shodmonqul_salom | Неотсортированное

Telegram-канал shodmonqul_salom - SHODMONQUL SALOM

2223

Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган! Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot

Подписаться на канал

SHODMONQUL SALOM

ДЕЙМИЗ

Зулм этишар бесабаб,
Фиғон чекиб койиймиз.
“Адолатинг қаерда?
Худо, кўрмадинг”, деймиз.

Шерик бўлиб номардга,
Муттаҳам ошин еймиз.
Иғво охир бўлганда
“Худо кўрмасин”, деймиз.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Найқамишдай тани титради аввал,
Аввал дарахтларга ўхшаб кўринди.
Қўллари қўлимга бергунча савол,
Кўзлари кўзимга ўрганди...

Бўлди! Бошқа сир йўқ, тан жимирлади,
Бўлди! Сониялар тушди отидан.
Қараб туриб мени асраб қолмадинг,
Худойим, шу гулнинг талофатидан.

Энди нима қилдим, нималар қилдим,
Сув остида тошлар бўлсам қанийди.
Изларини боссам, товоним куяр,
Шамолин юрагим танийди.

Қани билмасайдим, танимасайдим,
Эслолмасам эди рақамларини.
Кеч қолган бўлсайдим ёки келмаган,
Илғамасам эди қадамларини.

Билмай рўйхатидан тушириб котиб,
Ё ўзим билдирмай тушган бўлсайдим.
Фақат бу ердамас, шу пайтда эмас,
Ўзга бир манзилни обод қилсайдим.

Бир кун олдинроқми, бир кун кейинми,
Қани кесишмаган бўлсайди йўлим.
Фақат унга эмас, бир унга эмас,
Бошқаларга салом элтсайди қўлим.

...ҳаммани таниган ҳилолдай олис,
Ҳеч ким яшамаган қисмат бошимда.
Мени юрагимдан осдинг, Художон,
Муҳаббат ёшимда, шоир ёшимда.

Шундоғам изтироб шаклида эдим,
Тескари келгандим тегирмонига.
Юракни уйғотиб, мени ухлатиб,
Исмин ёзиб қўйдинг устихонимга.

Киприги кўксимга соя солган шом,
Юришни эслатиб оёқларимга.
Унинг зулфларига қўлларим етиб,
Юрак томган эди бармоқларимдан.

Йўл ўзи бормиди, тугаганмиди,
Нечун келганимни эслатгин Оллоҳ!?
Битта нигоҳидан авлиё бўлди
Учгача санашни билмаган дунё.

Мезондай сирғалиб, ёмғирдай сизиб,
Кетди! Кўкрагимга беркинди жоду.
Ёнган сари ёнар бир ўтдаман мен,
Ё Раб! Шундан сўнг ҳам қиёмат борму?!
Тани найқамишдай титраган эди...

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

06.02.2023.

Бугун эрта тонгда Туркияда даҳшатли зилзила юз берди. Эпицентрдаги зилзила кучи - 7,5 балл!

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 900 нафардан ошган, 5 ярим мингга яқин киши турли даражада жароҳат олган.

Турк қардошларимизни Ўзинг паноҳингда асра!

* * *
Она ер, биламан дардинг ичингда,
Сабринг етмай қолган, уйғонаяпсан.
Сал аввал Эронда, бугун тонг зимда
Қардош Туркияда тўлғонаяпсан.

Одамлар ўлдилар, уйлар қулади,
Бир ожиз шоиринг ниманиям дер.
Эртага не бўлар, худо билади,
Кечир бизни, кечир, кечир, Она ер!


Неъмат Абдулл Ваҳҳоб

@Sevara_diary_2023

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ўқ тешган ҳавонинг ўрни тўлдими,
Сўнги хўрсиниқдан, оғир нафасдан?
Биз тенги ҳислардан кимдир қолдими:
Сўнги қор, атиргул, бир бекат пастда…

Айтгил, юрагингнинг тақдиридан айт,
Ул туйғулар ҳолинг сўраяптими?
Артгил кўзгудаги кўзёшларни арт,
Тушларингда музлар эрияптими?

Туннинг ҳисобидан қолган қувончлар,
Ҳануз сочларингни тараяптими?
Менинг юрагимга тўлган севинчлар
Кўзгуда аксингни кўраяптими?

Ҳалиям уйингда дераза борми,
Йўл, уйлар, одамлар юраяптими?
Ташқарида ёмғир қайси фасл бу,
Деразангдан Оллоҳ қараяптими?

Тонга яқин тинган ёмғирдан кейин,
Деразани қалбдай очоласанми?
Хонангда севгидай бепоён ҳаво,
Уни борлиғинг-ла қучоласанми?

Менинг бўшлиғимни тўлдиролдингми,
Деразада ёмғир, қалбингда қорми?
Бир бекат нарида қўл силкияпман,
Дунёда ҳалиям атиргул борми?

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

СУРХОНЛИК ОҒАЛАРИМГА!

Шукур ака, Усмон ака, Эркин ака,
Тоғдай Тоғай, селдай Сирож, Зойир ака.

Рўзи Чори, Нодир, Шафо, чўнг Менгзиё,
Ҳаётимга ташлаб ўтмиш қатим зиё.

Маҳмуд эшон, Маҳмуд ҳофиз, Мирзо домла,
Ҳасратимни, ғурбатимни турди тинглаб.

Ҳар бирининг қамчисидан қарзим бордир,
Қувонсам ҳам, ўкинсам ҳам арзим бордир.

Бор бўлинг-эй, шоирларим, адибларим,
Кенгфеълларим, кечиримлим, ҳабибларим.

Сўзингизга ҳавас қилиб улғайдим мен,
Ўзингизга ҳавас қилиб улғайдим мен.

Дашт тўрғайи каби ҳуркак эди кўнглим,
Шу кўнгилни опичлаган меҳри мўлим.

Оғаларим, орқатоғим, эргашганим,
Кечалари китоби-ла сирлашганим.

Шоирларим, мусаввирим, топилмасим,
Қайтмасларим, битмасларим, ёпилмасим.

Ҳавас билан Шош томонга учгандим мен,
Бир кун бўзлаб Чиғатойни қучгандим мен.

О, бағримдан она ерга сингиганим,
Шукур акам, Рўзи бобом, Нодирларим.

Сурхоний лутф, танти кўнгил, асов юрак,
Ўзбегимнинг хирмонига тоза тилак.

Шукур ака, Усмон ака, Эркин ака,
Тоғдай Тоғай, селдай Сирож, Зойир ака.

Ори баланд, қони қизиқ, тоза калом,
Даргоҳи кенг муаллимдир ул Нурислом.

Эшқобилжон деб чорласа она Сурхон,
Нордай шоир садо бергай — бағри осмон.

Бор бўлинг-эй, шоирларим, адибларим,
Кечиримлим, кенгфеълларим, ҳабибларим.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга ўғли Улуғбек Азимовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
Жаноза намози 2 февраль куни пешин намозидан сўнг "Минор" масжидида ўқилади.
Маълумот учун: адибнинг уй манзили – Шайхонтоҳур тумани "Баҳор" кўчаси 16-уй.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Жеймс ЖОЙС
1882-1941

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Боботоғни ютдим, де,
Бойсунтоғни ютдим, де.
Овоз бергин, Алпоним,
Муродимга етдим, де.

Отанг нордай чўкканда,
Онанг баргин тўкканда,
Қартайган бобо қирлар,
Йўлингга кўз тикканда,
Овоз бергин, Алпоним,
Юртинг сени кутганда,
Юртинг сени кутганда...

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ТАКЛИФНОМА

2022 йил 3 ноябрь куни соат 11:00да “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Инсон ўзинг” хотиралар китоби ва “Ўзбекистон” нашриётининг бир нечта китоблари тақдимоти бўлиб ўтади. Тақдимотда Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад ва китобга мақолалари киритилган муаллифлар қатнашади.
Барчангизни тақдимотга таклиф этамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

yoshlikjurnali.uz
@yoshlikjurnali

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Қўлга қалам олайлик! — илмий китоблар ёзиш зарурати ҳақида

“Японларнинг бу даражага етиши ортида нима туради, биласизми? Бунга кўп факторлар таъсир қилган бўлса-да, бир жиҳатни алоҳида айтиш керак – япон олимлари дунёда мавжуд илмни ўрганиб, кейин бу илмни ўз давлатларига китоб ёзиш орқали ташиб келтиришган”.

Нагоя университети профессори Алишер Умирдинов Kun.uz учун ёзган мақоласида Ўзбекистондаги илмий китоблар етишмовчилиги ҳақида фикр юритади.

👉 https://kun.uz/76669744

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ОНА ТИЛИ УЛУҒ КЕМАДИР
(Давоми)

ҚОРА ЖИЛВА

«Ҳали қора саҳар эди. Қора уй тўрида ётган Қорамомо «воҳ, болам», деб алаҳсиб уйғонди. Қаватидаги келини сапчиб тушди. Келин қорачироқнинг шуъласида тимирскиланиб бориб, хумдан сув олиб келди. Момо сув ичди, бир нималар деб пичирлаб қўйди. Тонг оқармай нон синдирди, қўни-қўшнига улашди, бир парчасини итга ташлади. Ҳар кун қора овқат – кепак қориқ еб ўрганган ит нонни илиб кетди. Ўғлига атаб танҳо қора моли – қисир қолган соғин сигирни худойига деб ният қилди. Ташқаридан ёмғир товуши эшитилди.
Кузакнинг калта куни таёқ бўйи кўтарилди ҳамки, момо туз тотмади, ташқари совуққина бўлса-да, момонинг манглайидан қора тер қуйилаверди. Келинининг «Бирор нима енг», деб чириллаганига қулоқ солмади. «Кўнглим қоп-қора. Ютганим ичимга тушмайди, болам...» деб изиллайверди. Икки кўзи овулга ошиб келадиган тупроқ йўлда эди. «Қора мошин ошса, раис келади. Раис билан почтачиям келади...»
Момо ёлғончига келиб тўққиз қурсоқ кўтарди. Шулардан олтовини қора ерга топширди. Икки қиз ва танҳо ўғил омон қолди. Қизларини «Отанинг уйи – арчанинг кўланкаси», дея тенги чиққанда узатиб­узатиб юборди. Чоли етти йил аввал бандалик қилганди. Суянгани, таянгани ёлғиз ули – Тоштемирни эса урушга олди-кетди. Қўли калтаям, бош эгаси йўқ ҳам демади. Ҳувиллаган уйда Қора момо ва қирқ кунлик гумонаси билан уч ойлик келин қолди. Момонинг оти Бибисулув эди. Суяк суриб қорамағизли, отаси раҳматлидай полвонкелбат бўлганидан ҳамда қўлидаги қушночлик ҳунари борлигидан элу хеши ҳаммаси уни Қора момо деб атаб кетди.
Ниҳоят, кампирнинг силласи қуриди, чўзилиб ётиб қолди. Ташқарида ёмғир ёға бошлади. Кампир келини пиширган кесканошдан ўзини мажбурлаб-мажбурлаб ичди. Тағин терлади, бироз ўзига келди. «Менинг кўнглимни шартта узиб, шу итнинг олдига ташлайдиган-да ўзи, келин», деб ўзини-ўзи юпатган бўлди. Ташқарилади. Кузакнинг сурункали ёмғири жимиллаб ёғар эди. «Бу қора жомғир икки кунсиз тинмайди энди. Осмоннинг меши тешилди», – дея гапиринди.
Кун пешин бўлди. Бир маҳал ташқаридан «Қора мома!» деган сас келди, сўнг отнинг кишнагани эшитилди. Ит ҳурди. Кампирнинг юраги қинидан чиқиб кетаёзди. Кампир ётган ўрнидан қандай ирғиб турганини ўзи ҳам билмади. Биргина «Қора мома» деган садо уни ўрнидан қоим қилди. Келин-қайнона олдин-кейин ташқарига чиқди. Уй олдида бир отлиқнинг қораси кўринди. У Жиловдор почтачи эди. Хатни берди-ю, гум бўлди. Кампирнинг «Чой ичиб кет» деганига ҳам қарамади...
...Жипакдан эшган арқонинг
Тортарга келмай узилди.
Қизиблар турган бозоринг
Савдолар келмай бузилди.

Онанг бўлмай, ўлайин-а...
Очилмади бир гулинг,
Ўтовда қолди булбулинг,
Сени олмай мени олса бўлмасми?..

Ана шундай садо билан асрнинг кўкси тилинди. Оломон йиғилди. Кампир уй олдида, ёмғир тагида, қора лойга ботиб бўз тортди. Келин соч ёйиб ўзини қора уйнинг эшигига урди. Қора мошинда раис келди. Почтачиям келди. Кампир она арслондай айқириб почтачининг ёқасидан олди:
– Қора хат бергунча оғзингдан қора қонинг келса бўлмасмиди, йўли қора?!
Одамлар музтар турган почтачини кампирнинг чангалидан аранг айириб олдилар. Кампир раисга ўтдай тармашди:
– Боламни сен единг, раис бўлмай қоранг ўчгур. Бегим калнинг улини урушдан об қолдинг – бойга боқдинг. Менинг тузим урсин сени. Қора халққа қайишмадинг, қора ноним урсин сендай ичиқорани...
Бахти қора бўлган келиннинг доғи Қора момоникидан кам эмасди.
– Қоронғи бозор қип
кетдинг, тўрам-ов,
Қора сочимни қорлар
босди-я, тўрам-ов...

Бул кун ана шундай бир қора кун эди...»
Мақола муддаоси учун ушбу воқелик ҳикоя шаклини олди. Бу ғамгин манзара ўқувчига бегона ҳам эмас. Бу ерда муддао воқеликдаги ижтимоий ҳолатга урғу бермоқ, бадиийлик даражасини таҳлил этмоқ эмас, балки тилимиз бойлигини, имкониятларини тасаввур қилишни бироз бўлса-да осонлаштиришдир.
Одамнинг кўзлари жуда кўплаб рангларни фарқлайди. Илмий далил ва фаразларга кўра, борлиқда биринчи пайдо бўлган ранг – қора рангдир. Бошқа ранглар олис эврилишлар асносида қора ранг­дан ажралиб чиққан. Энди шартли «ҳикоя»мизда ишлатилган «қора»ларга эътибор қаратсак.

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Шодмонқул САЛОМ

ОНА ТИЛИ УЛУҒ КЕМАДИР
Эссе

"ШОВУЛЛАМАНИНГ НАРЁҒИДА..."

Кўкибийнинг ҳаворида тўқсон олти бовли ўзбекнинг Қўнғирот уруғидан чиққан Эрманбой деган чорвадор бир бой яшар эди. Қўйининг ҳисобини биров билмасди, чўпонлари баҳорюртга кўчиш маҳалда сурувларни бу йил қирқ чиқарса, кейинги йил қирқ бир чиқарарди. Йилқиси уюрланиб юрар эди, бунинг сонини билиш учун барисини бир жойга йиғиш керак эди. Йилқи жонивор эркталаб келади, йилқи­боқарлар бир жойга йиғолмай гаранг эдилар. «Йилқилар қанча?» дейишса, йилқичилар: «Шунча – Худонинг берганича, банданинг олганича!» деб қўяр эдилар.
Ана шу Эрманбойга тақдир олти ўғил берди. Тўрттаси ёлқи туғилди, иккита кенжаси эгиз бўлди. Ўғилларига Эрманбой шундай исм берди: Бойбўри, Бойқўзи, Бойкўл, Бойқамиш, эгизлари Пичоқбой ва Қайроқбой деб ном олди. Бойбўриси туғма тиш билан туғилган, Бойқўзиси чорвадан тўл олиш маҳалида бино бўлган, Бойкўли кузакда, кўл бўйида дунёга келган, Бойқамиши баҳорюртга кўчиш маҳали туғилганди, болани шошилинчда қамиш чийга ўраб олишгандилар. Эгизакларини эса бир тиғга бир қайроқ ҳамиша керак – ўз оти ўзи билан деб Пичоқбой, Қайроқбой қўйишганди.
Шул ўғлонлар вақти-вояга келиб камолга ета бошладилар. Эрманбой уларнинг тўнғичи Бойбўрини уйлантирди. Тўй бўлиб ўтди. Эндигина бир ҳафталик келиннинг фаҳм-фаросатини синамоқ ниятида Эрманбой аёлига гап солди:
– Кампир, келинингнинг тилини кўрдингми? Боллими, аччими?
Кампири ҳам ҳозиржавоблик билан шундай деди:
– Бойбобоси бир жонлини жонсиз қилсин-чи – кейин кўрамиз-да келиннинг тилини...
Эрманбой эрталаб даштга – чўпонлар қошига боришини айтиб, отланиб чиқиб кетди. Ўғиллар ҳам ҳар қайсиси ўз юмуши билан кетдилар. «Эркакка – эгар, аёлга – ўрмак»: уйда қайнона-келин қолишди.
...Эрманбой дашт айланди, чорвадан хабарлашди. Бош чўпонлари билан бу йилги куз-қиш ҳақида маслаҳат қурди. Отнинг бошини тушга яқин овулга қараб бурди. Ўтови кўринадиган қир устига чиқди-да, уйга қараб:
– Ҳов, кампир-ов! – деб овоз берди.
Ўтов ичида ўтирган келин-қайнона бойнинг чақираётганини эшитишди. Қайнона келинига: «Келин, қаранг-чи, анов чоли тушгур нима деётир?» – деди.
Уйдан бир қизил кўйлакли чиқди. Керага қошида кўриниш берди. Бой олисдан келинни таниди-да, тушгача ўйлаб пиширган гапини айтди:
– Қамишзорнинг нарёғида, кўккўлнинг берёғида бир қўзини бўри бўғизлаб кетибди. Пичоқ билан қайроқни тезда бировдан бериб юборинглар, қўзини ҳалоллаб олайлик!..
Келин уйга қайтди. Қайнона унга савол нигоҳини тикди. Бир муддат эрганак-эшик олдида оёқ илган келин уйга кириб шундай хабар берди:
– Шовулламанинг нарёғида, жилдираманинг берёғида бир манграмани увиллама бўғизлаб кетибди. Шунга бойбобом «кесама билан угамани бериб юборинглар», деяпти!
Келин ўтовга кириш асносида ўрнидан қўзғалган бойнинг кампири бу жавобни эшитиб жойига «таппа» ўтирди, енгилгина «воҳ» деб юборди. Бирпасдан сўнг ўзига келиб тилга кирди:
– Ҳай, майли, кетган мол бўлсин, келинжон. Қўтондан чиқибди, энди қозондан чиқмасин. Сиз уйда ўтиринг – чиллалисиз. Пичоқ билан қайроқни мен ўзим бериб келаман.
«Қирқ қулоқли қозонда қулуннинг эти қайнасин», дея кўкрак кериб юрган хирмондай бойбича тик тепага етиб боргунча пишнаб қолди. Қирқ отар қўйи бўлган бойнинг сурувига жондор ораласа-ю, шу ердаги ўнлаб чўпонларда пичоқ бўлмайдими? Ё бу хабарни етказишга бойнинг ўзидан бошқа одам йўқмикан? Бу каби саволлар ҳақида ўйлашга фурсат ва фаросат керак. Буни келин топа билган эди. Уйи кўриниб турган тепалик тумшуғида бой билан кампири юзма-юз бўлдилар. Ҳали бой гапирмай туриб кампир тилга кирди:
– Бул келин мени пичоқсиз сўйди, чол. Зукко экан, кўнглимдагидан ҳам зиёд чиқди. Энди бир жонлини жонсиз қилиб боринг, уятга қолмайлик...
Бой аёлидан келинининг жавобини тўлиқ эшитиб, хурсанд бўлиб изига қайтди ва сурувнинг олди бўлган бир қўчқорни бўғизлатиб, отга ўнгариб уйга йўл олди.

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БИЗНИНГ БОЗОР

Тонг отганда турамиз,
Кун ботганда ётамиз.
Бизнинг бозор ғаройиб,
Оламиз ҳам сотамиз.

Эллик сўмга оламиз,
Эллик сўмга сотамиз.
Фойдамизга дўконда
Эллик-эллик отамиз.

Хотирамиз панд берса,
Уйдан ўтиб кетамиз.
Қайда ётсак – фарқи йўқ,
Тонгда бозор кетамиз.

Тўда бўлиб борамиз,
Тўда бўлиб қайтамиз.
Қўл ушлашиб йўлларда
Шўх-шўх қўшиқ айтамиз:

“Хотин биздан қўрқмайди,
Биз хотиндан қўрқмаймиз.
Йўлимиз бўлмаса ҳам,
Йўлимиздан қайтмаймиз!”

Кун ботишин кутамиз,
Тонг отишин кутамиз.
Сотаман деб келганмиз,
Биз барибир сотамиз.

Вақтимиз кам, йўл бўйи
Топганимиз ютамиз.
Уйғониб овқат еймиз,
Овқатланиб ётамиз.

Бозорда харидор кўп,
Ҳар балони элтамиз.
Ўтган-қайтган жувонга
Чучмал гаплар отамиз.

Бизнинг бозор ажойиб,
Келсангиз, кўрсатамиз.
Эллик сўмга оламиз,
Эллик сўмга сотамиз.


Шодмонқул САЛОМ

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ҚИМИЗХЎР ЧЎПОН

Мен уйқучи чўпон, қимизга тўйиб,
Арчани соялаб, қўбизим чалдим.
Анқов сурувимни беэга қўйиб,
Қўйларга бўрини қоровул қилдим.

Арчанинг сояси — бевафо, кетар,
Қуёш манглайимдан урганда билдим.
Унгача кўз очгим келмайди, нетай,
Отарнинг ҳолидан бехабар қолдим.

Менга ҳам осонмас, даштда зерикиб,
Тун-у кун пиёда, оёғим толган.
Қадримга етмаган ношукур гала
Келишиб ўргансин бўрилар билан.

Биламан, бир куни келади хўжам,
Пешонамни ёрар заранг таёғи.
Нетай, қимизхўрман, тўлдириб қуй, дўст,
Бир гап бўлади-да ундан уёғи...
Бир гап бўлади-да ундан уёғи...

Шодмонқул САЛОМ

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Тазарру

Худойим сенга ноз қилдим, кечиргил,
Мудом тақвони оз қилдим кечиргил.

Тешик ғалвирга ташлабон савобни,
Гуноҳни боз-боз қилдим, кечиргил.

Гаҳи сабоқ олгач кибру ҳаводин,
Кўксимни мисли ғоз қилдим, кечиргил.

На созим на овозимни созладим.
Ҳамма ишни гўё соз қилдим кечиргил.

Садо бер деб кетиб, йиғлаб, аразлаб,
Бугун яна роз қилдим кечиргил.

Гуноҳлардин юзим қоп-қора бўлди,
Нуринг ила пардоз қилдим, кечиргил.

Орзу айлаб учмоқликни умрбод,
Бир лаҳзага парвоз қилдим кечиргил.

Гулжамолман, Ўзингдин томчиман деб
Ўзимни мумтоз қилдим кечиргил.

Гулжамол Асқарова

t.me/karvonliuz

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БИР МАЪРУЗАЧИга!

Бизнинг ёқда ҳақиқатчи кўпайди, денг,
Йиғинларда стол муштлаб довлашади.
“Билмабмизда, шундай ғаддор экан “у” деб,
Собиқларнинг мозорини ковлашади.

Биттасини танийман мен – ёндафтарин,
Қўлдан қўймай шошилади мажлисларга.
У кеча ҳам бугунгидай куйиб-пишиб,
Собиқларни фош қиларди раисларга.

У кеча ҳам тил ҳақида қайғурарди,
Миллат учун жоним фидо, дерди нуқул.
Ўшанда ҳам ҳозиргидек ёзғирарди,
Собиқларнинг айби билан эди машғул.

Асабидан узилмайди битта тола,
Мен сезаман – ширин жони “қилт” этмайди.
Икки кўзи тарозининг палласида,
Тили эса “ҳақиқат”ни унутмайди.

Энг ёмони – айбин топиб айтолмайсан,
Ушлайдиган думи-ёли қиртишланган.
Виқор билан “ҳақиқат”дан гап бошлайди,
Таъналари собиқларга бағишланган.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

3 февраль — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай МУРОД (1948 — 2003) таваллуд топган кун.
_

***
Ду
нё… ҳаёт гўзал эмас… гўзал бўлганида эди, адабиёт бўлмас эди.

***
Ёзувчи тириклигида унинг ҳаётидан нуқсон излайдилар. Ёзувчи дунёдан кетгач, ундан фақат фазилат излайдилар.

***
Тошкентда… салом-алик, кўришиш-сўрашишлар, муомалалар, мулозаматлар… бир хил кечади! Кўчалар, уйлар, транспортлар, магазинлар, идоралар… қандай бир хил бўлса, салом-алик….лар ҳам шундай бир хил!

***
В.Розанов айтганидай, ёзувчилик сири — кўнгилдаги мангу ва ихтиёрсиз музикадан иборат. Агарда кўнгилда ана шу музика янграмас экан, киши фақат «ўзидан ёзувчи ясайди». Лекин у ёзувчи бўлмайди…

***
Истеъдодлар бир-бирига соя солиб қўймаслик учун ёлғизликда улғаядилар, довруғ соладилар.

***
Қўйлар пода-пода юради, шер ёлғиз яшайди.

***
Сулаймоннинг «Ҳикматлар»и да шундай дейилади: «Бор кучинг билан қалбингни асра!»

***
Фосиқнинг сўқмоқларидан юрма;
Ҳатто назар солма,
Ёнидан ҳам ўтма,
Қайрилиб ҳам боқма.

***
Аҳду паймонларим қошу киприкларим орасига битилган.

***
Ёмон гап ракетадан олдин юради, яхши гап тошбақадан кейин юради.

***
У оловга термулиб ўтиришни яхши кўради.

***
«Ҳайвонот оламида»: Илонлар муҳаббати. Қайлиғи учун олишади. Соф, ҳалол, мардларча! Мағлуб бўлгани ғолибга қойил бўлиб кетади, муҳаббатини ташлаб кетади. Лекин чақмайди. Бўлмаса, бир-бирига чирмашиб, олишади. Бир узиб олса бўлди! Инсон-чи? Инсоннинг тилида заҳар йўқ, хайрият. Заҳарни сотиб олади! Пичоқ, милтиқ…

***
Швейцариялик адиба Эрик Буркарт: «Бизнинг она тилимиз – сукут. Айнан сукутдан сўз туғилади».

***
Қиз боланинг тили ўғил боланинг тилидан олдин чиқади.

***
«Йўқ», дейишни ўрган. Ҳаммага бирдай ёқиш – мушкул иш. Бу иш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди ва оқибат муҳим ишларни бажаришда кишида куч қолмайди.

***
Итальян мутафаккири Николо Макиавелли айтганидай, тил инсонга ўз фикрларини яшириш учун берилгандир.

Тоғай МУРОД

Маъсума Аҳмедова тайёрлади.

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ОҒИР МУСИБАТ,
ДАРДЛИК ТАЪЗИЯ


Улуғбекжон Азимов – атоқли ўзбек шоири Усмон Азимовнинг ўғли, атоқли олим Нурислом Тўхлиевнинг куёви ҳижрий 1444 йил муқаддас ва муборак Ражаб ойининг 11-куни пайшанба кечаси кирганида; милодий 2023 йил 1-февраль, чоршанба куни оғир беморликдан сўнг вафот этди.

Улуғ устоз Усмон Азимовга, муҳтарама янгамиз, фидойи таржимон Раънохон Азимовага, фидойи олим Нурислом Тўхлиевга дилдан ҳамдардлик билдирамиз. Барча оила аъзолари ва яқинларига сабри жамил сўраймиз. Улуғбекжонга Аллоҳнинг раҳматини тилаймиз!

Ассалому алайкум, азиз ва
меҳрибон устозим Усмонхон ака!


Оғир ва улуғ мусибат онида сизга ва муҳтарама Раънохон янгамга сабри жамил тилайман. Жисман ёнингизда бўла олмасам-да, маънан ёнингиздаман.

Ўғлингиз, бизнинг ёш, севимли дўстимиз Улуғбекжон кўз олдимизда ўсиб улғайган. У – бизнинг умримизнинг бир парчаси.

Сизнинг хонадонингиз – ўзбек адабий муҳитининг ёниқ марказларидан бири, Ўзбекистон бахши-шоирларининг мусобақа минбари эди. Улуғбекжон у даргоҳга қатнайдиган ёш ижодкорларнинг ардоқли укажони эди. 1-синфга борадиган бўлганида эрталаблари Раънохон янгамиз уни чиройли кийинтириб, пешонасидан ўпиб қўйиб, мактабга кузатар эди. Улуғбекжон тўғрисўз, хушфеъл, самимий, қувноқ йигит бўлиб етишди. Ўкинч ва қалб йиғиси билан эслаяпман.

Аллоҳ таоло Улуғбекжонни раҳматига олсин, чеккан дардларини саҳвларига каффорат қилиб, Жаннати Фирдавси аълога дохил айласин!

Қалби йиғловчи дўстингиз
Мирзо Кенжабек.

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЖЕЙМС ЖОЙС ЖАҲОН АДИБЛАРИ ҲАҚИДА


Гомер
барча аспектлар ва спецификаларни “Одиссея”да ифодалаб берган, шу жумладан, майда деталларни ҳам. У оддий сўзлардан фавқулодда маънолар чиқара олади. Гомернинг асарлари шу даражада ажойиб ёзилганки, улардан бир нечта ёзувчиларни топиш учун одам жуда ақлли бўлиши шарт эмас. Булар эртаклардек ажойиб ва бутун ер юзини бирдек боғлаб турадиган асарлардир. Уларни қайта ёзишнинг иложи йўқ. Ҳаммасидан кўра энг ажойиби ва кенг қамровлиси “Одиссея”дир. У “Гамлет”, “Дон Кихот”, “Илоҳий комедия”, “Фауст”дан ҳам буюкроқ ва ижтимоийроқ.

Аристотел менинг наздимда, ҳамма замонларнинг энг буюк мутафаккири. Унинг асарларида ҳамма нарсага аниқ ва оддий таъриф берилади. Кейинчалик эса унинг фикрлари асосида том-том китоблар ёзилди.

Данте. Италян адабиёти Дантедан бошланиб, Дантеда тугайди. Шунинг ўзи кифоя. Дантеда ҳамма нарса тикланиш руҳида...

Франческо Петрарка мени мафтун этолмаган, чунки унда интеллект етишмайди. У гўзаллик шайдоси, холос.

Даниел Дефо асарлари менга жуда ёқади. “Робинзон Крузо” асари инглизларнинг “Улисс”идир.

Иоганн-Волфганг Гёте. Кекса Фаустнинг ёшартирилиши менга ёқмайди.

Стендал асарлари Наполеон урушлари, яъни французлар дунёга ҳукмрон бўлган даврлар ҳақида. Унинг позицияси шундай. Бундан ташқари, унинг китоблари романтизмдан иборат, бироқ уларда муаллифнинг ҳис-туйғуси жуда кам. У ҳеч қачон центиментализм руҳида шаклланмади.

Оноре де Балзакнинг донғи ва маҳорати ўқувчини ушлаб туради, деб ўйлайман.

Проспер Мериме асарлари қизиқарли, бироқ бу дуруст ёзувчи дегани эмас.

Ҳанс-Кристиан Андерсен – Даниядаги энг яхши ёзувчи. Дунёда ундан яхши ёзадигани йўқ. Ҳеч ким Андерсенчалик тарихни болаларга яхши ҳикоя қилиб беролмайди. У – жаҳонда ноёбдир.

Александр Пушкин. Мен бир нарсани тушунолмайман: Пушкиннинг аскарлар, ёвуз одамлар, танти қаҳрамонлар ҳақидаги асарларидан қандай завқланиш мумкин? Пушкин болаларча яшади ва ёзди, шу тариқа ўлди ҳам.

Михаил Лермонтов. “Замонамиз қаҳрамони” асари жаҳонда менинг китобимга ўхшаган ягона асар. “Замонамиз қаҳрамони”нинг шафқатсиз тақдири менга китобимни эслатиб туради.

Иван Тургенев асарларида психологик анализнинг илк кўриниши намоён бўлса-да, эскича йўсинда ёзилгани боис ғижирлаган эшикдек одамнинг жонига тегади. Мен унинг яхши одамлигини ёқтираман. Кучсиз севгидан кўра севмаган дуруст деганларидай. Шунинг учун Иван Тургеневни буюк ёзувчи деб тан ололмайман.

Фёдор Достоевский. Ўйлаб топилган қотилликни бўйнига оладиган Фёдор Достоевский қаҳрамонларидан кўра Руссонинг қандай қилиб кумуш қошиқчаларни ўғирлагани тўғрисидаги иқрорномасини эшитиш қизиқроқ.

Лев Толстой. Ҳамма даврларда ҳам адабиётга янгилик олиб кирганлар энг яхши ёзувчи деб тан олинган. Лев Толстой буюк адиб. Унинг асарлари ҳеч қачон ўлмайди. Чунки унинг елкасида доим боши бўлган.

Антон Чехов адабиётга янгилик олиб кирди. Сиртдан қараганда, у биринчи драматург. Чехов кичкинагина деталлардан ҳам трагедия, комедия, характер ва ҳис-туйғу ярата олади. Шунингдек, унинг асарларини ўқиганда пьесалар худди кўз очиб юмгунча тугаб қолгандек таассурот уйғотади. Чехов асарларида қаҳрамонлар доим кўзбўямачиликлардан ўзини тияди ва парда туширилади. Аммо, билингки, улар ҳис-туйғуни унутиб, янги кўзбўямачиликларни яратишади.

Ги де Мопассан… Қизиқарли ва жонли… аммо унинг асарларини буюк ишлар деб айтмаган бўлардим.

Марсел Пруст – аналитик натюрмортчи. У фақат герцогинялар ҳақида ёзади. Мени эса уларнинг хизматкорлари кўпроқ қизиқтирган.

Жек Лондонга қарши бирор гап айтолмайман. Чунки биз бир-биримиздан тубдан фарқ қиламиз.

Эрнест Ҳемингуэй ҳаёт ва адабиёт орасидаги тафовутни камайтирди. Аслида, бу ишни барча ёзувчилар қилиши керак. Эрнест Ҳемингуей ҳамма нарсани борича ёзди. Шунинг учун ҳам биз уни севамиз. У биз ёзувчиларни ёзилган ва ҳали ёзишга улгурмаган ҳаётга олиб кирди.

(Таржимон номаълум)

/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

МАЙЛИМИ?

Ҳаётим ёндирсанг, ҳали кун ботмай,
Кулгунгни эшитсам, юрагим шошиб.
Рўзамни очсам-у тез тавба қилсам,
Оппоқ хаёлинг-ла саҳарлик қилсам...

Бадрга* термулган жондор мисоли,
Кўзингга ғарқ бўлиб таҳорат синса,
Дарров тавба қилсам – ўзимни топиб,
Зулфинг тўзонига таяммум қилсам...
Майлими...

Шодмонқул САЛОМ
*Бадр –тўлин ой.
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ТИЛАК

"Йўл ямону яхшисидин ема ғам,
Бисмиллоҳ, дегину қўйғил қадам!"
НАВОИЙ

***

Дилоро! Бу чархга писандни қил кам,
Бул тошлоқ ошиқни хор этган ҳар дам!

Дилоро! Чин ҳабиб кўксинг ародир,
Ани сезмаганнинг шоми қародир!

Дилоро! Қўл силта бу маккор шоҳга,
Илкингни узатгил Ўздин огоҳга!

Дилоро! Фарзандинг бошини сила,
Мавлодин аларнинг камолин тила!

Шоирнинг ҳам ҳар бир сўзин чин дема,
У билан рўзгорнинг паловин ема!

Дилоро! Шоирлар - қақнус тухмидан,
Аларнинг шодлиги ҳижрон хумидан!

Дилоро! Сўзимни исирға қилғил,
Ўзидан қолмағил, саломат бўлғил!

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ОНАМ. КУЗГИ ТУРНАЛАР

Ёш айланар кўзларингда, кўкда эса турналар,
Мезонларнинг ҳасратидан мунис боғлар бўзарган.
Узун туннинг киприклари кипригига тегмади,
Тонгда кўрдим – юлдузларнинг қабоқлари қизарган.

Кўкламларда келган қушлар кетмоқдалар, онажон,
Умидларинг яшил эди, сариғ-сариғ барг бўлди.
Катта йўлдан кутганингдай шодлик бўлиб келмадим,
Келтирганим – бир жуфт нондай ҳасрат билан дард бўлди.

Қаро тунда қаро тошда чумолини кўргувчи
Кўзларингнинг нурларини йўлларимга тўкдинг, сен.
Юрагингнинг туб-тубидан – достон яралган жойдан
Салқин бўлсин ҳаёти деб, орзуларинг экдинг сен.

Ҳув самода армон каби кетаётган турналар,
Ёноғингдан сизаётган кўзёшлардай тизилган.
Юрагимда кўчки кўчар, бўғзимга жон ўрмалар
Бу серилдиз ҳаётимнинг ўқ томири узилган.

Ёш айланар кўзларингда, кўкда эса турналар,
Онажоним, бу оламга турначалик қўнмадинг.
Бу дам кузнинг шовуллаган соҳилида ўлтириб
Совуқ қотган юлдузларга уйқу бермай йиғладим.

Азал-азал орзу бўлар турналарнинг таоми,
Озод қушлар бу оламга умидларни эккандай.
Эркаланиб қанот қоқар, бунча енгил учарлар
Армонини онам қабрин усти узра тўккандай.

Бир-бирига навбат бермай икки қўлим йиғлайди,
Азиз юзин, сочларини силаганим эсимда.
Болаларим полапондай ширин-ширин ухлайди,
Кўзим юммай онажонни кўраяпман тушимда.

Довул бузган ўтов каби вайрон бўлган тарзим бор,
Селда оқиб келган тошдай бегонаман дунёга.
Онажоним соғиндим мен, бешон қабрин соғиндим,
Тошкент, мени қўйиб юбор, борай Сурхондарёга.

Менинг исмим кир бўлгандир, ечсам бошқа либос йўқ,
Тунд булутдай юрагимдан кетмас совуқ туманлар.
Олам-жаҳон режалар-у мақсадлар бор, ҳавас йўқ,
Кетаверинг, турнажонлар, учинг иссиқ томонлар...

Қора саҳар елвизагин сезмай музлаб тураман...
Ернинг тани совуб борар, овоз бермай ингранар.
Ҳилпираган чит кўйлагин ранги талош боғларда,
Кўзларимда ёш айланар, кўкда эса турналар.

Шодмонқул САЛОМ

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Етиб кел, югургил, балки учиб кел,
Ният тезлигида, ўй тезлигида.
Димиққан умримга шамол бўлиб ел,
Бўшалиб кетдим мен ўз тизгинимдан.

Етиб кел, тезроқ кел, аҳволим ёмон,
Қадаҳдай тўкилмай, қалқиб турибман.
Ҳозирми? Кетяпман йўлсиз ва вайрон,
Оёқмас, кўзларим билан юрибман.

Етиб кел, тутиб қол — қўлим ҳавода,
Замин қийшаймоқда, йўлга бўйладим.
Юрагимда борсан, йўқсан дунёда,
Мен бундай дунёдан парҳез айладим.

Чор тарафим ҳасрат, чор тарафим куз,
Тўртта томонимда ловуллар олов.
Эй киши бандаси, эй кафтлари муз,
Куйиб кетмасимдан кўтаргин ялов.

Билмайман. Кўнмайман оёғим тираб,
Атрофимда кузак — беқайғу лўли.
Қайдан кўчиб келиб, қайга кетади,
Карвонида кетиб қолмасам бўлди.

Ёлғизман, бир ўзим каби ёлғизман!
Юрагимда кузак, кўзларимда сел.
Ўзингдайин орзу, орзу каби тез,
Етиб кел, билмайман фақат етиб кел.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Куз шамоли юрагимни ялаб ўтди,
У — қароқчи, боғларимни талаб ўтди.
Сато билан кенгликларга юз бурдим мен,
Мезон бўлиб дилни ғамга белаб ўтди.

Онагинам рўмолининг учи — мезон,
Мен отамнинг оқартирган сочи — мезон.
Баҳорюртдан қайтаётган кўчи — мезон,
Бул мезонлар унсиз-унсиз йиғлаб ўтди.

Бул шамоллар бир оҳимни «юз» қилдилар,
Юрагимни тирикликка рўз қилдилар.
Охир мени кечикса-да ҳис қилдилар,
Оташимга қуруқ новда қалаб ўтди.

Жондорларнинг «ув»ларидан тўлиқди дил,
Жилдирларнинг ирмоғида тиниқди дил,
Ҳайдаридан бир балога йўлиқди дил,
Беморимнинг дардига дард улаб ўтди.

Шовуллашиб ўтиб кетди қораёллар,
Қирғоқларда қарсиллади қора толлар.
Уй айланиб югуришган бу аёллар,
Ҳар ўтганда жонимни бир элаб ўтди.
Куз шамоли юрагимни ялаб ўтди.


Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Диққат қиладиган бўлсак, матндаги қора сўзлари ҳеч бири аслан қора бўлмаган негизли сўзлар билан бирга келаётир. Қора саҳар. Саҳар аслида оқлик, илк тонг отиш палласини англатувчи вақт мезони. Аммо қора дейилиши халқнинг бадиий топилдиғи. Қишин-ёзин тонгдан аввал – саҳар чоғида руҳият учун малоллик туғдирувчи сирли бир юк бўлади. Саҳар қишда совуқ, ёзда ҳам этни жунжиктирар эпкинли яхи бўлади. Уйқу эса бу маҳал жуда тотлидир. Бу пайтда уйғонган киши одатдагича ўрнидан турмаган, уни тасодифий бир сабаб уйғотган бўлади. Бу руҳий босим саҳарнинг аслида оқ бўлган рангини қорага «бўяйди». Қора чироқ. Чироқ аслида ёруғлик таратувчи ашё, ундан нур, оқлик инади. Аммо «қора» дейилишида қора чироқдан фойдаланувчи мискин кишининг ҳолати мужассамдир. Кейин қора чироқ ўзидан қурум қолдириб тутаб ёнади. Қора уй. Қадимдан туркий қавмлар учун қора ранг эътиборли, нуфузли ранг ҳисобланган. Қора рангда ёвқурлик ва жиддият омихта бўлган. Гарчи қора уй – ўтовда аслида қора ранг қаторида оқ, қизил, яшил тусли ашёлардан ҳам қарийб тенг фойдаланилган. Қора овқат – кундалик, меҳмон келмаганда, байрам ёки бирор сабаб бўлмаганда пишириладиган овқат. Лекин бу кундалик овқатнинг асл ранги қора эмас, оқчил, сарғиш-қизғиш ёвғондир балки, бироқ сира ҳам қора рангда эмас. Оддий шўрва, шавла, нонпалов сингари таомлар қора овқат саналади. Қорамол. От, эшак, сигир – буларнинг барчаси халқ тилида қорамол дейилади. Шундай бўлса-да, бу жониворларнинг ранг-туси оқ, сариқ, малла, кулранг бўлиши ҳам мумкин. Қора тер. Биологик мавжудотнинг барчасига терлаш хос. Лекин ўлим олди ёки оғир руҳий ҳолат ёхуд вужуд бетоблигида келадиган тер қора тер дейилади. Изтироб, ҳорғинлик, қаттиқ уялиш, натижасиз уриниш кайфияти билан уйғун ҳолда қора тер босади кишини. Лекин бу терлашда ҳам бирор ранг фарқланмайди. Бу аслида одатдаги тер, гармонал ўзгаришга асосланган биологик жараёндир. Сув томчиси каби тер ҳам рангсиз суюқлик, лекин санаб ўтилган ҳолларда тер «қора» бўлади. Қора мошин деб юк машинасига айтилган. Эҳтимол, бу улов турининг ранги кўк, қизил, сариқ ҳам бўлиши мумкин, лекин унинг умумий номи – қора мошин. Қора ёмғир деб, куз ва баҳордаги муттасил ёғувчи ёмғирга айтилади. Сабаби бу ёмғирда ҳўл бўлмаган нарса ҳам, ивимаган ашё ҳам қолмайди. Бадиий иборада айтсак, бу ёмғир юракни хит қилиб, одамни эзиб юборади. Номидаги қора рангда ана шундай толиқиш жам. Бу изоҳлар барчага тушунарли. Аммо уларнинг ҳеч бирида тилга олинаётган предмет моддий жиҳатдан қора эмас. Қоронғи бозор сўзи эса «ҳикоя»мизда ноаён, туманли, андармон бўлиб, қорнида гумонаси билан тул қолган келинчакнинг ҳолини тасвирлаяпти. Бу ердаги қора ранг изтиробли, номаълум мавҳумотнинг рангидир. Кўнглим қора, ичи қора, бахти қора, йўли қора, қора халқ, қора ер, қора лой, қора ёмғир, қора кун, қора нон, қора қон... Бу қўшма сўзлардаги «қора»ларни изоҳлашга унчалар зарурат йўқ. Чунки кўнгил, ич(и), бахт халқ тушунчалари эстетик тушунчалар бўлиб, тўлиғича тафаккур ҳосиласи, моддий жиҳатдан ҳеч қандай рангга тобе эмас, кун эса ёруғликни англатадиган сўз, қоннинг ранги ҳамиша қизил, нон жигарранг ва оқ тусга эга, лойнинг тасаввур қабул қилган ранги ҳам жигаррангдир.
Булардан ташқари, қора курси, қора иш, қора яғрин, қора совуқ сингари мазмун жиҳатдан қора-ю, асл ранги қора бўлмаган ашё ва тушунчалар ҳам жуда кўп.

Тилимизда учрайдиган қора қозон, қора мой (нефть), қаро тун, қора кўз, қора соч, қора қош, қора булут каби асли қора рангда бўлган ашёлар ҳам борки, бу сўзларни ҳеч бир оғринмай ишлатаверамиз. Одатдаги турмушимизда қўлланаверади.


Шодмонқул САЛОМ

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

–––––––––––––––––––––
*Келинларнинг эр томондагиларнинг исмини айтмаслик удуми ҳануз сақланган. «Кесама» – М. Кошғарий­нинг «Девону луғотит-турк» асарида «кесасi» – кесадиган; «Угама» – «uгула» – эговла; «кэрoгy» – чодир; «бoрi» – бўри; «кol» – тўпланиб қолган сув; «қамiч» – қамиш; «бiчак» – пичоқ; «қаjiр» – қум. Қайир, қайрамоқ; қумқайроқ ва ҳоказо.
Шовуллама – қамишзор; жилдирама – сув манбаси, кўл; увиллама – бўри; манграма – қўй-қўзи.

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ТЎРТ ЮЛДУЗ ШУЪЛАСИ

Кеча Ёшлар ижод саройида "Faktor books" нашриёти чоп этган тўрт китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Булар атоқли адибларимиз Усмон Азим, Эркин Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўст, Хуршид Давронларнинг китобларидир.
Аввало бу хайрли иш учун нашриётнинг раҳбариятию жонкуяр муҳаррирларига раҳмат. Холислиги, ҳақиқий адабиётга меҳри учун ташаккур!
Бу тақдимот бошқаларидан тубдан фарқ қилди мен учун. Миллий адабиётимизда ўз муҳрини қолдиролган, ярим асрки ўз сўзида собит қолиб, лафзию амали бир бўлиб келаётган устозларнинг бир даврада жам бўлишининг ўзи бир байрам. Бу улкан сўз усталари адабиёт ривожи учун унутилмас ишлар қилишди. Уларнинг ҳар бири ўз йўлини яратдилар. Ўзларининг мактабини яратди, десак ҳам ҳақимиз кетмади. Бу инсонлар ўзлари мансуб бўлган авлод шарафини мардона ҳимоя қилолди. Ўзларидан олдинги қалам эгаларидан кейин миллий сўз сарҳадларига янги маёқлар қадай олдилар. Тақдимотда устоз Хуршид Даврон ўзи мансуб авлод ҳақида: "Биз бир-биримиздан ҳайиқиб, ёзганимга фалончининг фикри қандай экан, деб улғайдик" деди. Ҳақ гап, сезганлар учун зўр улгу.
Бу уста шоир-ёзувчилар миллий дунёқараш йўлида, ватан мустақиллиги йўлида мураккаб йўлни босиб ўтдилар, миллатпарвар авлод вояси учун камарбаста бўлдилар. Эрк ва миллат умумруҳи осмонини кенгайтирдилар. Янги образлар, янги сўзлар, янги жумлалар билан тилни, адабиётни бойитдилар.
Мени энг қувонтирган нарса эса бундай: Ўтган 100 йилда бизнинг адабиёт кечагидай бағри бутун тарзда намоён бўлмаган эди. Йўқотганлари топганидан кўп бўлган бу заҳматкаш сўз карвони кеча саҳнани тўлдириб ўтирган бир авлоднинг тўрт юлдузини бундай бақамти кўрмаган эди ҳали. Бу бизнинг бахтимиз. Бу шоир-ёзувчиларнинг борлиги, бизга замондошлиги бизнинг саодатимиз. Уларнинг бизларга айтган ҳар бир сўзи қимматли. Алқагани мукофот, танбеҳлари катта сабоқ.
Мен бир майдон Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Шукур Холмирзаев, Рауф Парфи, Омон Матжон каби улуғ сўз синчилари билан суҳбатдош бўлдим. Уларнинг бири бошқасини такрорламас дунёсида озми-кўпми яшадим. Шу зотлардан кейин муаззам даврада юқорида санаб ўтганим тўрт сайёра каби шоирларим бор, ёзувчиларим бор. Уларга бир мухлис, бир даврдошлигимнинг ўзи мен учун катта гап. Бу ерда чин дунёга ўтган салафларимиз Тоғай Мурод, Ҳалима Худойбердиеваларнинг кўз илғамас, аммо собит ўрни ҳам борлигини айтиш ҳам қарз. Бу авлод вакиллари миллий бойлик. Буларнинг ёзганлари, шахсиятларидаги бойир тутумлар ўзбекнинг кетмас давлати, мулки. Уларни қадрлаш, моҳиятига етиш, бизнинг бурчимиз. Ёзаётганингда уларнинг елканг оша қараб турганини ҳис қилиш бизга шижоат, интизом, масъулият юклайди.
"Ўзбек катта халқ-у пешонаси тор", деган ўкинчли сатрим бор. Шу гапимни қайтиб олай. Пешонаси кенг бўлсин бу халқнинг. Ҳазрат Қодирийдан, жувонмард Усмон Носиргача, ундан ўтган аср ўртасию сўнггидаги қатағон довулида ўтганларимиз, руҳи синганларимиз ўрнига қад кериб турган бу устозларимиз халқимиз бахтига соғ бўлсинлар. Узоқ йиллар адабиёт иқболи учун, маданий иқлим барқарорлиги учун ёнимизда турсинлар.
"Faktor books" нашриётининг эса барорини бераверсин!

Шодмонқул САЛОМ

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

😌 ҲАЗИЛКАШЛАР ҚИШЛОҒИ

Бизнинг қишлоқ – ажойиб ер,
Халқи қувноқ ва дилкаш.
Бунда ҳамма аскиябоз, 
Бунда ҳамма ҳазилкаш.

Мисол, бўзчи қассоб дўстдан
Мантибоп гўшт сўрайди. 
Қассоб кафтдек чандир билан
Муштдек суяк ўрайди.

Бўзчи қарздор бўлиб қолмас,
У ҳам тўла “ҳиммат”га.
Қассоб келса бўзни сотар
Уч баробар қимматга.

Икковидан ошиб тушар
Қувноқликда сартарош. 
Сочга сал тиғ тегизса, бас,
Юриб бўлмас ялангбош.

Шифокор ҳам қувноқ одам, 
Ҳазилларни кечирар. 
Кўзи оғриб келганларга
Сурги дори ичирар.

Бизнинг қишлоқ – ажойиб жой,
Халқи қувноқ ва дилкаш.
Бунда ҳамма аскиябоз,
Бунда ҳамма ҳазилкаш.

Апрел боши – алдоқчи кун,
Элимиз зап қув элдир.
Бизларда йил ўн икки ой
Кун биринчи апрелдир.

Алдоқчисан демас ҳеч ким
Тилимиздан оқса бол.
Оқсоқолни биз алдаймиз,
Бизни алдар оқсоқол.

Уста девор қурса, ғиштни
Қинғир-қийшиқ теради. 
Хўжайин ҳам ҳазил ишга
Ҳазил маош беради.

Талабалар китоб кўрмас,
Очмас бирор саҳифа.
Домла – қувноқ, дарс ўрнига
Айтиб берар латифа.

Бизларда бор қизиқ-қизиқ
Оламда йўқ одатлар.
Шамолларга пул совуриб,
Биз қиламиз роҳатлар.

Тўй қиламиз, ашуладан
Қулоқ келар қоматга.
Ҳофиз ўзи ёқа ушлаб,
Ҳайрон бизнинг тоқатга.

Бари ҳазил, биз ҳазилсиз
Зерикамиз, озамиз.
Ҳазиллашиб юқорига
Юмалоқ хат ёзамиз.

Тегажоқмиз, оёқ чалиш,
Йўлга чуқур кавлаш нақд.
Қоқилганни кўриш маза,
Йиқилганга қараш бахт.

Биз куламиз, қўшнимиздан,
Дўстимиздан куламиз.
Маза қилиб ўзимизнинг
Устимиздан куламиз.

Бизнинг қишлоқ – ажойиб ер,
Халқи қувноқ ва дилкаш.
Бунда ҳамма аскиябоз, 
Бунда ҳамма ҳазилкаш.

✍ Ўзбекистон Қаҳрамони,Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов

👇
👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐 www.t.me/Erkin_Vohidov
🌐 www.erkinvohidov.com

Читать полностью…
Подписаться на канал