the_bakiroo | Неотсортированное

Telegram-канал the_bakiroo - bakiroo

62303

Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS

Подписаться на канал

bakiroo

Давлат харидлари тизими: долзарб муаммолар ва ҳақиқатлар

IT-компаниялар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Гап яна – давлат харидлари ҳақида. Шу ерда Ассоциация раҳбари Анвар Муҳитдинов иккита жуда муҳим масалага тўхталди.

Биринчи муаммо – кичик харидлар бўйича чиқаётган низолар фақат судда кўриб чиқилиши. Судга бориш — вақт, юрист, асаб… Илгари бу масалаларни махсус давлат комиссияси ҳал қиларди. Тез, аниқ, 100 миллион сўмгача бўлган шартномаларни бемалол кўриб чиқарди. Энди эса, кичик масала катта муаммога айланиб қолмоқда. Бу — тизимни секинлаштиради.

Иккинчиси — хизмат кўрсатиш соҳасидаги тўғридан‑тўғри шартномалар. Ҳозирда фақат товарлар учун рухсат бор. Хизматчи борми, хизмат керакми — йўқ, фақат тендер, фақат бюрократия. Бу эса давлат корхоналари фаолиятида жиддий тўсиқлар яратмоқда. Ахир ҳар бир хизматни тендер қилиб бўлмайди-ку…

Унутмаслигимиз керак, давлат харидлари тизими шунчаки портал эмас — бу реал иқтисодиёт, бу тадбиркорнинг эртанги куни. Демак, бу таклифлар шунчаки ғоя эмас — зарурат!

Читать полностью…

bakiroo

Қурилиши вазирлиги нега уй эгалари ҳуқуқини эмас, "инвесторлар"ни ҳимоя қилади?

Қурилиш вазири ўринбосарига кўра, Реновацияга тушган эски уйлар аҳолиси нархларни қиммат айтаяпти.

Эмишки, икки қаватли эскирган уйларда яшовчи аҳоли ўз уйларининг нархини қиммат баҳолашаётгани сабабли инвесторлар аҳоли билан нархларни келишишда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Чиновникларнинг Конституция ва қонунларда кафолатланган мулк ҳуқуқини очиқчасига менсимаслиги билан боғлиқ бунақа баёнотлари, агар Ўзбекистонни ҳуқуқий-демократик давлат деб ҳисобласак, янграмаслиги керак. Чунки ҳуқуқий-демократик давлатда бу каби баёнотлардан кейин амалдор, у дахлдор партия ҳам истеъфога кетиши ёки камида жамоатчилик қўлловини йўқотиши ва янги мандат талаби билан якун топарди.

Э барака топгур, қонун ва оддий иқтисодий мантиқ бўйича, аҳоли билан келиша олмаса, нархи чиқмаса, қурмасин. Бўлди. Мулк эгаси 2 хонали уйини истаса 200 минг доллар дейди, истаса миллион доллар дейди. Истамаса, умуман сотмайди. Бу унинг мулки. Мулк ҳуқуқи Қурилиш вазирлигининг ҳар қандай дордан қочган инвесторидан муқаддас ва ўзи қонун бўйича Қурилиш вазирлиги аҳоли томонида туриши керак. Чунки дордан қочган Инвесторда пул бор, маъмурий ва коррупцион ресурс бор, аҳоли уларга қарши туришда заиф тараф.

Президент фармонида аниқ-тиниқ ёзиб қўйипти:

Реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади!

Туя гўшти еган ва лойиҳаси ҳалигача кабинетларда айланаётган Реновация тўғрисидаги қонунда ҳам энг аввало аҳоли манфаатлари инобатга олиниши керак.

Читать полностью…

bakiroo

UzTest'ни тугатиш керак, лекин совуриб, ўмариб эмас-да

Ўзбекистонлик бизнес ва истеъмолчиларнинг бошига тушган қуртга айланган, Техник тартибга солиш агентлигининг боласи UzTest'да катта ўғирлик бўлгани ҳақида ёзилмоқда.

Барака топмагурлар, бунчалик эмас-да, бизнесни, истеъмолчиларни қон қақшатиб, зарарга тиқаётганинглар етмай, давлат ажратган пулларга келтирилган ускуналарниям талон-тарож қиласизларми?

Идеалда UzTest қилиши керак бўлган фойдали ишни рақобатли хусусий сектор арзонга ва иқтисодиётга зиён етказмай, ўғирламай амалга оширган бўларди.

Читать полностью…

bakiroo

Олтиннинг арзонлашуви захираларимизни ҳам камайтира бошлаган

Қарийб 80% қисми олтиндан иборат халқаро захираларимиз арзонлашаётган олтин фонида июнь ойида 2025 йилда илк бор қисқарган.

Ой давомида 1,1 млрд.долларга қисқарган захираларимиз қолдиғи 1 июль ҳолатига 48,5 млрд.долларни ташкил этмоқда. Бунда захираларнинг валюта қисми 1,9 млрд долларга, 9,6 млрд.долларгача қисқарган бўлса, захираларнинг олтин қисми 0,8 млрд.долларга, 38,4 млрд.долларгача кўпайган.

Захираларнинг олтин қисми физик ҳажмда 290 минг унцияга ошгани инобатга олинса (ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган), эҳтимолки июнь ойида экспортга олтин сотилмаган.

Халқаро захираларимиз мундарижасининг ФРРУга оид қисми ёпиқлигича қолмоқда, шунинг учун таркибий ўзгаришларнинг картинаси тўлиқ бўлмаслиги мумкин.

Читать полностью…

bakiroo

Июнда шакар ва қандолат, тухум ва ижара қимматлаганини сезганлар кўпайган

Июнь ойи сўровларига кўра, сезилган инфляция 13,4%гача пасайган (2024 йил октябрдан буён минимум).

Тошкент шаҳри респондентлари 16,2%гача инфляция сезишаётганини қайд этишган.

Товар ва хизмат гуруҳлари орасида гарчи улуши пасаяётган бўлсада, гўшт ва сут, электр ва табиий газ, бензин ва ёқилғи, дорилар, йўлкира ва ташиш хизматлари нархлари юқори даражада ўсмоқда деб ҳисобланилмоқда. Ой давомида шакар ва қандолат, тухум ва ижара қимматлаганини сезганлар улуши кўпайган.

Даромадга эга бўлмаганларнинг сезган инфляцияси 13,8%гача кўтарилган (+0,3%).

Читать полностью…

bakiroo

Смит, Фридман ва Мишкин каби иқтисодчиларнинг китоблари ўзбекчага ўгирилади

Макроиқтисодиёт ва банк тизимига оид китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш ҳаракатлари бошланган.

Дастлабки рўйхатга қуйидаги ўнта китоб киритилган:

Sebastian Edwards. The Chile Project: the Story of the Chicago Boys and the Downfall of Neoliberalism.

Peter Conti-Brown. The Power and Independence of the Federal Reserve.

Cassidy John. How Markets Fail: The Logic of Economic Calamities.

Adrian Wooldridge. Aristocracy of Talent: How Meritocracy Made the Modern World.

Milton Friedman. Capitalism and Freedom.

Adam Smith. The Wealth of Nations.

Gregory Mankiw. Macroeconomics.

Hal Varian. Intermediate Microeconomics: A Modern Approach.

Wooldridge Jeffrey. Introductory Econometrics: A Modern Approach.

Frederic Mishkin. The Economics of Money, Banking, and Financial Markets.

Читать полностью…

bakiroo

Зараркунанда ўзбек амалдорлари витрина совутгич ва музлаткичлари импортини чеклагани статистикада акс этган

Техник тартибга солиш агентлигининг ўзбек бизнеси ва истеъмолчиларига етказаётган зарари ҳақида гапирилмаган гап қолмади.

Ишлаб чиқарувчилар томонидан Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесга бепул фойдаланиш учун олиб кирилаётган витрина музлатгичлари сертификатлашдан ўтказилмай тургани ҳақида аввал ҳам ёзгандик. Президент фармонига зид равишда яна.

Хуллас, Божхона статистикасига кўра, июнь ойида 6,4 млн.долларлик совуткич ва музлатгичлар импорт қилинган. Ўтган йили июнда 7,0 млн.доллардан кўпроқ совуткич ва музлаткичлар импорти қайд этилган. Атига 8,2%га қисқариш бўптику дейишга шошилманг.

Ўтган йили июнда ҳар бир совуткич ва музлатгич ўртача 262 доллардан импорт бўлган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 103 долларга тушиб кетган. Яъни амалда фақат маиший музлатгичлар импорт қилинган холос, нархи каррасига қимматроқ бўлган витрина совуткич ва музлаткичлари Ўзбекистонга кирмаган, аниқроғи киритилмаган.

Тиши ўткир ОАВлар Божхона қўмитасига сўров йўллаб, импортнинг чуқурроқ ва кенгроқ (коди билан) маълумот сўраб олишса, аниқ рақамлардан бутун жамоатчилик хабардор бўлади.

Ва яна савол шундай қўйилиши керак: Техник тартибга солиш агентлигининг ўзбошимчалиги ва қонун-қоидаларни менсимаслиги ортидан бизнесга ва истеъмолчиларга етказаётган зарарларни Агентлик ва директоридан ундиришни талаб қилиб даъволар бериш вақти келмадими?

Рақобат қўмитаси нима дейди?

Читать полностью…

bakiroo

Соҳалар кесимидаги навбатдаги мулоқот

Президент билан бўладиган навбатдаги очиқ мулоқот арафасида тадбиркорлар иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Унда IT-компаниялар, контент провайдерлар ва давлат харидларида фаол иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур учрашув тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммолар ва тўсиқларни ўрганиш, уларга ечим топиш ҳамда келгусидаги Президент билан очиқ мулоқотда кўтарилиши мумкин бўлган масалаларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилган.

Мулоқотда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Рақамли технологиялар вазирлиги, солиқ, молия ва бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Йиғилиш YouTube орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Читать полностью…

bakiroo

Солиқ ислоҳотлари давом эттирилиши керак!

Юлий Юсупов 2019 йилда бошланган Солиқ ислоҳотида ҚҚС ва фойда солиғи билан боғлиқ мантиқий якунига етказилмаган бўшлиқларни тўлдиришни, охирги 5 йилдаги амалиётда юзага келган фарқликларни инобатга олиб, иқтисодиётга солиқ юкини адолатли пасайтиришда давом этишни таклиф этмоқда.

Юлий ака айнан солиқ юки юқорилиги ва фарқлилиги туфайли сояда қолаётган ва сояга интилаётган қатор хизмат соҳаларига (тиббиётдан тортиб умумий овқатланишгача) нисбатан табақалаштирилган ва пасайтирилган ҚҚС ўрнатиш миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширади ва инфляцияни жиловлашга хизмат қилади, деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, фойда солиғи ва дивиденд солиғини тақсимланадиган фойда солиғига (Distributed Profits Tax) алмаштириш ғояси яна илгари сурилган (бу муҳим тезис ўзи 2019 йилдаям бор эди, лекин қўллаб қувватланмаган). Юсуповга кўра, 12%дан паст ва 20%дан юқори бўлмаслиги керак бўлган тақсимланадиган фойда солиғи маъмурчиликни осонлаштиради, солиқ юкини пасайтиради ва компаниялар фойдасини реинвестиция қилишга ундайди.

Читать полностью…

bakiroo

Ёлғоннинг эви қолмаган, уят-чи?

Нима учун шонли энергетикларнинг устози, шогирди ва шотирларигача бўлган тўдасининг биронта сўзига ишонч йўқ, биласизларми? Чунки улар юрган йўлида ёлғон тўқишади.
Эмишки, «Сағбон» подстанциясида авария ҳолатида ўчишлар кузатилмаган, белгиланган режа - график асосида пудратчи ташкилот томонидан реконструкция ва модернизация ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Ваҳоланки, ҲЭТ бераётган ҳаволанинг ўзида авария деб тан олинган, МЭТ хабарида носозлик дейилган, режаланган, графикли таъмирлаш деган сўз йўқ. ҲЭТ хабарининг ўзида, учинчи хатбошида носозлик, тўртинчи хатбошида аварияни бартараф этишга бригада чиққани ёзилган.

Хўп, ёлғоннинг чегараси қолмаган, ўзларингни ўзларинг ҳам алдайверасизлар, уят борми, ҳеч бўлмаса сизларда?

Дарвоқе, 100 минггача аҳолини жазирама иссиқда 15 соатгача светсиз (сувсиз) қолдиришгани учун бир оғиз узр сўралмаган. Авария деб тан олмасак, узр шартмас, деб ўйлашган чоғи.

Ҳа, бехтиёр, Чернобилдаги фалокатниям авария деб тан олишмагани эсга тушади.

Читать полностью…

bakiroo

15 соатдан бери свет йўқ

Кеча оқшом Сағбонда яна авария бўлган (охирги 15 кунда 6- авария). Олмазордан Тошкент туманигача қарийб 100 минг аҳоли 15 соатдан бери светсиз, сувсиз ўтиргани ҳақида на Энергетика вазирлиги, на ҲЭТ хабар берди. Бир кун олдин навбатдаги ёлғонларни тиркаб қасам ичишганди.

Жазо йўқ, жавобгарлик йўқ.

Номини Сағбонга қўйиш керак бўлганлар жазо олмас экан, ҳеч нарса ўзгармайди. Энерготўда тўдаси билан даф бўлмаса, ҳеч нарса ўзгармайди.

Читать полностью…

bakiroo

Навбатдаги мулоқот - ҳунарманд ва заргарлар билан

Айни дамда Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида ҳунармандчилик ва заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ҳунармандлар, Заргарлар ва Кичик бизнес уюшмалари раҳбарияти иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида Президентнинг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари юзасидан очиқ муҳокамалар олиб борилмоқда. Тадбирни жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

Читать полностью…

bakiroo

Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида меҳмонхона соҳаси, мувофиқликни баҳоловчи ва аудит идоралари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Туризм қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси раҳбарияти иштирок этмоқда.

Бу учрашувда тадбиркорларни қийнаётган энг долзарб муаммолар, соҳадаги тизимли камчиликлар ва уларнинг ечими бевосита мутахассислар ва раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинмоқда.

Жонли эфирда кузатиш мумкин.

Читать полностью…

bakiroo

Самарқанддаги концертлар орқали туризм моделининг ўзгариши кузатиляпти

Кеча оқшом Самарқандда туркиялик машҳур DJ Маҳмут Орҳаннинг концерти бўлиб ўтди. Савдо-саноат палатаси ва Миллий банк ҳамкорлигида ташкил этилган бу тадбир нафақат маҳаллий аҳолини, балки 3000 нафардан ортиқ хорижий меҳмонларни ҳам жалб этгани билан эътиборга лойиқ.

Маҳмут Орҳан ижросидаги қўшиқлардан бири YouTube’da 500 миллион марта кўрилган. Бу унинг халқаро саҳнада тан олиниши ва аудитория қамровининг кўламини кўрсатади. Бундай машҳур артистлар иштирокидаги концертлар айнан Самарқанддек тарихий шаҳарларда ўтказилаётгани маданият ва туризмни уйғунлаштириши мумкин.

Шу кунларда яна бошқа бир мисол: машҳур итальян операчиси, буюк овоз эгаси Андреа Бочеллининг Регистон майдонида бўлиб ўтадиган концертига ҳали 2 ой борлигига қарамай, илк кунлардаёқ чипталарнинг 10 фоизи сотилибди. Ҳудди шундай, Женнифер Лопеснинг концертига чипталарнинг 40 фоизи 35 дан ортиқ давлат фуқаролари томонидан харид қилинганини айтишмоқда.

Бу рақамлар ҳудудий туризм моделининг босқичма-босқич ўзгараётганини билдиради. Маданий тадбирлар энди фақат ҳордиқ чиқариш воситаси эмас, балки шаҳар инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик фаоллиги учун мултипликатив таъсирга эга воситага ҳам айланяпти.

Туристик оқимнинг ошиши эса меҳмонхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари, ҳунармандчилик, транспорт ва IT хизмати соҳаларига талабни кескин оширади. Шу сабабли бундай концертлардан кейин шаҳар иқтисодиётининг қайси нуқталарига аниқ таъсир бўлаётганини ҳисоб-китоб қилиш, кейинчалик эса буни режалаштирилган сиёсатга айлантириш мақсадга мувофиқ, менимча.

Читать полностью…

bakiroo

Инсон ҳаёти давомида турли хатарлар остида юради. Айниқса, ҳаёт ва соғлиққа хавф туғдирувчи воқеалар бегона жойларда содир бўлиши эҳтимолидан ҳеч ким суғурталанмаган. Кеча ОАВ ва интернет тармоқларида ANORBANK акциядорининг Францияда нохуш ҳодисага учрагани ҳақида ёзилди — ҳақиқатдан ҳам ёқимсиз ҳолат.

Лекин бу фақат оддий хабар эмас. Бу — бир инсоннинг тақдири. Унинг тадбиркорлигини, катта бизнеслар эгаси эканлигини бир четга қўйиб туринг, инсон сифатида унинг ҳам оиласи ва яқинлари ҳақида бир ўйлаб кўриш керак. Шунинг учун бундай вазиятда эмпатия, ҳамдардлик, қўллаб-қувватлаш муҳим.

Кўп банк хизматлари қатори ANORBANK хизматларидан ҳам фойдаланиб кўрганман — иловаси қулай, қайта алоқа кафолатли таъминланган. Банк ва жамоасининг жамиятга қўшган ҳиссаси ҳам етарлича — болалар учун хайрия тадбирлари, табиатни асрашга доир лойиҳалар ва ҳк. Булар ортида кўпчилик меҳнати ётади.

Шундай экан, бу каби синовли воқеаларда ортиқча ҳиссиётга берилмаслик, воқеани объектив таҳлил қилиш ва спекуляцияга қўшилмаслик соғлом инсоннинг белгиси бўлади.

Читать полностью…

bakiroo

Мис божи Ўзбекистонга таъсир этадими?

Трамп маъмурияти АҚШга импорт қилинадиган мисга нисбатан 50%лик бож солди (қачон кучга кириши ҳозирча номаълум).

Ўзи мисга нисбатан бож киритилиши кутилмалари ўтган ҳафтанинг ўзида нархларни осмонга кўтарган ва февралда буён биринчи марта мис котировкалари тоннасига 10 000 доллардан ошиб кетганди. Трампнинг қарори эълон қилингандан бир неча соат ўтиб, мис нархлари яна 9 600 долларгача тушиб кетган.

Ўзбекистон дунёдаги мис ишлаб чиқарувчи энг йирик давлатларнинг йигирматалигига киради. Мамлакатимиз йилига 150 минг тонна атрофида мис ишлаб чиқаради, шунинг қарийб 100 минг тоннаси экспорт қилинади. Товарлар қирқимида мис Ўзбекистоннинг олтиндан кейинги иккинчи экспорт товари ҳисобланади.

Қиймати каррасига ошиб бораётган ва ишга туширилиши бир неча бор кечикаётган Ёшлик-1 конидаги лойиҳа қачондир ишлаб кетса, мис ишлаб чиқариш 400 минг тоннагача етиши мумкин.

Трамп божи Ўзбекистонга бевосита таъсир кўрсатмайди (асосий экспорт бозоримиз Туркия ва Хитой), АҚШга экспортимиз мавжуд бўлсада, катта ва салмоқли эмас. Лекин инобатга олиш керакки, Трамп киритган божлар экспорт бозорларининг қайта тақсимланишига сабаб бўлиши аниқ, хусусан АҚШ бозорига мўлжалланган мис, айтайлик Хитойга қараб қайта йўналтирилади ва бу ўрта истиқболда нархларга салбий таъсир ўтказиши мумкин (ўзи ҳар қандай божлар хом-ашёга нисбатан ялпи талабни камайтиради).

Читать полностью…

bakiroo

Tasodif bo'lsa kerak, lekin bu yerda (1, 2, 3) ketma-ket uchta yangiliklar qandaydir g'ayrioddiy testlar, tartiblar, yangi o'lponlar haqida ekan.

Aeroportda IMEI deb navbatda turishlar, qora bozordagi shapkalar yetmagandek, endi chetdan kelsa majburiy OIVga test joriy etilar ekan. Unga ham balki navbat va qog'oz. Aytgancha, agar inson chetda 2 oy va 28 kun bo'lsachi? U OIV bilan xavfli emas va majburan test topshirmaydimi? Bunga kim pul to'laydi? Oldindan aytaman, "bu tekin, davlat to'laydi" degan javob xato.

Bu kabi yangi tartiblarning (boj deb o'qilsin) salbiy tomoni haqida gapirilganda kamroq tilga olinadigan tarafi shundaki, bularni deb navbat va qog'ozbozlik ketidan puldan tashqari o'ta katta miqyosda odamlarning vaqti, energiyasi isrof bo'ladi. Shunga urg'u bermoqchiman.

Shaxsan men, ham vaqtimni ham pulimni ketqazishni istamayman. Har safar Toshkentga kelsam IMEI degan balo bilan to'qnashib kunimni shunga ketqazaman; o'ylab yuraman oldingi safar IMEI qilganmidim deb.

Menimcha, biz o'zimiz o'zimiz ochiqcha kelishib olishimiz kerak. Odamlarning yoki vaqtini olish kerak, yoki pulini. Ikkalasini emas. Shunga bir g'oya: "shunchaki boj" degan o'lpon yaratilib hech qanday sabablarsiz majburiy to'lov joriy etilsada, har oyda/chorakda/yilda ko'chada, metroda, aeroport chiqish eshiklari oldida odamlarga terminal tutib yechib olinsa. Shunda juda ko'p odamlarning vaqti tejalarmidi: sabab o'ylab topadiganlarning ham, qonun yozadiganlarning ham, yangi korxona registratsiya qiladiganlarning ham, tekshiruvchilarning ham, va albatta iste'molchilarning ham.

@uzbekonomics

Читать полностью…

bakiroo

Микроқарзлар банкларнинг асосий чакана маҳсулотига айланиб қолган

Икки ой кечикиб тақдим этилган 2025 йил 1- чорак якунлари бўйича Статистик бюллетень айрим маълумотлари долзарблигини йўқотмаган.

Масалан, банклар пруденциал қоидалар қатъийлашишидан олдин микроқарзлар ажратишдан тийилиш ўрнига, янада муккасидан кетишган.

2025 йил 1- чорагида ажратилган жами чакана кредитларнинг 54%и айнан микроқарзлар бўлган. Мазкур даврда 2024 йилнинг 1- чорагига нисбатан 2,3 карра кўпроқ микроқарзлар молиялаштирилган.

Бу ҳаммаси эмас. Банклар пруденциал қоидалар анонс қилингач, энди микрокредитлар орқали айланиб ўтишни синовдан ўтказишмоқда. Ишсиз қарздорлардан хусусий тадбиркор ва ўзбанд ясаш орқали аслида моҳияти юқори хатарли автокредит бўлган мажбуриятлар энди микрокредитлар дея расмийлаштирилмоқда. Регулятор микрокредит тамғали кредит маҳсулотини ажратиш қайси сабабларга кўра 1,9 каррага ўсганига чуқурроқ эътибор қаратиши лозим.

Читать полностью…

bakiroo

Давлат харидлари билан ишлайдиган кўп кадрлар ўз ишининг 50 фоизини ҳам билмайди” — бу гапни очиқча айтишга жасорат топганлардан бири, Давлат харидлари ассоциацияси директори Анвар Муҳитдинов бўлди.

Бу жуда оғир, бироқ ачинарли ҳолат. Давлат харидларида, яъни бюджетнинг ҳар бир сўмининг тақдири ҳал бўладиган жараёнда ўтирган инсон, нимани мумкин, нимани тақиқланганлигини билмаса — бу нафақат самарасизлик, балки тизимнинг ўзини хатар остида қолдиради.

Мулоқот давомида Муҳитдинов айтадики: “Мен қонунда ёзилганни кўрсатсам, бошини силкиб қўяди. Барибир ўз билганини қилади”.

Бу бир шахснинг инжиқлиги эмас — бу кадр танлови, малака ва масъулият тизимининг деформацияга учрагани. Олдин биржада брокерлар ҳар йили аттестациядан ўтарди. Бугун эса аттестацияни тушида ҳам кирмайди.

Савол: нега давлат соҳасида муомала қилувчи кадр ҳамиша «ўрганиб кетади» деган умидга ишонтирамиз? Бир йил ишлаб, ишни билмаса — бугунги иқтисодиётда унга жой борми?

Муҳитдиновнинг сўзлари, аслида, ислоҳотлар учун сигнал. Ким бу ишни қилишга тайёр, ким шунчаки жой эгаллаб ўтирган — фарқ қиладиган вақт келди. Давлат бюджети — тажриба майдони эмас.

Агар хусусий секторда ходим бир йил ишлаб ҳам натижа бермаса, унга иккинчи имконият берилмайди. Давлат тизимида-чи? Қачонгача «ўрганиб кетар» кадрларга ишонамиз?

Муҳим таклиф: давлат биржаларида ҳам аттестация, малакани доимий текшириш ва керак бўлса — кескин қарорлар қабул қилиш амалиёти жорий қилиниши лозим. Акс ҳолда, муаммолар эмас, фақат сўзлар алмашади. Мазмун эса қотиб қолаверади.

Читать полностью…

bakiroo

Валюта курсининг ўзгариши хавотири асосий уч хавотир рўйхатидан чиқиб кетган

Июнь ойи сўровлари бўйича инфляцион кутилмалар аҳоли наздида 13,2%гача (2024 йил октябрдан бери минимум), бизнесга кўра 11,8%гача (2024 йил июлдан бери минимум) пасайган.

Кутилмаларнинг пасайишида валюта курси ўзгаришлари хавотирлари пасайиши асосий омиллардан бўлган. Аҳоли сўровларида валюта курси ўзгариши хавотирини кўрсатганлар улуши 10 фоиз бандга, бизнес орасида эса 9 фоиз бандига камайган. Сўровлар ўтказилаётгандан буён биринчи марта Валюта курсининг ўзгариши хавотири асосий уч хавотир рўйхатидан чиқиб кетган (ўзбек сўми июнь ойи давомида мустаҳкамланиш трендида бўлди).

Инфляция омиллари борасида коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши йил бошидан бери асосий хавотирлигича қолмоқда.

Инфляцион кутилмалар Тошкент шаҳрида ҳалиям энг юқори: аҳоли бўйича - 15,2%, бизнес бўйича 13,6%.

Аҳоли гуруҳлари орасида даромадга эга бўлмаганларнинг инфляцион кутилмалари кескин, 14,9%гача ёмонлашган (+3,4%).

Ҳудудлар кесимида 17% ва ундан юқори инфляция кутаётганлар улуши Сурхондарёда энг юқори: 39%.

Читать полностью…

bakiroo

Бозор кимнинг қўлида?

Gashtak лойиҳаси бир неча ой аввал импорт каналларининг монополлашгани, бозор концентрация муаммолари ҳақида қизиқарли подкаст тайёрлаган экан.

Вақт ажратиб, Отабек Нуритдинов, Одилбек Исаков ва Нодир Нуритдиновларнинг қизғин суҳбатини албатта кўринг.

Читать полностью…

bakiroo

Июнда гўшт субмаҳсулотлари импорти 5 карра ошган

Июнь ойида кетма-кет 5 ой давом этган гўшт импортининг рекорд ўсиши ниҳоят тўхтаган ва барқарорлашган (лекин йил-йил ҳисобида ўсиш давом этмоқда). Ой давомида жами 70,6 млн.долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган бўлса, шунинг 52,9 млн.долларлик қисми мол гўштига тўғри келган (май ойида 71,2 млн.долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган, унинг 57,8 млн.долларлик қисми мол гўшти).

Июнь маълумотларида эътиборли жиҳат бу гўшт субмаҳсулотлари (калла-поча, ичак-чавоқ каби) импортининг 5 карра ошиши билан боғлиқ. Гўшт субмаҳсулотлари импорти йиллик ҳисобда қўй гўшти импортини ҳам ортда қолдирган.

Ой давомида мол гўшти ўртача 4,01 доллардан, товуқ гўшти 1,09 доллардан, қўй гўшти эса 1,41 доллардан импорт қилинган.

Читать полностью…

bakiroo

Чайқовчи монополистлар ғолиб: электромобиль импорти яна кескин ўса бошлаган

Июнь ойида умумий қиймати 67,32 млн.долларлик 4 566 та электромобиль импорт қилинган.

Электромобиллар импорти қишдаги қулашдан кейин учинчи ой кескин ўсмоқда, май ойида 65,3 млн.долларлик 3 935та, апрель ойида 57,2 млн.долларлик 3 197та, март ойида 13,2 млн.долларлик 1 103та электромобиль импорт қилинган.

Электромобиль импортидан турли рақобатчилар ва моккилар ақл бовар қилмас нобож чекловлар ва бюрократик тўсиқлар орқали, Техник тартибга солиш агентлиги ва UzTest воситасида сиқиб чиқарилди, бозор чўнтак чайқовчилари учун тозаланди. Моккилар ва хусусий ўйинчилар синдирилди. Мана энди қишда прогноз қилганимиздек, импорт каналлари чайқовчи монополистлар қўлида.

Электромобиллар импорти борасида миссия тугалланди. Энди уни ўзларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар деб атайдиганлар, аслида монополист чайқовчилар назорат қилади.

Читать полностью…

bakiroo

Ҳеч қурса қирғизлардан ўрнак олишмайди

Омад одамдек саналадиган, истеъмолчининг ҳаққи муқаддас Германиядан, Финландиядан эмас, шундоқ ёнимиздаги Қирғизистондан ўрнак олса, ўрганса бўлади. Ҳадеб ёлғон гапириб, шарманда бўлавермасдан.

Кыргызстан улуттук электр тармагы бутун Қирғизистон ҳудудлари бўйлаб режали таъмирлаш ишларини аниқ вақти, туманлар, ҳудудлар қирқимида, айнан нима иш қилинишигача кўрсатиб эълон қилиб боради. Олдиндан. Ўзбошимча ўчириб, билган номаъқулини еб, халқ дод-фарёд солингач эмас.

Масалан, Бишкекда эртага 7 июль куни таъмирлаш олиб бориладиган ҳудудлар рўйхати 4 июль куни очиқланган.

Яна узр сўрайди олдиндан. Бўлиши шу деб Безбетлик қилмайди.

Читать полностью…

bakiroo

Айланмадан солиқ бекор қилинадими?

Кечаги учрашувда тадбиркорларга айланмадан солиқни бекор қилиш масаласини муҳокама қилиш таклиф этилган.

“Сиз гипотетик фараз қилиш ҳақида нима деб ўйлайсиз: айланма солиқ умуман керакми?” — деб сўраган Кудбиев йиғилганлардан.

Кудбиевнинг сўзларига кўра, мажбурий ҚҚСга ўтиш учун белгиланган 1 млрд сўмлик чегара “кейинроқ ошириш мақсадида жорий қилинмаган”. У бухгалтерларга мослашиш учун вақт бериш учун чегара 2020 йилда киритилганини эслатган.

Ҳа, 2019 йилда Солиқ ислоҳоти даврида “1 млрд сўмлик чегара” кейин оширилиши ҳақида ҳеч ким гапирмаган ва ваъда бермаган. Лекин биронта расмий ёки ислоҳотга алоқадор эксперт айланмадан солиқ ҚҚСга мажбурий ўтишгача мослашиш учун, вақтинча эканини ҳам айтганини эслай олмадим (бу ҳақда протокол, далил ва бошқа ҳужжатлар бўлса, берилса бўларди).

Қўмитанинг ҚҚС қамровини максималлаштириш, занжирлардаги узилиш ва имтиёзларни йўқотиш, сервис ва айниқса, умумий овқатланишга ҚҚСни пасайтириш (зачетсиз) таклифларига қўшилган ҳолда, юзминглаб микробизнес субъектлари учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган айланмадан солиқ тизимини бекор қилиш чақириқларини қувватлаш қийин.

Балки фақат умумий овқатланиш сегменти субъектлари учун айланмадан солиқни бекор қилиш назарда тутилгандир, деган яхши гумон ҳам йўқ эмас.

Читать полностью…

bakiroo

Фермерлар билан яқин орада учрашув бўладими?

Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарлик доирасида турли бизнес сегментлар вакиллари билан мулоқотлар ўтказилмоқда.

Шу кунларда фермерлар билан мулоқотга катта зарурият бор. Оғир йил келгани етмаганидек, тизимда уларни эшитиш камайган, бир сўз билан айтганда, фермерларнинг дарди, алами йиғилиб қолган. Ўтган йилги учрашувларда янграган муаммолар ҳам ечимини топмаган. Балки шунинг учун фермерлар устида янги деструктив тажрибаларга қўл уриш тўхтамаётгандир?

Читать полностью…

bakiroo

Биринчи чоракда жорий операциялар ҳисоби манфий сальдоси 8 йиллик минимумга тушган

2025 йил 1- чораги жорий операциялар ҳисоби 160,7 млн.доллар манфий сальдо билан шаклланган (2024 йилнинг 1- чорагида 2,1 млрд.долл). Бу конвертация ҳали ёпиқ бўлган 2017 йил 1-чоракдан буён манфий сальдо бўйича қайд этилган энг паст кўрсаткич. 2018 йил 1-чоракда манфий сальдо 226 млн.доллар эди.

Бу натижа қайси омиллар ҳисобига?

Савдо балансининг манфий сальдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга қисқарган, 2,6 млрд долларни ташкил қилган. Бу экспорт
ҳажмининг юқори суръатларда ўсиши (айниқса олтин) шароитида импортнинг деярли ўзгаришсиз сақланиб қолиши билан изоҳланган. Хусусан, жами экспорт ҳажми 22 фоизга ошиб, қарийб 8 млрд.долларни ташкил қилган бўлса, жами импорт ҳажми 10,5 млрд доллар атрофида шаклланган.

2025 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро пул ўтказмалар ҳажмининг ўсиши бирламчи ва иккиламчи даромадлар баланси ижобий сальдо (мос равишда 148,9 млн долл ва 2,2 млрд долл) билан шаклланишига сабаб бўлган.

Читать полностью…

bakiroo

Ишонаверинг: Куз-қишга тайёргарлик учун режали ўчиришлар экан

Ҳудудий электр тармоқлари АЖ электр энергияси таъминотидаги авж олаётган узилишлар, тўхтамаётган ўчишларга нисбатан эътирозлар бўйича баёнот билан чиққан.

Айтилишича, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда Давлат дастурлари, соҳага оид қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида тақсимлаш тармоқларида янгилаш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Компания айнан қайси ҳужжат ёки дастур бўйича таъмирлаш ва таъмирлашга оид узилишлар амалга оширилаётганига аниқлик киритмаган.

Яна таъкидланишича, режавий ўчиришлар Тошкент шаҳри ва ҳудудларда Жамиятнинг корхона ва филиал Ахборот хизматлари томонидан доимий равишда эълон қилиниб борилиши таъминланган. Лекин бу таъкид ҳам саволли ва катта эътирозли. Масалан, эртага ё келаси ҳафтага Тошкент туманида, Олмазорда ёки Чилонзорда қандай режали ўчиришлар мавжудлиги ҳақида биз билмаймиз, бу ҳақда ҳеч қандай очиқ ахборот йўқ. Эртага ё келаси бутун ҳафта свет ўчса, дод-вой солсак, кейин баҳонани тўқишади ва айтишади, бу авария ёки режали ўчириш деб.

Шундай экан, жаноблар, Станиславский сўзи билан айтганда - “ишонмаймиз”. Сизларга ишонадиган жойи ҳам қолгани йўқ-да.

Читать полностью…

bakiroo

Ташқи қарзимиз ўсиши янада тезлашган ва 68,4 млрд.долларга етган

2025 йил 1- чорак якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 35,8 млрд. долларга ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 32,6 млрд долларга тенг бўлган.

Охирги 3 ойда ташқи қарз қолдиғи 4,3 млрд.долларга ўсган (давлат ташқи қарзи +1,9 млрд.доллар, корпоратив ташқи қарз +2,4 млрд.доллар). Аввалги чоракдаги (2024 йил 4- чораги) ташқи қарз ўзиши 3,9 млрд.дан иборат бўлганди.

2024 йил 1- чораги билан солиштирганда, яъни охирги 1 йилда ташқи қарз қолдиғи 14,9 млрд.долларга кўпайган (давлат ташқи қарзи +6,2 млрд.доллар, корпоратив ташқи қарз +8,7 млрд.доллар).

Ўзбекистон мисолида корпоратив ташқи қарз асосан самарасиз давлат компаниялари ва банкларининг қарзи ҳисобланади ва бу қарз жуда юқори тезликда ўсмоқда. Жамғарилаётган ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг самарадорлиги ва қайтими (истиқболда қарзга хизмат кўрсатиш даражасида етарли пул оқимларини генерация қила олиши) бўйича жуда кўп саволлар очиқлигича қолмоқда.

Қарзлардан самарасиз фойдаланиш, у фарқи йўқ, бюджет ўзлаштириш орқалими ё зараркунанда ва шиширилган лойиҳалар воситасидами, халқ чўнтагига бевосита таъсир кўрсатади. Ошаётган давлат қарзи солиқларнинг ўсиши, жамғарилаётган корпоратив қарзлар эса тарифларнинг қимматлашиши ҳисобига ўзбекистонликлар гарданига юкланади (буни ўзингиз охирги пайтларда сезаётгандирсиз).

Читать полностью…

bakiroo

Кечикмоқдами ё ўзгармоқдами?

Марказий банк май ойи якунлари бўйича Пул-кредит ва молиявий статистика (кредит ва депозит ставкалари, пул агрегатлари каби) гуруҳидаги бир неча ҳисоботларни очиқламади.

Шунингдек, 2025 йил 1- чорак якунлари бўйича график бўйича май ойининг бошида чиқиши керак бўлган чораклик Статистик бюллетень ҳам эълон қилингани йўқ.

Ҳисоботларнинг кечикаётгани балки уларнинг шакли ўзгартирилаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача ставкаларни банклар қирқимида тақдим этиш бошланганди.

Читать полностью…
Подписаться на канал