uzmigration | Неотсортированное

Telegram-канал uzmigration - Migratsiya agentligi

51084

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий телеграм канали ☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282 📍Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1 уй Website: www.migration.uz

Подписаться на канал

Migratsiya agentligi

⚡️Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун муҳим хабар

Россия Федерацияси Президентининг имзолаган фармонига кўра Россия Федерациясидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини расмийлаштириши (легализация)лозим бўлган муддат 2025 йилнинг 10 сентябргача узайтирилди.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр.

Легализацияга доир саволлар билан қуйидаги телефон рақамларга ва телеграм орқали @huquqiy_yordam_uzbot га мурожаат қилинг:

☎️ (95) 985 33 55, (95) 983 33 55 🇺🇿
☎️ +79250454744🇷🇺
😎 @pomoshrussiamigrant
💬 WhatsApp: +79250454744


@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Фақат рақам эмас – минглаб тақдирлар! 2648 та ҳуқуқий ёрдам, 3,6 млрд сўм маош ундирилди, юртдошлар ватанга қайтарилди!

2025 йилнинг 1 чорагида Миграция агентлиги томонидан:

▪️ 2648 нафар фуқарога ҳуқуқий ёрдам берилди;
▪️512 та ҳолатда 3,6 млрд сўм маош ва компенсация иш берувчилардан ундириб берилди;
▪️81 нафар ҳамюртимизнинг паспорт ва ҳужжатлари иш берувчи ўртакашлардан қайтарилди;
▪️764 нафар хорижда ишсиз қолган фуқаро вақтинча иш билан таъминланди;
▪️134 нафар оғир молиявий аҳволдаги фуқаролар ватанга қайтарилди;
▪️52 нафарга моддий ёрдам кўрсатилди;
▪️16 нафар хорижда ишлаш вақтида яшаш жойисиз қолган юртдошимиз вақтинчалик яшаш жойларига жойлаштирилди;

Бу ишлар Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Видеода ана шундай ҳайрли ишлардан бирига гувоҳ бўласиз: Татаристонда оғир касалликка чалинган мурожаатчининг шифокор назоратида Ўзбекистонга қайтарилиш жараёни.


Бизни кузатиб боринг – ҳақ-ҳуқуқингиз кафолатли!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Пайвандлаш соҳасида халқаро сертификат — юқори даромадли иш кафолати!

Энди Ўзбекистонда пайвандлаш соҳасида халқаро ISO 9606 сертификатини олиш имконияти бор!

Ушбу халқаро эътироф этилган ҳужжат нафақат касбий малакангизни баҳолаш, балки Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа ривожланган мамлакатларда ҳам юқори малакали мутахассис сифатида ишлаш ва яхши даромад қилиш имконини беради!

Ўқиш муддати: 1 ой (144 соат);
📚Ўқув дастури: 70% амалий ва 30% назарий
📗 Қўшимча: Инглиз тили.

Миграция агентлиги ва Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган марказда малакали устозлар билан замонавий ускуналар ёрдамида нафақат назарий билимга, балки реал ишлаб чиқариш муҳитида амалий тажрибага эга бўласиз! Ўқишни муваффақиятли тамомлаганларга хорижий иш берувчилардан таклифлар ҳам тайёр!

📲 Мурожаат учун: +998908077585; +998335515168
📍Ўқитиш манзили: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Янги Ҳаёт МФЙ 2-сон политехникуми.

Рўйхатдан ўтиш учун: ҲАВОЛА

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#янги_қарор

Хорижий давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш кучайтирилмоқда.

📈 Эндиликда, меҳнат миграциясида бўлган даврда мураккаб молиявий вазиятда қолган фуқароларга ажратиладиган бир марталик моддий ёрдам пули миқдори, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробаридан, 5 баробаригача;

шунингдек, вақтинчалик яшаш жойсиз қолган фуқароларнинг вақтинчалик яшаш жойлари (хостел)га жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар 300 АҚШ долларидан, 500 АҚШ долларгача;

хорижий давлатларга ташкилий тарзда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида кетаётган фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини ўрни қоплаш 300 минг сўмгача;

оғир турдаги касалликларга чалинган ва бахтсиз ҳодисаларга учраган фуқароларни даволаниш билан боғлиқ харажатлари 1000 АҚШ долларидан, 1500 АҚШ долларгача оширилади;

мураккаб молиявий вазиятда қолган барча хотин қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари беғараз тарзда Ватанга қайтарилади;


“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (252-сон, 22.04.2025 й.)

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Жонли эфирда – Кореяга йўл, саволларга жавоб!

Айни дамда бир гуруҳ юртдошларимиз ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун Жанубий Кореяга йўл олишмоқда!

Жараённи реал вақтда кузатмоқчимисиз?
Унда Миграция агентлигининг Instagram саҳифасидаги жонли эфирни ўтказиб юборманг!

Эфирда:
▪️ Кореяда ишлаш бўйича энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар
▪️Танлов жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумот
▪️Мутахассислар билан очиқ мулоқот


Instagramга ўтиш

#МиграцияАгентлиги #ЖанубийКорея

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#огоҳлантирувчи_пост

Алданган фуқаро – қайтарилган пул! Миграция агентлиги чора кўрди.

Фуқаро лицензиясиз фаолият олиб борган “WorldVisa” МЧЖнинг хорижга ишга юбориш ваъдасига учиб пул берган. Бироқ…

Мурожаат асосида Миграция агентлиги томонидан расмий текширув ўтказилганда, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунлар талабларини бузганлик ҳолати аниқланди.


Мазкур жамиятга нисбатан жарима қўлланилди ва мурожаатчининг пули қонуний тартибда ундириб берилди.

Видеода ҳамюртимиз ўз тажрибасини ўзи гапиряпти — КЎРИНГ ВА УЛАШИНГ!

Шубҳали таклифларга учраган бўлсангиз, дарҳол мурожаат қилинг:
📞(71) 202 33 55 қисқа рақам 1282

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

📌📌📌📌📌

Россиядаги юртимиз фуқаролари учун муҳим эслатма!

⏱️ 2025 йил 30 апрель — Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармонида белгиланган имтиёзли муддат якунланади! Бу Фармон орқали Россия ҳудудида қонуний мақомини йўқотган хорижий фуқароларга ҳуқуқий мақомини тиклаш учун имконият берилган.

Россиялик таниқли ҳуқуқшунос Вадим Коженов ушбу жараён ҳақида Youtube-каналида тўлиқ тушунтириш берди. У ўз видео мурожаатида айниқса, Ўзбекистон фуқароларига қимматли маслаҳатлар бериб ўтди.

Кимга ва қаерга мурожаат қилиш керак?
Ҳаммаси видеода — танишларингизга юбориб қўйинг!


Батафсил кўриш

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#live

Айни дамда АОКАда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов иштирокида брифинг бошланди.

Мавзу: Хорижга кетиш истагида бўлган фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўналишида амалга оширилган маҳаллий ва халқаро таълим лойиҳалари.

Қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

💬
Жонли эфир

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#брифинг

Бугун АОКАда
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов иштирокида брифинг ўтказилади.

▪️Мавзу: Хорижга кетиш истагида бўлган фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўналишида амалга оширилган маҳаллий ва халқаро таълим лойиҳалари.

▪️Вақти: 12:00

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

ХОРВАТИЯДА ЙТҲГА УЧРАГАН ЮРТДОШИМИЗ ВАТАНГА ОЛИБ КЕЛИНДИ

2024 йил 29 ноябр куни Хорватиянинг Загреб шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир жароҳат олган Сирдарёлик фуқаромиз Ўзбекистонга — Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб келинди.

Беморга саломатлик тилаган ҳолда, хорижда меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга шундай мурожаат қиламиз:

Сиз бегона юртдасиз — ҳар бир қадам, ҳар бир ҳаракат масъулиятли бўлиши шарт.

Муаммога дуч келсангиз, ёлғиз эмассиз. Миграция агентлиги ҳар доим сизнинг ёнингизда:
▪️ моддий ёрдам,
▪️ҳуқуқий ҳимоя,
▪️психологик ва ижтимоий кўмак.

📞Мурожаат учун: (71) 202 33 55 қисқа рақам 1282
24/7 режимида хориждан бепул қўнғироқ қилиш учун рақамлар ➡️бу ерда⬅️

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Илк бор тиббиёт йўналишида хусусий шерикликдаги хорижий техникум Ўзбекистонда!

Ўзингизни Европада тасаввур қилиб кўринг: замонавий клиника, юқори маош ва тан олинган мутахассислик! Энди бу орзу эмас — ҳақиқатга айланмоқда!

Миграция агентлиги ҳамда Ўзбекистон-Германия “Абу Али ибн Сино ва Хайнрих Шиппергес номидаги Самарқанд халқаро саломатлик фанлари олий мактаби” Германия Федератив Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан биргаликда ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш учун янги таълим ва иш имкониятларини очмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичда, Ўзбекистондаги тиббиёт техникумларни тамомлаган мутахассислар учун касбга оид немис тили, бирламчи тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳалари бўйича 9 ойлик малака ошириш ва мослаштириш курслари ташкил этилади. Иккинчи босқичда, Самарқанд, Нукус, Наманган ва Тошкент шаҳарларида Миграция агентлиги билан ҳамкорликда 3 йиллик дуал тизимига асосланган тиббиёт профессионал таълим ташкил этилади. Учинчи босқичда, тўрт йиллик бакалавриат ҳамда икки йиллик магистратурада ўқитиш йўлга қўйилади.


Энг муҳими — таълим жараёнлари Германия мутахассислари билан биргаликда ушбу давлат ўқув дастурлари асосида олиб борилиши Германияда ишлаш ҳуқуқини беради! Миграция агентлиги ўқишни тугатганларга немис клиникаларида ишлашни ташкиллаштиради. Имкониятдан фойдаланинг — дунёнинг марказидаги тиббиёт карьерангизни бугундан бошланг!

Манзил: Самарқанд шаҳри, Саттепа мавзеси, Туркистон кўчаси, 12-уй
📍Локация
📞Мурожат учун телефон:
(95) 708 22 28,
(94) 5496696

🌐@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇰🇷 Janubiy Koreyada ishlab, O‘zbekistonga qaytgan fuqarolar diqqatiga!

Janubiy Koreya Respublikasida mehnat faoliyatini muvaffaqiyatli tugatib, O‘zbekistonga qaytgan fuqarolar EPS-Topik testida ishtirok etish maqsadida 2025-yil 17-24-mart kunlari 1006 nafar nomzod ro`yxatdan o'tgan edi.

🗓Ushbu nomzodlar uchun EPS-Topik testi joriy yil 21-26-aprel kunlari 2 xil manzilda o'tkazilishi rejalashtirilmoqda.

21-24 aprel kunlari uchun👇

📍Imtihon manzili:
Toshkent shahri Mirobod tumani Tolimarjon ko‘chasi 3-uy.

👉 Lokatsiya41.2076081,69.2118158,18z/data=!4m5!3m4!1s0x0:0xaad8e090ff9ffb6c!8m2!3d41.207713!4d69.212878">

📝 Nomzodlar ro'yxati


26-aprel shanba kuni👇

📍Imtihon manzili:
Toshkent shahri Yakkasaroy tumani Shota Rustaveli ko'chasi 156, (Kimyo Universiteti)

👉
Lokatsiya

📝
Nomzodlar ro'yxati

Imtihonga kirishda talab etiladigan hujjatlar va maʼlumotlar:
1.
xorijga chiqish pasporti;
2. 3,5 x 4,5 hajmdagi oq fonda, sifatli va rangli surat (2 dona).

❗️Imtihon ishtirokchilari uchun muhim ma'lumotlar:

1.
Belgilangan vaqtdan 1 soat oldin ko‘rsatilgan manzilga yetib kelish va ro‘yxatdan o‘tish lozim;
2. Xorijga chiqish pasportini olib kelmagan, belgilangan sana va vaqtdan kech qolgan fuqarolar imtihonga kiritilmaydi;
3. HRD shartlariga ko‘ra, takror yoki qayta apellyatsiya maxsus testi o‘tkazilmaydi.
4. Imtihonda elektron vositalaridan (mobil telefon, elektron soat, shpargalka va h.k.) foydalanish qat'iyan man etiladi;
5. HRD talablariga muvofiq, imtihon qoidalarini buzgan nomzodning natijalari bekor qilinadi va keyingi testlarda qatnashishi uchun 4 yil muddatga cheklov qo‘yiladi.


❗️Migratsiya agentligi imtihondan muvaffaqiyatli o'tgan fuqarolarni Koreya Respublikasida mehnat faoliyatini amalga oshirishini kafolatlamaydi.

📞 Murojaat uchun: 71 202-33-55 yoki 1282 qisqa raqami

Rasmiy manbalar — ishonchli ma’lumot, xavfsiz kelajak! 👇 👇

🌐 "xorijda ish" e’lonlar kanali
🌐@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Бу фақат меморандум эмас – фуқаролар манфаати йўлидаги қатъий қадам!

Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ва Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Andrew Gray ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар миграция соҳасидаги стратегияларни ишлаб чиқиш, хориждаги фуқароларимизнинг ҳимояланганлик даражасини ошириш, Ватанга қайтгандан кейинги мослашуви, хавфсиз, ташкилий миграцияни рағбатлантириш ҳамда жараёнларни рақамлаштириш масалаларни муҳокама қилди.


Шунингдек, Миграция агентлиги ва ХМТ ўртасида расман Ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Ҳужжатга кўра, миграция масалаларида қўшма тадқиқотлар, таълим дастурлари ва ҳуқуқий ҳимояни мустаҳкамлаш борасидаги стратегик ҳамкорлик янада мустаҳкамланади. Қолаверса, шу йил Тошкентда халқаро меҳнат форумини ташкил қилиш ва бу орқали мамлакатимизнинг миграция соҳасидаги потенциалини дунё меҳнат бозоридаги йирик иш берувчиларга намойиш қилишга келишилди.

ХМТ - 1951 йилда Женевада ташкил этилган ва бугунги кунда 170 дан ортиқ давлат ушбу ташкилот аъзоси ҳисобланади.

@uzmigration — расмий маълумот манбаи!

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇯🇵Юртдошларимиз “Shimizu Corporation” компаниясида иш бошлаш учун Хоккайдо сари йўл олишди

Ўзбекистонлик ишчи кучига бўлган талаб ортиб бораётган Японияда, ҳамюртларимиз қурилиш соҳасида энг муносиб меҳнат шароитларида фаолият олиб боришади. Ойлик 1 000 АҚШ долларидан бошланади ва ошиб боради. Қўшимча иш учун устама берилади.

Сизга ҳам қизиқми?


Миграция агентлигига мурожаат қилинг имкониятлар кўп – тайёргарлик муҳим!
Кейинги постларимизда Япон тилини қаерларда самарали ўрганиш мумкинлигини ҳам ёритиб борамиз.

Мурожаат учун: Миграция агентлиги 1282, 71 202-33-55

Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali
@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

📣Юртдошларимиз диққатига!

Рўйхатда келтирилган давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятингизни олиб боряпсиз, лекин муаммоли вазиятдамисиз? Ўйланиб ўтирманг, биз ёнингиздамиз!


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига 24/7 режимида бепул қўнғироқ қилинг, мутахассислар сиз билан боғланишга тайёр!

❗️Ҳуқуқий маслаҳат учун - @huquqiy_yordam_uzbot

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Қонуний миграция — ишончли агентликлар билан!

Бугунги дунёда меҳнат миграцияси — фақат иш топиш воситаси эмас, балки мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, кадрлар салоҳияти ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим платформага айланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш қонун билан тартибга солинган хизмат тури бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда лицензия асосида фаолият юритувчи Хусусий бандлик агентликлари (ХБА) бу хизмат билан шуғулланишга ҳақли. Бугун Миграция агентлигида ХБАларга лицензия топшириш рамзий маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда, жорий йил 22-апрелдаги 252-сонли Ҳукумат қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, Миграция агентлиги чет давлатлар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринларини тўлдириш бўйича ХБАлар билан яқин ҳамкорликда ишни ташкил қилишга тайёр эканлиги таъкидланди.

Самимий давра суҳбатида, ХБАлар вакилларининг саволларига жавоб берилди, таклифлари тингланди, ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

25.04.2025 ҳолатига кўра — Ўзбекистонда 23 та ХБА фаолият юритмоқда.

➡️ Лицензига эга ХБАларнинг телеграм каналлари

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

ЯПОНИЯДА ИШЛАШ ИМКОНИ — “JPC CORPORATION” БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК!

Миграция агентлиги раҳбарияти Япониянинг йирик компанияларидан бири — JPC Corporation билан учрашув ўтказди. Унда Японияга ишга юбориладиган ўзбекистонлик фуқароларни саралаш, иш берувчилар талабларидан келиб чиқиб касбга тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.

JPC Corporation — 2003 йилда ташкил топган, асосий фаолияти автомобиллар, эҳтиёт қисмлар ва транспорт воситаларини экспорт қилишдан иборат. Ҳозирда компания қурилиш, автомобил механикаси, юк ташиш ва темир йўл соҳаларига хорижлик ишчиларни жалб қилмоқда.


Японияда ишлашга қизиқишингиз бўлса биринчи қадам тил ўрганишдан бошланади. Япон тилини иш берувчиларнинг талаб даражасида ўргатадиган ҳамкор марказларимизни сизга таклиф қиламиз.
🎁Ҳа айтганча, бонус ҳам бор! Миграция агентлиги хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни хавфсиз, қонуний, ташкиллаштирилган тартибда кетишларини қўллаб-қувватлайди. Чет тиллари ҳамда касбий малака имтиҳонларини муваффақиятли топширганлар учун БҲМнинг 3 бараваригача харажатларни қоплаб беради!

Биринчи қадам сиздан, таянч биздан!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#Live
Маxсус тест: E-9 визасидан иккинчи имконият!


4 йилу 10 ой давомида Корея меҳнат қонунчилиги ва иш берувчи талабларига қатъий риоя қилиб, меҳнат шартномасини муваффақиятли тамомлаб қайтган юртдошларимиз учун айни кунларда Миграция агентлиги ва Ўзбекистондаги EPS маркази ҳамкорлигида махсус тест жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

E-9 аслида малака талаб этмайдиган виза тури бўлсада, ушбу тест жараёнларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган номзодларни ҳеч иккиланмай корейс тили, маданияти, меҳнат қонунчилиги, иш берувчи талабларига амал қилиш борасида мутахассис деб эътироф этиш мумкин.

Уларда энди Кореяга қайта бориб ишлашлари учун етарлича билим, малака, энг асосийси ҳаётий тажриба бор.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Элчихоналар билан мулоқот: Хорижда қонуний ва муносиб меҳнат фаолиятини олиб бориш имкониятини янада яхшилаш муҳокама қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги элчихоналари, Дипломатик ваколатхона ҳамда консуллик муассасалар раҳбарлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Унда, хорижий давлатларда ишлаётган юртдошларимизни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ривожланган мамлакатлар билан миграция ва мобиллик борасида Ҳукуматлараро битим лойиҳаларини имзолаш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқотда, элчиларнинг Канада, АҚШ, Буюк Британия, Словакия, Хорватия, Польша каби мамлакатлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифлари эшитилди.

Учрашув якунида - ишчи визасини олиб, хорижий давлатларда вақтинчалик ишлаётган ҳамюртларимиз тўғрисидаги ахборотларни мунтазам алмашиш, янги меҳнат бозорларига кириб бориш борасида ўзаро ҳамкорликни жадаллаштиришга келишилди.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

“Hyundai” эшиклари очилди — калит эса Фарғонада!

“Фарғонада “Hyundai” учун мутахассислар тайёрлаш маркази очилди”,- дейиш осон. Лекин бу лойиҳа ортида ойлаб давом этган музокаралар, юзлаб ҳужжатлар, ҳар бир тафсилотга эътибор, энг муҳими — Ўзбекистон ёшларининг келажаги учун жавобгарлик бор эди.

Бу—Миграция агентлиги ва Жанубий Кореянинг Улсан шаҳар ҳокимлиги ўртасида тузилган келишув асосида амалга ошган йирик ва тарихий ҳамкорликдир. Лойиҳа тўғрисида Корея матбуотида ҳам кенг ёритилди.

Сараланган ёшлар шунчаки курсда эмас — келажакда “Hyundai Heavy Industries”, “Samsung” каби дунё гигантларида ишлаш учун йўлга чиқадилар.
Уларнинг ҳар бири юртимиз элчиси, маҳорати ва интилиши билан Ўзбекистон ишчи кучи қандай бўлишини намоён этади. Жараёнлар ҳақида видеода ўзларидан эшитамиз.


Хорижий тилларни ўрганинг, ўз устингизда ишланг, лойиҳаларимизни кузатиб боринг. Миграция агентлиги дунёнинг энг ривожланган меҳнат бозорлари эшикларини очишда давом этади.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#фирибгарлик_қурбони_бўлманг

Ҳурматли юртдошлар!
Сўнгги пайтларда хорижда ишга жойлаштириб қўямиз деб, ваколатсиз ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаймоқда!


❌ Ваколати бўлмаган шахс “консалтинг” ва "агентликлар"га ишонманг!
❌ Ҳеч қандай расмий кафолатсиз шартномаларга имзо қўйманг!
❌ Пул тўлашдан аввал албатта текширинг!

❗️Эслатма:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш қонун билан тартибга солинган хизмат тури бўлиб, ушбу хизмат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда лицензия асосида фаолият юритувчи Хусусий бандлик агентликлари (ХБА) шуғулланишга ҳақли.


19.04.2025 ҳолатига кўра — Ўзбекистонда 23 та ХБА фаолият юритмоқда.
➡️ Лицензига эга ХБА рўйхати

Янги иш ўринлари бўйича эълонларни агентликнинг XORIJDA ISH телеграм каналидан кузатиб боришингиз мумкин.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Бизнинг кадрлар — жаҳон стандартларига мос!

Миграция агентлиги орқали стажёр визаси асосида Японияга жўнаб кетган юртдошларимиз бугунги кунда турли йўналишларда фаолият юритиб, салоҳиятини намоён қилмоқда.

Улар — янги муҳитда ўз ўрнини топган, масъулият билан ишлаётган ҳақиқий мутахассислар.
Бу лойиҳа нафақат иш билан таъминлаш, балки глобал меҳнат бозорида ўзбекистонлик кадрларнинг имиджини шакллантиришга хизмат қиляпти. Асосий талаб меҳнат шартномасни бузмаслик!


Қаҳрамонларимиз нима дейишмоқда? Видеони кўриб, сиз ҳам ишонч ва ҳаракатингиз билан келажакни яратиш мумкинлигини амин бўласиз.

Ҳа айтганча, Миграция Агентлиги ва JICA ҳамкорлигидаги Japan Career Portal ҳақида биласиз-а?
Платформа орқали иш визалари, Япониядаги ўқиш ва кундалик ҳаётга тайёргарлик, юртдошларимизнинг шахсий тажриба ва маслаҳатлари, қандай қилиб Япония сари биринчи қадамни қўйиш бўйича тўлиқ маълумот оласиз.


Лойиҳаларимизда фаол бўлинг, имконият сизни кутяпти уни тушуниш учун тилни билиш кифоя! Япон тилини ўрганиш учун бу постга ўтинг.

манбаа

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Ўзбекистонлик қиз — Европа тиббиётида ўз ўрнини топди

Миграция агентлиги орқали Германияга йўл олган Муниса бугун профессионал ҳамшира сифатида фаолият юритмоқда. У юртимиз аёлларининг билимли, сабрли ва кучли эканини дунёга намоён қилган фидойи мутахассислардан бири.

Мунисанинг сўзлари — ҳар бир орзу қилувчи ёш учун мотивация:
“Аввал ўқидим, тилни ўргандим, синовлардан ўтдим… Энди эса орзу қилган ишимдаман.”


Орзу керак, лекин ҳаракат ундан-да муҳим!

Сизнинг навбатингиз ҳам келади, ҳозироқ тил ўрганишга киришинг!

Ҳамширалар учун Германиядаги бўш иш ўринлари ➡️бу ерда.
Миграция агентлигинг 1282 қисқа рақамларига телефон қилинг немис тилини ўрганиш имкониятлари билан ўзимиз таништирамиз!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

#Live

Чет элда ишлаш — тасодиф эмас, тайёргарлик!

Миграция агентлигида фуқароларни қабул қилиш жараёнлари очиқ ва шаффоф тарзда олиб борилмоқда. Ҳар бир қадамда — маслаҳат, ёрдам ва самимий муносабат! Биз билан чет элдаги орзуйингизга қадам қўйиш осон!


LIVE видеомизда реал жараённи кўринг!

#МиграцияБиланИшончли #ЧетЭлИш

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Бу хатони кўпчилик қилади… Кейин эса афсус


Японияга вақтинча ишлаш учун кетдингизми ёки энди кетмоқчимисиз? Унда бу видеони кўришингиз шарт!

Ҳа айтганча, биз ҳам тренддан қолмасликка ҳаракат қиляпмиз. Ролик сунъий интеллект ёрдамида яратилди баҳо берарсиз😊

Чет элдаги ҳаётингизда ҳар бир қарор муҳим! Шунинг учун фақат расмий каналлардан янгиликларни кузатинг ишончли, тезкор ва аниқ ⬇️
@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Тўғри ишлаган яна қайтди, сиз ҳам орзуингизга яқинсиз!

Кореяга вақтинча ишлашга кетаётган юртдошларимиз сафида шартнома шартларига риоя қилган, сидқидилдан ишлаган ва иккинчи марта қайтиб кетаётганлар ҳам бор!

Миграция агентлиги орқали ишга юборилган ҳар бир фуқаро — қонуний ҳимояланган, кафолатли меҳнат шароитига эга, ва энг муҳими келажагига ишонч билан қарайди.

Бу видеода юртдошларимиз тимсолида ҳақиқий мисоллар. Улар оддий одамлар эди. Аммо масъулият, меҳнат ва ҳалоллик билан ўз йўлини топди!


Сиз ҳам шундай бўлишингиз мумкин. Фақат тўғри йўлни танланг.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Бу йўл осон бўлмади… Ҳар бир инсонда бир имконият бўлади. Мақсадга етиш учун — қадам ташлашдан қўрқманг”, — Амантай, Қорақалпоғистонлик дўстимиз Германияга йўл олди.


Кечагина улар орзуси бор, лекин қайси томонга юришни билмайдиган оддий ёшлар эдилар. Бугун эса — қўлларида B2 сертификати, қалбларида ишонч, олдиларида Германия клиникалари.

Бу муваффақият тасодиф эмас, 10 ойлик меҳнат, интизом ва шижоат самараси.
Танлаган йўлингиз қийин бўлиши мумкин, лекин натижаси ҳар қандай қийинчиликка арзийди. Ташаббусни қўлга олганларгина мақсадга етади. Германия — фақат иш жойи эмас, балки ўзингизни қайта кашф этиш майдони!

Сиз ҳам хоҳлайсизми?


Xorijda ish платформасида Германиядаги тиббиёт соҳасидаги ваканциялар билан танишинг ва рўйхатдан ўтинг!

@uzmigration— биринчи қадам шу ердан бошланади.

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

Япон тилини ўрганиш ва “Tokutei Ginou” визасини олиш учун янги имконият!

Миграция агентлиги ва Япониянинг “Office Wise” таълим ташкилоти ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида, эндиликда юртдошларимиз Японияда энг талаб юқори бўлган соҳалар бўйича япон тилини ўрганиш имкониятига эга!

Дастурнинг афзалликлари:
▪️ Япон тилини 6 ойда N4 даражагача ўрганиш
▪️10 йиллик амал қилиш муддатига эга сертификат
▪️“Tokutei Ginou” (махсус малакали ишчи) визасига тайёргарлик
▪️ Японияда талаб юқори соҳаларга йўналтирилган таълим


Ўқув марказлари:
▪️ Ҳозирча: Тошкент шаҳри
▪️Яқин кунларда: Андижон, Наманган, Самарқанд

Манзил:
📍Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 9-уй (локация)
➡️Рўйхатдан ўтиш учун ҳаволага босинг
📞 +998 (93) 184-81-11

Хорижий тиллар-имкониятлар калити!

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇰🇷 Кореяга ишга юбориш масалалари муҳокама қилинди

Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Won Do Yeon билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда, ўзбекистонликларни Кореяда иш билан таъминлаш ва бу борадаги фуқароларимизни мурожаатларини биргаликда ҳал қилиш, EPS-TOPIK имтиҳонларини вилоятларда ҳам ташкил қилиш, Кореяга профессионал ва мавсумий визалар билан ҳам ишга юбориш, Кореяда нолегал ишлашдек салбий вазиятни олдини олиш масалалари кўриб чиқилди, шунингдек, бу мамлакатга кетадиган номзодларга иш берувчилар талаби асосида корейс тилини ўқитишни кучайтириш зарурлигига катта эътибор қаратилди.


Элчи жаноблари SPAS электрон базасига киритилган, аммо иш берувчи томонидан танланмаётганларнинг мурожаатларидан ташвишда эканлигини билдириб, масалани ижобий ҳал қилишда бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди. Шунингдек, Корея иш берувчилари ўзбекистонликларни кўпроқ танлашлари учун ишлашга бораётганлар меҳнат шартномасига қатъий амал қилишларини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида, икки давлат ўртасидаги миграция жараёнларини қонуний ва хавфсиз амалга ошириш, имкониятларни янада кенгайтиришга келишилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон 2007 йилдан буён Кореянинг Employment Permit System (EPS) дастурида иштирок этади ва ўтган даврда 48 минг ҳамюртимиз ишга юборилган бўлиб, 2024 йилинг ўзида мамлакатимизга 534 миллион АҚШ доллари пул ўтказмалари амалга оширилган.

@uzmigration

Читать полностью…

Migratsiya agentligi

🇺🇿🇯🇵Япония илк бор ўзбек ҳайдовчилари учун меҳнат бозори эшикларини очмоқда

Миграция агентлиги масъуллари Япониянинг "Shimizu Corporation" компанияси билан учрашув ўтказди.

Shimizu Corporation - 1804 йилда ташкил этилган Япониянинг машҳур қурилиш компанияларидан бири бўлиб, йиллик айланмаси 15 млрд АҚШ долларига тенг. Унинг асосий фаолияти қурилиш, архитектура, муҳандислик ва лойиҳалаштиришни ўз ичига олади.

Айни кунда ушбу ташкилотда 150 нафар юртдошларимиз қурилиш, ишлаб чиқариш соҳаларида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Мулоқотда, ўзбекистонликларни бутун Япония ҳудуди бўйлаб ишга жалб қилиш лойиҳасини янада кенгайтириш ва қабул қилиш сонини кўпайтиришга келишилди, шунингдек, ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


@uzmigration

Читать полностью…
Подписаться на канал