tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

❗️ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ НОҚОНУНИЙ РАД ЭТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ !!!

📄 Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан, ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди.

❗️Қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш хисобланади:

➖ меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

➖ иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

➖ иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;

➖ ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;

➖ судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;

❗️Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шарт.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ходим 6 ой ўтмасдан таътилга чиқса бўладими?

Меҳнат кодексининг 227-моддасига асосан Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган олти ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкин.

Яъни модда шуни кўрсатяптики, ходимга биринчи йил учун меҳнат таътили бериш ҳуқуқи 6 ойдан кейин вужудга келсада иш берувчи ва ҳодим ўзаро келишган ҳолда бу таътилни 6 ойга етмаган тақдирда ҳам бериши мумкин. Яъни бу ерда ходимни ишга кирганига 6 ой бўлмасада тўлиқ меҳнат таътили беришга жиддий тўсиқ мавжуд эмас.

Мазкур модданинг 2-қисмига кўра, Биринчи бор ташкил этилган ташкилотлар учун ходимларга биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътили биринчи иш йили тугагунига қадар ушбу таътилни бериш шарти билан олти ой ишламасидан илгари ёки ундан кейин берилиши мумкин. Яъни биринчи бор ташкил этилган корхоналарда ҳам иаътил 6 ой ўтмасдан берилиши мумкин.

Мазкур модданинг 3-қисмида қуйидаги ходимарнинг уларнинг ҳоҳишига кўра 6 ой ўтмасдан таътил берилади:
👉 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
👉ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
👉ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
👉резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
👉1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
👉ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
👉жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга. Яъни бу учинчи қисм бўйича, келишув шарт эмас. Агар ходим ҳоҳласа иш берувчи таътил беришга мажбур.

Ҳақ тўалш масаласига тўхталсак, Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътили тўлиқ давомийликда ва тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда берилади. Яъни таътил ҳам тўлиқ пули ҳам тўлиқ тўланиши керак.

Агар ходим таътилни тўлиқ олиб ишдан бўшаб кетса, нима бўлади? Меҳнат кодексининг 269-моддаси 2-қисм 6-бандига асосан ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун пул ходимнинг розилигидан қатъий назар ушлаб қолинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Таътилдан ўз хоҳишим билан қайтсам бўладими?

@Yurist_Xizmati 4650-савол:

Ассалому алайкум! Мактабда укитувчи булиб ишлеман. Дикретдан 31 июль куни кайтдим. Хозирда мехнат таътилига чиққанман. Ўз хоқишимга биноан меҳнат таътилим тугамай ишга қайтсам буладими. Менга октябрда қайтасиз, дарсиз тарификация бўлмади деб жавоб беришди

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, сиз ўзингиз хоҳишингиз билан таътилдан қайта олмайсиз.

Ходимни таътилдан чақириб олиш мумкин.

Фақат бунда бир қатор талаблар бор. Агар иш берувчи сизни ишга чиқаришда рози бўлса ва ҳозирда сизда меҳнат мажбуриятлари мавжуд бўлса, унда ишга чиқишга имкониятингиз бор.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 232-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бироқ иш берувчида ҳақиқатда сизни меҳнат таътилидан чақириб олишга арзирли сабаб бўлиши керак.

Шунингдек, ушбу кодекс 231-моддасига асосан таътилдан чиқариб олиш учун таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

Бундан ташқари, МК 230-моддасига кўра таътилнинг қолган қисми шу иш йили ичида берилиши шарт.

Демак, сиздаги ҳолатда ҳам ушбу талабларга жавоб берган ҳолда сизни таътилдан чақириб олиш мумкин. Бунда юқоридаги қоидаларга мувофиқ сиз ишга қайтасиз.

Бунда сизга таътил пули Мк 233-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Бунда таътил пулининг қолган қисми компенсация сифатида қолдирилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўзбек мактабда ўқиган ўқувчини рус мактабга қабул қилмаслик тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4649-савол:

Ассаломалекум. Қандай асосларга кўра 1- синфдан 8-синфга қадар ўзбек мактабда ўқииган ўқувчини ,  рус мактабга  қабул қилмаслик мумкин. Қабул қилмаса тўғри бўладими. Қабул қилмаслик учун Асослари бўлса яхши бўлар эди

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Фарзанднинг қайси мактабда ўқишини ота-она мустақил ҳал қилади.

Аввало, Таълим тўғрисидаги қонун 9-моддасида болаларнинг ўзлари яшайдиган ҳудуддаги мактабга бориши ҳақида қоида белгиланмаган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги 140-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом 39-бандига мувофиқ мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

☝️Мана шу қоидадан келиб чиқиб, сиздаги ҳолатда фарзандингизни ўз ҳудудингиздаги мактабга беришингиз ҳақида айтишган бўлиши мумкин. Лекин ушбу низомда мажбурий қоида сифатида айнан шу микроҳудуддаги мактабга бориш ҳақида эмас, балки мактабларга ўқишга қабул қилиш мажбурийлиги айтилмоқда.

❗️Низомнинг 49-бандига асосан ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан кейин бир синфдан бошқа синфга ёки бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Иккинчидан, Халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғига илова билан тасдиқланган “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 2684) 11-бандида Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

💁‍♂ Сизлардаги вазиятда ҳам юқоридаги низом талабларига риоя қилган ҳолда ўқувчини мактабга қабул қилинади. Бунда академик литсей кетиш талони расмийлаштиради. Шундан сўнг ота-она мактабга ариза беради ва аризага ушбу талонни илова қилади.

Низом 15-бандига асосан Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактабга келиш талонини беради.

☝️Мана шу қоида ҳам ота-оналарга фарзанди қайси мактабга боришини эркин белгилаши мумкинлигини исботи саналади.

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни 6-моддасида Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахсларга таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилиши қайд этилган. Шундай экан бу ҳолатда рад жавобини бериш мумкин эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ИШ БЕРУВЧИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҲОДИМГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ЎРНИНИ ҚОПЛАШИ КЕРАК ?

📄 Меҳнат кодексининг 319-моддасига асосан, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт:

➖ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилинганда;

➖ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда;

➖ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда;

➖ходимнинг мол-мулкига зиён етказилганда.

➖Агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ходимга жисмоний ёки маънавий азоб етказилган бўлса, ходимга етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозим.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️1-kurslarga ham yotoqxona uchun ariza yuborish imkoni ochildi

Ayni paytda talabalikka tavsiya etilganlar to‘g‘risidagi maʼlumotlarni “Talabalar turar joyi axborot tizimi”ga yuklash ishlari o‘z yakuniga yetdi.

Endilikda, 1-kurs talabalari davlat OTMlarining yotoqxonalariga joylashish uchun Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona portal orqali elektron ariza yuborishlari mumkin.

Xizmatdan foydalanish uchun havola:
https://my.gov.uz/oz/service/870


👉 ®xushnudbek
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Byudjetga kirdim, boshqa yo‘nalishga kontraktga o‘zgartira olamanmi?

JAVOB: Yo‘q, o‘zgartira olmaysiz.

Xullas, endi hech narsani o‘zgartira olmaysiz. Qaysi yo‘nalishga grantga kirgan bo‘lsangiz, o‘sha yerda grantda, kontraktga kirgan bo‘lsangiz, o‘sha yerda kontraktda o‘qiysiz.

Yo’nalish tanlayotganda o‘z shaxsiy tanlovingizni qilib bo‘lgansiz, “endi bunga o‘tsam-chi, endi unga o‘tsam-chi”, degan savollardan foyda yo‘q.


👉 xushnudbek

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ustuvorlik masalasida tushuntirish

Mandat natijalari chiqqach, javoblar sahifasidagi yozuvlar bo‘yicha ayrim tushunmovchiliklar bo‘layotgan ekan.

Kimlardir men ta’lim yo‘nalishi ustuvorligini tanlagan edim, lekin davlat grantiga o‘tib qolibdi, yoki teskarisi bo‘ldi deyishmoqda.

Shu sababli ushbu ma’lumot sizga foydali bo‘lsa kerak:

Agar javoblar varaqangizda "BARCHA yo‘nalishda" degan yozuv bo‘lsa, bu tanlov ustuvorligi "Davlat granti" ekanligini anglatadi. Ya’ni barcha yo‘nalishda avval davlat granti ko‘rib chiqilgan, keyin kontraktga o‘tilgan;

Agar javoblar varaqangizda "HAR BIR yo‘nalishda" degan yozuv bo‘lsa, bu tanlov ustuvorligi "Ta’lim yo‘nalishi" ekanligini anglatadi. Ya’ni birinchi yo‘nalish bo‘yicha grant va kontrakt ko‘rib chiqilgan va keyin ikkinchi yo‘nalishga o‘tilgan.

Demak, yana bir xulosa qilamiz:

BARCHA so‘zi bo‘lsa — davlat granti ustuvorligi;

HAR BIR so‘zi bo‘lsa — ta’lim yo‘nalishi ustuvorligi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Imtiyozlilar uchun o‘tish ballari e’lon qilindi

Bunda abituriyentlar imtiyoz turini tanlagan holda, 2024-yilgi o‘tish ballarini ko‘rishlari mumkin.

👉 https://mandat.uzbmb.uz/Imtiyoz2024

Ma’lumot uchun: imtiyozlilarning o‘tish ballari super-kontrakt uchun amal qilmaydi. Ya’ni imtiyoz olgan qaysidir abituriyent imtiyozlilarning o‘tish baliga 2-3 ball yetmay qolgan bo‘lsa, unda 4 ballik shkalada super-kontrakt qila olmaydi. Super-kontrakt uchun faqat umumiy o‘tish ballari inobatga olinadi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️⚡️ДАРС ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

             ✳️ Савол: Ўрта таълим мактабларида дарсларни ўқитувчилар ўртасида тақсимланиш тартиби қандай?

             ✅ Жавоб: “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига асосан ўрта таълим мактабларида дарслар тақсимланади. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
             👉халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
             👉ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
             👉чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
             👉TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
             👉асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
             👉ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
             👉республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
             👉олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
             👉биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
             👉асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
             👉иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
             👉педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
             👉белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
             👉олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
             👉қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
             👉олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
             👉педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
             👉олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
             👉олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
             Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин
     Савол юбориш учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

    @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Джалилов Шухрат Илхамович Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди.

Давлат идоралари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда маҳалла институти ва касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ёшларни тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан берилган ушбу мукофотни бугун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов билан биргаликда Шухрат Джалиловга тантанали равишда топширдик.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Rasman: MANDAT e’lon qilindi

2024–2025-o‘quv yili uchun oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish test sinovlari bo‘yicha tanlov natijalari e’lon qilindi.

Tanlov natijalarini 4 xil usulda bilish mumkin.

my.uzbmb.uz sayti orqali:

my.uzbmb.uz saytiga abituriyentning pasport seriyasi va raqami hamda shaxsiy identifikatsiya raqamini kiritgan holda.

mandat.uzbmb.uz sayti orqali:

mandat.uzbmb.uz saytiga abituriyentning ID raqamini kiritgan holda.

SMS-xabarnoma xizmati orqali:

5100
raqamiga abituriyentning ID raqami yuborilganda, mazkur telefon raqamiga tanlov natijalari bo‘yicha SMS-xabarnoma yuboriladi (xizmat haqi mavjud).

Test natijalari qaydnomasi orqali:

Shuningdek, test natijalari qaydnomasi oliy ta’lim muassasalariga taqdim etiladi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Malaka toifasiga ega o‘qituvchilar kasbiy sertifikat sinovlariga jalb qilinmaydi

Hukumat qarori(02.02.2024 №87)ga asosan 2023/2024-o‘quv yilidan boshlab pedagog kasbiga birinchi marta ishga qabul qilingan stajor-o‘qituvchilar, 2024/2025-o‘quv yilidan boshlab esa bosqichma- bosqich umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlarining tegishli toifaga ega bo‘lmagan pedagog kadrlari kasbiy sertifikatlash sinovlariga jalb etilishi hamda qaror bilan tasdiqlangan reglamentdatalabgor — kasbiy sertifikat olishga da’vogar bo‘lgan davlat umumiy o‘rta ta’lim tashkilotidagi stajor-o‘qituvchi yoki mutaxassis lavozimidagi o‘qituvchi” — ekanligi belgilab qo‘yilgan.

❌ Biroq, ayrim umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlari direktorlari tomonidan pedagogik ish stajiga ega bo‘lgan, turli sabablarga ko‘ra ish joyini o‘zgartirayotgan nomzodlarni ham stajor-o‘qituvchi lavozimiga ishga qabul qilish hamda oliy, birinchi va ikkinchi malaka toifalariga ega bo‘lgan pedagoglarni kasbiy sertifikat sinovlariga jalb qilish holatlariga yo‘l qo‘yilgan.

Shu munosabat bilan, vazir o‘rinbosari imzolagan xatda hududiy boshqaramalarga mazkur ko‘rsatib o‘tilgan tavsiya asosida barcha umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlari rahbarlariga tegishli tushuntirish ishlarini olib borish hamda muammoli holatlar yuzaga kelganda bartaraf etish choralarini ko‘rish so‘ralgan.

MMTVning 2023-yil 9-avgustdagi 02-01/3-1188-son xatida stajor-o‘qituvchini ishga qabul qilish tartibi bo‘yicha zarur tasviyalar berilgan.

📩 Yuristga savol yuborish

👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor? Assalom aleykum!  Ótkan yiligi qolib ketgan mehnat ta'tilimni bu yilgi mehnat ta'tilimga qóshib olsam bóladimi?
mehnathuquqi javobi 📤:

❗️Savol mavhumroq yaʼni taʼtilning toʼliq qisminimi yoki 14 kalendar kundan ortiq boʼlgan qismini nazarda tutyapsizmi? Аgar taʼtilning 14 kalendar kundan ortiq boʼlgan qismi nazarda tutilayotgan boʼlsa, u holda MK 230-moddasi 2-qismiga koʼra, ishlab chiqarish xususiyatiga ega sabablarga koʼra joriy yilda har yilgi mehnat taʼtilini toʼliq berish imkoni boʼlmagan alohida hollarda xodimning roziligi bilan taʼtilning 14 kalendar kundan ortiq boʼlgan qismi keyingi ish yiliga koʼchirilishi mumkin boʼlib, ushbu yil davomida undan foydalanilishi shart.

❗️Аgar taʼtilning foydanilmagan toʼliq qismini nazarda tutayotgan boʼlsangiz, aslida Siz ish yili tugagunga qadar taʼtilga chiqishingiz kerak edi, taʼtilning barcha qismini butunlay keyingi yilga koʼchirib yuborilishi mehnat qonunchiligining buzilishi hisoblanadi. Buning uchun mansabdor shaxsga MJTK 49-moddasiga koʼra, bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 10 baravarigacha (3mln 400 ming soʼmgacha) miqdorda jarima solinishi mumkin.

⚠️Chunki, MK 230-moddasi 1-qismiga koʼra, har yilgi mehnat taʼtili har yili, ushbu taʼtil berilayotgan ish yili tugaguniga qadar berilishi kerak.

⚠️Foydanilmagan taʼtillar “kuyib” ketmaydi. MK 234-moddasi 1-qismiga koʼra, mehnat shartnomasi bekor qilinganda xodimga barcha foydalanilmagan har yilgi asosiy va qoʼshimcha mehnat taʼtillari uchun pulli kompensatsiya toʼlanadi.

❗️Oʼtgan yoki avvalgi yillardan qolib ketgan foydanilmagan taʼtillarni ish beruvchi bilan kelishgan holda bu yilgi taʼtilga qoʼshib olish mumkin. Bu borada qonunchilikda cheklov yoʼq. 

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor

❓Men tashkilotga xat tashuvchi (kuryer) boʻlib ishga kirmoqchi edim, tashkilot siz bilan moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnoma tuzamiz deb aytdi. Men rozi boʻlmaganligim sababali ishga qabul qilishni rad etishdi.
Xat tashuvchilikka ham moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnoma tuzilishi qonunchilikka qanchalik toʻgʻri, bu vaziyatda ish beruvchining harkati toʻgʻrisi?


👇Javob: MKning 119-120-moddalarida ishga qabul qilishni qonunga xilof ravishda rad etishga yoʻl qoʻyilmasligi va qonunga xilof ravishda rad etishning huquqiy oqibatlari belgilangan.

👉Biroq, Ish beruvchining talabi toʻgʻri, ya’ni qonunchilik talabi shunday. MKning 343-moddasi 3-qismida agar xodim talabgor boʻlgan ish (lavozim) toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnoma tuzishni talab qilsa, xodim esa bunday shartnomani tuzishga rozi boʻlmasa, ish beruvchi uni ishga qabul qilishni rad etishga haqli ekanligi belgilangan.

👉Qolaversa, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 20.07.2023 yildagi 61-2023/V-son buyrugʻi bilan tasdiqlangan Toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida oʻzi bilan yozma shartnomalar tuzilishi mumkin boʻlgan xodimlar egallaydigan lavozimlar va ishlarning namunaviy nizom (roʻyxat raqami 3452, 21.08.2023) 175-bandida “kuryer” lavozimi uchun moddiy javobgarlik shartnomasi tuzilishi nazarda tutilgan.

👉Bundan tashqari, MKning 343-moddasi talabidan kelib chiqib,  ish beruvchi toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida oʻzi bilan shartnoma tuziladigan xodimlarning toifalari roʻyxatini jamoa shartnomasida, agar jamoa shartnomasi tuzilmagan boʻlsa, kasaba uyushmasi qoʻmitasi bilan kelishuvga binoan belgilab olishi mumkin.

⚠️Xulosa: Yuqoridagi norma talabilaridan kelib chiqib,  ish beruvchi MK 119-modda talablarini buzmagan. Agarda tashkilot jamoa shartnomasida ham kurer (xat tashuvchi) bilan shunday shartnoma tuzish nazarda tutilgan boʻlsa, buni tuzmasdan turib ishga kirib boʻlmaydi va ishga kirishdan avval, ular bilan toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnoma tuziladi.

®adliyahr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Стажёр ўқитувчиликка фақат биринчи марта ишга қабул қилинаётган олий маълумотли талабгорлар қабул қилинади. Вазирлик тушунтириши.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Касаллик сабабли эртароқ пенсияга чиқиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4651-савол:

Salom. Menda bitta savol bor edi. Men o'qituvchi bo'lib ishlayman. Keyingi paytlarda mendagi grija va bo‘g‘im og‘riqlar kuchaydi  yana jigarim kassallandi. Yoshim 50 ga to'layapti. Men kasallik sababli erta nafaqaga chiqa olamanmi Davollansam ma'lum muddatga og‘riqlar to‘xtaydi sal fursatdan keyin yana boshlanadi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади.

Умумий қоида бўйича  ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

•  эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
•  аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган. Шу билан бирга пенсияга чиқиш ёшини камайтириш бўйича бир қатор имтиёз бор.

Хусусан, қонун 10-моддасида ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга касблар тоифаси белгиланган. Бироқ улар қаторида умумтаълим мактаблари ходимларии келтирилмаган.

Ушбу қонун 9-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 12-майдаги 250-сон “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида тасдиқланган 1 2 3 рўйхатларда имтиёзли пенсияга чиқиш юзасидан сизга мос асос мавжуд эмас.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 12-моддасида юқорида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш имтиёзи кўрсатилган.

Бироқ, сизнинг вазиятингизда ушбу шартларнинг ҳеч бири мавжуд эмаслиги учун пенсия ёши қисқармайди.

Шунга кўра сизда имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлар 34 млн сўмдан 51 млн сўмгача жаримага тортилади

Қонунчиликка кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (34 млн сўмадан 51 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Дарс тақсимотида 20 соатдан ортиқ дарс ололаманми?

@Yurist_Xizmati 4648-савол:

Savolim: dars taqsimoti boʻyicha
jismoniy tarbiya oʻqituvchilaridan bittasi ham sport maktabida yarim stavkida ishlaydi. Va maktabdaxam 13 soat yani yarim stavkidan koʻp darsi bor u toifasi yoʻq mutaxasis.
lekin meniki 1 stavki faqat maktabdan mening 1 toifam bor xam tuman viloyat miqyosida oʻquvchim oʻrin olgan men 20 soatdan koʻp dars ololammanmi, uning sport maktabidagi yarim stavkasi maktabnikiga qoʻshiladimi mening toifam boʻlsa xam u mendan koʻp stafkada ishlaydi


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️20 соатдан ортиқ дарс олиш осон эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

✅ Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

✅ Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин. Лекин бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

Мазкур кўрсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда:

ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.

Шунга кўра олий тоифали ўқитувчида 15-банддаги бошқа натижалар бўлса, унда ўша ўқитувчи 30 соатгача дарс олиши мумкин.

Сиздаги вазиятда ўша ўқитувчининг бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланиб, унинг асосий иш жойидаги дарс соатларига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳолатда дарслар 15-банддаги кўрсаткичлар бўйича тақсимланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ДИҚҚАТ

❗️ОЙЛИК ВА ПЕНСИЯЛАР ОШСА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ХАМ ОШАДИМИ ЙЎҚМИ ?

⚡️САВОЛ;
Сентябрь ва октябрь ойларида пенсия, ойликлар хамда нафақалар миқдори оширилиши ҳақида ўқидик. Саволим шуки, ушбу тўловлар миқдори оширилса болалар нафақаси хам ошириладими ёки йўқ ?

⚡️ЖАВОБ;

ЙЎҚ. Ойликлар, пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши бу болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини оширилишига сабаб бўлмайди. Сабаби шундаки, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларининг миқдори Президентнинг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан белгиланган бўлиб, ушбу тўловларнинг оширилиши на ойлик, пенсия ва нафақалар оширилишига ва на базавий ҳисоблаш миқдори оширилишига боғлаб қўйилмаган.

✏️ Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўловларининг оширилиши алоҳида эътибор қаратилиши керак бўлган масала бўлиб, манашу тўловлар миқдори хам оширилсин деган Қарор ёки Фармон қабул қилинишига боғлиқ. Агар анашундай Қарор ёки Фармон қабул қилинмаса 18 марта ойлик ва 28 марта пенсиялар ошганлиги билан хам бу тўловлар миқдорида ўзгариш бўлмай тураверади...


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ҚЎШИМЧА ИШ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАНМАЯПТИ, УНИ БАЖАРИШДАН БОШ ТОРТСАМ БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.
Биз билан битта бўлимда ишлайдиган ходим декретга чиқиб кетди. Унинг вазифаси буйруқ билан менга юклатилди, лекин орадан 3 ой ўтган бўлсада, менга қўшимча иш ҳақи тўланмаяпти. Мен бу ишдан бош тортишга ҳақим борми?

ЖАВОБ.

Ҳа, бош тортишга ҳақлисиз деб ҳисоблаймиз.

Меҳнат кодексининг 116-моддаси еттинчи қисмида:

“3 иш кунидан кечиктирмай бошқа тарафни ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда ходим қўшимча ишни бажаришни муддатидан олдин рад этиш, иш берувчи эса уни бажариш тўғрисидаги топшириқларни муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқига эга” дейилган.

Демак, сиз сизга юклатилган қўшимча ишдан бош тортмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида 3 иш куни олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантирасиз ва шундан сўнг ўша қўшимча ишни тўхтатишга ҳақли бўласиз.

Умуман, мана ☝️ шу тартибни бошқалар ҳам билиб қўйгани яхши. Айрим иш берувчилар вақтинча бўлмаган бошқа ходимларнинг ёки вакант бўлиб турган лавозимларнинг вазифаларини ишлаб турган ходимга юклатадида, лекин унга ҳеч қандай қўшимча ҳақ тўламайди.

Бундай ҳолатларда икки карра юклама билан ишлаётган ходим қўшимча ишни бажаришни юқорида кўрсатилган тартибда тўхтатишга ҳақлидир.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Beshta yo‘nalishdan istalgan birini tanlasa bo‘ladimi?

JAVOB: Yo‘q, tanlab bo‘lmaydi.

Ko‘pchilik beshta yo‘nalishga ham balim yetgan bo‘lsa, istalgan birini tanlab o‘qiyman, deb o‘ylayapti. Bu xato fikr.

Abituriyentlar testdan keyin yo’nalish tanlayotganda beshta yo‘nalishni ketma-ket tanlashgan. Shuningdek, davlat granti va to‘lov-kontrakti bo‘yicha ham ustuvorlikni allaqachon belgilab bo‘lishgan.

Endi bugun yakuniy javoblar chiqqandan keyin abituriyentlar o‘qishga kirgan yo‘nalishlarini o‘zgartira olishmaydi. Ustuvorlik bo‘yicha qaysi yo‘nalishga kirganini kompyuterning o‘zi belgilab beradi. Ustuvorlikni davlat granti deb tanlaganmi, yo’nalish bo’yicha tanlaganmi, farqi yo’q.

mandat.uzbmb.uz saytida qaysi yo‘nalishning usti yashil (grant) yoki ko’k yoki sariq (kontrakt) rangga bo‘yalib turgan bo‘lsa, o‘sha yo‘nalishga kirgan bo‘ladi.

Buni o‘zgartirib bo‘lmaydi. Yo’nalishlar ketma-ketligida tepaga chiqish ham, pastga tushish ham mumkin emas. https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❓Xotin-qizlarning tavsiyanomasi nega hisoblanmadi?
#abituriyent

JAVOB: hamma imtiyozlar hisoblangan, agar siz o‘qishga kira olmagan bo‘lsangiz, demak to‘plagan balingiz yetmagan.

Joriy yilda ham xotin-qizlar uchun maxsus 2 mingta qo‘shimcha davlat granti uchun joy ajratilgan (xalq orasida 4%lik grant deyiladi).

Va bu 2 mingta o‘rin hududlar hamda fanlar kesimida taqsimlangan (/channel/xushnudbek/24830).

‼️Birinchidan, bu imtiyoz (tavsiyanoma) hech qanaqa ball qo‘shib bermaydi‼️

Ko‘pchilik 4% ball qo‘shilishi kerak edi, nega shu qo‘shilmayapti, deb xato tushungan. Kutib o‘tirmang, sizga hech qanaqa ball qo‘shilmaydi.

Ikkinchidan,
xotin-qizlar tavsiyanomasi bor abituriyentlar 100% o‘qishga kiradi, degani emas. Buning uchun yetarli ball ham olish kerak edi. Batafsil mana bu yerda tushuntirilgan (/channel/xushnudbek/20045).

Tavsiyanoma olgan xotin-qizlar uchun 2024-yilgi o‘tish bali yuqoridagi suratda ko‘rsatilgan. Mana shu balldan kam olganlarga imtiyoz qo‘llanmagan.

Izoh: bu yerda siz topshirgan yo‘nalish qaysi fanlar guruhiga kirishi ham muhim. Afsuski, kvotalarning sohalarga taqsimlanish tufayli baʼzi hududlarda 69 ball bilan ham grantga kirishgan, ba’zi joylarda 160 ball bilan ham tavsiya etilmagan🤦‍♂️ Har yili shunday bo’lmoqda.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2024-yilgi o‘tish ballari e’lon qilindi

Mandat chiqqandan so‘ng, hozircha abituriyentlar faqat o‘zlarining kirgan yoki kirmaganligini, agar kirgan bo‘lsa, grant yoki kontraktligini bilishlari mumkin bo‘lmoqda.

Kim nechanchi o‘rinda turgani haqidagi ma’lumotlar hozircha mavjud emas.

Ammo 2024-yilgi o‘tish ballari e’lon qilingan. Siz o‘z yo‘nalishingizni tanlab, o‘sha yo‘nalish uchun grant va kontraktga o‘tish balini ko‘ra olasiz.

👉 https://mandat.uzbmb.uz/BallVuz2024

Bu ma’lumot o‘qishga kira olmaganlar uchun ham muhim. Chunki super-kontrakt qilmoqchi bo‘lsa, 4 ballik arzon shkalaga to‘g‘ri keladimi yoki yo‘qmi, o‘tish bali haqida tekshirib olishlari mumkin.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️БОЛА ПУЛИ ОЛАЁТГАН ОИЛАДА БОЛАЛАР СОНИ ОРТСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:

Мен икки нафар фарзандимга болалар нафақаси олиб келаётган эдим. Шу ойда биз яна кўпайишдик ва болаларимиз энди уч нафарга етди. Саволим шуки, учинчи фарзандимга хам болалар нафақаси олиш учун мен энди нима қилишим керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, болалар 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда тақдим этилган маълумотларга асосан қайта ҳисобланади деб кўрсатилган.

✏️ Сизни оилангизда болаларингиз сони яна биттага кўпайган бўлса Сиз янги туғилган фарзандингизга хам болалар нафақаси олиш учун нимадир қилишингиз шарт эмас. Юқоридаги асосга кўра, «Ягона реестр» АТ деган электрон базани ўзи кейинги ойдан бошлаб янги туғилган фарзандингизга хам автоматик равишда болалар нафақасини тайинлаши керак.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Дарс тақсимотида 20 соатдан ортиқ дарс ололаманми?

@Yurist_Xizmati 4648-савол:

Savolim: dars taqsimoti boʻyicha
jismoniy tarbiya oʻqituvchilaridan bittasi ham sport maktabida yarim stavkida ishlaydi. Va maktabdaxam 13 soat yani yarim stavkidan koʻp darsi bor u toifasi yoʻq mutaxasis.
lekin meniki 1 stavki faqat maktabdan mening 1 toifam bor xam tuman viloyat miqyosida oʻquvchim oʻrin olgan men 20 soatdan koʻp dars ololammanmi, uning sport maktabidagi yarim stavkasi maktabnikiga qoʻshiladimi mening toifam boʻlsa xam u mendan koʻp stafkada ishlaydi


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

20 соатдан ортиқ дарс олиш осон эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин. Лекин бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

Мазкур кўрсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда:

ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.
Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.

Шунга кўра олий тоифали ўқитувчида 15-банддаги бошқа натижалар бўлса, унда ўша ўқитувчи 30 соатгача дарс олиши мумкин.

Сиздаги вазиятда ўша ўқитувчининг бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланиб, унинг асосий иш жойидаги дарс соатларига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳолатда дарслар 15-банддаги кўрсаткичлар бўйича тақсимланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

20-21-avgust sanalarida Kasbiy Sertifikat nazorat sinovlari imtihonlari bo'lib o'tadi

Ushbu imtihon ishga yangi kirgan va toifaga ega bo'lmagan pedagog kadrlardan ishga kirganidan so'ng bir yil davomida olinadi. Ushbu imtihon huddi attestatsiya kabi bo'lib, quyidagi 2 bosqichda olinadi:

1️⃣ Mutaxassislik fanidan -40 ta;

2️⃣ Pedagogik mahorat bo‘yicha -10 ta;

➖Jami 50 ta savol beriladi.

➖Har bir to‘g‘ri javob uchun 2 balldan beriladi.

Kasbiy Sertifikat olish uchun 56 va undan yuqori ball to‘plash kerak бўлади

Kasbiy Sertifikat sinovlar joriy yilning 20-21 avgust kunlari kompyuter dasturlari orqali onlayn test shaklida o‘tkaziladi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Direktor va o‘rinbosarlar dars berishga haqlimi?

Yurist javobi:

Odatda, maktablarda direktor va o‘rinbosarlar birinchi o‘zlariga 10 soat dars olib, so‘ng boshqa o‘qituvchilarga dars taqsimlashadi.

Biroq aslida mutlaqo noto‘g‘ri.

To‘g‘ri, direktor va o‘rinbosarlarning dars berish huquqi mavjud. Lekin u anchagina murakkab sanaladi.

Xalq ta’limi xodimlari mehnatiga haq to‘lash to‘g‘risidagi nizom 14-bandiga ko‘ra xalq ta’limi muassasasining rahbar xodimi tomonidan uning egallab turgan shtat birligidan qat’i nazar, asosiy lavozimning bir haftada 10 soatgacha hajmda o‘qituvchi lavozimi bilan qo‘shib olib borilishiga (o‘quv yuklamasi yuritilishiga) yo‘l қўйилади.

Shu qoidaga ko‘ra direktor va uning o‘rinbosarlari o‘z mutaxassisligi bo‘yicha 10 soatgacha dars olishi mumkin.

Ushbu nizomning 12-bandiga muvofiq pedagog xodimlar mehnatiga soatbay haq to‘lash o‘rnini bosish tartibida umumta’lim muassasalari rahbarlari tomonidan o‘tilgan o‘quv soatlari uchun haq to‘lashda qo‘llaniladi.

Bunda qoida bo‘yicha 10 soat vakant sifatida hududiy mehnat organiga chiqarishi shart.

Umumta’lim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya ro‘yxatlarini shakllantirish tartibi to‘g‘risida”gi nizom (ro‘yxat raqami 3271) 15-bandida mazkur masala yanada aniq tartibga solingan.

Unga ko‘ra oliy ma’lumotli o‘qituvchilar bilan ta’minlanguniga qadar umumta’lim muassasasining tegishli mutaxassisligi bo‘yicha rahbar xodimlariga dars berish mumkin.

E’tibor bergan bo‘lsangiz, rahbar xodimlar oliy ma’lumotli o‘qituvchilar bilan ta’minlangunga qadar dars berishlari mumkin.

Shunga ko‘ra direktor va o‘rinbosarlar barcha xodimlar dars bilan ta’minlangandan keyin soatlar ortib qolsagina, 10 soatgacha dars berishi mumkin. Bunda ularga ajratilgan dars soatlari vakant sifatida har oyda bandlik bo‘limiga chiqariladi.
Agar ushbu vakant dars soatlari uchun o‘qituvchi kelsa, rahbar xodimlar darslarini mazkur o‘qituvchiga berishi shart.

Shunga oʻxshash foydali maqolalarni Yuristpro.uz loyihamizdan ham topishiningiz mumkin.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor

❓Xodim tibbiy koʻrikdan oʻtish muddati kelgan, lekin tibbiy koʻrikdan oʻtkazishga yuborsam ham oʻtmayapti, dalolatnoma ham tuzdik, xop deb bormayapti, bu holatdan qaydan chora koʻrish toʻgʻri boʻladi?

👇Javob: Bunday holatda xodim ishga qoʻyilmaydi, ishdan chetlashtirish chorasi qoʻllaniladi. MKning 151-moddasi 1-qismiga koʻra ishdan chetlashtirish xodimni mehnat majburiyatlarini, qoida tariqasida, ish haqi saqlanmagan holda bajarishga vaqtincha yoʻl qoʻymaslikdir.

👇Ish beruvchi quyidagi hollarda xodimni ishdan chetlashtirishi shart:
➖qonunchilikka muvofiq vakolatli davlat organlarining talabiga koʻra;
➖ alkogolli ichimlikdan, giyohvandlik yoki toksik modda ta’siridan mastlik holatida ishga kelganida yoki ishda boʻlganida;
➖mehnatni muhofaza qilish sohasida oʻquvdan hamda bilim va koʻnikmalari tekshiruvdan oʻtmaganda;
majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmaganda;
➖xodim tomonidan mehnat shartnomasida shart qilib koʻrsatilgan ishni bajarish uchun tibbiy xulosaga muvofiq qarshi koʻrsatmalar aniqlanganda;
➖tibbiy xulosaga muvofiq sogʻligʻining holatiga koʻra toʻrt oygacha muddatga vaqtincha boshqa ishga oʻtkazishga muhtoj boʻlgan xodimni oʻtkazish rad etilganda yoxud ish beruvchida ish mavjud emasligi munosabati bilan bunday xodimga tegishli ishni taklif etish mumkin boʻlmaganda;
➖ xodim mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilikka yoki mehnatni muhofaza qilish qoidalariga muvofiq foydalanilishi shart boʻlgan shaxsiy va (yoki) jamoaviy himoya vositalaridan foydalanmaganda.

‼️Ish beruvchi xodimni ishdan chetlashtirish uchun asos boʻlgan holatlar bartaraf etilguniga qadar butun davrga uni ishdan chetlashtiradi.

⚠️Demak, xodim tibbiy koʻrikdan oʻtib kelmagunicha, ish haqi toʻlamasdan uni ishga qoʻymaslikka haqlisiz.

®adliyahr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor

Ходим ишдан бўшаганда "расчётной" тўланадими?


Ассалому алайкум! Саволим бор эди. Мен университет филиалида ишлайман. Йил бошида шартнома бир йилга тузилган эди. Йил якунида шартнома иш тугаганлиги сабабли бекор килинди. Менга мехнат таътилига чикишда расчётный бериладими ёки отпускнойми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшатилганда расчёт (ҳисоб-китоб) қилинади ва унда алоҳида пул берилади деб ҳисоблайди.

Аслида ундай эмас, қаранг Меҳнат кодексининг 172-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳисоб-китоб ходимга:
•  охиригача олинмаган иш ҳақини;
•  ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
•  агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.


❗️Мана шу қоидага кўра сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда юқоридагилардан биронтаси мавжуд бўлсагина, сизга улар берилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал