Пенсия ёшига етган ходимни бўшатишда ходимнинг розилиги талаб қилинмайди
Франциядаги пенсия намойишларидан сўнг бир гапни айтиб кетай. Пенсия масаласида бир нормани айтиб қўяй. Амалдаги Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан пенсия ёшига тўлган шахс билан иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Фақат бунда 2 ойлик огоҳлантириш муддати берилиши керак. Бунда ходимнинг розилигини олиш шартмас.
Афсуски, барча соҳада ёш кадрларни қўйиш замон талаби бўлган вақтда Янги Меҳнат кодексида бу норма чиқариб ташланмоқда. Янги Меҳнат кодекси 30 апрелдан кучга киради.
2 ой олдин огоҳлантиришни ҳисобга олсак, демак пенсия ёшидаги ходимни бўшатиш учун иш берувчиларда феврал ойи охирига қадар вақти бор. Ундан кейин кеч бўлади.
👉@bahodirahmedoff👈
Ayrim byudjet tashkilotlari ishchilari oylik maoshlarining 30 foizgacha boʻlgan qismini pul oʻrniga natura - oziq-ovqat bilan toʻlash amaliyotini qoʻllash taklif qilinmoqda.
Hamma shu haqda yozmoqda. Kimdir kulguga olmoqda, kimdir norozi, kimdir kimnidir qargʻamoqda. Bu befoyda.
Aslida nima qilish kerak?
Bu taklif hozircha buyruq, qaror, farmon emas, taklif. Hukumat(Vazirlar mahkamasi) oʻz vakolati doirasida mana shunday taklifni bildirmoqda. Taklif regulation.gov.uz saytiga 10.01.2023 kuni ID 74932 raqam bilan joylangan, muhokama 15 kun - 25.01.2023 sanasigacha muhokama uchun joylangan. Biz ham fuqaroviy pozitsiyamizdan kelib chiqib, rozi boʻlsak, roziligimizni, norozi boʻlsak, noroziligimizni sabablari bilan bildirishimiz kerak. Qonuniy va manfaat keltiradigan yoʻli shu. Ijtimoiy tarmoqlarda million marta dod voydan zarracha foyda yoʻq, toʻgʻri harakat qilish kerak. Norozilikni aynan maxsus saytga kirib, bildirish kerak. Kimdir holatga real tasir oʻtkazmoqchi boʻlsa, muhokamaga kirib fikringizni bildiring, shu postni ulashing(repost, podelitsya). Haqiqiy manfaat beradigan ishga vaqt sarflang.
Muhokamada qatnashish uchun link 👉 https://regulation.gov.uz/oz/d/74932
👉 @OlimjonHaydarov 👈
Assalom alaykum. Kirib kelgan 2023 yil muborak bo'lsin! Yangi yilda ishlaringizga rivoj, oilangizga farovonlik va sixat salomatlik tilayman! Ma'ruf!
@tibbiyot_haqida
#soralganmavzu
1-dekabr Butun dunyo OITSga qarshi kurash kuni munosabati bilan joylarda o'tkazilishi mumkin bo'lgan tadbirlar uchun "OITS kasalligi haqida" Prezentatsiya
🖨 Fayl turi: PPT
💾 Hajmi: 1.2 megabayt
👩⚕ @tibbiyot_haqida
Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ Кодексини тасдиқлаш хақида"
Ўз.Респ.ССВнинг 2022 йил 24 мартдаги 88-сонли буйруғи
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Президент фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди.
Manba: SAFAR
@tibbiyot_haqida
Qon quyish stansiyalarida ishlaydigan xodimlar uchun as qotadigan yaxshi kanal ekan!
( reklama emas, maslaxat! )
/channel/Qon_markazi
❗️Янги Меҳнат кодекси қабул қилинди. Яхши ўзгаришлар бор
Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси тасдиқланди. Президент бунга оид қонунни имзолади.
Янги Меҳнат кодекси 6 ой ўтгач кучга киради. Унгача эскиси амалда бўлади.
Янги кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев янги кодексга оид айрим ўзгаришлар ҳақида маълумот берди:
Жумладан, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида:
✅ меҳнат таътилининг минимал давомийлиги ҳозирги 15 иш куни ўрнига 21 календарь куни этиб белгиланмоқда!
👴🏻 “ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда. Аввалги кодексга кўра, иш берувчилар ходим пенсия ёшига етганда ўз ташаббуси билан бемалол ишдан бўшата олар эди;
💵 ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда. Яъни: 3 йилгача иш стажига эга ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, 3 йилдан 5 йилгача – 75%, 5 йилдан 10 йилгача – 100%, 10 йилдан 15 йилгача – 150%, 15 йилдан ортиғига – 200% берилади. Аввалги кодексда иш стажидан қатъи назар барчага 100%лик ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланар эди;
‼️ давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига дам олиш куни тўғри келган тақдирда уни кўчириш қоидаси киритилмоқда. Бу ҳақда аввал ҳам кўп бора ёзган эдик. Яъни айтайлик 21 март - Наврўз байрами якшанба кунига, яъни шундоқ ҳам дам олиш бўлган кунга тўғри келиб қолса, эртаси кунги душанба ҳам дам олиш куни дея эълон қилинади. Аввалги кодексда бу қоида йўқ эди, бошқача айтганда дам олиш куни "куярди";
💼 бугунги кунда меҳнат бозорида мавжуд 12 хил меҳнат турлари акс эттирилмоқда (масалан, касаначилик, ЯТТда ёлланма ишчилар, уй ишчилари, кунлик, вақтинчалик ва мавсумий ишчилар, сменали ишчилар, масофавий ишчилар ва бошқ.). Бу аввалги кодексда йўқ эди.
👉 @xushnudbek 👈
Sanpin034217 qo'llanmasi bo'yicha ( 3-ilova )
Mukammal tozalash ishlari haqida ( generalniy uborka )
👩⚕ @tibbiyot_haqida
Pastdagi linkni ustiga bosib ma'lumotga ega bo'lasiz
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://telegra.ph/Xona-uskunalar-va-asbob-anjomlar-sanitariya-qoidalariga-mos-saqlashga-qoyiladigan-talablar-11-25
#sanpin
#tugruqbolimi
Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекциялари устидан эпидемиологик назорат
Хавф гуруҳлари ва омилларини аниқлаш
7.5.1. Туққан аёллар орасида ШИИ юзага келиши хавфига эга гуруҳларга қуйидагиларга эга аёллар киради:
• туғиш пайтида хориоамнионитга эга;
• сурункали соматик ва юқумли касалликларга чалинган;
• иммунитет танқислигига эга ҳолатдаги;
• сийдик-жинсий тизими касалликлари, шу жумладан, кольпитларга чалинган;
• оғир кечган акушерлик-гинекологик анамнезига эга (аввалги
ҳомиладорлиги инфекцион асоратлари, бола тушишга одатланиш ва бошқалар);
• операция йўли орқали туғдиришдан (кесарев кесиш) кейин;
• туғруқдан кейинги даврдаги қон кетиши.
7.5.2. Чақалоклар орасида ШИИ юзага келишидаги хавфли гуруҳларга қуйидагилар киради:
• чала туғилганлар;
• туғруқ муддатидан ўтиб туғилганлар;
• сурункали соматик ва инфекцион касалликларга эга ёки ҳомиладорлик вақтида ўткир инфекцион касалликни бошдан кечирган оналардан туғилган чақалоқлар;
• операция йўли орқали туғдирилганлар;
• ривожланишдаги туғма аномалиялар эга;
• туғруқ жараёнида шикастланганлар;
• нафас олиши бузилиши синдромига эга;
• она қорни ичида сурункали гипоксияга эга ва туғилиш пайтида асфиксия кузатилган чақалоқлар;
• ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказган чақалоқлар;
• ичкиликбозлик, наркоманияга йўлиққан, ОИВ инфекциясига чалинган оналардан туғилган чақалоқлар.
7.5.3. Чақалоқлар ва туққан аёлларда ШИИ юзага келишининг хавфли омилларига қуйидагилар киради: инвазив даволаш-ташҳислаш аралашувлари (томирлар, сийдик чиқариш йўлларига катетер қўйиш, эндоскопик текширувлар, трансфузиялар, пункциялар, инъекциялар), ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ), сунъий овқатлантириш ва бошқалар. Муолажаларнинг неча марталиги ва давомийлиги аҳамиятга эга. Абдоминал туғдиришда у шошилинч ёки режали тартибда олиб борилаётганлигини ҳисобга олиш муҳимдир.
7.5.4. Инвазив муолажалар тайинланиши қатъий асосланган бўлиши керак.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Shok (frans. sos — zarba) — odam hayotiga xavf tug'diruvchi holat; haddan tashqari kuchli ta'sirotlar natijasida nerv, endokrin, qon aylanishi, nafas sistemalari faoliyatining hamda moddalar almashinuvining buzilishi bilan ifodalanadi. Ko'pincha shikastlanish, kuyish, operatsiya oqibatida, mos kelmaydigan qon quyilganda, miokard infarktida, yurak faoliyati buzilganda va boshqalar tufayli ro'y beradi. Shok boshlanishida bemor bezovtalanadi, rangi oqaradi, qarashlari bejo, fikrlari chalkash, ba'zan o'zining og'ir ahvolini his etmaydi, gohida bezovtalanish kuchayib, o'rnidan sapchib turib ketadi (uni tutib qolish qiyin bo'ladi). Keyinchalik es-hushi joyida bo'lsa ham, umumiy ahvoli yomonlashib, atrofmuhitga butunlay befarq bo'lib qoladi. Og'riqni salpal sezadi yoki mutlaqo sezmaydi, rangi oqarib, gavda temperaturasi pasayadi, terisi muzdek bo'lib, yopishqoqter bilan qoplanadi, nafasi tezlashadi, tashna bo'ladi, ba'zan qayt qiladi.
SHOK - O'tkir yurak qon tomir yetishmovchiligining bir ko'rinishi bo'lib, kuchli ekzogen va endogen ta'sirlarga nisbatan organizmning ximoya va javob reaksiyasi xisoblanadi.
Shokning zamonaviy tasnifi
1.GIPOVALEMIK SHOK
- Gemoragik shok
- Travmatik shok
- Kuyish shoki
- O'tkir degidratsion shok
2.QAYTA TAQSIMLANUVCHI SHOK
- Anafilaktik shok
- Infeksion toksik shok
- Neyrogen shok
3.KARDIOGEN SHOK
- Chin kardiogen shok
- Reflektor kardiogen shok
- Aritmik kardiogen shok
- Areaktiv kardiogen shok
4.Obstruktiv shok
- O'pka arteriyasi trombo emboliyas
- Zo'riqish pnevmotoraksi
Shok xolatining umumiy klinikasi
- Shokning sindromal diagnozi bemorlarda o'tkir yurak qon tomir yetishmovchiligining quyidagi belgilari bo'lganda qo'yiladi.
- Teri rangining oqish-sianotik yoki marmar tusga kirishi va sovuq ter yoqishqoq ter bilan qoplanganligi
- Tirnoq yostiqchasida kapilyar qon oqimining sekinlashuvi yoki to'xtashi
- Xushning xiralashuvi
- Dispnoe, oligouriya, arterial va puls bosimining pasayishi
Shok fazalari
Eriktil faza - bu fazada bemor agressiv, o'lim vaximasi bosgan, dodlagan, es-hushi noaniq, og'riqdan baqiradi.
Torpid faza - shokning bu fazasida bemor bexush holatda bo'ladi
SHOK INDEKSI
Shok indeksi bu pulsning sistolik bosimga bo'lgan nisbatiga aytiladi. Ya'ni bemorning pulsi soni uning arterial qon bosimining sistolik ko'rsatkichiga bo'linadi.
Puls - 60
Qon bosimi 120/70
120:60=2 shunday. Shok indeksi bemordagi shokning og'irlik darajasiga aniqlik kiritadi
👩⚕ @tibbiyot_haqida
🍼 Tadqiqotlar shuni ko'rsatadiki, chaqaloqlar ota-onasi ularga qarab tabassum qilishini yoqtiradilar
♻️Shuning uchun ham chaqaloqlar sizga jilmayib qaraydi va sizdan ham aynan shuni kutadilar.
XXI asrdagi eng tanqis unutilgan narsa bu – mehr...
Shunchaki tabassum qiling ☺️
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
#sanpin
#tugruqbolimi
Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекциялари устидан эпидемиологик назорат
Касалланишнинг эпидемиологик таҳлили
7.3.1. Эпидемиологик таҳлил туғруқ мажмуасида (бўлимида) эпидемиологик вазиятни баҳолаш учун ШИИ билан касалланиш даражаси, тузилиши ва ўзгариш суръати ўрганилишини ва санитария-гигиеник, дезинфекция, профилактик ва эпидемияга қарши кураш тадбирларининг керакли ҳажмини ишлаб чиқишни назарда тутади.
7.3.2. ШИИ билан касалланишнинг тезкор (жорий) таҳлили бирламчи ташҳислар бўйича инфекцион касалликларни кундалик қайд этиш маълумотлари асосида олиб борилади. Касалланишни тезкор таҳлил қилиш давомида жорий эпидемиологик вазият баҳоланади ва эпидемологик вазият яхшиланиши ёки ёмонлашиши, олиб борилаётган чораларнинг мувофиқлиги ёки зарур ҳолатларда уларни кучайтириш зарурати ҳақида масала ҳал этилади.
7.3.3. Касалланишни тезкор таҳлил қилиш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши керак:
• туғиш санаси;
касаллик юзага келган муддат;
• патологик жараён локализацияси;
• этиологияси;.
• тиббий аралашув турлари;
• стационар доирасида ҳаракатланиш (палатадан палатага, бўлимдан бўлимга);
• чиқариб юборилиши ёки бошқа стационарга ўтказиш санаси
• стационарда бўлиш давомийлиги.
7.3.4. Битта инкубацион даврда, битта инфекция манбаи ва умумий юқиш омиллари билан боғлиқ чақалоқлар ва туққан аёлларнинг (жамланган ҳолда)
3 та ёки ундан ортиқ шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши гуруҳли касалликлар деб ҳисобланади.
7.3.5. Чақалоқлар ва туққан аёлларни ШИИ билан касалланишининг ретроспектив таҳлили қуйидагиларни назарда тутади:
• тенденцияси (ўсиш, пасайиш, барқарорлашиш) ва ўсиш ёки пасайиш суръатларини аниқлаган ҳолда касалланишнинг кўп йиллик ўзгариш суръатини таҳлил қилиш;
• касалланишнинг йиллик, ойлик даражаларини таҳлил қилиш;
• бўлимлар бўйича касалланишнинг қиёсий тавсифи;
• этиология ва патологик жараён локализацияси бўйича касалланиш тузилишини ўрганиш;
• операцион ва бошқа аралашувлар, ҳамда улар билан боғлиқ касалликлар қайталаниши (стратификацияланган кўрсаткичлар) таҳлили;
• касалланишнинг локал ва умумий шакллари бўйича нисбатларининг ўзгариш суръати таҳлили;
• гуруҳли касалликлар асосий қисмини аниқлаш ҳамда касалланиш авжини таҳлил қилиш;
• патологик жараён ва этиология локализацияси бўйича ўлим билан якунланишнинг таҳлили.
7.3.6. Эпидемик жараён қонуниятлари, инфекциянинг асосий манбалари, асосий юқиш йўллари ва факторларини аниқлаш учун чақалоқлар ва туққан аёллар касалланишининг ретроспектив таҳлили олиб борилади, бу эса ўз навбатида ушбу туғруқ мажмуасидаги (бўлимидаги) муайян эпидемиологик вазиятга мувофиқ келувчи профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
7.3.7. Тиббиёт ходимлари касалланишининг ретроспектив таҳлили инфекция манбалари доирасини аниқлаш ва уларнинг ШИИ тарқалишидаги ролини чеклашга йўналтирилган тадбирларни олиб боришга имкон яратади.
7.3.8. Инфекцияларнинг манифест шаклларига чалинган беморлар ва микроорганизмларнинг антибиотикларга чидамли штаммларини ташувчилар,
шунингдек, бурун-ҳалқум (гайморитлар, синуситлар ва бошқалар), сийдик чиқариш йўллари (суст кечувчи пиелонефрит, цистит), ошқозон-ичак тракти (гастроэнтерит, энтероколит), тери ва тери ости тўқималари (йиринглияллиғланиш жараёнлари) патологиясига эга тиббиёт ходимлари инфекцияларнинг муҳим манбалари ҳисобланади.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
#sanpin
#tugruqbolimi
Акушерлик стационарларида Дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш
5.1. ШИИ профилактикаси ва унга қарши курашиш мақсадида ушбу санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ
дезинфекция ва стерилизация тадбирлари ўтказилади.
5.2. Акушерлик стационарларида ШИИни юқтириш омиллари бўлган қуйидаги объектларда дезинфекция ишлари олиб борилиши керак:
- тиббиёт асбоб-анжомлар;
- ходимлар қўллари;
- беморлар тери қопламлари (операцион ва инъекцион майдон);
- касалларга қараш буюмлари;
- кувезлар (инкубаторлар);
- хонадаги ҳаво;
- касаллардан чиққан ажратмалар ва биологик суюқликлар (балғам, қон ва бошқалар);
- тўшак буюмлари;
- жиҳоз ва ускуналар устки юзалари;
- тиббиёт чиқиндилари ва бошқалар.
Кувезлар дезинфекцияси
5.3.1. Кувезларни дезинфекция қилиш қўлланилиш йўриқномаларида кувезларни зарарсизлантириш бўйича тавсиялар берилган дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида бажарилади.
5.3.2. Кувезларни дезинфекция қилиш учун хлорли фаол воситалар, шунингдек, таркибида альдегидлар, фенол ва унинг ҳосилаларини сақловчи воситалар қўлланилишига рухсат этилмайди.
5.3.3. ШИИ олдини олиш мақсадида кувезлар ташқи юзаларини дезинфекция қилиш ҳар куни кундалик тозалов ишлари билан бир пайтда амалга оширилади.
5.3.4. Кувезларнинг ички юзалари ва мосламаларига ишлов бериш ультрабинафша нурланишли лампалар билан жиҳозланган, яхши шамоллатиладиган алоҳида хонада якуний дезинфекция қилиш тури бўйича олиб борилади. Кувезларнинг ички юзалари ва мосламаларини зарарсизлантириш даволаниб бўлган чақалоқдан кейин ва бола келиб тушиши олдидан бажарилади.
5.3.5. Кувезларга ишлов бериш янги туғилган чақалоқ бошқа жойга ўтказилганидан сўнг ёки камида 3 кунда 1 марта олиб борилади. Кувезларга ишлов бериш муайян моделга илова қилинадиган кувездан фойдаланиш ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши керак.
5.3.6. Кувезга ишлов бериш олдидан уни ўчириш, намлантиргич сув бочкасини бўшатиш, кувездан фойдаланиш йўриқномасига кўра назарда тутилган ҳолатларда кувезга ҳаво кирадиган хона тирқиши фильтрларини алмаштириш талаб этилади.
5.3.7. Кувез дезинфекция қилинганидан кейин дезинфекцияловчи эритма қолдиқларини стерил сувда (100-150 мл) яхшилаб ивитилган стерил салфеткалар ёки стерил йўргаклар билан кўп марта артиб чиқиш орқали тозалаш керак. Ҳар бир ювишдан кейин юзани қуригунга қадар артиш керак. Ишлов бериш тугалланганидан кейин кувезларни ишлатилган восита учун тавсия этилган вақт давомида шамоллатиш керак. Ишлов бериш тугаллангандан сўнг кувез қопқоғи беркитилади ва аппарат ёқилади. Бола жойланиши олдидан кувезнинг намлантирувчи тизимига стерил дистилланган сув солинади.
5.3.8. Туғруқ мажмуаси (бўлимлари) хоналарида кундалик ва мукаммал тозалов ишлари ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ олиб борилади.
5.3.9. Беморларга қараш учун буюмлар (тиббий термометрлар, кислород ниқоблари, кислород ёстиқчалари найчалари, шиллиқ сўриш баллонлари, клеёнка тагликлар, судналар, резина ҳукналар, сирли идишлар ва бошқалар) дезинфекция воситасига солинган ҳолда зарарсизлантирилади сўнгра сувда чайилади.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
#sanpin
#tugruqbolimi
Чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапия бўлими
(ЧРваИТБ) ва чақалоқлар патологияси ва чала туғилган болалар бўлимлари (ЧПваЧТББ)
4.1. ЧПваЧТББ жойлаштириш учун туғруққа кўмаклашиш ва бошқа бўлимлардан изоляцияланган, ҳамда алоҳида кириш ва чиқишига эга мустақил бино блоклари кўзда тутилади.
4.2. ЧПваЧТББга перинатал марказ ёки бошқа акушерлик стационарлари бўлимларидан чақалоқларни ўтказилишига рухсат этилади. Чақалоқларни ЧТваЧТББдан перинатал марказ ёки бошқа акушерлик стационарлари туғруқдан кейинги бўлимларига ўтказилишига рухсат этилмайди.
4.3. Агар перинатал марказ ЧПваЧТББга бошқа акушерлик стационарларидан чақалоқларни қабул қилса, бўлимга кириш жойида қабул хонаси бўлиши керак.
4.4. Барча ташҳислаш ва даволаш муолажаларини даволовчи ёки навбатчи врач ва тиббиёт ҳамшираси бевосита палатада амалга оширади.
4.5. Ҳар бир болани кўздан кечириш ва муолажаларни ўтказишдан олдин ходимлар ушбу санитария қоидаларининг 1-иловаси талабларига мувофиқ
қўлларига ишлов берадилар. Бола кувезда кўздан кечирилганидан сўнг кувезни ёпиш олдидан қўлларга антисептиклар билан ишлов берилади.
4.6. Ҳар бир палатада янги туғилган чақалоқларни кўздан кечириш учун дезинфекция қилинадиган жилдли матрасга эга йўргаклаш столи бўлиши керак. Столча иситиладиган ёки нурлантириб иситиш чироғи билан жиҳозланган бўлиши керак.
4.7. Ҳароратни ўлчаш электрон термометрлар билан ўтказилиши тавсия этилади (симобли термометрлар билан чақалоқларда гипотермияни аниқлаб бўлмайди). Янги туғилган чақалоқнинг оғзини кўздан кечириш бир марталик
шпател билан амалга оширилади.
4.8. ЧРваИТБ ёки ЧПваЧТББга келиб тушган ёки бўлган боладаги ҳар бир (туғма ва туғилишдан кейинги), шу жумладан, шартли патоген микроорганизмлар билан қўзғатилган инфекцион касаллик ҳолати, журналда (70/У ш.) ўрнатилган тартибда ҳисобга олиниши ва қайд этилиши керак.
4.9. ЧПваЧТББ она ва бола биргаликда бўлиш тамойилига кўра ташкил этилиши керак. Она туғруққа ёрдам стационарида бўлиш санитарияэпидемиологияга қарши тартибга ва тасдиқланган кун тартибига риоя қилиши зарур.
4.10. ЧРваИТБда болалар оналарисиз бўладилар, бироқ ота-оналарининг боласини келиб кўришига рухсат этилади. Касал болани кўришга келган шахс устки кийимини ечиши, тоза пойабзал кийиши (ўзи билан олиб келган кийим ва пойабзал), дока ёки бир марталик ниқоб тақиши, сочини йиғиб олиши ёки бошига рўмол ўраши ёки қалпоқча кийиб олиши керак.
4.11. Бўлимда боласи билан бирга бўлган оналар бўлимнинг бошқа палаталари ёки бошқа бўлимларга киришига рухсат этилмайди. ЧРваИТБ ва ЧПваЧТББ палаталарида озиқ-овқат маҳсулотлари, сумкалар, устки кийим сақлаш, бегона электр ускуналари, мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланади.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Гепатит B га қарши вакцина самарадорлигини ошириш йўли топилди
Гепатит — вирусли касаллик. Унга чалинган беморларда жигар ҳужайралари зарарланиши кузатилади. Оқибатда организмда интоксикация юз беради.
Гепатит В — ушбу хасталик турлари орасида энг хавфлиси. Дунё бўйича йилига минглаб инсонлар мазкур вирус туфайли вафот этади. У қон ва одам организмидан ажраладиган бошқа суюқликлардан ёки онадан ҳомилага юқади.
Германия ва Швейцария олимлари гепатитнинг ана шу турига қарши вакцина самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликда изланиш олиб борди. Тадқиқот жониворларда синовдан ўтказилди.
Маълум бўлишича, “TherVacB” вакцинаси самарадорлиги унинг таркибидаги “CD4 Т ҳужайралари” деб аталувчи компонентлар миқдори, фаоллиги ва жавоб реакцияси кучига боғлиқ.
Соддароқ тушунтирсак, агар организмда CD4 Т ҳужайралари кам ва уларнинг вакцинага жавоби заиф бўлса, бу ҳолда гепатит B вирусига қарши антитаналар ишлаб чиқарилмайди.
Олимлар фикрича, вакцина таъсирини кучайтирувчи тегишли моддалар ёрдамида бу ҳужайралар сонини ва эмлашга нисбатан жавоб реакциясини ошириш мумкин.
Янгилик шу йилнинг ёз ойларида инсонларда клиник синовдан ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, гепатит B нинг қўзғатувчиси инсон танасидан ташқарида узоқ вақт яшай олади. Аксарият беморлар касалликни мустақил равишда енгиши мумкин. Аммо иммунитети заиф кишилар учун вирус жиддий хавф туғдиради.
“TherVacB” вакцинаси, энг аввало, гепатит В нинг сурункали шаклига қарши курашишга қаратилган.
Манба: aniq.uz
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Бюджет ишоралари: Тиббиёт
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг харажатлари ўтган йил билан солиштирганда 5,5 трлн.сўмдан 3,7 трлн.сўмгача камайган.
2023 йил бюджетида 2022 йилда мавжуд бўлган қуйидаги харажатлар чиқариб ташланган:
тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари билан боғлиқ харажатлар (2 192,1 млрд.сўм)
болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш тадбирлари учун харажатлар (58,1 млрд.сўм);
одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликлар тарқалишига қарши курашиш билан боғлиқ харажатлар (64,9 млрд.сўм);
репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш учун харажатлар (3,9 млрд.сўм);
ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари тарбияланувчиларини ва ушбу муассасаларда яшовчиларни гриппга қарши эмлашга доир харажатлар (2,6 млрд.сўм);
аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини эналаприл дори воситаси билан бепул таъминлашга доир харажатлар (4,0 млрд.сўм);
туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги «Онко-назорат» («Cancer-назорат») аёллар кўрик хоналарини тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий воситалар билан жиҳозлаш учун харажатлар (20,0 млрд.сўм);
оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар (121,6 млрд.сўм);
наркология муассасаларини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлашга (қўшимча жиҳозлашга) доир харажатлар (8,1 млрд.сўм);
соғлом турмушни шакллантириш, тўғри овқатланиш бўйича тизимли равишда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш (2,0 млрд.сўм)
Бюджетдан ташқари жамғармалар қирқимида тиббиёт йўналишидаги харажатлар бўйича:
Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси харажатлари 86,0 млрд.сўмдан 45,0 млрд.сўмгача камайтирилган.
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси харажатлари 1 189,8 трлн.сўмдан 3 094,2 трлн.сўмгача оширилган.
Демак, 2023 йилда тиббиёт учун бюджет харажатлари жиддий кўламда мақбуллаштирилган.
Мақбуллаштиришнинг асосий юкламаси тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари билан боғлиқ харажатларга тўғри келади.
Харажатлар қисқаришининг бир қисми тиббий суғурта каналига ўтказилган бўлиши мумкин. Чунки айнан тиббий суғурта учун кафолатланган тиббий ёрдам доирасида тиббий хизматларни давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларидан харид қилиш 900 млрд.сўмдан кўпроққа оширилган.
Тиббиёт суғуртаси харажат юкламаси асосий қисми маҳаллий бюджетлар зиммасига тушган (2 418,1 млрд.сўм).
ЭНДИ ТИББИЁТ ХОДИМИГА ҚЎЛ КЎТАРГАНЛАР 15 СУТКАГА ҚАМАЛАДИ
Қонунчиликка янги ўзгартиришлар киритилмоқда
Батафсил видеода
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida
Odamlar nima deydi degan savolga ajoyib javoblar bilan aytilgan rep.
Farzandingizni plasylistida Konstani qo'shiqlari bormi?
@tibbiyot_haqida
SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRINING 19.08.2021 yildagi 206-sonli BUYRUG'I
Одам иммунитети танқислиги вируси инфекцияси бўйича миллий шароитга мослаштирилган клиник баённомаларни амалиётга татбиқ этиш тўғрисида
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👩⚕ @tibbiyot_haqida kanalida
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRINING 2022 YIL 17-YANVARDAGI 16-SONLI
ВUYRUG‘I
Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги тизимидаги амбулатория-поликлиника муассасаларида юритиладиган
тиббий хисоб хужжат шаклларини такомиллаштириш тугрисида
yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Yaqinlarni qanday kechirish mumkin?
( yaqinlaridan arazlab yurganlar eshiting )
👩⚕ @tibbiyot_haqida
#sanpin
#tugruqbolimi
Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекциялари устидан эпидемиологик назорат
Микробиологик мониторинг
7.4.1. Микробиологик мониторинг туғруқ мажмуаси (бўлими) томонидан олиб борилади, тегишли лабораториялар мавжуд бўлмаган тақдирда аккредитациядан ўтган лабораториялар билан шартнома асосида амалга оширилади.
7.4.2. Микробиологик текширувлар шифохона ичи инфекцияси этиологияси ва даволаш тактикасини аниқлашга йўналтирилган бўлиб, клиник
кўрсатмалар бўйича олиб борилиши керак. Микробиологик текширув учун биринчи навбатда чақалоқлар ва туққан аёллар патологик локусларидан олинган материаллар бўлиши керак.
7.4.3. Санитария-бактериологик текширувлар ҳажми эпидемиологик заруратга қараб белгиланади, текширувлар режали тартибда ва эпидемиологик кўрсатмаларга кўра олиб борилади. Режали тартибда қуйидаги бактериологик текширувлар олиб борилади:
• дори шакллари (чақалоқлар териси ва шиллиқ қатламига ишлов бериш, инъекциялар учун) текширувлари, тиббий асбоб-анжомлар, шу жумладан ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари (ЎСВ) учун ишлатилувчи материаллари стериллигини назорат қилиш, саноат дори воситалари ва стерил буюмлари бундан мустаснодир;
• операция хоналари ва А, В ва С тозалик синфидаги бошқа хоналарда ҳавонинг микробиологик тозалиги назорати;
• кундалик дезинфекция (кувезлар, беморлар учун ишлатишга тайёрланган тиббиёт буюмлари ва предметлари) сифатини назорат қилиш;
• тиббиёт ходимлари қўллари гигиенасини танлаб назорат қилиш. Санитария-бактериологик текширувлар амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ олиб борилади. Эпидемиологик кўрсатмаларга кўра текширувлар рўйхати ва ҳажми муайян эпидемилогик вазиятга мувофиқ белгиланади.
7.4.4. Чақалоқлар ва туққан аёлларнинг ШИИ тузилиши этиологиясини аниқлашда нафақат туғруқ мажмуаси (бўлими)да бўлган пайтдаги олинган лаборатория текширув натижалари, балки болалар поликлиникаси, шихофонаси, аёллар маслаҳатхонаси, гинекологик ва жарроҳлик бўлимларидан келиб тушган маълумотларни ҳам ҳисобга олиниши зарур. Ташҳиснинг микробиологик тасдиқланиши ёки ўзгартирилиши ҳақидаги маълумотлар 12 соат ичида Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи органларга юборилади.
7.4.5. Тиббиёт ходимларини микробиологик текширувдан ўтказиш эпидемилогик кўрсатмаларга кўра олиб борилади.
7.4.6. ШИИ қўзғатувчилари бўлган госпитал штаммларни аниқлаш учун турларнинг ички типланиши тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш зарур.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Qiziqarli tibbiy faktlar
Inson tanasining eng og'ir organi teridir. Voyaga yetgan odamda uning vazni 2,7 kg ni tashkil qiladi. Eng og'ir ichki organ - jigar, uning vazni 1,5 kg. Taqqoslash uchun yurakning og'irligi o'rtacha atigi 325 grammni tashkil qiladi.
- Bizning tanamizdagi qon bosimi 10 metrga teng masofada qonni "otish" uchun yetarli.
- Ehtirosli o'pish bilan daqiqada taxminan 6,4 kaloriya yo'qoladi!
- Xuddi shu ehtirosli o'pish bilan siz 278 bakteriya almashasiz.
- 60 yoshga kelib, ko'pchilik odamlar ta'm sezgilarining yarmini yo'qotadilar.
- Inson umri davomida 450 kg ga yaqin qizil qon tanachalarini ishlab chiqaradi.
- Dunyoda eng keng tarqalgan yuqumli kasallik bu tish kariesidir.
- Miltillash chastotasi 2-10 soniya. To'r parda murakkabligi bo'yicha 10 milliard kompyuter operatsiyalariga teng.
- Agar siz barcha ichak bakteriyalarini to'plasangiz, siz qahva chashkasini to'ldirishingiz mumkin.
- Inson buyragi 1 000 000 dan ortiq mikroskopik naychalardan iborat. Bu barcha tubulalarning umumiy masofasi (2 buyrakdan) 65 km ga etadi.
- Kuniga ikki marta tabassum qilish qon bosimini pasaytirishi mumkin.
- Inson nutqi uchun 72 ta mushakdan foydalanish kerak.
- Insonning umri davomida sochlari o‘rtacha 950 km o‘sadi.
- Ayolning yuragi erkaknikiga qaraganda tezroq uradi.
- Ayollar erkaklarnikiga qaraganda ikki baravar tez-tez ko'z yumadi.
- Ochiq ko'z bilan aksirish mumkin emas.
- Qo'l tirnoqlari oyoq tirnoqlariga qaraganda 4 baravar tezroq o'sadi.
- 30 yildan so'ng odamning tana hajmi kamayishni boshlaydi.
- Insonning barmog'i umri davomida taxminan 25 million marta bukiladi.
- Bizning tanamizdagi eng qattiq modda tish emalidir.
- Agar siz juda ko'p ovqatlansangiz, eshitishingiz yomonlashadi.
- Inson ovqatsiz 30-40 kun, suvsiz 3-5 kun, havosiz 3-6 daqiqa yashashi mumkin.
- Odam chiqaradigan havodagi karbonat angidrid gazi atmosferaga nisbatan 100 barobar ko‘p.
- Inson hayoti davomida 2 ta katta hovuzni to'ldirish uchun etarli bo'lgan tupurik ishlab chiqaradi.
- Quloqlar hayot davomida o'sadi (aniqrog'i, quloqchalar).
- Inson ko'zi 10 000 000 rangni ajrata oladi.
- Jigar spirtli ichimliklarni eng samarali tarzda kechki 6 dan 20 gacha parchalaydi.
- Oshqozon shirasi, agar ular oddiy qotishmadan tayyorlangan bo'lsa, tangalarni eritishga qodir.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
#termin
Аҳолининг табиий ўсиши – маълум давр ичида туғилганлар сони билан ўлганлар сони орасидаги фарқ. Аҳолининг табиий ўсиши – аҳоли ўсиши жадалигининг умумий кўрсаткичи бўлиб, одатда, коэффициент билан ўлчанади. Бу курсаткич ҳар 1000 кишига нисбатан олинади ва промилле (%о) билан ўлчанади.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida
#sanpin
#tugruqbolimi
Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекциялари устидан эпидемиологик назорат
6.1. Умумий қоидалар
6.1.1. ШИИ устидан эпидемиологик назорат ва санитария-гигиеник,
профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар олиб борилишини ташкил этиш
ДПМ эпидемиологи (бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари)
томонидан амалга оширилади.
6.1.2. Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) ШИИ устидан эпидемиологик назорат қуйидагиларни назарда тутади:
• ШИИ аниқлаш, ҳисобга олиш ва қайд этиш;
• чақалоқлар ва туққан аёлларнинг касалланишини таҳлил қилиш;
• ўлим оқибатларини таҳлил қилиш;
• тиббиёт ходимлари касалланишини таҳлил қилиш;
• микробиологик мониторинг;
• ШИИ келиб чиқиш хавфли гуруҳлари ва омилларни аниқлаш;
• эпидемиологик вазият асоратлари аломатларини белгилаш (чақалоқлар ва
туққан аёллар орасида йирингли-септик инфекциялар (ЙСИ) касалликларининг кичик шаклларини, ташқи муҳит объектлари лаборатория текширувларида 10% ва ундан ортиқ ижобий натижалари мавжудлигини аниқлаш ва қайд этиш);
• эпидемиологик вазиятни баҳолаш ва олдиндан мўлжаллаш.
6.1.3. Эпидемиологик назорат маълумотлари асосида санитария-гигиена, профилактика ва эпидемияга қарши тадбирлар ишлаб чиқилади ҳамда амалга
оширилади, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ўтказилади.
6.2. Шифохона ичи инфекцияларини аниқлаш ва ҳисобга олиш
6.2.1. Чақалоқларнинг акушерлик стационарида бўлиш даврида ёки чиқиб кетганидан сўнг 7 кун давомида аниқланган инфекция билан касалланганлиги ушбу стационар томонидан ҳисобга олиниши керак. Умумий шакллари (сепсис, остеомиелит, менингит) туғилишдан кейин бир ой давомида стационар томонидан
ҳисобга олинади.
6.2.2. Туққан аёлларнинг акушерлик стационарида бўлиш даврида ёки туғишдан кейин 30 кун давомида аниқланган туғишдан кейинги касалликлари (эндометрит, йирингли мастит, сепсис, перитонит ва бошқалар) акушерлик стационари томонидан ҳисобга олиниши керак.
6.2.3. Касаллик юқиши шифохона ичи инфекциясига хослигидан қатъий назар, йирингли-яллиғланишли касалликлар аломатларига эга чақалоқлар инфекция манбаи ҳисобланади, улар кечиктирмасдан изоляцияланиши ва бошқа ихтисосдаги стационарга ётқизилиши, шунингдек, ушбу ҳолатда назарда тутилган тадбирлар мажмуаси олиб борилиши талаб этилади.
6.2.4. Чақалоқлар ва туққан аёлларнинг инфекцион касалликлар билан касалланиши ҳақида ахборот тўплашни ҳисобга олиш ва ташкил этиш нафақат акушерлик стационарларида, балки болалар шифохоналари, поликлиникалар, жарроҳлик, гинекологик бўлимлари, аёллар маслаҳатхоналари ва бошқа ДПМларда амалга оширилади. Бу барча муассасалар чақалоқлар ёки туққан аёлларда аниқланган ёки олдиндан ташҳис қилинган ШИИ ҳақида ҳудудий Давлат санитария-эпидемология назорати марказига 12 соат ичида телефон орқали тезкор хабарнома берилиши керак. 24 соат ичида Ф.058/У (шошилинч хабарномаси) юбориши шарт.
6.2.5. ДПМ эпидемиологи (ёки бош врачнинг даволаш ишлари бўйича муовини) таркибий тузилмалар мудирлари билан ҳамкорликда қуйидагилардан иборат мақсадли кузатув орқали ШИИ фаол аниқлаш олиб боради:
• инфекцион касалликларни аниқлаш ва тезкор (кундалик) қайд этилишини назорат қилиш;
• чақалоқлар ва туққан аёллар орасида инфекцион касалликлар ҳолатлари, санитария-гигиена ва дезинфекция тартиблари бузилиши ҳолатлари, бактериологик таҳлиллар натижалари ҳақида туғруқ мажмуаси (бўлимлари) барча функционал бўлимларидан кундалик ахборотни олиш;
• уларнинг юзага келиши сабабларини ўрганиш ва шошилинч чоралар кўрилиши учун ДПМ раҳбариятини хабардор қилиш.
6.2.6. Чақалоқлар ва туққан аёлларнинг шартли-патоген микроорганизмлар қўзғатган касалликларини ҳисобга олиш ва қайд этиш ХКК-10 кодларига мувофиқ амалга оширилади.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Президент ҳамшираларнинг иш ҳақини ошириш юзасидан топшириқ берди
- Қайси вилоят ҳокими бирорта ҳамширани уй билан таъминлади? Ҳеч бири! Улар учун ипотека имкониятларини ўйлаб кўриш вақти келди.
Ҳозирча биз ҳамшираларга адолатли маош бера олганимизча йўқ. Тегишли мутасаддилар бу бўйича ўз таклифларини беришлари керак, — деди Шавкат Мирзиёев.
Вазирлар Маҳкамасига ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш, умуман, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлашга топшириқ берилди.
Yana ham ko'proq ma'lumotlar
@tibbiyot_haqida kanalida
Antiseptika haqida batafsil ma'lumot
📂 Fayl turi: .pdf
💾 Fayl hajmi: 411.1 kilobayt
👩⚕ @tibbiyot_haqida