Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.
#Кадровик
Ходим 23 кунлик меҳнат таътилига чиққан таътилнинг 10 кунидан уни ишга чақириб олиш тартиби қандай бўлади?
МКнинг 232-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.
Жуда кўпчилик мазкур модданинг биринчи нуқтасигача ўқийди-да ходимнинг розилиги билан ходимни таътилдан исталган вақтда чақириб олиш мумкин деб ўйлайди. Бироқ ходимни таътилдан чақириб олишда МКнинг 230-231-моддаларига эътибор бериш керак.
Мазкур моддаларда таътилдан чақириб олишда қандай талаблар бор?
МКнинг 230-моддаси Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Яъни ходимга иш йили тугагунга қадар таътил берилиши керак. Яъни ходимни таътилдан чақириб олиб, таътилнинг қолган қисмини кейинги йилга кўчиришнинг имконияти йўқ. Бироқ, ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт. (МК 230-м 2қ)
МКнинг 231-моддасига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Яъни ходимни меҳнат таътилидан исталган вақтда чақириб олишнинг имкони йўқ, чунки, МКнинг 231-моддаси талаби бўйича ходим таътилнинг камида бир қисми 14 календар кунидан фойдаланиши шартлигини кўрсатмоқда.
Масалан, ходимга 23 кун йиллик таътил берилмоқда, бироқ унинг 10 кунида иш берувчи ишга чақириб олмоқда, МКнинг 231-м талаби бўйича эса таътил қисмларга бўлинганда унинг бир қисми 14 календар кундан кам бўлиши мумкин эмас.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.
Яна бир янгилик – иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.
Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.
Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.
Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.
Энергетика, транспорт, урбанизация, замонавий архитектура, тиббиёт йўналишларида “Эл-юрт умиди” жамғармаси квоталари кўпайтирилади.
Бундан ташқари, дунёнинг нуфузли “топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.
Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади.
Ҳарбий олийгоҳларнинг намунали тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади.
Ёшларни илмга қизиқтирувчи медиа контентлар, энг яхши интеллектуал шоулар яратишга Ёшлар агентлиги томонидан 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.
Ёшларда табиатга меҳрни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун “Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил қилинади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам асосий таътилга қўшиладими? Таътилларни жамлаб ҳисоблаш нима дегани?
Ммеҳнат кодексининг 222-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.
Бу нима дегани? масалан ходимнинг ҳар йилги асосий энг кам таътили 21 каленьдар кунни ташкил қилади, унга меҳнат кодексининг 481-моддаси, 483-моддаси, 220-моддаарига асосан қўшимча таътил берилганда асосий таътил ҳисобланган 21 кунга қўшиб ҳисобланади ва қўшимча таътиллар учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Дарс вақтида ўқувчига зарар етса, ўқитувчи айбдорми?
@Yurist_Xizmati 4985-савол:
Assalomu aleykum jismoniy tarbiya fani oqtuvchisi dars paytida sport maydonchasidagi temirga boshini urib yorgan oquvchini ota onasi oqtuvchini ustidan yozyapdi ketgazgan harajatlarini qoplab berishini sorab shu qanchalik togri? O‘quvchi yugurib boryotgan paytida urilib ketib yorilgan qonagan va tiktirgan
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Бу ҳолатда ўқитувчига бирор чора кўриш мутлақо ноўрин бўлади. Ундан ташқари ўша боланинг йиқилиб тушишига ўқитувчининг ҳаракатлари сабаб бўлмаган бўлса, унга етказилган зарарни ўқитувчи қопламайди.
Биринчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларида ўқитувчининг мажбуриятлари белгиланган. Бироқ улар қаторида ўқувчиларни дарс вақтида йиқилиб тушмаслигини олдини олиш деган мажбурият йўқ.
Шунинг учун бу ҳаракат ўқитувчига интизомий таъсир чораси қўллашни истесно этади. Чунки интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.
Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.
Иккинчидан, Фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Шундай экан, агар ўқитувчи зарар етказмаган бўлса, унга зарарни қоплатиб бўлмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам асосий таътилга қўшиладими? Таътилларни жамлаб ҳисоблаш нима дегани?
Ммеҳнат кодексининг 222-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.
Бу нима дегани? масалан ходимнинг ҳар йилги асосий энг кам таътили 21 каленьдар кунни ташкил қилади, унга меҳнат кодексининг 481-моддаси, 483-моддаси, 220-моддаарига асосан қўшимча таътил берилганда асосий таътил ҳисобланган 21 кунга қўшиб ҳисобланади ва қўшимча таътиллар учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ҳиндистонлик калкулятор-одам Аарян Шукла мияда ҳисоблаш тезлиги бўйича олтита жаҳон рекордини ўрнатди.
14 ёшли вундеркинд 30,9 сонияда 100 та тўрт хонали рақамни ва 18,71 сонияда 50 та беш хонали рақамни тўғри қўшиб рекорд ўрнатди, шунингдек, кўпайтириш ва бўлиш бўйича ҳам бир нечта рекордларни янгилади — у буларнинг барчасини бир уринишда уддалади.
Бу вақт ичида калкуляторга ҳаммасини киритишга ҳам улгурмаймиз
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Малака оширишга кетган ходимнинг дарси бошқа ўқитувчига юклатилганда, қўшимча ҳақ тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4974-савол:
Assalomu alaykum. Maktabning oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari bir oy malaka oshirishga ketgan. Uning vazifasi 18 soat darsi bor oʻqituvchiga biriktirilganda, oʻsha oʻqituvchiga qoʻshimcha oylik toʻlanadimi? Agar toʻlansa, necha foiz hisobida qoʻshimcha oylik yoziladi?
Ўқув йили ўртасида мактабга ишга қабул қилинган ўқитувчи меҳнат таътилини тўлиқ оладими?
Меҳнат кодексининг 227-моддасига кўра биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган олти ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкин.
Ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади.
Яъни, ўқув йили ўртасида ишга қабул қилинган ўқитувчига ёзда 56 календарь кун меҳнат таътили берилади, ишлаган даврига муносиб равишда ҳақ тўланади.
Мазкур тоифадаги ходимларга иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бериладиган меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади.
Педагог ходимларнинг меҳнат таътили муддатлари.
Савол ва фикрларингизни йўлланг.
@KU_murojaatbot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Янги Ўзбекистон бунёдкорлари билан учрашув ёшларимиз салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш йўлидаги тарихий воқеа бўлди
—
Встреча с созидателями Нового Узбекистана стала историческим событием по пути полной реализации потенциала молодежи
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Bo'stonliq tumani 16-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabida 2023-2025 yillar uchun tuzilgan jamoa shartomasini 2024 yildagi ijrosiga bag'ishlangan yig'ilish o'tkazildi. Yig'ilishda maktab direktori , kasaba uyushma qo'mitasi raisi hisobot berishdi. Jamoa shartnomasining 2024 yildagi ijrosi "qoniqarli" deb topildi. Undan keyin maktab kasaba uyushma qo'mitasining hisobot-saylov yig'ilishi o'tkazildi. Maktab kasaba uyushma qo'miitsi raisi 2020-2025 yillardagi faoliiyati bo'yicha hisobot berdi. Qo'mita faoliyatiga qoniqarli baho berildi. Saylovlarni ochiq ovoz berish usulida o'tkazishga kelishildi. Yangidan qo'mita tarkibi, raisi, rais o'rinbosari, tuman konferensiyasiga delegat saylanib tegishli qarorlar qabul qilindi. Yig'ilishda ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi tuman bo'linmasi kengashi raisi E.Shokirov ishtirok etdi.
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali
👇👇👇
/channel/KasabaBust2023
❗️Айрим касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (72-сон, 10.02.2025 й.) билан “Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди
🔰Низом юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
📝 Юридик шахс мақомига эга бўлган касаба уюшмаларининг бўлинмалари алоҳида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
🖥 Бўлинма ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
🚫 Бўлинмани ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун йиғим ундирилмайди.
🗓 Бўлинма ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги сўровнома рўйхатдан ўтказувчи органга келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида кўриб чиқилади.
📜 Сўровномани кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бўлинмани ёхуд бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
📋 Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳисобга қўйилган бўлинмалар ва бошланғич ташкилотлар реестри юритилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўзбек тили фани ўқитувчиларига 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланадиган бўлди
Uzdiplomat'да "50 % лик устама она-тили ўқитувчиларига берилади, ўзбек тили ўқитувчиларига эмас" мақоласи эълон қилинган эди. Унда бунинг сабаблари ҳақида таълим вазирлиги мутасаддиларидан изоҳ сўралган эди.
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бу масаланинг ижобий ҳал этилганини тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Telegram |Instagram | uzdiplomat">You Tube | Facebook | X
#Кадровик
Бола парваришлаш таътилига чиққан ходим ишга қайтганда унинг ўрнига олинган ходимга иш берувчи бошқа иш таклиф қилишга мажбурми?
Кўп ҳолатларда мазкур масалада иш берувчи ва ходим ўртасида шу масалада низолар келиб чиқади. Ким ҳам ишлаб турган жойини ташлаб кетгиси келади. Бироқ қонунчиликда иш берувчига бундай мажбурият қўйилмаган.
Меҳнат кодексининг 158-моддаси 3-қисмида иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
Шундай бўлса-да, МКда баъзи истеснолар мавжуд. МК 408-модданинг 3-қисмига асосан вақтинча бўлмаган ходим ўрнида муддатли шартнома асосида ишлайдиган хлодим хомиладор бўлса, уни иш берувчида унинг соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтказиш чораси кўрилиши керак. Яъни бундай имкониятдан таътилдаги ходимнинг ўрнида ишлаётган ходим ҳомиладор бўлсагина фойдалана олади.
Агар бундай иш бўлмаса, ёки хомиладор ходим бу ишни рад қилса, шундагина уни МК 158-модда билан бўшатиш мумкин. Лекин бу хомиладор аёл ходимларга берилган имтиёз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Эркакларга ҳам 1 йил олдин пенсияга чиқиш имтиёзи борми?
@Yurist_Xizmati 4965-савол:
Assalomu alaykum yurist xizmati ijodkorlari. Sizlarga savolim bor edi, men 1966 yil 11-yanvarda tug'ilganman, 59 yoshni to'ldirib 60 ga qadam qo'ydim. 1992 yildan beri bir maktabda muqim ishlab kelaman. Toza pedstajim 32 yil, hozir 33 yili ketyapti. Erkaklarga ham muddatidan 1 yil oldin pensiyaga chiqish ilmtiyozi bormi?. Ayollarda bunday imtiyoz bor.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун нормаларига мувофиқ эркакларга сиз айтган имтиёз назарда тутилмаган.
Қонун 7-моддасига мувофиқ сиз 60 ёшга тўлган кунингиздан бошлаб сизда пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаб, боғча касаба уюшма қўмитаси раисини қандай сайлаймиз?
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерaцияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, касаба уюшмалари органлари раислари, (мактаб (боғча) бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси) умумий йиғилишда (конференция, қурултойларда) сайланади.
Касаба уюшма қўмитаси раислигига сайлов муқобиллик асосида, яъни бир нечта номзод кўрсатилган ҳолда ўтказилади.
Мактаб (боғча) касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш бўйича овоз бериш йиғилиш иштирокчилари томонидан тасдиқланган шаклда очиқ ёки яширин шаклда ўтказилади.
Йиғилиш ишчи раёсати (раиси), белгиланган тартибда касаба уюшмаси органи раисини сайлаш бўйича овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқади.
Касаба уюшма қўмитаси раисини яширин овоз бериш йўли билан сайлаш чоғида йиғилиш қатнашчиси бюллетенда кўрсатилган бир неча номзоддан фақат биттасини ёқлаб овоз бериши мумкин. Йиғилиш қатнашчиларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Агар яширин овоз бериш бюллетенга икки нафар номзод киритилган бўлса ва овоз бериш натижаларига кўра бирорта ҳам номзод овозларнинг ярмидан кўпини ололмаса, қайтадан номзодлар кўрсатилиб, улар юзасидан овоз бериш ўтказилади.
Агар номзодлар сони уч ва ундан ортиқ нафар бўлса энг кўп овоз олган иккита номзод қолдирилиб, улар бўйича қайта овоз бериш ўтказилади ва йиғилиш қатнашчиларининг кўпчилиги ёқлаб овоз берган номзод сайланган ҳисобланади.
Сизнинг жамоангизда касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари қачон ўтказилади?
Савол ва фикрларингизни йўлланг.
Каналга аъзо бўлинг 👇
@mehnat_talim_huquqi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Меҳнат кодексига "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
❌ Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат ва пенсия дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиш белгиланди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Эндиликда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади
✅ Бу бўйича Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
🚫 Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.
Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Сиздан_савол (javobi bilan ☺️)
Maktablarda kasaba uyushmasi raislariga ushbu vazifani bajarganligi uchun oylik tulanadimi?
Javob yoʻq. (matn o‘zgartirilmadi)
Бир кузатувчимиз бот @KU_murojaatbot орқали савол бериб, ўзлари жавоб ҳам берибдилар. Жавоблари эса тўғри.
Саволга батафсилроқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Аввалги постимизда (ўша давр) касаба уюшмаси раисининг ишини, масъулиятини кўрсатгандик.
Ўшанда айтганимиздек, касаба уюшмаси раиси барча ҳурмат қиладиган, одил, ҳаётий тажрибага эга инсон.
Касаба уюшмаси раисларини касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ҳамда ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга бўлишимиз мумкин.
Ходимлари сони кўп бўлган (масалан 1000 нафардан ортиқ) ташкилотларда асосий ишидан озод этилган - асосий иши касаба уюшмаси фаолияти бўлган ходимлар бўлиши мумкин ва у шу ходимлар тўлаган касаба уюшмаси аъзолик бадали ҳисобидан ойлик олиб ишлаши мумкин.
Аммо, ходимлари сони кам бўлган ташкилотларда (масалан, мактабда 50-150 нафар ходим) шу ходимлар тўлайдиган аъзолик бадали ҳисобидан ойлик олиб ишлаши, ходимлар учун малол келиши мумкин.
Сабаби, йиғилган бадал касаба уюшмаси раисининг ойлиги ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясига тўла етмаслиги мумкин.
Касаба уюшмаси раиси ҳам бошқа ходимлар сингари касаба уюшмаси имтиёзларидан тўла фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Касаба уюшмаси раислиги - масъулиятли жамоатчилик иши.
Касаба уюшмаси раислиги - жамоанинг ишончи устига қурилган мавқе.
Касаба уюшмаси раислиги - лавозим эмас, МАРТАБА. Лавозимни бир киши беради, мартабани эса халқ.
Касаба уюшмаси раиси - туғма шижоатли, ўзгалар дардини ўз дардидек ҳис қилувчи фидойи.
Энг асосийси, жамоанинг ичидан шу инсонни касаба уюшмаси раиси этиб сайлаб олиш.
Дарвоқе, ҳали меҳнат жамоаларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда.
Ҳамкасбларга ва профкомларга юбориб қўйинг.
Савол ва фикрларингизни йўлланг.
@KU_murojaatbot
Каналга аъзо бўлинг 👇
@mehnat_talim_huquq
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Mablag‘laringizni to‘ylarga emas, farzandingizga investitsiya qiling
Buxorolik Parviz Tuksanov SAT xalqaro imtihonida eng maksimal natija — 1600 ball to‘plagan birinchi o‘zbekistonlik bo‘libdi.
Shavkat Mirziyoyev kuni kecha bo‘lib o‘tgan yoshlar bilan uchrashuvda Parvizni ushbu muvaffaqiyat bilan tabrikladi.
Menga eng yoqqan gaplarni zalda ishtirok etgan Parvizning onasi aytdi. Jumladan, barcha ota-onalarga ta’sirli murojaat bilan chiqib, shunday dedilar:
“Aziz ota-onalar, iltimos. Agar biz ortiqcha xarajatlarni to‘y-dabdabalarga sarflamasdan, mablag‘larimizni o‘zimizning farzandlarimizga investitsiya qilsak, bu albatta yaqin kelajakda o‘z natijasini ko‘rsatadi. Buni o‘g‘lim misolida sizlarga tavsiya qilaman”.
Qaniydi, hamma shu gaplarga amal qilsa, hayotining oltin qoidasiga aylantirsa, gullab ketardikku.
P.S.: aytgancha, SAT imtihonidan olingan sertifikat uchun abituriyentlarga kirish imtihonida ball berilmaydi. Negadir eng nufuzli imtihonlardan biri bo‘lgan SAT ro‘yxatdan tushib qolgan. O‘tgan yili Shavkat Mirziyoyev SAT sertifikatini ham imtihonda tan olish kerakligi haqida topshiriq bergandi. Lekin hozirgacha buning rasmiy asosi chiqmadi. Mas’ullar joriy yilgi qabulgacha ulgurisharmikin?
#Кадровик
Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ходимларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ масалалар. (Иш берувчиларга эслатмалар)
Умумий қоидага кўра, Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади. (МК-209-моддаси)
Аммо Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг, якка тартибдаги тадбиркорнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларни бажариш зарур бўлган тақдирда ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади. (МК-209-моддаси) Яъни иш берувчи хар қандай вазиятда байрам кунлари ходимни ишга жалб қилмоқчи бўлса, унинг ёзма розилигини олиши шарт.
Қуйидаги ҳолларда ходим байрам кунлари ишга жалб қилиниши мумкин
Ишланмайдиган байрам кунларида ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни (хизматларни), аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади. (МК-209-моддаси)
Ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт. (МК-396-моддаси)
Кимлар учун таъқиқланган?
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларни дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиш тақиқланади. (МК-417-моддаси)
Ногирон ходимларгачи? Ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишга, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат уларнинг розилиги билан, агар ушбу ходимлар учун бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади. (МК-428-модда)
Агар иш берувчи ходимни ишга жалб қилса унга қандай ҳақ тўлайди?
Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:
👉 ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;
👉 меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;
👉 маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида. (МК - 263-моддаси)
Иш берувчи ходимни расмийлаштирилганлигини қандай расмийлаштиради?
Ходимларни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. (МК-212-моддаси)
Ҳурматли иш берувчилар ходимларни байрам кунлари ишга жалб қилишда юқоридаги меҳнат кодекси қоидаларига риоя қилган ҳолатда жалб қилсангиз, ўз фаолиятингизни тўғри қонуний амалга оширган бўласиз. Ва албатта ходим ҳам бундан манфаатдор бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ko‘rik-tanlov!
O‘zbekiston ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashi “Mehnat muhofazasi va xavfsizligi bo‘yicha jamoatchilik nazoratini tashkil etish yuzasidan respublika ko‘rik-tanlovi” boshlanganligini e’lon qiladi.
Ko‘rik-tanlov “Eng yaxshi korxona”, “Eng yaxshi kasaba uyushmasi”, “Eng yaxshi vakil”, “Eng yaxshi yosh mutaxassis” nominatsiyalari bo‘yicha o‘tkaziladi. Unda barcha boshlang‘ich kasaba uyushma tashkilotlari qatnashishlari mumkin.
Ko‘rik-tanlov nizomi
https://talim.kasaba.uz/?p=2055
📌 Kasaba uyushmasi faoliyati haqida ko‘proq bilmoqchimisiz? Bizni kuzatishda davom eting!
✉️ Telegram | 🌐 Veb-sayt
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Йил ўртасида тайинлаган устамани қайта кўриб чиқиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4973-савол:
Ассалому алайкум мени саволим шундан иборатки мен 2024-2025 ўқув йили учун 823 қарор асосида директор жамғармасидан устама олаётган эдим. Январ ойига келиб дарс ишланма муҳлати тугади. Энди ишчи гуруҳ томонидан устама кўриб чиқилиб дарс ишланма учун берилган балл олиб ташланиши айтилди Январ ойида методик тавсия яратдим ва мактабда оммалаштирдим шу асосида дарс ишланма учун балл олишим мумкинми ва устамам давом этиши мумкинми?
тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига;Низомнинг 21 – бандига кўра умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.
синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга;
тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига;
ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
"Ижтимоий Дилемма" – кишини чуқур тафаккурга чорловчи, технологиянинг жамиятга таъсири ҳақидаги фильм. У бизни замонавий дунёнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари билан таништиради.
Сунъий идрок дунёни бошқармоқдами?
#InternetParhez
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Уч томонлама комиссия мажлиси бўлиб ўтди
Бугунги кунда мамлакатимизда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича Республика уч томонлама комиссиясининг ўрни сезиларли даражада ортиб бормоқда. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра меҳнат соҳасига алоқадор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари айнан мазкур комиссия фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши амалиётга жорий этилди. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, меҳнат шартномаларининг намунавий шакллари, табиий-иқлим ва турмуш шароити ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати, касбий стандартларни ишлаб чиқиш тартиби, ходимларнинг алоҳида тоифалари меҳнатини тартибга солиш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир. Бунда ходимлар ва иш берувчиларнинг манфаатлари инобатга олинмоқда.
Мазкур комиссиянинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид долзарб масалалар муҳокама этилди.
Муҳаббат Ўрмонбекова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари
2025 yil 14-fevral kuni Bo'stonliq tumani 17-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabida 2023-2025 yillar uchun tuzilgan jamoa shartomasini 2024 yildagi ijrosiga bag'ishlangan yig'ilish o'tkazildi. Yig'ilishda maktab direktori , kasaba uyushma qo'mitasi raisi hisobot berishdi. Jamoa shartnomasining 2024 yildagi ijrosi "qoniqarli" deb topildi. Undan keyin maktab kasaba uyushma qo'mitasining hisobot-saylov yig'ilishi o'tkazildi. Maktab kasaba uyushma qo'miitsi raisi 2020-2025 yillardagi faoliiyati bo'yicha hisobot berdi. Qo'mita faoliyatiga qoniqarli baho berildi. Saylovlarni ochiq ovoz berish usulida o'tkazishga kelishildi. Yangidan qo'mita tarkibi, raisi, rais o'rinbosari, tuman konferensiyasiga delegat saylanib tegishli qarorlar qabul qilindi. Yig'ilishda ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi tuman bo'linmasi kengashi raisi E.Shokirov ishtirok etdi.
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali
👇👇👇
/channel/KasabaBust2023
⚡️Энди пенсия олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас
Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар – 60 ёш, аёллар – 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни белгилашда уларнинг алоҳида мурожаати талаб этилмайди. Фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ва бошқа маълумотлари вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида бир кун муддатда проактив шаклда тайинлаш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳасида фуқарода пенсия ёшига етганига қарамай меҳнат фаолиятини давом эттириш истаги бўлса, проактив шаклда тайинланадиган ёшга доир пенсияни рад этиш тартибини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, фуқаролар пенсия ёшига тўлганидан сўнг пенсия тайинлашни сўраб яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига, Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдирган ҳолда мурожаат қилади.
Маълумот учун, ҳозирги пайтда ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 834 000 сўмни ташкил этади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
"агар бола парваришлайдиган ходимнинг ўрнида ишлаётган ходим таътилда бўлса, ёки касаллик таътилида бўлса унинг меҳнат шартномаси таътилда бўлган пайтда бекор қилинадими ёки таътилда бўлса ҳам бекор қилиниши мумкинми?" -деб жуда қизиқ савол билан мурожаат қилишибди. Бунга ҳам тушунтириш бериб ўтиб кетаман.
Кўпчилик кадровиклар МКнинг 163-моддасига чалғиб қолади. Чунки, мазкур моддада ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, у меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин эмас деб ёзиб қўйилган. МКнинг 163-моддаси биз муҳокама қилаётган вазиятга тушмайди. МКнинг 163-моддасидаги ҳолат содир бўлганда ходим билан меҳнат шартномасини МКнинг 161-модда билан бекор қилиб бўлмайди.
Унда шартномани ходим билан у касал бўлса ҳам, таътилда бўлса ҳам бекор қилиш мумкинми? Ҳа мумкин. Чунки МКнинг 158-моддаси 3-қисмига кўра иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Яъни бу ҳолатда меҳнат шартномаси иш МКнинг 161-моддаси иш берувчининг ташаббуси билан эмас балки, 158-моддаси муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш асоси билан бекор қилинади.
ПС: Яна қайтариб ўтаман, агар меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходим ҳомиладор бўлса, юқоридаги постда кўрсатилган тартибда иш тутиш мақсадга мувофиқ.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Мен ишлаган ташкилот тугатилиб кетган аммо, мен суд орқали ишга тикландим бу ҳолатда мен қаерда ишлашим керак
Бизга бир обуначимиз юқоридаги мазмундаги савол билан мурожаат қилмоқда. Меҳнат кодексининг 561-моддаси 5-қисмига кўра ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилган ҳолларда ёки ишга (лавозимга) тиклашга монелик қиладиган, қонунда назарда тутилган ўзга асослар мавжуд бўлган тақдирда, бошқа тенг иш бериш маҳаллий меҳнат органлари томонидан амалга оширилади.
Бироқ, мазкур ҳолатда Бандлик бўлимлари суднинг қарорини ижро қила олмайди сабаби суднинг қарорида ва суднинг ходимни ишга тиклаш бўйича берган ижро варақасида ходимни ишга тикловчи масъул сифатида ўша ташкилот кўрсатилган бўлади.
Бундай ҳолатда фуқаро фуқаролик судига даъво ариза киритиб, Бандлик бўлимига ходимни аввалги ишига тенг бўлган иш билан таъминлаш мажбуриятини юклаш ҳақида суд қарорини чиқартириш лозим бўлади.
Мазкур пост юзасидан яна шуни айтиб ўтишим керак. Судга мурожаат қилишда агар иш кўриш жараёнида корхона мавжуд бўлсада юқоридаги қоида ишлайди. Агар суд тугагунга қадар корхона тугатилиб кетилса, судя ФПКнинг 124-моддаси биринчи қисм 7-банди билан иш юритишни тугатади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️2 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАСИ БОР ҲОДИМЛАРГА ИШ ВАҚТИДА ҚЎШИМЧА ТАНАФФУС БЕРИЛАДИ
⚡️САВОЛ:
Мен декретдан фарзандим икки ёшга тўлмасидан ишга қайтганман. Саволим шуки, фарзандим ёш бўлганлиги сабабли иш куни давомида менга қандайдир қўшимча танаффус берилиши керакми йўқми ?
⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 407-моддасига асосан,
➖ Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз дақиқадан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади деб белгиланган.
✅ Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин. ✏️ Демак, бу танаффусдан ўз вақтида ҳар уч соатда ёки хаммасини жамлаган ҳолда бир вақтда фойдаланиш мумкин.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Инклюзив таълим учун қанча устама тўланади?
@Yurist_Xizmati 4964-савол:
Assalom aleykum umumtaʼlim maktabda inklyuziv taʼlimda maxsus pedagog boʻlib faoliyat yuritayabman 4 oy boʻldi 2ta sinfda 2 nafar oʻquvchim bor.V.Mning 638 qarorda ustama haqida berilgan oʻsha qarorda necha foiz ustama toʻlanadi shu matnga tushunmayabman menga ustama haq toʻlanmayabdi nima chora qoʻllasam boʻladi