺🌻🌸⚜️
🍃🌺🍂 🌷🎊🌼🌺
💐🌾🍀🌼🌷🍃🌼🎊🌸🎉

#hayrlikun

@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Эркак автобусда ишга отланди. Қовоғини солганча ўйлаб бораяпти:
"Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи".
Елкасида ўтирган фаришта эса қўлига ён дафтар тутганича ёзиб олаяпти: "Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи... Жуда ғалати, яна ўша гаплар... Эҳ.... Нима ҳам қилардим, инсон шуларга буюртма беряптими, демак, шу амалга ошиши керак".

ҚИССАДАН ҲИССА:
Инсон ҳамиша яхшиликларни ўйлаши ва яхши ният қилиши керак. Зеро, ўйлаганлари амалга ошади.
😔

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌹 Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!...

Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг,
Айт қачон кўксингга тегибди шамол?!
Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон,
Оила кўркига берарсан сайқал.
Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб,
Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол.
Юзингга упа сурт, яхши кийиниб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

Гоҳида дард бирла тилинса бағринг,
Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол.
Қадрингни бунчалар арзон қилмайин,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб,
Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол.
Ўзингни авайлаб, ўзингни севиб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!👇

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ҚИМОР

Соат тунгги уч. Эрининг аянчли турқини кўриб, жувоннинг бети пир-пир уча бошлади.
- Қизчам кўринмайди?
- Отамникига қўйиб келувдим. Сиз бу гал…
- Ташқарига чиқ, кўчада машина кутиб турибди.
- Оҳ!
- Эртага қайтариб келаман.
Жувон ташқарига йиғлаб чиқиб кетди. Ҳадемай эрнинг телефони жиринглади.
- Қани хотининг?!
- Чиқди-ку!
Ҳовлига чиқиб, дарахт тагидан ўтаётганида пешонасига нимадир урилди. Тепага қараб, қотди-қолди.

Шониёз Мелибоев

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўзингга рухсат бер...

✔️Ўзингга рухсат бер! Хато қилишга. Мақсадсиз елиб югуришга. Ўзгаришга. Хоҳ 60, хоҳ 16 ёш бўлсин, ҳайратланишга.

✔️Ўзингга иғволарга жавоб қайтармасликка рухсат бер. Рухсат бер, ўзингни оқламасликка, исботламасликка, қайта ишонтирмасликка.

✔️Ўзингга қўйиб юборишга рухсат бер. Ва тарк этишга. Сен билан бир йўлда бўлмаганлардан. Сени рад этадиганлардан. Сени севмайдиганлар ва сен севмайдиганлардан.

✔️Ўзингга рухсат бер, ўзлигингча қолишга.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📍 Ҳеч қачон нонуштадан воз кечманг!

✍️ Шифокор Шаҳзод Шоҳюсупов:

✔️ Мия фаолияти учун бу жуда зарур. Эрталаб нонушта қилсангиз, кун давомида эслаб қолиш қобилиятингиз ошади.

✔️ Иммунитетни оширади.

✔️ Уйдан қорни тўқ чиққан кишилар диққатлироқ бўлади ва автомобилни хавфсиз бошқара олишади.

✔️ Организм фаоллашади.

✔️ Сизда энергия захираси пайдо бўлиб, ишлаш лаёқатингиз 50 фоизга ошади.

✔️ Агар нонушта қилмасангиз, организм уйқудан "уйғонмайди" ва ҳаракатга киришмайди. Натижада, ёғ йиғилади ва улар, соч, юзларингизда акс этади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қалбингизни қаттиқ оғритган инсонга озгина имконият беринг. Қийналсин, азоблансин.

Сиз эса табассум ила яшашда давом этинг,
Лекин қачондир кечиринг...!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тонг азиз каналдошлар😘🌺

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Оллох яратган жонзот. 👍

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Яхшиларга илиндим. 👍😘

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Шунақа асабни бузадиган холатлар сизда хам бўлиб турадими? 😳😭
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ассалому алейкум. 🌺🌹
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Кунингиз хайрли бўлсин.
@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Осонгина соч турмаги.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ассаламу алайкум! 🌸
Эрта уйғонганга барака бисёр.
Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун.
Дастурхонда сизга нонушта тайёр.

Хайрли тонг!☀️

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ибрат вақти.
/channel/womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хаммада хам армон бўларкан. 😢

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Дадажоним сизни яхши кўраман. 😘

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Тарих дарсида:
— Хўўш Маматбоев, демак.. Людовик Ўн олтинчининг отаси ким эди?
— Албатта Людовик Ўн бешинчида.
— Яхши. Карл Еттинчининг отасичи?
— Карл Олтинчи.
— Ҳммм..., унда, Френсис Биринчининг отаси ким бўлган?
— Вой.., Мамлакат Турсуновна, у ғирт етим бўлган...

😳😂😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўлгин дединг — ерга кўмдинг —
Илдиз бўлдим.
Кўкка отдинг — йўқ бўл дединг —
Юлдуз бўлдим.
Тилим кесдинг — дилим айтди —
Рост калима...
Қийин бўлди сенга шўрлик
Душманим-а!
Душманим-а, тошлар отиб
Тўймайдирсан—
Тупроқ бўлай десам, нега
Қўймайдирсан?...

Усмон Азим

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#хайрли_тонг

Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ мисол, барчанинг корига яраш учун келганмиз...
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик. Қалбларидаги махзунликни бир оз бўлсада тарк этишига сабабчи бўлайлик...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ота билан ўғил соҳилга тушишди:

– Отажон, бу ердаги нарсалар нима?
– Майда тошлар, болажоним.
Ўғил бошини ўнг тарафга бурди:
– Булар-чи?
– Булар ҳам майда тошлар, болам, – деб жавоб қилди ота. Бола юзини чап тарафга бурди:
– Унда анавилар нима?
– Ҳаммаси майда тошлар, болагинам...
– Отажон, бунча ҳам кўп бўлмаса булар!
– Шундай ўғилчам...
– Дадажон, дунёда булардан ҳам кўп нарса борми?!
– Бор, болам...
– Нима у, отажон?
– Отангнинг гуноҳлари, ўғлим!..
– Дадажон, сизнинг гуноҳларингиздан ҳам кўп нарса борми?
– Бор...
– У нима экан, отажон?
– Аллоҳнинг раҳмати, болажоним.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўз шахсий фикрингизга эга бўлишдан ва уни кўрсатишдан қўрқманг.
Ёлғизликдан ва тан олинмасликдан қўрқманг, ҳеч нарсадан қўрқманг.

Ўзингиздан дунёдаги ҳамма нарсалар ҳақида сўрашдан қўрқманг - сиз, аввалига, сизни ўйлантириб қўйиши мумкин бўлган жавобларни оларсиз, лекин бу жавоблар сизни ақлли қиёфа билан бемаъни гапларни айтишдан, бесўнақай қилиқларни қилишдан, мантиқсиз ва маъносиз мавзуларни қизиқиш билан муҳокама қилишдан озод қилади

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Уйқудан олдин тиззаларни расмдагидек букиб ётиш фойдалари

✔️ Барча мушак гуруҳлардаги зўриқишларни бартараф қилади;
✔️ аёлларда ҳайз давридаги оғриқли ҳислар йўқолади;
✔️ нафас олиш мувозанатлашади;
✔️ чуқур нафас олаётганда ички органлар массаж қилинади, овқат ҳазм бўлиши яхшиланади;
✔️ умуртқа поғонасининг чўзилувчанлиги ошади;
✔️ танани ва руҳий жараёнларни меъёрлаштиради, зўриқиш ва стрессни йўқотади;
✔️ уйқу яхшиланади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ФАРЗАНДИМГА >> 
Ҳижронлари куп аранг. 
Соғинч тортилган таранг,
Ҳеч битмади дил яранг. 
Ҳам отангман ҳам онанг. 

Босиб таним совуқ тер. 
Дилгинамни алам ер, 
Ташналикка чидаш бер,
Ҳам отангман ҳам онанг. 

Сени жондан суярман, 
То тирикман тиярман. 
Балким Бахтли буларман.
Ҳам отангман ҳам онанг.

Отанг кайда билмагин,
Сураб багрим тилмагин. 
Билиб сен йиғламагин
Хам отангман хам онанг. 

Такдир кули ўр экан, 
Пешонамиз шўр экан.
Отанг жои гўр экан, 
Хам отангман хам онанг.

Хечкимдан кам этмай деб, 
Онам ўйида азоб еб. 
Нетай шуни курдим эп, 
Хам отангман хам онанг.

Бахтимга сен бўл омон,
Дуолар қилай болам. 
Эр булиб кездим олам, 
Хам отангман хам онанг 

ОЛЛОХ узи асрасун 
Бизни бахтга йулласин. 
Отанга жаннат ўй бўлсун
Хам отангман хам онанг...!!!

@womanuzzz

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли тонг. 🌼🌼
@womanuzzz

Читать полностью…
Подписаться на канал