Davlat test markazi tomonidan umumtaʼlim fanlaridan milliy sertifikat olish uchun o'tkazilgan imtihonlardan NAMUNALAR
Читать полностью…31.10. va 01.11.2022-yilda Pedagog kadrlar attestatsiyasi da ishtirok etadigan o'qituvchilar ro'yxati va kelish vaqtlari e'lon qilindi
@T_Nurmetov
27-28.10.2022-yilda Pedagog kadrlar attestatsiyasi da ishtirok etadigan o'qituvchilar ro'yxati va kelish vaqtlari e'lon qilindi
@T_Nurmetov
Xorazm viloyatida pedagog kadrlar attestatsiyasi jarayonlariga start berildi
Barcha ustozlarga omad tilaymiz
👏👍
📹 Online kuzatib borish
@T_Nurmetov
⚡️ ЭЪЛОН! ОНЛАЙН-МУЛОҚОТ!
📆⏰ Эртага, 24 октябрь куни соат 17-00 дан 18-00 га қадар каналимиз ходимлари иштирокида навбатдаги онлайн мулоқот ўтказилади.
🎙Мулоқот телеграмнинг овозли чат хизматидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади.
📌 Мулоқот давомида:
📍Август-декабрь ойлари аттестациясининг Малака (тест) синовларини ташкил қилиниши;
📍Педагогларга малака тоифаларини бериш тартибига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги саволларга жавоб берилади.
❗️Каналимиз ходимларига бевосита мавзу бўйича савол ёки таклифларингизни @pkatdi_bot орқали #савол хештеги билан юборишингиз мумкин. Саволларга овозли чат давомида жавоб қайтарилади.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
Абдуқодир Тошқулов Алишер Саъдуллаевнинг чақирувини қабул қилди
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб Маданият вазири О.Назарбеков томонидан бошланган #baytchellenjда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев таклифини мамнуният билан қабул қилди.
Вазир Алишер Навоий қаламига мансуб «Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас» мисраси билан бошланувчи ғазалидан бир байт ўқиб, челленжни давом эттириш навбатини Мактабгача таълим вазири Шин Агрепина Васильевнага берди.
Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#baytchellenj
Бугун Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкининг султони давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди.
Биз мактаб ўқувчилари билан мазкур челленжни қабул қилдик:
Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас.
Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға
Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.
Ғазалнинг давомини Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевдан кутиб қоламиз.
Марҳамат, ташаббусга қўшилинг!
#bahrubayt
#navoiy_580
#Alisher_Navoiy
⚡️⚡️⚡️Долзарб саволларга жавоблар (13) ⁉️
❓Савол: Онлайн-репетицияга қайси электрон манзил орқали кириш мумкин?
⚠️ Жавоб: 👉 http://test.tdi.uz/Teacher/EnterTest 👈
❓Савол: Онлайн репетицияга қандай "логин ва пароль" орқали кириш мумкин?
⚠️ Жавоб: Логин-test, пароль-test
❓Савол: Онлайн-репетициядан фойдаланиш бўйича қандай талаблар мавжуд?
⚠️ Жавоб: Бу ҳақида каналимизда эълон берганмиз /channel/pka_tdi_uz/911
P.S. Ҳозирги вақтда ҳам мазкур электрон манзил орқали кириб айрим маълумотларни, яъни педагогларнинг рўйхатда борлиги ёки қайси фандан аттестациядан ўтаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни текшириб кўриш мумкин!
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
Yakshanba topishmog‘i bosh harfi "CH"
Dam olish kuningiz maroqli o‘tsin
Xazil 😂😂😂
@T_Nurmetov
Видеоселектор йиғилишида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, мудир ўринбосарлари, таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектор методистлари, мактаб директорлари, ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок қилдилар
👉БАТАФСИЛ
Телеграм /Youtube /Facebook
Xorazmda rus tilida o’qitish sifatini oshirishga qaratilgan «Zo’r!» («Klass») loyihasi 2-bosqichi boshlandi.
Batafsil:👉🏻https://bit.ly/2YKKbSx
🖥 Hamkasblaringizga ulashing:👇👇👇
|Telegram kanal | Youtube sahifa | Web sayt |
⚡️⚡️⚡️Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига Сертификатлар тарқатилди❗️
✅ 2020 йилнинг 22-30 декабрь кунлари Халқ таълими вазирлиги ва унинг қуйи тузилмалари томонидан Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўтказилган аттестация натижалари асосида Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларга "Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида Сертификат"лар тарқатиш бошланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
✅ Тақдим этилган Буюртма ва ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 30 январь куни Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходимига жами 480 та (31 та Олий малака тоифаси, 131 та биринчи малака тоифаси, 318 та иккинчи малака тоифаси) Сертификат тақдим этилди;👏👏👏
✅ Шу куни Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходимига жами 444 та (25 та Олий малака тоифаси, 130 та биринчи малака тоифаси, 289 та иккинчи малака тоифаси) Сертификат тақдим этилди;👏👏👏
‼️ Аттестация натижаларига кўра Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагоглар аттестация комиссияларига мурожаат қилиб, ўз Сертификатларини олишлари мумкин.
✅ Педагоглар ўзларига тегишли Сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни Таълим инспекциясининг http://pka.tdi.uz/ - маълумотлар электрон базаси орқали текшириб кўришлари мумкин!
✅ Ҳозирги кунда Фарғона ва Тошкент вилоятлари халқ таълими бошқармалари томонидан тақдим этилган Буюртмалар асосида педагогларнинг Сертификатлари расмийлаштирилмоқда. Мазкур ҳудудларда фаолият олиб бораётган педагоглар тез кунларда ўз Сертификатларини олишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
‼️P.S Ўтган йилдан бошлаб Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун малака синовлари тест шаклида эмас, балки ёзма ва амалий иш шаклида,Низомнинг (https://lex.uz/docs/4333639) 64-банди асосида тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилиши жорий этилганлигини эслатиб ўтамиз.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим ҳали бекор қилинмади.
Педагогларимиз томонидан аттестация учун тўлов тўланиши бошлангандан кейин тўлов бекор бўлмадими деган саволлар кўп келмоқда. Аттестация учун тўловни бекор қилиш бўйича Президент фармони қабул қилинган, фармонга асосан тўлов 2021 йил 1 сентябрдан тўлов бекор бўлади.
Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
⚡️⚡️⚡️Педагогларда 2021 йил ўтказиладиган аттестацияларда иштирок этиш учун мурожаат қилиш имконияти бор‼️
❇️ Педагог кадрлар аттестацияси бўйича каналимизнинг телеграм (@pkatdi_bot) - ботига энг кўп юборилаётган долзарб саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.
❓Савол: Assalomu alaykum. Men Raximova Lola Surxondaryo viloyati Denov tumani 87 - umumiy o'rta ta'lim maktabida ona tili va adabiyot fani o'qituvchisiman.Men 2020 - yil attestatsiyadan o'tgan edim.Malaka toifam 2. 2021 -yilda attestatsiyada ishtirok etsam bo'ladimi? Kecha tuman XTBdan so'rasam ro'yxatga olish yakunlandi dedi.Men endi ishtirok etolmaymanmi?
❓ Савол: Ассалаума алейкум. Мен Жуманазаров Абатбай. Нукус шаҳрида яшайман. Нукус шаҳри 14-сонли мактабда 4 йилдан буён жисмоний тарбия фанидан ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Бу мактаб Қораузак туманида олис ҳудудда жойлашган. 2020 йилда декабрда 2-тоифага аттестация топшириб, 2-тоифа олдим. Энди март ойда бўладиган аттесттацияга 1-тоифага ҳужжат топширмоқчи эдим, рўйхат олиниб бўлибди. Мен хабарсиз қолдим. Мени шу руйхатка киргизиб қўйишнинг иложи борми?
❇️ Жавоб: Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
‼️Шунингдек, педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Буюртмаларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича тегишли бошқарув органлари мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
P.S. Саволлар матни таҳрирланмасдан эълон қилинмоқда.🙏🙏
Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Читать полностью…29.10.2022-yilda Pedagog kadrlar attestatsiyasi da ishtirok etadigan o'qituvchilar ro'yxati va kelish vaqtlari e'lon qilindi
@T_Nurmetov
91 ball bilan kunning birinchi qaxramoni aniqlandi Xonqa tumani 40-son maktab o‘qituvchisi
@T_Nurmetov
Test sinovlarini tashkil etish axborot tizimining yangi koʻrinishi ishga tushirildi
🟢 Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan “Bilim, malaka va koʻnikmalarni sinovdan oʻtkazish boʻyicha test sinovlarini tashkil etish axborot tizimi”ning yangi koʻrinishi ishga tushirildi.
💻 Pedagog kadrlar attestatsiyasining malaka (test) sinovlari ushbu tizim orqali boshlandi.
➡️ Tizimdagi qaysi yangiliklari attestatsiyada ishtirok etayotgan barcha pedagoglar bilishi zarur ?
➡️ Koʻrish qobiliyati past boʻlgan pedagoglar uchun qanday imkoniyatlar yaratilgan?
➡️ Pedagoglar toʻgʻri va notoʻgʻri javoblarini qanday bilishlari mumkinmi?
➡️ Endi ekranda test bajarayotgan oʻqituvchining surati aks etadi! Bu qanday imkoniyatlar beradi ?
➡️ Sinovlarda masofadan turib boshqa kompyuterdan kirib test bajarish mumkinmi ?
➡️ Axborot tizimining har bir kompyuterni roʻyxatga olishi nima uchun kerak?
➡️ Ayrim dasturlar yordamida ekrandan rasm yoki video olish imkoniyati bormi ?
➡️ Malaka (test) sinovlari Jarayonida xavfsizlik qanday taʼminlanadi?
Ushbu videoda Ta`lim inspeksiyasi bo‘lim boshlig‘i Rashid Tojiboyev test sinovlarini tashkil etish axborot tizimining yangi imkoniyatlari haqida taqdimot qilib, yuqoridagi kabi savollarga javob bergan.
📹Youtube(HD)da ko‘rish: https://youtu.be/BzpcfA8Xwew
🕊 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook | 📺 Youtube
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Абдуқодир Тошқуловдан Буюк олим ва мутафаккир Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган #baytchellenj чақирувини қабул қилди
Вазир Алишер Навоий қаламига мансуб «Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас» мисраси билан ғазални давом эттириш навбатини Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаевга берди.
Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: t.me/mdokanal
Buyuk mutafakkir Alisher Navoiy tavalludining 580 yilligi munosabati bilan eʼlon qilingan #baytchellenj da estafetani Xalq taʼlimi vaziri Sherzod Shermatovdan qabul qilib oldim.
O‘zbekiston yoshlari buyuk ajdodimiz hayoti va ijodiga chuqur ehtirom ko‘rsatgan holda, g‘azal mulki sultonining bebaho merosini asrab-avaylaydi.
Bayt:
Kerakmas oy ila kun shaklikim, husnu malohatdin,
Ichim ul chok-chok etmas, tanim ul band-band etmas.
Ma’nosi:
Menga oy va quyoshning nur sochishlari kerakmas. Oy shunchalik go‘zal bo‘lgani bilan ichimni parcha-parcha etolmas, quyosh porloq va malohatli bo‘lgani bilan badanimni bo‘g‘im-bo‘g‘imidan so‘yib tashlayolmaydi. Mening oy va quyoshdan ham husnu malohatda ustun turgan yorim bor.
Navbat Oliy va o‘rta maxsus taʼlim vaziri Abduqodir Toshqulovga!
#baytchellenj, #navoiyiftixorim
@alisher_sadullaev
#baytchellenj
Буюк мутафаккир бобомиз, ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади.
Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас.
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошлаб берган бу ғазални Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов давом эттиради.
Қадрли адабиёт мухлислари! Сиз-чи? Сиз Алишер Навоийнинг қайси ғазалларини ёд олгансиз? #baytchellenj да фаол қатнашинг! Сафимизга қўшилинг!
Ғазаллардан намуналар ўқиб, #baytchellenj хештеги остида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизга жойлаштиринг!
Буюк аждодларимизни ёд этмоқ биз учун шарафдир!
#bahrubayt
#navoiy_580
#forever_navoiy
#Alisher_Navoiy
⚡️⚡️⚡️ АТТЕСТАЦИЯДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ПЕДАГОГЛАР УЧУН ОНЛАЙН-РЕПЕТИЦИЯ!
🔰 2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси бошлангани ҳақида хабар берганимиздан сўнг, педагоглардан малака (тест) синовларига тайёргарлик кўриш учун тест намуналаридан бериш тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
🔰 Мурожаатларни инобатга олган ҳолда ҳамда педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан онлайн-репетициялар ташкил этилмоқда.
🔰 Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz-электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.
🔰 Дастлабки, Онлайн-репетициялар жорий йилнинг 10-11 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
🔰 Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:
Инспекциянинг pka.tdi.uz-электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:
✅ Вилоят;
✅Туман (шаҳар);
✅ Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
✅ Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
✅ Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
✅ Шунингдек, Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг )) сўм миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;
⚠️ Юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишлари тавсия этилади.
Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
📣📣STesting loyihasining to'rtinchi video mahsuloti
🎬#_STesting_Digest_4
“TELEKOMYUTING”
❗️Tafovutlarni aniqlash va ular bilan ishlash, berilgan ma’lumotlarning ishonchliligiga baho berish bugungi kunda eng kerakli ko‘nikmaga aylanib ulgurdi.
❗️PISA tadqiqotining o‘qish savodxonligi yo‘nalishiga doir “Telekomyuting” matni va topshiriqlari ma’lumotlar bilan ishlash, tafovutlarni aniqlash kabi ko‘nikmalarni baholashga qaratilgan.
💥 Mazkur videorolik o‘qish savodxonligi to‘g‘risidagi tasavvurlaringizni oshirish, ko‘nikmalaringizni mustahkamlashga xizmat qiladi.
A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇👇
Telegram |Facebook |Website
📣📣STesting loyihasining uchinchi video mahsuloti
🎬#_STesting_Digest_3
“BOSHQARILUVCHI KO‘ZOYNAK”
Qadrli о‘quvchilar! Kreativ fikrlash mahsuli bо‘lgan innovatsion texnologiyalarning inson hayotidagi ahamiyati va roli haqida PISA tadqiqotininng “Boshqariluvchi ko‘zoynak” nomli topshiriqlar guruhi bilan tanishish orqali bilib olasiz.
❗️Bu topshiriq zamonaviy texnologiyalar sohasidagi yutuqlar tо‘g‘risida ma’lumot berish bilan birgalikda hayotingizda uchraydigan kо‘rish bilan bog‘liq bо‘lgan muammolarni hal etishga qaratilgan.
💥Keling, ilm – fan olamiga sayohatimizni davom ettiramiz!
A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring
Telegram |Facebook |Website
Ўқитувчиларга астрономия фани бўйича алоҳида тоифа берилмайди
Исроилжон Тиллабоев блогида айрим ҳудудларда физика фани ўқитувчиларининг малака тоифаси ҳақ тўлашда астрономиядан ўтилган дарслар учун инобатга олинмаётгани ҳақида хабар берилганди ва масъул ташкилотлардан мазкур ҳолат бўйича эътибор қаратилиши сўралганди.
Таълим инспекцияси юқорида хабар бўйича қуйидагиларни маълум қилади:
Астрономия фани умумтаълим мактабларидаги 11-синф ўқувчиларига ҳафтасига 1 соат ўқитилади. Бу фан амалиётда физика фани ўқитувчилари томонидан ўтилади. Кўплаб хорижий давлатларда ҳам астрономия физика фани таркибида ўқитилади.
Астрономия фани умумтаълим мактабларида физика фанига ёндаш фан сифатида ўқитилмоқда. Шунингдек, таянч ўқув режада ҳам астрономия алоҳида фан сифатида эмас, физика фани билан битта фан сифатида киритилган.
Бундан ташқари, мактаб ўқитувчилари учун астрономия фани бўйича малака тоифа олиш учун аттестация жараёнлари ўтказилмаган ва сертификатлар берилмаган. Ўқитувчиларнинг малакаси оширишда ҳам физика ва астрономия фанлари бирга ўқитилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, физика фанидан олинган малака тоифаси сертификатлари астрономияга ҳам тааллуқли эканлигини ҳамда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар кўрилишини маълум қиламиз.
Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
⚡️⚡️⚡️ Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинади.‼️
❇️ Педагог кадрлар аттестацияси бўйича каналимизнинг телеграм (@pkatdi_bot) - ботига энг кўп юборилаётган долзарб саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.
Савол: Faqat, navbatdan tashqari attestatsiyadan o'tayotgan pedagoglar to'laydimi, yoki navbati kelgan pedagoglar ham to'laydimi?
Савол: Assalomu alaykum! Navbatdan tashqari attestatsiyadan o‘tuvchilar ham 245 ming to‘laydimi? Yoki summasi boshqachami?
Савол: Ассалому алайкум. Навбатдаги (мажбурий) 1-тоифага аттестациядан ўтувчилар ҳам 245 000 сўм давлат божини тўлайдими ёки фақат навбатдан ташқари борувчилар тулайдими давлат божини. Мен ўз вақтида ўтаётганлар тўламайди давлат божини деб эшитгандим.
🔰 Жавоб: Низомнинг (https://lex.uz/docs/4333639) 62-банди. Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
🔰 Янги тартиб бўйича Низом лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу тартиб 2021 йил сентябрдан кучга киради, унга қадар 2021 йил март-июнь ойларидаги аттестация жараёнлари амалдаги Низом талаблари асосида ўтказилади.
❗️ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2020 ЙИЛ 6 НОЯБРДАГИ "ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ ДАВРИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ИЛМ-ФАН СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ПФ-6108-сон ФАРМОНИнинг-4 банди:
4. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим ташкилотлари педагог ходимларини (кейинги ўринларда — педагог ходимлар) аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;
педагог ходимларга барча малака тоифаларини бериш, шунингдек, талабгорларни аттестациядан ўтказиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Бунда, педагог ходимларнинг олий маълумот ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ёки ихтисосликларга мос келадиган фанлардан имтиҳонлар ташкил қилинади ва ахборот тизимларини қўллаган ҳолда уларнинг фаолият самарадорлиги баҳоланади;
педагог ходимларга малака тоифаларини бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди, навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
⚡️⚡️⚡️Андижон ва Жиззах вилоятлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига Сертификатлар тарқатилди❗️
✅ 2020 йилнинг 22-30 декабрь кунлари Халқ таълими вазирлиги ва унинг қуйи тузилмалари томонидан Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўтказилган аттестация натижалари асосида Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларга "Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида Сертификат"лар тарқатиш бошланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
✅ Тақдим этилган Буюртма ва ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 30 январь куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходимига жами 406 та (14 та Олий малака тоифаси, 154 та биринчи малака тоифаси, 238 та иккинчи малака тоифаси) Сертификат тақдим этилди;👏👏👏
✅ Шу куни Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходимига жами 218 та (22 та Олий малака тоифаси, 114 та биринчи малака тоифаси, 82 та иккинчи малака тоифаси) Сертификат тақдим этилди;👏👏👏
‼️ Аттестация натижаларига кўра Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагоглар аттестация комиссияларига мурожаат қилиб, ўз Сертификатларини олишлари мумкин.
✅ Педагоглар ўзларига тегишли Сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни Таълим инспекциясининг http://pka.tdi.uz/ - маълумотлар электрон базаси орқали текшириб кўришлари мумкин!
✅ Ҳозирги кунда Фарғона, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари халқ таълими бошқармалари томонидан тақдим этилган Буюртмалар асосида педагогларнинг Сертификатлари расмийлаштирилмоқда. Мазкур ҳудудларда фаолият олиб бораётган педагоглар тез кунларда ўз Сертификатларини олишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
‼️P.S Ўтган йилдан бошлаб Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун малака синовлари тест шаклида эмас, балки ёзма ва амалий иш шаклида,Низомнинг (https://lex.uz/docs/4333639) 64-банди асосида тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилиши жорий этилганлигини эслатиб ўтамиз.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
⚡️⚡️ 2021 йил малака тоифаси аттестацияси учун тўлов қилиш бошланди‼️
🔰 2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси режасига кўра 1 февралдан бошлаб :
🔰 Аттестацияга жалб қилинган педагог тўғрисидаги маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг http://pka.tdi.uz/ -маълумотлар электрон базасига киритилади;
🔰 Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
🔰 Тўлов миқдори: 245 000 (икки юз қирқ беш минг) сўм;
🔰 (Тўлов топшириқномасида тўлов мақсади, тўловчининг Ф.И.О. тўлиқ ва шахсий СТИР (ИНН) рақами кўрсатилиши мақсадга мувофиқ)
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
O‘qituvchilar ish tajribasini ommalashtirish tartibi belgilandi. Endilikda ish tajribasini ommalashtirilganlik muddati 5 yil etib belgilandi.
@T_Nurmetov