uzmigration | Неотсортированное

Telegram-канал uzmigration - Migratsiya agentligi

51084

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий телеграм канали ☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282 📍Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1 уй Website: www.migration.uz

Подписаться на канал

Migratsiya agentligi

🇺🇿Миграция агентлиги мурожаати!

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хорижда ишлаб юрган ва афсуски вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун блогерлар, турли шахслар пластик карта рақамларини чиқариб, пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

❗️ Эътибор беринг:
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда. Уларнинг тарқатаётган маълумотлари орқали юртдошларимиз алданиб, пластик карталарга пул ўтказиб беришмоқда.

🔔 Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Бу вазиятда қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.


❗️ Эслатиб ўтамиз:
Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.

📞 Мурожаат учун расмий алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282

Телеграм бот: @huquqiy_yordam_uzbot

✅ Ишончли маълумот учун фақат расмий манбаларга таянинг.
✋ Бошқаларни ҳам хабардор қилиш учун ушбу маълумотни улашинг!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇬🇧 Самарқандда Буюк Британия стандартлари асосида таълим муассасаси очилиши режалаштирилмоқда

Миграция агентлиги, "Meros Pharm" ҳамда Буюк Британиянинг "University Hospitals Bristol", "Oxford Brookes University", "People 1st International", "Greater Manchester University" каби тиббиёт соҳасидаги нуфузли ташкилотлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

▪️Музокараларда Ўзбекистонда замонавий “Ҳамширалик иши” бўйича таълим муассасаси ташкил этиш, Буюк Британия таълим дастурлари асосида ҳамкорликда ўқитиш тизимини йўлга қўйиш ва бунга халқаро малакали мутахассисларни жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

▪️Шунингдек, талабгорларни Буюк Британия ва бошқа ривожланган давлатларда тиббиёт йўналишидаги бўш иш ўринларига жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди .

Мазкур ташаббус Ўзбекистон фуқаролари учун халқаро меҳнат бозорига чиқиш йўлида кенг имкониятлар яратиб, тиббий таълим сифатини янги босқичга олиб чиқади.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🚢🇰🇷

“Hyundai” билан ҳамкорликнинг янги босқичи: иш берувчилар ва юртдошларимиз билан учрашувлар


Жанубий Кореядаги “Hyundai Heavy Industries” ва унинг кемасозликка ихтисослашган 185 та ҳамкор компания раҳбарларига Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси салоҳияти намойиш этилди.

Тақдимотда ўзбекистонлик ишчиларнинг масъулияти ва тартибли эканлиги эътироф этилди ҳамда ягона талаб - шартномага қатъий амал қилиш эканлиги айтилди.

Шунингдек, ҳозирда Улсан шаҳрида ишлаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, муаммоларга ечим берилди, муҳим таклифлар қайд этилди.

📌 Юртдошларимиз томонидан маслаҳат:
📚 Кореяда ишлашни хоҳлаганлар шартнома келгандан кейин ҳам ўз устида тинимсиз ишлашлари, корейс тилини чуқур ўзлаштиришлари шарт!

🤝 “Hyundai” президенти билан учрашув:
✅ Фарғонадаги “Улсан касб-ҳунар маркази" да таълим олаётганлар муваффақиятли иш бошласа, малакатимизда янада кўпроқ марказлар очиш, SPAS базасидаги кемасозликдан ташқари соҳаларда ҳам тест топширган номзодларни суҳбат орқали марказларга ўқишга қабул қилиш ва ишга жойлаштириш имконияти кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

✈️ Корея ва Япония - икки манзилга бир мақсад билан!

🌍 Хорижий компанияларда иш тажрибасини оширган мутахассисларимиз нафақат салоҳиятини намоён қилмоқда, балки миллий кадрларимиз сифатини ҳам юксалтирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, чет элда ўзбекистонлик мутахассисларга бўлган талабни ортишига хизмат қиляпти.

📹 Корея ва Японияга вақтинча меҳнат фаолияти учун кетиш жараёни — битта лавҳада!

Агар сиз ҳам чет элда ишлашни хоҳласангиз - хорижий тилларни ўрганинг, xorijdaish.uz платформасидан рўйҳатдан ўтинг ва хавфсиз, ташкиллаштирилган миграцияни танланг!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Хорижда вақтинча ишлашга кеттингиз ёки боришни режалаштиряпсизми? Энди харажатларни қоплаш учун биринчи маошни кутишга хожат йўқ!

❗️ Қўлингизда иш берувчингиз билан тузган шартномангиз бўлса, кетиш олдидан сарфланган харажатларингизни Миграция агентлиги қандай қоплаб беришини қадамба-қадам кўрсатамиз!


💼 Ишчи виза харажатлари — БҲМнинг 5 бараваригача
🛫 Йўл чиптаси харажатлари — 2 бараваригача
📚 Малака имтиҳонлари харажатлари — 3 бараваригача қоплаб берилади

Видеойўриқномада барчасини батафсил ўрганинг

➡️Хизмат ойнасига ўтиш

🔰Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли Қарори

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇸🇮 Словения

2025-йил ҳолатига кўра, Словения рекорд даражадаги паст ишсизлик (тахминан 3.2–3.5%) ва юқори бандлик даражасига эга. Бу ҳолат маҳаллий меҳнат бозорида бўшлиқларни келтириб чиқаряпти.

Қурилиш, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона ва ресторанлар, ишлаб чиқариш, таълим ва ахборот технологиялари йўналишида ишчи кучи етишмовчилиги бор.

Бу хорижлик ишчилар, Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам яхши имкониятлар бор, дегани. Касб ва тил талабларига жавоб берадиган 1500 дан ортиқ ўзбекистонликлар Словенияда иш топишлари мумкин.


Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаевнинг @Sinchalak_blogiга берган интервьюсида батафсил.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Имконият барчада бор - кейингиси сизда ҳам бўлиши мумкин

Танловларда Корея иш берувчилари томонидан танланган яна бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу давлатга вақтинча меҳнат фаолиятларини олиб бориш мақсадида жўнаб кетдилар.

Кузатиш жараёнида Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбари Kim Hyun Sung ҳам иштирок этди.
Суҳбат жараёнида, Кореяга ишга кетишдан олдинги кўниктириш ва мослаштириш дастурини янги тартиби ҳақида гапириб ўтди.


Батафсил видеода

Сизда ҳам ривожланган хорижий давлатларда иш тажрибангизни орттириш нияти бўлса, мавжуд ваканциялардан ўзингизга тўғри келадиганини танланг.

🌐Аgentlikning e’lonlar kanali
🌐@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Россияда ишлашни режалаштирганлар эътиборига!

📘 Имтиҳонга тайёргарлик — энди осон, бепул ва замонавий!

🇷🇺 Россия Федерациясида қонуний тарзда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан ўтиш — асосий талаблардан бири.

Эндиликда, Миграция агентлиги томонидан яратилган test.xorijdaish.uz онлайн платформаси орқали бепул, сифатли ва тез тайёргарлик кўришингиз мумкин!

🆕 Янгиликлар!

✍️ Тестлар тўлиқ қайта ишланди
📊 Баҳолаш ва билим даражасини кузатиш имконияти яратилди
📈 Ҳар бир фойдаланувчи ўз натижасини босқичма-босқич назорат қилиб, ривожланишини кўриши мумкин

Имтиҳонга ишонч билан киришни истайсизми? Унда бу платформа айнан сиз учун!

🔗 Платформага киринг ва яқинларингизга ҳам улашинг test.xorijdaish.uz

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Аудитормисиз? Миграция агентлигида иш бор

Агентлик томонидан Ички аудит бўлими бош мутахассиси лавозимига очиқ танлов эълон қилинди.

Номзодлар учун талаблар:

▪️Юриспруденция, иқтисодиёт ва молия йўналишларидан бирида олий маълумотга эга бўлиш;
▪️Камида 5 йил меҳнат стажи (давлат молиявий назорат соҳасидаги раҳбарлик лавозимида 3 йил, аудиторлик сертификати асосида камида 2 йил);
▪️Давлат тилини билиш (чет тиллари бўйича сертификатга эга бўлганда афзаллик берилади);
▪️Аудиторлар палатаси томонидан берилган ички аудит бўйича миллий сертификатга эга бўлиш;

▪️Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таҳлил қилиш, баҳолаш, бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланиш хавфларини аниқлаш, молиявий ҳисоботларни шакллантиришни мукаммал билиш;
▪️Харажатлар сметаси, штатлар жадвали ва уларга қўшимча ҳужжатларни тузишда амалдаги қонунчилик талабларига, намунавий штат нормативларига мослигини ўрганиш ва баҳолаш қобилияти;
▪️Молия, бухгалтерия ҳамда хизматлар соҳасини ўрганишда амалдаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳолати келиб чиқиш сабаблари ўрганиш орқали уларни қисқартириш тажрибасига эга бўлиши;
▪️Ташкилотнинг активларидан фойдаланиши ва уларнинг сақланишини баҳолаш орқали бутлиги ва ишга яроқлилик ҳолатлари натижалари юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлаш бўйича тажрибага эга бўлиш;
▪️Давлат харидларини қонунчилик талабларига мослиги, самарадорлиги ва харид комиссия фаолиятини назорат қилиш, харид қилинган товарларнинг шартномага мослиги ва тўғри кирим қилиниши тартиб тамойилларини билиш;
▪️Агентликни ривожлантириш дастури самарадорлик индикаторлари ижросини таҳлил қилиш, баҳолаш ва соҳага оид янги индикаторларни жорий этиш салоҳиятига эга бўлиш.


⏳Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (душанба - жума).

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ариза қолдиринг.

👉vacancy.argos.uz

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇧🇬 Софияда юқори даражадаги учрашув:
меҳнат миграциясида адолат ва қонунийликни кафолатлаш энг муҳим жиҳат

Бу ҳақда, Ўзбекистон делегацияси ва Болгария Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Галаб Донев ўртасида бўлиб ўтган расмий учрашувда сўз борди.


Суҳбатда меҳнат миграцияси соҳасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилди.

Музокараларда Болгария корхоналарида ишлаётган фуқароларимиз ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш, виза ҳамда ишга жойлашиш жараёнларини соддалаштириш мавзуси муҳокама қилинди.

Ҳамкорликни инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда ривожлантиришга келишилди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Буюк Британиянинг GLAA ташкилоти Миграция агентлиги билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёр!

🇬🇧🇺🇿Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва GLAA ташкилоти* раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Англиядаги мавсумий ишларга янада кўпроқ иш берувчиларни жалб этиш, кетиш олди харажатларни максимал даражада камайтириш ва ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги меморандум устида иш бошлади.

GLAA ташкилоти вакиллари Миграция агентлигининг фуқароларни хорижга ишга кетишдан олдинги тайёрлов дастурларига жалб қилиш, харажатларни қоплаб бериш ва барқарор ишлашни таъминлаш борасида олиб бораётган тадбирларини юқори баҳолади.
Шунингдек, миграция соҳасидаги мавжуд ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга тайёрлигини билдирди.

* Gangmasters and Labour Abuse Authority (GLAA) – Буюк Британиянинг меҳнат эксплуатациясига қарши курашиш ва турли соҳаларда ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган етакчи давлат органи.

🌐@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Болгария меҳнат бозоридаги кадрлар танқислигини ҳал этишда Ўзбекистон иштироки кенгаяди

Аксарият Европа Иттифоқи давлатлари каби Болгария меҳнат бозорида ҳам мутахассислар етишмовчилиги кузатилмоқда. Қурилиш, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона-ресторан хизмати каби соҳаларида 80 мингдан ортиқ бўш иш иш ўринлари мавжуд.

Бу ҳақда, Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Болгария Саноат Капитали Ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Румен Радев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди.

"Болгария иш берувчиларининг фикрига кўра, Ўзбекистондан келган фуқаролар ўзининг меҳнатсеварлиги, қонуний талабларга қатъий риоя қилиши, юқори тарбияси билан болгар халқи орасида юқори ҳурматга эга" , - дея таъкидлади Болгария Саноат Капитали Ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Румен Радев.


@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Болгарияда ўзбекча салоҳиятга эшик очилмоқда!

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Болгария Ички ишлар вазири ўринбосари Любомир Йосифов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси, ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқий шароитларни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий жиҳатлар:
• Икки томонлама ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш устида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш;
• Вақтинча ишлаш учун расмий келишувнинг йўқлиги фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилишни қийинлаштираётгани;
• Ҳужжатлаштириш жараёнини соддалаштириш ва уларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш.

Болгария томони Ўзбекистоннинг қўшма ишчи гуруҳ тузиш, ишчи виза расмийлаштиришни оптималлаштириш, ташкилий миграцияни ҳуқуқий асосда йўлга қўйиш каби ташабуссларини қўллаб қувватлаган ҳолда, тизимли ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Чет элда ишлашни режа қиляпсизми? Унда бу кўрсатув айнан сиз учун!

Халқона ва содда тилда суҳбат – ҳуқуқий муаммоларга аниқ жавоблар!

🌍 Хорижда вақтинча ишлаш истагидаги юртдошларимиз қандай ҳуқуқий қоидаларни билиши шарт?
❌ Одамлар энг кўп йўл қўяётган хатолар қайсилар ва нима учун улар такрорланмоқда?
📌 Агар чет элда ишлаётган вақтингизда фирибгарликка учрасангиз – қайси йўлни тутиш тўғри?

Бу ва бошқа муҳим саволларга мутахассис жавоб беради.

📺 Кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг https://youtu.be/tf_TOZnFwFI?si=Ln1mPaGOlVThf1L8

👉 @uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇩🇪 ЎЗБЕК ҲАЙДОВЧИЛАРИ ГЕРМАНИЯ ЙЎЛЛАРИДА!

Миграция агентлиги, SBH West GmbH ва "Ватанпарвар" ҳамкорлигида оғир юк машина ҳайдовчиларини Германияда ишлашга тайёрлаш бошланди.

▪️“BC” тоифали ҳайдовчилар
▪️Немис тили A2/B1 сертификати
▪️Германия ўқитувчилари билан масофавий таълим
▪️Амалий машғулотлар.
💶 Ойлик — 2500 евро

🗓 Илк гуруҳ 2025 йил августда Германияга жўнаб кетади!

Сизга ҳам қизиқми? Лойиҳа ҳақида видеода батафсил. Бизни кузатишда давом этинг яна танлов элон қиламиз кейинги иштирокчи сиз бўлишингиз мумкин!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇯🇵 Японияда ишлаш истагида бўлганлар учун япон тилини ўрганиш имкониятлари кенгайтирилади!

Бу ҳақда Ўзбекистон делегацияси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбарияти (JICA) ўртасида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.

Суҳбатда Миграция Агентлиги ва JICA ҳамкорлигидаги "Japan Career Portal" платформаси муваффақиятли ишлаётгани эътироф этилди.
Ушбу порталда япон тилини ўрганиш ва имтиҳон топшириш саҳифалари яратиладиган бўлди. Эндиликда, фойдаланувчилар масофадан туриб япон тили кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўладилар.


@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇯🇵 Япония билан ҳуқуқий, хавфсиз ва барқарор иш имкониятларига келишилди!

💼 Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация Япония Адлия вазири Кэйсуке Судзуки билан учрашди.

🤝Унда, миграция соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш, виза расмийлаштиришни соддалаштириш ва жараёнларни рақамлаштириш, Японияга кириш рухсатини олиш муддатини қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бу мамлакатда ишлаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳамда ноқонуний миграцияни олдини олиш борасида биргаликда ишлашга келишилди.

Японияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизнинг ноқонуний мақомда бўлмасликлари, талаб даражасида тил кўникмалари бўлиши ҳамда қонунчиликка риоя қилишлари лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.

“Японияда амалга оширилаётган техник стажёрлик дастури ва махсус малакага эга мутахассислар учун енгиллаштирилган виза тизими - ўзбекистонликларнинг мамлакатимизда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолиятини юритиш, юқори маданиятли иш муҳитида тажриба орттириш, салоҳиятини намоён этишлари учун янги имконият яратади”,- таъкидлади Япония Адлия вазири Кэйсуке Судзуки


@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

YAPON TILI O’QITUVCHILARI, SIZNI KATTA LOYIHALAR KUTMOQDA!

Migratsiya agentligi va Yaponiyaning ish beruvchi kompaniyalari hamkorligida katta o'qitish loyihalari boshlandi.

🤝Yapon tili sertifikatingiz bormi? Unda Migratsiya agentligi bilan rasmiy hamkorlik taklifi!

Bizga zamonaviy pedagogik usullarni o'zlashtirgan, xalqaro ta'lim loyihalarida ishtirok etish istagidagi o'qituvchilar kerak!

🔑 Sizni kutayotgan imkoniyatlar:

Mamlakatimizning 14 ta hududidagi 33 ta ta'lim muassasalarining birida Yaponiya standartlarida yapon tili o'quv kurslarini olib borish;
Ish joyingizdan ajralmagan holda oyiga 10 mln so'mgacha daromad topish.
O'zingizga qulay ish vaqtlari.

🧐 Biz sizdan nimani kutamiz?

▪️Yapon tili bo’yicha N3-N2 darajadagi sertifikat;
▪️Zamonaviy pedagogik metodikalarni qo'llash qobiliyati;
▪️O‘quvchilarga natijaga yo‘naltirilgan sifatli ta'lim berish ko‘nikmalari.

💼 Nima taklif qilamiz?

▪️Qulay va raqobatbardosh sharoitda ishlash imkoniyati;
▪️Barqaror va yuqori daromad;
▪️Xalqaro loyihalarda ishtirok etish imkoniyati!

Agar siz yuqoridagi talablarga javob bersangiz va Yaponiyada ishlash orzusidagi yurtdoshlarimizga yordam berishni xohlasangiz – bizga qo‘shiling!

🔗 Qiziqyapsizmi? Ro‘yxatdan o‘tish uchun hoziroq quyidagi linkga o'ting⬇️
LINK

Sizni jamoamizda kutib qolamiz! 💪

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#xorijiy_oav_biz_haqimizda

Шу кеча кундузда Корея оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Миграция агентлиги делегациясининг ташрифи фаол ёритилмоқда

Бугунга қадар, фуқароларимиз Миграция агентлиги орқали Кореяда Е-9 (малака талаб қилинмайдиган ишчи) визаси билан ишлаган бўлса, эндиликда Улсан шаҳар ҳокимияти ўзбекистонликлар учун Е-7 (малакали ишчи) визасини ҳам бериш ваколатига эга бўлди.
Шу муносабат билан келгусида бу борадаги ишларни йўлга қўйиш тартиб ва талаблари бўйича учрашувларда муҳокамалар қилинмоқда.

Улсан шаҳар ҳокими - Ўзбекистондан борган ишчилар Корея қонунчилигига риоя қилган ҳолда ишга виждонан ёндашган тақдирда иш ўринларини янада кўпайтиришга ваъда бермоқда.

Корея Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлигидаги “Ҳудудий Виза” синов лойиҳасига Улсан шаҳри танланди ва бу лойиҳа эндиликда амалий босқичга ўтди.

“Улсанча ҳудудий виза” — бу Улсан шаҳри томонидан маҳаллий аҳоли камайиши ва кемасозлик саноатидаги ишчи кучи етишмовчилигини бартараф этиш учун ишлаб чиқилган стратегиядир.

Бу тизимда маҳаллий ҳокимият ўз ҳудуд ва саноат эҳтиёжларига мос равишда чет элликлар учун махсус виза турини таклиф қилади. Чет элликлар аввал ўз мамлакатларида корейс тили, маданияти ва иш билан боғлиқ махсус курсларда ўқитилгандан сўнг, ишлаш учун Кореяга кириши мумкин.

Манбаа: 2025.05.26/뉴스데스크/울산MBC

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Сизда ҳам муаммолар борми? Мурожаат қилинг ҳуқуқларингиз давлат кафолатида.

2025 йил 22 май куни Ижтимоий
тармоқларда Тошкент шаҳар "Yuksalish consulting" компанияси томонидан Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган фуқароларига иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур мурожаат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

2025 йил 23 май куни Миграция агентлиги масъуллари мурожаатчилар билан онлайн мулоқот ўтказиб, муаммони ўргандилар.

Шунингдек, Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари томонидан олиб борилган музокаралар натижасида 13 нафар фуқаронинг иш ҳақлари умумий 286 минг рубл миқдорида иш берувчидан ундириб берилди.

Фуқаролар ҳужжатлари қайтариб олинди ва Миграция агентлиги томонидан бошқа бўш иш ўринлари тавсия этилди.

❗️Консалтинг фирма фаолияти қонуний тартибда ўрганилади.

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳар қандай оғир вазиятларда Миграция агентлигига мурожаат қилинг: (71) 202 33 55, 1282 қисқа рақам.

📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар 👉бу ерда

🌐 @huquqiy_yordam_uzbot телеграм ботига ёзиш мумкин

📌 Миграция агентлиги ваколатхонасига ҳам мурожаат қилиш мумкин:
📞+79250454744
Телеграм: @pomoshrussiamigrant
🇷🇺🇺🇿Россиядаги бош консулхоналар манзили ва телефон рақамлари 👉бу ерда.


@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇯🇵 Миграция агентлиги ва Япониянинг “Your Bright” ташкилоти вакиллари ўртасида самарали учрашув бўлиб ўтди. Унда юртимиз фуқароларини ушбу давлатдаги хизмат кўрсатиш соҳаларига ишга жалб этиш бўйича муҳим келишувга эришилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва амалий қадамларни бошлаш мақсадида меморандум имзолашди. Бу ҳужжат, ўзбекистонлик мутахассислар учун кун чиқар мамлакатда юқори талаб ва стандартларига мос иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Миграция Агентлиги ва JICA ҳамкорлигидаги Japan Career Portal платформаси орқали иш визалари, Япониядаги ўқиш ва кундалик ҳаётга тайёргарлик, юртдошларимизнинг шахсий тажриба ва маслаҳатлари, қандай қилиб биринчи қадамни қўйиш бўйича тўлиқ маълумот оласиз.


@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇸🇮 Ўзбекистон – Словения: Янги дастурлар янги имкониятлар!

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Словения Бандлик хизмати Бош директори Грета Метка Барбо Шкербинч хоним ўртасида бўлиб ўтган учрашув натижасида меҳнат миграцияси соҳасида янги бозор очилмоқда.

Давра суҳбатида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграциясини қонуний, шаффоф ва ўзаро манфаатли механизмлар орқали йўлга қўйиш, рақамли мониторингни жорий этиш ва ўзбекистонликлар учун янги бўлган Словения бозори талаби асосида малакали мутахассислар захирасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.


Ушбу ташриф доирасида:
▪️ Меҳнат миграцияси соҳасида Йўл харита имзоланди;
▪️ Ўзбекистон меҳнат форуми бўлиб ўтди ва Словениядаги иш берувчилар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилди;
▪️ Қурилиш, меҳмонхона, туризм, ишлаб чиқариш, тиббиёт, логистика соҳаларда имкониятлар очилди.

📈 Келгуси қадамлар:
▪️ Словения стандартлари бўйича ўқув дастурларини йўлга қўйиш;
▪️ Ўзбекистон фуқароларини Словениядаги иш ўринларига ташкилий тартибда жойлаштириш.

Меҳнат миграцияси – бу фақат иш эмас, балки инсон капитали, тажриба, оила фаровонлиги ва халқаро ҳамжиҳатликдир!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇸🇪Ўзбекистон ва Швеция — халқаро миграция соҳасида ҳамкорлик

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти ҳамда Швеция Қироллиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миграция масалалари департаменти директори София Остмарк ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Конструктив мулоқотда икки томонлама узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари, жумладан миграция соҳасидаги ўзаро алоқалар муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда фуқароларимизни ривожланган давлатларга қонуний ва муҳофазаланган меҳнатга йўналтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Чет тилини ўрганиб сертификат олдингизми? Миграция агентлигидан супер таклиф!

Тил ўрганиш — Шахсий ўсиш, касбий тараққиёт, дунёга йўл очиш, халқаро тажриба, маданиятлар алмашинуви ва молиявий мустақиллик сари қадам!

🎁 Экстра имконият: Чет элда ишлаш мақсадида бирор хорижий тил ёки иш берувчи талабига кўра касб ўрганиб, даража сертификатини қўлга киритдингизми? Ундай бўлса, Миграция агентлиги ҳаракатингизни қўллаб-қувватлайди!


"Xorijda ish" платформасидан рўйхатдан ўтиб, ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган юртдошларимизга чет тиллари ёки касб бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган тақдирда Миграция агентлиги – БҲМ нинг 3 бараваригача харажатларини қоплаб беради.

Фурсатни қўлдан бой берманг! Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва меҳнатингизни мукофотга айлантиринг!

#XorijdaIsh #МиграцияИмконияти #ТилЎрганиш #Сертификат #Муваффақият #

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇧🇬 Болгарияда Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти намойиш этилди!

София шаҳрида бўлиб ўтган "Болгария – Ўзбекистон" меҳнат форуми икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларида муҳим қадам бўлди.

Форумда Болгариянинг 26 та йирик иш берувчилари Ўзбекистоннинг малакали кадрлар салоҳияти билан яқиндан танишди ва 8 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

💥 Чет тили ўқитувчиси бўлиб, 50 миллион сўм ютишни хоҳлайсизми?

📚 Инглиз, немис, корейс ёки япон тилини ўргатасизми?
Ўқувчиларингиз халқаро B1 ёки ундан юқори даражадаги сертификат олганми?

Демак, Миграция агентлиги меҳнатингизни қўллаб-қувватлайди.
💸 50 МИЛЛИОН СЎМ миқдорида мукофот олиш имкониятига эгасиз!
🎯 Танловда иштирок этинг ва энг фаол 50 нафар устозлардан бирига айланинг!

📝 Нима қилиш керак?

▪️gov.uz орқали 2025 йил 30 майга қадар рўйхатдан ўтинг
▪️Ўқувчиларингиз ҳақида маълумот киритинг
▪️Рейтингда иштирок этиб, субсидия эгаси бўлинг!


📌Эътибор беринг: Бу имконият Касбий таълим ташкилотлари ва Касбий кўникмалар марказларда фаолият юритаётган ўқитувчилар учун! (ўқувчиларингизни фақатгина халқаро сертификатларини юклашингиз лозим миллий сертификатлар қабул қилинмайди)

👑 Натижаси энг баланд устозларга — 50 МИЛЛИОН СЎМ!
Шогирдларингиз ютуқлари — сиз учун мукофот!

➡️Ариза юбориш⬅️

Батафсил видеода

Субсидия (лотинча: subsidium — ёрдам, нафақа, қўллаб-қувватлаш) давлат бюджети, маҳаллий бюджет ёки махсус жамғармалардан бериладиган пул маблағи. Субсидия давлат томонидан қайтариб олмаслик шарти билан ажратилади.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Хорижда ишлаётган фуқаролар учун янада кенг имкониятлар!

📌Миграция агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимизни моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди!

Чет элда оғир вазиятга тушдингизми?
Соғлигингизда муаммо борми?
Яшаш жойингиз йўқми?
Аёллар ва уларнинг фарзандларига ёрдам керакми?

🎬Видеода батафсил кўринг

📞Бизга мурожаат қилинг: (71) 202 33 55, 1282 қисқа рақам.

📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар ➡️бу ерда⬅️

🌐Телеграм орқали @huquqiy_yordam_uzbot га ёзинг.

Ҳозироқ улашинг — бошқаларга ҳам керак бўлиши мумкин!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Болгария парламентидаги учрашув: Ўзбекистоннинг миграция салоҳияти тан олинмоқда

Ўзбекистон фуқаролари учун яна бир эшик очилди – Болгария каби Европанинг тараққий этган давлатида расман ва қонуний ишлаш имконияти кун тартибида!

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Болгария Республикаси Парламентининг, меҳнат ва ижтимоий сиёсат қўмитаси раиси Деница Сачева хоним ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Унда меҳнат миграцияси, ишчи кучини тайёрлаш ва фуқароларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Болгар иш берувчилари ўзбекистонликларни интизомли, мослашувчан ва масъулиятли деб баҳолади.

Биз нима таклиф қиляпмиз?
▪️Болгария билан расмий давлатлараро келишув тайёрланмоқда;
▪️ расмий агентлик орқали юбориладиган ишчилар учун тўлиқ ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя кафолатланади;
▪️молиявий қўллаб-қувватланади.

Фуқароларимизга Европада ишлаш учун янгича, хавфсиз ва қонуний йўл яратилаяпти!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇰🇷 Корейс тилини ўргандик, танловларда қатнашдик, энди малакамизни синаб кўрамиз.

Бир гуруҳ юртдошларимиз Кореяда ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жўнаб кетдилар.

◾️SPAS электрон базасида рўйхатда турганлар учун бепул онлайн корейс тили платформаси хақида ➡️ бу ерда
◾️Офлайн корейс тили курсларида бепул ўқимоқчи бўлганларга ушбу манзилларда таълим олиш ➡️ имконияти бор

Хорижда ишлаш ниятингиз бўлса, бу ва бошқа лойиҳаларда Миграция агентлиги сизни қўллаб қувватлайди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#янги_қарор

❗️Эндиликда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия* қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.


"Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Ҳукумат қарори (313-сон, 13.05.2025 й. ) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

Ягона маълумотлар базасига электрон реестр сифатида қуйидагилар киритилади:

🔹Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
🔹Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ реадмиссия қилинган шахслар ҳақидаги маълумотлар;
🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва унинг хориждаги ваколатхоналаридан (вакилларидан) олинган маълумотлар.


📌 Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

*Реадмиссия қилинган шахслар — Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги халқаро келишувлар асосида, ўз ихтиёри билан ёки мажбурий равишда Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар.

@uzmigration

Читать полностью…
Подписаться на канал