turtliklar | Неотсортированное

Telegram-канал turtliklar - Тўртликлар ва рубоийлар

1407

📚 Жаҳон ва ўзбек адабиётидан энг сара тўртликлар ва рубоийлар канали. 🌐 Twitter: @turtliklar_uz ©️ Мурожаат учун: @Mening_pochtam_bot Бошқа каналларимиз: ✓ @kungil_kundaligi ✓ @sport_xabarlari

Подписаться на канал

Тўртликлар ва рубоийлар

- Айтинг, ёмон ишдан қайтмоқ йўли не?
- Фойдали китоблар ўқимоқ керак.
- Шунда ҳам қўл ва тил эгри бўлса-чи?
- Унда эртакдаги Уртўқмоқ керак!

© Комилжон Аслонов |
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

“Отам — давлатим” тўртликлар танлови ғолибларини эълон қиламиз

1 ) Йиғилган лайк (👍)лар:
(9 январь, 22:00 ҳолатига кўра)

1. Латофат Ражабова — 215та
2. Далер Тоғаймуродов — 9та
3. Лобар Мадиева — 28та
4. Мақсуда Султонова — 71та
5. Моҳичеҳра Рустамова — 20та
6. Озода Нормуродова — 62та
7. Зенур Сервериев — 30та
8. Қаршиев Сафарбой — 38та
9. Муҳаммадали Солижонов — 24та
10. Жаҳонгир Ғанижонов — 201та

Энг кўп лайк 👍 йиғиш шартида икки кишини ғолиб деб топишга қарор қилдик:
🏅 Латофат Ражабова — 215та
🏅
Жаҳонгир Ғанижонов — 201та

2) Админ томонидан танланган энг яхши тўртлик эгаси
(Ҳар доим шу шарт бўйича ғолибни аниқлаш оғир. Сабаби ҳар бир тўртлик юракдан ёзилган, ҳар бири яхши тўртлик. Шундай экан ҳамма ғолиб. Аммо биттасини танлаш керак. Қарши бўлмасангиз бу тўртликда Озода Нормуродова тўртлигини ғолиб деб топсак, нима дейсиз)
🏅 Озода Нормуродова

3) Рандом усулида аниқланган ғолибни сал кейинроқ видеоси билан қўямиз
(Кузатишда давом этинг, олдинда яна совринли танловлар бор)

@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

“Отам — давлатим” танловига тўртликларни қабул қилишни ва уларга берилган овозларни инобатга олишни шу ерда тўхтатамиз.
Танловга иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирамиз.
🎖Ғолиблар 10 январь куни эълон қилинади.
Каналимизни кузатишни давом этинг, олдинда яна совринли танловлар бор.


@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

(Бугун 8 январь — шоир Анвар Обиджон (1947 — 2020) таваллуд топган кун!)

Дунёда бор учта чин дўстим:
Отам,
Онам. . .
Яна аллаким.
Учинчисин айтмоқ қийин иш,
Хотиним ҳам шунчаки таниш.

✍️ Анвар Обиджон
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

8️⃣ Қаршиев Сафарбой

Отанг бўлса, тоғ бўлади суянган тошинг,
Отанг бўлса, қайта йўнар нурсиз қуёшинг,
Отанг бўлса, жаннат қурар дўзах устида,
Отанг бўлса, оғритолмас иблислар бошинг.

© @turtliklar | #tanlovga

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

6⃣ Озода Нормуродова

Юрагим тубида битилган армон
Кўзларим ёшида сочилур ҳамон
Қабрига бош қўйиб борсам мен
ҳар он
Отамни кўрмасдан қайтишим ёмон

© @turtliklar | #tanlovga

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

❗️ Эслатма: Танлов давом этмоқда.

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Yil sarhisobi..

Kanalni kuzatib borayotgan barchaga minnatdorlik bildiraman! Hayotingiz va xonadongizdan quvonch, baxt arimasin.
____
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

#tanlovga
4️⃣ Мақсуда Султонова:

Пурвиқор елкангиз ҳамиша қалқон,
Қоқилсам кифтимдан тутиб турасиз.
Дуонгиз кучидан оламан дармон,
Мени ҳар нафасда қўллаб турасиз.
______
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Диққат танлов!

Биз оналар ҳақида кўплаб шеърлар, рубоий ва тўртликлар, бадиий асарлар биламиз. Аммо оталар ҳақида бу мавзуда ижод намуналари камроқ. Шу муносабат билан "Отам — давлатим" шиори остида тўртликлар танловини эълон қилсак, нима дейсиз? )
Танловга қатнашиш учун ҳар бир иштирокчидан оталарга бағишланган, қалб меҳри ила битилган фақат 1та тўртликни @Mening_pochtam_bot манзилига #tanlovga хештеги билан юбориш талаб этилади. Биз ҳар бир тўртликни рақамлаб жойлаб борамиз.
(✔️ Иштирокчи тўртлик юбораётганда исм-шарифи, яшаш манзили ва боғланиш учун телефон рақам ёки телеграм никини юборишлари талаб этилади. Бу ғолибга боғланиш учун керак бўлади)
Тўртликлар 9 январь 22:00гача қабул қилинади

Ғолиблар қуйидаги усулда аниқланади.

1. Энг кўп лайк 👍 йиққан тўртлик эгаси;
2. Админ томонидан энг яхши деб танланган тўртлик эгаси,
3. Рандом орқали аниқланган битта тўртлик эгаси.

🎁 Ғолибларга жаҳон адабиётидан бадиий китоб совға қилинади.

❗️Эслатма: Юборилган тўртликлар шахсан муаллифнинг ўзига тегишли бўлиши лозим. Бошқа шоирлар ёзган тўртликлар, ёки шеърлар орасидан "ажратиб" олинган тўрт сатрлар қабул қилинмайди.

Танловда қатнашиб ғолиб бўлинг ва қизиқарли китоб соҳибига айланинг
_____
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

🗓 Бугун, 28 декабрь Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ шоири, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Эркин Воҳидов(1936 — 2016) таваллуд топган кун. Устоз адибнинг охиратлари обод бўлсин!
________
🎞 То қуёш сочгайки нур... (Э. Воҳидов ҳақида фильм)
Давомийлиги: 27 дақиқа, 22 сония.
© @turtliklar | @kungil_kundaligi

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ҳадеб изғимагин хаёлларимда,
Сени таниб оққан сойлар ҳам тинди,
Шодлик ғижимланган, қайғу яримта,
Менинг ўтмишимда сен йўқсан энди!

✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Оқ-қора булутдан иборатдирман,
Ёзиб чиқяпман совуқ осмонга.
Чўккан иморатман, буткул ғоратман,
Айтинг, тинчлик борми сизлар томонда?

© Феруза Комил | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Сени ёндирдилар, айт-чи, шам, нечун,
Ёндириб, унутиб кетдилар бутун?
Ўзинг айт, найласин, инсон ўзи ҳам,
Яралган бўлса гар ёнмоқлик учун?

✍️ Маҳсатий Ганжавий (А. Орипов таржимаси)
©️ @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

ЮЛҒУЧНИНГ ЎҒИЛЧАСИ

Сочишим керак Ҳотамдек,
Яшашим керак одамдек.
Бунинг учун одамларни
Шилишим керак отамдек.

✍️ Анвар Обиджон
©️ @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ул Аллоҳким тану жонни яратди,
Ҳар аъзони бир хизматга қаратди.
Тилда иллат кўрди-ю этди тутқун,
Оғиз-зиндон, тилни анда қаматди.

✍️ Хожа Али Ромитаний
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Яхшимисан сўрайди ҳамма,
Шу саволдан ҳар кун тамомман,
Нолимайман аҳволим яхши,
Лекин ўзим жуда ёмонман.

✍️ Хонзодабегим
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

10. Жаҳонгир Ғанижонов

Меҳрга тўйинган сойим отажон,
Иймон нурларига бойим отажон.
Бирдан бир мақсадим доим отажон,
Сизни рози этиб яшасам дейман,
Отажон мен сизга ўхшасам дейман.

© @turtliklar | #tanlovga

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

9️⃣ Муҳаммадали Солижонов

Балки айтилмаган қандайдир сўзлар...
Йўқ, йўқ, унақаси бўлмаган, ёлғон --
Сиз мени тинмасдан тинглар эдингиз,
Сизни тинглолмадим. Мана шу армон.

© @turtliklar | #tanlovga

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

7⃣ Зенур Сервериев

Ҳаттоки тунда тарк айлар соянг
Отанг тоғингдир йиқилмас қоянг
Сенла биргадир бугун, эрта, келажак
Отанг бўлса агар бўлмас ниҳоянг.

© @turtliklar | #tanlovga

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

5⃣ Моҳичеҳра Рустамова:

Суянгувчи тоғимсиз ОТА,
Дунёда ягона борим сиз ОТА,
Қизим, ўзингни асрагин,- дея
Доим мадад бергувчисиз ота.


© @turtliklar | #tanlovga

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Шогирд сўрди: – Қай бири азиз,
Дўстми ёки қариндош-жигар?
Устоз жавоб берди: – Шубҳасиз,
Қариндош! У дўст бўлса агар.

✍️ Эркин Воҳидов
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ҳамма болам, дейди
Шу кори олам!
Бола улғайиб сўнг у ҳам дер, болам,
Сув пастга оқади, ота меҳрини
Фарзандига бериб қарз узар одам.

✍️ Эркин Воҳидов
©️@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Танлов учун тўртликлар келишни бошлади. Ўзингизга маъқул тўртликка овоз беринг. Бу ғолибни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. ( #tanlovga )

1️⃣ Латофат Ражабова:
Учмоқни истасам кенг қулоч ёзиб,
Бағри кенг, беғубор осмоним отам.
Ҳар не ёмонликка бўлолган қалқон,
Тоғдай балогардон посбоним отам.

2️⃣ Далер Тоғаймуродов:
Гарчи отам бераолмайди,
Мен хоҳлаган нее-нее ларни.
Аммо, ишонаман берар менга,
Ўзидаги бор неъматларни
.

3️⃣ Лобар Мадиева:
Қуёшни кўтарган елкаларида,
Чечаклар бўй чўзган меҳридан тота.
Етти фалак ичра етмиш жонига,
Ғурурин тож қилган эмасми, Ота?!
______
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Биз бошдан кечирган қаттол тузумни,
Илоҳо, кўрмасин ҳеч ким ҳеч қачон.
Бунчалар ҳам қаттиқ тишлабмиз мумни,
Оғиз очолмасдан юрибмиз ҳамон.

✍️ Эркин Воҳидов
©️@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Тавба қуёш эрур, гуноҳлардир қор
Ҳақ қаҳридан устун,
Ҳақ муҳаббати.
Ҳар бир Фиръавннинг ўз Мусоси бор,
Ҳар Абу Жаҳлнинг ўз Муҳаммади!

👉 @turtliklar 👈

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ўзимга

Танангнинг соғлиги солиб турар хавф,
Бўлса агар сени иймонинг майиб.
Миллион йил умр кўришдан не наф?
Гуноҳинг кўпайса савоб камайиб.

Aкмал Aжиб
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Сўз― забаржад,
Сўз ―гавҳар, олтин,
Заргарликнинг машаққати кўп.
Сўзни байтга қадашдан олдин
Кафтингга қўй, тўйиб қара, ўп!

© Эркин Воҳидов | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ўзингни танҳоман, биттаман, дебсан,
Ҳаммага шу сўзни юрибсан сўзлаб.
Яхшиям биттасан, кўп бўлсанг агар,
Нима бўлар эди? — қўрқаман ўйлаб...

© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Мевали дарахтман, бошгинам эгик,
Ҳамиша ҳадикда яшашим аён.
Ҳеч бир тош кетмасин мевамга тегиб,
Мевамдан ҳеч кимга етмасин зиён.

Мақсуда Каримова
📧 #Мухлис_ижодидан
© @turtliklar

Читать полностью…
Подписаться на канал