uzmigration | Неотсортированное

Telegram-канал uzmigration - Migratsiya agentligi

51084

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий телеграм канали ☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282 📍Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1 уй Website: www.migration.uz

Подписаться на канал

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇸🇪Ўзбекистон ва Швеция — халқаро миграция соҳасида ҳамкорлик

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти ҳамда Швеция Қироллиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миграция масалалари департаменти директори София Остмарк ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Конструктив мулоқотда икки томонлама узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари, жумладан миграция соҳасидаги ўзаро алоқалар муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда фуқароларимизни ривожланган давлатларга қонуний ва муҳофазаланган меҳнатга йўналтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Чет тилини ўрганиб сертификат олдингизми? Миграция агентлигидан супер таклиф!

Тил ўрганиш — Шахсий ўсиш, касбий тараққиёт, дунёга йўл очиш, халқаро тажриба, маданиятлар алмашинуви ва молиявий мустақиллик сари қадам!

🎁 Экстра имконият: Чет элда ишлаш мақсадида бирор хорижий тил ёки иш берувчи талабига кўра касб ўрганиб, даража сертификатини қўлга киритдингизми? Ундай бўлса, Миграция агентлиги ҳаракатингизни қўллаб-қувватлайди!


"Xorijda ish" платформасидан рўйхатдан ўтиб, ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган юртдошларимизга чет тиллари ёки касб бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган тақдирда Миграция агентлиги – БҲМ нинг 3 бараваригача харажатларини қоплаб беради.

Фурсатни қўлдан бой берманг! Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва меҳнатингизни мукофотга айлантиринг!

#XorijdaIsh #МиграцияИмконияти #ТилЎрганиш #Сертификат #Муваффақият #

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇧🇬 Болгарияда Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти намойиш этилди!

София шаҳрида бўлиб ўтган "Болгария – Ўзбекистон" меҳнат форуми икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларида муҳим қадам бўлди.

Форумда Болгариянинг 26 та йирик иш берувчилари Ўзбекистоннинг малакали кадрлар салоҳияти билан яқиндан танишди ва 8 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

💥 Чет тили ўқитувчиси бўлиб, 50 миллион сўм ютишни хоҳлайсизми?

📚 Инглиз, немис, корейс ёки япон тилини ўргатасизми?
Ўқувчиларингиз халқаро B1 ёки ундан юқори даражадаги сертификат олганми?

Демак, Миграция агентлиги меҳнатингизни қўллаб-қувватлайди.
💸 50 МИЛЛИОН СЎМ миқдорида мукофот олиш имкониятига эгасиз!
🎯 Танловда иштирок этинг ва энг фаол 50 нафар устозлардан бирига айланинг!

📝 Нима қилиш керак?

▪️gov.uz орқали 2025 йил 30 майга қадар рўйхатдан ўтинг
▪️Ўқувчиларингиз ҳақида маълумот киритинг
▪️Рейтингда иштирок этиб, субсидия эгаси бўлинг!


📌Эътибор беринг: Бу имконият Касбий таълим ташкилотлари ва Касбий кўникмалар марказларда фаолият юритаётган ўқитувчилар учун! (ўқувчиларингизни фақатгина халқаро сертификатларини юклашингиз лозим миллий сертификатлар қабул қилинмайди)

👑 Натижаси энг баланд устозларга — 50 МИЛЛИОН СЎМ!
Шогирдларингиз ютуқлари — сиз учун мукофот!

➡️Ариза юбориш⬅️

Батафсил видеода

Субсидия (лотинча: subsidium — ёрдам, нафақа, қўллаб-қувватлаш) давлат бюджети, маҳаллий бюджет ёки махсус жамғармалардан бериладиган пул маблағи. Субсидия давлат томонидан қайтариб олмаслик шарти билан ажратилади.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Хорижда ишлаётган фуқаролар учун янада кенг имкониятлар!

📌Миграция агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимизни моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди!

Чет элда оғир вазиятга тушдингизми?
Соғлигингизда муаммо борми?
Яшаш жойингиз йўқми?
Аёллар ва уларнинг фарзандларига ёрдам керакми?

🎬Видеода батафсил кўринг

📞Бизга мурожаат қилинг: (71) 202 33 55, 1282 қисқа рақам.

📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар ➡️бу ерда⬅️

🌐Телеграм орқали @huquqiy_yordam_uzbot га ёзинг.

Ҳозироқ улашинг — бошқаларга ҳам керак бўлиши мумкин!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Болгария парламентидаги учрашув: Ўзбекистоннинг миграция салоҳияти тан олинмоқда

Ўзбекистон фуқаролари учун яна бир эшик очилди – Болгария каби Европанинг тараққий этган давлатида расман ва қонуний ишлаш имконияти кун тартибида!

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Болгария Республикаси Парламентининг, меҳнат ва ижтимоий сиёсат қўмитаси раиси Деница Сачева хоним ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Унда меҳнат миграцияси, ишчи кучини тайёрлаш ва фуқароларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Болгар иш берувчилари ўзбекистонликларни интизомли, мослашувчан ва масъулиятли деб баҳолади.

Биз нима таклиф қиляпмиз?
▪️Болгария билан расмий давлатлараро келишув тайёрланмоқда;
▪️ расмий агентлик орқали юбориладиган ишчилар учун тўлиқ ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя кафолатланади;
▪️молиявий қўллаб-қувватланади.

Фуқароларимизга Европада ишлаш учун янгича, хавфсиз ва қонуний йўл яратилаяпти!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇰🇷 Корейс тилини ўргандик, танловларда қатнашдик, энди малакамизни синаб кўрамиз.

Бир гуруҳ юртдошларимиз Кореяда ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жўнаб кетдилар.

◾️SPAS электрон базасида рўйхатда турганлар учун бепул онлайн корейс тили платформаси хақида ➡️ бу ерда
◾️Офлайн корейс тили курсларида бепул ўқимоқчи бўлганларга ушбу манзилларда таълим олиш ➡️ имконияти бор

Хорижда ишлаш ниятингиз бўлса, бу ва бошқа лойиҳаларда Миграция агентлиги сизни қўллаб қувватлайди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#янги_қарор

❗️Эндиликда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия* қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.


"Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Ҳукумат қарори (313-сон, 13.05.2025 й. ) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

Ягона маълумотлар базасига электрон реестр сифатида қуйидагилар киритилади:

🔹Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
🔹Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ реадмиссия қилинган шахслар ҳақидаги маълумотлар;
🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва унинг хориждаги ваколатхоналаридан (вакилларидан) олинган маълумотлар.


📌 Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

*Реадмиссия қилинган шахслар — Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги халқаро келишувлар асосида, ўз ихтиёри билан ёки мажбурий равишда Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🎉 ҲАМШИРАЛАР КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ! 🎉
Ҳамширалар — соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳақиқий қаҳрамонлар. Уларнинг меҳнати, сабри ва билимлари орқали кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақланиб қолади. Бугунги кунда ҳар бир ҳамшира ҳақли равишда қадрланиш ва эъзозланишга лойиқ.

🩺Ҳамширалар, сиз — фидокор ва ғайратли инсонларсиз! Сана муносабати билан ривожланиш, янгиликларга интилиш ва ўз орзу-истакларингизга эришишда муваффақиятлар тилаймиз!

❇️ Шу ўринда тажрибангизни Европанинг ривожланган мамлакатларида оширишингиз имконияти ҳақида эслатиб ўтамиз !
🇩🇪Миграция агентлиги Германияда ҳамширалар учун ишлаш имкониятларини яратишда ёрдам беришга тайёр. Агар юқори малакали ҳамшира бўлиб, Европада ишлашга интилаётган бўлсангиз, биз сизга тўлиқ кўмаклашамиз!

Нима ёрдам олишингиз мумкин?

▪️Германияда ишга жойлашиш учун моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш
▪️Малака ва сертификатлар билан боғлиқ масалаларда ёрдам
▪️Яшаш жойи ва иш шартлари бўйича барча маълумотлар


Энг асосийси маблағ сарфламайсиз, немис тили ва Германия стандартларини ўзимизда ўрганасиз!

🇶🇦Шунингдек, Қатар давлати билан ҳам айнан сизни соҳангиз бўйича ҳамкорлик лойиҳаларимиз бор. Инглиз тилини яхши билсангиз қатарлик иш берувчилар ҳам номзодингизни кўриб чиқишади.


Ҳамширалар учун Германиядаги бўш иш ўринлари ➡️бу ерда.
1282 қисқа рақамларига телефон қилинг барча имкониятлар билан таништирамиз!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ХОРИЖГА ИШГА ЖЎНАТАЁТГАНЛАРГА НИСБАТАН ҚАТЪИЙ ЧОРА КЎРМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш фаолияти билан Миграция агентлиги шуғулланади.

Шунингдек, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мазкур фаолиятни лицензия асосида амалга ошириш ҳуқуқи фақат Миграция агентлиги томонидан лицензия олган хусусий бандлик агентликларига берилган.

⚠️ Бироқ сўнгги пайтларда лицензияга эга бўлмаган ҳолда, фуқароларни хорижга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, консалтинг ёки ахборот хизмати ниқоби остида ноқонуний фаолият юритувчи шахслар кўпаймоқда.

📌 Миграция агентлиги томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида “WORLDVISA” MCHJ, “Everyone Consult” MCHJ ва “Adworld Group” MCHJ ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги эълонлари орқали юртдошларимизни хорижга ишга юбориш хизматларини кўрсатаётганликлари, фуқаролардан пул йиғиб, хизмат кўрсатмаганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу жамиятларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли жарималар қўлланилди.

📣 МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ:
Лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар орқали хорижда ишга жойлашишга уриниш фуқароларнинг молиявий ва ҳуқуқий хавф-хатарга дучор бўлишига олиб келади.

🔒 Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда:
▪️ Расмий рўйхатдаги агентликлар билан ҳамкорлик қилинг.
▪️ Ҳар қандай шартномани имзолашдан олдин уни синчиклаб ўқиб чиқинг.
▪️Шубҳали тўловларни амалга оширманг.

Сизнинг ҳуқуқларингиз ва хавфсизлигингизни таъминлаш – Миграция агентлигининг устувор вазифасидир.
Постни улашинг — яқинларингиз алданиб қолмасин!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Ishonch yo‘qolsa — imkoniyatlar yopiladi!

📉 So‘nggi paytlarda Koreya Respublikasida vaqtinchalik ishlash uchun yuborilgan ayrim O‘zbekiston fuqarolarining shartnoma shartlariga amal qilmasligi va nolegal maqomga o‘tib ketish holatlari jiddiy muammoga aylanmoqda.

🇰🇷 Bu holatlar nafaqat alohida shaxsga, balki bu davlatda ishlash istagida bo'lganlarga ham salbiy ta’sir ko‘rsatmoqda:

🔻 Koreya ish beruvchilari va rasmiylarini o'zbekistonlioklarga nisbatan ishonchi kamaymoqda.
🔻 O‘zbekiston uchun ajratiladigan mehnat kvotalarining pasayishiga olib kelmoqda.
🔻 Shartnomani buzgan fuqarolar ish topolmay, 3 oylik muddat ichida nolegal maqomga tushib qolmoqda.

❗️2025 - yil boshidan beri 3 nafar fuqaro sud qarori bilan qariyb 77 million so‘m jarimaga tortilgan.
Yana 28 nafar fuqaro yuzasidan sudga da’vo arizalari tayyorlangan.

👉 Shuni unutmang: sizning har bir harakatingiz — yurtimiz nomidan chiqayotgan minglab fuqarolarning kelajagiga ta’sir qiladi.
🛑 Qoidalarni buzmang, shartnomalarga amal qiling!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Кореяга ишлашни режалаштираяпсизми? Унда корейс тилини ҳозирдан мустаҳкамланг!

EPS TOPIK имтиҳонларидан ўтдим, дейиш етарли эмас!

Видеода Кореяда иш бошлаган юртдошларимизнинг ўзларидан ҳам эшитишингиз мумкин: иш жараёнидаги тушунмовчиликлар, хавфсизлик қоидалари, ва меҳнат муҳитидаги мулоқот – барчаси тилга боғлиқ, яхши билмаслик, энг катта тўсиқ!

SPAS электрон базасида рўйхатда турганлар учун бепул онлайн корейс тили платформаси хақида ➡️бу ерда⬅️

Офлайн корейс тили курсларида бепул ўқиш истагидаги фуқароларга ушбу манзилларда ўқиш ➡️имконияти бор⬅️

Кореяда ишлашни режалаштираётган дўстларингизга юбориб қўйинг.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#Live

Юртдошларимиз янги имконият сари йўл олмоқда!


Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун сафар – бу фақат иш эмас, балки келажак учун қадам, оила, орзу ва истиқболлар сари интилишдир!

Биз бу жараённи live форматда кўрсатяпмиз – реал ўзгаришларни биргаликда кузатинг!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Хорижда ишлаш учун визангиз чиқди, йўл чиптаси ҳам қўлингизда, харажатлар кўп бўлди, тўғрими?

Ана шундай фурсатда сиз учун — 4 ҚАДАМ ВА ХАРАЖАТЛАРИНГИЗ ҚОПЛАНАДИ!


"Xorijda ish" платформасидан рўйхатдан ўтиб, ташкиллаштирилган тартибда ишга кетяпсизми?
Эътибор беринг, бу жуда зўр имконият!

Ишчи виза харажатлари учун — БҲМнинг 5 бараваригача
(бораётган давлатига қараб бугунги кунда - 1млн 875 минг сўмгача)
Йўл чиптаси харажатлари учун — БҲМнинг 2 бараваригача (бораётган давлатига қараб бугунги кунда -750 минг сўмгача) бўлган маблағлар компенсация сифатида Миграция агентлиги томонидан тўлаб берилади.

Нима қилиш керак?

🔹Визанинг тасдиқланган нусхаси
🔹Виза пули тўланган квитанция
🔹Меҳнат шартномаси нусхаси
🔹Ариза
Йўл чиптаси учун ҳам худди шу тартиб!

Эсда тутинг:
аризада банк пластик карта ва транзит ҳисоб рақамлари, банк номи, MФО ҳамда ИНН рақамлари кўрсатилган бўлиши шарт.

Ҳужжатларингизни агентлик филиалига олиб боринг, ёки "Xorijda ish" платформасининг хизматлар бўлимига юкланг!


Аризангиз 3 иш кунида кўриб чиқилади ва сизга хабарнома юборилади.

➡️Онлайн ариза қолдириш ва ҳужжат юклаш
➡️Агентликнинг ҳудудий филиаллари манзиллари

Дўстларингизга ҳам улашинг — керак бўлиб қолади!

📞Батафсил: (71) 202 33 55 / ички рақамлар 121, 123, 171
қисқа рақам: 1282
.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Пойтахтимизда Халқаро миграция ташкилоти (IOM) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Унда, IOM’нинг глобал, минтақавий ва миллий даражадаги фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда миграция йўналишида олиб борилаётган муҳим ўзгаришлар ҳамда эришилаётган натижалар атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхона раҳбари Эндрю Грей ҳамда миллий ҳамкор ташкилотлар директори иштирок этди.

"Мақсадимиз: Фуқароларимиз учун хавфсиз меҳнат муҳитини яратиш ва уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш!",

- Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев.

Фуқароларимиз хорижда хавфсиз, қонуний ва ижтимоий ҳимояланган шароитларда меҳнат қилишлари учун хорижий тил ва замонавий касб-ҳунар ўрганишлари учун қўллаб-қувватловлар кўпаётгани, янги рақамли платформалар орқали очиқ, адолатли танлов асосида ишга жойлашиш ҳамда ҳамкор давлатлар билан биргаликда тиббий хизматлар, ҳуқуқий ёрдам ва молиявий имкониятлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Маълумот учун: Жорий йилда Миграция агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида миграция масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказиш режалаштирилган.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Аудитормисиз? Миграция агентлигида иш бор

Агентлик томонидан Ички аудит бўлими бош мутахассиси лавозимига очиқ танлов эълон қилинди.

Номзодлар учун талаблар:

▪️Юриспруденция, иқтисодиёт ва молия йўналишларидан бирида олий маълумотга эга бўлиш;
▪️Камида 5 йил меҳнат стажи (давлат молиявий назорат соҳасидаги раҳбарлик лавозимида 3 йил, аудиторлик сертификати асосида камида 2 йил);
▪️Давлат тилини билиш (чет тиллари бўйича сертификатга эга бўлганда афзаллик берилади);
▪️Аудиторлар палатаси томонидан берилган ички аудит бўйича миллий сертификатга эга бўлиш;

▪️Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таҳлил қилиш, баҳолаш, бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланиш хавфларини аниқлаш, молиявий ҳисоботларни шакллантиришни мукаммал билиш;
▪️Харажатлар сметаси, штатлар жадвали ва уларга қўшимча ҳужжатларни тузишда амалдаги қонунчилик талабларига, намунавий штат нормативларига мослигини ўрганиш ва баҳолаш қобилияти;
▪️Молия, бухгалтерия ҳамда хизматлар соҳасини ўрганишда амалдаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳолати келиб чиқиш сабаблари ўрганиш орқали уларни қисқартириш тажрибасига эга бўлиши;
▪️Ташкилотнинг активларидан фойдаланиши ва уларнинг сақланишини баҳолаш орқали бутлиги ва ишга яроқлилик ҳолатлари натижалари юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлаш бўйича тажрибага эга бўлиш;
▪️Давлат харидларини қонунчилик талабларига мослиги, самарадорлиги ва харид комиссия фаолиятини назорат қилиш, харид қилинган товарларнинг шартномага мослиги ва тўғри кирим қилиниши тартиб тамойилларини билиш;
▪️Агентликни ривожлантириш дастури самарадорлик индикаторлари ижросини таҳлил қилиш, баҳолаш ва соҳага оид янги индикаторларни жорий этиш салоҳиятига эга бўлиш.


⏳Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (душанба - жума).

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ариза қолдиринг.

👉vacancy.argos.uz

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇧🇬 Софияда юқори даражадаги учрашув:
меҳнат миграциясида адолат ва қонунийликни кафолатлаш энг муҳим жиҳат

Бу ҳақда, Ўзбекистон делегацияси ва Болгария Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Галаб Донев ўртасида бўлиб ўтган расмий учрашувда сўз борди.


Суҳбатда меҳнат миграцияси соҳасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилди.

Музокараларда Болгария корхоналарида ишлаётган фуқароларимиз ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш, виза ҳамда ишга жойлашиш жараёнларини соддалаштириш мавзуси муҳокама қилинди.

Ҳамкорликни инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда ривожлантиришга келишилди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Буюк Британиянинг GLAA ташкилоти Миграция агентлиги билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёр!

🇬🇧🇺🇿Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва GLAA ташкилоти* раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Англиядаги мавсумий ишларга янада кўпроқ иш берувчиларни жалб этиш, кетиш олди харажатларни максимал даражада камайтириш ва ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги меморандум устида иш бошлади.

GLAA ташкилоти вакиллари Миграция агентлигининг фуқароларни хорижга ишга кетишдан олдинги тайёрлов дастурларига жалб қилиш, харажатларни қоплаб бериш ва барқарор ишлашни таъминлаш борасида олиб бораётган тадбирларини юқори баҳолади.
Шунингдек, миграция соҳасидаги мавжуд ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга тайёрлигини билдирди.

* Gangmasters and Labour Abuse Authority (GLAA) – Буюк Британиянинг меҳнат эксплуатациясига қарши курашиш ва турли соҳаларда ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган етакчи давлат органи.

🌐@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Болгария меҳнат бозоридаги кадрлар танқислигини ҳал этишда Ўзбекистон иштироки кенгаяди

Аксарият Европа Иттифоқи давлатлари каби Болгария меҳнат бозорида ҳам мутахассислар етишмовчилиги кузатилмоқда. Қурилиш, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона-ресторан хизмати каби соҳаларида 80 мингдан ортиқ бўш иш иш ўринлари мавжуд.

Бу ҳақда, Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Болгария Саноат Капитали Ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Румен Радев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди.

"Болгария иш берувчиларининг фикрига кўра, Ўзбекистондан келган фуқаролар ўзининг меҳнатсеварлиги, қонуний талабларга қатъий риоя қилиши, юқори тарбияси билан болгар халқи орасида юқори ҳурматга эга" , - дея таъкидлади Болгария Саноат Капитали Ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Румен Радев.


@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Болгарияда ўзбекча салоҳиятга эшик очилмоқда!

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Болгария Ички ишлар вазири ўринбосари Любомир Йосифов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси, ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқий шароитларни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий жиҳатлар:
• Икки томонлама ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш устида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш;
• Вақтинча ишлаш учун расмий келишувнинг йўқлиги фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилишни қийинлаштираётгани;
• Ҳужжатлаштириш жараёнини соддалаштириш ва уларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш.

Болгария томони Ўзбекистоннинг қўшма ишчи гуруҳ тузиш, ишчи виза расмийлаштиришни оптималлаштириш, ташкилий миграцияни ҳуқуқий асосда йўлга қўйиш каби ташабуссларини қўллаб қувватлаган ҳолда, тизимли ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Чет элда ишлашни режа қиляпсизми? Унда бу кўрсатув айнан сиз учун!

Халқона ва содда тилда суҳбат – ҳуқуқий муаммоларга аниқ жавоблар!

🌍 Хорижда вақтинча ишлаш истагидаги юртдошларимиз қандай ҳуқуқий қоидаларни билиши шарт?
❌ Одамлар энг кўп йўл қўяётган хатолар қайсилар ва нима учун улар такрорланмоқда?
📌 Агар чет элда ишлаётган вақтингизда фирибгарликка учрасангиз – қайси йўлни тутиш тўғри?

Бу ва бошқа муҳим саволларга мутахассис жавоб беради.

📺 Кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг https://youtu.be/tf_TOZnFwFI?si=Ln1mPaGOlVThf1L8

👉 @uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇩🇪 ЎЗБЕК ҲАЙДОВЧИЛАРИ ГЕРМАНИЯ ЙЎЛЛАРИДА!

Миграция агентлиги, SBH West GmbH ва "Ватанпарвар" ҳамкорлигида оғир юк машина ҳайдовчиларини Германияда ишлашга тайёрлаш бошланди.

▪️“BC” тоифали ҳайдовчилар
▪️Немис тили A2/B1 сертификати
▪️Германия ўқитувчилари билан масофавий таълим
▪️Амалий машғулотлар.
💶 Ойлик — 2500 евро

🗓 Илк гуруҳ 2025 йил августда Германияга жўнаб кетади!

Сизга ҳам қизиқми? Лойиҳа ҳақида видеода батафсил. Бизни кузатишда давом этинг яна танлов элон қиламиз кейинги иштирокчи сиз бўлишингиз мумкин!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#янги_қарор

❗️Ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларни қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби белгиланди

"Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Ҳукумат қарори (313-сон, 13.05.2025 й. ) қабул қилинди.

📋Эндиликда, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланади:

🔹депортация қилинган фуқаро Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтарилганда, қайтариш харажатларни ушбу фуқародан ундириб олинади;
🔹Миграция жамғармаси ҳисобидан тақдим этилган субсидия ва компенсация суммаларини қайтариб ундирилади;
🔹бир йилгача муддат давомида ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда ишга юбориш бўйича хизматлар кўрсатилмайди;
🔹ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юбориш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномада шартнома шартлари бажарилмагани учун жарима ва учинчи шахсларнинг кафиллиги белгиланади;

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

НЕМИС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ,СИЗНИ КАТТА ЛОЙИҲАЛАР КУТМОҚДА!

Миграция агентлиги ва Германиянинг иш берувчи компаниялари ҳамкорлигида катта ўқитиш лойиҳалари бошланди.

🤝Халқаро сертификатингиз борми? Унда Миграция агентлиги билан расмий ҳамкорлик таклифи!

Бизга замонавий педагогик усулларни ўзлаштирган, халқаро таълим лойиҳаларида иштирок этиш истагидаги ўқитувчилар керак!

🔑 Сизни кутаётган имкониятлар:

✅ Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги 23 та таълим муассасаларининг бирида Германия стандартларида немис тили ўқув курсларини олиб бориш;
✅Иш жойингиздан ажралмаган ҳолда ойига 10 млн сўмгача даромад топиш.
✅Ўзингизга қулай иш вақтлари.

🧐 Биз сиздан нимани кутамиз?

▪️Немис тили бўйича B2-C1 даражадаги сертификат;
▪️Замонавий педагогик методикаларни қўллаш қобилияти;
▪️Ўқувчиларга натижага йўналтирилган сифатли таълим бериш кўникмалари.

💼 Нима таклиф қиламиз?

▪️Қулай ва рақобатбардош шароитда ишлаш имконияти;
▪️Барқарор ва юқори даромад;
▪️Халқаро лойиҳаларда иштирок этиш имконияти!

💥 Агар сиз юқоридаги талабларга жавоб берсангиз ва Германияда ишлаш орзусидаги юртдошларимизга ёрдам беришни хоҳласангиз – бизга қўшилинг!

📲 Қизиқяпсизми? Рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ қуйидаги линкга ўтинг⬇️
LINK

Сизни жамоамизда кутиб қоламиз! 💪

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни

Бугун — буюк Ғалабага ҳисса қўшган қаҳрамонлар, уруш ва меҳнат фидойилари хотирасини эъзозлаш куни.

Бу кун — ҳар биримиз учун ибрат, жасорат ва Ватанга садоқат рамзи.

Миграция агентлиги жамоаси тинчлик ва эркинлик учун жон фидо қилган ватандошларимизни чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билан ёдга олади.

Қаҳрамонлар хотираси — абадий, жасоратлари — авлодларга намуна!

Хотира ва Қадрлаш куни муборак бўлсин!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

📬 Миграция соҳасида таклифларингиз борми?

Ҳурматли юртдошлар! Энди миграция соҳасига оид таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни info@migration.uz манзилига эркин юборишингиз мумкин. Бу ташаббус орқали ғояларингиздан муҳим стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланамиз.

✉️ Агентлигимиз ҳар доим жамоатчилик билан алоқага ва ҳамкорликка тайёр. Ҳар бир мурожаатингизга эътибор билан муносабат биладирамиз ва таклифингиз биз учун муҳим!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат жамоатчилик орасида турли талқинларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур воқеа юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган ўрганишларда аниқланишича, воқеа Москва шаҳрида фаолият юритувчи ООО «Антек» қурилиш компаниясида содир бўлган.
Жанжал айрим ишчилар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабабли бригадир томонидан жарималар қўлланилганидан сўнг келиб чиққан.

Шунингдек, маълум қиламизки, можароли вазиятда иштирок этган шахслар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.

Жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан тасдиқланмаган, ноаниқ маълумотларни тарқатмаслик ва ишонмасликни, фақат расмий манбаларга таянишларини сўраймиз.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Польша Ўзбекистонга миграция соҳасида Ҳукуматлараро Битим тузишни таклиф қилмоқда

Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Польша Республикаси Сенатининг вице-спикери Михаил Каминский ўртасида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.

Унда, Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тартибда Польшага юқори маошли ишларга жойлаштириш, салоҳиятли ишчиларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, мавсумий ишлар учун махсус дастурлар яратиш, виза олиш тизимини енгиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

"Бугунги кунда аксарият Европа давлатлари каби Польшада ҳам демографик вазият туфайли ишчи кучига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда эса иқтидорли ёшлар кўп ва уларни хорижий тилларга, талаб юқори касбларга ўргатиш тизими жуда яхши йўлга қуйилган",- деди Михаил Каминьский


Учрашув якунида, Ўзбекистон Ҳукумати ва Польша Ҳукумати ўртасида миграция соҳасида Ҳукуматлараро Битим лойиҳасини ишлаб чиқишга келишилди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Кореяда ишлашни режалаштираётган ҳамюртларимиз учун ЯНГИ ИМКОНИЯТ!

EPS-topik имтиҳонидан ўтиб, SPAS электрон базасида рўйхатда турганлар учун бепул онлайн корейс тили платформаси ишга туширилди!


Бу ерда сиз:
– Корейс тилидан билим ва кўникмаларингизни такрорлаш орқали мустаҳкамлайсиз, ҳамда даражангизни синаб кўрасиз.

Хўш, қандай фойдаланилади?
- Телефон ёки компьютер орқали кирилади.
– ID рақамингиз олдига “uz” қўшилади
– Парол сифатида туғилган санангизни тиниш белгиларисиз(кун, ой, йил) бирлаштириб киритасиз (масалан: 01011999)


Вақтни бой берманг – ҳар куни камида 15 - 20 дақиқа корейс тили устида ишланг, билимингизни ошириб бориш— келажак учун муҳим қадам!

Платформага ўтиш учун ҳозироқ ҳавола устига босинг⬇️
https://epsuzbekistan.masterk1.com/page/com/auth/n/b2bLogin

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Германияда дуал таълим, иш ҳақи ва стипендия — “FIT” ва “APAL” лойиҳалари старт олди!

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Германия Федерал бандлик агентлиги ва Ҳунармандлар марказий уюшмаси раҳбарлари — Ванесса Аҳужа, Карл-Себастьян Шульте ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда юртдошларимизнинг Германияда расмий меҳнат фаолиятини амалга оширишга қаратилган “FIT” ва “APAL” лойиҳалари муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорлик шартномаси имзоланди.


Ўзбекистонлик ёшлар учун Германиядаги “Ausbildung” тизими орқали таълим олиш имконияти янада кенгайтирилаётгани ижобий янгилик. Ушбу тизим асосида ёшларни қурилиш, мехатроника ва ҳунармандчилик соҳаларида ўқитиш ҳамда ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.

FIT лойиҳаси мутахассисларни иқлим ва “яшил иқтисодиёт” соҳаларида тайёрлашга қаратилган бўлса, APAL лойиҳаси эса дуал таълим (Ausbildung) тизими орқали тайёрлашни кўзда тутади.

Лойиҳа доирасида ташкил этиладиган ўқув курслари Германия томонидан тўлиқ молиялаштирилади. Шунингдек, амалий синовлардан танлаб олинганлар 9 ой давомида Тошкент шаҳридаги Гёте институтида немис тилига В1 даражагача бепул ўқитилади ва стипендия ҳам берилади.

❗️Миграция агентлигининг XORIJDA ISH телеграм каналини кузатиб боринг. Лойиҳада иштирок этмоқчи бўлганлар учун тез орада танлов эълон қиламиз.

@uzmigration

Читать полностью…
Подписаться на канал