❤ Telegramga qoʻshilgan yangi imkoniyat orqali endi kanal mualliflari ham sahifasi nomidan hikoyalar (storieslar) qoʻyishi mumkin ekan.
Buning uchun kanalni kuzatib boruvchi telegram premium egalari quyidagi havola orqali ovoz berishi kerak boʻladi.
⭐ Agar sizda ham premium obunasi boʻlsa telegramni yangilang va quyidagi havola orqali ovoz bering:
/channel/turtliklar?boost
Кўнгил томонларга кетсанг умрбод,
Сени тополмаса ой, йиллар, буткул.
Сабринг ҳар лаҳзада бахш этиб қанот,
Бўлмаса ҳеч қандай ортга қайтар йўл...
✍️ Нодира Назар
©️ @turtliklar
Бир тотли шарбатлар илиб шохларга,
Бир гўзал рангларда бериб чиқар тус.
Хазончинак ўйнаб юрар боғларда
Бола юрагимдан чиқиб борган куз.
✍ Ирода Умарова
© @turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️
Қизиқиш бўлмаса инсонда ҳеч ҳам
Онгини жаҳолат эгаллар маҳкам.
Ҳаётдан завқлана олмаган гумроҳ
Разолат йўлига қўяди қадам.
* * *
Шошма эй биродар, суҳбат қурамиз,
Бир оз маишат бор, баҳам кўрамиз.
Ҳаккадай йўрғалаб шошяпти умр,
Қамишзор остида қанча жўрамиз
* * *
Билки, рубоийлар-маҳзанул асрор,
Моҳият илмида устоди заркор.
Ҳаётинг йўлида мушкул кушодинг,
Саодат эшигин калити, ҳамкор.
© Мамадалиев Абдулмажид (Дилҳуш Намангоний )
© @turtliklar
ХАЛҚ
Халқ гоҳида толиб эрур, гоҳ устоз даҳо,
Бир қарасанг, бешикдаги гўдакдир ҳатто.
Боболаринг бобоси ҳам унга авлоддир,
Ибтидони билмайди у, билмас интиҳо.
ҲАЁТ
Неча ойлар ортда қолди, йўқ кўзда хобим,
Яратганнинг ўзи билар чеккан азобим.
Тунлар шундай ўтиб борар, кундузи эса,
Маломатлар келтиради ёзган китобим
ШАЙТОН
Сен дарёга чўмилгани боргандинг, Инсон,
Сувдан чиқсанг, йўқолибди кўйлак ва иштон.
Либосингни излаб тағин овора бўлма,
Аллақачон олиб кетди уларни Шайтон.
© Абдулла Орипов | 📱 @turtliklar
Балиқ дер: ҳаётнинг боши дарёда,
Самандар дер: борлиқ — ўтда ифода.
Қушлар дер: тириклик фақат ҳавода,
Ҳақиқат қолмади, дўстлар дунёда.
✍️ Гул Поча Улфат (Э. Воҳидов таржимаси)
©️ @turtliklar
Яхшилик нимадир – кўнгил қўшиғи,
Қалбдан-қалбга кўчган азиз эҳтиром.
Яхшилик нимадир – диллар ошиғи,
У – битта табассум, у – битта салом.
© @turtliklar
Қара, зулмат ичра кулаяпти нур,
Қара, бахтсизликда бахт қандай масрур!
Сенга ишқ тиласа, ўн саккиз минг ҳур,
Сен нега музларга дил бердинг, кўнгил?!
✍️ Лобар Азизхўжаева
© @turtliklar
Кечалардан бедор ўтаман,
Чорасизлик руҳим ичра зич.
Мен билмайман, кимни кутаман?!
Дунё соғинч...
Даҳшатли соғинч!
© Усмон Азим | @turtliklar
Гўдаклик чоғимга қайтсайдим бир он,
Ухласам бош қўйиб қайноқ бағрингга.
Aлмашган бўлардим ишон онажон,
Шу ўтган бир онни қолган умримга.
✍️ Aкмал Aжиб
© @turtliklar
Баъзи мавзулар бор, сукутдир зўри,
Фикр бермакка-да сира ҳовлиқма -
Қадимда сўзламиш пирларнинг пири:
"Бошинг кетар жойга бошингни суқма!"
© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar
Ул оғир Соатда бир китоб келар
Ёнингга! Аталган бари сен учун.
Кўриб, дод соласан, бироқ кеч бўлар,
Ўзинг ёзгансан-ку, йиғлайсан нечун?!
© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar
Дунёда қолдими кўрмаган нарсам,
Кўрдим деб гердайма, не кўрибсан кам.
Бир инсон қалбини била олдингми,
Инсоннинг қалбидан борми кенг олам!
✍️ Мақсуд Шайхзода
© @turtliklar
Ўкинма...
Кетарман ернинг бағрига,
Ўкинма
Ортингдан абад қолмадим.
Дунёга кўп сирни етдим тагига,
Мен фақат Одамни тушунолмадим...
✍️ Асқар Маҳкам
👉 @turtliklar
Соддадил одамни жуда кам кўрдим,
Борин ҳам шикаста, кўзин нам кўрдим
Дунёда фирибгар кўп экан, лекин,
Уларнинг барчасин шод-хуррам кўрдим.
✍️ Aбдулла Орипов
© @turtliklar
Совчи дер: - Отахон, берингиз дуо,
Жуда тўғри йигит бўлғуси куёв.
Ота дер: - Тўғрилик яхши-ю, аммо
Бундайлар рўзғорин боқолмайди-ёв.
© Абдулла Орипов | 💬 @turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️
Тонг отди, оламда минг расм кўрдим,
Меҳрли кўзларни пок, маъсум кўрдим.
Ҳеч ким заҳар сепиб, бол йиққан эмас,
Гул кирган уйларда табассум кўрдим.
* * *
Танинг ҳеч тинмасин ўрганган ишдан,
Кўнглинг — ўзи суйган, ўртанган ишдан.
Ақлинг элаб турсин бори оламни,
Шунда умринг тинмас янгиланишдан.
* * *
Деҳқон ўз хирмонин кўрмасин ҳеч кам,
Дўстлар йиғилсинлар эрта ҳам, кеч ҳам.
Ўз ер, ўз жойида яшасин эллар,
Ўз эркин бошқадан сўрамай ҳеч ҳам!
© Омон Матжон | 💬@turtliklar
Ул оғир Соатда бир китоб келар
Ёнингга! Аталган бари сен учун.
Кўриб, дод соласан, бироқ кеч бўлар,
Ўзинг ёзгансан-ку, йиғлайсан нечун?!
© Хайрулла Ҳамидов | 💬@turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️
Муҳаббат - юракни ёндирган олов,
Ҳар бошдан ўтгувчи мангулик савдо.
Аланга авж олса - ҳижронга қалов,
Ошиқлар шу оташ йўлида гадо.
* * *
Майли, дард майини ичай сипқориб,
Ғаним йўлагимга сочаверсин ғам.
Мен эса Ишқ билан дунёни ёриб,
Сўнгра бормоқчиман олдингга, Эгам.
* * *
Яшашимдан маъни не ахир,
Бахш этмасам юртга жону тан.
Суйган сари кўзимдан кириб,
Юрагимга айланар Ватан.
© Зуҳра Бегим | @turliklar
Oshiq diydalarda nam qoldi, do‘stim,
Ozurda dillarda g‘am qoldi, do‘stim.
Topsang, etagidan mahkam tutgilki,
Yaxshilar dunyoda kam qoldi, do‘stim.
✍ Ne’matulla Ibrohim domla
© @turtliklar
Кибрли одам
Мутакаббир - қоя устида турган
Инсонга ўхшашга беҳад уринар:
Заррадек кўради одамларни у,
Лек ўзи ундан-да майда кўринар.
© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar
Мўъжизалар бугун бесаноқ,
Фан-техника ғовлар бетиним.
“Ҳой эр!!!” — дея жанжал қўзган чоғ
Пультни босдим — ўчди хотиним.
© Анвар Обиджон | @turtliklar
Хотин тили
Ўргандим зоҳиру ботил тилини,
Ўрису, инглиз, лотин тилини.
Лекин ўрганолмай қариб боряпман,
Ёнимда сайраган хотин тилини.
© @turtliklar
Бу ҳаётда кўп ҳикмат — тилсим,
Юрак унсиз бўзлаб ётибди.
Тушунганлар ўтирибди жим,
Тушунмаслар сўзлаб ётибди.
✍️ Карим Баҳриев
©️ @turtliklar
Фуқаронинг боғчасидан султон узса бир олма,
Навкарлари қўпоради дарахтларнинг илдизин.
Зўрлик билан бешта тухум ола қолса подишоҳ,
Аскарлари сихга тортур товуқлардан беш юзин.
✍️ Саъдий | @turtliklar
🕋 Азиз мўмин(а) биродарлар, каналимиз аъзолари! Улуғ байрам- Қурбон Ҳайити муборак бўлсин! Келгуси бу улуғ байрамда ҳам барчамизни (оила аъзоларимиз, яқинларимиз билан бирга) соғ-омонликда етказсин!
____
Каналга уланиш: @kungil_kundaligi
Қирқ ёшида ўғил туққан Ўғилойга ёзилган шеър
Қирқ ёшингда ўғил туғиб, Ўғилой,
Хурсанд бўлиб, сиғмай қолдинг терингга.
Қишлоқдаги аёлларнинг ҳаммаси
Ҳавас қилиб қолди сенинг эрингга!
* * *
Етти эрдан чиқиб саккизинчи эрга тегаётган Офатхоннинг иддаоси
Етти марта эрга тегиб чиқсам ҳам,
Ҳеч еримга ҳеч вақоям урган йўқ!
Етти эрим кўрган жойни, муҳими,
Саккизинчи эрим ҳали кўрган йўқ!
* * *
Хотинидан қўрқмайдиган эрнинг ёзган шеъри
Мен ҳеч қачон хотинимдан қўрқмайман,
Хотинидан қўрққан йўқдир хешимда.
Керак бўлса идишларни синдириб,
Кир ҳам ювмай урушаман... тушимда.
© Мурод Али ЎТАМАЛИ, "Муштум" журналидан олинди
👉 @turtliklar 👈
Илгари одамлар улуғвор эди,
Ватанлик қиларди ўлкалар, юртлар.
Ҳар кас олинмасди уйнинг тўрига,
Илгари ҳаддини биларди итлар...
✍️ Дилфуза Комил
© @turtliklar
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Кулсанг, дунё кулар—кўнгиллар тўлар,
Мунчоқ кўзларингга пайваста бу жон!
Кулгу тошиб турсин кулгичларингдан,
Сен бахту иқболим, азиз болажон!
💟 @turtliklar
Исботим йўқ, лекин кўнгил қурғур сезар,
Бор йўлингга интиқ, кўзи сузикларинг.
Ҳатто рашким келтиради мендан яқин,
Бармоқларинг қучиб турса узукларинг.
© Холбиби Садинова | @turtliklar