Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий телеграм канали ☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282 📍Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1 уй Website: www.migration.uz
Миграция агентлиги Корейс тили ўқитувчиларини ҳамкорликка чақиради!
🤝 Корейс тили бўйича TOPIK 4 сертификатингиз борми?
🤝 EPS-TOPIK имтиҳонларига тайёрлаш бўйича тажрибага эгамисиз? Унда Миграция агентлигидан расмий ҳамкорлик таклифи!
Бизга замонавий педагогик усулларни ўзлаштирган, халқаро таълим лойиҳаларида иштирок этиш истагидаги ўқитувчилар керак!
💼 Нима таклиф қиламиз?
▪️ Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги 33 та таълим муассасаларининг бирида қулай ва рақобатбардош шароитда ишлаш;
▪️Иш жойингиздан ажралмаган ҳолда ойига 10 млн сўмгача даромад топиш;
▪️Ўзингизга қулай иш вақтлари;
▪️Халқаро лойиҳаларда иштирок этиш имконияти!
🧐 Биз сиздан нимани кутамиз?
▪️Корейс тили бўйича TOPIK 4 ва ундан юқори даражадаги сертификат;
▪️Замонавий педагогик методикаларни қўллаш қобилияти;
▪️Ўқувчиларга натижага йўналтирилган сифатли таълим бериш кўникмалари.
🇰🇷 🇺🇿 Фарғонадан Самсунггача — меҳнат ва ирода ғалабаси!
🏆Миграция агентлиги орқали Кореянинг машҳур Samsung компаниясига ишга жойлашган 3 нафар фарғоналик йигитлар 20 га яқин давлатдан келган ишчилар орасида ўтказилган "29-Халқаро кемасозлик касблар мусобақаси"да ғолибликни қўлга киритишди!
🥇Ифтиҳоржон Ҳакимов - электр монтажчиси соҳасида олтин медаль. Фарғона тумани, Шоҳимардон МФЙ;
🥇Шерзод Абдуҳамидов - бўёқчилик соҳасида олтин медаль. Бешариқ тумани, Капаянги МФЙ;
🥈Иброҳимжон Носиржонов - электр монтажчиси соҳасида кумуш медаль. Фарғона тумани, Миндон қишлоғи;
Йигитларимиз — фақат чет элда эмас, эртанги кунда мамлакатимиз саноати, ишлаб чиқариш ва инжиниринг соҳалари учун тайёр кадрлардир. Улар қайтиб келиб, ўз билим ва тажрибалари билан Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшадилар!
#Илм_Ортидан_Ривож
✈️ Сиз япон тилини нолдан бошлаб ўргандингиз. Оқшомлари дарс, кундузи иш, сабр ва тиришқоқлик. Бугун эса — аэропортда, қўлингизда чипта, юзингизда табассум.
🇯🇵💼 "Мен қўлдан келади деб ўйламагандим…" деган фикрлар ортда қолди. Ҳаммаси ўша биринчи қадамдан бошланди.
📹 Кузатув жараёнларини кўринг ва орзуйингиз сари қадам ташлашга илҳомланинг
💬 "Мени ҳам шундай кун кутадими?" деб ўйлаяпсизми?
Ҳа, кутяпти. Фақат бошлаш керак!
🇺🇿🇸🇰 Ўзбекистон - Словакия: Миграция, стратегик ва иқтисодий ҳамкорлик
"Иқтисодий шериклик нафақат товар ва капитал, балки одамларга ҳам боғлиқ. Ўзбекистон 2025 йилда хорижга 200 минггача меҳнат муҳожирини жўнатишни режалаштирмоқда — бу Словакиянинг малакали ва ишончли ишчи кучига бўлган манфаатларига мос келади.
2024 йилда Словакиянинг Тошкентдаги элчихонаси деярли 3000 та меҳнат визаси берган, бу аввалги йилга нисбатан уч баробар кўп.
Биз Ўзбекистон ҳукумати билан виза тартиб-таомилларини соддалаштириш, ҳуқуқий, ахлоқий ва ўзаро манфаатли меҳнат фаолиятини таъминлаш бўйича ишлаяпмиз",- Словакия бош вазири Роберт Фицо
Россиядаги рейд жараёнида куч қўлланилиши ҳолати юзасидан расмий муносабат
2025 йил 8 июнь куни Москва шаҳри Сокольники туманида ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётганларни ҳуқуқий мақомини текшириш учун ўтказилган тадбирлар чоғида Россия Федерацияси Миллий гвардияси (Росгвардия) томонидан фуқароларга нисбатан жисмоний куч қўллангани акс этган хабарлар оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан расмий маълумот кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ушбу масалани назоратга олган.
Маълумотларга кўра, рейд якунида ҳужжатларида муаммо аниқланган 5–6 нафар шахс ушлаб қолиниб, ҳолатни аниқлаш мақсадида ички ишлар бўлимига олиб кетилган ва улар орасида икки нафар Тожикистон фуқароси депортация қилинган.
⚠️ Россия Федерацияси Ҳукумати вакиллари ва йирик иш берувчилар томонидан Ўзбекистон фуқароларини ушбу мамлакатга тартибли ва ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилишга йилдан - йилга кескин қизиқиш ортиб бораётган бир шароитда, айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл фуқароларига нисбатан бундай қўпол муносабатни кузатилиши афсус ва таассуф уйғотади.
Италия билан меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик: меморандум ижроси ва қўшма режалар муҳокама қилинди.
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Piergabriele Papadia de Bottini ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Дўстона мулоқотда, Италия бош вазири Giorgia Meloni хонимнинг жорий йил 29 майдаги мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида имзоланган - Миграция ва мобиллик тўғрисидаги Англашув меморандумининг ижроси ва амалиётга жорий қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Имзоланган Англашув меморандуми — тарихий ҳужжат, уни устида жуда кўп ишланди, келишувни тезроқ ҳаётга татбиқ қилиш тарафдориман. Миграция муҳим йўналиш саналади, Ўзбекистон эса бу соҳадаги бой тажрибаси билан Марказий Осиёдаги ҳамкорлар учун намуна бўла олади , - деди Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Piergabriele Papadia de Bottini
🇯🇵 Таълим + иш: Ўзбекистонда Японияга ишга тайёрловчи марказлар очилади!
🎓💼 Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга "Onodera User Run" компанияси энди юртимизда фаолият бошлайди!
🛫 Миграция агентлиги делегацияси билан учрашув чоғида компания қуйидагиларни маълум қилди:
▪️ Ўзбекистонда 5 та касбий йўналиш: тиббиёт, овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларига япон тили ҳамда касбни тўлиқ бепул ўргатувчи марказ очилади;
▪️6 ойлик таълим якунланганидан сўнг, Японияга ишга жойлаштириш кафолатланади (маош 1500 $ атрофида);
🇯🇵 Япония иш берувчилари форуми: Ўзбекистон ёшларига юқори баҳо берилди!
👨💻 Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси ҳамкорлигида Япониянинг Канагава префектурасида 80 нафар йирик япон компаниялари вакиллари иштирокида иш берувчилар форуми ташкил қилинди.
🎓 Форумда Ўзбекистоннинг инсон ресурслари салоҳияти, ёшларни халқаро меҳнат бозорига тайёрлаш ва миграция жараёнларида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.
🏆 Ватандошларимиз фаолият юритаётган япон компаниялари раҳбарлари сўзга чиқиб, юртдошларимизнинг тарбияси, меҳнаткашлиги ва юқори малакасини алоҳида эътироф этди.
"Компаниямизда ишлаётган Ўзбекистонликлар кўникмалари ва жисмоний бақувватлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ўзбекистонлик ёшлар Япония меҳнат бозорида энг талаб юқори мутахассисларга айланишига ишонаман ва Сизларни ҳам шундай салоҳият эгалари билан компаниянгизни ривожлантиришга чорлайман!", - деди "Azbiz" компанияси директори Taku Hiyane.
🇯🇵 Японияда ишлаш истагида бўлганлар учун япон тилини ўрганиш имкониятлари кенгайтирилади!
Бу ҳақда Ўзбекистон делегацияси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбарияти (JICA) ўртасида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.
Суҳбатда Миграция Агентлиги ва JICA ҳамкорлигидаги "Japan Career Portal" платформаси муваффақиятли ишлаётгани эътироф этилди.
Ушбу порталда япон тилини ўрганиш ва имтиҳон топшириш саҳифалари яратиладиган бўлди. Эндиликда, фойдаланувчилар масофадан туриб япон тили кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўладилар.
🇺🇿🇯🇵 Япония билан ҳуқуқий, хавфсиз ва барқарор иш имкониятларига келишилди!
💼 Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация Япония Адлия вазири Кэйсуке Судзуки билан учрашди.
🤝Унда, миграция соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш, виза расмийлаштиришни соддалаштириш ва жараёнларни рақамлаштириш, Японияга кириш рухсатини олиш муддатини қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бу мамлакатда ишлаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳамда ноқонуний миграцияни олдини олиш борасида биргаликда ишлашга келишилди.
Японияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизнинг ноқонуний мақомда бўлмасликлари, талаб даражасида тил кўникмалари бўлиши ҳамда қонунчиликка риоя қилишлари лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.
“Японияда амалга оширилаётган техник стажёрлик дастури ва махсус малакага эга мутахассислар учун енгиллаштирилган виза тизими - ўзбекистонликларнинг мамлакатимизда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолиятини юритиш, юқори маданиятли иш муҳитида тажриба орттириш, салоҳиятини намоён этишлари учун янги имконият яратади”,- таъкидлади Япония Адлия вазири Кэйсуке Судзуки
YAPON TILI O’QITUVCHILARI, SIZNI KATTA LOYIHALAR KUTMOQDA!
Migratsiya agentligi va Yaponiyaning ish beruvchi kompaniyalari hamkorligida katta o'qitish loyihalari boshlandi.
🤝Yapon tili sertifikatingiz bormi? Unda Migratsiya agentligi bilan rasmiy hamkorlik taklifi!
Bizga zamonaviy pedagogik usullarni o'zlashtirgan, xalqaro ta'lim loyihalarida ishtirok etish istagidagi o'qituvchilar kerak!
🔑 Sizni kutayotgan imkoniyatlar:
✅ Mamlakatimizning 14 ta hududidagi 33 ta ta'lim muassasalarining birida Yaponiya standartlarida yapon tili o'quv kurslarini olib borish;
✅Ish joyingizdan ajralmagan holda oyiga 10 mln so'mgacha daromad topish.
✅O'zingizga qulay ish vaqtlari.
🧐 Biz sizdan nimani kutamiz?
▪️Yapon tili bo’yicha N3-N2 darajadagi sertifikat;
▪️Zamonaviy pedagogik metodikalarni qo'llash qobiliyati;
▪️O‘quvchilarga natijaga yo‘naltirilgan sifatli ta'lim berish ko‘nikmalari.
💼 Nima taklif qilamiz?
▪️Qulay va raqobatbardosh sharoitda ishlash imkoniyati;
▪️Barqaror va yuqori daromad;
▪️Xalqaro loyihalarda ishtirok etish imkoniyati!
✅ Agar siz yuqoridagi talablarga javob bersangiz va Yaponiyada ishlash orzusidagi yurtdoshlarimizga yordam berishni xohlasangiz – bizga qo‘shiling!
🔗 Qiziqyapsizmi? Ro‘yxatdan o‘tish uchun hoziroq quyidagi linkga o'ting⬇️
LINK
Sizni jamoamizda kutib qolamiz! 💪
@uzmigration
#xorijiy_oav_biz_haqimizda
Шу кеча кундузда Корея оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Миграция агентлиги делегациясининг ташрифи фаол ёритилмоқда
Бугунга қадар, фуқароларимиз Миграция агентлиги орқали Кореяда Е-9 (малака талаб қилинмайдиган ишчи) визаси билан ишлаган бўлса, эндиликда Улсан шаҳар ҳокимияти ўзбекистонликлар учун Е-7 (малакали ишчи) визасини ҳам бериш ваколатига эга бўлди.
Шу муносабат билан келгусида бу борадаги ишларни йўлга қўйиш тартиб ва талаблари бўйича учрашувларда муҳокамалар қилинмоқда.
Улсан шаҳар ҳокими - Ўзбекистондан борган ишчилар Корея қонунчилигига риоя қилган ҳолда ишга виждонан ёндашган тақдирда иш ўринларини янада кўпайтиришга ваъда бермоқда.
Корея Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлигидаги “Ҳудудий Виза” синов лойиҳасига Улсан шаҳри танланди ва бу лойиҳа эндиликда амалий босқичга ўтди.
“Улсанча ҳудудий виза” — бу Улсан шаҳри томонидан маҳаллий аҳоли камайиши ва кемасозлик саноатидаги ишчи кучи етишмовчилигини бартараф этиш учун ишлаб чиқилган стратегиядир.
Бу тизимда маҳаллий ҳокимият ўз ҳудуд ва саноат эҳтиёжларига мос равишда чет элликлар учун махсус виза турини таклиф қилади. Чет элликлар аввал ўз мамлакатларида корейс тили, маданияти ва иш билан боғлиқ махсус курсларда ўқитилгандан сўнг, ишлаш учун Кореяга кириши мумкин.
Сизда ҳам муаммолар борми? Мурожаат қилинг ҳуқуқларингиз давлат кафолатида.
2025 йил 22 май куни Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар "Yuksalish consulting" компанияси томонидан Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган фуқароларига иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур мурожаат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
2025 йил 23 май куни Миграция агентлиги масъуллари мурожаатчилар билан онлайн мулоқот ўтказиб, муаммони ўргандилар.
Шунингдек, Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари томонидан олиб борилган музокаралар натижасида 13 нафар фуқаронинг иш ҳақлари умумий 286 минг рубл миқдорида иш берувчидан ундириб берилди.
Фуқаролар ҳужжатлари қайтариб олинди ва Миграция агентлиги томонидан бошқа бўш иш ўринлари тавсия этилди.
❗️Консалтинг фирма фаолияти қонуний тартибда ўрганилади.
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳар қандай оғир вазиятларда Миграция агентлигига мурожаат қилинг: (71) 202 33 55, 1282 қисқа рақам.
📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар 👉бу ерда
🌐 @huquqiy_yordam_uzbot телеграм ботига ёзиш мумкин
📌 Миграция агентлиги ваколатхонасига ҳам мурожаат қилиш мумкин:
📞+79250454744
Телеграм: @pomoshrussiamigrant
🇷🇺🇺🇿Россиядаги бош консулхоналар манзили ва телефон рақамлари 👉бу ерда.
🇺🇿🇯🇵 Миграция агентлиги ва Япониянинг “Your Bright” ташкилоти вакиллари ўртасида самарали учрашув бўлиб ўтди. Унда юртимиз фуқароларини ушбу давлатдаги хизмат кўрсатиш соҳаларига ишга жалб этиш бўйича муҳим келишувга эришилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва амалий қадамларни бошлаш мақсадида меморандум имзолашди. Бу ҳужжат, ўзбекистонлик мутахассислар учун кун чиқар мамлакатда юқори талаб ва стандартларига мос иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.
Миграция Агентлиги ва JICA ҳамкорлигидаги Japan Career Portal платформаси орқали иш визалари, Япониядаги ўқиш ва кундалик ҳаётга тайёргарлик, юртдошларимизнинг шахсий тажриба ва маслаҳатлари, қандай қилиб биринчи қадамни қўйиш бўйича тўлиқ маълумот оласиз.
🇺🇿🇸🇮 Ўзбекистон – Словения: Янги дастурлар янги имкониятлар!
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Словения Бандлик хизмати Бош директори Грета Метка Барбо Шкербинч хоним ўртасида бўлиб ўтган учрашув натижасида меҳнат миграцияси соҳасида янги бозор очилмоқда.
Давра суҳбатида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграциясини қонуний, шаффоф ва ўзаро манфаатли механизмлар орқали йўлга қўйиш, рақамли мониторингни жорий этиш ва ўзбекистонликлар учун янги бўлган Словения бозори талаби асосида малакали мутахассислар захирасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Yaponiyada bo'lib turgan yurtdoshlarimiz uchun MUHIM OGОHLANTIRISH!
Yaponiya — qonunlarga qat'iy amal qilinadigan, tartibli mamlakat. Ammo ba’zida ayrim odamlar sizni noqonuniy ish yoki xavfli takliflarga undashi mumkin. Shuning uchun quyidagi holatlarga duch kelsangiz aldanmang va rad eting:
▪️"Maoshingni soliqdan ozod qilamiz" — bu noqonuniy;
▪️"Yashirincha qo‘shimcha ishlaylik" — ish vizangiz buzilishi mumkin;
▪️"Kel, qimor o‘ynaymiz" — bunday o‘yinlar ko‘p hollarda noqonuniy va jazolanadi;
▪️"Boshqa tashkilotda ishlayver, men rezident kartani yasatib beraman" — yasama ID kartalardan foydalanmang;
▪️ “Boshqa odamning bank kartalarini ishlatmang va o’z bank kartangizni sotmang”— Bank kartalari savdosi, katta jinoyatlarga qo'shilib qolishingizga sabab bo'lishi mumkin!
🇺🇿🇯🇵 Ўзбекистон – Япония: таълим ва бандликда янги ҳамкорлик!
Жорий йил 27-29 май кунлари Миграция агентлиги раҳбариятининг Японияга хизмат сафари давомида Миграция агентлиги ва Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга "Onodera User Run" компанияси ўртасида ҳамкорлик битимини имзолашга келишилган эди.
Кунчиқар мамлакатдаги келишувга кўра, 11 июнь куни "Onodera User Run" компанияси раҳбарияти Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Миграция агентлиги билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
"Биз Ўзбекистон бозорига кириб келаётганимиздан мамнунмиз, Япония стандартларидаги дастлабки ўқув марказимизни Тошкент шаҳрида шу йил сентябрь ойида фаолиятини йўлга қўйишни режалаштираяпмиз.
Лойиҳамизга ўзбекистонлик япон тили ўқитувчиларини таклиф қиламиз, малакасини оширамиз ва улар бизнинг ходимларимиз бўлишади", - деди "Onodera User Run" компанияси президенти Jun Kato
Болгарияда Миграция агентлигининг ваколатхонаси очилиши мумкин
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Унда, Ўзбекистон билан Болгария ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Меҳнат ресурслари соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун София шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг ваколатхонасини очиш масаласи кўриб чиқиладиган бўлди.
Официальное обращение в связи с применением силы в ходе рейдовых мероприятий в России
8 июня 2025 года в районе Сокольники города Москвы в ходе проведения мероприятий по проверке правового статуса иностранных граждан, временно осуществляющих трудовую деятельность на территории Российской Федерации, в средствах массовой информации широко обсуждаются сообщения о применении физической силы сотрудниками Росгвардии в отношении граждан.
В настоящее время ожидается официальная информация от правоохранительных органов Российской Федерации по данному инциденту. Генеральное консульство Республики Узбекистан и Представительство Агентства Миграции в Российской Федерации взяли данную ситуацию на контроль.
Согласно имеющейся информации, по итогам рейда были задержаны 5–6 человек, у которых были выявлены нарушения миграционного режима. Для выяснения обстоятельств они были доставлены в отдел внутренних дел. Среди них — двое граждан Таджикистана, которые впоследствии были депортированы.
⚠️ На фоне растущего с каждым годом интереса со стороны Правительства Российской Федерации и крупных работодателей к организованному привлечению граждан Узбекистана на работу в Россию, факты грубого обращения с иностранными гражданами со стороны отдельных представителей правоохранительных органов вызывают сожаление и обеспокоенность.
📢 Кореяга ишлашга кетаётганлар учун муҳим маълумот! Меҳнат шартномаси келганми? Унда бу видеони ўтказиб юборманг!
👷♂️ Кореялик иш берувчиларнинг асосий талаб ва эътирозлари нималардан иборат?
🎓 Е-9 визаси асосида ишлашга кетишдан олдинги кўниктириш дастурларида қандай ўзгаришлар бор?
🔍 Нима учун бу ўзгариш керак бўлди?
🇺🇿🇯🇵Японияда муваффақият калити — япон тилида мулоқот қила олиш!
🤝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда “Japan-China-Asia Medical Educational Cultural Exchange General Incorporated Association” (JCAEMCE) ташкилоти билан ҳамкорлик келишуви имзоланиб, “Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси”га старт берилди.
📍Тайёргарлик Ўзбекистонда бошланади:
🇯🇵 “Yapon Mahorat Nuri” курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади.
У ерда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ва ишга жойлашиш учун керакли кўникмалар ўргатилади.
🌐 Шунингдек, WiseBridge махсус онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти яратилмоқда. Ушбу платформа 2025 йил июнь ойида фаолиятни бошлайди.
"Ўзбекистон - ёшлар сони жадал ўсиб бораётган, меҳнат бозорида катта салоҳиятга эга мамлакат сифатида Япониянинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ишончли ҳамкорларидан бирига айланмоқда", - деди Япония собиқ бош вазири, JCAEMCE ташкилоти раҳбари Yukio Hatoyama.
Чет элга ишга жўнатаман деган ҳар қандай гапга ишониш мумкинми?
❓"Юқори маош, тезда виза, ҳеч қандай имтиҳонсиз иш!", — деган ваъдалар ортида ким турибди?
Ҳар йили минглаб юртдошларимиз хорижда ишлаш орзусида турли "консалтинг" фирмаларга мурожаат қилишмоқда. Аммо афсуски, уларнинг ҳаммаси ҳам ҳалол фаолият олиб бормайди.
🛑 Ноқонуний фаолият юритаётган фирмаларга қарши давлат органлари қандай чоралар кўряпти?
🎙 Чет элда ишламоқчи бўлган ва алданишни истамайдиганлар учун махсус лавҳамизда — Миграция агентлиги масъулидан, ҳамда фуқароларнинг ўзидан жавоб оламиз.
@uzmigration
🇺🇿Миграция агентлиги мурожаати!
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хорижда ишлаб юрган ва афсуски вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун блогерлар, турли шахслар пластик карта рақамларини чиқариб, пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.
❗️ Эътибор беринг:
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда. Уларнинг тарқатаётган маълумотлари орқали юртдошларимиз алданиб, пластик карталарга пул ўтказиб беришмоқда.
🔔 Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Бу вазиятда қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.
🇺🇿🇬🇧 Самарқандда Буюк Британия стандартлари асосида таълим муассасаси очилиши режалаштирилмоқда
Миграция агентлиги, "Meros Pharm" ҳамда Буюк Британиянинг "University Hospitals Bristol", "Oxford Brookes University", "People 1st International", "Greater Manchester University" каби тиббиёт соҳасидаги нуфузли ташкилотлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
▪️Музокараларда Ўзбекистонда замонавий “Ҳамширалик иши” бўйича таълим муассасаси ташкил этиш, Буюк Британия таълим дастурлари асосида ҳамкорликда ўқитиш тизимини йўлга қўйиш ва бунга халқаро малакали мутахассисларни жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
▪️Шунингдек, талабгорларни Буюк Британия ва бошқа ривожланган давлатларда тиббиёт йўналишидаги бўш иш ўринларига жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди .
🚢🇰🇷
“Hyundai” билан ҳамкорликнинг янги босқичи: иш берувчилар ва юртдошларимиз билан учрашувлар
🤝 “Hyundai” президенти билан учрашув:
✅ Фарғонадаги “Улсан касб-ҳунар маркази" да таълим олаётганлар муваффақиятли иш бошласа, малакатимизда янада кўпроқ марказлар очиш, SPAS базасидаги кемасозликдан ташқари соҳаларда ҳам тест топширган номзодларни суҳбат орқали марказларга ўқишга қабул қилиш ва ишга жойлаштириш имконияти кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.
✈️ Корея ва Япония - икки манзилга бир мақсад билан!
🌍 Хорижий компанияларда иш тажрибасини оширган мутахассисларимиз нафақат салоҳиятини намоён қилмоқда, балки миллий кадрларимиз сифатини ҳам юксалтирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, чет элда ўзбекистонлик мутахассисларга бўлган талабни ортишига хизмат қиляпти.
📹 Корея ва Японияга вақтинча меҳнат фаолияти учун кетиш жараёни — битта лавҳада!
Агар сиз ҳам чет элда ишлашни хоҳласангиз - хорижий тилларни ўрганинг, xorijdaish.uz платформасидан рўйҳатдан ўтинг ва хавфсиз, ташкиллаштирилган миграцияни танланг!
@uzmigration
Хорижда вақтинча ишлашга кеттингиз ёки боришни режалаштиряпсизми? Энди харажатларни қоплаш учун биринчи маошни кутишга хожат йўқ!
❗️ Қўлингизда иш берувчингиз билан тузган шартномангиз бўлса, кетиш олдидан сарфланган харажатларингизни Миграция агентлиги қандай қоплаб беришини қадамба-қадам кўрсатамиз!
🇺🇿🇸🇮 Словения
2025-йил ҳолатига кўра, Словения рекорд даражадаги паст ишсизлик (тахминан 3.2–3.5%) ва юқори бандлик даражасига эга. Бу ҳолат маҳаллий меҳнат бозорида бўшлиқларни келтириб чиқаряпти.
Қурилиш, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона ва ресторанлар, ишлаб чиқариш, таълим ва ахборот технологиялари йўналишида ишчи кучи етишмовчилиги бор.
Бу хорижлик ишчилар, Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам яхши имкониятлар бор, дегани. Касб ва тил талабларига жавоб берадиган 1500 дан ортиқ ўзбекистонликлар Словенияда иш топишлари мумкин.
Имконият барчада бор - кейингиси сизда ҳам бўлиши мумкин
Танловларда Корея иш берувчилари томонидан танланган яна бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу давлатга вақтинча меҳнат фаолиятларини олиб бориш мақсадида жўнаб кетдилар.
Кузатиш жараёнида Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбари Kim Hyun Sung ҳам иштирок этди.
Суҳбат жараёнида, Кореяга ишга кетишдан олдинги кўниктириш ва мослаштириш дастурини янги тартиби ҳақида гапириб ўтди.
Россияда ишлашни режалаштирганлар эътиборига!
📘 Имтиҳонга тайёргарлик — энди осон, бепул ва замонавий!
🇷🇺 Россия Федерациясида қонуний тарзда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан ўтиш — асосий талаблардан бири.
Эндиликда, Миграция агентлиги томонидан яратилган test.xorijdaish.uz онлайн платформаси орқали бепул, сифатли ва тез тайёргарлик кўришингиз мумкин!
🆕 Янгиликлар!
✍️ Тестлар тўлиқ қайта ишланди
📊 Баҳолаш ва билим даражасини кузатиш имконияти яратилди
📈 Ҳар бир фойдаланувчи ўз натижасини босқичма-босқич назорат қилиб, ривожланишини кўриши мумкин