tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Дам олишга санатория излаётганлар учун!

Барча шароит ва қулайликларга эга бўлган "КОҲИНУР" санаторияси янги кўринишда!

☎️ +998702020103

instagram.com/kohinur_sanatoriysi

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўриндошларга таътил бериладими?

@Yurist_Xizmati 4516-савол:

Ассалому алейкум, Мен Мактабда асосий 0,5 ставка психолог лавозимида, Яна бир Мактабда 0,5 уриндош булиб 1чи декабрдан ишлаб келмокдаман. Уриндош булиб ишлаётган мактабдан хам таьтилга чикишим мумкинми яъни таьтилга пули олиш имкониятим борми, шу Мактабда 25-  май куни буйрук бекор килинади факат дейишди, шу тугрими, таьтил берилмайдими, жавоб учун олдиндан рахмат!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўриндошликдаги иш жойингиздан ҳам таътил ҳамда таътил пули оласиз.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 439-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 16-бандига кўра ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

✅ Юқоридаги қоидага кўра сизга таътил берилиши ҳамда унга мутаносиб равишда таътил пули олишга ҳақлисиз.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Кимлар меҳнат низоси бўйича судга мурожаат қила олади?

Меҳнат кодексининг 559-моддасига асосан қуйидагилар якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

1) ходим ёки касаба уюшмаси қўмитаси;

2) Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари;

3) иш берувчи, у меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қароридан норози бўлганда, шунингдек ўзига ходим томонидан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги низолар бўйича;

4) қонунчиликда белгиланган тартибда адлия органлари;

5) прокурор.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактаб ўқувчисини жазога тортса бўладими?

Ҳозирда мактаб ўқувчилари томонидан содир этиладиган турли ҳуқуқбузарликлар учраб туради. Мисол учун бошқа ўқувчилар билан жанжаллашиш, бошқа ўқувчиларга тухмат ёки уларни ҳақорат қилиш ва бошқалар.

Бундай вазиятларда ҳуқуқбузарга эмас, уларнинг ота-онасига жазо чораси қўлланилиши ҳолатлари ҳам мавжуд. Бу ўқувчининг маъмурий ёки жиноий жазо чораси қўллаш ёшига етмаганлиги билан изоҳланади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши 16 ёш этиб белгиланган.

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ҳам 16 ёш этиб белгиланган. Лекин Жиноят кодексининг 17-моддасига мувофиқ айрим жиноят учун 14 ёки 18 ёшдан бошлаб шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

❗️Демак, ўқувчи содир этган ҳуқуқбузарлиги ва ёшидан келиб чиқиб жавобгарликка тортилиши мумкин.

Батафсил: https://yuristpro.uz/oquvchini-javobgarlikka-tortish/

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчи ота-оналар номидан kundalik.com'га кириши керакми?

@Yurist_Xizmati 4515-савол:

Assalomu aleykum! Men 11-sinflarga sinf rahbarman. Maktabimiz zavuchi o'quvchilarning emaktab ya'ni kundalik.comda ota-onalar faolligi bo'yicha siz ma'sulsiz deb bu sizga 205-buyruq bo'yicha yuklatilgan deb qo'ymayapti. Ota-onalarni majburiy obuna qilganday qildik. Endi ularning farzandlarining baholarini ko'rib chiqishiga undashimiz aks holda o'quvchilarning ota-onasining login, paroli bilan birma-bir kirib chiqing o'zingiz deyapti?! Bu qanchalik qonunga to'g'ri keladi?!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу масалада сиз завучнинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига ёки меҳнат инспекторига мурожаат қилишингиз лозим. Унинг бу ҳаракатлари ноқонунийдир.

1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
👉 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
👉 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

2⃣ Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган.

3⃣ Учинчидан, Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 3058) 15-бандида Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан синф журнали (босма ёки электрон) юритилиши белгиланган. Бунда ўқитувчи ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, жунрал юритади.

Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда ўқитувчининг электрон журнални юритиш мажбурияти белгиланган.

❗️Шунга кўра ўқитувчи дарсда давомад ва баҳоларни кундалик платформасига киритиши шарт. Лекин унинг мажбуриятлари қаторида ота-оналарнинг номида кириш қайд этилмаган.

❌ Шунга кўра бундай талаб қўйиш мутлақо тақиқланади. Бу вазиятда завучнинг ҳаракати учун унга маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Хизмат сафари давридаги дам олиш кунлари нима бўлади?

❓Биз бюджет ташкилотимиз. Бир ходимимиз 15 кунлик хизмат сафари бўлган. Бу вақтда шанба-якшанба кунлари ҳам хизмат сафари ичида бўлган. Бу кунларга икки хисса ҳақ тўлашимиз, ёки бир хисса тўлаб, қолганига отгул беришимиз керакми?

Агар шанба-якшанба кунлари ҳам хизмат сафари ичига кириб кетган бўлса ва бу кунлари хизмат сафари жойидаги ишхона дам олган бўлса, демак сафардаги ходим ҳам дам олган бўлади ва ўз-ўзидан бу кунларга унга иш ҳақи тўланмайди.

Чунки, 424-сонли қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низомнинг 11-бандига асосан “хизмат сафарида бўлган ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади” дейилган.

11-бандда яна бир қоида бор: “агар ходим хизмат сафари давомида дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўланади”.

Бунга кўра, хизмат сафарига юборилган жойда шанба-якшанба кунлари дам олиш кунлари иш куни сифатида белгиланса ва бу кунлари сафарга борган ходим ҳам ишлаган бўлса, унга ушбу дам олиш кунларидаги меҳнати учун МК 263-моддасига асосан ҳақ тўланади.

Яъни, бунда ходимга икки хисса миқдорида ҳақ тўланади, ёки ходимнинг истагига кўра бир хисса миқдорида ҳақ тўлаб, қўшимчасига бошқа кун дам берилади. Фақат бунинг учун ходим иш берувчи томонидан дам олиш куни ишга жалб қилинган бўлиши ва бу кунлари амалда ишлаган бўлиши керак.

Умумий қоидага биноан, оралиқдаги шанба-якшанба кунлари хизмат сафари таркибига кирганлиги учун, барибир бу давр учун ходимга турар-жой, суткалик ҳаражатлар ва иш берувчи руҳсат берган бошқа ҳаражатлар қопланади. Дам олиш куни қайтган бўлса, йўл-кира ҳаражатлари ҳам албатта тўлаб берилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Kechki yoki sirtqida o’qiyotgan xodimlarga qonunda nazarda tutilganidan ko’ra ko’proq (30 yoki 40 kundan ko'proq) o’quv ta’tili bersa bo’ladimi?

#qonunbilan MK 385-moddasi kechki yoki sirtqi taʼlim shakli boʼyicha taʼlim olayotgan xodimlar uchun kafolatlar va kompensatsiyalarni belgilab bergan.

Oliy va oʼrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi tashkilotlarida kechki yoki sirtqi taʼlim shakli boʼyicha oʼqiyotgan xodimlarga laboratoriya-imtihon sessiyalarida ishtirok etgan davr uchun oʼquv taʼtillari:

oliy taʼlim tashkilotlarida kechki taʼlim shaklida oʼqiyotgan birinchi va ikkinchi kurs talabalariga — kamida 20 kalendar kun, oʼrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi tashkilotlarida — kamida 10 kalendar kun, oliy va oʼrta maxsus taʼlim tashkilotlarida sirtqi taʼlim shaklida oʼqiyotganlarga esa — kamida 30 kun;

oliy taʼlim tashkilotlarida kechki taʼlim shaklida uchinchi va undan yuqori kurslarda oʼqiyotganlarga — kamida 30 kalendar kun, oʼrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi tashkilotlarida — kamida 20 kalendar kun, oliy va oʼrta maxsus taʼlim, kasb hunar taʼlimi tashkilotlarida sirtqi taʼlim shaklida oʼqiyotganlarga esa kamida 40 kalendar kun muddatga oʼrtacha ish haqi saqlangan holda har yili beriladi.

Mehnat toʼgʼrisidagi qonunchilik yoki mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilganiga nisbatan davomiyligi koʼproq boʼlgan oʼquv taʼtillari nazarda tutilishi mumkin.

Ishni oʼqish bilan birga olib borayotgan xodimlarga navbatdagi mehnat taʼtillari ular oʼquv taʼtillaridan foydalanganligidan qatʼi nazar beriladi.

Ish beruvchi oliy taʼlim tashkilotlarida sirtqi taʼlim shaklida tahsil olayotgan xodimlarga laboratoriya-imtihon sessiyasida ishtirok etish uchun taʼlim tashkiloti joylashgan yerga borishi va u yerdan qaytib kelishi uchun yiliga bir marta yoʼlkira haqining 50 foizidan kam boʼlmagan miqdorini toʼlaydi. Davlat attestatsiyasidan oʼtish uchun xuddi shunday miqdorda yoʼlkira haqi toʼlanadi.

⚠️ Demak, yuqoridagi kafolatlar va kompensatsiyalar kechki yoki sirtqi taʼlim shakli boʼyicha taʼlim olayotgan xodimlar uchun taqdim qilinadi.

📍Davomiyligi koʼproq boʼlgan oʼquv taʼtillari (aytaylik, 30 yoki 40 kalendar kundan ko’proq) mehnat toʼgʼrisidagi qonunchilik yoki mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda nazarda tutilishi mumkin. MK 12-moddasiga ko’ra, mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlar quyidagilardan iborat:
jamoa kelishuvlari;
jamoa shartnomalari;
ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qoʼmitasi bilan kelishuvga koʼra qabul qilinadigan ichki hujjatlar;
ichki hujjatlar, shu jumladan ish beruvchi oʼz vakolatlari doirasida yakka oʼzi qabul qiladigan yakka tartibdagi huquqiy hujjatlar.

❌ Kunduzgi yoki masofaviy ta’lim shaklida ta’lim olayotganlar uchun esa yuqoridagi kafolatlar va kompensatsiyalar tatbiq qilinmaydi, ular uchun korxonaning ichki lokal hujjatlari yoki boshqa qonunchilik hujjatlarida alohida kafolatlar taqdim qilinishi mumkin. Masalan, Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 3-oktabrdagi 559-son qaroriga ilova “Oliy ta’lim tashkilotlarida masofaviy ta’limni tashkil etish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 22-bandiga ko’ra, ish faoliyatini masofaviy ta’lim bilan qo‘shib olib borayotgan talabalarga semestr oxirida yakuniy baholashdan o‘tish, bitiruvchilarga esa yakuniy davlat attestatsiyasini topshirish, bitiruv malakaviy va magistrlik ishini himoya qilish uchun kamida 15 kalendar kun muddatga ish haqi saqlangan holda ta’til beriladi https://lex.uz/docs/-6221502

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

15 сутка қамалган шахс ўқитувчи бўлиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4514-савол:

Саволим шундан иборат 15 сутка камалиб чикса хам уктиувчилик килса буладими? суда айибни тан олган

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 15-моддасига асосан Қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:
🚫 қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
🚫 қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
🚫 педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
🚫 психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.


Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

❗️Шунга кўра маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги суднинг қарорида педагогик фаолият билан шуғулланиш мумкин эмаслиги қайд этилган бўлсагина ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланиш мумкин эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди

Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради.

Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади.

Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади.

✅ Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади.

Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади.

Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномаси Фуқаролик кодексининг 603-моддасига биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Батафсил: https://yuristpro.uz/soliq-undirilmayd
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик

ХУСУСИЙ МАКТАБДА ҚИЗИМГА "ДЕКРЕТ ПУЛИНИ" ТЎЛАБ БЕРМАСЛИГИНИ БИЛДИРМОҚДА

Ассалому алайкум .мени кизим хусусий нодавлат мактабда укитувчи булиб тулик ставкада ишлайди.у апрел ойида хомиладорлик декрет татилига чикмокчи.аммо у ишлайдиган мактаб
маьмурияти декрет пули бермаслигини, бераолмаслигини айтибди.биз кандай йул тутишимиз кк?

📍 ЖАВОБ
"ДЕКРЕТ ПУЛИ" берилиши керак. Бундай дейишга иш берувчихакли эмас, иш жойи хусусий секторда бўлса ҳам.

Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.

Яъни, сизга тўлиқ 126 кунлик ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг нафақаси тўлаб берилиши керак.

Шунингдек, 08.05.2002 йилдаги Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг нафақасини ҳисоблаш қуйидагича белгиланади:

- нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради;

- ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

Яъни, қизингиз декрет таътилига чиққунингизга қадар бўлган охирги 12 ойда олган ойлик ва мукофотларининг ҳаммаси қўшилиб 12 га бўлинади ва ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

25.07.2022 йилдаги 175-сонли Президент Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда банд аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисми – 1 млн 992 минг сўми бюджетдан компенсация қилина бошланди.

Бунинг учун маълум талаблар бор:

• Нафақага талабгор аёл камида узлуксиз 6 ой давомида ўша корхонада ишлаган бўлиши керак;
• Ягона миллий меҳнат тизимида расман банд бўлгани, корхона томонидан меҳнат дафтарчаси очилгани ҳамда унинг буйруқлари корхона томонидан киритилгани ҳисобга олинади;
• 6 ой давомида аёлнинг Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасида даромадлари ва солиқ тўловлари акс эттирилган бўлиши керак;
• Нафақа фақатгина 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб “декрет”га чиққан аёлларга тўлаб берилади.

❗️ Яъни, юқоридаги 2 млнга яқин сумма бюджет ҳисобидан тўлаб берилади, нафақанинг қолган қисми эса иш берувчи томонидан тўлаб берилиши шарт. Иш жойининг хусусий сектор эканлиги нафақанинг тўланишини чекламайди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Ассалому алейкум. Саволим: Ходим 14 кун олдин эмас, купрок кун олдин огохлантириб ариза ёзса буладими? Мисол учун , 8 апрель куни ариза ёзиб аризада уз хохишимга кура 30 апрель куни ишдан бушатишингизни сурайман деб ёзса, буладими? Яъни 22 кун олдин огохлантирса буладими?

Asos: MK 160-moddasi 7-qismi.

®mehnathuquqi javobi
Жавоб пастда овозли.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor? Ассалому алейкум устозлар яхшимисизлар. Бир саволим бор эди. Ходим сокрошенияга тушган, огохлантириш хати берилган. Огохлантириш муддати тугашига 15 кун қолганда ўқиш жойидан (сиртқи таълим талабаси эди) чақирув маълумотномасини олиб келди. Бу орада огохлантириш муддати тўхтатилиб турадими.

®mehnathuquqi javobi

MK 165-moddasi oxirgi qismiga ko’ra, xodimni ogohlantirish muddatiga xodimning vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik davrlari, shuningdek uning davlat yoki jamoat majburiyatlarini bajargan vaqti kiritilmaydi, bundan mehnatga oid munosabatlarning tashkilot (uning alohida bo‘linmasi) tugatilganligi munosabati bilan tugatilishi mustasno.

❗️Demak, e’tibor bering MK 165-moddasi (Mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusiga ko‘ra bekor qilish to‘g‘risida ogohlantirish) oxirgi qismida ta’til haqida gap-so’z yo’q. Ish beruvchining tashabbusiga ko‘ra bekor qilish to‘g‘risida ogohlantirish muddati xodimning vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik davrlari, shuningdek uning davlat yoki jamoat majburiyatlarini bajargan vaqtida o’tmay turadi. Davlat yoki jamoat majburiyatlarini bajargan vaqtga qaysi holatlar kirishi MK 282-moddasida tatibga solingan.

❗️Yuqoridagilardan xulosa qilsak, ish beruvchining tashabbusiga ko‘ra mehnat shartnomasini bekor qilish to‘g‘risida ogohlantirish muddati xodimning ta’tilda bo’lgan vaqtida o’taveradi.

❌ Diqqat! Lekin MK 163-moddasiga ko’ra (Mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusiga ko‘ra bekor qilishni taqiqlash), xodim ta’tilda bo’lgan davrda ish beruvchining tashabbusiga ko‘ra mehnat shartnomasini bekor qilish taqiqlanadi, korxona tugatilgan holatlar bundan mustasno. Bu holatda xodimning qaysi ta’tilda ekanligining ahamiyati yo’q. MK 213-moddasiga ko’ra ta’tilning 4 turi mavjud: har yilgi mehnat ta’tili;ijtimoiy ta’tillar;ish haqi qisman saqlanadigan ta’til; ish haqi saqlanmaydigan ta’til.

❗️Demak, savoldagi holatda xodim o’quv ta’tiliga chiqsa ogohlantirish muddati o’taveradi. Tasavvur qilaylik, xodim 20 kunga o’quv ta’tiliga chiqqan, 15 kundan so’ng ogohlantirish muddati tugaydi. Lekin xodim ta’tilda bo’lganligi uchun ish beruvchining tashabbusiga ko‘ra mehnat shartnomasini bekor qilish taqiqlanadi.

Unda mehnat shartnomasini qaysi kuni bekor qilish kerak bo'ladi

❌ Bu holatda MK 235-moddasiga ham chalg’imaslik lozim. Ya’ni ushbu moddaning 1 va 2- qismlarida nazarda tutilgan hollarda har yilgi mehnat ta’tilining oxirgi kuni mehnat shartnomasi bekor qilinadigan kun deb hisoblanadi. 235-modda mehnat shartnomasini bekor qilish chog‘ida xodimga har yilgi mehnat ta’tilini berishni tartibga soladi. Ya’ni 235-moddani MK 213-moddasidagi boshqa ta’til turlariga (ijtimoiy ta’tillar, ish haqi qisman saqlanadigan ta’til, ish haqi saqlanmaydigan ta’til)larga tatbiq qila olmaymiz.

❗️Bu holatda xodim o’quv ta’tilidan ishga chiqqan 1- kuni mehnat shartnomasini bekor qilish lozim.

⚠️Diqqat! MK 164-moddasi oxirgi qismiga ko’ra, ish beruvchi kasaba uyushmasi qo‘mitasi tomonidan xodim bilan mehnat shartnomasini bekor qilishga rozilik berish to‘g‘risidagi qarori qabul qilingan kundan e’tiboran 1 oydan kechiktirmay mehnat shartnomasini bekor qilishga haqlidir.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor
Assalomu alaykum!
Bir savolim bor edi xodim bilan mehnat shartnomasi bir marta qopol ravishda buzish deb bekor qilindi 14 kun ishga kelmaganligi uchun. Sud xodimni ishga tikladi, mehnat shartnomasini bekor qilishda tartibga rioya qilmagan deb, endi tiklangan xodim haligi ishga kelmagan 14 kuni uchun ham dalolatnoma bo'lsada haq olmoqchi. Maktab direktori uni tabelga kiritmagan shunda 14 kunga pul to'lash kerakmi?

Javob
Qiziq savol. Unga javob berishga harakat qilamiz. Mehnat kodeksining 319-moddasiga asosan, xodim mehnat qilish imkoniyatidan g‘ayriqonuniy ravishda mahrum qilinganda ish beruvchi xodimga yetkazilgan ziyonning o‘rnini qoplashi shart.

Kodeksning 320-moddasiga ko'ra, xodim bilan mehnat shartnomasi g‘ayriqonuniy ravishda bekor qilinganligi xodimning mehnat qilish imkoniyatidan g‘ayriqonuniy ravishda mahrum etishning bir turi sanaladi.

Kodeksning 561-moddasiga binoan, yakka tartibdagi mehnat nizosini ko‘rib chiqayotgan sud xodimga majburiy progulning butun vaqti uchun o‘rtacha ish haqini to‘lash to‘g‘risida qaror qabul qiladi.

Ya'ni sud xodimga shartnoma bekor qilingandan keyingi barcha davr uchun pul to'lab berish majburiyatini yuklaydi.

Asosiy masala xodim ishga kelmagan 14 kun nima bo'ladi?
Mehnat kodeksining 198-moddasiga asosan, ish vaqtini hisobga olish ishga chiqishlarni tegishli hisobga olish davri uchun ish vaqtining belgilangan normasi xodimlar tomonidan bajarilishi ustidan nazorat qilinishini ta’minlash maqsadida qayd etish orqali har bir xodim tomonidan haqiqatda ishlab berilgan vaqtni aniqlashdir.

Demak xodimning 14 kun ishga kelmagan davri majburiy progul sanalmaydi.
Agar xodim hech bir sababsiz ishga chiqmagan bo'lsa, masalan, o'sha davrda kasal bo'lmagan bo'lsa yoxud shunga o'xshash boshqa ish haqi saqlanadigan holatlar bo'lmasa, ushbu muddat uchun ish beruvchi hech qanday haq to'lamaydi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш НОҚОНУНИЙ

@Yurist_Xizmati 4500-савол:

Assalomu alaykum. Men 2018- yildan buyon maktabda MMIBDO‘ bosari lavozimida ish olib boraman. Prezidentimiz Shavkat Miromovich tashabbusi bilan davomatni yo‘lga qo‘yish asosida Milliy givardiya xodimlari bilan birgalikda "Xavfsiz maktab" konsepsiyasini keng joriy etish,"Oila - mahalla-maktab" uzviy tizimi asosida voyaga etmaganlar bilan manzilli ishlashni yo‘lga qo‘yish  maqsadida 2024 yil 26 fevralda Maktabgacha va maktab ta‘limi vazirligi hamda Milliy givardiya o‘rtasida 4-k/k va 5-k/k sonli qo‘shma qarori imzolangan. Bu qarorga asosan 1336 ta o‘quvchidan 6 ta o‘quvchi darsga kelmagan. 4-sababli va 2-sababsiz ma‘lumot berganligim uchun M va MTB mudiri va maktab direktori bilan birgalikda majburlab ishdan bo‘shash haqida ariza yozdirib oldi. Ammo arizamni yarim soatda qaytarib oldim. Lekin M va MTB mudiri seni arizang telifonimda rasmi bor deb ta‘kidlayabdi. Menga shu masalada yordam berishingizni so‘rayan.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний.

Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.

❗️Ходим аризани ўз ташаббуси билан (ўз хоҳиши билан) ёзади. Агар иш берувчи аризани бошқа ҳар қандай усулда олса, унда ходимда ишга тикланиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

Қаранг! Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 11-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим.

Бунда қарор 20-бандига кўра қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар аризасини қайтариб олишга ҳақли.

✅ Шундай экан сизда аризани қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд.

❗️Ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришда эса иш берувчи телефондаги расмни эмас, аксинча аризанинг асл нусхасини олиши керак.

Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади (Қарор 21-банди).

Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилган.

✅ Шунга кўра сиз бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим. Шуни ҳам айтиш керакки, мактабларда ўринбосарларини ишдан бўшатиш фақат иш берувчининг ваколатига тегишлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Яъни иш берувчи директор ҳисобланади.

❌ Шундай экан сизни ММТБ мудири ишдан бўшатиши яна бир асосга кўра ноқонунийдир.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#maqola Ushbu maqolamizda intizomiy jazolarni qo‘llash yuzasidan eng ko‘p beriladigan savollarga javob berganmiz. Quyidagi va boshqa bir qator ko’plab savollarga javobni maqoladan topasiz :

Intizomiy jazosi bor xodimga bayram munosabati bilan mukofot puli bersa bo‘ladimi?

Xodimga ham intizomiy jazo qo‘llab, ham mukofotdan mahrum qilsa bo‘ladimi?

Intizomiy jazoni olib tashlash uchun qancha muddat o‘tishi kerak?

Intizomiy jazo ustidan qancha muddatda va kimga shikoyat qilish mumkin?

Ma’muriy javobgarlikka tortilgan xodimga intizomiy jazo qo’llasa bo’ladimi?

Ta'tildagi xodimga intizomiy jazo qo’llasa bo’ladimi?

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ 5 yil staji bor xotin-qizlarga tavsiyanoma olish uchun arizalar qabuli boshlandi
#abituriyent

Mutaxassisligi bo‘yicha kamida 5 yil mehnat staji mavjud, biroq oliy ma’lumotga ega bo‘lmagan xotin-qizlar davlat oliy ta’lim muassasalariga alohida qabul parametrlari (jami 500 ta kvota) doirasida to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga qabul qilinishi belgilangan.

Ushbu imtiyozdan foydalanmoqchi bo‘lgan xotin-qizlar Oila va xotin-qizlar qo‘mitasining tavsiyanomasiga ega bo'lishlari lozim.

📝 Talabgorlar joriy yilning 1-iyuniga qadar (shu kuni ham) ariza bilan doimiy yashash yoki vaqtincha ro‘yxatda turgan joyidagi tuman (shahar) Ishchi guruhlariga quyidagi hujjatlarni taqdim etishi kerak:

➖ fuqarolik pasporti yoki ID karta nusxasi;
➖ mehnat daftarchasi (elektron mehnat daftarchasi)dan ko‘chirma;
➖ o‘rta-maxsus yoki professional ta’lim bo‘yicha diplom.

✅ BU MUHIM: tavsiyanoma oldim, degani o‘qishga kirdim, degani emas. Buning uchun siz yetarli darajada balandroq ball to‘plashingiz ham kerak. Ushbu tavsiyanomani olgan xotin-qizlar mabodo o‘qishdan yiqilsa, yana bir marta imkoniyatga ega bo‘ladi va barcha yiqilgan tavsiyanomalilar orasida 500 ta o‘rindan biri orqali kontraktga o‘qishga kirishi mumkin.

Imtiyoz qo‘llanishi haqida batafsil bu yerda:
/channel/xushnudbek/14477

Tasavvur hosil qilish uchun 2022-yilgi kvotalar va tartib haqida bu yerda o‘qishingiz mumkin:
/channel/xushnudbek/14934

❗️ESLATMA: 2022 hamda 2023-yillarda tavsiyanoma olgan, lekin o‘qishga kira olmagan xotin-qizlar yana hujjat topshirishi shart emas. Oxirgi 2 yilda olingan tavsiyanoma haliyam kuchga ega, o‘sha bilan topshirishlari mumkin.

‼️ESLATMA-2: O‘tgan yillarda tavsiyanoma olib, o‘qishga kirganlarning tavsiyanomasi esa o‘z kuchini yo‘qotgan, yaʼni kuygan bo‘ladi.

ℹ️ Tavsiyanoma olish uchun talabgorlar quyidagi mezonlarning barchasiga muvofiq kelishi kerak:

➖ o‘rta maxsus yoki professional ta’lim bo‘yicha mutaxassislikka ega bo‘lishi;
➖ tavsiyanoma olgunga qadar oliy ta’lim olmaganligi yoki olmayotganligi;
➖o‘rta maxsus yoki professional ta’lim mutaxassisligi bo‘yicha kamida 5 yillik mehnat stajiga ega bo‘lishi.

Talabgorlar tomonidan taqdim etilgan ariza va hujjatlar tuman (shahar) Ishchi guruhlari tomonidan o‘rnatilgan tartibda 1-7-iyun kunlari ko‘rib chiqiladi va tavsiyanoma berish yoki tavsiyanoma berishni rad etish to‘g‘risida xulosa qabul qilinadi.

❗️Tavsiyanoma ball qo‘shib bermaydi.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Oliy toifa uchun attestatsiyada ataylab qiyin savollar tuziladimi?

"Tanaffus" podkastning o'tgan galgi sonida attestatsiyadagi savollarning murakkablik darajasi haqidagi savolimizga Ta’limni rivojlantirish respublika markazi mas'ul xodimi Rashidjon Tojiboyev javob bergandi.

Bu savolning javobi sizni ham qiziqtirsa, videoni batafsil tomosha qiling.

Siz attestatsiyada tushayotgan test savolliklarining murakkablik darajasi qanday deb o'ylaysiz? Fikrlaringizni video ostidagi izohlarda yozib qoldiring.

▶️ To'liq videohttps://youtu.be/a-YFzZRYmuo

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ТОИФА УЧУН УСТАМА ҚАЧОНДАН ҲИСОБЛАНАДИ

📍ЖАВОБ: 

572-сонли Вазирлар маҳкамасининг Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг  47-48-бандига асосан Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда Таълим инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади.

Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

❗️Яъни ойлигингиз сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. Аммо бир ойдан ўтиб кетиши мумкин эмас

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ТОИФА УЧУН УСТАМА ҚАЧОНДАН ҲИСОБЛАНАДИ

📍ЖАВОБ: 

572-сонли Вазирлар маҳкамасининг Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг  47-48-бандига асосан Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда Таълим инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади.

Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

❗️Яъни ойлигингиз сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. Аммо бир ойдан ўтиб кетиши мумкин эмас

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Корхонага қисқартириш келганида кимлар ишда қолиши керак.

Аввало имтиёзли ҳуқуқ ишхонада малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

👉 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
👉 оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга;
👉 мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга;
👉 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;
👉  ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;
ногиронлиги бўлган шахсларга;
👉 меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;

Бир нарсага этибор бериш керак. Юқоридаги кетма-кетли аҳамиятга эга эмас. Мазкур модданинг 3-қисмида шундай дейилган: "Малака ва меҳнат унумдорлиги тенг бўлган тақдирда, ҳисобга олинадиган аксарият ҳолатлар сони бўйича афзалликка эга бўлган ходим ишда қолишга доир имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Бу ҳолатларнинг ушбу модда иккинчи қисмида санаб ўтилган кетма-кетлиги аҳамиятга эга эмас"

МК-167-модда

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ЧИН ЕТИМ ВА ЕТИМЛАР УЧУН БЕЛГИЛАНГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР ҲАҚИДА

САВОЛ: Ассалому алайкум. Олий таълимда таҳсил олаётган чин етим талабалар учун қандай имтиёзлар бор?


ЖАВОБ. Бу йўналишда бир қатор имтиёз ва енгилликлар бор, уларнинг айримларини келтириб ўтсам:

1. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили ОТМларга абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан меҳрибонлик уйи ва болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда 1 фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталарини ажратилади (Президентнинг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарори);

2. 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб тўлов шартнома асосида таълим олаётган чин етим талабаларга (шунингдек ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган талабаларга) тўлов шартнома маблағларини 50 фоиз қисми «Ёшлар таълим гранти» лойиҳаси томонидан тўлаб берилиши белгиланган (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори).

3. Кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи талабаларга бир йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдоридан ошмайдиган бир марталик моддий ёрдам пули берилиши керак (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори);

4. Таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари  (490.000 сўм) миқдорида пул маблағлари тўланади (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори);

5. Давлат таъминотига олинган ўқувчи-талаба бўлган етимларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (24.500.000 сўм) миқдорида ҳамда йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1.225.000 сўм) миқдорида битирув нафақа тўловлари берилиши керак (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори);

6. 2021 йил якунига қадар меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900 нафар чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминланиши керак. Шунингдек, Молия вазирлиги кейинги йиллар учун бюджет параметрларини шакллантиришда меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож етим битирувчилари ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга маблағлар ажратиб боради. Мана шу июль ойининг 20 санасигача чин етим ёшларни ҳам уй-жой билан таъминлашни назарда тутувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак. Шу тариқа уй-жойга муҳтож етимларни бу муаммоларини ҳал қилиш меҳанизими тизимли ишлайди  (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон);

7. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади. Бундан ташқари, чин етим болаларни васийликка олган оилалар ҳам аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар таркибига киритилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарори).

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Мажбурий меҳнат тақиқланган!

Иш берувчи ходимларни ўзининг корхонаси ёки “дача”сида иш вақти олиб бориб ишлатиши, ўзининг шахсий мақсадлари учун ишлатиши ҳолатлари учраб туради. Бу эса қонунчилик бўйича мажбурий меҳнатдир.

❌ Аслида иш берувчи томонидан ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.

Аввало, шуни айтиш керакки, Меҳнат кодексининг 5-моддаси мажбурий меҳнат бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатиши белгиланган ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланган.

Шунингдек, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган.

❗️Учинчидан, қонунчиликда мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жавобгарлик белгиланган

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига биноан меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш:
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Батафсил: https://yuristpro.uz/majburiy-mehnat/

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

​​Мактабларда телефонларни сақлаш бўйича махсус қутилар ташкил этилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4513-савол:

Assalomu aleykum. Bizining maktabda shunaqa shkaflar qoʻyildi. Har kuni oʻquvchilarning telefoni oʻzining roziligisiz yigʻib olinib dars tugagandan keyin berilyabdi. Sinfimizda online oʻqiydiganlar bor bular telefonsiz darsliklarni koʻrolmayabdi, kimlargadr lugʻat kerak bu ham boʻlmayabdi telefonsiz. Bu shkafda oʻqituvchilar uchun ham tokchalar bor uchun, lekin ularning birortasi telefonini qoʻymaydi. Bu xolat boʻyicha nima deya olasiz, bu qonunga nisbatan qanchalik oʻrinli va qanday chora koʻrsak telefonlarimizni olib qoʻyishmaydi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига асосан Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
•  телефонини ўчириб қўйиши;
•  телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.


💁‍♂ Бунда низомнинг 14-бандига биноан юқоридаги қоидалар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, таълим муассасаларида ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фоеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши, таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади.

❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда телефонларни олиб қўйиш бўйича ташкил этилган чора ҳуқуқий асосга эга.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Декрет таътилидан ишга чиққанига 5 ой бўлган ходимни мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4509-савол:

Ассалому алайкум Саволим: мен декрит таътилидан ишга чикканимга хали 5 ой булди 1 ярим еш фарзандим бор. Мен мажбурий аттестацияга жалб килинаманм?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра:
👉 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
👉 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

❗️Мана шу қоидага кўра, сиз декретдан қайтган вақтингиздан бошлаб 1 йил давомида сизнинг тоифангиз сақланиши керак. Бунда 48-бандига кўра тоифангиз бўйича ҳақ тўлаш давом этади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Директорлар ва директорликка номзодлар учун менежерлик сертификатига эга бўлиш билан боғлиқ кўплаб саволлар келмоқда бирма бир савол жавоб шаклида жавоб бериб ўтаман.

1. Менежерлик сертификати учун ўқиш пулликми?
Албатта мазкур ўқув курслари ҳақ эвазига амалга оширилади. Ўқув курсларида бир нафар номзод учун ўқитиш харажатларининг тўлов миқдори Институтнинг асосланган калькуляциясига мувофиқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар тасдиқланади.

2. Ишдан ажралган ҳолда ўқув курсларда иштирок этиш учун номзодларнинг ўқиши даврида уларнинг иш ҳақи савланиб қоладими?

Ишдан ажралган ҳолда ўқув курсларда иштирок этиш учун номзодларнинг ўқиши даврида уларнинг иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинмайди ва сафар харажатлари қоплаб берилмайди. Бироқ сиз Режа-тақсимотга киритилган директор сифатида ўқисангиз ўқитиш харажатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан Институтнинг харажатлар сметасида назарда тутилган ҳолда амалга оширилади. (Бу дегани режага критилган директорларнинг харажатлари қоплаб берилиши мумкин)

3. Директорлар ўқиган тақдирда уларнинг иш жойи ва ойлиги сақланиб қоладими?
Сақланиб қолади. Директорларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади.

4. Директорларнинг сафар харажатлари қопланадими?

Ишдан ажралган ҳолда ўқув курсларда иштирок этиш учун юборилган директорлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар уларнинг асосий иш жойидан қопланади.

Эсалатма: 2024 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#qonunbilan
Kasaba uyushmalarining inspektorlari tomonidan taqdim etiladigan axborot tegishli kasaba uyushmalari, ularning birlashmalari tomonidan umumlashtiriladi va ularning rasmiy veb-saytlarida, shuningdek, zarur bo‘lgan hollarda, boshqa manbalarda har yili, kelgusi yilning 1-mayidan kechiktirmay e’lon qilinishi lozim.
https://lex.uz/docs/-4631281#-4632983
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#maqola Qaysi holatlarda xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasini bekor qilishga olib kelishi mumkin boʼlgan mehnat majburiyatlarining bir marta qoʼpol ravishda buzilishlari roʼyxati xodim va ish beruvchi oʼrtasidagi mehnat shartnomasida belgilanadi? Ushbu  maqolamizda ushbu savolga javob topasiz.

Bundan tashqari, maqolamizda o‘ziga nisbatan intizom to‘g‘risidagi ustavlar va nizomlarning amal qilishi tatbiq etiladigan ayrim toifadagi xodimlarga nisbatan qo‘llaniladigan intizom to‘g‘risidagi ustavlar hamda nizomlardan ham misollar keltirganmiz.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ЎИБДЎ ҳар ой ўқитувчилардан ойлик ҳисоботларни талаб қилиши ҳуқуқий асосга эгами?

@Yurist_Xizmati 4501-савол:

Assolomu aleykum savolim bor edi. Man maktabda o‘qituvchi bo‘lib ishlayman savolim shuki maktabda maktab rahbariyatiga yani zauchga har oyda o‘qituvchilar ped yuklama bo‘icha qanday hujjat topshirishlari kerak. Maktab zauchi maktabda har oyda o‘qituvchilardan ped yuklama bo‘icha hujjat talab qiladi. O‘qituvchilar qonun bo‘icha maktab zauchiga har oyda ped yuklama bo‘icha hujjat topshirishlari kerakmi. Zauch ped yuklama bo‘icha o‘qituvchilardan hujjat talab qilishi qonunan to‘grimi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари қаторида қуйидагилар:
👉 педагогик ходимга белгиланган иш юкламасини, жумладан, ўқув жараёни, ўқув жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнларга оид ишларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;
👉 ўқитувчилар фаолиятининг йиллик, чораклик ва ойлик режаларини тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш, ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш белгиланган.

❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги ҳолатда ЎИБДЎ сизларда ойлик ҳисоботларни сўраши ҳуқуқий асосга эга.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Интернет ишламай қолгани учун қайта аттестациядан ўтиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4499-савол:

Ассалаумалейкум, мен бошлангич синф укитувчисиман  19-апрель куни соат10:30да атестация тест синовига катинашдим Синов пайтида интернет алокаси учиб колди, 37дакикани курсатиб компьютерим котиб колди Интернет тикланган пайтида озгина дакика колди деган куркув булиб, саволларни чала укиб, нотугри белгиладим Бир тарафдан аудиторияда интернет ишламай колган пайтида дакикалари хисобланиб кетган укитувчилар шовкин чикаришди, тестни тугри мулохоза килишимга шовкин хам халкит юерди Тестлар козок тилига нотугри таржима килинган, купчилик тест мактабимизга хали етиб келмаган янги китоблардан олинган 19-апрель кунги топширилган тест синови буйича аппеляция ёзиб кетдим, лекин бу курилади ми йук ми ишончим комил эмас Бу холатда яна каерга мурожат килишим мумкин? Айнан 19-апрель куни 10:30да топширган узтозларнинг ахволларига юрагим ачиди Бу холатда тестни кайта топширишга хакким борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу ҳолатда зудлик билан аттестация натижаси устидан апелляция беришингиз лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 55-бандига кўра аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин. Бунда ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Низомнинг 59-бандига кўра апелляция комиссияси педагог кадрнинг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
👉 педагог кадрнинг тўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;
👉 педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш;
👉 ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш.

✅ Шунга кўра сиздаги ҳолатда техникум муаммолар аниқлаган тақдирда сизлар қайтадан аттестация синовларидан ўтишингиз мумкин бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Талабани мактабда педагог лавозимига асосий ишчи сифатида қабул қилиш мумкин.

Талабаларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ масалада уларни кўпинча ўриндош асосида расмийлаштириш одат тусига айланган. Худдики, иш берувчи талабани асосий жойи ўқув муассасаси деб ўйлайди. Мазкур ҳолат юзасидан талабани ишга олишда расмийлаштириш юзасидан бирқанча саволлар келган.

Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низомнинг 8-бандига асосан Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланган.

Мазкур асога кўра талабани ишга қабул қилишда уни асосий ишчи сифатида расмийлаштириш мақсадга муофиқ.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал