shodmonqul_salom | Неотсортированное

Telegram-канал shodmonqul_salom - SHODMONQUL SALOM

2223

Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган! Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot

Подписаться на канал

SHODMONQUL SALOM

У КИМ?

Давралиги бордир унинг давраси йўқ,
Кулиб туриб қон ютади, чораси йўқ.
Ҳамма ундан мазза қилди, хўп мириқди,
Лекин унга ҳеч бирининг ҳаваси йўқ.

У ҳаётга таъма дея боқмагани-чун,
Балки шундан ҳаётга ёқмагани-чун,
Тирикликка бўйинтуруқ тақмагани-чун,
Кулиб туриб қон ютади – чораси йўқ,
Давралиги бордир, лекин давраси йўқ.


Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#Бугун_шоир_туғилган

Скрипкали хаёллар

Шамс шарқона тавозе билан
эна бошлар аста мағрибга
Ҳувиллаган кузги боғларда
ўртанади сариқ скрипка.

Дарахтлардек бўлурман озод,
Шамоллардек кезгум телбариб.
Лаззатланиб симираман, оҳ,
Ноябрнинг оҳангларини.

Аёллигим эслатар мезон,
Туғилганим – исёнми, қасдми?
Қиз узатган ОТАдир осмон,
Ёмғир –энди тупроқнинг ҳасми.

Бу адоқсиз йўллар Мажнунруҳ,
Нигоҳларим боқар Лайливор.
Созанда ҳам тингловчи ҳам йўқ,
Скрипка бор, Куй бор, Соғинч бор...

МеҳрНоз

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ТАБАССУМ ХОТИРАСИ

Ўн беш йил муқаддам мен сизни кўрдим
Порлоқ лаҳзаларда чақнади кўнгил.
Сизнинг чеҳрангизда битта табассум
Қалбимни етаклаб юрди ўн беш йил.
Мени кечиргайсиз туйғулар учун,
Ҳаяжонлар ҳаққи мени кечиринг.
Юрагим адашган хаёлдай учиб,
Сизнинг пойингизга борар яширин.
Сирлашгим келади сиз билан тунлар,
Юрак-юрагимни очиб ташласам.
Ўн беш йил аввалги хуш табассумлар
Оғушида яна яшай бошласам.
Паришон кечаларда шудринглар кечиб,
Сиз, мен ва муҳаббат яшай бошласак,
Юлдузларнинг зарҳал нурларин ичиб.
Дунёда аламлар, шодликлар ўтар,
Минг хил чиғириғин пеш қилар ҳаёт,
Шудрингзор далада бизларни кутар
Ёлғиз бир муҳаббат — мазлум эътиқод.
Минг кеча Шаҳризод эртагин тинглаб
Хаёл қанотларин тикдим ниятдан.
Сизнинг чеҳрангизда ўша табассум,
Мен учун юксакдир абадиятдан.
Мени кечиргайсиз туйғулар учун...

Эшқобил ШУКУР 

@Eshqobil_Shukur_ijodi

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ШЕЪР ЙЎЛИ

Сенга роз айтмоқнинг йўли шу бўлди,
Фақат рост айтмоқнинг йўли шу бўлди.
Тингладинг, тушундинг, аммо жим турдинг,
Нетай – боз айтмоқнинг йўли шу бўлди.

Ўзига етганнинг йўли биттадир,
Узундир, улкандир аршдан каттадир.
Рўпарангдан ҳеч ким чиқмас бу йўлда,
Бир тақдир бора юриб ўтадир.

Дунёга келишнинг йўли шу бўлди,
Тақдирни билишнинг йўли шу бўлди.
Қувониб, ўксиниб, ўт бўлиб ёниб,
Мардона ўлишнинг йўли шу бўлди.

Шодмонқул САЛОМ

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

«Маънавий ҳаёт» журналининг 2-сони нашрдан чиқди!
Журналнинг электрон шакли эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

****
ВАТАН, қалблардасен, қароқлардасен,
Қодирийлар билан қамоқлардасен.

Ватан, диллардасен, иймонлардасен,
Шаҳидларинг билан майдонлардасен.

Ватан, нафасларда – ҳаволардасен,
Осмон аҳли билан фазолардасен.

Ватан, жонлардасен, толалардасен,
Заҳматкаш жон билан далалардасен.

Ватан, кўнгилдасен, масдарлардасен,
Мусофирлар билан сафарлардасен.

Мени ҳайрон этар гап берувчилар,
Ҳар қандай замонга чап берувчилар;

Мени ҳайрон этар сухан сотурлар,
Ватани оғзида бўлган ботирлар;

Ватан, жонлардасен, вужудлардасен,
Дунёларга сиғмас ҳудудлардасен!..

Мирзо Кенжабек

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЧИН ОШИҚҚА ҚИЁМАТ ЙЎҚ

Йўл кўринмоқда болам,
Заҳматинг кўпга ўхшайди.
Сўл кўринмоқда болам,
Меҳнатинг кўпга ўхшайди,
Ниятинг тўққа ўхшайди.

Тўрт томонинг тўртта йўлдир,
Ҳар биридан чопар келди.
Тўрт манзилни бунга келтир,
Шиддатинг кўпга ўхшайди,
Сийратинг ўққа ўхшайди.

Кўрдим кўзда камларингни,
Бош ирғаган шамларингни.
Шам ёритган ғамларингни,
Ҳасратинг кўпга ўхшайди,
Фурсатинг йўққа ўхшайди.

Чиқдингми кўнгил ғоридан,
Биносан кимнинг оридан.
Кимнинг бошдаги қоридан
Кўзлардаги ғуборидан,
Иззатинг кўпга ўхшайди,
Нигоҳинг кўкка ўхшайди.

Қош-у қабоқ адошида,
Гул туйғулар талошида.
Шоир тушларнинг ёшида,
Кулфатинг кўпга ўхшайди,
Кулганинг йўққа ўхшайди.

Умр отли ривоят бор,
Тингловчида шикоят бор.
Сабр деган ибодат бор,
Узлатинг кўпга ўхшайди,
Давлатинг кўпга ўхшайди.

Бобо Машраб дуо этган,
Отқумурсқа талаб кетган.
Ҳижрон ели ялаб ўтган
Сувратинг чўпга ўхшайди,
Суҳбатинг чўққа ўхшайди.

Дунёсида фаросат йўқ,
Кўнгил тўяр зиёфат йўқ.
Чин ошиққа қиёмат йўқ,
Рағбатинг кўпга ўхшайди,
Миннатинг йўққа ўхшайди.

Ҳар кўнгил бир минорлигин.
Чин сўз улуғ меъморлигин,
Чин подшонинг бедорлигин.
Чин давлатманднинг зорлигин,
Одам мангу беморлигин.
Кўнглинг дунёдай торлигин,
Дунё кўнглингда борлигин.
Ҳаммасининг бекорлигин,
Билганинг йўққа ўхшайди,
Билганинг ЙЎҚқа ўхшайди.

Шодмонқул СAЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#шоир_кундалигидан

Бу оламда оддий инсонлар бор, лекин оддий хотиралар йўқ.

Ш.С


"Бу даштларга"
             Aзиз онажоним хотирасига


@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Эрк ва озодлик учун
кураш сатрлари


УЙҚУДАГИ ЙИГИТ
1-босқич талабаларига

Қир кўксида бир ваҳший тўда,
Шўх қаҳқаҳа, сурон, ур-йиқит.
Шум давранинг шундоқ четида
Ухлаб ётар бир толғин йигит.

Қуёш менинг кўксимга ботар,
Мўралайди юлдузлар – кўҳлик.
Ухлаб ётган йигитни туртар,
Даврадошлар қилишар шўхлик.

Талош бўлар, мана, тугуни,
(Тун ниқобдир суробларига),
Ё эртаси, ёки бугуни
Газак бўлди шаробларига.

О, доғули замон демасман,
Ўнгми-тушми? Нечук манзара?
Йигит, додлаб, «Уйғон!» демасман,
Уйғотади сени масхара.

Улфатларинг даврон сурмакда,
Қора суртар, тагингни хўллар.
Уйғотади сени – эрмакка
Мўйловчангга чўзилган қўллар.

Тегрангдаги нописанд дўстлар
Ўйлар: «Дунё биздан иборат!»
Йигит, ортиқ туртмасман бўзлаб,
Уйғотади зулм, ҳақорат.

Ухлаётган хилқат отини
Айтиб чақир, сасингни кўтар!..
Йўқ, дунёда инсон зотини
Товуш эмас, хўрлик уйғотар.

Лабларим берк, чиқмайди сўзим:
«Бу қандай дўст, бу қандай шерик!»
Ўлганинг йўқ, ахир, азизим,
Сен шунчаки ухлайсан тирик!

Уйғотади тўпори таъқиб,
Битиб манфур уйқуда бардош,
Сен дафъатан турасан қалқиб,
Юрагингда кўчар тоғу тош.

Ва боқасан: қораймиш тоғлар,
Увалар ҳам ранглардан холи.
Бағирларда оқтом ёзлоқлар
Оқ қалпоқли жосус мисоли.

Дўстлар кулар. Тегранг ваҳмали.
Воҳаларда занжирбанд соя...
Бу ёғини кўрарсан ҳали,
Бир уйғонсанг, менга кифоя.

Кўзларингни михлаган ёмон -
Кипригингни бир марта кўтар.
Бир уйғонсанг, бу ёғи... тамом,
Қолган умринг уйқусиз ўтар!..

1988

Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

"МИЛЛИЙ СЕРИАЛМИ, СЕРИАЛ МИЛЛИЙМИ? "

Ўзбек халқим, ўз халқим, миллий халқим  — жон халқим!
"Хотинчалиш қайниука", "Кундош", "Хотининг зўр нарса эди", "Азарт", "Душман", " Хотинбоз", "Аёлим фоҳишами?", "Бева аёлнинг кирдикорлари", "Синглисининг эрини севган она", "Хиёнаткор", "Кундошлик азоби", "Зўрланган қиз", "Хиёнатда қўлга тушган келин", "Бир уйда икки хотин билан яшаган одам", "Аҳлатга айланган қисмат", "Дугонамнинг эри", "Эримдан шубҳаланяпман", "18 ёшли жазман", "Эрини заҳарлаган аёл..."


Бу ҳали шунчаки "миллий сериаллар"га берилган номлар!
Воқеалар ривожини баён этишга на қалам ва на тил ожиз...

Гапнинг индаллоси шуки, "миллий сериал" деб эфирга узатилаётган юқорида санаганларимизни сериал дейишга ҳам тилим бормаяпти, ўшалар фақат ўзликни, миллийликни йўқотиш учун дастак бўлиб қолмаяптимикан?
Оила даврасида ўтириб кўришга ярамайди, уялиб кетасан сарлавҳасидан...

Шу "миллий сериаллар"га талаб борлигидан уларнинг сони урчиб боряптими?
Кечириб қўясизлар, бир расмий йиғилишда шу сериаллар бўйича савол бергандим.
— "Каттаконроқ амалдор" хусусий телеканалларни бошқара олмаймиз, чунки хусусий-да, майли, майли мен бир бу муаммони тегишли ташкилотларга етказаман, ечим топамиз деган эди!
— Ишонмайсиз айтсам, ҳали-ҳамон кутаман, кўўўўп кутсам керагоооввв...

Телеканал хусусий экан, кечирасизлар-у, халқ хусусий эмас-ку!
Қўлида ҳунари бор, ўқиган аёллар сериал кўришга вақт топмас, аммо ишламайдиган, телевизор "овунчоғи" бўлган уй бекалари кўр-кўрона сериалдаги айрим воқеаларга эргашмоқда.

Шу қадар маиший мавзуда ўралашиб қолганмиз. "Калаванинг учини йўқотганимиз"га анча бўлди, айнан сериаллар борасида.
Бу кетишда ўзлигимизни ҳам йўқотишдек бир жар ёқасидамиз деган хавотир қийнайди мени!

Муқаддас САДДИНОВА,
ЎзЖОКУ II-курс талабаси

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

🔈Nihoyat, uzoq kutilgan “Duel” loyihasining yangi mavsumi boshlandi!

📱Umumiy mukofot jamg‘armasi 424 million so‘m!

Tanlov barcha viloyatlar bo‘ylab faqat nazm: kattalar va bolalar she’riyati yo‘nalishida ijod qiladigan 15–30 yosh oralig‘idagi shoirlar o‘rtasida bo‘lib o‘tadi.

🏆 Respublika bosqichi g‘oliblari: 1-o‘rin – 50 mln. so‘m; 2-o‘rin – 40 mln. so‘m pul mukofoti bilan taqdirlanadi.

🖥 Ishtirok etish uchun Tanlov nizomi bilan batafsil tanishib chiqing va belgilangan tartibda o‘z arizangizni yuboring.

✉️ Arizalar 29-apreldan 29-maygacha @duel_ariza_bot orqali qabul qilinadi.

⚠️Nizomda ko‘rsatilgan talabga javob bermaydigan hujjatlar qabul qilinmaydi.

Murojaat uchun tel: +998956622024

🫥Loyiha haqida chekka hududlardagi iste'dodlar ham xabar topishi uchun o‘z hissangizni ayamang. Tanlov e’lonini shaxsiy sahifalaringizda ulashing. "Duel" maydoniga eng munosiblarni chorlang!

📱Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📱 Duelloyihasi?si=oM0eSa3F4ygabeuF">YouTube

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Содда Муҳаммадман,
Содда Муҳаммад.
Туркман қизни мақтаб балога қолдим.
Кўйлагига ҳавас қилгандим фақат,
Тоабад туганмас ғавғога қолдим…
Недан ранжидингиз, жон сингилларим,
Қабоқлар уюлди, чимрилди қошлар.
Туркман тушунмай тош отса, чидадим,
Аммо ёмон ботди сиз отган тошлар.
Ёруғ дунёда-ку бари қиз гўзал,
Миллат танламас-ку ҳусн дегани,
Нигоҳим Жайҳундан сакраб ўтса сал,
Қайдан билай сизга малол келганин.
Юртим сулувлари, сизга йўқ таъриф,
Қошингизда ўсма юрса сирғалиб,
Узун сочингизни ўрсангиз тараб,
Боқса деган эдим ой ҳам суқланиб.
Асли туркман қиз бир баҳона, холос,
Излаганим эди сизлар кабилар,
Қўмсаганим ҳаё – момомларга хос,
Соғинганим эди Кумушбибилар…
Ёнсам, ҳажрингизда менинг ёнишим,
Куйсам, сиз туфайли кўнглимдаги чўғ,
Туркман қизларда йўқ менинг танишим,
Қалинга туям ҳам тушиб қолган йўқ!
Муҳаммад ЮСУФ
@Shodmonqul_salom

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

***
Раббим қирқ тўрт ёзу қирқ тўрт қиш берди,
Сўзнинг оташида зўр куйиш берди.
Бандаларга яшаш завқин берди-ю,
Менга бандасини жим севиш берди.

Қирт тўрт баҳор билан қирқ тўрт куз берди,
Бир яхши аёл ҳам ўғил-қиз берди.
Дарёдан ўтишим керак оралаб,
Елкамга қутлуғ юк – бир қоп туз берди.

Бир азим юрт берди – тоғлар, дарёлар,
Меҳрибон она эл – сўзи даволар.
Бегона ўтни ҳам аяб юлади,
Ноқобил бўлсам ҳам қилди дуолар.

Нималар сўрмадим, берди барини,
Муҳаббат ва аччиқ ҳижронларини.
Кўзёшларим билан қўшилиб кетди –
Сира аямади ёмғир-қорини...

...Юз йил етмагайдир барин санасам,
Мен нима сўрасам, сийлади бекам.
Ҳамма тилагимни берди-ю, фақат.
Тоат ва сабрни аяди Эгам!

Шодмонқул СAЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

МИРЗО КЕНЖАБЕК ПРОФЕССОР
(Дўстлар шод, душманлар ношод)

2024 йил 20 апрель, шанба куни Термиз давлат университетида буюк туркман шоири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро конференция ўтказилди.

Конференция бошқарувчиси, Термиз давлат университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор  Абдуқодир Ҳамидович Тошқулов Университет Илмий кенгашининг 2024 йил 20-апрель қарори билан Мирзо Кенжабекка Термиз давлат университети фахрий профессори илмий унвони берилганини эълон қилди ва унга унвон гувоҳномасини топширди. Сўнг воҳа сарпосини кийгизиб, адибни табриклади.

Ректор жаноблари Мирзо Кенжабекка бундан кейинги илмий-маърифий мақолаларида профессор унвонини қайд этишни тавсия қилди.

Хушхабар олқишлар билан қаршиланди.

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#tabriklaymiz
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Душанба! Бозорни очдингми, Худо!

Эгнимда кайфият – қоп-қора палто,
Бўғзимда оппоқ шарф – бир тола умид.
Душанба... бозорни очдингми Худо,
Ишгами жўнади одам – бўри – ит.

Уловга ўхшайди бу Нуҳ кемаси,
Нигоҳлар – ёв тўлқин, қурбон тилайди.
Одамга жой берар, бўрига қопқон,
Итга эса... суяк ташлайди.

Сешанба эшигин бўяр иримлар,
Кифтларимда йиғлаб қолар фаришта.
Кимдир нигоҳ ташлар, кимдир хат ташлар,
Кимларнингдир ўзи келмайди ишга.

Чоршанбани ғажиб ташлайди бўри,
Қўлга ўрганолмас, аламкор, зада.
Душанбада қолиб кетган ит эса
Девор ошиб кирар пайшанбага.

... Учгача санашга етмайди сабрим,
Одам якшанбани ичдан қулфлайди.
Ташқарида қолиб кетганлар эса
Увуллаб, вовуллаб эшик тирнайди.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#Бугун_шоир_туғилган

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир, «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири Эшқобил  ШУКУР таваллуд топган кун!
Устоз шоиримизни ушбу ажойиб кун билан каналимиз ўқувчилари номидан самимий табриклаймиз!
Ижодга, умрга барака берсин!
Азиз хонадонига хотиржамлик, қут-барака тилаб қоламиз!

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Елдай ёвқур эдим, синдирди ҳаёт,
Селдай шошқин эдим, тиндирди ҳаёт.
Бежилов тулпордай зўр эдим, ота,
Кўнмас ишларига кўндирди ҳаёт.

Қарсиллаб кетдику ҳамма суягим,
Қўлимдан келганча дилни суядим.
Самарқанд нонидай пишдимку, она,
Ҳосилимни божга ундирди ҳаёт.

Йўлбарс боласидай ўкириб қолдим,
Ер тирнаб, эмгаклаб чинқириб қолдим.
Дунёга ўт қўйиб юбордим, ота,
Ўтимда ўзимни ёндирди ҳаёт.

Тизилган турнадай эгачиларим,
Дарз кетган дилимга чегачиларим.
Бирининг қабоғи, бирининг қоши,
Ўхшайди... шу билан қондирди ҳаёт.

Дўмбира авжидай авжим келганда,
Қароғимдан тошиб мавжим келганда.
Онасиз болалар байрам қилганда,
Мени чапак чалиб ёндирди ҳаёт.

Она, сира тўлмас камдир бу дунё,
Сен ўт қўйиб кетган тандир бу дунё!
Мана, сен синглимнинг ёноғидасан,
Қизимнинг ўт ёнган нигоҳидасан.
Шундай оғир ўйга толдирди ҳаёт,
Ёндирди, куйдирди, кўндирди ҳаёт.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Нега бундай бўлди, кўп қувондимми,
Бу белгидан қандай ғофил ўтдим мен?
Қаттиқ ишондимми ёки тондимми,
Муҳтожлик, барисин ўйлаб топган сен!

Онам нигоҳидай қабарган йўллар,
Отам истагидай тилсиз ва мискин.
Сўнгги япроқ каби силкинган қўллар,
Нималар тилаган эдинг мен учун?

Нега бундай бўлди, ҳисоби недан,
Нега бундай хабар айтар бу тилмоч?
Нечун маст одамдай урилди менга
Шомда бойўғлилар қўнган симёғоч?

Ғусса маст қилганлар абадий мастдир!
Кўзларим — ичилмай турган жуфт қадаҳ.
Сеҳргар кечадан кесакдай кундуз,
Бир қулфга бир калит бергинда, Оллоҳ.

Кўнглим дор остида амрни кутиб,
Умиддан, қўрқувдан мангу карахтдир.
Кўнглим — қуригунча ғарибга соя,
Сўнг дор учун устун бўлган дарахтдир.

Хазоннинг ўрнини барг мисол ёриб,
Тиззамни қонатиб тақдирдан сўрдим.
Тонгдан шомга қадар пиёда бориб,
Сўнг ҳолим қолмади... йиғлаб юбордим.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ҳар кўнгил бир минорлигин.
Чин сўз улуғ меъморлигин,
Чин подшонинг бедорлигин.
Чин давлатманднинг зорлигин,
Одам мангу беморлигин.
Кўнглинг дунёдай торлигин,
Дунё кўнглингда борлигин.
Ҳаммасининг бекорлигин,
Билганинг йўққа ўхшайди,
Билганинг ЙЎҚқа ўхшайди.

Шодмонқул СAЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Асалари 40 кундан кам яшайди, камида 1000 та гулга қўнади ва умри давомида бир чой қошиқдан камроқ асал ҳосил қилади.

Биз учун бу бир чой қошиқ асал, ари учун эса бутун бир ҳаёт!

Асалариларга озор берманг!

Telegram | Facebook | AOKASURXONDARYO">You Tube | Web-site

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ШОИР РУҲИ

Руҳимда шивирлайди,
Танимда жимирлайди,
Тушимда қиқирлайди,
Ҳушимда кўринмайди...

Қўлим чўзсам, етмайди,
Узоқлаб ҳам кетмайди,
Саволим эшитмайди,
Жавобини айтмайди...

1
Юракдан бўғзимгача ўрлаб бораверади,
Қароғдан юзимгача шўрлаб бораверади,
Теграмда не қирларим нураб бораверади,
У эса қилт этмайди, бирдай тураверади...

2
Йиғламоқ ҳам бир шеърдир, шеърдай оқади ёшим,
Юраги хуруж қилган Ердадир бир адашим,
Ўзи ўзимга ўхшар, мен билан тенгдир ёши,
Ул Нуҳнинг кемасидан жой тегмаган Мамонтдай,
Қўрқув ё андишадан кўзидан тинмай ёши,
Овозини чиқармай ҳўнграб бораверади.

Зоҳирда тасдиқ этиб, ботинида инкорлар,
Саратонда ҳам кетмас кўксин музлатган қорлар,
Битмайдиган ярасин сира қилмай ошкорлар,
Суякларин синдириб ўтиб борар устидан
Занглаган қўнғироққа эргашиб юрган норлар,
Тишин тишига босиб инграб тураверади.

Овози етмасин деб карнай чалиб турарлар,
Бир ўғирлик қилганда ойлар тўлиб келарлар,
Кимнинг дардини олса, сўнг шу соғлар куларлар,
Соқий, тўлдириб қуйгил, унга шернинг сутидан,
Не асрким,  йўлбарсни хашак бериб боқарлар,
Оҳи ғулларга сингиб титраб тураверади.

Баргда турган томчини ёмғир деса ишонган,
Лойдан маъбуда ясаб, кейин шунга сиғинган,
Соясига суянган, кўпайишса қувонган,
Болдирин томирлари бўртиб чиққан асрлар –
Оғриётган жойини айтолмай жим таянган,
Бу мардон руҳ қилт этмай, чидаб тураверади.

Раббим! Бундан аввал ҳам шундай савдо бўлганми,
Бу оламнинг чиптаси ортиқча сотилганми,
Бу шум хочга Исодан бошқа ҳам тортилганми,
Зинокорнинг завқидай, беванинг қарғишидай,
Бу талх майдан одамдан бошқа ҳам тотинганми?
Шуни сендан чирқираб сўраб тураверади,
Овозини чиқармай ҳўнграб бораверади.

Шодмонқул САЛОМ
@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

«Бойсун баҳори» шеъри
«Бойсун баҳори» халқаро фестивали очилишидан...

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

5-МАЙ ШЕЪРИ

Сезмаган эканман, соғинган эканман,
Оғриб юрган экан кўксимдаги дил.
Сира ҳам битмаган экансан, ярам,
Нигоҳингга тегиб қонади кўнгил...

Сезмаган эканман, ўлмаган эканман,
Кўзларингга қараб англадим бирдан.
Ўлиб кетганман деб юрар эканман,
Яна нима кутай тақдирдан!

Сен салом бердингми, исминг айтдимми,
Эшитолмай қолдим, қулоғим батанг.
Юрагимда шундай бир шовқин турди,
Нималар дейишдик, эслолмайман ҳам.

Эй, Худо! Сен борсан, Ҳақсан — шубҳасиз!
Ё, Раббим, кўнглимни, қара — бор экан.
Қачон кўзёш қилсам, куларди бу дил,
Унинг муддаоси бор экан.
Унинг сиғингани бор экан.

Нима қилса бўлар бул бедавони,
Сотиб ё ўлдириб қутулиб бўлмас.
Менинг азобимнинг ҳисоби билан
Яшаб келяптию тан олмас.

...Ҳа, майли, яшасам бўлар бехижил,
Соғинишни билар эканман ҳатто.
Унинг кўзларининг сўзлашин тинглаб
Эсдан оғиб қолсам, йиғиб кет, Оллоҳ!

Масрур кетаяпман ёмғир оралаб,
Ёмғир-ла қутладинг, сезяпман, Раббим!
Дил ва соғинч ҳаққи, кенг даргоҳингда,
Яшагим келяпти, жуда яшагим...

Шодмонқул САЛОМ

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Бойсунни кўрай деб келмоқда дунё

Кўксимга урилди Бойсун шамоли,
Қирлардан Алпомиш бермоқда садо.
Бу кун мафтун этди юртим жамоли,
Бойсунни кўрай деб келмоқда дунё...


✍ Шодмонқул Салом
🎙 Шеърни шоирнинг ўзи ўқиган

Шодмонқул Салом 1980 йилда Қумқўрғон туманида туғилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Дўстлик” ордени соҳиби. “Юрак иқлими”, “Кўнгил китоби”, “Борлигини билганлар”, “Шеър сайёраси” шеърий тўпламлари ва “Оққапчиғай тўлқинлари” насрий китоби чоп этилган.

Telegram | Facebook | AOKASURXONDARYO">You Tube | Web-site

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Шоирлар – шамолнинг авлодларидир,
Изтироб туфайли ерга боғланган.
Мангу соғинчларнинг қанотларидир,
Ҳеч ким куймас ўтда алар доғланган.

Ғусса қўшиғининг давоми улар,
Кўп хиргойи бўлган, лек айтилмаган.
Ҳайрат дарчасидан боққан кўзларга
Улар муҳр босган, қайд этилмаган.

Шоирлар Исонинг ҳасрат хочини
Елкалари билан олиб юрарлар.
Осмон бор замин, бор киприкларида
Шул сабаб дунёни аччиқ севарлар.

Шоирлар шамолнинг авлодларидир,
Қўл ушлашиб турган юлдузлар айтсин.
Биргина шу ғамнинг ниҳояси йўқ,
Бегонаси ҳам йўқ–шу шамол қайтсин.

Шоирлар дунёга ўзлари эмас,
Ошиқлиги бошлаб келаётирлар.
Улар яшамаган дунёда асли,
Ўнг келмас тушларни кўраётирлар.

Шоирлар – оламнинг дилгир юраги,
Дунё – қадим напрач, тураверади.
Шамол ва шоирлар руҳи тирикдир,
Дунёнинг юраги ураверади.                             

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#бугун_шоир_туғилган Бугун ўзбекнинг ардоқли шоири, устоз Муҳаммад Юсуф таваллуд топганига 70 йил тўлди! Шоирлар ишлаб чиқарадиган гўзал Андижонда таваллуд кўрди устозимиз. Шу манзилдан чиқиб бир майдонда ўзбек халқининг юрагидан жой олиб улгурди. Ва бу ўрин ва эҳтиром ҳануз муқимдир. Унинг қўшиқлари ҳамма юракларнинг мулкига айланган. Феъли ва нияти кенг бу дилбар шахс ўзбек болалаларига ўзидан ғурурланишни ўргатиб кетди, десак хато бўлмайди.
Устозни Оллоҳ раҳмат айласин! Ортида қолган гўзал шеърияти, оиласи ва мухлислари омон бўлсин! @Shodmonqul_salom

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

***
Сўзнинг ўчоғида гўлаҳлик ишим,
Банда билан битмас – оғир юмушим.
Ўнг томонимдан кел, ўзинг кўрасан,
Тажриба майдони менинг турмушим.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#манзара

◀️Тошкент вилоятида қизғалдоқлар очилди🥰

📹Видео: Шерзод Қорабоев

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…
Подписаться на канал