tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР МУРОЖААТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИШ ХИСОБЛАНАДИ ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра,

➖ ваколатли ташкилотлар томонидан қилинган қуйидаги ҳолатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

🟢 мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;

🟢 мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;

🟢 мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;

🟢 мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;

🟢 жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.



❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Таълим #Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

🔹1-ўрин (олтин медаль) учун — 500 (170 млн сўм), ўқитувчисига — 450 баравари (153 млн сўм);

🔹2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300 (102 млн сўм), ўқитувчисига — 250 баравари (85 млн сўм);

🔹3-ўрин (бронза медаль) учун — 200 (68 млн сўм), ўқитувчисига — 150 баравари (51 млн сўм).

📌 Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор (рағбатлантириш) жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланиши белгиланган.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🌺Ассаламу Алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.


🌞ХАЙРЛИ ТОНГ.

🌼Янги кун, янги имкониятлар
муборак!!! Ҳар онингиз фойдали,
хайрли - барокатли оʻтсин!🌺

🌼Аллоҳим, Сенинг раҳматинг
кенглиги қадар бандаларинг
ичида бизни энг бахтлилардан
қил!

🌼Бизни Ўзингга энг яқинлардан;
Ўтмиш ва келажак гуноҳлари
кечирилганлардан эт!.

🌼Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!

🌹Авф ва жаннатингдан маҳрум
этма!
🌹Ҳар бир кунимизни ўтганидан
коʻра хайрли қил!
🌹Муҳаббатингни нафсимизга
жойла!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Таътил пули қачон тўланиши керак?

@Yurist_Xizmati 4625-савол:

Ассалому алайкум! Мен олий таълим муассасасида ўқитувчи бўлиб ишлайман, 2024 йил 4 июлдан меҳнат таътилига чиққанимизга яқинда бир ой бўлади, лекин халигача таътил пуллари тўланмади. Ўқитувчилар ҳисоботларни тўлиқ охиригача топширилмаганлигини сабаб дейишмоқда, шу қанчалик қонуний?

ЖАВОБ:

Таътил пули масаласидаги ушбу жуда муҳим саволга Шавкат ака Ҳамроқулов жавоб берибди:

✅ Ва алайкум ассалом! Ич ичингиздан хис қилиб турибсиз қонуний эмаслигини, бироқ айрим раҳбарлар буни назорат қилмайди ёки ўзи билиб шунга йўл қўйиб беради. Бухгалтерия эса ўз ишини масъулият билан бажаришини айтмаса ҳам бўлади.

Ходим таътилга нима учун чиқади?
Дам олишга, соғлиғини ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун чиқади, лекин бир тийин пулсиз чиқади. Таътил вақтига яхши ният билан бир талай режа қилади, масалан ремонт, болаларга кийим кечак олиш, санаторий, лагер ва ҳоказо, лекин пулсиз ё дам олади, ё режаларини уддалайди, минг афсус.

Сизнинг вазиятингизда 4 июлдан таътилга чиққан бўлсангиз, узоғи билан 3 июл кунига қадар таътил пулини бериши шарт. Лекин 2 август куни ҳолатига 30 кун кечиктирилган деб айтиш мумкин.

Асос: МКнинг 233-моддаси 2-қисми ҳисобланади. Унга кўра, ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

‼️Шу ерда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик  вазирлигининг хатига кўра, таътил пулингизни хисоблаб, ундан келиб чиқадиган иш берувчининг компенсациясини чиқариб олишингиз мумкин.

Меҳнат кодексининг 333-моддасида ходимга иш ҳақи тўлашни ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги белгиланган бўлиб, иш берувчи иш ҳақини, *таътил тўловларини*, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

Яна бир муҳим қоида бор! МК 244-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилади. Шулардан бири, иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбуриятини мустаҳкамлаб қўйиш.

МКнинг 535-моддасига асосан, Давлат меҳнат инспексияси иш берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга оширади.

✅ Шундай экан сиз ушбу вазиятда Давлат меҳнат инспексияси орқали ўзингизнинг бузилган ҳуқуқларингизни тиклашингиз мумкин.

❗️Бунда, иш берувчингиз Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан, таътил пулини кечиктирганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

💁‍♂ Тавсия: Иш берувчилар ходимлар манфаатини ҳам ўйлаши ва уларнинг таътил вақтларида муносиб дам олишлари ва соғликларини таклашлари учун шарт-шароит яратиб беришни назорат қилишлари лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 30.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2169-8

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Кредит муддатидан олдин ёпилганда(тўлиқ қайтарилганда) суғурта пулини қайтариб олиш мумкинми?

Кредит олган шахсга тегишли бўлган гаров таъминотини суғурталаш банкларнинг кредит дастурини амалга оширишнинг шартларидан биридир. Шу билан бирга, кўплаб қарз олувчиларни битта савол қизиқтиради - кредит муддатидан олдин тўланганидан кейин у бўйича суғуртани қайтариш мумкинми?

Ушбу масалани автокредитлар мисолида кўриб чиқамиз:

▪️Автокредитнинг зарурий шарти – бу кредит ҳисобига сотиб олинган автомобилни гаров сифатида тақдим этишдир. Гаров эса, албатта, суғурталанган бўлиши керак. Шунинг учун, агар кредит 4 йилга расмийлаштирилса, суғурта компанияси шартномасига мувофиқ белгиланган миқдорни олдиндан тўлашингиз керак бўлади. Кўп ҳолларда суғурта миқдори кичик пул бўлмайди ва қарз олувчилар учун ортиқча харажатларни келтириб чиқаради.

▪️Айтайлик, автокредит бир йилдан сўнг тўлиқ ёпилди. Суғурта учун тўлов 4 йил учун, масалан, 4 млн. сўм миқдорида амалга оширилган. Демак, муддатидан аввал ёпилган кредит учун тахминан 3 млн. сўм миқдорида суғурта тўлови қайтарилиши керак.

▪️Кредит маблағлари муддатидан олдин банкка қайтарилгандан сўнг, дарҳол суғурта тўловларининг бир қисмини қонуний равишда қайтаришга ҳаракат қилиш мумкин. Бунинг учун кредитни ёпиш жараёни тўлиқ тугатилганидан сўнг дарҳол банк билан маслаҳат қилиш керак. Бундан олдин шартномани диққат билан ўрганиб чиқиш ва суғуртага сарфланган пул миқдорини қайтариш имкониятини аниқлаш керак.

▪️агар суғурта шартномасида кредит муддатидан олдин тўланган тақдирда суғуртани қайтариш тўғрисидаги банд бўлса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди - қарз олувчига кредитдан фойдаланиш муддатига қараб суғурта суммасининг бир қисми қайтарилади. Аммо, шартномада пул қайтарилиши белгиланмаган бўлса, унда суғуртанинг фойдаланилмаган қисмини қайтариш имконияти бўлмайди.

❗️Фуқаролик кодексининг 948-моддасига асосан суғурта шартномаси, агар у кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимоли йўқолган ва суғурта хавфининг мавжуд бўлиши суғурта ҳодисасидан бошқа ҳолатлар бўйича тугаган бўлса, тузилган муддати келишидан олдин бекор бўлади.

Бу шуни англатадики, суғурта шартномаси юқоридаги кўрсатилган ҳолатлар бўйича муддатидан олдин бекор бўлганда, суғурталовчи суғурта мукофотининг бир қисмини суғурта амал қилган вақтга мутаносиб равишда олиш ҳуқуқига эга. Кредит сўндирилган бўлса, суғурта шартномаси маъносини йўқотади, чунки суғурта ҳодисаси рўй берса у бўйича тўлов қилишнинг имкони йўқ – банк ва қарз олувчи энди мажбуриятлар билан боғланган эмас.

Шундай қилиб, агар банк хизматлари истеъмолчиси ўз ҳуқуқларини яхши билса, у суғурта суммасининг бир қисмини қайтариши мумкин, чунки қонунда банкка пулларни муддатидан олдин қайтарган қарз олувчиларнинг кредит олиш босқичида расмийлаштирилган суғуртанинг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқи белгиланган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Алиментни ўз вақтида тўламаётган шахсларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4624-савол:

Ассалом алекум. Алимент масаласи буйича савол бермокчийдим. 2023 йил 24 октябрда суд карори чиккан. Иккита болам бор. Биттаси 5 ёш, биттаси бир ёш. 18 ёшгача алимет пули ва 3 ёшгача моддий ёрдам берилсин деб суд карор чикариб берган. Турмуш уртогим ойма ой 1 милён 891 минг сумдан тулаши керак. Лекин 500, 700 минг килиб ташаб куйяпти канака чора курсам булади? Ун милёндан ошган карздорлиги. Ундириш учун кимга мурожаат килсам булади? Жавоб учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Бу вазиятда алимент қарздорлигини ундириш учун МИБга мурожаат қилишингиз лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-майдаги ПҚ–3016-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низомга 9-бандига мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

❗️Шунингдек, низомнинг 12-бандига кўра суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш соҳада МИБ жавобгар ҳисобланади.

☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра суд қарорларини ижро этишга ваколатли ва мажбуриятли орган бу МИБ. Шунга кўра ижрочи сиздаги ҳолат бўйича суд ҳужжатини қандай тартибда ёзилган бўлса, шундай тартибда ижро этиши керак.

Энди турмуш ўртоғингизнинг алимент тўламаганлиги масаласига келсак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик:
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Шунга кўра, мазкур масала МИБ орқали ҳал қилинади деб ҳисоблаймиз.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Sõragan_edingiz

Xorijiy til o‘qituvchilarining maktablarda ishlash tartibi bo‘yicha to‘liq tushuntirish


Ma'lumki, maktablarda ishlayotgan xorijiy til o‘qituvchilariga qo'yilgan sertifikat talabi 2025/2026-o‘quv yiliga qadar uzaytirildi.

Biz esa bu borada juda ko‘pchilikni qiziqtirayotgan boshqa ayrim savollarga ham batafsil javob berib o‘tishni lozim topdik.

Mazkur maqolada siz yangi ishga kirayotgan xorijiy til o‘qituvchilarini ishga olish tartibi, ayrim o‘qituvchilariga berilgan istisnolar, dekret ta'tilidan qaytayotgan yoki ish joyini o'zgartirmoqchi bo'layotgan xorijiy til o'qituvchilari masalasi va yana shunga o'xshash boshqa savollarga javob topishingiz mumkin.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/779

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

САЛОМ АВГУСТ

═════☁️☁️☀️☁️☁️══════

❤️🌸Ассаламу алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸❤️ Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

❤️🌸 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🌸❤️Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌸Пайшанба кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим❤️

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌷🌹

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Электр энергия тизимида 5 августгача профилактика. Светга пул тўлаб бўлмайди.

❗️Диққат қилинг: қарздорлар свети ўчирилмайди.

Электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими жорий этилиши муносабати билан 5 августгача профилактика ишлари амалга оширилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил  31 июль соат 23:50дан 5 август  соат 22:00гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилинди

Мазкур вақт оралиғида електр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.

❗️Қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан  ажратилмайди
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Таътил пулини ҳисоблашда муаллифлик ҳақи (гонора) ҳисобга олинмайлими?

@Yurist_Xizmati 4623-савол:

Assalom aleykum tashkilotimiz bosh hisobchisi ushbu tashkilotda ishlaydigan hodimlarning har yillik mehnat ta'tili pulini hisoblab chiqishda O'zbeksiton Respublikasi Prezidentining PQ-3201 Qaroriga asosan to'langan mualliflik qalam haqi (gonora) to'lovlarini hisobga olmasdan mehnat ta'tili pulimizni hisoblab bermoqda shu to‘g‘rimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Бу вазиятда сизларнинг таътил пулингизга муаллифлик ҳақлари қўшилади, агар бу пуллар корхона томонидан тўланган бўлса.

Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 6-иловада “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш” ТАРТИБИга кўра таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун:

👉 ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга;

👉 олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга;

👉 етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар;

👉 ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради (коронавирус пандемияси даврида ходимларга бериладиган барча қўшимча рағбатлантириш тўловлари, жумладан махсус тўловлар, кунлик қўшимчалар, бир йўла бериладиган тўловлар ва зарарлиги учун қўшимча устамалардан ташқари).

☝️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пулиц ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❓Nima uchun ayrim yo’nalishlarda sirtqi ta’lim chiqmayapti?
#abituriyent

✅ JAVOB:
chunki 5 ta yo’nalishning sirtqisiga topshirish uchun 5 yillik pedagogik staj talab etiladi.

Bular:

➖ boshlang‘ich ta’lim;
tasviriy san’at va muhandislik grafikasi;
musiqa ta’limi;
jismoniy madaniyat;
texnologik ta’lim.

Ushbu yo’nalishlarning sirtqi shakliga 5 yillik pedagogik staji bo’lmaganlar topshira olmaydi. Staj faqat sirtqida talab etiladi, yuqoridagi 5 ta yo’nalishning kunduzgi, kechki va masofaviy shakliga istalgan abituriyent hujjat topshirishi mumkin.

Shuningdek, mana shu 5 ta yo’nalishdan boshqa yo’nalishlarning sirtqi shaklini istalgan abituriyent tanlay oladi, hech qanaqa staj talab etilmaydi.

Kamida 5 yil ish stajiga ega boʻlgan va hozirda faoliyat koʻrsatib kelayotgan pedagog xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligidan olinadi va UzBMB bazasida avtomatik o’zi chiqadi.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

‼️BU MUHIM:
#abituriyent

Turli tavsiyanomalar orqali davlat granti uchun qo‘shimcha kvotaga da’vogarlik qiladigan imtiyozli abituriyentlar yodidan chiqarmasligi kerakki, ushbu imtiyoz faqatgina 68 balldan ko‘proq to‘plaganlarga qo‘llanadi.

Agar tavsiyanomasi bor abituriyent, u xoh xotin-qizlar bo‘lsin, xoh harbiylarning farzandlari bo‘lsin, 68 dan kamroq ball to‘plagan bo‘lsa, unda mazkur imtiyoz qo‘llanmaydi, tavsiyanomasi kuyadi.

Agar tavsiyanomasi kontrakt uchun ham imtiyozli qo‘shimcha kvota beradigan bo‘lsa, unda bu imtiyozdan foydalanish uchun abituriyent kamida 56,7 ball olishi kerak. Undan past ball olsa, imtiyozi kuyadi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Tizimida kamida 5 yil ish stajiga ega xodimlarini oʻqishga qabul qilish uchun tavsiya etish huquqiga ega tashkilotlar ro‘yxati
#abituriyent

Davlat qabul komissiyasi qarori bilan Iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish uchun tavsiya etish huquqiga ega boʻlgan vazirlik, idora va yirik birlashmalari roʻyxati tasdiqlandi.

Bunda, roʻyxatda keltirilgan tashkilotlarning tavsiyanomasiga ega boʻlgan talabgorlar 2024-yil 1-avgustdan 15-avgustgacha (shu kuni ham) Bilimni baholash agentligining maxsus elektron tizimi orqali onlayn roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Shuningdek, talabgorlar bilan suhbat oʻtkazish va talabalikka qabul qilish Vazirlar Mahkamasining 675-son (04.11.2021-y.) qarori bilan tasdiqlangan Nizom asosida amalga oshiriladi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Биласизми

⚡️ОТМни грант асосида битирган талабаларни камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинган.

Президентнинг 2024 йил 24 майдаги 81-сонли “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармоннинг 3-банд в кичик банди 6-хатбошига кўра 2024-2025 йилдан бошлаб таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ Maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʻlim tashkilotlari pedagog kadrlari avgust-dekabr oylarida oʻtkaziladigan attestatsiyada ishtirok etishlari uchun roʻyxatdan oʻtish 1-avgustdan boshlangan.

Ro‘yxatdan o‘tish 1-oktabrga qadar davom etadi.

❗️Murojaatlar:

➖ Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining pedkadr.uzedu.uz platformasi;

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali;

➖ Davlat xizmatlari markazlari orqali qabul qilinadi.

✔️ Quyidagi telegram botlar yordamida esa attestatsiyaga bepul tayyorlanishingiz mumkin: 

👉 @uztditestbot
👉 @uztdi_testbot 
👉 @uztditestt_bot


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан ходимларга нафақа тўловлари амалга ошириш бўйича тушунтириш.

Бунда:
ходим бирор бир ташкилотга биринчи маротаба янги ишга кирган (агар олдин бошқа муассасада ишлаган ва ишдан бўшаб бошқа ташкилотга янгидан ишга кирган) ва ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлган ходимга 75% миқдорида   ҳомиладорлик ва туғиш нафақа ҳисобланади..

ходим бирор бир ташкилотга ишга қабул қилинган яъни 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлса ҳамда туғриқ таътили уланган (декретдан декретга чиққан) бўлса 100% миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақа ҳисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчиларни навбатчиликка қўйииш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4626-савол:

Maktabda MMIBDO' xohlagan pedagogni xohlagan vaqti, xohlagandek ro'yxat qilib o'z ixtiyoricha noqonuniy hisoblangan navbatchilikka qo'yadi. Pedagogning vazifasiga  navbatchilik ham kiradi, deydi  MMIBDO'.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқитувчиларга навбатчилик қилдиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

🙅‍♂️Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Биласизми

Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг устозлари бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади

Қонунчиликка кўра, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун — 500 (170 млн сўм), ўқитувчисига — 450 баравари (153 млн сўм);

2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300 (102 млн сўм), ўқитувчисига — 250 баравари (85 млн сўм);

3-ўрин (бронза медаль) учун — 200 (68 млн сўм), ўқитувчисига — 150 баравари (51 млн сўм).

Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор (рағбатлантириш) жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланиши белгиланган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Хусусий ташкилот ходимларига хам ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг  2022 йил 20 сентябрдаги 515-сон қарори билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

Низомга кўра, бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланган.

Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатлари (568 000 сўм)нинг 4 баравари (2 млн 272 минг сўм) миқдорда берилади. Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар “Ягона реестр” тизимига юборилади.

“Ягона реестр” тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади. Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲

✨ Яхши амал жаннатга йўлак,
✨ Савобларнинг совғаси бўлак.
✨ Чин юракдан билдирай тилак,
✨ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Б2 сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Б2 сертификатга эга бўлиш талаби 2025-2026 ўқув йилига қадар узайтирилгани маълум қилинди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Биласизми

​​❗️Хорижий тил ўқитувчилари ишда қолиш ёки ишга кириш учун қуйидаги сертификатлардан бирини олиши керак!

2024/2025-ўқув йилига қадар барча хорижий тил устозлари Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларининг қарори (29.05.2024, №3515) 1-иловасидаги миллий ёки халқаро сертификатларнинг биридан камида Б2 даражасига эга бўлиши лозим.

❌ Аввалги, 2021 йилда тасдиқланган қарор билан солиштирганда қуйидаги сертификатлар рўйхатдан чиқариб юборилган:

🚫 APTIS for teachers
🚫 Linguaskill
🚫 Test of English for International Communication (TOEIC)


Агар ўқитувчилар қарор кучга киргунга қадар (2024 йил 29 майга қадар) рўйхатдан чиқариб юборилган сертификатларни олган бўлсалар уларнинг олинган кунидан бошлаб амал қилиш муддати тугагунга (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) қадар имтиёз ва устамалар қўлланилади.

❗️Қуйидаги сертификатлар билан хорижий тилларни билиш даражаси эмас, балки хорижий тиллар бўйича малака ва кўникмалар аниқланади:

➖Teaching Knowledge Test (TKT)
➖ Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL)
➖ Teaching English as a Foreign Language (TEFL)
➖ Teaching English as a Second Language (TESL)
➖ Certificate in English Language Teaching to Adults (CELTA)
➖ Diploma in Teaching English to Speakers of Other Languages (DELTA)

Шу сабабли улар ушбу рўйхатга киритилмаган.

2024 йил 29 майдан кейин фақат янги қарорда кўрсатиб ўтилган сертификатлар амал қилади.

Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Remote, Home Edition ва бошқа турлари) олинган сертификатларга имтиёз ва устамалар қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати ушбу янги қарорнинг 3-бобида алоҳида тасдиқланган бўлиб, ишга киришда сўраладиган ва устама тўланадиган сертификатлар рўйхати қисман фарқ қилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor? O’rindoshlarga “dekret puli” berilmaydimi? Shunday qaror chiqqan deyishyapti?

/mehnathuquqi javobi 📤:

✅ O’rindoshlarga ham “dekret puli” beriladi. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qaroriga ilova “O‘rindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi to‘g‘risida” Nizomning 18-bandiga ko’ra, o‘rindoshlar o‘rindoshlik asosidagi ish joyi bo‘yicha vaqtincha mehnatga layoqatsizlik nafaqasi olish, ayollar esa, bundan tashqari, homiladorlik va tug‘ish nafaqalari olish huquqiga egadir. Nizomning 19-bandiga ko’ra, sog‘liqni saqlash muassasasi tomonidan berilgan mehnatga layoqatsizlik varaqasining belgilangan tartibda tasdiqlangan nusxasi ushbu Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan o‘rindoshlik asosidagi ish joyidan nafaqa olish uchun asos hisoblanadi.

❌ Unda o’rindoshlarga “dekret puli” berilmaydi degan asossiz gaplar qayerdan chiqdi?

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-sentabrdagi 515-son qaroriga 1-ilova “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha homiladorlik va tug‘ish nafaqasini tayinlash hamda to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 3-bandiga ko’ra, ushbu nizom budjet tashkilotlarida, shu jumladan, o‘rindoshlik asosida ishlaydigan ayollarga tatbiq etilmaydi. Mana shu normani ko’pchilik xato tushunib, endi o’rindoshlarga “dekret puli” berilmas ekan deb noto'g'ri talqin qilmoqda.

❗️Aslida esa o’rindoshlik asosida budjetdan tashqari tashkilotda ishlovchi ayollarga  minimal iste’mol xarajatlarining  4⃣ baravari miqdori ya'ni 2 million 592 ming “dekret puli” davlat tomonidan kompensatsiya qilinmaydi, lekin bu holatda bu toifa ayollarga dekret puli to'liq ish beruvchilarning shaxsiy mablag‘lari hisobidan amalga oshiriladi.

Agar Sizga o’rindoshlik joyingizdan dekret pullaringiz to’lab berilmasa, hududingizdagi mehnat inspeksiyasiga, prokuratura yoki adliya organlariga murojaat qiling. Yoki quyidagi ishonch raqamlariga telefon qiling:  1000 yoki +99871 210 00 00 (Prezident virtual qabulxonasi), +99871 200 06 00 (Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vazirligi) 1007 (Bosh prokuratura) , 1008 (Adliya vazirligi).

Maʼmuriy javobgarlik toʼgʼrisidagi kodeksi 49-3-moddasiga koʼra, vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik, homiladorlik va tugʼish nafaqalarini qonunchilikda belgilangan miqdorlarda toʼlash boʼyicha majburiyatdan boʼyin tovlash, bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravaridan 15 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʼladi.

Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʼllanilganidan keyin bir yil davomida takroran sodir etilgan boʼlsa, bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravaridan 30 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʼladi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Савол:

Мен ҳозир талабаман. Хомиладорман. Яқинда фарзандли бўлишим керак.  Мен ўқиш жойимдан хомиладорлик ва туғруқ таътилига қандай тартибда чиқсам бўлади?

Жавоб:

Ҳозирги холатда сизга олийгоҳ томонидан академик таътил берилади. Академик таътил тўғрисида тушунтириб ўтамиз:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сонли Қарорининг 1-иловаси 1-бандида олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қандай ҳолларда берилиши белгиланган.
Улар:
ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун;

оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.
Академик таътил олиш учун талаба (соғлиғи ҳолатига кўра талаба шахсан мурожаат этиш имкониятига эга бўлмаса, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки турмуш ўртоғи) томонидан олий таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилиши керак бўлади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ҳарбий хизматни ўташ учун — тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларининг талабани ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги чақирув қоғози;
саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун — талаба доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси;
оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун — оиласининг бетоб аъзоси доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси.


Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар камида кейинги ўқув йилининг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошланиши муддатига ўқишга қайтиши мумкин.

Демак сиз ҳозирда, аризангизга юқорида кўрсатилган тегишли ҳужжатни илова қилган холда олийгоҳ раҳбарига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Ва сиз белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига қадар академик таътилга чиқариласиз.
Шуни ҳам билиб қўйиш керак, талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.
Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаевна
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

49.5 балл тўплабман, бу балл билан ўқишга кира оламанми?

@Yurist_Xizmati 4621-савол:

Men buyil imtixon topshiruvdim 49/5 bal tuplabman xolos bu bal bn uqishga kira ololamanmi yoki ovora bjlib yunalish tanlamay quyaveraymi iltimos menga aniglik kiritib bersangiz javob uchun oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Агар супер-контрактда ўқишни хоҳласангиз йўналиш танлашингиз мумкин.

2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланган.

❗️Демак, сиз энг минимум баллни ҳам тўплай олмаганингиз учун бирор йўналишга базавий контракт бўйича ўқишга кира олмайсиз.

Лекин Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 20-бандига кўра кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

✅ Шунга кўра сиз супер контрактнинг 2 бараварини тўлаб, ўзингиз топширган йўналишлар бўйича ўқишга киришингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Xotin-qizlarga berilgan imtiyoz qanday hisoblanadi?
#abituriyent

Ushbu postda ehtiyojmand xotin-qizlar uchun berilgan tavsiyanoma qanday hisoblanishini aniq misol bilan tushuntirmoqchiman.

Juda ko‘p xotin-qizlar "tavsiyanoma oldim, endi aniq o‘qishga kiraman" deb o‘ylayapti. Ammo bu xato. Tavsiyanomadan tashqari ular yuqori ball ham to‘plashi kerak, ya’ni bilim ham muhim.

Tavsiyanoma berilgan xotin-qizlarga respublika bo‘ylab kunduzgi ta’limga davlat granti asosida jami 2 mingta QO‘SHIMCHA kvota ajratilgan. Sirtqi, kechki va masofaviy ta’limda imtiyoz berilmaydi.

❗️Ko‘pchilik tavsiyanoma olganlar "menga ball qo‘shib beradi", deb o‘ylaydi. Bu ham xato. Mazkur tavsiyanoma hech qanaqa ball qo‘shib bermaydi.

‼️BU MUHIM: 2 mingta o‘rin uchun tavsiyanoma olgan xotin-qizlar uchun imtiyozli kvota faqat BIRINCHI yo‘nalishga o‘tadi. Shu sababli birinchi yo‘nalishga kunduzgi ta’limni tanlash kerak. Agar birinchi yo‘nalishga sirtqi, kechki yoki masofaviy tanlansa, unda imtiyozli kvotaga da’vogarlik qila olishmaydi. Ya'ni tavsiyonama kuyadi. Birinchiga kunduzgini tanlab, 2, 3, 4 yoki 5-yo‘nalishga sirtqi, kechki, masofaviyni tanlash mumkin.

Kvotalar hududlar kesimida bo‘lib chiqilgan. 2024-yilgi kvota mana bu yerda:
/channel/xushnudbek/24830

Hisoblash tartibi

Keling, Samarqand misolida ko‘rib chiqamiz. Samarqand viloyatida yashaydigan va tavsiyanoma olgan xotin-qizlar uchun jami 227 ta qo‘shimcha kvota ajratilgan.  Demak, ushbu kvotalar Samarqandda doimiy ro‘yxatda (propiska) turadigan xotin-qizlar uchun ajratilgan, Samarqanddagi OTMlarga hujjat topshirganlar uchun emas. Samarqandlik tavsiyanoma olgan xotin-qizlar faqat Samarqandga hujjat topshirishi shart emas, ular istalgan hududni (masalan, Toshkent) tanlashi mumkin.

❓Xo‘sh, bu nimani anglatadi? Imtiyoz qanday qo‘llanadi?

Buning tartibi quyidagicha, yuqoridagi rasmga qarang, tushuntiraman:

➖ tushunish osonroq bo‘lishi uchun Samarqand viloyatiga 5 ta kvota berilgan deb, tasavvur qilamiz;

➖ aytaylik Samarqand viloyatida jami 40 nafar xotin-qizlarga tavsiyanoma berildi;

➖ yuqoridagi 1-rasmga qarasangiz, tavsiyanoma olgan 40 nafar xotin-qizlar respublikaning istalgan OTMlariga hujjat topshirgan (bu yerda osonroq tushunarli bo‘lishi uchun OTMlar nomlarini oldim, yo‘nalishlarga bo‘lib o‘tirmadim);

➖ abituriyentlar turlicha ball to‘plashdi;

➖ endi ularni olgan baliga qarab taxlab chiqamiz, xuddi 2-rasmdagi kabi;

➖ Samarqanddan tavsiyanoma olgan barcha xotin-qizlar orasida eng yuqori ball olgan 5 nafar abituriyentlar grant asosida qo‘shimcha kvotaga qabul qilinadi (2-rasmda yashil rang bilan berilgan);

➖ rasmga qarasangiz, grantga kirgan xotin-qizlar turli hududlardagi OTMlarni tanlaganini ko‘rish mumkin;

➖ qolgan xotin-qizlar o‘zining bali bilan umumiy, el qatori tanlovda ishtirok etadi, ya’ni imtiyoz doirasida o‘qishga kira olmasa ham umumiy tartibda tanlovda qatnashaveradi.

Qissadan hissa shuki, Samarqand viloyatida jami aytaylik ming nafar xotin-qizlarga tavsiyanoma berilgan bo‘lsa, ular orasidan eng ko‘p ball to‘plagan 227 nafar xotin-qizlar davlat granti asosida qo‘shimcha kvotaga qabul qilinadi.

ℹ️ Faqat yana bir jihati bor:

Dastlabki yillarda kvotalar hudud kesimida umumiy berilar edi. 2022-yildan boshlab 3 ta sohaga alohida kvota ajratilmoqda:

1) aniq va tabiiy fanlar;
2) texnika fanlari;
3) tibbiyot fanlari;

Mana shu uchta sohadan ortib qolgan kvotalar esa, umumiy boshqa barcha sohalar uchun bo‘ladi.

Sohalar kesimida 2023-yilgi o’tish ballari bu yerda:
/channel/xushnudbek/20881

‼️MASLAHAT: agar bilimlaringiz yuqori bo’lmasa, unda o’tish bali pastroq sohani, ya’ni TEXNIKA sohasini birinchi yo’nalish sifatida tanlang. Chunki har yili texnika sohasida o’tish bali past bo’ladi (70 ball atrofida).


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️KVOTA-2024
#abituriyent

✅ Xorijiy va nodavlat OTMda davlat granti asosida o‘qish uchun 1 200 ta kvota ajratildi
(oldingi yillari 1000 ta edi)

1200 ta davlat granti asosida ajratilgan o‘rinlar 23 ta oliygohga taqsimlangan.

Bu qanday kvota?

Ushbu 1200 ta grant kvotasi O‘zbekistonda faoliyat yuritayotgan xorijiy oliygohlar va ularning filiallari hamda nodavlat oliygohlarga eng yuqori ball bilan o’qishga kirgan abituriyentlarga beriladi. Boshqacha aytganda davlat xususiy universitetda o’qiyotgan 1200 talabaning kontraktlarini to’lab beradi.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🌤ХАЙРЛИ ТОНГ🌿🌺🌿

🌱🌷 Ассалому алайкум
        🌱🌷ва раҳматуллоҳи
             🌱🌷ва барокатуҳ.
                         🕊🕊.
☘☕️🌸 Чоршанба тонги муборак

🌼Қадрли қадрдоним, сизга ва оилангизга дунёдаги энг яхши тилакларни тилайман, умрингиз ва ризқингиз зиёда бўлсин ИН ША АЛЛОҲ ! 💐💐

БУГУНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!!! 🌻


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Унга кўра тўлов-контракт миқдорлари ўртача 15 фоизга ошган.

Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига асосан 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари тасдиқланди.

Маълумот учун, молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари белгиланган тартибга мувофиқ 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал