shodmonqul_salom | Неотсортированное

Telegram-канал shodmonqul_salom - SHODMONQUL SALOM

2223

Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган! Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot

Подписаться на канал

SHODMONQUL SALOM

ТОМИР

Акамнинг ҳикояси

Синфдош жўралар билан Омонхонага борар бўлдик. Зиёратга. Ул юксак тоғлар орасида бир муштипаримиз – аммамнинг қизи яшайди. Омонхонанинг хўжаларига тушган. Санобар амма ўша ёқда ўтирадилар. Ўн беш-ўн олти чоғли бўзболалар – битта-иккитаси демаса, ҳали кўпи бўйдоқ бахтиёр йигитлар тракторнинг аробасига мингашиб, Омонхонага уч соат деганда етиб бордик. Мўлжал – амманинг уйи. Қўноқ бўламиз. Минсанг оёғинг ерга тегмайдиган иккита серкани олганмиз. Жунидан тортсанг, мойи томади қурғурларнинг... Шаҳид бўлишини сезгандай йўл бўйи иккови сузишиб борди.
Жездамиз бизни кутиб олди. Аввалига айвонда сал ажабланиб турди-да, мени танигач, кирза этикни қўлантаёқ кийиб биз сари юрди. Қовун-тарвуз, помидор-бодринг, узум-пузум дегандай бир дунё егулик... Ўзи шу бизнинг халқни овқат ҳам майиб қилиб ташлайди-эй! Ҳалиям табиат сийлаган, қуёш, ҳаво...
Шуйтиб, жезданинг изидан чиққан аммажоннинг «Ўлайин-да тоғамнинг боласига...» деган алқови орасида тўрдаги сомонсувоқ уйга тортдик.
Дуои хайрдан сўнг, почча ва аммага син солдим:
– Энди, жезда, сиз билан аммамни орқа қилиб, болаларга катта гапириб келабердик-да?..
– Эй, айланайлар, шуям гапми, биров келмай қолса, жездангиз ҳам тўрсаяберади, ўзи... – аммам олғирлик қилиб оғзимдан гапимни юлди.
Сўнгра жездамиз ҳам тилга кирди:
– Бинойи қилибсизлар-да, йигитлар. Уйлар тинчми, ҳамма хешлар яхшими?
– Шукр, худога шукр...

* * *
Мезбонлар бизни бир муддат холи қолдиргач, «Сен сўй, сенинг қўлинг ширин...» қабилида ҳазил-чин гурунг қилиб турдик. Амма дастурхон олиб кирди. Мени қўймасдан тўрга ўтқазди:
– Қариндошнинг товуши қоронғида белгили... Бир кеп қопсан, устудент бўп бир тишлам этинг ҳам қолмапти, жўраларингни қара. Тўрга ўт...
Ошналар ҳам «ўт-ўт»лайвергач, юқоридан жой олдим.
Шу маҳал хонага уриниброқ қолган беқасам чопонни майкачан баданга кийган, қўлида қумқайроқ ва пичоқ тутган жездамиз кирди.
– Ҳей, қайинлар, бир-икковинг, менга қарашиб юборинглар. Анов серкалар Қумқўрғонга қайтиб кетсакми, дейишяпти...
Жўраларнинг учови ирғиб ўрнидан турди. Аммам бечора бўлса, нуқул қанд-қурс ташийди...
Бир пайт биз хонада ўндан зиёд болалар ёлғиз қолган чоғимиз эшикдан кўйлакчасининг ёқаси киргина уч ёшлардаги қизалоқ кўриниш берди. Жездага қуйиб қўйгандай ўхшайди. Англадимки, қизининг қизи – невараси...
Қизчага даврадан барча беғубор гўдакларга қилинажак ярим самимий, ярим сохта мулозаматлар ёғилди:
– Эй, асал қиз, келинг-келинг. Сирғачаси тиллами дейман-да...
– Отинг нима, кимнинг қизи бўласан?
– Тарвуз емайсанми?..
Қизалоқ бу гапларга парво қилмай, қўлини орқасига бирлаштириб, ер остидан ҳар биримизга бир-бир қарар, сомонсувоқ деворга елка бериб турарди. Кейин ўзига эътибор сал сусайганини англаб, ёнбошига юра бошлади – тўрга, ўтирганларнинг орқасидан, девор бўйлаб...
Кутилмаганда у менинг ёнимга кеп қолди. Худди биров ўргатгандай, секингина қаватимга чўкди ва... Ишонасизми, тиззамга қўлчасини қўйди... Бошини кўтариб юзимга қаради... Воҳ, тиззамда турган митти қўллари вужудимни ёндириб юборгандек бўлди. Нигоҳидаги Бойсун самосидай бекин поклик, томирларида югураётган ҳаётнинг ложувард хабарлари, Оллоҳнинг қудратидан нишон бўлиб мени сеҳрлади. Шу чоқ рўпарамдаги синфдошим менинг қалбимда кечаётган ҳисларни гўёки тинглагандек овози келди:
– Ошна, кўрдингми, қон тортди... Конфет узатдик, тарвуз узатдик, бизга қарамади-да, сенга борди.
Қизчанинг ярим бўғингина ўсган, пахмоққина сочларидан ўпиб қўйдим... Қизалоқ ийманибгина қўлини ярим чўзиб дастурхонда турган тарвузга имо қилди. Кўзи эса менда! «Жоним билан! Сендан тарвуз айлансин, лалмининг боласи-да...»

* * *
Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Лолазор» романида Саидқул Мардон деган кўп қайғули персонаж бор. Унинг бу ёруғ оламда бирорта томирдоши, қондош-қариндоши йўқ. Бундан ортиқ фожиа борми? Бордир, лекин гап ҳозир бундамас...
Одамнинг ҳам худди чинордай, янтоқдай илдизи бор, томирсиз ўлади одам ҳам! Ишонинг! Ана шу илдизнинг номи – Ватан!
«Зиёратингиз қабул бўлсин, жўралар! Ватан зиёрати ҳар кундир!»

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

33 ТАСБЕҲ ДОНАСИ

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИЙМ

1.Зулфин сажжодасин ёшим ҳўл қилди,
2.Қабоғи қизарди – меҳрин мўл қилди.

3.Манглайинда зуҳро порлади – ёндим,
4.Борлигим рўёдек ўзимдан тондим.

5.Шавқидин қисирлаб кетди сўнгаклар,
6.Тафтидин жазиллаб кетди кураклар.

7.Қизил тўнни тортди тулпор тўшига,
8.Ошиқлари ётар келмай ҳушига.

9.Ишқин гулобидан ғарғара этмиш,
10.Васлин насимидан бечора эмиш.

11.Қонимга бўяган тирноғин учин,
12.Кўриб тандан қочар бемурод кучим.

13.Хор сийнамда булбул ёзди қанотин,
14.Бошланиб келмоқда замин ҳаёти.

15.Калит қайда эди, очгил дўконни,
16.Савдосин қиздиргил сотқин жаҳонни(нг).

17.Эй, Ёр, шу зайлда чалғиб кетурман,
18.Ғофиллар сафида мулгиб кетурман.

19.Найқамишнинг учин чилпиб ўтар нур,
20.Мунис тебранурлар эмганча сурур.

21.Ёр-о! Меҳринг сузиб чошгоҳга тутдинг,
22.Салом беришимни қиблада кутдинг.

23.Зуҳо фурсатига етказдинг мани,
24.Жамолингдан вайрон турган бандани.

25.Вақт учди – кўланкам товонға тушди,
26.Пешин чороловига муслиминг шошди.

27.Чопди бошлар узра танҳо, салт тулпор,
28.Асрда сояси икки баробар.

29.Ҳилолни чархлади шомнинг қайроғи,
30.Хуфтонда соп бўлди тутган чироғи.

31. ...Чайқалур ваҳм ила бир қора денгиз,
32.Милтираган нур йўқ – қўрқувим тенгсиз.

33.Умид, қўрқув – эшкак, сузиб кетдим – фард,
(100.)Тағин “Фотиҳа”ни айлаб тиловат.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЗАРАФШОН БЎЙИДА

Юрак отдай ҳуркар, ҳайиқар,
Зарафшоннинг асов шаштидан.
Бадар кетган ҳисларим қайтар
Она юртнинг азим даштидан.

Шоирларнинг кўксин ёргудай
Илҳом билан жўшар Зарафшон.
Улуғ дарё қошида мени
Ғарқ қилади беадоқ достон.

Унинг сахо ҳовучларидан
Дўст-у душман қуруқ қолмаган.
У-чи иқбол хазинасига
Олтин ташиб бели толмаган.

Она ерга сувдай сингади
Жоним, шеърим, меҳр-у соғинчим.
Бир жилғача нафим борми деб,
Йўқолади оромим, тинчим.

Нечун нисор этмай бу жонни!
Даштлар, тоғлар – турар барқарор.
Қандай кенгфеъл элим бор менинг,
Қандай улуғ дарёларим бор!

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Yulduz Turdiyeva - Samarqandu-Buxororo (jonli ijro 2019) - YouTube
https://m.youtube.com/watch?v=EikD0c9z4uA

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Cаратон
Қатра

Шодмонқул САЛОМ

Батафсил — https://telegra.ph/Caraton-06-09

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БИЗНИНГ БОЗОР

Тонг отганда турамиз,
Кун ботганда ётамиз.
Бизнинг бозор ғаройиб,
Оламиз ҳам сотамиз.

Эллик сўмга оламиз,
Эллик сўмга сотамиз.
Фойдамизга дўконда
Эллик-эллик отамиз.

Хотирамиз панд берса,
Уйдан ўтиб кетамиз.
Қайда ётсак – фарқи йўқ,
Тонгда бозор кетамиз.

Тўда бўлиб борамиз,
Тўда бўлиб қайтамиз.
Қўл ушлашиб йўлларда
Шўх-шўх қўшиқ айтамиз:

“Хотин биздан қўрқмайди,
Биз хотиндан қўрқмаймиз.
Йўлимиз бўлмаса ҳам,
Йўлимиздан қайтмаймиз!”

Кун ботишин кутамиз,
Тонг отишин кутамиз.
Сотаман деб келганмиз,
Биз барибир сотамиз.

Вақтимиз кам, йўл бўйи
Топганимиз ютамиз.
Уйғониб овқат еймиз,
Овқатланиб ётамиз.

Бозорда харидор кўп,
Ҳар балони элтамиз.
Ўтган-қайтган жувонга
Чучмал гаплар отамиз.

Бизнинг бозор ажойиб,
Келсангиз, кўрсатамиз.
Эллик сўмга оламиз,
Эллик сўмга сотамиз.


Шодмонқул САЛОМ

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Мирзо Кенжабек:
ЕРУ ОСМОН МАНЗУМАСИ

2023 йил 6-июнь сешанба куни (1444 муборак Зулқаъда ойининг 17-куни) МАСНАВИЙХОНЛИК суҳбатининг охирида ўқилган шеър.

@m_kenjabek | @xojagon_uz

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Эй, сиз кечаларин Хизр айланиб,
Денгиздай чайқалган далаларим-эй!
Милёнта садоқни шай тутган сарбоз,
Эй, менинг бешикаст қалъаларим-эй!

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЎЗБЕКИСТОН

Чайқалиб ётибди нурли бир чаман,
Ой билан офтобнинг буюк ватани.
Тонг каби жилмайиб бахти очилган,
Майсага кўмилиб нурли бадани.

Осмон посбонидир бунда бургутлар,
Чумчуқ чуғуридан тешилади том.
Бу ўлка кўксида ёнар булутлар,
Чинор шохларига қўнганида шом.

Не-не дарёлар бор, югуриб-елиб,
Уммонда қоларлар бир умр яхлаб.
Бу чаман бағрига дарёлар келиб
Заминга сингарлар, ғўзадай шохлаб.

Кўз ёшдек тиниқдир бу элда осмон,
Шафтоли шохлари қайрилган онда.
Нақш олма юзига югурганда қон,
Офтоб ҳам осилиб, толар армонда.

Бу элнинг қадимий ҳар қўшиғида
Бежиз олтин дея аталмас тупроқ.
Симёғочга қўнган қуш тумшуғида
Тилладай нурланиб турибди бошоқ.

Чайқалиб ётибди нурли бир чаман,
Юлдуздай сочилиб оламга шони.
Фидойи ўғилман, ёниб ўпаман
Олам остонаси — Ўзбекстонни!

Тилак ЖЎРА
1978 йил

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

...Эй, шом, ошиқларсиз ким бўладирсан,
Кўнгил қуйилмоқда, жим бўладирсан..?

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

***

Заҳар ичган Суқротдай
Замон айланаяпти.
Тафаккуримда икки
Жаҳон айланаяпти.

Бедардларга кўланка
Солиб турибди имон.
Излаб тополмаётган
Исён айланаяпти.

Қадим, янги ва ҳали
Мавҳум замонлар аро,
Қайғу калхати бошда –
– Бўрон айланаяпти.

Жим тургани йўқ тоғлар,
Билиб, айтмай турмишлар,
Сўйлашга фурсат кутиб
Имкон айланаяпти.

Булутларни ийдириб
Соғиб олар денгизлар.
Саҳроларда галдираб
Чўпон айланаяпти.

Вақтнинг тўни тўзимас,
Ямоқ кўрмас енглари,
Адашган бир ўзиммас,
Инсон айланаяпти.

“Суқротга ўлим!” дея,
Зиғирдек дона заҳар...
Табассум қилар доно
Армон айланаяпти.

Норасида боласин
Юпатмоққа сабот бор.
Шоҳ амри вожиб, мудом,
Фармон айланаяпти.

Кўмиб бўлмас тоғларни,
Асл шеърга ўлим йўқ.
Кўксимдаги майдонда
Полвон айланаяпти.

Суқрот ютган заққумдан
Юрагимга ҳам томган.
Ва манглайи тор дунё,
Нодон айланаяпти.

Пешонангга сиғмайди,
Орингни кўтарганлар.
Шерни бигизлайдилар!
Чилтан айланаяпти.

Булбулнинг қони ҳаром,
Кар намозхон ҳушёр бўл!
Бомдод яқинлаяпти,
Азон айланаяпти.
Фармон айланаяпти.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Эй Бардош, эй Умид, Куч туғиб беринг,
Қисматдан иқболмас, қўрқув сўрадим.
Тобут ясаб олдим сўнгакларимдан,
Мендан олдин марҳум бўлди юрагим.

Мен ғор излаяпман, дилдай теран ғор,
Унда Тангрим мангу бедор яшайди.
Соврилдим, беомон шаклсиз қолдим,
Ё Раб! Соям менга бунча ўхшайди.

Изладим, топмадим, толди нигорлар,
Кўзларим қўрғошин томчидан тўлди.
Қаршимдан саф тортиб келди беморлар,
Ортимдан бир аччиқ хўрсиниқ келди.

Келди ҳаётимга бир дардли нола,
Бу куйни чалишни ўрганолмадим.
Кир стол четида олтин пиёла
“Хайём!” деб чинқирди уйғонолмадим.

Адашмоқ деган йўл бордир жаҳонда,
Излагувчи деган қавм бор — бешак.
Сабр, умид, қўрқув, бардош ичинда,
Тобланиб, улғайиб бормоқда юрак.

Шодмонқул САЛОМ


@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#Shoir_qalbi

Xo‘shlashuv

Sog‘ bo‘linglar, og‘aynilar!
Yoshlik zo‘r narsa!
Men bir mazaxo‘rak chiqdim,
yoshligim – maza.

It tinardi, qush tinardi,
men tinmas edim:
yonmas edim, cho‘kmas edim,
voh, sinmas edim!

O‘n jiyronning qiziguncha
sovigan beli.
Bir bor qizir edim, keyin
sovimas edim.

Hayajonim jardan uchdi,
bir nigoh bois.
Yana qaray desam, ketib
bo‘lgandi poezd.

Zavqni olib borib urdim,
uzildi jismi.
So‘ngra qayta topilmadi,
ehtiyot qismi.

Yoshligimni suiiste’mol
qildim xush kelsa.
Bas, deguncha sovurardim
tengi duch kelsa.

O‘ligimni qachon ortmay,
do‘stlar ko‘tardi.
Hamdki, jo‘mard jo‘ralarim
mahkam tutardi.

Hayot emlamoqchi edi
ko‘ngilga qarshi.
Ignasini yamlab yutdim
yo‘lbarsday g‘ajib!

Vatanimning holi dilda
olov yoqardi.
Unga qarab yoshligimning
rangi oqardi.

Beayb edi Vatan,
tuproq ostidagilar.
Jami osiy – mulgib yurgan
ustidagilar!

Shundan beri yosh emasman,
yoshligim, kechir!
Mayli, shartli bo‘lsin, meni
ro‘yxatdan o‘chir!

Yigit umrim bayrog‘ingning
tagida esdi.
Nogoh fikrim tug‘ ko‘tarib
yashashdan bezdi!

Suyagim ham rozi sendan,
ey, chaqmoq lahza!
Sog‘ bo‘linglar, og‘aynilar!
Yoshlik zo‘r narsa!

Alibek ANVARIY

@yoshlikjurnali

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ҳўв, омадим кетмаган пайтлар,
Сариосиё газетасига
Шеърим чиқиб қувонган пайтлар,
Жимирлайди ичимда дардлар,
Қандай оғир сиз қўйган шартлар,
Бунча қийин яшаркан мардлар.

Сариосиё газетасига
Қорамағиз, оқкўнгил одам,
Уйимгача келган бир ўктам,
Шеърларимни чиқарган эди,
У замонлар омадли эдим.

Сариосиё газетасига
Арчазорми, бир салқин боғда
Эшонбобо дуо берганди,
У пайт менга омад кулганди,
Жимирлайди ичимда дардлар,
Бунча оғир сен қўйган шартлар,
Қандай мушкул яшаркан мардлар...

Рақамини эслолмасайдим,
Кўрмасайдим нигоҳин бир бор.
Сариосиё газетасида
Таниганман сени ҳам илк бор.

Бўлмасайдинг оламда мутлақ,
Йўқ, яхшиси мен бўлмасайдим.
Иккимиз ҳам ушбу жаҳонга
Келмасайдик, кўришмасайдик.
Йўқ, барибир кўришар эдик,
Сариосиё газетасида.

Тўполоннинг тентак ҳайрати,
Шоирларнинг асов шиддати,
Табиатнинг жунун ғайрати,
Келиб қолди айтмоқ фурсати —
Сариосиё газетасида
Шундай бўлар эди суҳбати,
Шундай кечар эди суҳбатим...

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

~~~
Айтолмай юрасан, сезиб юрасан,
Қочиб кетолмайсан, безиб юрасан.
Эсламоқ азоби! Бор бўлсин, Тангрим!
Эслатиб дунёмни бузиб юрасан.

Қоши билан кўзи ароларини,
Кўзларин тубини қароларини.
Эслайсан – қайтадан қонатадирсан,
Дилнинг энг табаррук яроларини.

Бул оғриқ тунларнинг малҳамларидир,
Кундуз хаёлингнинг маҳрамларидир.
Қайдадир борлигин билганинг – ёмон,
Шу “ёмон” йилларнинг мотамларидир.

Адашмоқ бахти ҳам паноҳ демишлар,
Гуноҳдан қочмоқ ҳам гуноҳ демишлар.
Йўлларинг адашса ул томонларга,
Юрак ўзин осар – огоҳ, демишлар!

Айтолмай юраман, сезиб юраман,
Оғриқсиз кунлардан безиб юраман.
Эслаб бир бандангнинг мунис тарзини,
Тангрим, қонунларни бузиб юраман.
Одамлик занжирин узиб юраман.

Шодмонқул САЛОМ


@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

https://telegra.ph/CHAVANDOZ-B%D0%8ELSANG-%D2%9AAMCHING-YULDUZGA-TEGSIN-06-19-2

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Қачон бошлангансан, эй оғир қўшиқ,
Руҳимда овозсиз, тинмай оқасан.
Соғинчинг емирди соҳилларимни,
Лаби шаккар илон, қачон чақасан?

Аврайсан, тушингга олиб кирасан,
Исмсиз одамдай қолар ҳаётим.
Бир жойларда мени яхши кўрасан,
Бир жойлардан ёмон келади додим.

Сенинг тушларингда қанчалар яхши,
Кўнглимнинг ярасин боғлаб қўясан.
Менинг тушларимда оқ кўйлагимни
Дазмолда... куйдириб қўясан.

Чоҳдаман, бошимда ойдай турасан,
Узалсанг – етасан, узалолмайсан.
Қўлларингни чўзгинг келади, аммо,
Кўзёш ҳам келади, тўхтатолмайсан.

Айт, қачон руҳимга тушдинг, эй яшин?
Куйган томонимга тўғри келгансан.
Балки, гул тергали кетган чоғимда
Нуҳнинг кемасида кетиб қолгансан.

Билмайман... тақдирни англашга ўхшар,
Охириси борга ўхшаб кетади.
Сенинг соғинчинга менинг додимни
Уласак – Тангримга етарди.

Ё, Тангрим! Бу қандай азобнинг тури,
Кул бўлдим, совутмай яна қийнайсан.
Кулимдан гар ошиқ яратсанг такрор,
Йиғлатма, йиғласа, юпатолмайсан.

Шодмонқул САЛОМ

@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЧУМОЛИНИНГ ТУШ КЎРГОНИ

Кун бўйи ишлаган деҳқон чумоли
Хуфтонини ўқиб ухлашга ётди.
Юзини Оллоҳга қаратганича,
Болиши пастмикин, хуррак ҳам отди.

Бир замон туш кўрди, нурли, фараҳли,
Хирмони юксалиб тоғ бўлган эмиш.
Эккан ниҳоллари араб бойининг
Хурмозори каби боғ бўлган эмиш.

Тонг чоғи уйғонди ҳайрон бўлганча,
Завжасин уйғотди шивирлаб, секин.
Ётаверасанми, гулим, чалқанча,
Тушимда неларни кўрдим, эшитгин...

Бир қултум сув ичди, шукрона айтди,
Қўлларини очди, кўкка – Худога.
Одамзод ҳаққига дуолар қилди,
Яхшилик тилади улкан дунёга.

Ахир, тушунганди, боғ яратолмас,
Кўтаролмас тоғдай азим хирмонлар.
Шундоқ бўлгандан сўнг дуо қилур, бас:
Дунёда бор бўлсин, бободеҳқонлар!

Ўша йил Яратган берди деҳқонга,
Фермерлар режани юзга тўлдирди.
Чумоли фермернинг қўлин ўпганди,
Бу шоввоз мўрчани эзиб ўлдирди.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

РУС ЗИЁЛИЛАРИ РУСЛАР ҲАҚИДА

"Московия, бу рус тайгасидир, у мўғулча, ёввойи ва ваҳшийдир!"

Алексей ТОЛСТОЙ.
* * *
"Йўқ бу халқ эмас, бу – моллар подаси, сурбет, ваҳший, қотил ва ёвуз ўрда тўдалари каби"

Михаил БУЛГАКОВ .
* * *
"Рус халқининг энг ёрқин, эътиборли белгиси, бу унинг омадли садистларча вахшийлигидир"

Максим ГОРЬКИЙ.
* * *
"Рус дегани бу-дунёдаги энг катта ва энг сурбет ёлғончи деганидир"

Иван ТУРГЕНОВ.
* * *
"Бу халқ гўё Европада адашиб юрган ваҳшийга ўхшайди, у фақат ўз хурсандчилиги учунгина янчиб-топташни хоҳлайди."

Федор ДОСТОЕВСКИЙ .
* * *
"Руслар шундай бир халқки- у озодликдан нафратланади, у қулликни илоҳий тарзда севади, у қўл ва оёқларидаги қуллик кишанини авайлаб-асрайди, у ўз мустабиди (деспоти)ни севади, у биронтаям гўзалликни ҳис қилмайди, у жисмонан ва маънан жирканчдир, у юз йиллардан бери зулматда яшаяпти, жохилликка ўрганган, у бирор-бир инсонийликка қодир эмас, лекин ўзи доимо бировларни хўрлашга,топташга тайёр,унга қолса бутун дунёни ўзи каби қул қилса. Бу халқ эмас, бу тарихий лаънатдир!"

И.С.ШМЕЛЁВ.
* * *
" Оҳ, бу Россияда яшаш нақадар оғир ва чидаб бўлмасдир. Бу сассиқ муҳитда, ёлғончилик маконида, таъмагирлар, маразлар, муттаҳамлар, ўғри ва порахўрлар, маддоҳ ва аблаҳлар ичида яшаш қанчалар оғир..."

Иван АКСАКОВ.
* * *
"Европада бизнинг бир сўмимизга ярим тийин бераётгани ҳали ҳеч нарса эмас, бир сўмимиз учун башарамизга мушт туширишмаганигаям раҳмат. Ана унда ёмон бўлади."

САЛТИКОВ-ЩЕДРИН
.

🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Сирқирайди суягим, тилим қонар сўзлардан,
Ҳасратсиз ўтиб бўлмас, ҳасрат томган кўзлардан.
Ажинида ёш қотган сўлғин-сўлғин юзлардан,
Мангу тавоф этмоққа бардош бўлолмаяпман.

Маст-у аласт кетарлар юзи қизил шомларда,
Хавотирнинг юзлари оқаради тонглардай,
Ҳасрат билан бош ирғаб, ёниб бўлган шамлардан,
Қорайган бир кўнгилга қуёш бўлолмаяпман.

Киприкдаги кўзёшдек қалқиб турар тириклик,
Гоҳ бешик, гоҳ тобутдан анқиб турар тириклик,
Кимга хуш ёқиб, кимни ёқиб борар тириклик,
Унга на дўст на ғаним —йўлдош бўлолмаяпман.

Кетолмадим жўралар, йўллар кетган йўллардан,
Тўғри ниятлар билан кетдим эгри йўлларга,
Олабайроқ кўтарган олақуроқ элларга,
Ҳамдард, ҳамроз ё рақиб—элдош бўлолмаяпман.

Умрим озод, лекин кундуз—кечаларим бойланган,
Интизор манзилим бор, кўчаларим бойланган,
Улуғ йўллар равону йўлчаларим бойланган,
Бир саркаш тулпордаман, ювош бўлолмаяпман.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ОДАМНИНГ ЎН БИР ҲОЛИ

Шодмонқул САЛОМ


Батафсил — https://telegra.ph/ODAMNING-%D0%8EN-BIR-%D2%B2OLI-11-09

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ХИРМОНЛАРИМ

Деҳқон елкасига ўхшаган қирлар,
Деҳқон умидидай бўйлаган бошоқ,
Эй, сиз бу оламда хирмони борлар,
Эй, сиз бу оламга бергани кўпроқ.

Эй, сиз манглайидан ёноқларига,
Менинг умрим каби терлари чопган.
Эй, сиз бошоқлари сутга тўлганда,
Азиз пешонасин уфқлар ўпган.

Эй, сиз кечаларин Хизр айланиб,
Денгиздай чайқалган далаларим-эй!
Милёнта садоқни шай тутган сарбоз,
Эй, менинг бешикаст қалъаларим-эй!

Бир елкада кетмон, бирига эса
Саратон офтобин тарвуздай қўйган.
Эй, тонгдан шом сари кетаётганда
Кенгиш майдонларда бир ҳордиқ туйган.

Кунларни умридан буғдойдай сочса,
Орзуси дон терган, ўзи шон терган.
Менинг шоир кўнглим сояга қочса,
Ариқда нонларин ивитиб берган.

Эй, сиз “ҳаййо-ҳуйт” деб, тут беланчакда,
Ўзингиз айтгансиз аллаларимни.
Дунё чумчуқларин юрагин ёрай,
Шеър айтиб қўриқлай далаларингни.

Қўйнимдан тўкилса, қўнжимга дея,
Тўнин этагида бунёд этган чош.
Хирмони тоғ бўлиб, сўнг шу қирлардан
Ўзга манзилларга йўл олар қуёш.

Оламда мусаввир, машшоқ халқлар бор,
Эллар томошага навбатда турган.
Аммо! Ўзбек деган буюк деҳқон бор,
Ўзбек эса доим хирмон кўтарган.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

"Ўлсам, айрилмасман, қучоқларингдан... "


Бетакрор Ғилон қишлоғи мусаввир Эркин ОРОЛ нигоҳида.
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

УЛАР ВАҚТДАН ЎТИБ КЕТИШГАН

⏱ Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.

⏱ Имом Шофиъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилишган.

⏱ Имом Аҳмад кунда 300 ракаат намоз ўқир экан.

⏱ Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди.

⏱ Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди.

⏱ Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.

⏱ Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди.

⏱ Имом Қатода бир туя китобни ёд олди.

⏱ Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.

⏱ Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган.

⏱ Имом Аъзам 500 000 масалага фатво берган. 55 маротаба ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг маротаба Қуръонни хатм қилган.

⏱ Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган.

⏱ Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битганлар.


⏱ Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида 16 ёшдан эндигина ошганди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади.

⏱ Имом Бухорий 300 000 ҳадисни ёд билган.

⏱ Форобий жуда ёшлигиданоқ тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган.

⏱ Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилгани келтирилади.

⏱ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу кунда 12000 марта, Холид ибн Марвон эса 100 000 марта тасбеҳ айтар эди.

⏱ Имом Табарий 86 йил (224-310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.

Ҳозир биз нима билан машғулмиз?

@xojagon_uz
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

КАТТА ҲОДИСА

Шоир Шодмонқул Саломга

Дил боғин гоҳ тикан, гоҳи гул кўрдим,
Гоҳ булбул, гоҳида қирғовул кўрдим.
Барча шоҳу вазир шеър аҳли аро,
Ёронлар, мен букун шодмон қул кўрдим.

Сирожиддин САЙЙИД

2012 й.

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

~мактубдан~

...Қиши қорларсиз, баҳори ёмғирсиз келиб кетган даштнинг ҳоли забундир.
Саратони жингиртоб, тонг саболари ҳам зерикканидан келмай қўйган, юракни ёргудай оғир сукунат ва бефайз бир андармонлик даштни эзиб ташлаган. Бу даштда чўпон ҳам кезмайди, жондорлар ҳам, қушлару ҳашаротлар ҳам бу мумсик биёбондан бадар кетганлар...
Бу даштни фақат мудҳиш қуюнлар гоҳ-гоҳида чангитиб ўтади. Улар даштнинг шундоқ ҳам беором қалбини боз вайрон қиларлар. Бу доғули қуюнлар даштни таҳқирлаб ўтадилар.
Мискин, ёлғиз, ғариб, нотовон дашт...
Бу дашт бир ўзи қолиб кетган. Ҳувуллаб, увуллаб бир ўзи қолиб кетган у. Ҳатто ғариб таскин учун сояси ҳам йўқдай...
Азизим, биласанми, менинг кўнглим бир неча кунким, шу даштга ўхшаб қолди...

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Деразага бағрин босди шом,
Мени тунмас, кутмоқда хатар.
Олис шохда дилхун сайраган
Тентак қушим бундан бехабар.

Мени отиб, кейин отар тонг,
Эрта менсиз тўй қилар кундуз.
Тангрим! Менга бир малҳам юбор,
Лабларимни куйдирди юлдуз.

Нима қилган эдим, билмайман,
Кўнгил билан ўртада борим.
Ёлвораман, йўқ, нолимайман,
Фақат ҳижрон сўрди мадорим.

Ғажир каби айланар ҳаёт,
Кўланкаси – совуқ соябон.
Улар билан сенсиз қолишга
Қўрқаяпти мендаги Раҳмон.

Келганимдан бери фақат шу:
Изтироблар тенгдошим эди.
Ўзинг айтгил, сенга қўшилиб,
Бунча азоб қайлардан келди.

Деразага бағрин босар шом...

Шодмонқул САЛОМ

/channel/Aytolmagan_dilim

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Шерали бобо суҳбати – HURRIYAT
https://uzhurriyat.uz/2023/05/17/sherali-bobo-suhbati/

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЁРУҒЛИК ОДАМИ – ВАТАН ФАРЗАНДИ

Қўлимда Садриддин Салим Бухорийнинг бир тахлам китоби турибди. Шеърлар, маърифий-тарихий асарлар, маноқиблар, таржималар...

Бу дил аҳли, муҳаббат аҳли, маърифат аҳли бўлган шоир, олим ва таржимон умрининг ҳужжатлари: кечалари, кундузлари, соатлари, сониялари...

Уларнинг ҳар бирида шоирнинг ўтли нафаси, кўз нури, юрак уришлари бор. Уларнинг ҳаммасида шоир иймонининг зиёлари бор. Уларнинг ҳаммасида Бухоронинг қалби бор...

Мирзо Кенжабек

👉Батафсил

@m_kenjabek | @xojagon_uz

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#Рост_ҳикматлар

Hech qachon tushuntirishga vaqt sarflamang - odamlar eshitishni xohlagan narsalarini eshitishadi.

✍️Entoni Xopkins

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналига уланиш:
⬇️⬇️⬇️
✅ /channel/rost_24uz

Читать полностью…
Подписаться на канал