sheriylahzalar | Неотсортированное

Telegram-канал sheriylahzalar - She’riy lahzalar

1039

Kanaldan koʻchirganda muallif nomi bilan koʻchiring. Kanalni qoʻllab-quvvatlash: https://tirikchilik.uz/sheriylahzalar

Подписаться на канал

She’riy lahzalar

Шер ҳам эшитиб турайлик.
Азиз Саид ўқиган шеърларни ютубга жойладик. https://youtu.be/93O8az9dZlE?si=CuAk8Vlyq3Pc7GEK

Читать полностью…

She’riy lahzalar

Furugʻdan mazza qilib sheʼr eshitishga nima deysizlar.
Maromiga yetkazib oʻqigan ekan.

https://youtu.be/tcMCiXUh55I?si=19q2HrScYGH_UADt

Layk, kommentariyalarni avaylamay bosib, yozib tashlaylik

Читать полностью…

She’riy lahzalar

Яхши кино экан, бир мазза қилингсизлар дам олиш кунида. https://youtu.be/e_DWHujqMYc?si=PkJTvx-9UQA5qSFh

Читать полностью…

She’riy lahzalar



Сен мени билмайсан,
Билмайсан, йўқ, йўқ!
Оловдан ёмонман, сувдан баттарман.
Турарман, эшикни ёпарман қаттиқ,
Бош оққан томонга кетарман.

Мен қайтиб келмасман,
Хайр, бахтли бўл!
Вақтни сўрайди йўлда қоровул.
Мен чекиб бораман, ортга қарамай,
Жилпанглаб ўтади сўнгги трамвай.

Уйга ҳам етаман қоқ ярим тунда,
Жойимга ётаман чиқармай нафас.
Сен ухлай олмайсан, жуда яқинда
Энтикиб, энтикиб
Оласан нафас!

✍Шавкат Рахмон

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

☆ ☆ ☆

Ёмғирлар қайтдилар сени эслатиб,
хазонрез либосга бурканди борлиқ.
Сарғайган боғларни юм-юм йиғлатиб,
куз фасли қайтдим деб осганда ёрлиқ,
қайтмадинг.

Тўзонлар тўзғиди юрагим аро,
бўш хона саҳнида рақс этди шамол.
Азадор булутлар кийганда қаро,
тўлин ой эврилиб топганда завол
қайтмадинг.

Турналар кетдилар мени ёлғизлаб,
жанубий жаннатга қайтдилар қушлар.
Баҳорда қолдирган изингни излаб,
ўнгидан келгандай ранго-ранг тушлар,
қайтмадинг.

Кимсасиз ҳовлидай ҳувиллар кўнглим,
хаёл масканлари бўлди харобот.
Худодан жонимга сўрайман тўзим,
харобот кўнглимни қилгани обод
қайтмадинг.

Ёмғирлар қайтдилар сени эслатиб,
хазонрез либосга бурканди борлиқ.
Сарғайган боғларни юм-юм йиғлатиб,
куз фасли қайтдим деб осганда ёрлиқ
қайтмадинг...

2022
✍️ Орифжон Комил

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

#ajoyib_tarona

Sen yozgin, biz aytgan qo‘shiq omonmi?
Yo ketdimi u ham xotirdek nurab?


@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

Oybek - Xastamen.mp3

Читать полностью…

She’riy lahzalar

Гулзор — чаман.
Юр боғларга
Элтай етаклаб.
Бинафшалар териб берай
Сенга этаклаб...

Чаккангга тақ!
Тўлиб турсин
Ойдек юзларинг.
Кундай ёруғ, тундай қора
Экан кўзларинг.

Тингла, эркам, ўртоғимсан,
Кўнглимни очай,
Қоним шеър бўлиб оқсин-да,
Мен қайта ичай.

Истайманки, оқар қоним
Тамом бўлмасин,
Истайманки, севар ёрим
Ташлаб кетмасин.

Чунки, дўстлик меҳри билан
Шодлигим ўсар.
У ҳар қачон ёнбошимда
Соямдай юрар.

У сен, қўзим.
Юр, боғларга
Элтай етаклаб.
Бинафшалар териб берай
Сенга этаклаб.

Бу шоир, - деб, - бу енгил, - деб
Асти ўйлама!
Ўпган ўпичларим ҳаққи
Инонтираман.

Агар, даркор бўлса ҳар чоқ,
Чорласа Ватан,
Қўлёзмаларимни ташлаб,
Шинел кияман.

Уддасидан чиқолмасам
Аҳдимни, унда —
Браунингни қўлимга бер, Қоп-қора тунда.

Ўз жазомни ўзим берай,
Азоб-ла ўлай...
Йўқ!..
Ҳамдам бўл, қўлимдан тут,
Жангларга кирай!

Усмон Носир

https://youtu.be/h4WZCsbsTJ0?si=xB7fw5vRy4b1yFwh

Читать полностью…

She’riy lahzalar



Ketmagan bo‘lsang ham mendan hech qayga
Kel...

D.Ergasheva

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

Nemis tilini oʻrganuvchilar uchun, men doim kuzatib boradigan kanalni tavsiya qilaman.
🔍 @easy_de 📊 für Anfänger und fortgeschrittene Deutschlerner


🇩🇪 Sie können hier mehrere Kenntnisse finden, um ihr Deutsch auf ein neues Level zu bringen

📚Übung macht den Meister

Читать полностью…

She’riy lahzalar

***

Душанбада сенга бўлмагайман иш,
Душанбада сенга туш бўламан, туш.
Кўрпангга дераза суратин солиб,
Юмушим - эрталаб қуёшни ёқиш.

Сешанбада сенга бўлмайман соғинч,
Сешанбада сенга бўламан овунч.
Илиқ хотиранинг оғушларида
ёруғ дарёларда тинч оқасан, тинч.

Чоршанбада сенга бўламан баҳор.
Сен учун ёмғирим тинади наҳор.
Сен учун гул очгум йўл четида - уз! -
Гул сенинг қўлингда ўлса - бахтиёр.

Эрмак китоб бўлгум пайшанба куни,
"Юракни унут" деб ёзганлар уни.
Умр ўтаверар айрилиқ туни
ўқисанг - кўнгилнинг чиқмагай уни.

Жумада шамолни қўйгум тўхтатиб,
Кўча чиқ - ўзингни ўзинг ўйнатиб.
Кўнглингга оҳиста қўшиқлар солай,
Сайр қилгин - сайрингни эрка кўйлатиб.

Шанбада - кун ўтсин - чақиргин меҳмон!
Азизим, меҳмон ҳам соғинчга довон.
Эсласанг, ёшингни панада артгин,
Эсласанг, идиш юв, тушганида шом.

Якшанбада... Бу кун бўлади ёмон.
Якшанбада сенга бўламан армон.
Якшанбада мени йиғлаб чорлайсан,
Жавоб беролмайди на ер, на осмон.

Якшанбада сени қолдиргум якка,
Энди юракланиш - эту сўнгакда.
Энди зиндон сари аста борасан-
Юзма-юз келгани маҳбус юракка.

Юрак билан қолсанг, касбу кор - ёниш,
Соғинчнинг ортидан дўзахга бориш.
Душанба келдими? Нима қилайин...
Бундан кейин фақат иш бўлайми, иш.

Якшанбада, ахир, жудаям оғир.
Юрак яйдоқликда - бепаноҳ фақир.
Якшанба бўлмайми? Нима қилайин -
Сенинг билан ёлғиз қолсинми тақдир?

✍ Усмон Азим

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

#sevimli+

Rafti az injo, man hanuz bovar nadoram raftanot...

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

НИМА ҚИЛАМИЗ?

Мен одам, сен пари… Нима қиламиз?
Сен ёшу мен қари… Нима қиламиз?
Ш.Нуриддин


Хавфлидир қоронғи юрак юртининг
Соғинчи, сафари…
Нима қиламиз?..
Ғарибдир хотира, хаёл уфқининг
Шомидан саҳари…
Нима қиламиз?..

Қолмади одамий махлуқотларнинг
Ҳаромдан ҳазари…
Нима қиламиз?..
Ошимиз заҳардир, сархур зотларнинг
Ош бўлди заҳари…
Нима қиламиз?

Юракларда ишонч йўқолди, бир кун
Келмади хабари…
Нима қиламиз?..
Жонимни садақа қилдим ишқ учун,
Илмади назари…
Нима қиламиз?..

Сотилар арзонга, сотилар текин,
Одамзод жавҳари…
Нима қиламиз?..
Шайтонга тош отдик, тегмади лекин
Шайтонга зарари…
Нима қиламиз?..

Кўзимга оловдай кўринган чўғлар
Кўнгиллардан нари…
Нима қиламиз?..
Ёну атрофимда дайдиган ўқлар
Жонга тегди бари…
Нима қиламиз?!..

13-декабр, 2010
Одил Икром

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

* * *
Севдикми, севилмиш не деса, мақбул,
Сўрай қол, киприги нақши ислима.
Кўнглим-ку ўзи бир Каъбаи мақдур,
Зиёрат қилгайсан қачон, муслимам?!

Балки, ишқ сураси келар-ку манзур,
Балки, ишқ ояти ўзинг – нория.
Кўнглим-ку ўзи бир Мусҳафи мансур,
Қироат қилгайсан қачон, қориям?!

Мансур Жумаев

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

AKSILEKOLOGIYA

Payhon qilar odamni ekin,
tashbih nadur, dalalarning o'zi biy.
Cho'llar uni quvlab boradi,
yo rabbiy.

Odam ketib borar,
xudolarga yetmaydi dodi.
"Qizil kitobga" ga uni
yozmoqqa esa
yo'q ekinning savodi.

© FAXRIYOR

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

БЕИСЁН ҚЎШИҚ.

Сўндими ичимда гурлаган олов,
Синдими ханжарим,
битдими исён?
Қайдан илакишди бу чиркин бало,
Сокинман,
танимда совигандай қон.

Қалбимга чангалин ботирган қўрқув
Ўликнинг юзидай оқартмиш бетим.
Шиддатим
зиндонга ташланган кўр қул
Каби қимир этмас,
ётгайдир бетил.

Қандай етиб келдим шашти юлинган
Музтар бу ҳолимга,
қаерда масдар?
Ё айтган сўзимга,
юрган йўлимга
Хиёнат қилдимми билиб-билмасдан?

Майдонда талотум авж олган маҳал
Номардман —
қайрилган бўлсам ярамга!
Илтифот кутмоқдан ўлим, деб афзал
Турарди қулоғим узра жаранглаб...

Наҳотки, ҳақ бўлса қўлингдан ҳеч не
Келмас деб бекураш бўлганлар таслим?!
Бир дунё қуришга етгулик кучни
Бир дунё хурушга сарфласам, наслим —

Кечирарми мени,
абадулабад
Гирифтор этгайдир тавқи лаънатга!?
Ё меҳрибон Тангри, қабул эт тавбам,
Ул ўчкор руҳимни келтир қоматга.

Ўзимни ўзимга қилма шармисор,
Журъатимни қайтар.
Исёним сабаб
Тарқалиб кетганман яничар мисол
Ҳали янчилмасдан улкан салтанат.

Сўндими ичимда гурлаган олов...

6.10.2023

Нурмуҳаммад Абдузоир

@Nurmuhammad_Abduzoir

Читать полностью…

She’riy lahzalar



Kuzgi kurtaklarga sham tutib ko'rgum,
yog'duda sollanar
           bir gul soyasi
va
billur
       shahar-chun
                   poydevor
                          qurgum --
kaftimda ezilar sabr qoyasi.
Kulging sadosini berkitgum hushyor
taqvim yaproqlarin ich-ichlariga.
Bo'lsa, sendan faqat bir so'rorim bor:
ishonma xazonning o'tinchlariga.
Ruhlar majlis qurgan qadim mehroblar
sukunat domida qaqshab yiqilsa
va jomni qafas deb bilgan sharoblar
qushga do'nib uchsa,
ko'kda siqilsa...
Jom sahniga qo'ngan hudhud patini
parvona olov deb
                        o'ylaydi bexos
va uni oshufta kunlar ro'yosi
bir kun hiskishandan aylagay halos.
Bir kun
oxir topar qadim asotir,
Mening ham barg kabi titragay soyam
ammo, davom etar hayo-yu iymon
va
    sen haqingdagi
                 horg'in hikoyam.
Daryolar kuzakka oqmog'i tayin,
men esa ketaman aytmay bir og'iz.
Sog'inch isinajak ismim-la,
ketgum
Xudodek besado,
Xudodek yolg'iz...
Mening ham barg kabi titragay soyam...

✍M.Muzaffar

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

Faxriyorxonlik davom etadi...

👉 Faxriyor, “Izlam” to‘plami (yangi nashr)

📘 @akademnashr

Читать полностью…

She’riy lahzalar

https://oyina.uz/uz/article/2098

Читать полностью…

She’riy lahzalar

☆☆

Биздан осонгина кечиб бўлмайди,
Жимгина риштани узолмайсан ҳам,
Индамай кетгани дилинг қўймайди,
Йиғлайсан сувратим қучганча маҳкам...

Қуввати тугайди ҳижронингни ҳам,
Сўзларим етказар дайди саболар,
Кўзингни юмсанг, мен билан келар,
Ўзим туҳфа этган саррин хаёллар...

Капалаклар қўнган ўшал ғунчалар,
Титраб сўз айтади сенга тунлари,
Сен юрмоқ истаган ҳув сўқмоқчалар,
Сени чорлайверар, кетганинг сари...

Биздан осонгина кечиб бўлмайди,
Видолар айтмоққа шошмагин бир зум,
Келасан дилларда улоқиб, дайдиб,
Билиб қўй, шу ерда кутаман Ўзим...
                  
✍Мансур Хўжаев

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

☆ ☆


Соғинтириб борар табаррук дийдор, Соғинтириб борар латиф суҳбатлар.
Тушкун хаёлимнинг бўсағасидан
Сукунат ҳатлар.

Олам бўшаб қолар, ҳувиллар хонам,
Қудуққа тушгандек дунё ҳам жим-жит.
Тонг қадар кўзларим ухлаганнамо,
Тонг қадар
Сен ― борлиқ,
мен ― унут.

Жизғанак бўлади тоқат беқарор,
Орзулар потирлар қаноти куюк.
Исмингни ёдлаган телефон қўлда
Табаррук...

Аммо қўнғироқ йўқ на сен, на мендан,
Яралаб кетади дилга ботган ўқ.
Фақат йўқламоққа сенда эҳтиёж,
Менда юрак йўқ!

✍ Шоира Шамс

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

#kitob_give_away #tanlov

🗓 5-oktyabr ​​— oʻzimga gʻoyibona ustoz deb biladigan tarjimon va sevimli shoirim Faxriyor tavallud topgan kun!

💣 Shu munosabat bilan obunachilarimdan uchtasiga Faxriyorning maqolalar, esselar, intervyular va tarjimalaridan iborat “Metahikoyalar oralab” nomli kitobini sovgʻa qilmoqchiman.

Shartlar quyidagicha:

1. @usmonosphere va @sanduvoch_uz ga obuna boʻling;

2. mazkur postni 3 ta kitobxon doʻstingizga yuboring yoki kanalingizda ulashing;

3. skrinshotni izohlar qismiga yuboring.

❇️ Shartni bajargan har bir ishtirokchiga raqam beraman va 5-oktyabr kuni 21:00 da 3 nafar omadli kitobxonni random bor orqali aniqlayman.

Barchaga omad, doʻstlar!

@usmonosphere

Читать полностью…

She’riy lahzalar

☆ ☆ ☆

Shu kecha hijronning ko'zi yoridi...
Shu kecha hislarga bermadim tizgin,
Nogahon yodimga tushdi,
Og'rinib,
Yurakdan ichkari,
Nedir borligi...

Shu kech sovuq keldi, g'alati birdan
Ismsiz titroqlar jonim ilg'adi,
O'ranib olgancha xotiralarga,
Achchiq-achchiq kuldim
sekin yig'ladim...

Xayolga bas kelib bo'larmi axir
Erkning qanotlari turganda yonib,
Tepkilab o'tdim jim yo'llarni,
Qarimsiq ko'ngilga suyanib...

Shu kecha jon berdim
(Qay bir ma'noda)
Ko'zimga isyonning suvi lim keldi,
Xudoyim rahmimni yegan dunyoda,
Kimningdir umrini yashagim keldi...

✍Umidabonu

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar



Bu bedard dilimga dard misol qo‘nib,
Dilingni tig‘lasang, men nima qilay?
Bir bebosh yurakni yig‘latib qo‘yib,
O‘zing ham yig‘lasang, men nima qilay?

Sen meni ko‘tarib osmon-falakka,
Gar o‘zing chiqmasang, men nima qilay?
Bitta tor ko‘ngil deb yashaysan yakka,
Ko‘nglimga sigmasang, men nima qilay?

✍O.Ikrom

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

OYDINGA

Oriqqinam mening, goʻzal ninachim,
Urushqonim mening, ahilim mening,
Tovushqonim mening, tezkor ginachim,
Kamalak singari, har xilim mening.

Sen mening oyimsan, mening moʻjizam,
Oy kabi hech qachon tutilmaganim,
Sen yolgʻiz kuchlimsan, mening ojizam,
Dafʼatanim mening, kutilmaganim.

Tilimga hech qachon chiqmaydi chipqon
Sen haqda gapirsam, mening moʻjizam,
Sen uchun yashasam uzoq yashayman,
Mening kerakkinam, mening bejizam.

Masrur majnuntolim, mungli toʻrongʻil,
Oydinginam mening, yarim qorongʻim.

© Muhammad Solih, 1979

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

​​🆘️🆘️🆘️
Ochiq Mikrofon loyihasining 5-sonini o'tkazdik. Umuman olganda, loyiha haqida fikrlar ijobiy. Chet eldan O'zbekistonga qaytgan yurtdoshlar ham keladi har gal va rahmat aytishadi "bizdayam shunday davralar bor ekan xursand bo'ldik, davom ettiringlar". Ustozlar ham oldiga chaqirib, tashlab qo'ymaslikni, kengaytirish kerakligini aytyapti. Do'stlarimiz loyiha rang-barang bo'lib bormasa, yana bir-ikki martadan keyin qiziqish so'nadi deydi. Bu fikrlarning hammasi yaxshi , biz o'zimiz ham shu aytilgan fikrlarni o'ylaymiz, doimiy bir xil loyihaning keragi bo'lmay qolishini yaxshi tushinamiz. Ko'p loyihalar bir xilligi uchun borib-borib jozibasini yo'qotgan. Shundan qochib shu loyiha qildik. Lekin bitta muammo bor. Biz tashkiliy masalada ishlovchilar juda ozchilikmiz. Bor-yo'g'i 3-4 odam. Va ular ham allaqachon tashkilotchilikdan bezib qolishdi. Chunki tashkiliy guruhdagilar ham xuddi ishtirokchilar kabi ijodkor. Ularning ham ijodi, ishi, o'ylovi ko'p. Bu turishda oxir-oqibat ularning ham joniga tegadi. Undan tashqari loyihadan biror moddiy foyda ko'rmaymiz. Tashkiliy ish esa bir soatlik yo ikki soatlik emas. Deyarli hafta davomida miyaning bir cheti shu bilan band bo'ladi: ishtirokchilarni saralab ol, rasmini toptir, musiqa tanlat, poster, e'lon, avvalgi sonlarni yutubga, tarmoqlarga joyla, maqola yoz u haqda, ustoz taklif qil, qo'shiqchi gaplash, zalni hozirlar, ovoz bilan ishla, chiroq bilan ishla, auditoriya yig'ilishi uchun smm bilan shug'ullan...

Xullas, loyiha davom etishi uchun bizga yordam kerak. Bu yordam qanday ko'rinishda bo'ladi, farqi yo'q: moddiy yordam berolsangiz, moddiy bering,
Vaqtingiz bo'lsa, ko'ngilli bo'lib tashkiliy guruhga qo'shiling,
Biror nashriyot bo'lsangiz, loyihani homiyligingizga oling, bizga pul kerak emas, ammo kamera, maqola yozuvchilar, fotograflar va joy, ovoz rejissyori , sahna rejissyorlari uchun kerak - agar mabodo rejissyor bo'lsangiz, bizga yordam bering: boshlayotgan ijodkor bo'lsangiz ham, o'zingizga ham tajriba.
Smm chi bo'lsangiz, bizga juda zarur xizmatingiz - ijodkorlardan ko'ra jamoatchilik bilan aloqani siz yaxshi tushinasiz.
Joy masalasi ham muammo. Chunki Bookuz ning podvalida havo yetmayapti. Bir soat o'tirgan odamning miyasiga kislorod yetmay, yuragi o'ynab qolyapti. Qo'lingizdan kelsa, joy masalasini hal qilib bering.
Ijodkor do'stlardan esa tashkiliy masalaga vaqt ayamay qo'lko'mak bo'lishni so'rayman: chunki saralab olish, ijodkorlarni maromida ro'yxat qilish - umuman bu taraflarini siz yaxshi tushinasiz.
Qo'shiqchilar bilan aloqasi borlar, siz har galiga davramizga mos san'qtkorni chaqirib berish orqali yordam bera olasiz.

Tvda ishlaydigan, siz shi loyihani tvga olib chiqish orqali ommalashishiga yordam bera olasiz!

Xullas, bizga ko'ngillilar kerak! Bizga emas, Toshkent madaniy muhitida bitta loyiha yashab qolib, quloch yoyib, keng davralarga chiqishi uchun!

Tillaniso

@osmonga_ketamiz

Читать полностью…

She’riy lahzalar

ЕНГАЖОН
Ҳазил

— Енгажон! — дедим.
— Қайним-ов! — деди.
— Берроқ кел! — дедим.
— Айнимов! — деди.

Давра қувноқ эди, суҳбат шўх эди,
Кўнгилда зарра ҳам ғубор йўқ эди.
Ёшлик эсга тушди, авжида ҳазил,
Ҳазилга кўп қулай эди бу манзил.

Кўз тикиб, оҳ чекиб: — Енгажон, — дедим, —
Берроқ кел, садаға сенга жон, — дедим…
Қайнижон, инимсан, қайним-ов, — деди, —
Эси паст боладай айнимов, — деди.

✍🏻 Миртемир

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar




Holing  nechuk,  oshig‘im,  hijronda  omonmisan,
Sen  ham  yuragi  alvon,  yuzlari  somonmisan?
Bahorda  ishq  kurtagin  ochib  kuz  kelmasidan
Chaqmoq  bandidan  urib  to‘kilgan  xazonmisan?
Qalbingdagi  ishq  o‘ti  so‘nib  qolmadimi,  ayt,
Yuraging  mensizlikka  ko‘nib  qolmadimi,  ayt.

Tovonimda  jarohat. Balki  toleyi   chapman,
Hayot  yo‘lidan  baxtga  mo‘ralab   o‘tayapman.
Armonin  tog‘  ko‘tarmas  onam  bilmasin  deya
Ichimga  bir  dardnimas,  yoshni  ham  yutayapman.
Sening  ham  ko‘zyoshlaring  tinib  qolmadimi,  ayt,
Yuraging  menikiday  to‘nib  qolmadimi,  ayt.

Dardin  onasi  bilmas  sirlari  sandiq  qizman,
Burch  va  ishqning  qo‘lida  bo‘lindim  qoldiqsiz  man.
Kim  ham  davo  bo‘lardi  so‘zlaring  yarasiga
Sevgidan  qulog‘imas,  yuragi  chandiq  qizman.
Qalbingda  gumon  guli  unib  qolmadimi,  ayt,
Senga  bergan  ishonchim  sinib  qolmadimi,  ayt.

✍N.Toshmurodova

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar



Bir kun boy berilar qo'limdan bari!
Hatto ishq qoimdir xiyonatgacha.
Osmon uzilmaydi, cho'kmas yer shari,
Tog'lar aza tutsa qiyomatgacha!

Inkor etmoq mushkul Haq odatini,
Bir butun tiriklik bir lahzada bas.
Men o'lsam...
Ruhimning omonatini,
Ko'hna mozor – dunyo siylamay qo'ymas...

Ammo bir havotir,
Hadik bir qatim:
Odamzot rutbasin tark etganda sha'n!
Qo'rqaman!
Bir kuni o'lsa hayratim,
Ko'mishga arzirli mozor bormikan?

✍U.Hasanxo‘jayeva

@sheriylahzalar

Читать полностью…

She’riy lahzalar

#instasheʼriyat

Doʻstlar, Oyina'da instasheʼriyat haqida maqolam chop etildi. Oʻzbek tiliga yangi atama kirib keldi, desak ham boʻladi.

Maqolani oʻqish: https://oyina.uz/uz/article/1830

Maqolani o'qib, izohlaringizni qoldiring.

@usmonosphere × @oyinauz

Читать полностью…
Подписаться на канал