sukutsaqlama | Неотсортированное

Telegram-канал sukutsaqlama - Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

2427

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Подписаться на канал

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Лиза Рэндалл нафақат етук физик, Гарвард профессори ва дунёдаги энг кўп иқтибос келтириладиган олималардан бири. У мураккаб илмий ғояларни ҳамма учун тушунарли қила олган истеъдодли ёзувчи ҳамдир.

Ўзининг "Knocking on Heaven’s Door" китобида муаллиф Рендалл коинот сирларини ўрганади ва ўқувчиларни интеллектуал саргузаштга чорлайди.

Китобда Лиза стандарт модел, фундаментал кучлар ва беш ўлчамли фазода тортишиш кучини тасвирловчи Рэндалл-Сундрум модели каби мураккаб илмий тушунчаларни содда ва тушунарли тарзда тушунтиради.

Манба: Burning hut

#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Самарқандда эркак ўз хотининини шафқатсизларча ўлдирди

Воқеа 7 сентябрь куни тахминан 14:00 да Жомбой туманида содир бўлган. Эр-хотин ўртасида низо юзага келади, шундан сўнг аёл Пайариқ туманидаги ота уйига кетишга аҳд қилади.

35 ёшли эркак йўлда хотинига етиб олиб, қўлидаги ошхона пичоғи билан дастлаб ўнг кўкрак соҳасига санчиган. Пичоқ дастаси синганида, ердаги тошни олиб, аёлнинг бошига бир неча марта урган. Олинган жароҳатлар натижасида у воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

«Янги йул» журнали: Совет Ўзбекистон аёлларининг «Янги йўли».

Бир қатор постларимизда жадидчилик ва илк шўролар даврида аёлларнинг ўрни ҳақида ёздик, юртдошларимиз ҳаёт йўллари билан бўлишдик. Бугун биз сизни узоқ йиллар давомида Ўзбекистондаги кўплаб аёллар учун маълумот манбаига айланган “Янги йўл” журналининг ноёб материаллари билан таништирмоқчимиз. Коммунистик партия ҳомийлик қилган журнал, шунингдек, ўқувчиларга партия доктринаси ва янги урғуларни етказишга хизмат қилувчи канал эди. Унинг мазмунини кўриб чиқиш жамиятни ўзгартиришнинг мураккаб ва қарама-қарши жараёнларини аниқлаш, шунингдек, маданий ва сиёсий мустақиллик учун курашда аёлларнинг ролини чуқур англаш имконини беради.

Батафсил карточкаларда.

Мақолани тайёрлашда профессор Мэрианн Кэмп томонидан тақдим этилган “Янги йўл” саҳифаларининг сканерлари ва таржималаридан фойдаланилди. Мақола муаллифнинг рухсати билан чоп этилмоқда.

#СукутСақлама #ўзлик #Тарих #немолчи_махсуслойиҳа

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

СИҒИНДИ

Ўша кун... ортиқчалик қилдим
жаннатга —
Лаш-лушсиз учдим-у,
Машриққа тушдим.
Қирқ йиллик фироқда жоним увишди —
Либосим япроқ эди.

Худо беҳудага бермас қирқта жон,
Кўнглимни кундага қўйиб чопдилар,
Чопқилар гуллади, чопқилар!
Сотдилар...
Қадримга дунё топдилар —
Дунёси қуроқ эди.

Бир кун остонадан ҳайдалди онам,
Вазифасин янглиш уққани —
Ўғил эмас мени туққани
учун.
Ваҳоланки уларга меҳрим
Ўғилдан кўпроқ эди.

Бошқа ҳаётимда очиқ қабрга
Қўғирчоғим билан кўмдилар,
Ўйладим: "Ҳалиям мен билан бирга
Беркинмачоқ ўйнаяпти улар...
Нега ҳалигача топишолмади?"
Қўрқардим, дилдираб совуқда таним.
Охирги нафасда чақирдим зўрға...
Сўнгра
ҳўнграб-ҳўнграб қоришдим гўрга...
Асосим тупроқ эди.

Яширин, — дедилар, — югур, қопга кир,
Беркитгил, — дедилар, — кўзларинг гўзал.
Қуёш олгани чун юзимдан бўса
Тошбўрон остида чайқалиб боқдим,
(гўё)
Илма-тешик мешдан май каби оқдим...
Кайф-у сафосига қон томиб турган
Кўйлагим — байроқ эди.

Ўз уйи бўлмаган ҳеч вақт аёлнинг —
Отаси,
боласи,
эрининг уйи...
Аъвомнинг умрида энг олий ўйи —
Аёлдан қутилишдай
жирканч озодлик!
Бу эрк — чин қамоқ эди.

Одамзот ғажир ўз қовурғасини,
Ишлашга қўймайди,
Тишлашга қўймас,
Миннатга йўяр-у,
Суннатга йўймас,
Мен туққан оломон ҳуркди ўзимдан,
Нақадар қўрқоқ эди.

Томоғимдан ўтган ҳар томчи сувда,
Рақамлар акс этар ҳисобин жамлаб,
Сўнг қоришиб кетар оби дийдам-ла
Шунчаки,
Малолим келмасин ҳеч кимга дедим,
Уволим келмасин ҳеч кимга дедим,
Истагим топ-тоза авлод ўстириш,
Умидим буроқ эди.
Бироқ энди...

Жаннат оёғимнинг остидалиги
Бошидан сўроқ эди.
___

@Nozima_Habibullayeva

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Apple компаниясининг икки ходимаси Джастина Чонг ва Амина Салгадо 12 минг аёл номидан судга мурожаат қилиб, компания айни ишлар учун аёлларга эркакларникидан камроқ маош тўлашини даъво қилди.

Даъвода айтилишича, Apple ходимларнинг бошланғич маошларини аввалги даромадлари ва ходимлар кутганларига қараб белгилайди. Бу аёлларнинг иш ҳақининг камайишига олиб келади. Шунингдек, бонусларни бериш бўйича иш фаолиятини баҳолаш тизими эркаклар фойдасига холис эканлиги қайд этилган.

Даъвогарларнинг фикрича, Apple‘нинг тўловга бўлган ёндашуви икки жинс вакиллари ўртасидаги тафовутни келтириб чиқаради.

Даъво Калифорния Олий судига киритилган. Чонг ва Салгадо ўзлари ва бошқа аёллар учун тўланмаган иш ҳақи учун товон сўрамоқда. Илгари Oracle ва Google’га қарши шунга ўхшаш даъволар тўловларга олиб келган, гарчи улар юридик тўловлар чегириб ташланганидан кейин нисбатан кичик бўлса-да.

Жинс бўйича камситиш жиддий муаммо бўлиб қолмоқда ва технологиялар соҳаси бундан мустасно эмас. Иш ҳақи тенгсизлиги ходимларнинг мотивациясига путур етказади ва компаниянинг ахлоқий меъёрларини шубҳа остига қўяди. Apple ходимлари ва компания раҳбарияти ўртасидаги ҳозирги қарама-қаршилик чуқур ўзгаришлар зарурлигидан далолат беради. Улар нафақат ўз ҳуқуқлари, балки соҳадаги барча аёлларнинг ҳуқуқлари учун курашиб, янада инклюзив ва адолатли иш жойини яратишга интилишмоқда.

#СукутСақлама #ГендерТенглик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#АёлларСаломатлиги

Бачадон тушиши — бу ушбу аъзонинг қин томонга сурилиши бўлиб, бунда кичик тос аъзоларининг мушаклари ва тўқималари чўзилади ва нимжонлашади. Ҳаёт учун ўта хавфли ҳолат эмасу, лекин ёқимсиз ва баъзи бир касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

✅Бачадон тушиши босқичлари
Одатий ҳолатда бачадон кичик тос аъзолари орасида тепа бўлимда жойлашади. Аммо тос туби мушаклари ва пайлари тортилиб нимжонлашса, бачадон қинга қараб сурилади ёки ундан чиқиб қолади. Америкалик олимларнинг фикрича, бачадон тушиши ҳаёт учун хавфли эмас. Аммо қуйидаги муаммолар пайдо бўлиши мумкин: сийдик тутолмаслик ёки жинсий ҳаётдаги ноқулайликлар.

Бачадон тушишининг тўрт босқичи мавжуд:
1. Бачадон бўйни қизлик пардаси даражасидан баландда бўлади.
2. Бачадон бўйни қизлик пардасидан бир сантиметр ёки ундан сал камроқ масофада пастда туради.
3. Бачадон бўйни қизлик пардаси даражасидан бир сантиметрдан ортиқроқ пастга тушади.
4. Тўлиқ тушиши — бачадон қиндан ташқарида туради.

❓Сабаби нимада?
Мутахассислар асосий сабаблар сифатида қуйидагиларни санаб ўтишади:
- вагинал туғруқ;
- биринчи туғруқнинг кечикиши;
- туғруқ вақтидаги жароҳат;
- катта вазнли чақалоқнинг туғилиши;
- ортиқча вазн;
- менопаузадан кейин эстроген миқдорининг камайиши;
- сурункали ич қотиши;
- сурункали йўтал ёки бронхит;
- оғир юк кўтариш.

Хавф омилларига кичик тос аъзоларидаги операциялар ва ирсият киради: агар аёлнинг қариндошларида бачадон тушиши ҳолатлари кузатилган бўлса, хавф ҳам ортади. Вагинал йўл билан туққан аёлларда менопаузадан кейин кўпинча бачадон тушиши рўй беради.

⁉️Бачадон тушиши белгилар қандай?
Туғруқдан кейин одатда бачадоннинг кичик тушиши кузатилади. Бунда бу ҳолат аёлни безовта қилмайди ва даволашни талаб этмайди. Ўртача ва мураккаб бачадон тушиши белгилари қуйидагилардир:
- бачадоннинг қин томонга босаётгандай ҳиссиёт бериши;
- тосдаги оғирлик ҳисси;
- ҳожатхонага боргандан кейин ҳам сийдик пуфагида тўлалик ҳисси;
- пешоб тутолмаслик;
- ич қотиши;
- кичик коптокда ўтиргандай ҳиссиёт;
- қиннинг кийимга тегиб кетиш ҳолатлари;
- тос ёки умуртқанинг пастки қисмларида босим ёки ноқулайлик.

Бачадон тушиши хавфини қандай қилиб камайтириш мумкин?
Иложи борича ич қотишини олдини олиш. Кўпроқ суюқлик ичиш ва клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш: масалан, мева, сабзавотлар, дуккакли ва бутун донли маҳсулотлар.
Оғир юк кўтармаслик.
Йўтал бўлса, албатта даволаниш. Тамаки чекмаслик.
Семиришдан сақланиш. Ҳар бир аёл учун қандай вазн меъёр эканлигини шифокор билан бирга аниқлаб олиш.
Кегель машқларини бажариш.

▶️▶️Даволаниши
Гинекологик кўрикда бачадон тушиши ташхислангандан кейин шифокор доимий кўрикдан ўтказиб туради. Аввалига тос мушакларини мустаҳкамловчи машқлар буюрилади. Соғлом турмуш тарзи ҳам ёрдам бермаса, қинга пессарий ўрнатилиши мумкин. У нимжон тўқималарни ушлаб туради. Бачадоннинг ўта кучли тушиши ҳолатларида жарроҳлик операцияси ўтказилиши мумкин.

Нодира таржима қилди

#СукутСақлама #Саломатлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Аввалги постларимизда мактабдаги буллинг ҳақида ёзган эдик. Ўқитувчилар ҳам болалар томонидан зўравонликка учраши ҳақида эшитганмисиз?

Илгари ўқитувчиларнинг столи устига мих қўйиб қўйишарди, лақаб билан чақиришарди ёки синфхонасига чиқинди тўкиб кетишарди. Бугун эса уларга ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратлар, ёмон смслар ва ҳатто таҳдидлар ҳам қўшилган. Ўсмирларнинг ушбу тажовузкорлиги нима билан боғлиқ? Бунга ўқитувчилар қандай жавоб беришлари керак?

Ўсмирларнинг безорилиги сабаби
Мактаб вақтидаги зиддиятларнинг деярли барчаси ўсмирлик ёшида рўй беради. Ўсмирларда ҳар томонлама ўзгариш кузатилади, улар ҳаётидаги энг қийин даврни бошидан кечираётган бўлади. Ўқитувчи ўсмирнинг эътирозларига асабийлашиш ва хафа бўлишдан олдин, ўсмирлик – бу гормонларнинг чўққига чиққан даври эканлигини, шу сабаб улар ўзларини бошқара олмаслигини яхши англаши керак. Асосий айбдор ўсмирлар, лекин улар тажовузкорликни ўзлари хоҳлаб амалга оширмайдилар. Ҳар бир ўсмир портлаш арафасида турган ускунага ўхшайди. Ёмон хулқи учун уларга журналга икки қўйиш хато бўлади. Агар ўқитувчи қандайдир жазо қўлламоқчи бўлса, у аввалига ўсмирнинг ҳаракати нотўғри эканини тушунтирсин. Ўсмирлар шаффоф қоидаларни яхши кўради. Қоида жорий этилди, унга риоя қилиняпти ва ҳеч ким бузаётгани йўқ. Агар улар ўқитувчиларнинг ўзлари қоидаларга амал қилмаётганини кўрса, “севимли ўқувчи”, “кечириш зарур бўлган ўқувчилар”, “атайлаб пастга уриш” ҳолатларига гувоҳ бўлса, албатта норозилик пайдо бўлади.

Психологларнинг фикрича, ҳар қандай зиддиятли дақиқада ўқитувчи ўзининг педагоглик обрўсини баланд қўйиб ёки хафа бўлиб, ўсмирлардан четлашиши керак эмас. Қачонки устоз кучсизлигини намоён қилар экан, устидан кулиш ҳолатлари кучаяверади. Баъзи ўқувчилар тенгдошларидан ўқиш бобида ортда қолаётган вақтида ушбу тенгсизликни бошқа йўллар билан тўғрилашга ҳаракат қилади. Агар ўқитувчи уни яна пастга ураверса, ўзи шундоғам асабий бола чегаралардан чиқиб кетиши осон бўлади.

👉Ўқитувчининг буллингга жавоби
Кўпчилик педагоглар буллинг ҳақида ошкора айтавермайди, улар устозлар яхши ишламаяпти экан, деган гапдан қўрқади. Натижада буллинг билан ёлғиз ўзлари қолиб, зиддиятли вазиятлардан чиқолмай қолади. Буллингдан чиқишнинг энг яхши йўли, жабр кўрган ўқитувчи, синф раҳбари, директор ўринбосари ва ўсмирларни бир жойга йиғиб, зиддиятни муҳокама қилиш. Бу айнан мактаб маъмуриятининг катта муаммоси саналади. Агар маъмурият ўқитувчиларнинг манфаатини кўзлаб, тўғри иш тутса, устозларнинг ҳимоясини таъминлай олади. Мактабда буллинг ҳодисалари кўпайиб бораётган бугунги даврда ўқитувчиларнинг маъмурият томонидан кучлироқ қўллаб-қувватланиши жуда муҳим. Чунки ўқитувчиларнинг вазифаси буллингга қарши курашиш эмас, балки ўқувчиларга таълим бериш.

✅Ота-оналар ҳимояга чиққанда
Ўқувчиларнинг ҳимоячиси сифатида албатта, ота-оналар ўртага чиқади. Бундай вазиятларда уларга фарзандини асло ёмонламаслик керак. “Ўғлинг айбдор” дейишнинг ўрнига “Фарзандингиз билан муаммога бордик, келиша олмаяпмиз” деб гап бошлаган маъқул. Устоз билан “жанг”да афсуски, ҳамма ютқазади. Бу ҳақиқатни ҳам ота-оналарга етказиш лозим. “Ўғлингиз яхши ўқишини мен ҳам хоҳлайман, келинг, вазиятга бошқа томондан қараб кўрамиз” каби иборалар ота-онанинг кайфиятини мутлақо ўзгартириб юборади. Қолаверса, ўқитувчилар ота-оналарнинг ҳақоратларини юрагига яқин қабул қилмасликлари керак. Педагог иродаси мустаҳкам инсонлигини кўрсата билиши лозим.

Сўнгги йилларда жамиятимизда катта ўзгаришлар юз берди. Ҳар қандай шароитда ҳеч қачон унутмаслик керакки, мактаб – бу илм даргоҳи, ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги муносабат жамиятимизнинг ойнадаги акси саналади. Келинг, ўша аксимиз сизу бизга ёқимли бўлиши ва устозларнинг мавқеи ошиши учун якдил ҳаракат қилайлик!

Нодира тайёрлади

#СукутСақлама #психология

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#АёлларСаломатлиги

Аёллар учун қандай контрацепция усуллари мавжуд? Уларни танлашда нималарга эътибор бериш керак? Улар нафақат исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш имконини беради, балки жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар олдини олади ҳам.

👉Контрацепция усуллари
Бачадон ичи спирали
Ишончлилиги: 98–99%
Кичкинагина мис ёки кумуш мосламанинг таркибида гормон бўлиши мумкин. У бачадон бўшлиғига киритилади ва тухум ҳужайранинг имплантациясига тўсқинлик қилади.

Ижобий томонлари:
– доимий назоратнинг кераги йўқ;
– аёл хоҳишига қараб, исталган вақтда олиб ташлаш мумкин.

Салбий томонлари:
– ўрнатиш ва олиб ташлаш вақтида гинекологнинг иштироки шарт;
– юқумли касалликлардан ҳимояламайди;
– баъзида асоратлар ва ножўя таъсирлар учрайди.
Туғмаган аёлларга тавсия этилмайди!

🔹Гормонал контрацепция
Ишончлилиги: 99%
Комбинацияланган орал контрацептивлар (КОК) – таркибида эстроген ва прогестин гормонлари бор таблеткалар. Ҳар куни бир хил вақтда ичилади.
Мини-пили – прогестин гормонига эга таблеткалар. Ҳар куни ичилади. Эмизикли аёллар, шунингдек, КОК тақиқланган аёлларга тўғри келади.
Ҳомиладорликка қарши мушак ичи инъекцияси. Турига қараб, ҳар 2-3 ойда олинади.
Ижобий томонлари:
– юқори самарали ва хавфсиз;
– ҳайз вақтида оғриқ камаяди, циклни меъёрлаштиради;
– тери ҳолатини яхшилайди.
Салбий томонлари:
– юқумли касалликлардан ҳимояламайди;
– таблеткаларни ҳар куни қабул қилиш ҳушёрликни талаб қилади;
– шахсий қабул қила олмаслик хавфи бор.

🔸Жарроҳлик усули (стерилизация)
Ишончлилиги: 99%
Аёлларда бачадон найлари, эркакларда эса – уруғ чиқувчи йўллари боғланади. Тухум ҳужайралари ва сперматозоидлар ҳосил бўлишда давом этади, ҳайз цикли сақланади. Аммо ҳомиладорлик бўлмайди.
Ижобий томонлари:
–деярли 100% лик контрацептив таъсир;
– ножўя таъсирлари йўқ.
Салбий томонлари:
– орқага қайтмайдиган усул;
– юқумли касалликлардан ҳимояламайди.

Тўсувчи усуллар
Ишончлилиги: презервативлар – 85–99%; спермицидлар – 70–85%
Булар механик (қалпоқчалар, эркак ва аёллар презервативлари) ва кимёвий (спермицидлар) воситалардир. Сперматозоидларнинг бачадон бўшлиғига ўтишини тўхтатади ва чеклайди.
Ижобий томонлари:
– юқумли касалликлардан ҳимоя қилади;
– жиддий ножўя таъсирлари йўқ.
Салбий томонлари:
– фойдаланиш учун махсус кўникма талаб қилинади.

Биологик усуллар
Лактацион аменорея усули, тақвим усули, базал ҳароратни ўлчаш, узилган жинсий алоқа. Кўп ҳолатларда контрацепция воситалари каби самарали эмас, исталмаган ҳомиладорлик хавфи жуда юқори.
Деярли 85% аёллар исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш учун контрацепциядан фойдаланади.

Нодира тайёрлади

#СукутСақлама #АёлларСаломатлиги

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Педофилия (болаларга нисбатан жинсий майл) — нафақат жамият учун, балки унга чалинган одамлар учун ҳам жиддий муаммо. Педофилларнинг ўзи ушбу муаммодан азият чекади. Хўш, педофилия педофилни қай аҳволга солади? Бундай инсонларга ёрдам беришнинг имкони борми?

Педофилия қандай пайдо бўлади?
Унга биологик бузилишлар сабаб бўладими ёки психик ривожланишдаги ўзгаришларми? Бу сабабларни бир-биридан ажратиш жуда қийин.
Чиндан ҳам, кўпчилик педофиллар болалигида жинсий зўравонлик қурбонига айланган бўлади. Таҳлилларга кўра, ушбу иллатга учраган инсонларнинг 30%ида болалик хотиралари зўравонлик билан боғлиқ. Педофилликда айбланган 15% одамларда ақлий ривожланишнинг ортда қолиши кузатилган. Бундай инсон ўз ақл даражасига яқин ҳамроҳни топишга ҳаракат қилади.

Атроф-муҳит, таълим-тарбия ҳам педофилга хос хусусиятларнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Руҳиятнинг анъанавий бузилишлари (шизофрения, маниакал-депрессив психоз) педофилия ҳолатларининг 4% ида кузатилади. Бундай одамлар тўғри даволанса, улардаги жинсий майлни енгиш мумкин.
Ўта кам ҳолатларда асаб билан боғлиқ бузилишлар (масалан, эрта деменция) ёки бош мия жароҳати педофилияга олиб келиши мумкин. Статистикага кўра, педофиллар орасида аксарияти эркаклар саналади. Аёллар билан боғлиқ ҳолатлар жуда кам ўрганилган.

Мия аномалиялари
Яқинда нейробиолог Жеймс Кантор (Торонто университети) педофилияга мойил эркакларнинг ярмисида учраган ўзига хос мия аномалиясини аниқлади. Гап миянинг пешона ва орқа соҳаларидаги оқ модда миқдорининг камайиши ҳақида кетмоқда. Оқ модда толалари миянинг жинсий майл учун жавоб берадиган ҳар хил соҳаларини боғлайди. Агар ушбу соҳалар ўртасидаги алоқа яхши бўлмаса, нотўғри хулқ-атвор хавфи ортади.
Яна бир ёвуз қаҳрамон — бодомсимон без таначалари ҳисобланади. У жинсий мотивация учун жавоб беради, яъни қайси инсонга нисбатан майл борлигини аниқлайди. Германиялик олимлар педофилларда ушбу безлар меъёрдан кичик эканлигини исботлашган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ўзгариш она қорнида ҳомила ривожланаётган вақтидаёқ рўй беради. Кейинчалик гормонал фонда хулқ-атвор бузилишига олиб келади.

Ички тормозларнинг бузилиши
Айни вақтда фаол кўриб чиқилаётган яна бир тахмин: педофилия исталмаган жинсий импульсларни назорат қилиш учун жавоб берадиган орбитофронтал қобиқдаги бузилишлар билан боғлиқ. Орбитофронтал қобиқ элак вазифасини бажаради, у инстинктив хоҳишларимизни жиловлаб туради: масалан, машинамизни олиб кетаётган эвакуатор ҳайдовчисини калтаклаш, ёки кўчадаги чиройли қизни бориб қучоқлаш истаги каби. Шунингдек, орбитофронтал қобиқдаги турли ўсмалар ҳам салбий оқибат келтириб чиқаради. Улар педофилга ҳаракатини яна такрорлашга ундайди. Айнан ушбу тоифадаги одамлар жуда хавфли саналади. Шунинг учун қамоқ жазоси уларни қайта тарбиялаш учун етарли ҳисобланмайди. Одамни салбий хоҳишлардан қайтарувчи даволаш усуллари ҳам керак бўлади.

Янги тадқиқот
Каролина институти (Швеция) тиббиёт ходимлари педофилларга майлини жиловлашга ёрдам берадиган препаратни синовдан ўтказишмоқда. Бу препарат тестостерон эркаклик гормони ишлаб чиқарилишини камайтиради. Бугунги кунда у простата саратонида қўлланилмоқда, тадқиқотчилар уларнинг илмий изланишлари яқинда яхши самара беришидан умидвор.

Бугунги кунда гормонал терапия педофилияни даволашда энг самарали саналади. У одамда тестостерон “жўмраги”ни ёпиб қўяди, натижада жинсий майл бутунлай йўқолади.

Нодира тайёрлади

#СукутСақлама #лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти одам савдосини "эксплуатация мақсадларида тўловлар ёки фойда кўринишида сотиб олиш йўли билан инсонларни ёллаш, ташиш, бериш, яшириш ва одамларни қўлга киритиш" деб таърифлайди.

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб йигирма етти миллиондан ортиқ одам ушбу офат қурбони бўлмоқда. Жабрланувчилар орасида эркаклар ва ўғил болалар ҳам учрайди, лекин одам савдоси қурбонларининг аксарияти (ишчи сифатида ҳам, жинсий алоқа хизматларини кўрсатувчилар ҳам) хотин-қизлардир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2021 йилги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда ҳар ўн қурбонга беш нафар вояга етган аёл ва икки қиз тўғри келади.

Одам савдоси қурбонини қандай аниқлаш мумкин? АҚШ Давлат департаменти инсон одам савдоси қурбони бўлганлигини тушуниш учун асосий белгилар рўйхатини тақдим этди.

Қуйидаги ҳолатларда шубҳа остидаги одам ҳақида тегишли органларга хабар бериш керак:
• у иш берувчи билан бирга яшайди;
• у ёмон шароитда яшайди;
• у бир неча киши билан бирга кичик яшаш жойини эгаллайди;
• у ҳеч ким билан ёлғиз гаплаша олмайди;
• аввалдан ёд олинган сўзлар ёрдамида жавоб беради;
• унинг шахсий ҳужжатлари иш берувчида сақланади;
• афтидан калтакланадиганга ўхшайди;
• ўзини жуда ғалати тутади;
• унга иш ҳақи умуман тўланмайди ёки жуда кам сумма тўланади;
• у 18 ёшдан кичик, бунда фоҳишаликка жалб қилинган.

Агар одам савдоси қурбонини аниқладим деб ҳисобласангиз, дарҳол маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг. Жабрланувчини ўзингиз қутқаришга уринишингиз баъзан хавфлидир.

Манба: le mot de la fin, apa.org

#СукутСақлама #статистика

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ҳар бир синфда синфдошлари томонидан ҳақорат қилинадиган, камситиладиган болалар бор. Гоҳида ўқитувчилар ҳам бундай ҳолатларга сабабчи бўлиб қолади. Афсуски, мактаб ва педагоглар ҳар доим ҳам бу каби муаммоларга эътибор беравермайди, натижада болалар азият чекади. Бола мактабда нишонга айланаётганини қандай аниқлаш мумкин? Психологик жароҳат қандай оқибатларга олиб келади? Қурбонга айланган ўсмир муаммони ўзи ҳал қилиши керакми ёки зўравонлик ҳодисаларини фақат катталар ҳал қила оладими?

Буллинг ёки мактабдаги зўравонлик мураккаб жараён бўлиб унинг иштирокчилари: қурбонлар, зўравонлар, таъқиб қилувчилар, кузатувчилар, ҳамдардлар ҳисобланади. Биз ота-оналар учун фарзандимиз мактабда тинч ва хавфсиз, дўстона шароитда ўқиши жуда муҳим. Чунки синфдаги вазият бевосита таълим сифатига таъсир кўрсатади. Афсуски ҳар доим ҳам болалар жамоасидаги психологик муҳит ота-оналар кутгандай бўлавермайди.

❓Мактабдаги зўравонлик нима?
Болалар, ўсмирлар, баъзида ҳатто ўқитувчилар томондан кўрсатиладиган жисмоний, руҳий ва бошқа салбий таъсирлар мактабдаги зўравонлик ёки буллинг ҳисобланади. Кўп ҳолларда мактабдаги буллинг яширин қолади. Чунки болалар синфдоши ҳақоратланаётганини, зўравонликка учраётганини ҳар доим ҳам айтавермайди. Рақамларга эътибор берсак, ўқувчиларнинг учдан бир қисми буллинг қурбонига айланади. Бунга асосий сабаб — жамиятимизда зўравонлик ва ёмон муомалага нисбатан юқори даражадаги сабрнинг мавжудлигидир. Одатда мактабда зўравонлик сўзини кўп ишлатишмайди, фақат ўта оғир вазиятлар, жисмоний жароҳатлардагина уни қўллашлари мумкин. Унгача бўлган ҳолатларда эса зўравонлик билан боғлиқ ҳолатларни силлиқлашга ҳаракат қилишади. Яна бошқа сабабларга, ўғил болалар орасида ўзини кўрсатиш, жисмоний устунликни исботлаш, тажовузкорлик, кучсизроқ синфдошларини камситиш кабилар киради.

Давоми карточкаларда

www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди

#СукутСақлама #лойиҳадан

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тадбиркорликни бошлаган аёл қандай тўсиқларга учраши мумкин?

Hudud24.uz’да янги лойиҳа – «Аёллар кўрсин!» ҳуқуқий подкасти.

Унинг дастлабки сонида аёллар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва мавжуд муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларига эътибор қаратилди. Жумладан, тадбиркорликда ҳуқуқий ва молиявий саводхонликнинг муҳимлиги, мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаси, соҳада аёллар учун яратилган имкониятлар ҳақида муҳим тавсиялар, долзарб саволларга жавоблар янгради.

👉 https://youtu.be/ErizgtYDlyw?si=PhBOlNzfAFn5-0YC

#СукутСақлама #womenempowerment

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Баъзи одамлар гапга чечанлиги, мулоқотга очиқлиги билан ажралиб туради — улар нотаниш шахсга бемалол қўнғироқ қила олади ёки жамоавий ишга тез киришиб кетади. Аммо шундай кимсалар борки, улар учун бу юмушлар бироз қийинчилик туғдиради. Сабаб эса тарбияга бориб тақалади.

1️⃣ Биров билан бўлишиш
Болалар одатда худбин бўлади. Улар ўйинчоқлари билан бўлишишни истамайди, ота-онасини рашк қилади. Бола анча вақтгача ҳамма нарса мен учун бўлиши керак, деган ўй билан яшайди. Шунинг учун ота-оналарнинг вазифаси — унга қизғаниш керак эмаслигини уқтиришдир.

2️⃣ Тинглаш
Болалар бировларнинг гапини бўлишга ва яхши қулоқ солмасликка ҳаракат қилади. Бу атрофдагиларни ҳурмат қилмасликни англатади. Агар вақтида олди олинмаса, бу одатга ва бутун умрлик ҳамроҳга айланади.

3️⃣ Ҳамдардлик
Инсон суҳбатдошини тинглашга ўрганса, унинг ўрнига ўзини қўяди, ҳамдардлик билдиришни, қўллаб-қувватлашни бошлайди.

4️⃣ Шахсий чегараларга риоя этиш
Бола ўз чегараларини яхши ҳимоя қилади, аммо ўзгаларнинг шароитини ҳисобга олмайди. Масалан, ота-онасининг касал ёки чарчоқ ҳолатини тушунишни истамайди. Шунинг учун болага атрофдагилар “йўқ” деганда буни қабул қилишни ўргатиш керак.

5️⃣ Мулойим бўлиш
Бундай хислатлар ҳам болаликдан ўргатилади, улар атрофдагилар билан муомала қилишда аҳамиятли. Болага қанчалик эрта “раҳмат”, “илтимос” каби сўзларнинг моҳиятини, катталарни ҳурмат қилишни, кечирим сўрашни тушунтирсангиз, у шунчалик осон мулоқотга кириша олади.

6️⃣ Кўрсатмаларга амал қилиш
Саломатлик, фаровонлик ва ҳатто инсон ҳаёти унинг қоидаларга қанчалик амал қилишига боғлиқ. Ота-она, шифокорлар, зарур мутахассисларнинг кўрсатмаларига амал қилиб яшаш бахтли ҳаёт гаровидир.

7️⃣ Ҳамкорлик
Бола жамоада яшашни ўзлаштириб олиши лозим. Бу келгусида унга жамиятда ўз ўрнини топишга, ҳамкасблари билан мулоқот ўрнатишга, шахсий ҳаётини қуришга кўмаклашади.

8️⃣ Сабр
Инсон табиатан ҳаммасига дарров эга бўлишни истайди. Сабр қилиш зарур бўлганда, ўзимизни назорат қилолмай қоламиз ёки асабийлашамиз. Мураккаб вазиятлардан чиқиш учун эса болаликдан сабр қилишни ўрганиш зарур.

9️⃣ Хайрихоҳ бўлиш
Ўзга инсонларга нисбатан хайрихоҳ бўлмаганлар нимагадир эришиши қийин. Шу боисдан ҳам ота-оналар фарзандига дўстона муносабатларни ўрнатишни ва бировга яхшилик ила жавоб беришни ўргатишлари мақсадга мувофиқ.

🔟 Муаммоларни ечиш
Тўғри, болаликда ўзимизни ёрдамга муҳтож инсон сифатида ҳис этамиз, лекин мустақилликни ҳам ўрганиш зарур. Чунки фақат яқинларнинг кўмагига таяниб қолиш тўғри эмас. Қачонки, муаммоларни мустақил ечишни бошларканмиз, танқидий фикрлаш қобилияти ҳам ривожланиб бораверади.

www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Суд жараёнида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича ота-оналардан умумий саволлар
 
Жинсий зўравонлик ҳолатларини тергов қилишда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги постимиз давоми сифатида лойиҳамиз ҳуқуқшунослари билан биргаликда тез-тез бериладиган саволларга жавоб берамиз.

Бола гувоҳлик беришдан бош тортиши мумкинми, боланинг жинсий дахлсизлиги ҳолатларида аризани қайтариб олиш мумкинми, вояга етмаганларни такроран сўроқ қилиш мумкинми ёки йўқ? Шу ва бошқа саволларга жавобларни карточкаларда кўриб чиқамиз.

#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тошкент метросида қизга шаҳвоний шилқимлик қилган 1980 й.т. эркак 3 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.

Суд ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 26 йюль куни 1980 й.т. Музаффар Ташмухамедов метро вагони ичида қизнинг белидан паст қисмини ушлаб унга шахвоний шилқимлик қилган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра:
"26 июль куни эрталаб соат 7:00 да ишга кетиш учун Чилонзор метро бекатига тушдим. Вагонга кирганимда, орқамдан бир эркак турганини дарҳол пайқаб қолдим. Аввалига эътибор бермадим. Аммо бироз вақт ўтгач, танамнинг пастки қисмида нимадир сездим. Ўгирилиб қарасам, у қўли билан пастки қисмимни ушлаб турибди. Нима қилаётганини сўраб, қўлини олишини айтдим. Мен унга қарши ариза ёзишимни айтиб, уни суратга олдим. Амир Темур бекатида мен уни итариб юбордим ва ташқарига чиқмоқчи эдим, бир одам олдимга келиб нима бўлганини сўради. Менга эркак тегажоғлик қилаётганини айтдим, шундан сўнг у менга эркакни ташқарига чиқаришга ёрдам берди ва дарҳол олдимизга метро ходими келди. Мен ариза ва тушунтириш хати ёздим".

Суд мажлисида ҳуқуқбузар аввалига айбини тан олмади, қизнинг белидан паст қисмига қўли кетиб қолганлиги, бироқ бу каби ҳаракатни қасддан қилмаганлигини айтади. Кейин эса қилмишини тан олиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

2024 йилнинг 21 август куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди 1980 й.т. Ташмухамедов Музаффарни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топди ва унга уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Янги Йўл – Ўзбекистон КП Аёллар бўлими органи
Ўзбекистон Коммунистик партияси ҳомийлигидаги нашрлар ҳақиқий хотин-қизлар ҳаракатини қисман акс эттиради, холос. Бунинг сабаби шундаки, материалларнинг аксарияти юқоридан - Москвадан ёки Ўзбекистоннинг эркак ҳукмрон ҳукуматидан йўналтирилган ва шаклланган. Бироқ, бундай назоратга қарамай, ёзувчи аёллар ўзларининг эҳтиёжлари, истаклари ва мамлакатдаги гендер муносабатларига оид тушунчаларини ифода этиш имкониятини топдилар. Бу, айниқса, яқин дўстлари, қариндошларининг овози янграган бадиий асарларида яққол намоён бўлди. Бу асарлар аёллар ҳаётининг мураккаб воқелигини акс эттирган, улар аёллар зулмининг илдизи деб ҳисоблаган турли омилларни ёритиб берган.
 
Бу ҳикоялар ва таҳлилларнинг аксарияти бошқа исломий жамиятларда аёллар томонидан кейинчалик яратилган воқеаларга мос келади. Ўзбек ёзувчи аёллари томонидан билдирилган ўзгаришларга даъватлар кейинчалик мусулмон аёллар ҳаракатларига асос бўлган ғояларга кўп жиҳатдан ўхшашдир.

Материални Шохрух Саъгдуллаев тайёрлади

Батафсил карточкаларда.

Мақолани тайёрлашда профессор Мэрианн Кэмп томонидан тақдим этилган “Янги йўл” саҳифаларининг сканерлари ва таржималаридан фойдаланилди. Мақола муаллифнинг рухсати билан чоп этилмоқда.

#СукутСақлама #ўзлик #Тарих #немолчи_махсуслойиҳа

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жорий йилнинг июль ойида Буюк Британияда даҳшатли қотиллик содир бўлди: учта аёл, BBC спорт шарҳловчиси Жон Хантнинг рафиқаси ва икки қизи - Кэрол Хант, Ханна Хант ва Луиза Хант ўлдирилди.

Қотил Кайл Клиффорд ҳибсга олинди.

Феминист ва психолог Джессика Тейлор ёзади:

“Ҳамма Кайл Клиффорд “руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолардан азият чеккан”, бу унинг уч аёлни боғлаб, отиб ташлашига сабаб бўлиши мумкин” деб тахмин қилишдан олдин, бу ерда бир нечта фактларни айтиб ўтсам:

1. Адабиётларда қотилликка олиб келадиган руҳий касалликлар рўйхати ёки тавсифи келтирилмаган.

2. Эркаклар хоҳлагани учунгина аёлларни ўлдиради.

3. Эркаклар аёлларни бундан нимадир олаётганлари учун ўлдиришади.

4. Эркаклар аёлларни улардан нафратлангани ва патриархал қарашларидан келиб чиқиб ўлдиради.

5. Эркаклар аёлларни бу нарса уларга ёққани учун ўлдиришади.

6. Эркаклар аёлларни биз улар ўсган токсик, шафқатсиз, мизогинистик, зўравон жамиятни ўзгартириш учун ҳеч нарса қилмаётганимиз учун ўлдирмоқда.

Одамлар қотиллик қилган эркаклар руҳий касаллиги ҳақида важларни иккита сабабга кўра келтиришади:

1. Айблов ёки жазони камайтириш мақсадида гумонланувчини қонуний асосларда ҳимоя қилиш.

2. Ҳеч ким бу зўравонликнинг ижтимоий ва тизимли муаммо эканлигини тан олмаслиги учун уларнинг ҳаракатларидан психологик жиҳатдан узоқлашиш - ҳаммамиз буни "руҳий касаллик" туфайли юзага келган "ягона ҳодиса" деб кўрсатишда давом этишимиз мумкин.

#СукутСақлама #фемицид

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Тасаввур қилинг: Сомон йўли марказида шу қадар массив ва зич нарса борки, ҳатто ёруғлик ҳам унинг тортишиш қучоғидан қочиб қутула олмайди.

Бу зичлиги чексиз юқори бўлган қора туйнукдир, ва унинг мавжудлигини 2020 йилда физика бўйича Нобель мукофоти совриндори Андреа Гез тасдиқлади.

Гавайидаги Кека расадхонасида ишлайдиган профессор Гез унга ва унинг жамоасига галактика марказини тўсиб қўйган газ ва чанг пардаси орқали қараш имконини берувчи инқилобий усулни ишлаб чиқди.

Юлдузларнинг ҳаракатини кузатиш орқали Гез Сомон йўли марказида массаси тўрт миллион Қуёш бўлган жисм борлигини исботлади – бу зичлиги чексиз юқори бўлган қора туйнук мавжудлигининг рад этиб бўлмайдиган далилдир.

Манба: burning hut

#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

"Asaxiy books" лойиҳаси Виржиния Вулфнинг "Шахсий хона" эссе-қиссасини ўзбек тилига таржима қилди.

Инглиз адибаси Виржиния Вулфнинг “Шахсий хона” эссе-қиссаси аёллар шахсий фикрини, ўзлигини эркин ифода этолмаслиги сабабларини ижтимоий, тарихий кўламда ўрганади. Адибанинг фикрича, аёлларда истеъдод бор, аммо шароит ва имконият етишмайди.

Аёлларда имконият, маблағ ва эркинлик бўлса, ўзларини тўла намоён этишлари мумкин. Вулф китобда ўзидан аввалги адибалар — Жейн Остин, опа-сингил Бронтелар, Жорж Элиот каби ижодкорларнинг асарларига тўхталади ва улар яшаган давр муҳитини таҳлил қилади.

#СукутСақлама #тавсия #адабиёт

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистонда ҳимоя ордерини олиш тартиби осонлашди(ми)?

2024 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали бериш.
🔹ҳимоя ордерини электрон шаклда расмийлаштириш.
🔹ҳимоя ордерини расмийлаштириш жараёнини автоматлаштириш.
🔹бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати аниқланганда, профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида бериш (ушбу банд 2024 йилнинг 1 декабридан кучга киради).

Бир қарашда, ушбу ўзгаришлар рақамли хизматларни ривожлантириш дастурига тўлиқ мос келади, аммо ҳужжат билан ЯИДХП орқали бундай мурожаатни юборишнинг аниқ тартиби, шунингдек, тазйиқ ва ​​зўравонлик ҳолатларини аниқлаш тартиби белгиланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2020 йилдаги 3-сонли қарорига кўра тазйиқ ва зўравонли ҳолатлари ҳақида нафақат унинг қурбони, балки бошқа манбалар ҳам хабар бериши мумкин. Масалан, оммавий ахборот воситалари, жисмоний ёки юридик шахслар ва ҳ.

Айтайлик, тазйиқ ва ​​зўравонлик ҳолати оммавий ахборот воситаларидаги хабардан маълум бўлди, оммавий ахборот воситалари таъқиб ва ​​зўравонлик қурбонига ҳимоя ордери берилиши ягона портал орқали қандай мурожаат қилади?

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш учун электрон имзо, тегишли илова ёки компьютер керак. Агар улар бўлмаса, давлат хизматлари марказига бориш керак бўлади. Энди тасаввур қилинг, тазйиқ ва ​​зўравонлик қурбони Давлат хизматлари марказига келиб, рақам олиб, ҳимоя ордерини олиш учун навбатда ўтирибди. Кўп ҳолларда оиладаги зўравонлик қурбонларининг паспортлари олиб қўйилган бўлади, ваҳоланки паспортсиз давлат хизматлари марказида хизмат кўрсатилмайди.

Энг ёмони, тазйиқ ва зўравонлик қурбонига ҳимоя ордери берилиши учун ўша тазйиқ ва зўравонлик ўтказган шахснинг иштироки зарур. Ҳужжатда бу ҳолат эътиборга олинмагани жуда ачинарли. Таҳририятимизга аёллардан зўравон чақирилганда келмагани учун ҳимоя ордери берилмагани ҳақида кўплаб шикоятлар келиб тушади.

Яна савол туғилади, нега тизим зўравонларга эмас, тазйиқ ва зўравонлик қурбонларига ҳаётни оғирлаштиради?

Мадина

#СукутСақлама #Қонунлар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Муслима Одилова жорий Паралимия ўйинларидаги илк медалимизга муаллифлик қилди

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги биринчи медалини қўлга киритди. Унга пара сузувчимиз Муслима Одилова муаллифлик қилди. S13 классида иштирок этган ҳамюртимиз 100 метрга баттерфляй усулида сузиш дастурида маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Бу Муслима Одилова учун фаолиятидаги иккинчи Паралимпия ўйинлари медали ҳисобланади. Пара сузувчи бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам шоҳсупага кўтарилган ва иккита кумуш медални қўлга киритган.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Паралимпия ўйинлари: Таэквондочи Зиёдахон Исоқова кумуш медалга сазовор бўлди

Пара таэквондочимиз Зиёдахон Исоқова Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг шоҳсупасидан жой олди.

-47 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз финалда перулик Леонор Каррансага қарши муросасиз кечган баҳсда 4:10 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жорий йилнинг 16 август куни ҳамкоримиз бўлмиш "Ойдин нур" бошпанасининг 25 йиллик байрамида қатнашдик.

Ушбу бошпана ҳақида аввал кўп ёзганмиз. Бу ўзгача масканда чорак аср давомида қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган аёллар қўллаб-қувватланмоқда.

“Ойдин Нур” бошпанаси оғир аҳволга тушиб қолган кўпчилик учун ҳақиқий уйга айланди. Бу ерда хотин-қизларнинг ўзига ишончи ортиши, янги ҳаёт бошлаши учун зарур барча ёрдам берилади

Ушбу байрамда қатнашиш биз учун шарафдир. Бошпананинг иши қанчалик муҳим эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

💛“Ойдин Нур” ёрдамга муҳтож ҳар бир инсоннинг йўлини ёритишда давом этсин!

#СукутСақлама

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Марьям Султонмуродованинг ҳаёт йўли Совет Иттифоқи даврида кўп синов ва қатағонларни бошдан кечирган мард ва билимдон аёл ҳақида ҳикоя қилади. Барча қийинчиликларга қарамай, у Ўзбекистон тарихида ва юртдошлари қалбида салмоқли из қолдирди. Марьям Султонмуродованинг ҳаёти матонат, сабр ва ўз ишига фидойилик намунасидир.

Марьям Султонмуродованинг таржимаи ҳоли хронологияси билан инфографикамизда танишинг.

#СукутСақлама #ўзлик #тарих #немолчи_махсуслойиҳа

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Улар тайинланган учрашувларни чалкаштириб юборишади, калити уйларида қолиб кетади, ҳозир ўқиётган китоби номини ҳам унутиб қўйишади… Бу хотирасизлик уларга анча панд беради. Бунинг сабаби нимада? Оддий бепарволикми ёки саломатликдаги муаммоми? Бу муаммони ўзимиз ҳал эта оламизми ёки мутахассисга мурожаат қилиш керакми?

Хотира бузилишининг сабаблари кўп. Энг оғир кўринишлари асаб бузилишлари билан боғлиқ. Оқибати ҳатто Альцгеймер касаллигига бориб тақалади. Яна бир кенг тарқалган сабаб — томирлар даражасидаги ақли заифлик. У кескин ривожланади ва бунда мияда қон айланишини яхшилайдиган препаратлар қўлланилади.
Мана шу жиддий бузилишларни оддий хотирасизликдан ажрата билиш керак. Оддий хотира йўқолишига эса стресс, депрессия ёки яқинда рўй берган нохуш воқеалар сабаб бўлиши мумкин. Бу вазиятларда хотирани яхшилаш унчалик қийин эмас.

✅Психологик сабаблар
Тез унутиш, эслай олмаслик қобилияти инсон ўзи билан алоқани йўқотиб қўйганида кўпроқ рўй беради, у ички овозига қулоқ солмай қўяди, ҳаётни эса оғир синов дея қабул қила бошлайди. Ҳаммамиз ҳам ноқулайлик, хавотир, қўрқувни ҳис қилиб турамиз, бундай вақтда мия салбий воқеаларни унутишга ҳаракат қилади ва бу ҳимоя вазифаси. Аммо салбий ҳисларни унутиш билан бирга хотирамиздаги бошқа нарсаларни ҳам узоққа улоқтириб юборамиз. Шу сабабдан тез унутувчан бўлиб қоламиз. Қолаверса, болаликдаги қалб жароҳатлари ҳам хотирада ўз изини қолдиради.

❓Нима қилиш керак?
1. Диққатни ривожлантирувчи машқларни бажариш
Қоғозга ўзингизга ёққат шеърни ёзинг ва уни кўринадиган жойга илиб қўйинг. Мақсадингиз — бир ҳафтада бир-иккита шеърни ёд олиш бўлсин.
2. Тана билан ишлаш
Рақс студиясига ёзилинг: машғулотлар хотира ва диққатингизни яхшилашга ёрдам беради.
3. Ҳаммасини бир вақтда бажарманг
Бир вақтнинг ўзида кўп нарсани ўйласангиз, тез унутувчан бўлиб қоласиз. Шундай экан, фикрларингизни тартибга солинг, ишларни тақсимлашни ўрганинг.
4. Ҳисларингизни уйғотинг
Бирор машғулотни бажараётганда, қанчалик ҳисларингизни кўпроқ қўшсангиз, уни шунчалик яхши эслаб қоласиз.

▶️Атрофдагиларга маслаҳат
Хотирасизликнинг асосий қурбонлари — бу уларнинг ўзлари! Шунинг учун уларни қаттиқ айбламанг. Сабрлироқ бўлинг. Керакли жойда қўлланг, эслатиб туринг.

#СукутСақлама #Саломатлик

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Қонунбузар сувдан қуруқ чиқмоқдами?

Nemolchi.uz таҳририятига метрода жамоат тартиби бузилганига гувоҳ бўлган шахсдан хабар келиб тушди. Ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган, бироқ улар унинг мурожаатига эътибор бермаган. Унинг сўзларидан:

“Илтимос, ушбу видеони тарқатинг, токи одамлар уни кўриб-билиб танисин. Метрода қизларга тегиниб, атайлаб ёпишиб кетмоқда. Кеча мен уни вагондан итариб чиқариб, “Новза” бекатида милиция ходимларига топширдим. Бугун эса у яна метрода юрибди. У Чилонзор бекатида чиқиб тушмоқда. Кеча айни пайтда у вагонга кириб, бир қизга суйкалиб кетди. Бугун эса мен уни видеога олдим. Ички ишлар ходимлари бунга эътибор қаратишмаяпти".

Видеода йигит қизга атайлаб суйкалиб кетаётгани кўриниб турибди, қиз эса буни сезиб нари ўтди. Бўш жой кўп, яъни ундай зич кетишга эҳтиёж йўқ.

Таҳририят ушбу ҳолатда нафақат шаҳвоний шилқимлик, балки жамоат транспортида номақбул хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамоат тартибини бузиш ҳолати ҳам мавжуд. Ушбу ҳуқуқбузарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан кўриб чиқилиши керак, деб ҳисоблаймиз, унга кўра 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилади.

ИИББ дан тегишли чора кўришни ва ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳамда нега ички ишлар ходимлари ўз вақтида керакли чора кўрмаганини ўрганишни сўраб қоламиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Респондентлар қидирилмоқда!

Висконсин-Мэдисон университетининг сиёсий фанлар кафедраси докторанти Ҳасан Режабоев Совет Иттифоқи даврида қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат фаолияти бўйича ижтимоий тадқиқот олиб бормоқда. Бунинг учун қуйидаги тоифадаги аёллар қидирилмоқда:

- 65 ва ундан юқори ёшдаги аёллар
- Совет Иттифоқи даврида қишлоқ хўжалигида машғул бўлган, шу жумладан йиғим-терим бўйича давлат режаларида иштирок этган (пахта, мева, ғалла, буғдой, картошка ва бошқалар), соҳаси бўйича қишлоқ хўжалигига алоқадор бўлмаган ходимлар, талабалар ёки мактаб ўқувчилари.
- Ўзбекистонликлар (Тошкент вилояти, Фарғона водийси, Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикасидан респондентлар бўлиши мақсадга мувофиқ)
- Шахсий тажриба билан бўлишишга тайёр бўлиш.

Интервью шакли:
- Тўлиқ анонимлик сақланади (исмингиз ва суратингиз кўрсатилмайди)
- Шахсан учрашиш, телефон ёки Zoom орқали
- Давомийлиги: 1-1,5 соат
- Тил: рус ёки ўзбек тили (сизнинг хоҳишингизга кўра)
- Суҳбат овози ёзиб олинади

Иштирокингиз учун 65 минг сўм миқдорида пул мукофоти кўзда тутилган.

Кўрсатилган талабларга мос келувчи ва интервьюда иштирок этишга тайёр бўлган танишларингиз бўлса, илтимос, биз билан боғланинг:
📞 Телефон/Telegram: @shohruh_sdlv (+998770056838)

#СукутСақлама #тадқиқот

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

#АёлларСаломатлиги

Дунёда ҳар иккинчи аёлда умри давомида мастопатия ривожланиши мумкин, яъни сут безларида хавфсиз ўсмаларнинг шаклланиши. Бундай патологиянинг аниқланиши ваҳима учун сабаб ҳисобланмайди: мутахассислар уни саратонолди ҳолат сифатида кўрсатишмайди. Лекин мастопатияга нисбатан енгил қараб бўлмайди, чунки у онкологик касалликлар хавфини ўн баробар оширади.

Клиник нуқтаи назардан мастопатиянинг икки хил шакли бор — тугунли ва диффуз. Мастопатия 30 ёшгача бўлган аёлларнинг ҳар тўртинчисида аниқланади. 40 ёшдан ошган беморларда 60% ҳолатларда сут безлари патологияси келиб чиқади. Дунё бўйича 75–80% репродуктив ёшдаги аёлларда сут безларида турли муаммолар кузатилади.

Сут безларида ўсимталар қандай пайдо бўлади?
Сут бези — аёл репродуктив тизимининг бир қисми бўлиб, унинг ривожланиши эндокрин тизимининг мураккаб назорати остида туради. Гормонал ўзгариш рўй берса, сут безларида ҳам патология пайдо бўлади.

👉Хавф омиллари:
- ёш;
- тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш;
- семизлик;
- ҳаракат камлиги;
- стресс;
- носоғлом овқатланиш.

Белгилари
Кўкрак шишиши ва сўрғичлардан ажралмалар келиши. Қолаверса, оғриқ ҳам кузатилади. Баъзи аёллар ҳайздан олдин ва ҳайз вақтида ноқулай ҳиссиётларни сезади. Аммо бу вақтинчалик белги бўлиб, жиддий ноқулайлик туғдирмайди.

❗️Қуйидаги белгилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш зарур:
кўкракдаги оғриқ доимий тусга кириб, кучайиб борса;
ҳайз тугаши билан ҳам оғриқнинг давом этиши;
кўкракда без сезилса.

Ташхислаш усуллари
Аввалига маммолог шифокорга борилади. Ўз навбатида мутахассис маммография ёки сут безлари УТТсига юбориши мумкин.

Таъкидлаш керак, ЖССТ 39 ёшдан ошган барча аёлларга икки йилда бир маммография қилдиришни тавсия қилади, 50 ёшдан кейин эса — йилига бир маротаба.
Маммография учун қарши кўрсатмалар:
39 ёшгача бўлган аёллар;
эмизикли аёллар;
ҳомиладорлар.
Бу аёлларда патологияни аниқлаш учун УТТ ўтказилади.
Текшириш усулларига биопсия ҳам киради.

🔹Мастопатияни даволаш
Гарчи мастопатия саратонолди ҳолат сифатида баҳоланмасада, у аёлнинг ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва онкологик касаллик хавфини ўн маротаба оширади. Шунинг учун уни вақтида аниқлаш ва тўғри даволаш — аёл саломатлигини сақлаш гарови ҳисобланади.
Даволаш учун гормонал, гомеопатик, витаминли, умумий мустаҳкамловчи препаратлар, шунингдек, тикловчи дорилар қўлланилади. Тугунли ўсмаларда жарроҳлик амалиёти бажарилади.

Азиз аёллар, ҳар қандай ҳолатда ва шароитда ўз саломатлигингизни асраб-авайланг! Доимо соғ бўлинг!

#СукутСақлама #АёлларСаломатлиги

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Чоршанба куни кечқурун Ғарбий Бенгалия штатидаги ўн минглаб аёллар Калькуттадаги давлат шифохонасида стажёр аёл шифокорнинг зўрланиши ва ўлдирилиши юзасидан норозилик билдириш учун кўчаларга чиқишди.

“Тунни қайтариб ол” марши RG Kar тиббиёт коллежида 31 ёшли аёлнинг шафқатсизларча ўлдирилиши сабаб бўлган қарийб бир ҳафталик шиддатли норозилик намойишларининг якуни бўлди.

36 соатли машаққатли сменадан сўнг у махсус дам олиш жой йўқлиги сабабли семинарлар хонасида ухлаб қолади.

Эртаси куни эрталаб ҳамкасблар унинг ярим яланғоч танасини минбарда топадилар. Жиноят содир этишда гумонланиб, шифохона волонтёри қўлга олинди.

Жамиятнинг барча қатламларидан аёллар Калькутта бўйлаб маршга чиқишди.

Намойишлар асосан тинч ўтган бўлса-да, полиция ва номаълум шахсларнинг кичик гуруҳи ўртасида тўқнашувлар содир бўлди, улар қотиллик содир бўлган RG Kar касалхонасига бостириб кириб, тез ёрдам бўлимига ҳужум уюштиришди.

Манба: Jennifersroom

#СукутСақлама #ЖаҳонЯнгиликлари

Читать полностью…

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Жиноят ишларининг вояга етмаган иштирокчилари боланинг улардаги иштироки хавфсиз ва минимал бўлишини таъминлаш учун махсус ҳуқуқларга эга. Бу Ўзбекистон қонунчилигида ҳам, болалар ҳуқуқлари бўйича халқаро норма ва стандартларда ҳам ҳисобга олинган.

Қуйида биз жинсий дахлсизлик ҳолатлари бўйича тергов жараёнида вояга етмаганлар учун яратилиши керак бўлган баъзи шароитлар ҳақида гапирамиз. Сиз бизнинг веб-сайтимизда тўлиқ мақолани ўқиб чиқишингиз ва ўз ҳуқуқларингиз ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз, шунингдек, қурбонларнинг ота-оналари учун тавсиялар билан танишишингиз мумкин.⠀

Кўрик

Шифокор, бошқа мутахассис, гувоҳлар, намуналар олиниши болани ечинтириш билан боғлиқ бўлса, вояга етмаган шахс билан бир жинсда бўлиши керак. Бундай текширишларда ота-она (ёки бошқа қонуний вакил) иштирок этиш ҳуқуқига эга

Психолог/педагог иштироки

Вояга етмаган жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили (ота-онаси, ёки бошқа қонуний васийлари), шунингдек психолог ва/ёки педагог иштирокида ўтказилади. Бунда вояга етмаган жабрланувчини сўроқ қилишда унга тушунарли атамалар қўлланилаётганлиги, чалғитувчи саволлар берилмаслигига эътибор берилади.

Вақтнинг чегараланганлиги

Сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги бир кун давомида 4 соатдан ошмаслиги керак, бунда албатта дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффус ҳам кўзда тутилган.

Ота-она/қонуний вакилларнинг иштироки

Сўроқ ўтказишда, кўрсатмаларни аниқлаш ва текширишда вояга етмаганнинг ота-онаси ёки қонуний вакили иштирок этиши шарт. Агар уларнинг мавжудлиги боланинг манфаатларига зид бўлса, терговчи бошқа қонуний вакилни жалб қилишга ҳақли. Мисол учун, бола отаси томонидан жинсий зўравонлик содир этилганини даъво қилса, отаси қонуний вакил сифатида иштирок эта олмайди.

Махсус хонада сўроқ

Вояга етмаган жабрланувчини сўроқ қилиш стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хонада қонуний вакил, педагог ва/ёки психолог иштирокида ўтказилиши мумкин.

Ушбу постни яқин ва танишларингиз билан бўлишинг.

#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар

Читать полностью…
Подписаться на канал