tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

Mehnat qilish huquqini buzish
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим муассасаларида бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан шуғулланувчи педагоглар ва бошқа ходимларни бепул тиббий кўрикдан ўтишлари бўйича ҚЎШМА ХАТИ.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

«1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ҳамма ўқитувчилар 100% мукофот пули оладими?

@Yurist_Xizmati 4656-савол:

Assalomu alaykum! Har yili''1-oktabr O‘qituvchi va murabbiylar kuni''munosabati bilan berilayotgan moddiy rag‘batlantirish qay tartibda beriladi? 70  nafar xodim va o‘qituvchiga bir berilishdami yoki ikkiga bo‘lib berilsa ham bo‘ladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маълумки, педагог ходимлар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши, бу йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин эди.

Эски амалиёт бўйича таълим муассасаларидаги ўқитувчилар кўрсатган натижаларига қараб календарь йили давомида навбатма-навбат лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантириларди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан ушбу тартибга чеклов ўрнатилган.

Янги тартибга кўра умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача (ҳозирги вақтда 460 минг сўм) миқдорида мукофотланиши мумкин.

Ҳамма ўқитувчилар байрам муносабати билан мукофотланиши иш берувчи (мактаб директори, ХТБ мудири) ҳамда халқ таълими бўлимларининг бухгалтер ва иқтисодчиларига боғлиқ.

Менимча, катта эҳтимол билан халқ таълими бўлими иқтисодчилари барча мактабнинг 100% педагог ходимларини пул мукофоти билан рағбатлантирилишига рози бўлмаса керак.

Агар юқори ташкилотлардан ўқитувчиларни байрам муносабати билан мукофотлаш тўғрисида алоҳида кўрсатма берилмаса уларни моддий рағбатлантириш жуда қийин масала.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизлардаги ҳолатда агар мактабнинг директор жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлсагина, ҳамма ходимларга бирданига мукофот пули берилиши мумкин. Агар маблағ етарли бўлмаса, ходимларнинг маълум қисми бу йил мукофот ололмайди.

Ушбу жавоб, Улуғбек Пўлатов постидан олинди.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ТАЪТИЛ ТЎҒРИ ҲИСОБЛАНГАНМИ?

@Yurist_Xizmati 4654-савол:

Assalomu aleykum. Sirtqi taʼlimda o‘qiyotgan òqituvchini chaqiruv malumotnomasiga asosan bir oy noyabr oyiga òqishi uchun qòshimcha tatilga chiqarilgan ushbu xodim yillik mehnat tatilini tòliq 56kalendar kunga oladimi yoki bir oy òqishda bòlgan qòshimcha tatili chiqarib hisoblaydimi. Bugalter òqishda bòlgan davrini tatil pulini chiqarib qolgan 28-kunga pul tòlagan shu qanchalik tòĝri?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Икки таътилнинг бир бирига алоқаси йўқ.
Ходим йиллик меҳнат таътилини ҳам, қўшимча таътилни ҳам тўлиқ олишга ҳақли.

Меҳнат кодексининг 213-моддасига асосан ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:

ҳар йилги меҳнат таътили;
ижтимоий таътиллар;
иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Мазкур кодекснинг 237-моддасига кўра ўқув таътили ижтимоий таътиллардан бири ҳисобланади.

Шундай экан ходим ҳар икки таътилдан тўлиқ фойдаланишга ҳақли бўлади.

Бунда ушбу кодекс 385-моддасига кўра олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:
олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календар кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
Мана шу қоидага кўра агар сиз биринчи марта олий таълим олаётган бўлсангиз, унда сизга юқоридаги тартибда таътил берилади ва таътил учун ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб таътил пули берилади.

Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 386-моддасига асосан:
ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилиши белгиланган.

Агар сиз иккинчи марта олий таълимда ўқиётган бўлсангиз қоиданинг мазмунига кўра ўқув таътили берилади лекин бунда иш ҳақингиз сақланмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Контракт тўловидан 12% даромад солиғини қандай қайтариб олиш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4653-савол:

Assalomu alaykum. 35 yoshdaman. Ikkinchi oliy ta'limda o'qiyman. Birinchi ta'limda olgan diplomim bo'yicha ta'lim tashkilotida ishlayman. O'zimni mazkur ikkinchi ta'limda o'qishim davomida o'zim to'lagan kontrakt pullarimdan 12% daromad solig'i summasini qaytarib olsam bo'ladimi? Kontrakt summalarini ish haqi tushadigan rasmiy bank plastik kartamdan, shuningdek, o'zimga tegishli lekin ish haqi tushadigan rasmiy karta hisoblanmaydigan boshqa bank plastik kartamdan to'lovlarni ilovalar orqali amalga oshirganman. Kontrakt to'lovlardan 12% daromad solig'i hisoblanadigan miqdordagi  pulni qaytarib olishda aynan to'lovlarni o'zimning rasmiy ish haqi tushadigan bank plastik kartadan o'tkazgan bo'lishim shartligi, men esa ish haqi tushadigan bank plastik kartadan boshqa plastik kartadan ham  kontrakt to'lovlarni  o'tkazganimni sabab qilib 12% pullarni qaytarib bermasliklari ham mumkinmi?  Iltimos, menga yuridik asoslantirilgan huquqiy javob  bersangiz

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз контакт пулидан солиқларни қайтариб олишингиз мумкин.

💁‍♂ Бунда айнан иш ҳақи тушадиган пластик картадан фойдаланиш шарт эмас, муҳими сиз контракт тўлаган сумма расмий даромад ҳисобланиб, ундан солиқ ундирилган бўлса кифоя.

Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (Рўйхат рақами 2107) 16-бандига асосан:

Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги  ҳисоб рақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 396 — 398-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин.

✅ Юқоридаги қоидаларга мувофиқ синглингиз тўлов контракти учун тўлаган пулини қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун қуйидаги кўрсатилган тартибда электрон шаклда ариза беришингиз лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Abituriyentlar nechanchi o‘rinda turganini ko‘rishi mumkin bo‘ldi

mandat.uzbmb.uz saytida kengaytirilgan qidiruv funksiyasi ochildi va unda OTM, tegishli yo‘nalish, ta’lim shakli va tilini tanlagan holda yakuniy mandatda abituriyentlarning joylashgan joyini ko‘rish mumkin bo‘ldi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❓O‘qishga kirish qiyinmi? Joriy yilda 60 ball bilan 1500 ga yaqin yo‘nalishga kontraktga kirsa bo‘lar edi
#abituriyent

O‘qishga kirish qiyin yoki osonligini ko‘rsatuvchi eng yaxshi ko‘rsatkich, bu o‘tish ballarini tahlil qilishdir. Menga doim qiziq bo‘lgan, masalan, 100 ball olgan abituriyent qayerlarga o‘qishga kira oladi? Nechta joyga bali yetgan bo‘lardi?

Yuqoridagi jadvalda davlat granti uchun 4 ming 256 ta, to‘lov-kontrakt uchun esa kunduzgi ta’limda 3 ming 215 ta, sirtqida 1 ming 458 ta, kechkida 285 ta va masofaviyda 80 ta yo‘nalishlardagi 2024-yilgi o‘tish ballarining tahlili aks etgan.

Davlat granti bo‘yicha

Davlat granti misolida ko‘radigan bo‘lsak, 100 ball olgan abituriyentlar 1 ming 532 ta yo‘nalishga grantga kira olgan. Bu umumiy yo‘nalishlarning 36% ini tashkil qiladi.

Joriy yilda 70 ball bilan 570 ta (13,4%) yo‘nalishga davlat grantiga kirish mumkin bo‘ldi.

150 ball olganlar esa 70 foiz grantga kirdi, degani bo‘lgan. Faqat to‘g‘ri yo‘nalish tanlay olgan bo‘lsa bo‘ldi.

To‘lov-kontrakt bo‘yicha

Kontraktda esa kirish ballari aaaancha past. Masalan, atigi 80 ball bilan kunduzgi ta’limning 56 foiz yo‘nalishiga, sirtqida 72%, kechkida 60%, masofaviyda esa 96% yo‘nalishga kontraktga o‘qishga kirsa bo‘ladi. Bor-yo‘g‘i 80 ball to‘plasa yetadi.

Yoki 60 ball bilan barcha ta’lim shakllarini qo‘shganda 1 ming 466 ta yo‘nalishga kontraktga kirish mumkin edi.

100 ball to‘plasangiz-ku, kontraktga kirish ehtimolingiz juda yuqori bo‘lgan. Masalan, kunduzgida 2 ming 286 ta (71%), sirtqida 1 ming 274 ta (87%) yo‘nalishga o‘tish ballari 100 dan past bo‘lgan.

Albatta, bu umumlashtirilgan natijalar. Ayrim talabgir yo‘nalishlarda kirish ballari yuqori bo‘lganini bilaman. Lekin unaqalar soni juda kam bo‘lgan.

Umumiy holat shuni ko‘rsatmoqdaki, o‘qishga kirish juda oson, faqat to‘g‘ri yo‘nalish tanlay olishga ham ko‘p narsa bog‘liq. Boshqacha aytganda, yoki orzu qilingan o‘ta nufuzli yo‘nalishga kirish uchun yetarli darajada o‘qish kerak, yoki to‘plangan ballga yarasha yo‘nalish tanlash kerak.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Касаллик сабабли эртароқ пенсияга чиқиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4651-савол:

Salom. Menda bitta savol bor edi. Men o'qituvchi bo'lib ishlayman. Keyingi paytlarda mendagi grija va bo‘g‘im og‘riqlar kuchaydi  yana jigarim kassallandi. Yoshim 50 ga to'layapti. Men kasallik sababli erta nafaqaga chiqa olamanmi Davollansam ma'lum muddatga og‘riqlar to‘xtaydi sal fursatdan keyin yana boshlanadi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади.

Умумий қоида бўйича  ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

•  эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
•  аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган. Шу билан бирга пенсияга чиқиш ёшини камайтириш бўйича бир қатор имтиёз бор.

Хусусан, қонун 10-моддасида ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга касблар тоифаси белгиланган. Бироқ улар қаторида умумтаълим мактаблари ходимларии келтирилмаган.

Ушбу қонун 9-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 12-майдаги 250-сон “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида тасдиқланган 1 2 3 рўйхатларда имтиёзли пенсияга чиқиш юзасидан сизга мос асос мавжуд эмас.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 12-моддасида юқорида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш имтиёзи кўрсатилган.

Бироқ, сизнинг вазиятингизда ушбу шартларнинг ҳеч бири мавжуд эмаслиги учун пенсия ёши қисқармайди.

Шунга кўра сизда имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Президентнинг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли фармони

Эндиликда, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг даромадларига у билан бирга яшамайдиган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин бўлади.

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ЯНГИ ИШ БОШЛАГАН ШИФОКОРЛАРГА 1 000 000 СЎМГАЧА УСТАМА БЕРИЛАДИ

📄 16.01.2023 йил кунги 3416-сон Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган

❗️ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

1) ✅ 75
фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

2) ✅ 25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.

❗️Биринчи тоифада кўрсатилган 75 фоизлик улушдан янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар берилади


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Kechki yoki sirtqida o’qiyotgan xodimlarga qonunda nazarda tutilganidan ko’ra ko’proq (30 yoki 40 kundan ko'proq) o’quv ta’tili bersa bo’ladimi?

#qonunbilan MK 385-moddasi kechki yoki sirtqi taʼlim shakli boʼyicha taʼlim olayotgan xodimlar uchun kafolatlar va kompensatsiyalarni belgilab bergan.

Oliy va oʼrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi tashkilotlarida kechki yoki sirtqi taʼlim shakli boʼyicha oʼqiyotgan xodimlarga laboratoriya-imtihon sessiyalarida ishtirok etgan davr uchun oʼquv taʼtillari:

oliy taʼlim tashkilotlarida kechki taʼlim shaklida oʼqiyotgan birinchi va ikkinchi kurs talabalariga — kamida 20 kalendar kun, oʼrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi tashkilotlarida — kamida 10 kalendar kun, oliy va oʼrta maxsus taʼlim tashkilotlarida sirtqi taʼlim shaklida oʼqiyotganlarga esa — kamida 30 kun;

oliy taʼlim tashkilotlarida kechki taʼlim shaklida uchinchi va undan yuqori kurslarda oʼqiyotganlarga — kamida 30 kalendar kun, oʼrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi tashkilotlarida — kamida 20 kalendar kun, oliy va oʼrta maxsus taʼlim, kasb hunar taʼlimi tashkilotlarida sirtqi taʼlim shaklida oʼqiyotganlarga esa kamida 40 kalendar kun muddatga oʼrtacha ish haqi saqlangan holda har yili beriladi.

Mehnat toʼgʼrisidagi qonunchilik yoki mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilganiga nisbatan davomiyligi koʼproq boʼlgan oʼquv taʼtillari nazarda tutilishi mumkin.

Ishni oʼqish bilan birga olib borayotgan xodimlarga navbatdagi mehnat taʼtillari ular oʼquv taʼtillaridan foydalanganligidan qatʼi nazar beriladi.

Ish beruvchi oliy taʼlim tashkilotlarida sirtqi taʼlim shaklida tahsil olayotgan xodimlarga laboratoriya-imtihon sessiyasida ishtirok etish uchun taʼlim tashkiloti joylashgan yerga borishi va u yerdan qaytib kelishi uchun yiliga bir marta yoʼlkira haqining 50 foizidan kam boʼlmagan miqdorini toʼlaydi. Davlat attestatsiyasidan oʼtish uchun xuddi shunday miqdorda yoʼlkira haqi toʼlanadi.

⚠️ Demak, yuqoridagi kafolatlar va kompensatsiyalar kechki yoki sirtqi taʼlim shakli boʼyicha taʼlim olayotgan xodimlar uchun taqdim qilinadi.

📍Davomiyligi koʼproq boʼlgan oʼquv taʼtillari (aytaylik, 30 yoki 40 kalendar kundan ko’proq) mehnat toʼgʼrisidagi qonunchilik yoki mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda nazarda tutilishi mumkin. MK 12-moddasiga ko’ra, mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlar quyidagilardan iborat:
jamoa kelishuvlari;
jamoa shartnomalari;
ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qoʼmitasi bilan kelishuvga koʼra qabul qilinadigan ichki hujjatlar;
ichki hujjatlar, shu jumladan ish beruvchi oʼz vakolatlari doirasida yakka oʼzi qabul qiladigan yakka tartibdagi huquqiy hujjatlar.

❌ Kunduzgi yoki masofaviy ta’lim shaklida ta’lim olayotganlar uchun esa yuqoridagi kafolatlar va kompensatsiyalar tatbiq qilinmaydi, ular uchun korxonaning ichki lokal hujjatlari yoki boshqa qonunchilik hujjatlarida alohida kafolatlar taqdim qilinishi mumkin. Masalan, Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 3-oktabrdagi 559-son qaroriga ilova “Oliy ta’lim tashkilotlarida masofaviy ta’limni tashkil etish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 22-bandiga ko’ra, ish faoliyatini masofaviy ta’lim bilan qo‘shib olib borayotgan talabalarga semestr oxirida yakuniy baholashdan o‘tish, bitiruvchilarga esa yakuniy davlat attestatsiyasini topshirish, bitiruv malakaviy va magistrlik ishini himoya qilish uchun kamida 15 kalendar kun muddatga ish haqi saqlangan holda ta’til beriladi https://lex.uz/docs/-6221502
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️"ПРОПИСКА" ЯШАШ ҲУҚУҚИНИ БЕРАДИ, МУЛКДОР БЎЛИШ ҲУҚУҚИНИ ЭМАС.

⚡️САВОЛ:
Мен оилавий келишмовчиликлар сабабли ҳозирги кунда қизлик уйимга қайтиб келганман лекин, келин бўлиб тушган ҳонадонимда доимий "прописка"да тураман. Уй қайнотамни номида. Саволим шуки, доимий "пропискам" ўша уйда бўлганлиги учун мени хам уйдан ҳаққим борми ?

⚡️ЖАВОБ:

Саволингизни тўғри тушунган бўлсак, Сиз қайнотангизни номида бўлган уйдан улуш талаб қилишим мумкинми демоқчи бўляпсиз, лекин йўқ. Сизни у уйда улушингиз йўқ. Сизни у ерда доимий "прописка"да туришингиз Сизга ўша уйда яшаш ҳуқуқини беради холос, мулкдор бўлиш ҳуқуқини эмас.

📄 Уй-жой кодексининг 32-моддасига асосан,

➖ Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар деб кўрсатилган.

✏️ Нормадан маълумки, Сизни доимий рўйхатингиз ўша уйда бўлганлиги учун қайнотангизни номида бўлган уйдан уйни мулкдорлари билан бирдек фойдаланишга ҳақлисиз. Агар уйга Сизни киритмаётган бўлса судга даъво қилиб мажбурий тартибда киритиб қўйишларини талаб қилишингиз мумкин ва бўлди. Суд Сизни ўша уйга нисбатан шу талабингизни қаноатлантириши мумкин. Доимий "пропискангиз" Сизга бошқа нарса ваъда қилолмайди..


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Қисқартиришга тушган ходимнинг икки ойлик огоҳлантириш даврини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходимнинг розилиги шарт эмас.

Меҳнат кодексининг 165-моддаси Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш тартибини белгилайди мазкур моддада иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда тули хил огоҳлантириш муддатлари келтирилган масалан, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим 2 ой олдин огоҳлантирилиши ёки меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин огоҳлантирилиши кераклиги белгиланган.

Эски таҳрирдаги меҳнат кодексида агар иш берувчи мазкур огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштирмоқчи бўлса, унда ходим билан келишиши лозим эди бироқ, амалдаги меҳнат кодексида бунинг акси. МК 165-моддаси 3-қисмига кўра Иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ҳодимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

Яъни иш берувчи пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир деб айтилмоқда бундан англашиладики бу ерда огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходим билан келишмай иш берувчининг ўзи буйруқ билан расмийлаштирган ҳолда амалга ошириши мумкин. Ҳодимнинг розилиги ёки у билан келишиш талаб қилинмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ИККИ ВА УНДАН ОРТИҚ 12 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИ

📄 Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан,

➖ ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

✅ Ушбу таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

❗️Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024/2025 ўқув йили учун синф комлектларини шакллантириш бўйича ҚЎШМА ХАТИ.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Mustaqillik bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam oladi?

💠 JAVOB:
Prezident farmoniga binoan, Mustaqillik bayramida ketma-ket 4 kun dam olish kuni bo‘ladi. Bunda:

31-avgust, shanba — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun odatiy dam olish kuni;

1-sentyabr, yakshanba — Mustaqillik bayrami;

2-sentyabr, dushanba — barcha uchun dam olish kuni (Mehnat kodeksining 208-moddasiga binoan bayram yakshanbaga to‘g‘ri kelsa, dam olish kuni dushanbaga ko‘chiriladi);

3-sentyabr, seshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni.

📋 Asos: Prezidentning 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli farmoni.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Чораклик баҳолари чиқмагани учун ўқувчини синфдан синфга қолдирилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4655-савол:

Салом. Фарзандим мактаб ўқувчиси, бир нечта фандан ва бир нечта чоракда, чораклик бахолари  чиқмаганлиги учун мактаб раҳбарияти 10 синфдан 11 синфга ўтказмасдан қолдириб юборибти. Мени хичким расман огохлантирмаган, бир неча бор телефон орқалик  лекин чораклик бахолари чиқмаганлигини айтишган.  ўғлим қайта топшириб юрганлигини ўқитувчиси бир неча бор телефон орқалик огохлантирган. 2024 йилнинг май ойи ўрталарида мактабга чақиртирилганимда, агар фарзандим ўз вақтида қарздорликларни топширмаса  педагогик кенгаш қарор асосида синфдан синфга қолдирилиши тўғрисида мактаб директори айтган эди. Шу тўғрими, судга мароожат қилсам бўладими?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисидаги Низом (20.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778) қоидаларида ўқувчини якуний давлат аттестацияга киритмаслик ҳақидаги қоидалар белгиланмаган.

Лекин 36-бандига кўра йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Шунга кўра ўша ўқувчи аттестациядан ўта олмасагина синфда қолдирилиши мумкин.

Сиздаги ҳолатда ўқувчини синфда қолдириб бўлмайди. Бу вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Pedagoglarni bepul tibbiy ko‘rikdan o‘tkazish lozimligi haqida uchta vazirlik birgalikda topshiriq xati chiqardi.

Iqtisodiyot va moliya, Sog‘liqni saqlash hamda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan chiqarilgan ushbu xatda "Pedagog maqomi to‘g‘risida"gi qonunga binoan, pedagoglar uchun tibbiy ko‘rikdan bepul o‘tish huquqi berilgani, majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tish xarajatlari uchun joriy yilda Davlat byudjetidan 71,4 mlrd so‘m ajratilgani ma’lum qilingan.

Barcha quyi bo‘g‘in rahbarlariga majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tish chog‘ida pedagoglardan haq olmaslikni qat’iy ta’minlash topshirig‘i berilgan.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ассалому алайкум, барчага.

Меҳнат таътилидан чақириб олинган ходимларга фойдаланмаган меҳнат таътили кунлари учун тўланган меҳнат таътили пулларини ходим ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақи суммаси билан қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда тўловларни амалга оширишингиз ҳамда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисмини мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилишини ёки кейинги иш йилида берилиши бўйича кўрсатма хат.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Kim nechanchi o‘rinda turganini qachon bilsa bo‘ladi?
#abituriyent

Joriy yilgi test sinovi natijalari chiqqach, abituriyentlar faqat o‘zining natijasini ko‘ra olayotgan edi. Ammo OTMlar kesimida umumiy ro‘yxat e’lon qilinmagan va kim nechanchi o‘rinda turganini bilib bo‘lmasdi. Avvalgi yillarda bunaqa imkoniyat bor edi.

Olingan ma’lumotlarga ko‘ra, kim nechanchi o‘rinda turgani haqidagi ma’lumotlar bugun mandat.uzbmb.uz saytida e’lon qilinishi rejalashtirilmoqda.

Yangiliklar bo‘lsa, yana alohida xabar beramiz.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor
Assalomu alaykum. Ishga olishni rad etganda sudga shikoyat kiritishning muddati qancha vaqt?
Javob

Mehnat kodeksining 119-moddasiga asosan, ishga qabul qilishni qonunga xilof ravishda rad etishga yo‘l qo‘yilmaydi. Ishga qabul qilish rad etilgan taqdirda, ish beruvchi ishga qabul qilish huquqiga ega bo‘lgan mansabdor shaxs tomonidan imzolangan ishga qabul qilishni rad etish sabablarining yozma asosini ishga qabul qilinishi rad etilgan shaxsning talabiga ko‘ra uch kunlik muddatda taqdim etishi shart. Yozma asosni berishni rad etish ishga qabul qilish qonunga xilof ravishda rad etilganligi ustidan shikoyat qilinishiga monelik qilmaydi.

Mehnat kodeksining 560-moddasiga binoan, yakka tartibdagi mehnat nizosining ko‘rib chiqilishi uchun sudga murojaat qilishning aniq muddatlari belgilab qo’yilgan. Xususan, ishga tiklash to‘g‘risidagi nizolar bo‘yicha — xodimga u bilan mehnat shartnomasi bekor qilinganligi haqidagi ish beruvchi buyrug‘ining ko‘chirma nusxasi topshirilgan kundan e’tiboran uch oy ichida sudga da’vo kiritishi mumkin.

Biroq sizning savolingizda shaxs (xodim emas) ishga qabul qilishni rad etilganligi ustida sudga qancha muddatda shikoyat qilishi mumkinligi so’ralmoqda.  Mehnat kodeksining 560-moddasida ishga qabul qilishni qonunga xilof ravishda rad etilganda, buning ustidan qancha muddatda sudga shikoyat qilish mumkinligi haqida aniq javob ko’rsatilmagan. Qonun normalari mazmunini sharhlash orqali quyidagicha javob beramiz. Agar siz o’sha rad etilgan ishingizga ishga joylab qo’yishlarini so’rab sudga murojaat qilmoqchi bo’lsangiz, Mehnat kodeksi 119-moddasida nazarda tutilgan ishga qabul qilishni rad etish sabablarining yozma asosini olib, shu paytdan e'tiboran uch oylik muddatda sudga shikoyat qilishingiz mumkin.

Bunda Mehnat kodeksi 32-moddasiga ko’ra, ish beruvchi tomonidan ishga qabul qilish qonunga xilof ravishda rad etilgan shaxslar bilan yakka tartibdagi mehnatga oid munosabatlar ish beruvchining zimmasiga mehnat shartnomasini tuzish majburiyatini yuklatish to‘g‘risidagi sud qarori qabul qilinishi natijasida tuzilgan mehnat shartnomasi asosida yuzaga keladi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

«Super-kontrakt» haqida ayrim maʼlumotlar
#abituriyent

O‘qishga kira olmagan ko‘plab abituriyentlarda super-kontrakt bilan bog‘liq savollar paydo bo‘layotganini hisobga olib, ayrim tushuntirish berib o‘taman.

‼️Eng avvalo bir narsani unutmang: 2024-yil uchun super-kontrakt narxi va tartiblari hozircha tasdiqlangani yo‘q. Tasdiqlansa, qo‘shimcha xabar beramiz.

2023-yilgi narxlar mana bu yerda:
/channel/xushnudbek/21116

4 ballgacha yetmaganlar qancha to’laydi?

Super-kontraktning 4 ballgacha shkalasi quyidagicha:

➖ o‘tish baliga 1,05 ballgacha yetmagan abituriyentlar uchun – bazaviy to‘lov-kontrakt miqdorining 1,5 barobari;

(masalan, kontrakt 10 mln so’m bo’lsa, 1 ballgacha yetmaganlar 15 mln so’m to’laydi);

1,06 balldan 2,05 ballgacha — 2 barobari;

2,06 balldan 3,05 ballgacha — 2,5 barobari;

3,06 balldan 4,05 ballgacha — 3 barobari.

❗️ESLATMA: 4,05 ballgacha deb yozilganiga ko‘pchilik chalg‘imoqda va buni 4,5 ball deb o‘ylayapti. Ammo unaqa emas. 4,05 (to‘rt-u yuzdan nol besh) ball bilan 4,5 (to‘rt yarim) ballning farqi katta. Kirish chizig‘iga 4,1 (to‘rt-u bir) balldan ko‘p yetmagan abituriyentlar yuqoridagi 4 ballik shkalaga tushmaydi.

4,1 ball va undan ko‘proq
yetmaganlarning barchasiga (56,7 balldan baland bo‘lsa) 8, 10, 12, 15, 17 va 25 baravar qo‘llanadi.

❓Super-kontrakt bilan bir qatorda oddiy kontrakt ham qo‘shib to‘lanadimi?

Yo‘q, unaqa emas. Birinchi yili faqat super-kontrakt summasi to‘lanadi, oddiy (bazaviy) kontrakt qo‘shib to‘lanmaydi. Ikkinchi yildan boshlab esa faqat oddiy kontrakt to‘lanadi, super-kontrakt to‘lanmaydi.

❓Super-kontrakda o‘qishni xohlaganlar qachongacha ariza berishi kerak?

Hali super-kontrakt uchun arizalar qabul qilinmayapti. Ertagayoq OTMga yugurib borishingiz shart emas. Arizani sentyabr oyida, o‘qishlar boshlangach ONLAYN berasiz.

Kim birinchi ariza bersa, o‘sha birinchi qabul qilinadi, degan qoida yo‘q. Talabgorlar to‘plangan ballga qarab tartibga solinadi, yaʼni avval yuqori ball to‘plaganlarga imkon beriladi.

❓Ariza berish uchun OTMga borish kerakmi?

Yo‘q. 3 yildan buyon super-kontrakt uchun arizalar onlayn qabul qilinadigan bo‘ldi. Siz uyingizdan chiqmagan holda internet orqali ariza yuborasiz. Buning uchun OTMga kelish, kimnidir kabinetida navbat kutish, kimlargadir iltimos qilish shartmas. Ariza qabul qilinadigan sayt ishga tushgach, qo‘shimcha xabar qilinadi.

❓O‘qishga KIRGANLAR boshqa yo‘nalishga super-kontraktni tanlay oladimi?

Masalan, birinchi va ikkinchi yo‘nalishga bali yetmadi, lekin uchinchi yo‘nalishga o‘qishga kirdi. Abituriyent uchinchi yo‘nalishda o‘qishni istamay, birinchi yoki ikkinchi yo‘nalishda super-kontraktda o‘qiy oladimi?

✅ Bu masala hozircha ochiq turibdi, joriy yilgi tartib tasdiqlanmagan.

O‘tgan yili abituriyent o‘zi tanlagan BIRINCHI yo‘nalishga kira olmagan, lekin 2, 3, 4 yoki 5-yo‘nalishlardan biriga o‘qishga kirgan bo‘lsa, unda istisno tariqasida faqat BIRINCHI tanlagan yo‘nalishida super-kontraktda o‘qishiga ruxsat berilgan edi. Bu istisno 2, 3 yoki 4-yo‘nalishga taalluqli emas. Yaʼni 3 ga kirgan bo‘lsa, 2-yo‘nalishda super-kontraktda o‘qiy olmasdi, faqat BIRINCHIga ruxsat berilgandi. Joriy yilgi tartib tadsiqlansa, qo‘shimcha xabar beriladi.

❓O‘qishga KIRA OLMAGANLAR istalgan beshta yo‘nalishda super-kontrakt qila olishadimi?

Ushbu masala ham hozircha nomaʼlum. Aniq bo‘lgach, xabar beriladi. O‘tgan yili beshala yo‘nalishiga ham o‘qishga kira olmagan abituriyentlar istalgan beshta yo‘nalishdan birini tanlab, super-kontraktda o‘qishiga ruxsat berilgan edi.

Super-kontrakt uchun ta’lim krediti beriladimi?

Yo’q, super-kontrakt uchun ta’lim krediti berilmaydi. Ammo ayrim banklar tijoriy shartlarda oddiy kredit taklif qilishi mumkin.

Ammo super-kontraktga kirganlar 2-kursdan oddiy kontrakt to’lashga o’tadi, shu sababli bemalol 2-kursdan taʼlim krediti olishi mumkin. Ta’lim krediti faqat kunduzgi ta’limga beriladi.

Super-kontraktni bo’lib to’lasa bo’ladimi?

Ha, 4 ga bo’lib to’lash mumkin.

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ НЕЧИ СОАТГАЧА ДАРС БЕРИШИ МУМКИН?

Саволим шундан иборатки,мен ММИБДУ лавозимида, 0.5 ставка мактабда ишлайман, конун доирасида неччи соат дарс беришим мумкин,хозирда мени кушимча 10 соат уриндош килиб белгиланган,шу тугрими?

📍ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.

Шунингдек, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 23-бандига кўра умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлига ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатига кирилган мезонлардан бири ҳисобланади.

Мактбларда халқ таълими муассасасининг раҳбар ходимлари10 соатгача бўлган миқдорда дарс бериши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Муҳим бир қоида

Оила кодексининг 90-моддасига асосан ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.

Ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.

Ота-она ва болаларнинг улар ўртасидаги умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан белгиланади.

Вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда таъминот олиш ҳуқуқига эга. Вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши керак.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ТАЪЛИМ КРЕДИТИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ  ВА ҚАНЧА МУДДАТДА ҚАЙТАРИЛАДИ ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2021 йилдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

✅ кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

✅ Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг ўқиш муддати расман тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади

✅Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармони 9-бандига асосан:

🗓2024 йил 1 январдан
бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш мумкин эмас.

⚠️Бундай ҳужжатларни бериш ва расмийлаштириш тегишли тиббиёт муассасалари томонидан электрон шаклда амалга оширилиши лозим.

❗️
Маълумот ўрнида, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш:
➖01.06.2023 йилдан бошлаб —  Навоий ва Сирдарё вилоятларида;
01.10.2023 йилдан бошлаб  — Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида;
➖01.01.2024 йилдан бошлаб — республиканинг бошқа ҳудудларида электрон шаклга ўтказилган.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ

📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:

🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК!

📄 Конституциянинг 44-моддаси хамда Меҳнат кодексининг 5-моддасида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз баравари (34 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Мажбурий меҳнат ташкилотчиси бўлган шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин яна шундай қилмишни такрорласа, Жиноят кодексининг 148 прим 2-моддасига асосан, у жиноий жавобгарликка тортилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН СОЛИҚНИ ҚАЙНДАЙ ҚАЙТАРИБ ОЛСАК БЎЛАДИ?

Bir masalada maslaxatingiz kerak edi. Har yili yer, mol-mulk soliqlarini to'laymiz. 2023-yilda noyabr oyida oxirgi marta soliqlarni to'lagan edik.  2024 yil boshida 2021-2024 yillar uchun boshqatgan 3karra soliq hisoblanib 4millioncha qarzdor bo'lib qoldik.  Sababi Kadastr ma'lumotlar bazasida yerimiz qarorsizga o'tib qolibti. Soliq organi soliqni kadastr ma'lumotlari asosida o'tgan yillar uchun ham 3karra soliq hisoblab qo'ygan. Yerni qarorini Arxivdan oldik 1991-yilda yer ajratish haqida qarorni.  Kadastr qildik barcha hujjatlar tayyor bo'ldi davlat ro'yxatidan o'tkazildi. Endi soliqni qayta hisoblatishni iloji bormi. Mana yerimiz qarori mavjudligi isbotlandi davlat ro'yxatidan o'tkazildi.

📍ЖАВОБ:

Албатта солиқни қайта ҳисоблад ортиқча тўланган солиқни қайтариб олсангиз бўлади.

Солиқ кодексининг 104-моддасига асосан Ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ қарзини қоплаш ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан солиқнинг ортиқча тўланганлиги факти аниқлаган кундан эътиборан ёки агар солиқ органи ва солиқ тўловчи томонидан у тўлаган солиқларни биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилган бўлса, бундай биргаликдаги солиштириш далолатномаси солиқ органи ва солиқ тўловчи томонидан имзоланган кундан эътиборан ёхуд суднинг тегишли қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилинади.

Ортиқча тўланган солиқ суммаси, ушбу Кодекснинг 103-моддаси қоидаларини инобатга олган ҳолда, солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига биноан солиқ органи томонидан бундай ариза олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида қайтарилиши лозим. Ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг тегишли аризаси олинган кундан эътиборан ёки, агар биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилган бўлса, солиқ органи солиқ тўловчи билан у тўлаган солиқларнинг биргаликдаги ўзаро солиштириш далолатномасини имзолаган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилинади.

Мазкур кодекснинг 105-моддасига асосан Ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 103-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига мувофиқ солиқ органи томонидан бундай ариза қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, унга ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтарилиши лозим.

Мазкур асога кўра сиз солиқ қўмитасига ариза юбориш орқали ортиқча тўланган солиқларингизни қайтариб олишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал