tibbiyot_haqida | Неотсортированное

Telegram-канал tibbiyot_haqida - Tibbiyot haqida

9518

Kanalni yuritishdan maqsad - o'rta maxsus tibbiyot xodimlariga kerakli ma'lumotlar bilan tanishtirish va axolini tibbiy madaniyatini oshirish. Bizning Bot manzil: 👉 @med_konspekt_bot Admin bilan aloqa: 👉 @tibbiyot_haqida_admin

Подписаться на канал

Tibbiyot haqida

Марказий Осиё шифокорларининг маоши таққослаб кўрилди

Ўзбекистон шифокорлари бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда.

Ўзбекистон шифокорларининг ўртача маоши 2,6 млн сўмга ($231) тенг, бу Марказий Осиё давлатлари ичида учинчи кўрсаткич, деб ҳисобламоқда Asia-Plus.

Энг юқори маош қозоғистонлик шифокорларга тегишли бўлиб, 416 минг тенге ёки 923 АҚШ долларига тенг.

Иккинчи ўринда - туркманистонлик шифокорлар. Уларнинг ўртача маоши 548-1580 манат ёки 156-451 АҚШ долларини ташкил қилади.

Тўртинчи ўринда – қирғизистонлик шифокорлар. Уларнинг ўртача маоши 19,3 минг қирғиз сўми ёки 221 АҚШ долларига тенг.

Энг паст маошни тожикистонлик шифокорлар оляпти. Уларнинг ўртача маоши 1550 сомоний ёки 142 АҚШ долларига тенг.

Хабарга кўра, малака даражасига, иш стажига ва навбатчилик кунларининг сонига қараб, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида шифокорлар соғлиқни сақлаш муассасаларининг пулли хизматлари ҳисобига иш ҳақига қўшимча ҳақ олади.

Manba: kun uz

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Sun'iy intellektga qiziqib, ishlatib ko'rishni xoxlovchilar bo'lsa @aloqadamizbot iga yozishingiz mumkin!

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

9 yoshli bolakayning Ota onasi vafot etganligi haqida unga qanday tushuntirsam bo'ladi?

Mana shu savolimga sun'iy intellekt ChatGPT nima deb javob berganini siz ham o'qib ko'ring. Psixologlar bu savolga qanday yondashar edi?

Sun'iy intellektning 2-javobi

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб лойиҳалар эълон қилинди

Энг кўп овоз олган 1666 та лойиҳа маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштириладиган бўлди. Жами ташаббусларга ўтган мавсумдан икки баробар кўп – 16 миллионта овоз тўпланди.

📃 Ғолиблар рўйхати

Manba: kun uz

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Jamiyatga murojaat…

Bugun O’zbekistonda vaqtli turmush qurish va farzand ko’rish haqida o’z fikrlarimni yozishni rejalashtirgandim. Keyin baribir to’g’ri tushunishmaydi, «aql o’rgatma» deyishadi deb fikrimdan qaytgandim.

Hozir o’zini va 3 nafar farzandalarini joniga qasd qilgan 27 yoshli ayol haqida o’qib… daxshatga tushdim.

To’g’ri, biz asl sabablarini bilmaymiz. Balki ruhiy sabablar bordir. Balki boshqasi. Ayolning bu qilmishini hech qanday bahona bilan oqlab bo’lmaydi. Ammo…

Farzandlari 5, 4 va 1 yoshli bo’lgan ekan. Demak 21 yoshida xomilador bo’lgan. 22 yoshida birinchi farzand tug’ilib, keyin ikkinchi farzandiga xomilador bo’lgan. Keyin yana 3 farzandni dunyoga keltirgan.

Mening nazarimda psixologik jihatdan hech kim 21 yoshda farzandli bo’lish nari tursin, oila qurishga ham tayyor bo’lmaydi. 20-21 yoshida inson hoyotni endi anglashni boshlaydi. 12 yoshida davlatni boshqaradigan zamonlar kitoblarda qolib ketgan. Hozirgi zamon umuman boshqa.

Ota-bobolarimiz shunday yashab kam bo’lishmagan degan shiorlarni yig’ishtiring. Farzandlaringizni hayotiga befarq bo’lmang! Ularni shoshiltirmang. Uvoliga qolib ketasiz.

Mayli turmush qurishga majbur qilsangiz ham, farzand ko’rishga shoshiltirmang. Rahm qiling. Yoshlar bir-birini yaqinroq tanib olsin. O'zi uchun ozgina yashashsin. Ishlashsin. Sayohat qilishsin. O'zini baxtli his qilishga ulgurishsin ozgina. Bo'lajak farzand kelajagi uchun poydevor qurishsin.

Sizlar esa nikoh oqshomining o'zida xomilador qilishni istaysizlar. To'ydan keyin 3-4 oyda boshlanadi qing'ir pichinglar: «Yangilik bormi?»,«Nima gap?», «Qachon?».

Birinchisi tug’ilishga ulgurmay «Ikkinchisi qachon?» deysizlar yana.

Har bir farzand orasida kamida 3-4 yil vaqt o’tishi kerak. Onaning organizmi o’zini tiklab olishi uchun. Poliklinikalarda ham shuni ta’kidlab bola ko’rishni cheklovchi vositalar berishyapti.

Bizda esa kelinlar ketma-ket bola ko’rishi kerak. Har yil. Ayollarimizga odam sifatida emas, inkubator sifatida qaraladi. Ustiga ustak yordam ham berishmaydi. Tug’ruqdan keyingi depressiya degan narsalar bor. Sergelidagi holatda ham ayol shunday depressiyaga uchragani ehtimoli yuqori.

Axir qiz bechora yashashga ulgurmadi. Oxirgi 5 yil davomida kuniga 24 soat vaqtini uyda 3 ta bolaning yumushlari-yu, qozon-tovoqlar bilan ovora bo’lib yashadi. Shaxsan men aqldan ozishim aniq bu sharoitda. Ayniqsa oilada hech kim qo’llab-quvvatlamasa.

Men 26 yoshimda uylandim. O’zim istab. O’zim ishlab. Kichkinagina to’y qildik, barcha xarajatlarni o’zim ko’tardim. Ijarada yashadik 4 yil. Ishladik. Shu paytgacha ko’plab davlatlarga sayohat qildik. O’zimiz uchun yashadik. Uy oldik. Mashina oldik. Ruhan va moddiy tayyor bo’lganimizdan keyingina roppa-rosa 5 yil o’tib farzand ko’rdik.

«Yangilik yoq’mi?» deb burnini suqadigan odamlar bilan shunchaki gaplashmay qo’ydik.

To’g’ri, sizlar yashab qo’ygan hayotni yashashga ulgurmagandirman. Qanday yashash kerakligini gapirishga haqqim ham yo’qdir. Ammo erta turmush qurib erta ajrashib ketayotgan, hayotda o’z o’rnini topolmayotgan, oilasini tashlab chet elga ishlashga ketayotgan do’st va tanishlarim, qo’shnilarimni hayotini kuzatib, o’zimga kerakli xulosalarni qilib bo’ldim.

Yoshlarga murojaat:

Sizlar ham atrofingizga bir qarang. Xulosa qiling. Bunday mas’uliyatli ishda shoshilmang. Sizni shoshiltirayotganlarga aslida sizning hayotgingiz qiziq emas. Ota-onangizga esa tushuntirishga harakat qiling. Keyin juda kech bo’ladi.

@gafurovumid

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

👎 🤔
Sotuvchilar bo'lsa kerak? 😁

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Катта хамшираларнинг асосий вазифалари нимадан иборат

Тиббиёт муассасаси катта хамшираси лавозимига шифохонада етарли иш тажрибасига эга булган тиббий ҳамшира тайинланади. Бўлим катта ҳамшираси бўлим мудири тавсиясига кўра, шифохона бош шифокори томонидан тайинланади ва ишдан бўшатилади. У бўлим мудири ва касалхона бош ҳамширасига бўйсунади. Ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари бевосита катта ҳамширага бўйсунади.

Қуйидагилар бўлим катта ҳам-
ширасининг асосий вазифалари
ҳисобланади:

✅ бўлим тиббий ҳамширалари ва беморларга хизмат қилувчи бошқа ходимлар меҳнатини тўғри ташкил этиш;
✅ ўрта ва кичик тиббий ходимлар ҳамда санитарлар фаолиятини такомиллаштириш;
✅ булим ишида беморларга хизмат курсатишнинг замонавий шакл ва услублари, ўрта ва кичик тиббий ходимлар хамда санитарлар мехнатини механизациялашни жорий этиш.

Тиббиёт муассасасида катта хамшира куйидагиларни ташкил килади
✅ ўрта ва кичик тиббий ходимлар меҳнатини оқилона ташкил этиб, беморларга хизмат кўрсатишнинг икки томонлама тизимини жорий этиш;
✅ урта ва кичик тиббий ходимларнинг постлар бўйича тўғри тақсимланишини таъминлаш, уларнинг иш жадвалини тузиш;
✅ ишга чиқмаган тиббий ҳамширалар ва санитарлар ўрнини ўз вақтида тўлдириш;
✅ бўлим тиббий асбоблари,
дори-дармонлар, материаллар, беморларни парвариш қилиш воситаларининг мунтазам ижроси, уларнинг тақсимоти ва фойдаланилиши устидан назорат, бўлимда санитария-эпидемиология режимига риоя қилиш;
✅ хисоб-китоби юритиладиган,
кучли таъсир этувчи ва захарли дори-дармон ва препаратлар сакланиши ҳамда ҳисобининг тўғрилиги;
✅ дори-дармонларнинг беморларга етиб боришини назорат килиш;
✅ бўлим мудири топшириғига
биноан, оғир беморлар ёнида якка постлар ташкил этиш;
✅ бўлим ходимлари, беморлар,
келувчилар томонидан белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилиниши;
✅ беморга келтирилган нарсаларни назорат қилиш.

Шунингдек, катта ҳамшира:
✅ беморлар овқатланиши учун
порцион варақаларни тайёрлаб, овқат сифати ва унинг тарқатилишини кузатиш;
✅ беморлар келиши ва кетишининг ҳисобини юритади, бўлимда беморларнинг ҳаракатининг кундалигини тузади ва булимдаги буш уринлар хакида кабул булимига ахборот беради;
✅ қабул бўлими ходими ёрдамида беморга жавоб бериладиган кун ва соат ҳақида қариндошларини олдинроқ хабардор қилади, кийим-бош ва
ҳужжатларини тайёрлайди, зарур
ҳолларда беморни кузатувчи шахс ва транспорт билан таъминлайди;
✅ ўрта ва кичик тиббий ходимларнинг беморлар парвариши ва хизмат кўрсатиш бўйича ишини бўлимда кундузи ва тунги вақтда мунтазам
айланиш орқали таъминлайди;
✅ бўлим мудири раҳбарлигида бўлимдаги ўрта ва кичик тиббий ходимларнинг малакасини ошириш, ҳамширалар
конференциялари, амалий машғулотлар ўтказиш режаларини ишлаб чиқади
ҳамда бажарилишини назорат қилади;
✅ техника хавфсизлиги ва тиббий асбоб-анжомлар, аппаратлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши
устидан назорат ўрнатади;
✅ бўлим ички тартиб-қоидаларига амал қилиш юзасидан назоратни таъминлайди.

Катта ҳамшира қуйидаги
ҳуқуқларга эга:

✅ ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини яхши ишлагани учун рағбатлантириш ва касб мажбурияти ҳамда меҳнат интизомини бузганлиги учун маъмурий чоралар кўриш бўйича таклифлар киритиш;
✅ касбий билимини ошириш ва
даволаш-профилактика муссасаси бошка булимлари катта тиббий хамшираларининг иш тажрибасини урганиш.

Manba: Hamshira jurnali 4-son

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

ССБ бошлиқлари мурожаатларни шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилади

Фуқаро мурожаатлари энди ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларининг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан аввал соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг +998914031773 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги муаммолар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиниши ҳақида хабар берилган эди.


Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда ҳудудий соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари ҳам ўз шахсий рақамларини жамоатчиликка очиқлади:

Мурад Қурбанов — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири: +998994141003

Анвар Алимов — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи: +998888090859

Азизбек Мирзажонов — Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998944431211

Асқар Баҳронов — Буxоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998914060013

Озода Маҳмудова — Жиззаx вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998941651122

Бобур Тешаев — Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998991867072

Нурали Сафоев — Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари: +998935571103

Абдулҳоди Иминов — Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998913594716

Давронбек Жуманиёзов — Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998915356665 (телеграм), +998662349948

Комил Абдивоҳитов — Сурxондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998955011103

Хуршид Ҳакимов — Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998959809797

Тўрақул Арзиқулов — Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998998487400

Абдуқаюм Тўхтақулов — Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998937316611

Иноят Ҳажиев — Xоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998998952632.

«Ҳурматли фуқаролар! Ушбу телефон рақамлари орқали ўз ҳудудингизда тиббиётга оид муаммо, масалалар ва таклифлар бўйича соҳа масъулларига тўғридан тўғри мурожаат йўллашингиз мумкин. Масъуллар ушбу рақамларнинг доимий ишлаб туриши учун шахсан жавобгардир!

Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи «1003» қисқа рақамли Сall-марказ, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи «1103» қисқа рақамли Сall-марказ’лар орқали ҳам йўллашлари мумкин», дейилади вазирлик хабарида.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

OITS kasalligi haqida qisqacha savollarga qisqacha javoblar.

Yana ham ko'proq ma'lumotlar

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👩‍⚕ @tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Куни кеча тармоқларда ўзбек олимлари онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори яратгани ҳақидаги маълумотлар тарқалган эди. Фейсбукдаги онкологнинг маълум қилишича, бу препарат фақатгина битта турдаги онкологик касални даволашга мўлжалланган ва қолган онкологик касалларни даволашда эффектли эмас.

Тарқаламиз.

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG`LIQNI SAQLASH VAZIRINING 06.09.2021 yildagi 219-sonli BUYRUG'I

Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш
чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада
такомиллаштириш тўғрисида


❗️ 336 buyruq bekor qilindi ❗️

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👩‍⚕ @tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Yer qimirlaganda birinchi nima qilish kerak!!!

Vaximaga tushmasdan birinchi navbatda
1. Zilzila kuchi baland bo'lsa uyning ichki burchagiga yoki uydan chiqish eshigini ochib o'rtasiga turib olish kerak
2. Sinadigan buyumlardan uzoqroqda turish va yotgan yoki o'tirgan xolatingizda sizdan kamida 50sm (yarim metr) baland bo'lgan mustahkam buyumni oldiga borish (shkaf, xaladelnik)
3. Zilzila juda ham kuchli bo'lgan vaqtda Vannani ichiga tushib olish sizni 70-80% xavfdan qutqaradi.

4. Zilzila kuchi past bo'lsa (xuddi xozirgidek) imkon qadar ko'chaga shoshilish kerak. Zilzila vaqti yugurma yiqilsang shol bo'lib qolasan degan gaplar uydurma!!!

Unutmang!!!
Zilzila bo'layotgan vaqtda zilzila kuchi birdaniga juda ham kuchli bo'lmaydi, boshlanishiga 1-5 sekund oralig'ida sekin boshlanadi. O'sha 1-5 sekundlar vaqt sizning xayotingiz uchun muhim xisoblanadi. Yuqoridagi eslatmalarni eslab qoling va farzandlaringizga ham eslatib qo'ying!

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Troll.uz platformasi sifatli kontent yaratuvchi mualliflarning ro’yxatini shakllantirishni rejalashtirdi.

Buning uchun so’rovnomaning
7-bo’limini to’ldirib, uni tasdiqlasangiz bas.

So’rovnoma linki: https://forms.gle/GMkEJHrCeps5wL9x7

🔹Namuna:
TELEGRAM KANAL
@TIBBIYOT_HAQIDA
Deb yozib qoldirsangiz hursand bo'lardim!

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

​​SSVning 88-sonli buyrug'i hali ham o'z kuchida!!!

SSVning 15-oktabr 2022 yildagi 287-sonli "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" gi buyrug'i chiqishi munosabati bilan ayrim kanal va gruppalarda 88-sonli buyruq o'z kuchini yo'qotgan deya ma'lumotlar berilmoqda ekan.

Bu ma'lumot xato va xaqiqatga mos kelmasligini tushuntirib o'tishga xarakat qilaman!

1. Ikki buyruqning nima xaqida ekanligini solishtirsangiz o'zingiz ham bunga guvoh bo'lasiz!
- 88-buyruqda "Tibbiyot hodimlari" deyilgan
- 287-buyruqda esa "Sog'liqni saqlash tizimidagi davlat fuqarolik xizmatchilari" deyilgan

2. SSVning 88-sonli buyrug'ida e'lon qilinganida buyruqning oxirgi varoqlarida yozilgan SSVning 2016 yil 20-yanvardagi 34-sonli va 2019 yil 17-iyundagi 161-sonli buyrug'lari o'z kuchini yo'qotganligi yozib o'tilgan!
- 287-sonli buyruqda esa qaysi buyruqlar o'z kuchini yo'qotganligi haqidagi ma'lumotlar berilmagan! ( hattoki buyruqda 88 raqamini ham topa olmadim )

Xar qanday yangi buyruqlar chiqarilishi munosabati bilan qaysi buyruqlar o'z kuchini yo'qotganligi haqidagi ma'lumotlar o'sha buyruqning o'zida yozib o'tiladi!!!

( xato ma'lumot bergan bo'lsam yoki sizda qandaydir qo'shimcha ma'lumot bo'lsa kanal infosida lichkam yozilgan )

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

​​O'TKIR NAFAS YETISHMOVCHILIGI (O'NY)


O'tkir Nafas Yetishmovchiligi
 - Kompensator mexanizmlar ishlaganda ham adekvat gaz almashinuvi ta'minlab berilmaydi.
Adekvat - me'yoriy
Kompensatsiya - patalogik muhit

O'NY Etialogiyasi

O'pkadan tashqari sabablar

- a) Nafasning markaziy boshqaruvining buzilishi, nafas markazi shikastlanganda, uning bosh va orqa miyaning boshqa bo'limlari bilan aloqalarining buzilishida rivojlanadi. Bu bazi zaharlanishlarda (barbituratlar, trankvlizatorlarda va boshqalar) bosh miya kasalliklari, gipoksik ensefalapatiyalarda kuzatiladi.
- b) Nafas biomexanikasining buzilishi
- d) Nerv sistemasi kasalliklari, fosfoorganik moddalar bilan zaxarlanganda, botulizmda, tutqanoqlarda rivojlanadi. Nafas biomexanikasi buzilishida. Shuningdek og'riq omili katta ro'l o'ynaydi. Quruq plevrit, qovurg'alararo nevralgiya, ko'krak qafasi travmasi, ko'krak qafasi va qorin bo'shlig'i yuqori qavatida o'tkazilgan operatsiyalar, qovurg'alarning ko'plab sinishi, katta hajmli gematranslar nafas mexanizmining o'zgarishiga sabab bo'ladi.

O'pka bilan bog'liq sabablar
- a) obstruktiv buzilishlar
- b) Nafas yo'llarining tabiiy tozalanishining buzilishi, kipriksimon epiteliy funksiyasining buzilishi, yo'tal mehanizmining buzilishi, balg'amning ko'p miqdorda xosil bo'lishi yoki uning realogik xususiyatlarining o'zgarishi (quyuqlashish)
- d) Nafas yo'llari yod jismlar bilan obturatsiyas
- e) Nafas yo'llarining o'smalari, shish, gematoma tufayli torayishi va tilning orqaga ketib qolishi
- f) Laringo va branxiospazm
- g) Bronxoastmatik xolatda nafas yo'llarining vaqtidan oldin yopilishi
- h) O'pka qon aylanish patologiyasi

O'NY og'irlik darajasiga ko'ra
3-bosqichi
- 1-bosqich:
Xansirash, taxikardiya, jismoniy zo'riqish natijalarida yuzaga keladi
- 2-bosqich: Xansirash, taxikardiya tinch xolatda yoki jismoniy zo'riqishda birdan kuchayadi. Lablarning ko'karishi, qisman akrosianoz, burun qanotlarining shishi, qovurg'alararo oralig'ining kengayishi
- 3-bosqich: - Xansirash kuchayadi, teri va shilliq qavatlari ko'karadi, nafas olishda nafas muskullari ishtirok etadi

O'NYda Reanimatsion chora tadbirlar
- Nafas yo'llarini o'tkazuvchanligini tiklash
- Bemorni intubatsiya qilish
- O'pka suniy ventilyatsiyasi
Ogsigenoterapiya

INTENSIV TERAPIYA
- Traxeya intubatsiyasi
- Aero-Oksigenoterapiya
- Gemodinamikani tiklash
- Nafas funksiyasini tiklash

Gipoksiya - bu organizmda kislorod yetishmasligidir

Gipoksiya turlari
1-Respirator gipoksiya
 - o'pkaning o'zida patalogik o'zgarishning natijasida kelib chiqadigan kislorod yetishmovchiligidir
2-Sirkulyator gipoksiya - yurak kasalliklarida kelib chiqadigan qon aylanish buzilishi natijasida kelib chiqadigan kislorod yetishmasligidir
3-gemik (qon) gipoksiya - ko'p miqdorda qon yo'qotishlardan keyin kelib chiqadigan kislorod yetishmovchiligidir
4-To'qima gipoksiyasi - organizmdagi to'qimalarning o'ziga kislorod yetishmasligi oqibatida yuzaga keladigan gipoksiya
5-Aralash gipoksiya - bir necha gipoksiyalarni birgalikda kelishi
6.Gipoksik gipoksiya - yutilayotgan havoda kislorodning kerakli hajmining yetishmasligidir. (Ya'ni kislorodsik muhitda nafas olish)

O'pka funksiyalarining farqlanishi
Diffuziya - yutilayotgan kislorodni kapillyarlarga tarqalishi
Perkuziya - yutilayotgan kislorod hajmi bilan qon hajmining bir biriga mos kelishi
Ventilyatsiya - almashinish

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👩‍⚕ @tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Komadagi Glazgo shkalasi (GCS, Glasgow Coma Scale, Glasgow Coma Scale, GCS) - 4 yoshdan katta bolalar va kattalar ongini va komasini buzilganlik darajasini baholash shkalasi. Tarozi 1974 yilda neyroxirurgiya professorlari Grem Tizdeyl va Glazgo universiteti Nevrologik fanlar instituti professori B.Jennett tomonidan nashr etilgan

O'lchov ko'zni ochish reaktsiyasini, shuningdek nutq va motor reaktsiyalarini baholaydigan uchta sinovdan iborat. Har bir test uchun ma'lum miqdordagi ballar beriladi. Ko'zlarni ochish testida 1 dan 4 gacha, nutq reaktsiyalari testida 1 dan 5 gacha va motor reaktsiyalari testida 1 dan 6 ballgacha. Shunday qilib, ballarning minimal soni 3 (chuqur koma), maksimal 15 (aniq ong).

Hisoblash quyidagi mezonlar bo'yicha amalga oshiriladi:
( kattalarda 👤 )

Ko'zni ochish
👁
▪︎ Tasodifan - 4 ball
▪︎ Ovozga javob - 3 ball
▪︎ Og'riqqa reaktsiya - 2 ball
▪︎ Yo'q - 1 ball

Nutq reaktsiyasi 🗣
▪︎ Bemorga yo'naltirilgan, berilgan savolga tez va to'g'ri javob beradi - 5 ball
▪︎ Bemorda buzilgan va notinch nutq - 4 ball
▪︎ Og'zaki okroshka, ma'no ichidagi javob savolga mos kelmaydi - 3 ball
▪︎ Berilgan savolga javoban tovushlarni inartikulyatsiya qiling - 2 ball
▪︎ Nutqning yetishmasligi - 1 ball

Motor reaktsiyasi 🧠
▪︎ Jamoa harakatlarini bajarish - 6 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban maqsadli harakat (repulsiya) - 5 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban ekstremitaning ekstraktsiyasi - 4 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban patologik fleksiyon - 3 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban patologik kengayish - 2 ball
▪︎ Harakatlarning etishmasligi - 1 ball
Har bir punt uchun ballar (ko'z ochilishi, og'zaki javob, vosita reaktsiyasi) umumlashtiriladi.


4 yoshgacha bo'lgan bolalar uchun o'zgartirilgan shkaladan quyidagi mezonlar qo'llaniladi:
( bolachalarda 👶 )

Ko'zni ochish
👁
▪︎ Tasodifan - 4 ball
▪︎ Ovozga javob - 3 ball
▪︎ Og'riqqa reaktsiya - 2 ball
▪︎ Yo'q - 1 ball

Nutq reaktsiyasi 🗣
▪︎ Bola tabassum qiladi, ovozga e'tibor qaratadi, ob'ektlarni kuzatadi, interaktiv - 5 ball
▪︎ Yig'laganda, bolani ishontirish mumkin, interaktivlik past - 4 ball
▪︎ Yig'layotganda tinchlanadi, lekin uzoq vaqt emas, nola - 3 ball
▪︎ Yig'laganda tinchlanmaydi, bezovtalanmaydi - 2 ball
▪︎ Yig'lamaydi va interaktivsiz - 1 ball

Motor reaktsiyasi 🧠
▪︎ Jamoa harakatlarini bajarish - 6 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban maqsadli harakat (repulsiya) - 5 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban ekstremitaning ekstraktsiyasi - 4 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban patologik fleksiyon - 3 ball
▪︎ Og'riqni qo'zg'atishga javoban patologik kengayish - 2 ball
▪︎ Harakatlarning etishmasligi - 1 ball

Tashxis
15 ball - aniq ong.
14 - 13 ball - o'rtacha ajoyib.
12 - 11 ball - chuqur ajoyib.
10 - 8 ball - qattiqlik.
7 - 6 ball - o'rtacha koma.
5 - 4 ball - chuqur koma.
3 ball - terminal koma, miya o'limi.

Qo'shimcha ma'lumotlar 📌
Glazgodagi koma shkalasi va o'lim o'rtasidagi bog'liqlik juda yuqori.
▪︎ 3 dan 8 gacha bo'lgan ballar soni o'limning 60% ga to'g'ri keladi;
▪︎ 9 dan 12 gacha - 2%;
▪︎ 15 ball - taxminan 0% (D.R. Shtulman, N.N. Yaxno, 1995)

"Bola" rejimiga o'tish bolaning yoshi 4 yilgacha bo'lgan davrda amalga oshirilishi kerak. ❗️

👩‍⚕ @tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

9 yoshli bolakayning Ota onasi vafot etganligi haqida unga qanday tushuntirsam bo'ladi?

Mana shu savolimga sun'iy intellekt ChatGPT nima deb javob berganini siz ham o'qib ko'ring. Psixologlar bu savolga qanday yondashar edi?

Sun'iy intellektning 3-javobi

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

9 yoshli bolakayning Ota onasi vafot etganligi haqida unga qanday tushuntirsam bo'ladi?

Mana shu savolimga sun'iy intellekt ChatGPT nima deb javob berganini siz ham o'qib ko'ring. Psixologlar bu savolga qanday yondashar edi?

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Тиббиёт ходимларини рағбатлантиришдаги айрим миқдорлар

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги НИЗОМга кўра:

Умумий 100 баллик рейтинг тизими асосида 75 баллдан 100 баллгача натижага эришган тиббиёт муассасаси ходимлари ойлик маошига қуйидаги тартибда қўшимча ойлик фоизли устамалар белгиланади:

а) тиббиёт ходимларига:

🔘 75 балдан 84 баллгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;
🔘 85 балдан 94 баллгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида;
🔘 95 балдан 100 баллгача ойлик маошининг 100 фоизгача миқдорида.

б) тиббиёт ходимларидан ташқари бошқа ходимлар учун:

🔘 75 балдан 84 баллгача ойлик маошининг 25 фоизгача миқдорида;
🔘 85 балдан 94 баллгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;
🔘 95 балдан 100 баллгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида.

Салоҳиятли ёш шифокорлар учун 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар уларнинг биринчи уч йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланади.

Бунда янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар учун ҳар ойда:

▶️биринчи йил учун — 1 миллион сўмдан;
▶️иккинчи йил учун — 750 минг сўмдан;
▶️учинчи йил учун — 500 минг сўмдан махсус ойлик устамалар белгиланади.

Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Мазкур ойлик қўшимча устамалар тиббиёт ходимларининг лавозим маошига қуйидаги миқдорларда белгиланади:

⏺ тиббиёт муассасасида шифо ўрни 5 тагачани ташкил қилганда — 10 фоиз;
⏺ тиббиёт муассасасида шифо ўрни 5 тадан 10 тагачани ташкил қилганда — 20 фоиз;
⏺ тиббиёт муассасасида шифо ўрни 10 дан юқори ташкил қилганда — 30 фоиз.

ПҚ-4847-сонли Президент қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига ҳам устамалар белгиланган.

Булар рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда:

▶️1 йилдан 3 йилгача — 0,3,
▶️ 3 йилдан 5 йилгача — 0,6,
▶️ 5 йилдан 10 йилгача — 0,8,
▶️ 10 йилдан 15 йилгача — 1,0,
▶️ 15 йилдан 20 йилгача — 1,2,
▶️ 20 йилдан юқори — 1,5.

#norma

👉@bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Apgar shkalasi

A – (appearance) - teri va shilliq pardalar rangini tavsiflaydi;
P (puls) – yurakning ishini baholash, ya'ni zarba;
G –(Grimace) - chaqaloqni stimulyatsiya qilish uchun javob sifatida;
A – (Activity) - bolaning faoliyati, uning mushak ohangini baholash;
R (Respiration) – nafas olish, shuningdek, refleksli qo'zg'aluvchanlik.

Vaziyatni baholash

7-10 ball - yaxshi.

3-7 ball — ba'zi reanimatsiya jarayonlari talab qilinishi mumkin.

0-3 ball - shoshilinch reanimatsiya jarayonlari talab qilinadi.

Apgarning baholashlari bolaning aqliy qobiliyatini baholash bilan hech qanday aloqasi yo'q.

👩‍⚕ @tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Jurnalist, aktyor va aktrisalar dori preparatlarini reklama qilar ekanmi, xali beri tibbiyotimiz odam bo'lmaydi!
Sababi, tibbiy madaniyati xali rivojlanmagan axoli TVdagi reklamalarga ishonuvchan bo'ladi.
Uy bekalari, yoshi keksalar va asosan ziqna insonlar shifokor qabuliga borishdagi vaqtini qizg'onadi va ayrim xududlardagi pullik ko'riklarga pul sarflagisi kelmaydi.

TVlardagi reklamalarda ketayotgan dori preparatlariga negadir men ishonmayman! Siz ishonasizmi?

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Hammaga salom. 🙋‍♂
Xozirgi kunda tobora shov-shuvli bo'lib kelayotgan sun'iy intellekt ChatGPT haqida eshitmagan odam bo'lmasa kerak!
Bu sun'iy intellektning qulayligi shundaki: googledan ma'lumot izlasangiz, sizni ko'pgina internet saytlariga yo'naltiradi va bu sizni vaqtingiz oladi. ChatGPT esa sizning savolingizga to'g'ridan to'g'ri javob berishga xarakat qiladi.
Ya'ni 2021 yilgi dunyo bo'yicha tasdiqlangan barcha ma'lumotlar bazasi orqali sizning xar qanday savollaringizga javob bera oladi.
Xattoki o'zbek tilida ham!
(Albatta imlo xatolari mavjud. Lekin konteksdagi ma'lumotlar tushunarliroq beriladi.)

Xozirgi vaqtda ChatGPT 3.5 versiyada ishlamoqda dekabr oyida esa 5 versiyaga yangilanishi kutilmoqda.
Bunda ma'lumotlar bazasi va boshqa tillar singari o'zbek tilida javob berishdagi imlo xatolari va ayrim kamchiliklari to'ldirilsa kerak.

ChatGPTni ishlatib ko'rganlar bormi?
O'zbekiston va boshqa ko'plab mamlakatlarda bu sun'iy intellektni ishlatishdan oldingi ro'yxatdan o'tishda qiyinchiliklar anchagina. Ya'ni xozircha ruxsat etilmagan!

ChatGPTni qanday ishlashini ko'rmoqchi bo'lsangiz youtubedan izlab ko'ring.
Yoki lichkaga yozing:
@tibbiyot_haqida_admin

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

🧑‍⚕️👨‍⚕️Tibbiyot xodimining faoliyatiga to‘sqinlik qilganlik uchun ma’muriy javobgarlik belgilandi

Shavkat Mirziyoyev bu haqdagi tegishli qonunni imzoladi, deya xabar bermoqda O‘zA (@uzauz).

Qonun bilan Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeks yangi 197-7-modda bilan to‘ldirilib, unda tibbiyot xodimining qonuniy tibbiy faoliyatiga to‘sqinlik qilish yoki shu maqsadda tibbiyot xodimiga turli shaklda qonunga xilof ravishda ta’sir o‘tkazish uchun ma’muriy javobgarlik belgilandi.

Mazkur qilmish uchun fuqarolarga – 1,5 mln so‘mdan 2,1 mln so‘mgacha (bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 7 baravarigacha), mansabdor shaxslarga esa 2,1 mln so‘mdan 3 mln so‘mgacha (7 baravardan 10 baravargacha) jarima yoki 15 sutkagacha ma’muriy qamoq tarzidagi jazo belgilandi.


Manba: xushnudbek

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

#soralganmavzu

1-dekabr Butun dunyo OITSga qarshi kurash kuni munosabati bilan joylarda o'tkazilishi mumkin bo'lgan tadbirlar uchun "OITS kasalligi haqida" Prezentatsiya


🖨 Fayl turi: PPT
💾 Hajmi: 1.2 megabayt

👩‍⚕ @tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Assalom alaykum!
Bugungi kun kabi saxarlikga uyg'onlar 1 oy davomida saxarlikda diydorlashaylik. Ramazon muborak!

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Google tomonidan sizga yaqin xududda zilzila qayd etilsa va sizga bu zilzila kuchi seziladigan darajada bo'lsa google sizga ogohlantirish yuboradi. Buning uchun sizning telefoningizda ushbu funksiya yoqilgan xolatda bo'lishi kerak!

Video orqali telefoningizdagi mana shu funksiyani yoqib qo'ying.

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

CHO’KISH — BELGILARI, BIRINCHI YORDAM KO’RSATISH, CHO’KAYOTGAN ODAMNI QUTQARISH TEXNIKASI

👩‍⚕ @tibbiyot_haqida

https://telegra.ph/Chokishda-birinchi-yordam-07-07

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

AYOL
✨ O'choqdagi olov,
✨ Oshxonadagi lazzat,
✨ Kulgu va hayot quvonchi,
✨ Muloyim lablarning tabassumi,
✨ Chiroyli ko'zlarning porlashi,
ERKAK hayotidagi shirin ertak,
✨ Sodiq turmush o'rtoq,
✨ Farzand uchun mehribon ona,
✨ Oilaning muhim bo'g'ini,

✨ Hurmatli Tibbiyot hodimalari sizlarni 8-mart "Xalqaro xotin-qizlar bayrami" munosabati bilan chin yurakdan tabriklaymiz!

Bu tabrikni ota-onangiz, jufti xalolingiz, farzandlaringiz, aka-ukangiz, opa-singillaringiz nomidan deya qabul qilasiz.

@tibbiyot_haqida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ Кодексини тасдиқлаш хақида"

Ўз.Респ.ССВнинг 2022 йил 24 мартдаги 88-сонли буйруғи

Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida

Читать полностью…

Tibbiyot haqida

Пенсия ёшига етган ходимни бўшатишда ходимнинг розилиги талаб қилинмайди

Франциядаги пенсия намойишларидан сўнг бир гапни айтиб кетай. Пенсия масаласида бир нормани айтиб қўяй. Амалдаги Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан пенсия ёшига тўлган шахс билан иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Фақат бунда 2 ойлик огоҳлантириш муддати берилиши керак. Бунда ходимнинг розилигини олиш шартмас.

Афсуски, барча соҳада ёш кадрларни қўйиш замон талаби бўлган вақтда Янги Меҳнат кодексида бу норма чиқариб ташланмоқда. Янги Меҳнат кодекси 30 апрелдан кучга киради.

2 ой олдин огоҳлантиришни ҳисобга олсак, демак пенсия ёшидаги ходимни бўшатиш учун иш берувчиларда феврал ойи охирига қадар вақти бор. Ундан кейин кеч бўлади.

👉@bahodirahmedoff👈

Читать полностью…
Подписаться на канал