Қўрқиб кетаяпман гуноҳларимдан,
Нафсим оқибатин асло кўргим йўқ.
Асрасин Жаҳаннам деган жазодан,
Мени яшагим йўқ, мени ўлгим йўқ.
✍️ Рислиғой Ҳотамова
©️@turtliklar
Беруний китобин варақлаб Колумб,
Океан ортига йўл олган, дейсан.
Бас, унда нимага Беруний қолиб,
Колумбнинг шаънига қўшиқ тўқийсан?
⏺⏺⏺
Сен, дўстим, чўғ бўлма катта ўчоқда,
Яхшиси осмонда битта юлдуз бўл.
Ҳар одам кўради сени у чоқда,
Гўдаклар талпиниб узатишар қўл!
✍️ Шуҳрат | @turtliklar
📌 Тўртликлар
Дунёда бир дард бор, ўзи даво ҳам,
Сотилган ё сотган, ўзи савдо ҳам.
Уни тадқиқ қилиб, тушуниб бўлмас,
У менман, у сизсиз, у ўша одам.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Ким кўксини кериб боряпти,
Ким лолалар териб боряпти.
Аё дўстим, умримиз - бир қор,
Билдирмасдан эриб боряпти.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Номни қоралама оққа чиқмасдан,
Бисмилло, де ҳамма ёққа чиқмасдан.
Шундайлар мавжуддир, улардан асрал
Дўлана истайди тоққа чиқмасдан.
© Ёрқинжон Ҳайитбоев | @turtliklar
Сен борки, мен бежо қўймадим қадам,
Манзилни билмайин йўлга тушмадим.
Парвосиз бўлмадим бирор лаҳза ҳам,
Ташаккур, ҳамиша бор бўл, душманим!
✍️ Эркин Воҳидов
©️@turtliklar
Нодонлар гердаяр хода ютгандек,
Донолар юришар доим бош эгик.
Кифтига бир хил юк қўйса-ку даврон
Нодон синиб кетар, доно қолар тик.
✍️ Шафоат Раҳматуллаев
©️ @turtliklar
МУЛК
Ожиз банда, гапларимни кўнглингга олма,
Замин Аллоҳ мулки эрур, сен чангал солма.
Мусофирсан, муҳожирсан ернинг устида,
Муддатингни яшадингми – йўлингдан қолма!
© Абдулла ОРИПОВ | 💬 @turtliklar
Биз бошдан кечирган қаттол тузумни,
Илоҳо, кўрмасин ҳеч ким ҳеч қачон.
Бунчалар ҳам қаттиқ тишлабмиз мумни,
Оғиз очолмасдан юрибмиз ҳамон.
✍️ Эркин Воҳидов
©️@turtliklar
Эй инсон, ор номус дилдошинг бўлсин,
Боболар ҳикмати қўлдошинг бўлсин.
Мол-дунё, шон-шуҳрат барчаси бекор,
Жондош, содиқ дўст, йўлдошинг бўлсин.
✍ Абай Қўнонбоев
© @turtliklar
Дунёда учрайди шундайлар, билсанг,
"Алиф" ҳам чиқмайди қорнини тилсанг.
Ҳаммани ўзига ўхшатади у,
– Қанча олдинг, – дейди, яхшилик қилсанг.
✍️ А. Орипов
© @turtliklar
3-шартга кўра, яъни рандом усулида аниқланган ғолиб — Жаҳонгир Ғанижонов бўлдилар. Уларни ҳам табриклаймиз.
Ғолибларимиздан совғани олиш учун @mening_pochtam_bot манзили орқали боғланишларини сўраймиз.
@turtliklar
"Китоб — илм хазинаси" танловига тўртликларни қабул қилишни ва уларга берилган овозларни инобатга олишни шу ерда тўхтатамиз.
Танловга иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирамиз.
🎖Ғолиблар яқин кунларда эълон қилинади.
Каналимизни кузатишни давом этинг, олдинда яна насиб, совринли танловлар ташкил қиламиз.
@turtliklar
#tanlovga
🔟 Хушнуд Дарвеш
Тизгинда айланмиш бу ернинг ўқи,
Ўргангин, излангин, билим ол, ўқи.
Билгинки билмакка имкон топилмас
Камондан бўшаса ажалнинг ўқи.
💬@turtliklar
#tanlovga
8⃣ Соҳиба Адҳамжонова
Унинг соҳиблари охират куни
Шафоат қилинмиш, роҳат туйғуси
Ул шафоатчи билсанг эй дўстим
Илм-у амалингла Китоб бўлғуси
💬 @turtliklar
Шу қадар нуроний бўлса ҳам дунё
Ҳамон кемтикдир у, ҳамон бири кам.
Кулчадек шодликни кўрганда раво,
Эслатиб туради кемтиклигин ҳам.
✍️ Мақсуда Каримова
💬 @turtliklar
Олқиш ва шарафга кўмилган киши,
Ўзингдан кетма кўп, талтайма зинҳор.
Шуҳрат нарвонидан кўкка чиқишнинг,
Унутмагин, бир кун тушиши ҳам бор
✍️ Расул Ҳамзатов (М. Раҳмон таржимаси)
©️ @turtliklar
Тайёрада давлатлар аро,
Шоир аҳли ёзар турли шеър.
Мозийдан то ҳали ҳануз,
Қалам билан кезар Алишер.
✍ Н.Тиллахонова
© @turtliklar
Ўзимни соғинчга асир қилганим,
Пушаймон, азобу афсус терганим.
Тақдиримда қилган энг катта хато,
Ҳиссиз, меҳрсизга кўнгил берганим.
💬 Холбиби Садинова | @turtliklar
Кўнгилда нима бор — билмайди биров,
Қалбингга қулоқ сол демайди ҳеч ким.
Насиҳат қилишга тушарлар дарров,
Сен эса тишлайсан бармоғингни жим...
💬 Комила Носирова | @turtliklar
Muallaq emasman, yo yerga qo'ngum,
Yo quyosh bag'riga uchaman tikka.
Anomal yozu qish... bariga ko'ngum,
Chidolmam anomal betayinlikka!
✍ Rustam Mirvohid
💬@turtliklar
(Бугун 8 январь — шоир Анвар Обиджон (1947 — 2020) таваллуд топган кун!)
Дунёда бор учта чин дўстим:
Отам,
Онам. . .
Яна аллаким.
Учинчисин айтмоқ қийин иш,
Хотиним ҳам шунчаки таниш.
✍️ Анвар Обиджон
© @turtliklar
Bizni kuzatayotgan, biz bilan birga bo'layotgan barcha obunachilarimizga minnatdorchilik bildiramiz. Nasib bo'lsa, kelgusi yilda ham sizlar uchun turli mavzudagi to'rtliklarni ulashishga, tanlovlar o'tkazishga harakat qilamiz.
💬 @turtliklar
🗓 Бугун, 28 декабрь Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ шоири, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Эркин Воҳидов(1936 — 2016) таваллуд топган кун. Устоз адибнинг охиратлари обод бўлсин!
________
🎞 То қуёш сочгайки нур... (Э. Воҳидов ҳақида фильм)
⏱ Давомийлиги: 27 дақиқа, 22 сония.
© @turtliklar | @kungil_kundaligi
Ул-ким, пичинг бирла ширин суҳбати,
Ошкора танбеҳу дўқидан ёмон.
Дунёда дўстингнинг бир хиёнати,
Мингта душманингнинг ўқидан ёмон!
✍️ Шаҳло Ахророва
©️@turtliklar
〰️〰️〰️Тўртликлар〰️〰️〰️
Бори қувончимни сизга илиндим,
Ғамларни чиқаргим келмади енгдан.
Ташна юрагимни сийпаб ялиндим –
Бир томчи меҳрни аяманг мендан.
* * *
Ачинмангиз, андуҳлардан ҳам
Тасаллилар ясай оламан.
Меҳр, ҳурмат, эъзоз бўлса жам,
Севгисиз-да яшай оламан...
* * *
Ҳижрон – тақдиримга босилган муҳр,
Видо – юрагимдан сидирган зорим.
Кўзларимда ухлар эгасиз меҳр,
Соғинч – севгингиздан қолган ёдгорим…
✍️ Ирода Умарова
© @turtliklar
"Китоб — илм хазинаси" тўртликлар танлови ғолибларини эълон қиламиз
1 ) Йиғилган лайк (👍)лар: (9 декабрь, 22:00 ҳолатига кўра)
1️⃣ Маҳпирали Ҳасанов — 5та
2️⃣ Шаҳзод Жабборов — 7та
3️⃣ Холбиби Садинов — 17та
4️⃣ Маҳбуба Убайдуллаева — 14та
5️⃣ Зуҳра Бегим — 21та
6️⃣ Алимардон Шомуродов — 21та
7️⃣ Муҳаммад Аллоёр — 4та
8️⃣ Соҳиба Адҳамжонова — 46та
9️⃣ Жаҳонгир Ғанижонов — 27та
🔟 Хушнуд Дарвеш — 14та
Энг кўп лайк 👍 йиғиш шартида Соҳиба Адҳамжонова ғолиб деб топилди.Табриклаймиз!
🏅 Соҳиба Адҳамжонова
2) Админ томонидан танланган энг яхши тўртлик эгаси (Доимгидек шу шарт бўйича ғолибни аниқлаш оғир. Сабаби ҳар бир тўртлик юракдан ёзилган, ҳар бири яхши тўртлик. Шундай экан ҳамма ғолиб. Аммо биттасини танлаш керак. Қарши бўлмасангиз бу тўртликда Зуҳра Бегим тўртлигини ғолиб деб топсак, нима дейсиз)
🏅 Зуҳра Бегим
3) Рандом усулида аниқланган ғолибни сал кейинроқ видеоси билан қўямиз
(Кузатишда давом этинг, олдинда яна совринли танловлар бор)
💬 @turtliklar
Ким учундир гўзал манзара,
Кимлар учун совуқ қаҳратон.
Ким қувонар бу қордан, қара,
Кимлар эса зўрға сақлар жон.
© К. Носирова | 💬 @turtliklar
#tanlovga
9⃣ Жахонгир Ғанижонов
Мол, дунё тортмоқ мумкин,
Сени бахиллик сари.
Яхши илм шубҳасиз,
Элтар комиллик сари.
💬 @turtliklar
#tanlovga
7⃣ Муҳаммад Аллоҳёр
Илм мусулмонга энг катта шараф,
Ҳақнинг Ҳабибидан қолган бир мерос.
Дунё бир тарафдир, у ҳам бир тараф –
Узтозсиз ўрганилмайдиган устоз.
💬 @turtliklar
Ўзингни танҳоман, биттаман, дебсан,
Ҳаммага шу сўзни юрибсан сўзлаб.
Яхшиям биттасан, кўп бўлсанг агар,
Нима бўлар эди? — қўрқаман ўйлаб...
© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar