Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий телеграм канали ☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282 📍Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1 уй Website: www.migration.uz
🇹🇷 Туркияда легал меҳнат фаолияти — ҳуқуқий мақомни қандай расмийлаштириш мумкин?
Туркияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз ўз тажрибаси билан бўлишди.
▪️ Ҳуқуқий мақомни қандай қилиб қонунийлаштириш мумкин?
▪️ Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
▪️ Жараён қанчалик содда ва очиқ?
Москвада вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошимиз ўз тажрибаси билан бўлишди.
Наманганлик Адхамжон Хошимов "амнистия" доирасида Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳужжатларни қандай тарзда расмийлаштиргани ва легал равишда қолишни қандай уддалаганини тушунтирди!
Ёшлар учун янги имконият — Круиз кемасида иш, дунё бўйлаб саёҳат!
🇺🇿 🇲🇰Миграция агентлиги раҳбарияти ва Македониянинг “Kouzon Corporation” компанияси ижрочи директори Зоран Кочоски ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда, круиз компаниялари ҳамкорликда меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Эндиликда хорижда ишлаш истагида бўлган инглиз тилини биладиган юртдошларимизга туристик кемаларида ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш имконияти яратилади.
🚢 “Kouzon Corporation” 28 йилдан буён дунё бўйлаб 18 та давлатда фаолият юритмоқда. Лайнерлар — Ўрта ер денгизи, Тинч океани, Скандинавия, Болтиқ, Кариб денгизи каби йўналишларда ҳаракатланади.
Компания ушбу лайнерларга малакали кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича катта тажрибага эга. Йилига дунё бўйлаб 20.000 – 25.000 гача мутахассисларни иш билан таъминлайди.
Кемалардаги ойлик маошлар дастлабки 6 ойлик шартномада 1200 АҚШ доллардан бошланади, сўнгра икки ой таътил берилади ва кейинги олти ойлик янги шартномада тажрибага қараб маош кўтарилиб боради ҳамда 4000 АҚШ долларигача етади. Яшаш билан боғлиқ харажатлар компания ҳисобидан қопланади.
🤝Томонлар келишувига кўра, ишлаш учун зарур бўлган C1/D транзит визасини олиш жараёнлари соддалаштирилади ва иш берувчи томонидан 45 - 90 кун оралиғида расмийлаштирилади.
Лоқайд бўлманг - лойиҳаларда иштирок этинг!
🌍 Дунё ўзгараяпти. Меҳнат бозори глобаллашмоқда.
Бугун жаҳонда тил билиш ва касбий кўникма — энг муҳим сармоя!
Миграция агентлиги ташаббуси билан эндиликда юртимиз ёшлари дунё меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича бепул ўқитилмоқда.
🏗Тиббиётчилар, пайвандчи, электромонтажчи, қурилиш мутахассиси, автобус ва юк машиналари ҳайдовчиси, хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари — бугунги кунда халқаро меҳнат бозорида энг талаб юқори касблар сирасида!
🌐 Аммо фақат касбнинг ўзи етарли эмас — чет тилларини билиш ҳам асосий калитлардан бири ҳисобланади. Шу боис, тайёрлов курсларида япон, корейс, немис, рус тиллари ҳам бепул ўргатилмоқда.
🇰🇷 Расмий ва хавфсиз миграция – юртдошларимиз Кореяга йўл олмоқда!
Миграция агентлиги томонидан махсус тайёргарлик курсларини муваффақиятли тугатган ёшлар Кореяга қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолияти учун кузатилди.
📹 Кузатув жараёнидан лавҳаларни видеоролик орқали томоша қилинг!
@uzmigration
🇩🇪 Германияда ҳамширалар учун қулай имконият!
Миграция агентлиги ишчи гуруҳи Германияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизнинг ишлаш ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишди, шунингдек, меҳнат бозоридаги иш имкониятлари ҳамда иш берувчилар таклифларини ўрганди.
Фарғонада Корея стандарти асосида ўқувчиларга сертификатлар топширилди
Фарғона вилоятидаги “Улсан шаҳрида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”нинг биринчи босқич битирувчиларига тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Улсан шаҳри ҳокими Ким Ду Гём ҳамда Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев иштирок этиб, 104 нафар дастлабки битирувчига сертификатларни тантанали равишда топширдилар.
Уч ой давомида курс иштирокчилари корейс тили, кемасозлик ва ишлаб чиқариш соҳалари бўйича замонавий касбий малака ва билимларга эга бўлдилар.
Эндиликда марказ битирувчиларига Улсан шаҳар ҳокимлиги томонидан тўғридан-тўғри ишчи визалари берилиб, улар “Hyundai” кемасозлик компаниясида юқори маошли ва ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ ҳимояланган иш ўринларига жойлаштирилади.
@uzmigration
#Live
🇰🇷Кореяга йўл — билим ва малака орқали
Айни дақиқаларда Фарғона шаҳридаги Касбий кўникмалар минтақавий марказида фаолият олиб бораётган “Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”нинг 1-босқич битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими ўтказилмоқда.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Жанубий Корея Республикасидан Улсан шаҳри ҳокими Ким Ду Гём бошчилигидаги делегация ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Сўзга чиққанлар Касбий кўникмалар минтақавий маркази — Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги самарали ва стратегик ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси эканлигини эътироф этдилар.
Ушбу марказ жорий йилнинг 18 март куни ўз фаолиятини бошлаган эди. Орадан 3 ой ўтиб, лойиҳанинг дастлабки босқичи муваффақиятли якунланди. Бу ерда таҳсил олган ўқувчилар тўғридан-тўғри Кореянинг Улсан шаҳрига кемасозлик йўналиши бўйича ишга жалб этилади.
@uzmigration
#жараён
Германияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб боришни мақсад қилган юртдошларимизнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни.
Улар жорий йил август ойида автобус ҳайдовчиси сифатида ушбу мамлакатда иш бошлашади.
Сизда ҳам Германияда ишлаш истаги бўлса бўш иш ўринлари билан танишиш учун ҳавола сўзини устига босинг.
@uzmigration
Muhim xabar!
⚠️Turkiya Respublikasida ishlashni rejalashtirayotgan yoki noqonuniy maqomda ishlayotgan O‘zbekiston fuqarolarini huquqiy maqomlarini qonuniylashtirishga chaqiramiz!
Turkiya hukumati noqonuniy migratsiyaga qarshi qat’iy choralar ko‘rmoqda va ayrim sohalarda (uy xizmatlari, bola va qariya parvarishi, chorvachilik) legallashtirish uchun maxsus imtiyozlar taqdim etilmoqda.
❗️Lekin, bunday imtiyozlar hukumatning rasmiy hujjatlari bilan tasdiqlanmagan va faqat yuqoridagi infografikadagi shartlarga mos kelgan shaxslarga beriladi:
Agar siz ushbu talablarga javob bersangiz, legallashtirish uchun migratsiya boshqarmasiga murojaat qiling, va vaqtinchalik yashash guvohnomasi olish imkoniyatiga ega bo‘ling.
⚠️ Noqonuniy migratsiya bilan bog‘liq barcha muammolardan saqlaning, o‘z huquqingizni himoya qiling! Rasmiy yo‘ldan boring – qonun doirasida legallashing!
📌 Qo‘shimcha ma’lumot va yordam uchun Migratsiya agentligining Turkiyadagi vakolatxonasi: 06550, Anqara shahri, Yıldız-Chankaya tumani, Sanjak mahallasi, 549-ko‘cha, 3-uy.
+90 312 441-17-46
avtm.ankara@mail.ru
📍39.872273,32.863892,1">Lokatsiya
@uzmigration
🇰🇷 Кореяда — меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун расмий кузатув
🛫 Миграция агентлиги орқали Кореяда ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун йўл олган юртдошларимиз белгиланган тартибда тайёргарлик курсларини якунлади, касбий малака ва энг муҳими — корейс тилини етарли даражада ўзлаштирди.
📚 Чет элда самарали меҳнат фаолиятини юритиш учун хорижий тилини билиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу фақат иш топиш эмас, балки ҳуқуқий ҳимоя, хавфсизлик ва янги жамиятга мослашишда асосий омил ҳисобланади.
🎥 Видеодаги юртдошларимиз намунаси - меҳнат, билим ва интилиш орқали ҳар қандай режани амалга ошириш мумкин эканлигини кўрсатмоқда. Улар мақсадларига қонуний, хавфсиз ва расмий йўл билан қадам ташлади.
@uzmigration
Японияда ишни "Tokutei Ginou" визаси билан бошланг!
Аввалроқ Япониядаги 10 000 иш ўрни бўйича шартнома тузиш жараёни бошланганини эълон қилган эдик. Лойиҳа доирасидаги янги дастурни кутиб олинг!
🇯🇵 "Tokutei Ginou" — махсус малакали ишчи визасига тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган дастурнинг афзалликлари хақида видеода батафсил билиб олинг!
Иштирок этиш учун талаблар:
▪️18–50 ёш оралиғида бўлиш;
▪️ Жисмонан соғлом ва жавобгарликка тортилмаган;
▪️Япониядан илгари депорт бўлмаганлик.
🇺🇿🇴🇲 Ўзбекистон — Уммон миграция соҳасида ҳамкорлик муҳокамаси
Республика Касбий кўникмалар марказида Миграция агентлиги раҳбарияти ҳамда Уммон султонлиги Меҳнат вазири Махад Саид Баавайн бошчилигидаги делегация ўртасида музокарлар бўлиб ўтди.
Мулоқотда икки давлатнинг миграция йўналишидаги мавжуд имкониятлари таҳлил қилинди.
Уммон ўз аҳолиси сонига нисбатан катта ҳажмда чет эллик ишчиларни қабул қилади, ва бу борада ҳукумат аниқ қоидалар билан иш олиб боради. Мамлакат меҳнат бозорида қурилиш, логистика, маиший соҳа, ҳайдовчилар, шифокорлар ва техник мутахассисларга талаб юқори.
"Давлатимиз меҳнат бозорида йилига 240 минг иш ўрни очилади, шундан 200 минги хорижликлар учун, асосий масала — мутахассисларни малака ва кўникмаси. Меҳнат ҳуқуқларига риоя қилишда жиддий ёндашамиз, лекин буни назорат қилиш учун икки томонлама келишувлар муҳим аҳамиятга эга",
⚠️ МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!
🇰🇷 Корея Республикасида E-9 визаси асосида вақтинча ишлаётган юртдошларимизга мурожаат!
▪️Нима сабабдан аксарият фуқаролар Кореяда ишсиз қолмоқда?
▪️Нолегал мақомга ўтишнинг оқибатлари қандай?
▪️Кореядан "депортация" бўлишга нималар асос бўлади?
▪️Уч томонлама шартнома (Фуқаро – Кафил – Агентлик) талабларига амал қилиш шартми?
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон Миллий ахборт агентлиги раҳбари Абдусаид Кучимов ҳам иштирок этди.
Кучимовнинг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги миграция масалаларига оид саволига жавобан Владимир Путин шундай деди:
"Биз Президент Шавкат Миромонович билан миграция соҳасидаги масалаларни биргаликда ҳал қилиш, Россияда ишлашни истайдиганларни олдиндан тайёрлаш бўйича келишиб олганмиз. Умид қиламанки, бу жараённи муваффақиятли ташкил этишга эришамиз."
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 68 ёшни қарши олди.
Юртимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшаётган, халқ фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!
Ҳурмат билан,
Миграция агентлиги жамоаси
@uzmigration
“Улсан шаҳрида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”нинг биринчи қалдирғочлари Кореяга етиб борди.
Миграция агентлиги, Кореянинг Улсан шаҳар ҳокимлиги ва Фарғона вилоят ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган марказ битирувчилари эндиликда, Hyundai кемасозлик саноатида – юқори маош, замонавий иш шароити ва тўлиқ ҳуқуқий ҳимоя билан таъминланган иш ўринларида фаолият юритади.
Бу лойиҳа — билимли, салоҳиятли ва жаҳон талабларига жавоб бера оладиган минглаб ёшларимизга халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга имкон беради.
Миграция агентлиги орқали Германияда иш бошлаган тиббиётчилар сони ортмоқда
Миграция агентлиги томонидан "Globogate" дастури асосида навбатдаги ҳамшира ва тиббиёт оғалари (медбрат) Германияга кузатилди. Ушбу тиббиётчилар Гёттинген шаҳридаги “Asklepios” тиббиёт марказида юқори маошли иш ўринларига жойлаштирилади.
🇩🇪 Германиядаги Аусбилдунг орқали ҳаётини ўзгартирган ёшлар билан танишинг!
Видеороликда Германияда Аусбилдунг (касб-ҳунар таълими) тизимида ўқиб, ишлаб, тажриба орттираётган ўзбекистонлик ёшларнинг реал ҳаётини кўрасиз.
▪️Аусбилдунг нима?
▪️Қандай кетиш мумкин?
▪️Ишлаб стипендия олиш қандай кечади?
▪️Қийинчиликлар ва имкониятлар?
📤 Дўстларингиз билан бўлишинг — бу кимнингдир ҳаётини ўзгартира олади.
📌Агар сизда ҳам Германияда ишлаш истаги бўлса, биз немис тилини бепул ўрганиш имконини таклиф этамиз!
Ҳозироқ яшаш манзилингизга қулай бўлган Миграция агентлигининг ҳудудий филиалига мурожаат қилинг.👇
📍Манзиллар
#Аусбилдунг #Германия #Миграция #ЎзбекистонЁшлари #КасбҲунар #StudyAndWork
@uzmigration
Расмий муносабат
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург шаҳридаги миграция марказларида фуқароларимиз юзма-юз келаётган қийинчиликлар ҳақида видеомурожаат ва хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг маъсул ходимлари юқорида қайд этилган манзилда жойлашган миграция марказида юзага келган вазиятни ўрганди.
Мазкур марказда Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПФ 1126-сонли "Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони доирасида ишлаш рухсатномасини (патент) расмийлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Марказ ходимлари тўлиқ иш режимида фаолият олиб бормоқда ҳамда ҳужжатлар расмийлаштириш белгиланган тартиб ва талаблар асосида ташкил этилган. Шу билан бирга чет эл фуқаролари учун миграция марказининг иш вақти ҳақида маълумот тақдим этилган.
Видеопостдаги ҳолатнинг келиб чиқиши фуқароларнинг навбатда туришга риоя қилмаслиги сабабли содир бўлган. Шу боис хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир панжаралар ўрнатилган. Бундан ташқари фуқаролар томонидан патент олиш бўйича белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган.
Шунингдек, видеомурожаатда иштирок этган фуқаролар билан бевосита суҳбат ўтказилиб, уларга ҳужжатларни қонуний расмийлаштириш тартиб-таомиллари ва миграция марказининг ишлаш механизми ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Миграция агентлиги фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, хавфсизлиги ва қонуний мақомда бўлиши доимий равишда назоратда эканлигини маълум қилади.
@uzmigration
⏱️ Мақомингизни расмийлаштириш учун фақат 60 кун қолди — вақт узоқ эмас!
Россия Федерацияси Президентининг тегишли фармонига кўра — Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимизни ҳуқуқий мақомларини қонунийлаштиришга чақирамиз.
⚠️ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб, ҳуқуқий ва амалий тартибга солмаган хорижликларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.
⏺“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текширинг
⏺Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текширинг
⏺ Россиядаги ҳудудий миграция бўлимларининг манзиллари билан танишинг ва мурожаат қилинг.
Жанубий Кореянинг “Seoul Broadcasting System” (SBS) телерадикомпаниясида Фарғона вилоятидаги Касбий кўникмалар минтақавий марказида фаолият юритаётган “Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”нинг 1-босқич битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими кенг ёритилди.
🇸🇰 Словакия – сизнинг касбий ривожланишингиз учун янги манзил!
💼 Миграция агентлиги ишчи гуруҳи Словакияда меҳнат бозори имкониятларини ўрганиб, иш берувчи ташкилотлар билан кенг кўламли учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда асосан автомобилсозлик, логистика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Ўзбекистон фуқароларини меҳнат фаолиятига жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Словакиялик иш берувчилар томонидан муносиб маош ва яхши иш шароитлари таклиф этилмоқда.
Жумладан:
✔️ Крушовце шаҳридаги етакчи автомобилсозлик корхоналари ишлаб чиқариш линияси операторлари ва карачиларни ишга жалб қилишни режалаштирган.
✔️ Тирана шаҳридаги йирик автомобилсозлик заводи ҳам жорий йилнинг тўртинчи чорагида карачилар учун танловлар ташкил этмоқчи. Бугунги кунда 120 нафар ўзбекистонлик мутахассислар бу компанияда фаолият олиб бормоқда.
✔️ Братислава шаҳридаги рекрутинг агентликлари жорий йилида автомобилсозлик, қурилиш, кран операторлиги соҳаларидаги ишларга ҳамюртларимизни жалб қилишга тайёр.
✔️ Санец ва Бардеёв шаҳарларидаги йирик логистика компаниялари ҳайдовчиларни қабул қиляпти.
🌍 Хорижда ишлаш учун кўниктириш курслари: аҳамияти ва дунё тажрибаси
Чет элда ишлаш истаги — инсон ҳаётидаги катта ўзгариш бўлиб, янгича муҳит, тил, маданият ва қонунларга мослашувни талаб қилади. Шу боис, хорижда муваффақиятли ишлаш учун олдиндан тайёргарлик муҳим.
Бошқа мамлакатда нафақат мутахассис, балки жамиятнинг фаол ва интеграциялашган аъзоси сифатида ҳам муваффақият қозониш лозим.
🌐 Дунёдаги амалиётлар
Жанубий Корея, Германия, Канада, Япония ва Сингапур каби давлатларда хорижий кадрлар учун ташкил қилинган тайёрлов курслари қуйидагиларни ўз ичига олади:
▪️Меҳнат қонунчилиги ва хавфсизлик
▪️Тил ва маданий мослашув
▪️Руҳий, жисмоний ва молиявий тайёргарлик
🇺🇿🇹🇷 Туркиянинг депортация марказларида бўлиб турган 50 нафар ўзбекистонлик аёллар ватанга қайтарилди.
Миграция агентлиги ҳамда Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги масъуллари ўртасида Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган фуқароларимизни легаллаштириш бўйида музокаралар ўтказилди.
Эришилган муҳим натижалар:
▪️Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган ҳамюртларимизни маъмурий жазосиз рўйхатдан ўтказиш, яшаш ва ишлаш рухсатномаларини бериш (легаллаштириш) таклифи Туркия расмийлари томонидан маъқулланди;
▪️Қариялар ва болаларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ноқонуний фаолият юритаётган юртдошларимизга ҳуқуқий мақом беришга келишилди;
✈️ Туркия депортация марказларидаги 50 нафар аёлларимизга ватанга қайтиш учун Миграция жамғармаси ҳисобидан авиачипталар харид қилинди;
▪️28 нафарига “ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб, репатриация жараёни бошланди;
▪️Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида “Ижтимоий ҳимоя тўғрисида”ги янги битим ишлаб чиқишга келишилди.
ЯНГИ ТАРТИБ
2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга вақтинча ёки меҳнат фаолияти мақсадида киришни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун “ruID” иловаси орқали электрон рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш имконияти яратилди.
‼️ ЭЪТИБОР БЕРИНГ: Россия томони маълум қилишича, ушбу аризани тўлдириш ихтиёрий ҳисобланади. Агар сиз илова орқали рўйхатдан ўтмасангиз, бу ҳолат чегара назоратига таъсир қилмайди ва Россияга киришни рад этиш учун асос бўлмайди.
📌Россияга киришнинг янги қоидалари ҳақида видео қўлланмани ўзбек тилида кўриш учун ҳавола сўзини устига босинг
🛫 Меҳнат миграцияси — масъулиятли танлов. Биз билан тайёргарлик кўринг!
🇧🇬Болгария — шенген ҳудудидаги иш тажрибасига йўл очувчи муҳим нуқта!
📈 Европанинг юрагида жойлашган бу мамлакатда меҳнат бозори тез ўсмоқда — демографик танқислик ва жадал ривожланаётган иқтисод туфайли қурилиш, саноат, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларида доимий ишчи кучи етишмайди.
🎥 Миграция агентлиги орқали Болгариянинг “United Busness Clubs” компаниясига хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида вақтинча ишлашга кетаётган юртдошларимизни кузатдик, фикрлари билан видеода танишинг.
👷♂️ Сиз ҳам фаол, билимли ва меҳнатсеварлар қаторида Европа бозорида ўз ўрнингизни эгалланг! Миграция агентлиги орқали расмий шартномалар билан ишончли иш жойларига юбориласиз. Бизда тил, ҳуқуқ ва маданият бўйича махсус ўқув дастурлар ҳамда харажатлар учун имтиёзлар ҳам бор.
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасидаги муҳим келишув!
🇺🇿🇸🇪 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Швеция Миграция вазири Johan Forssell ўртасида Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқотда, ноқонуний миграцияни олдини олиш, инсон ҳуқуқларни ҳимояловчи, қулай, шаффоф ташкиллаштирилган миграция механизмларини яратиш масаласи муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Швециядаги демографик жараёнлар туфайли транспорт, қурилиш, саноат, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар етишмовчилиги кузатиляпти. Ўзбекистон ушбу мамлакат меҳнат бозорига малакали мутахассисларни тайёрлаш ва олиб кириш учун етарли салоҳиятга эга.
Томонлар қуйидаги асосий ташаббусларни илгари суришди:
▪️икки мамлакат ўртасида марказлаштирилган рақамли платформа яратиш;
▪️қурилиш, логистика ва тиббий хизматлар йўналишларига иш берувчилар талаби асосида ўзбекистонлик юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва Швецияда бандлигини таъминлашга қаратилган пилот лойиҳаларини бошлаш.
✍️ Шунингдек, учрашув доирасида миграция ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ҳақида қўшма декларация имзоланди, бу ҳамкорлик нолегал миграцияга чек қўйиш, ахборот алмашиш ва консуллик қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Ишончим комилки бугун имзоланган тарихий ҳужжат, Ўзбекистон – Швеция муносабатларини янги босқичга кўтариш, ва келажакдаги фаол ҳамкорлигимиз учун муҳим қадам бўлди. Мамлакатингизга илк бор келган бўлсамда, жадал ривожланаётган иқтисодиёт, қолаверса барча соҳалардаги ижобий имкониятлар менда жуда ижобий хиссиётлар қолдирди”,
Сиз хорижда ишлаб даромад топяпсизми? Унда бу маълумот сиз учун жуда муҳим!
Солиқ масаласида керакли видео, яқинларингизга ҳам юборинг — улар учун фойдали бўлиши мумкин!
@uzmigration
🇰🇷 Миграция агентлиги орқали яна бир гуруҳ юртдошларимиз Кореяга йўл олди!
Улар энди Кореяда расмий ва қонуний тартибда, муносиб маош, қулай меҳнат шартлари ҳамда кафолатланган ҳуқуқлар асосида иш бошлашади!
🎥 Видеода юртдошларимиз Агентликдан берилган молиявий имкониятлар, шаффофлик ва меҳнат шартномасини бузмаслик ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтишди.
🛫Хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишлаш — бу:
▪️ Қонуний шартномалар
▪️ Давлат томонидан назорат
▪️Йўл ва виза харажатлари учун имтиёзлар
▪️Хавфсиз, ишончли иш ўринлари